sozkimyosi | Неотсортированное

Telegram-канал sozkimyosi - SOʻZ KIMYOSI

-

San’at, adabiyot, she’r va she’riyat, adabiy tanqid, adabiy jarayon hamda kitoblar haqida gaplashamiz! https://taplink.cc/donobekchan https://t.me/joinchat/UMKfsGCSJDfcvKNn

Подписаться на канал

SOʻZ KIMYOSI

Иккита реклама ролиги: бири русларники, бири туркларники. Оддий реклама, аммо жамият муаммоларини ўз ичига олган...

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Ўзбек аёли сабрдан яралган. Меҳрдан яралганда нималар бўларди-я!

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Сўз амал дарахтининг мевасидир. Чунки у амалдан туғилади. Парвардигор оламни сўз билан яратди ва “Бўл” дейиши билан у ҳам бўлди...

Ян ПАРАНДОВСКИЙ

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Корзинкада болаларга аталган катта сеткадаги ўйинчоқларни кўриб турсам, битта сотувчи кўзини узмай тикилиб турган экан. Ёқмади. Мистер Бинга ўхшаб иккита ўйинчоқни олдим-да, уриштира кетдим. Фақат бир томон урди, нокдаун (шунақа дейиладими ўзи?). Йэс, деб ғолибни қўлини кўтариб, қарсак чалиб қиз қўғирчоқ билан тақдирладим ва ачомлаштириб ётқизиб қўйдим. Сўнгра иккита қўғирчоқни олиб, бир-бирига сочларини юлдиришни бошладим...
Сотувчини кўзи чиқиб кетай деди. Девушка, деб югириб келяпти.
- Камера бор, бундай қилманг, олишингизга тўғри келади, дейди.
- Эй мен олмоқчиман, жиянларим шунақа ўйнайди, синаб кўряпман, ҳеч бўлмаса 2-3 марта уриштиришга туриб бериши керак, кейин қарамай қўйишади.
Яна давом этмоқчи эдим, аҳволини кўриб ачиндим. Синашга бермасанглар олмайман, деб ташаб кетдим. Бир-икки кун ўзига келмаса керак. Умуманчи, бақрайиб қарамайдиган бўлса ҳам ажабмас.

Ким айтди сизларга ҳамма ўзини роботдек тутиши керак деб? Мндэй, ўйинчоқлар сочилиб ётганини кўрсанглар ўйнаб ҳам қўйинглар. 😊

ПС: бирорта ўйинчоққа зарар етмади.

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Аргентиналик блогерлар ёппасига телеграм каналларида: “Президентимизга раҳмат, уларнинг шарофати билан ғалаба қозонилди” деб ёзишаётган экан.

Ғалаба муборак!

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Бахтли бўлиш учун нимадир қилиш, кимнидир севиш, нимагадир ишониш керак.

Жозеф Аддисон амаки

Дангасаман, эриняпман-да, нимадир қилиш шартмикан?


t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Хотирадан бери, оғриқдан нари –
Йўқолишнинг ҳазин талвасасида —
Севги бир бурилиб, қарар мен сари —
Мангу айрилиқнинг дарвозасида.

Энди тополмайман дунёдан сени,
На тўзим етару, на сўзим етар…
Кўз ёшу ҳасратдан ариган севги
Тушлар сари кетар, жимгина кетар…

Усмон АЗИМ

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Инсонни қадрлаш унинг туйғуларини, ҳуқуқларини, меҳнатини, саломатлигини, илмини қадрлаш, ҳурмат кўрсатиш ва тан олишдан бошланади.

Оила ва жамиятнинг инсонга муносабати унинг қадрини белгилаб беради. Жамиятда дискриминация қилинадиган қатлам қадрсизланган қатламдир. Оилада зулм қилинадиган қатламгина жамиятда дискриминацияга учрайди...

Тармоқларда жамиятда урчиётган иллатлар ҳақида гапирсангиз бас, ҳар нарсани “изм”га тақаб,
иллатлар ва жиноятлар аҳамиятини камайтиришга ҳаракатлар авж олди.

Жамиятда илдиз отган иллатлар кўпаяр экан, истайлик-истамайлик биз ёт ҳисоблаган ғоялар кириб келади. Бу ўринда ғояларга эмас, муаммоларга қарши курашиш самаралироқ! Ғояни инкор қилармиз, аммо бу билан оила ва жамиятда авж олаётган иллатлар, зўравонлик ҳолатлари камайиб қолмайди, ўз-ўзидан йўқ ҳам бўлмайди.

Менингча, ечим шу: муаммога қарши курашиш!
Ким бўлишимиздан, эътиқодимиздан қатъий назар бош курашчиси ўзимиз, ҳар биримиз бўлишимиз керак! Мусулмонмизми, насронийми, менталитетга суянганмизми, ўзбекчилик деймизми муаммолар бизники, ечим ҳам ўзимизда.
Муаммоларга қарши туринг, муаммони ечинг. Ёт ғоялар чекинади, қўлловчилар сиз томонга ўтади. Аввало муқобил вариант беринг!

Аслини олганда жамиятда барчани ҳуқуқи топталган! Жинсидан қатъий назар ҳақсизликка кўп учраяпти. Аксида, оддий сўроққа чақирилиб, ўлиб чиққанлар бўлмасди, оиласи томонидан ўлдирилган аёллар воқеасини ўқиб ўтирмасдик. Ҳаммасини шундай қолдириб бўлмайди. Курашни ҳар ким ўзича тушуниб, бир ғоя остида бирлашса оғринманг!

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега “изм”лар кириб келмоқда? Зўравонлик, ўлим ҳолатлари бўлмаса, ҳуқуқлар топталмаган, жиноятлар жазосиз қолмаятган бўлса, эҳтиёж туғиладимики? Кириб келмоқдами, ғоя қўлловчилари борми, иллатлар авж олган, айрим ҳолатларда қонун ишламаяпти, жазо муқаррар эмас. Бу ўринда жиноятларни инкор қилиш, муаммоларга кўз юмиш чора бўлолмайди!

Ўзбекистонда, ўзбек сегментида “изм”ларда “айбланаётганлар” фундаментал ҳуқуқлар учун курашаётган оддий аёл-қизлар. Уларни тингласангиз, талаб қилаётган нарсалари қонун билан белгилаб берилган, эътиқодга зид эмас: адолат қарор топиши; инсон ҳуқуқлари ҳамда зўравонликка кўп учрайдиган қатлам - болалар ва аёллар ҳуқуқларининг ҳимоя қилиниши; аёллар зўрланган ҳолатда жазонинг муқаррар бўлиши; оилавий зўравонликка барҳам бериш; жамиятда заиф қатламнинг, шу жумладан, ногиронларнинг дискриминация қилинмаслиги...


Ҳуқуқсизлик, қонунларнинг ишламаётгани, жазонинг муқаррар эмаслигини айтаётганлар оғзига уриб, уларнинг меҳнатини қадрсизлантириб, мавжуд муаммо аҳамиятини пасайтириш ҳеч биримиз учун яхшиликка хизмат қилмайди.

Халқ бўлиш ҳуқуқларни талаб қилишдан, қонун ишлашига эришишдан, фарзандларимиз, аёлларимиз, эркакларимиз ҳаққини (билишдан) беришдан бошланади. Шу маънода курашчиларнинг эркак ёки аёл бўлиши аҳамиятли эмас, бани Одам бўлиши муҳим!
Сиз курашмаётган, жим турган ўринда кимдир курашаётган бўлса, шаклланган стереотиплар билан айблашга шошилманг. Зотан барчамиз шу жамият аъзосимиз. Муаммолар эса ҳеч биримизни четлаб ўтмайди.

Барча ҳаракатлар, яхшиликлар инсон учун, инсоният учун бўлиши керак! Инсонийлашайлик!

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

...Ҳашаматлар ҳаддан ошганда, қасрбозлик авжига чиққанда, Нафс одамларни олдига солиб қўй галасидек сурув-сурув ҳайдаб юрганда... ҳикоя қилинади бу воқеа...

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Бухородаги жараёлар

Бухорода тамомила бошқа вазият вужудга келди. Руслар Бухорони империя таркибига қўшиб олмай, уни протекторатга айлантирган, амирни ҳам тахтда қолдирганди. Амир ички сиёсатни белгилашда мустақил эди. Протекторат мақоми Чор империяси учун янгилик бўлиб, бу Россиянинг Ўрта Осиёдаги истилоси умумевропа колониал контекстига яна бир бор ишора қилади, чунки протекторат моделини қўллашда тўғридан-тўғри Буюк Британиянинг Ҳиндистондаги тажрибасидан фойдаланилганди.

Мағлубият аламини тотган амир Музаффар минтақада ўзини исломнинг сўнгги, ягона ҳимоячиси сифатида талқин этиб, барча чет таъсирларни чеклашга интилди. Протекторатлик мақоми амирни ички мухолифатдан руслар ҳифзу ҳимоя қилишини англатарди, бу эса унга ички сиёсатда аввалги амирлар эриша олмаган нуфузни берди. Руслар ҳатто Бухоро амирлари илкига сира бўйсунмаган Дарвоз ва Қоратегин тоғли ҳудудларини ҳам амирликка қўшиб берди. Россиянинг пинжига суқилган амир Музаффар вилоят ҳокимлари устидан мисли кўрилмаган назорат ўрнатишга эришди, эҳтимолий мухолифат манбайи сифатида ёлғиз уламоларгина қолди. Кейинги йилларда Музаффар бу қатламга имтиёз жорий этиб, уларни ҳам ўз томонига оғдиришга, улардан итоаткор қатламни шакллантиришга эришди. Музаффар ва унинг ворислари уламоларга нисбатан ўз мавқейини кучайтириш мақсадида уларни нуфузли лавозим ва амалларга тайинлаш амалиётидан моҳирона фойдаланиб келди.

Протекторат шаклидаги Бухоро сиёсатининг фундаментал жиҳати фирқаларга бўлинган уламо ва амирлар ўртасидаги кураш эди. Уламолар фирқасини тенглар ичра масъулият риштаси ҳамда турфа даражадаги мансабдорлар ўртасидаги ҳомий-мижоз (ҳомийга қарам бўлган, Client-patron relationship) муносабатлари чамбарчас боғлаб турарди. Бу муносабатда аввалги ва ҳозирги талабаларнинг ҳомийсига содиқлиги ўта муҳим бисот эди. Уламолар ичидаги энг катта икки фирқа Музаффар ҳукмронлигида саҳнага чиққан Шарқий Бухоронинг Кўлобидан келган уламолар атрофида бирлашган кўлобликлар (ёки кўҳистонийлар) ва маҳаллий уламолардан ташкил топган бухороликлар (ёки туманийлар)дан ташкил топганди. Икки томон ҳам лавозим ва амирнинг илтифоти учун жон-жаҳди билан курашарди. Ўртадаги рақобатга диний тус берилиб, баҳс-мунозара исломнинг энг тўғри талқини ҳақида бўларди. Бухороликлар фирқаси тоза (соф) ислом ёндашувида турганини даъво қилиб, кўлобликларни ўша даврдаги Бухорода кенг ёйилган шариатга зид, бидъат одатларни тарқатишда айблашди. Амирлар ҳам анъанавий ислом ҳимоячиси деган ном учун обрў йиғишга уринаётганини ҳисобга олсак, ислоҳот учун шароит деярли йўқ эди.

Лекин янги иқтисодиёт янги талабларни майдонга чиқарди. Эндигина глобал иқтисодиётга қўшилаётган шаҳар тадбиркорлари мулк ва шартномалари кафиллигини таъминлайдиган янги ҳуқуқий тизимни, фарзандлари учун замонавий таълим олиш имкониятини истарди. Бир неча мактабларда янги усулда ўқитиш бошланди, Бухорода рус-тузем мактаби очилди. ХХ аср бошига келиб савдогарларнинг прагматик хоҳиш-истаги аста-секи Бухородаги аҳволга нисбатан тизимли норозиликка айланди. Тадбиркорлар амир ва сарой аҳлининг ўзбошимчалигидан безиб, Туркистонда ҳукм сураётган нисбатан барқарор қонун устуворлигига ҳавас билан қарашарди. Айни шу кузатувлар савдогарларни айрим уламо ва эндигина вужудга келаётган зиёлилар қатлами билан ислоҳот атрофида бирлашган иттифоқ тузишга ундади. Савдогарлар орасида тижорий масалада ҳатто амир билан рақобат қилган Муҳиддин Мансуров ва Латиф Хўжаев каби миллионер бойлар ҳам бор эди. Ислоҳотларни яна бир йирик арбоб Шарифжон Махдум қўллаб-қувватлади, унинг отаси 1880-йилларда Бухоронинг қозикалони бўлган ва мансабини кўлобийларга бой берганди. Унинг оиласи вилоятларда катта ерларни бошқарар, пойтахтда ҳам ҳомийлик тармоғига бош эди. Шарифжон Бухоро адабий ҳаётининг кўзга кўринган вакили ҳам бўлиб, Садри Зиё тахаллуси билан ижод қилар, хонадони адабий кечалар маркази эди. Шундай қилиб, ислоҳот тарафдорлари махфий ташкилотларга бирлашдилар, бу эса уларнинг фаолият йўналишини ҳам белгилаб берди, ҳам чеклади...

АДИБ ХОЛИД
«Ўзбекистон таваллуди» китобидан

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Ты большая в любви.
Ты смелая.
Я - робею на каждом шагу.
Я плохого тебе не сделаю,
а хорошее вряд ли смогу.
Всё мне кажется,
будто бы по лесу
без тропинки ведёшь меня ты.
Мы в дремучих цветах до пояса.
Не пойму я -
что за цветы.
Не годятся все прежние навыки.
Я не знаю,
что делать и как.
Ты устала.
Ты просишься на руки.
Ты уже у меня на руках.
«Видишь,
небо какое синее?
Слышишь,
птицы какие в лесу?
Ну так что же ты?
Hy?
Неси меня!»
А куда я тебя понесу?..

Евгений Евтушенко

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Бўлмагайдир кемалар дохил,
Бу оролга тўлқинлар қайтмас,
Бандаргоҳсиз, умидсиз соҳил —
«Кут!..» сўзини бирор кас айтмас.

Бу оролда қувонч зиндонда,
Бу оролда ҳурдир фақат ғам.
Бу оролда боқдим осмонга —
Қуёши йўқ, юлдузлари кам.

Турналар ҳам этмайди парвоз —
Баҳор келмаслиги ғалати.
Бу оролда ҳар лаҳзам дорбоз —
Мудом қалтис мувозанатим.

Бу оролнинг ҳаёти майда,
Фақат… Фақат юраги йирик —
Бу беънажoт, беҳаёт жойда
Шеър ёзаман… Шеър ғоят тирик!

Етти қават кўкдан келган нур
Руҳу қалбга майин қуйилар.
Баъзан сенсиз қолган бу умр
Тангри инъомидай туйилар…

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

«Халқнинг ярми қаҳратон қишнинг совуқ кунлари таҳликасида қолган бир пайтда иссиқ уйларида ҳузур қилиб ўтирган кимсалар бор. Уларда масъулият ҳисси йўқ. Ўз нархидан бир неча баробар қимматга сотилаётган қора кўмир виждони кир кимсалар кўнглидан дарак беради.

Ҳаво совуқ, аччиқ шамол эсиб турибди.

Яшаш иштиёқи берган ғайрат билан совуққа қарши курашаётган инсонлар кўп.

Одамларнинг бу ҳолидан фойдаланиб, чўнтагини тўлдириб қолишни ўйлаётган одамлар тиним билмайди.

Қалбида ҳамият туйғуси бўлмаган, ўзидан бошқани ўйламайдиган, ақли нафсига қул кишилар кўнгил ва одамийлик тушунчаларини англамайдилар, англай олмайдилар...»

Аҳмад Лутфий Қозончи
«Сўнгги тўфон»

Photo bu Xolida Musurmonova

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Унинг шеърларидан, шеър қандай бўлиши керак деган тасаввури эплироқ экан.

ПС: Шуни айтолмаётгандим.

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

У «фалончи фисмончилар шеър ёзишни билмайди» деди-да, ўзининг шиғирларидан улашди:

«Ҳо, кўчалар, кўчалар,
Столбали кўчалар...
Мушук дейди миёв-миёв,
Питпилдиғим қайдасан?»

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Ўзбек аёлидир, эркагидир, боласидир меҳрга, эътиборга, тушунилишга, қўлловга, севгига эҳтиёжи бор. “Ҳамдардман”, “сен билан биргаман” деган сўзга, балки, эҳтиёжи бор...

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Баъзида ёмон китобнинг ҳам номи чиройли бўлиши мумкин.

Голланд мақоли

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Kutilgan suhbat! Inson huquqlari borasidagi bilimlaringizni yangilang.

Qiynoqlar, diniy erkinlikning paymol qilinishi, qamoqxonalardagi o’lim holatlari... Shaxs, inson tabiati, biznes boshqaruvi... Yangi formatda, qaltis mavzuda, nozik masalalarni yoritamiz.

Koʻring, tinglang, yoqtiring, doʻstlaringizga ham ulashing...

@AyubRecords YouTube kanalimizga oʻting, havola:

https://youtu.be/MSXJU3gAw6A

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Буни ҳам улашиб қўяй. 😂

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Ян Парандовский мени аксим, эринмаган одам. Ҳамма нарса ҳақида ёзган. Балки шунга яхши кўрарман. Зериксам ўқийвераман. У четлаб ўтган мавзу йўқ. Давр кайфияти, ижодкор руҳияти, муаммолари, аёлларга муносабат... ҳамма нарса ҳақида ҳаммаси бор.

Қайси асариданлигини топдингизми?

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Сени десам, мен ақлдан озавердим,
Хатлар ёздим ҳар кун шеърлар қўша-қўша.
Битта жавоб келмаса ҳам, ёзавердим,
Сен ўшами, ишқилиб?
Мен ўша–ўша.

Ўлмаяпман, ўлар ҳолда бўлсам ҳамки,
Келмасмидинг мабодо мен ўлсам ҳамки?
Билмайсан-да, сени шундай қўмсайманки…
Юрагим ҳам тугай деди жўша–жўша.

Тамом бўлдим.
Тамом нима, биласанми?
«Бўм-бўш икки томон» нима, биласанми?
Ёмон!
Ўзи ёмон нима, биласанми?
Тоқатим тоқ, изтиробим қўша–қўша.

Бир келсанг-чи!
Йиғласанг-чи бошим силаб,
Йиғласанг-чи юзимдаги ёшим силаб!
Ё шивирла майин–майин, қошим силаб,
«Майли, тўйиб би-и-ир йиғлаб ол, бўша, бўша!..»

Тамом бўлдим.
Тамом нима, биласанми?..

Азизбек ҲАКИМОВ

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

“Гўзаллик ҳеч қачон қаримайди”. Иборани Ҳомер поэмаларига нисбатан қўлласак асослидек.

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Ижод - яратиш демак!
Кўчириш - плагиат!

Биттагина мисра бўлсин, бутун бошли асар, сценарий, видеороликлар... бари ижодкор маҳсули ва барчаси муаллифлик ҳуқуқига эга. Ҳар бир мамлакат қонунларида муаллифлик ҳуқуқи ва интеллектуал мулк ҳимояланган.

Ижодкорга ҳурмат унинг ижодига муносабатда кўринади. Дунёнинг қай бурчагида бўлсин муаллифни топиш, розилик олиш имконли ва ҳурматга лойиқ иш!..

Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи ҳамда интеллектуал мулк аҳволи ачинарли. На ўзимиздаги, на дунёдаги ижодкорлар ҳуқуқини ҳурмат қилмаймиз. Бу эса ёмон! Айниқса, буни катта аудиторияга эга бўлганлар қилса. Зотан биз улардан ўрнак бўлишларини кутамиз. Қонунларимизни ишлатишларини истаймиз.

Муаллифлик ҳуқуқига кўз юмиб, кимнидир ҳуқуқини топтаб, бошқани ҳимоя қилиб бўлмайди. Принциплар қатъи бўлиши, ҳуқуқ учун курашганда бошқалар ҳаққига кирмаслик шарт!

Шундай иллатлар борки, бизнинг жамиятда иллат ҳисобланмайди. Бири порахўрлик, яна бири муаллифлик ҳуқуқининг топталиши...

https://lex.uz/docs/-1022944#-1023126

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

...Илгари Россияда Толстойнинг “Тирик мурда” асари қўйилганда, театрга фақат эркаклар киритилган. Аёлларни киритиш қатъиян ман этилган. Чунки эркаклар йиғлаб-йиғлаб чиқиб кетишган. Уларнинг кўзёшини аёллар кўрмаслиги керак эди. Ҳамма эркакнинг ўзига яраша сири, бахтсиз муҳаббати бор. Тушунгин, бу поймол бўлаётган аянчли муҳаббат тарихи.

Шу гапнинг ўзидаёқ менга жон кирарди. Режиссёр юрагимга Протасовнинг ўтини ёқди. Унинг маҳорати шундаки, актёрини ўз ролига ишонтира бошлади. Афсус, актёр юрагининг қаловини топадиган бундай режиссёрлар жудаям кам. Бу биз актёрларнинг бахтсизлигимиз.

Ҳожиакбар НУРМАТОВ

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Эътиқодли одамларни муҳокама қилишса ёқтирмасдим, эътиқодсизлар муҳокамасини ҳам. Ичимдаги адолат бошқа нарса дер эди. Хотиржам ҳам эдимки, ахир улар учун муқаддас Китобда оят нозил қилинган, Аллоҳ ҳидоят қилмаса бандасини қўлидан нима ҳам келсин?! Бироқ шундай кишилар бор, уларга вазифа юкланган. Улар жим турмаслиги, зулмга кўнмаслиги, мазлум халқ томон туриши шарт эди...

Аввалида нега кўршапалакларга салла кийдирилган экан деган савол туғилганди. Ўқигач, ойдинлашди. Ҳокимиятни сақлаб қолиш ва бойлик орттириш учун бир аср олдин ҳам диндан кераклича фойдаланилган экан...

Аслида, Аллоҳ ҳамманинг зиммасига вазифа юклайди. Илм аҳлиникига зиёдроқ! Хонлар даврида ҳам мазлум халқ томон турмай, имтиёзлар эвазига золим хонлар томон туриб, халқни сабрга чақирган, ўзини айблаганлар бўлган!
Ҳозир ҳам ҳар нарсада халқни айблайдиганлар топилади.

Уларга камида: “Зулм қилма, халққа ҳам қайиш, зарур эҳтиёжларини бер. Аллоҳдан қўрқ” дейишга ваколат берилган, тил ҳам. Аммо улар халқ учун аниқ ис газидан ўлиш хавфи турганда қандайдир измлардан ҳавотирдалар, кам сонли одамгина биладиган тўртта катта ҳарфни тарғиб қилиб, ҳаммага танитиб, уни хавф қилиб кўрсатиш билан бандлар, аёлларнинг иштони-ю, лозимидан ортмаётирлар, жин-ажиналар ҳақида баҳс қилиб оммани чалғитиш билан оворалар...
Улар айни газсиз, светсиз, ишсиз, камбағал халқ учун қанчалик хавф туғдирардики?
(Бу билан уларнинг зарарини ва лаънатланганини имони бор киши инкор қилмайди. Аммо қанчалик муҳим эди, шуниси бор...)

Тинч замонда ҳам қотиллар бўларкан! Ис газидан ўлаётганларнинг қотиллари бор ва уларнинг кимлигини ҳамма яхши билади. Ана ўшаларга Аллоҳ кифоя қилсин! Уларни инсофга чақиришга ҳақлилар бор, ана ўшалар У дунёда Аллоҳ ҳузурида жавобга тортилсин!

Гўёки гапираётган бўлиб, гўёки халқни хавфдан огоҳ қилаётган бўлиб кўринишга уринаётганда Аллоҳ кечираётгандек, ҳидоят қилгандек, эъзозлагандек, илмини зиёда қилгандек... адаштириб қўйишидан қўрқилмайдими?... Хуллас калом, Аллоҳ сизга ҳам макр қилишидан қўрқмайсизларми?!
(Аввало ўзимизга бериладиган савол, аммо халқ бўлиб уларга ҳам шу савол билан юзланиш керак. Мен халқман! Мен мазлумман! Айт-чи, сен мазлум томонмисан? Унда нега оғзингга талқон солдинг? Сенга эргашдим, динимда йўлбошчи дедим, сен нега зулмга кўз юмдинг? Ҳаққимни сўрашга келганда сабр қил дединг! Ҳаққимни сўрасам ношукрликда айбладинг! Ҳаққимни бермаётганларга тавозела мулозамат қилдинг, иззат-икром кўрсатдинг, тилинг билан бўлса-да, инсофга чақирмадинг...)

Қачонлардир эътиқодида собит одамлар бўлган! Улар дор остида ҳам ҳақни гапиришган! Ҳақ томонда туришган! Бугун жони ширин айрим салла кийган кўршапалаклар халқни эмас меш қорнини, молини қайғусида. Нимани чал деса ўшани чалиб, халқни ўйнатаётир!

Нима ҳам дердик, Маҳкаматул Қуброда кўришгунча...

Халқни сиздан - зиммасига Ҳақни айтиш вазифаси юклатилганлардан сўрайдиган кўп ҳисоби бўлади...

ПС: “Ҳеч кимни айблама, шукр қилиб яша. Омадсизлар, бахтсизлар ҳамма кулфатида ўзгаларни айблайди” куйини чалувчи, халқ пулини талон-тарож қилиб бойлик орттирган казо-казолар ва ўшалар қозонидан ош еяётган маддоҳлар бор. Ўшаларга эслатма: Халқни газсиз қолишида, совуқдан ўлаётганида, ишсиз мардикор, мухожирликда хорлигида ҳам халқни айблайсиз! Халқ бошига тушаётган кулфатларга халқ айбдор, ҳа, ўз ҳаққини бериб қўйгани, ҳаққини талаб қилмаётгани, ўз бошига ўзи Бош танлай олмаётганида, шубҳасиз, айбдор! Айбдормиз! Бироқ бутун халқ масъулиятини олганлар кўпроқ айбдор! Халқ эркини бермаётганлар кўпроқ айбдор... Эплолмаяптими, кетсин! Эплолмаяптими, бошидаги саллани ечсин! Токи ортиқ халқни чалғитмасин. Умиди, келажаги билан ўйнашмасин!

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Асарлар энциклопедияси! Қандай китоб ўқишни билмаётган бўлсангиз, «Китоб ҳақида китоб» ёрдамчи бўла олади. Айниқса, китоблар оламига энди кириб келаётганларга йўлчи юлдуз...

Ўзбек ва жаҳон адабиёти, илмий ҳамда фантастик китоблардан тортиб, дунё фольклори ва мифалогиясигача турфа хил тавсиялар бор. Қандай китоб ўқияпсиз деган саволга: «Навоийни қайта қўлимга олдим» қабилидаги бир қарашда навбатчи жавобдек туюлганларни ҳисобга олмаганда, биздаги китобхонлик даражаси ҳам анча баланд экан.
Шахсан менга Фахриёр ва Шарифжон Аҳмедовнинг сўровномага берган жавоблари ёқди. Китобда тилга олинган таниқли британиялик каломшунос олим Тимоти Уинтернинг «XXI асрда ислом: Постмодерн дунёда қиблани топиш» (Islam 2001: Finding the Qibla in a Postmodern Stories) китоби анча қизиқиш уйғотди...

Назар Эшонқулнинг «Мендан «Мен»гача» китобида таҳлилга тортилган барча асарларни ўқиб чиққандим. Бу китоб ҳам янги номлар берди. Ўқиб чиқилиши керак бўлган китоблар рўйхатимни анча бойитди. Насиб бўлса, ўқирмиз.

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Дунё - оёғимга сиғмаган ковуш,
Муҳаббат - эгнимга тор келган нимча.
Умр - мен пайқаган жарангсиз товуш,
Бахт - текин кулмаган танноз хонимча...

Гулчеҳра Беназир

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Бу дард бугун жондан ўтиб қалбга етди,
Эй, табибим! Ҳол сўрмасанг хароб ўлгум...

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

У шеър қандай бўлишини билади, аммо ўзи тузукроқ шеър ёза олмайди.

Топишмоқ.
😉

Читать полностью…

SOʻZ KIMYOSI

Бу китобни жуда узоқ ўқисам керак деб ўйлагандим. Аммо узоқ ўқилган китоблар рўйхатига кирмади. Муаллиф услуби сабаб осон ва тез ўқиларкан. Илмий иш қилинса, шу шаклда қилиниши ёки умуман қилинмагани маъқул, деган фикр берди. Бироқ бизда илм қўллаб-қувватланмаслигини ҳам инобатга олсак, PhDларнинг мазмунан саёзлиги сабаби ойдинлашади. Ҳечса, имкони бор зиёли бойларимиз тадқиқотчиларга ҳомийлик қилса эди. Илм олаётган одам моддиятдан қийналмай, манба ва архивларни дунё кутубхоналардан излашга имконли бўлса, илм-фанда из қолдирадиган ишлар бўларди, назаримда. Тараққийпарварларни ҳам замонасининг бойлари, зиёлилари қўллаган. Бизда ҳам илмга сармоя киритадиган қатлам бўлиши ёки ўзимиз шундай одамга айланишимиз керак!..

t.me/SozKimyosi

Читать полностью…
Подписаться на канал