soglomtaom | Неотсортированное

Telegram-канал soglomtaom - СОҒЛОМ ТАОМ

2115

📌Тўғри овқатланиш таомлари (ПП)🥗 🔸️Соглом таом инстаграм сахифа👇 https://instagram.com/soglom.taom?utm_med 📍Тошкент шаҳри ичида етказиб бериш бепул🚖 📝Буюртма: @buyyurtmauchun Тел: +998998616010☎️

Подписаться на канал

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Бодринг ҳар кун истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар бўлади?

✓ Организмдаги сув баланси меъёрлашади. Бодринг тахминан 95 фоиз сувдан иборат.

✓ Ошқозон-ичак муаммолари ҳақида унутасиз. Бодринг клетчаткага бой бўлиб, ичак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, ич қотиши ва бошқа муаммоларни олдини олади.

✓ Озиш учун ажойиб танлов. Бу сабзавот таркибида жуда кўп озуқа моддалари бўлишига қарамай, калорияси жуда паст (16 ккал). Кўп миқдордаги клетчаткалар эса тўйинганлик ҳиссини сақлаб туради ва ортиқча овқатланишдан сақлайди. Кечаси қорнингиз очганида бодринг енг, шу тарзда вазнингизни назорат қилишингиз мумкин.

✓ Тери ҳолатини яхшилайди. Бодрингда цинк, калий, В, C витаминлари ва юз терисига ижобий таъсир кўрсатадиган ҳамда қариш белгиларига қарши курашадиган бошқа озуқа моддалар мавжуд.
Сиз бодрингизни яхши кўрасизми?

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌​Все ещё не любите завтракать? 8 причин, чтобы начать🍒🍓🥝

1️⃣Завтрак способствует насыщению организма питательными веществами, которые необходимы для начала трудного дня;

2️⃣Благодаря завтраку вы сможете легко похудеть и поддержать здоровый вес;

3️⃣Ежедневный завтрак приводит к регулированию аппетита;

4️⃣Здоровый завтрак резко сокращает вероятность переедания на протяжении всего дня;

5️⃣Завтрак снижает риск появления сердечно-сосудистых заболеваний, а также возникновения диабета 2 степени;

6️⃣Завтрак способствует стабилизации гормонального фона и уровня сахара в крови;

7️⃣Завтрак устраняет сонливость и утреннюю усталость;

8️⃣Завтрак способствует улучшению концентрации внимания и стимулирует работу мозга, что значительно улучшает мыслительную деятельность.

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

ТВОРОЖНО-ТЫКВЕННОЕ СУФЛЕ

КБЖУ на 100 гр: 144/8,7/4,3/17

🔸Творог 5%-400г
🔸Пюре тыквы-400г, готовое в баночках из детского питания или сделать самим
🔸Сахар-100г
🔸Кукурузный крахмал-30г
🔸Яйцо-4шт
🔸Сметана 10%-50г

-Смешиваем все ингредиенты и пробиваем погружным блендером
-Выливаем в форму
-Ставим в разогретую до 170град духовку на 50-55мин
-Остужаем еще час в духовке

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Қаришга ва семиришга қарши самарали восита, сариқ олтин деб номланувчи зарчава!


⭐️ РЕЦЕПТ ВА ҚЎЛЛАШ УСУЛИ:

Зарчава бой бўлган махсулотларни мунтазам равишда истеъмол қилиш хотира ва ички орган функцияларни яхшилайди, мия томирларига ижобий таъсир кўрсатади.

🔶Эрталаб эритилган зарчава кукуни (10 г) бир стакан илиқ сувга қўшиб 10 кун давомида ичинг ва фойдасини кўринг?

❗️Яқинларга Ҳам Улашишни Унутманг!

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Азиз СОҒЛОМ ТАОМ мижозлари.

🔸Бугунги етказиб бериш хизмати, об ҳаво шароити кескин совиш оқибатида ва йўллардаги ноқулайлик хамда тирбандликлар сабабли,бироз кеч қолишини мумкинлигини эслатиб ўтмоқчимиз.

🔸Ноқулайлик учун  узр сўраймиз.

Ҳурмат билан "Соғлом таом" жамоаси

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Ассалому алейкум азиз мижозлар.

🇺🇿Барчангизни Ўзбекистон Конституция
куни билан қутлаймиз
!


🔸Бугун
8.12.2023 йил
дам олиш куни деб расман эълон қилинди,лекин биз сизга қулайлик яратиш мақсадида, бугун 8 декабрь
Конституция кунида
хам ишлаймиз,ва хар доимгидай таомларни етказиб берамиз.

📌Ишонч ва танлов учун рахмат
.

P.S- Кунлик режангизда,ўзгаришлар бўлса бизга тушликгача хабар бершингизни сўраймиз.

🔸Хурмат билан: Соғлом Таом жамоаси.

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌2023 йил ҳам ўз ниҳоясига етмоқда, хали ҳам нима қилишни билмаяпсизми?

🔹Келинг, ўтиб бораётган йилда амалга ошган орзуларингизни бирма-бир санаб ўтайлик:
­
📍янги либослар хариди
📍университет ёки олийгоҳга ўқишга кириш
📍турмуш қуриш
📍саёҳатга бориш
📍иш топиш
­
🔹 Ушбу орзуларингизнинг барчаси амалга ошди, бироқ шундай бўлсада озишни уддасидан чиқа олмадингизми?

🔹 Асло ғам чекманг! Йил хали тугамади, демак, ортиқча вазндан ҳалос бўлиш орзусини рўёга айлантиришингиз ва Янги йилни сарвқомат бўлиб кутиб олишингиз мумкин!
­
🤩 Сиз 5 килограммгача вазндан ҳалос бўлишингиз ва ушбу йилдаги барча орзуларингизни ушланишига эришиш имкониятига эгадирсиз! "Sog‘lom taom" сизларга айнан шундай имкониятни тақдим эта олади 🍀
­
🔹 Тўғри овқатланамиз ва барчани лол қолдириб чиройли тарзда озамиз
Дам олиш кунларисиз хар куни ишлаймиз!
­
Буюртма қилиш учун қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг:

📞 +998998616010
@soglomatom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Ayollar uchun ortiqcha santimetr, yog' qatlami va qorin bo'shlig'i mushaklarining zaifligi bilan kurashishda eng samarali mashqlardan biri bu vakuum bo'ladi, quyida uni bajarish usuli bilan tanishtiramiz⬇️

1️⃣ O’zingiz uchun qulay holatda turib oling.

2️⃣ Chuqur nafas oling va asta-sekin nafas chiqaring.

3️⃣ Yana kichik nafas oling va maksimal chuqur nafas chiqaring.

4️⃣ Havo olmay turib qorningizni iloji boricha ichingizga torting. Ideal holatda qovurg'alardagi tos suyaklari bilinadigan bo’shliq hosil bo’lishi lozim.

5️⃣ Ushbu holatda bir necha soniya ushlab turing.

6️⃣ Nafas chiqaring.

Shundan so'ng, 30-40 sekund vaqt oralig’idada dam olib, mashqni takrorlang. Boshlanishiga 3-5 marotaba takrorlab boshlashingiz kerak.

Siz ushbu usul haqida eshitganmisiz?

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Соғлом турмуш тарзининг хаётимиз учун фойда ва зарарли оқибатлари хақида тўхталиб ўтамизми?

🔸 Айтайлик сиз 20 ёшдасиз лекин жисмонан 35 ёшдасиз!
Бунинг сабаби: Фаст фудга ортиқча ружу қўйганингиз,кам харакат қилшингиз,сув ичиш тартибига риоя этмаслигингиз,истеьмолдаги махсулотларга беэьтбор бўлшингиз ва (х.з)

🔸 Ечим: Аслида бу қийин эмас, фақатгина озгина сабр,иштиёқ ва хохиш бўлса кифоя!

🔸Эрталаб барвақт туринг,албатта сув ичишни унутманг.
Нонуштангиз миқдори ва таркибига албатта ахамиятли бўлинг!
Кам-кам ва тез-тез овқатланишга амал қилинг.
10 минг қадам пиёда юришни одат қилинг.

🔸 Зарарли озиқ-овқат махсулотларидан воз кечинг,энг мухими ёшлик асло қайтиб келмайди!
Ўз гўзаллигингизни ўз қўлингиз билан яратинг.
Янги мақсад сари ,душанбани кутиш шарт эмас Соғлом таом билан,ўз орзуингизга онсон эришинг!

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

​📌Сиз буни биласизми?
😴Нима учун кам ухлаш керак эмас?


✅Меъёр даражасидан кам уйқу семизликка мойилликни оширади. Олиб борилган тадқиқотлар катта ёшлилар ва болалар меъёрдан кам ухлаганда семизлик хавфи ошишини исботлаган.

✅Нормал бўлмаган уйқу иштаҳа гормонларига таъсир қилади ва кўп овқат ейишга сабаб бўлади. Меъёрида ухловчи инсонларда эса юқори колорияли маҳсуотларга талаб юқори бўлмайди.

✅Тўғри миқдорда режалаштирилган уйқу диққатни жамлашга ёрдам беради ва самарадорликни оширади. Чунки уйқу мия функцияларига таъсир кўрсатувчи муҳим жиҳат ҳисобланади. Муаммони ечиш қобилияти, хотиранинг яхшилигига эришиш учун кам ухламаслик керак бўлади.

✅Меъёрдаги уйқу жисмоний ҳаракат қилиш имкониятларини ҳам кенгайтиради. Инсон етарлича ухлаганда унинг тезлиги, тартиблилиги, ташқи муҳитга реакцияси ҳам юқори бўлади.

✅Кам ухлаш юрак касалликлари ва инфарктга сабаб бўлиши мумкин. Сифатсиз ва кам уйқу соғлик учун хавфни оширади.

Меъёрга эришиш учун қанча ухлаш керак?

👉Кексалар (65+): 7–8 соат;
👉Катталар (18–64 ёшлилар): 7–9 соат;
👉Ўсмирлар (14–17 ёшлилар): 8–10 соат;
👉Ўқувчилар (6–13 ёшлилар): 9–11 соат;
👉Боғча болалари (3–5 ёшлилар): 10–13 соат;
👉1–2 ёшлилар: 11–14 соат;
👉4–11 ёшлилар: 12–15 соат;
Чақалоқлар (0–3 ёшлилар): 14–17 соат.

@soglomtaom
Instagram /Telegram / Facebook

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

🥚 Бедана тухуми аёллар учун фойдали

Бедана тухумининг аёллар саломатлиги учун фойдали жиҳатлари:

✅ Маҳсулот соч ва тери учун зарур бўлган А витаминига бой. Улар гормонал фонни мувозанатга келтиради, шу сабабли, миома, мастопатия ва бачадон полипларининг олдини олиш учун самарали маҳсулот ҳисобланади.

✅ Озиш учун уни оч қоринга истеъмол қилиш тавсия этилади.Бу ҳолда унинг фойдали томони — паст калория сақлаган ҳолда озиқ моддаларига бойлигидир. Битта бедана тухумининг энергетик қиймати ўртача 15 ккални ташкил этади.

🥗 Ха айтганча бизни менюда бедана тухумдан пп салат мавжуд!
Сиз ушбу мазали салатдан таьтиб кўрганмисиз?


@soglomataom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

​📌Очлик ҳиссини йўқотишга ёрдам берадиган маҳсулотлар✅

Парҳезшунослар метаболизмни яхшилаш ва қондаги қанд миқдорини меъёрда бўлиши учун кам-камдан тез-тез овқатланишни маслаҳат беради. Бунинг учун эса фойдали маҳсулотлар билан очлик ҳиссини қондириш керак бўлади. Қуйида печенье, чипс ва бутербродга альтернатив сифатида истеъмол қилиш мумкин бўлган табиий маҳсулотларга тўхталамиз.

Ёнғоқлар
Калория миқдори: 30 гр маҳсулотда — 180 ккал
Ёнғоқлар ёғ, оқсил ва клечатка манбаси ҳамда калий, магний, фосфор, витамин E ва B3 га бой ҳисобланади. Ушбу моддалар юрак касалликларининг олдини олиш, депрессияга қарши курашиш ва хотирани яхшилаш хусусиятига эга. Калифорния миллий тиббий маркази тадқиқотларига кўра, вазн ташлашда ёрдам беради. Бунинг учун уни меъёрида истеъмол қилиш керак.

Қора шоколад ва бодом
Калория миқдори: 30 гр шоколад ва ёнғоқда — 300 ккал
Ширинлик ейишни яхши кўрадиганлардан бўлсангиз, унда қора шоколад харид қилишингизни тавсия қиламиз. Қора шоколад, юрак қон-томирларни мустаҳкамлайдиган магний ва катта миқдордаги полифенолга бой ҳисобланади. Шу сингари бодом монотўйинмаган ёғлар манбаси ҳисобланади ҳамда қондаги қанд миқдори ва иштаҳани пасайтириш хусусиятига эга.

Пишлоқ
Калория миқдори: 100 гр маҳсулотда — 350 ккал
Пишлоқ фойдали ва тўйимли маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Тадқиқотларда аниқланишича, тўйинган ёғларга бой бўлгани билан қондаги совуқ холестерин миқдорини кўпайтирмайди.

Мевалар
Таркибида калория у қадар кўп бўлмагани билан мевалар очлик ҳиссини йўқотиш хусусиятига эга. Шу сабаб ҳам меваларни ёнингизда олиб юриш тавсия қилинади. Фақат таркибида глюкоза кўп бўлган банан, узум, хурмо ва анжир истеъмолида меъёрни ошириб юбормасликка ҳаракат қилиш керак. Унинг ўрнига грейпфрут ва тарвуз ейиш тавсия қилинади.

Қайнатилган тухум
Калория миқдори: 2 та тухумда — 140 ккал
Қайнатилган тухум тўқ тутиш ва калория ва истеъмол қилинган калорияни қисқартириш хусусиятига эга бўлган маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Коннектикут университети томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, тухум истеъмол қилиш натижасида юрак касалликлари ривожланишининг олди олинади. Бундан ташқари, тухум оқсил, витамин К2 ва B12 кони ҳисобланади.

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Ортиқча вазн ва турли касалликлардан холи бўлмоқчимисиз?

🧚🏻‍♀️Ёш кўриниш ва хушқомат бўлишничи?

🤩Унда атиги 72.000 минг сўм эвазига сиз:

🔸️5 махал мазали таом
🔸️Соғломлашиш
🔸️Ёшариш
🔸️Ойига 5 -7 кгача озиш
🔸️Ва вақтингизни тежаш
имконига эгасиз! 😍

✅ Бунинг учун сиздан хохиш булса кифоя.
Бизнинг профессионал ошпазлардан 5 махал КБЖУ саналган,соғлом мазали таомлар сизни кутмоқда.

🥗Ха айтганча барча таомлар халол ва бир марталлик идишларда бепул етказиб берилади.
Луқмангиз халол бўлсин азизлар!


📌Мурожаат учун телефон:
📞 99.8616010

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Кенг истеъмол қилинадиган маҳсулотлар калорияси (ккал)

🍏– Олма (100 г) — 49 ккал
🍒– Олча 10 донаси (68 г) — 51 ккал
🍊– Хурмо (60 г) — 140 ккал
🍓– Қулупнай 1 донаси (18 г) — 5 ккал
🍌– Банан 1 донаси (120 г) — 109 ккал
🍋– Апельсин 1 донаси (130 г) — 64 ккал
🫒– Зайтун меваси 5 донаси (22 г) — 25 ккал
🌰– Туршак 10 донаси (35 г) — 83 ккал
🥜– Ерёнғоқ, бодом 26 таси (28 г) — 165 ккал
🌽– Жўҳори бодроқ (30 г) — 110 ккал
🍫– Шоколад (30 г) — 155 ккал
🍈– Кўк нўхат (30 г) — 4 ккал
🍅– Помидор 1 донаси (100 г) — 20 ккал
🥒– Бодринг 1 донаси (45 г) — 5 ккал
🥕– Сабзи 1 донаси (72 г) — 25 ккал
🥚– Пиширилган тухум 1 дона — 73 ккал – Гулкарам (30 г) — 12 ккал
🍚– Гуруч (150 г) — 270 ккал
🫓– Макаронлар (150 г) — 280 ккал
🥖– Буғдой нон 1 бурдаси (25 г) — 70 ккал

Сиз бу хакида биласизми?

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Вазн ташладингиз ва яна дарҳол вазн орттирдингизми? Демак, сиз нотўғри вазн ташлагансиз.

🎈Яъни озишнинг шундай йўлини танлагансизки, у вазнни кейинчалик ҳам сақлаб туришни кўзда тутмаган. Қуйидаги одатий хатоларни кўздан кечириб, ўзингизнинг хатоингизни топиб, уни бартараф этишга ҳаракат қилинг. Ва вазнни тўғри усулда йўқотинг.

🎈ЖУДА КАМ ОВҚАТЛАНИШ🎈

Ўз-ўзини сақлаш хусусияти – одамзоднинг энг муҳим ва асосий хусусиятларидан ҳисобланади. Бизнинг руҳий ва моддий ўзлигимиз хаётимизни сақлашга йўналтирилган. Шунинг учун ҳам хаётимизга хавф соладиган ва организмни етарли миқдорда озиқлантира олмайдиган даражада кам овқатланиш хеч қачон яхши натижага олиб келмайди. Бир кунмас бир кун барибир организм енгилади ва биз ўзимизни бошқара олмасдан хамма нарсани тановвул қилишни бошлаймиз.

🎈ВАҚТИНЧАЛИК ЧОРАЛАР🎈

Хали хеч кимда тўғри овқатланиш ортиқча ёғли ёки ширин таомларга иммунитет ишлаб чиқармаган. Агар парҳез сақлаётган аёл яна аввалги овқатланиш тартибига қайтса, аввалги вазни ҳам унга қайтиб келиши шубҳасиз. Тўғри овқатланиш одати сизни бир умр тарк этмаслиги зарур. Шунинг учун ҳам сиз бир умр риоя қила оладиган қоидаларни танланг. Кечки соат 18 дан кейин овқатланмаслик ҳақида қарор қилган бўлсангиз, аввал озганимдан сўнг ҳам бунга амал қила оламанми деб ўйланг. Агар жавобингиз йўқ бўлса, унда бу ишни умуман бошламаганингиз маъқул. Яхшиси, кечроқ овқатланишга одатланган бўлсангиз, ёғсиз ва енгил таомлар ейишга одатланинг.

💪ИРОДА КУЧИГА ТАЯНИШ

Ўзингизни бирон ширин таомдан, масалан ширинлик ёки колбасадан тийганингиздан сўнг, кайфиятингиз кўтарилиб, ўзингизга ишончингиз ортиши аниқ. Лекин сиз узоқ вақт давомида вазнингизни меъёрда ушлаб турмоқчи бўлсангиз, иродангиз билан эмас балки таомларга ўчлигингиз билан курашинг. Чунки тўғри озиш ширин таомларни бутунлай инкор қилмайди, балки меъёрида овқатланишни талаб қилади.

🎈КАМЧИЛИКЛАРНИ ИНКОР ҚИЛИШ🎈

Ҳар кунги овқатланиш тартибини озишга ёрдам берувчи овқатланиш тартибига ўзгартиришдан олдин, инсон аввло ўзининг овқатланиш борасидаги муаммоларини аниқлаштириб олиши зарур. Ҳар биримизнинг ҳам ўзимизга яраша камчиликларимиз, зарарли одатларимиз мавжуд. Кимдир кунига бир пачка писта чақишни, кимдир эса нонушта ўрнига машинада ширинлик еб кетишни одат қилиб олган. Шунинг учун ҳам овқатланиш кундалигини тутгимиз келмайди. Чунки у ҳар бир ейилган ортиқча таомларни яққол кўрсатиб туради. Лекин ўзимизнинг камчиликларимизни тўғри англаб етмасак, кейинчалик уларни бартараф этишга қийналиб қоламиз ва яна вазн йиғишда давом этамиз.

🎈ЯХШИРОҒИНИ ХОҲЛАШ🎈

Агар озаётган аёлнинг рациони 100 фоиз “тўғри” таомлардан ташкил топган бўлиши маъқул эмас. 10-20 фоиз рационингизни керакмас лекин сизга ёқадиган ва усиз ҳаётингизни тасаввур қила олмайдиган маҳсулотларга ажратинг. Агар кундалик рационингиз 80 фоиз ёғсиз ва ширасиз маҳсулотлардан таркиб топган бўлса, бир қошиқ оливье ёки бир қисм зайтун сизнинг озишингизга халақит бера олмайди. Ва сиз озганингиздан сўнг ҳам бундай маҳсулотларни меъёридан ортиқча еёишга ҳаракат килмайсиз.

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

🇺🇿🇺🇿🇺🇿
📌Azizlar mana yil yakuniga sanoqli kunlar qoldi!

🔹Juma sónggi buyurtma kuni , biz oz fursatga sizni tark etamiz, xamda dam olish 30.12.2023 dan 01.01.2024 gacha ekanligini eslatib o'tamiz. 2 yanvardan yana buyurtmalarni yetkazib beramiz.

🔹Noqulayliklar uchun oldindan uzr soʻraymiz.
Barchangizga omad va sogʻlik tilab qolamiz.
Sport bilan shugʻullanishi unutmang😊


🇷🇺🇷🇺🇷🇺
📌 Дорогие друзья!
Вот и подходит год к концу!

🔹 Пятница последний день доставок. Мы покидаем вас на короткое время-  с

30.12.2023 по 01.01.2024 . А уже 2 января вновь
порадуем вас своими вкусными , а главное полезными блюдами!

🔹Заранее приносим свои извинения за неудобства.
Желаем всем удачи и крепкого здоровья.
Не забываете заниматься спортом😊

👉🏻Для справок📞☎️
+998998616010

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Жуда куп эмизикли аёлларимиз,савол билан муроьжат килшади,ушбу кўлланма сиз ёш оналарга ас котади деган умиддамиз!

​​​​✔️Эмизикли айёллар учун озиш сири

🔸
Aёллар учун,озиш учун,фойдали маслаҳат
Кўпчилик аёллар чақалоқ дунёга келгач ўз гўзал қоматларини қандай қилиб қайтариш ҳақида ўйлаб қоладилар.
Бироқ ҳамма аёлларда ҳам гормонал ўзгариш ва на эмизиш вазн ташлашга олиб келмайди. Қаттиқ парҳезлар эса эмизикли аёл ва чақалоққа фақат зарар келтириши мумкин.

🔸Эмизикли даврда озишнинг иложи бор, аммобуни аста-секин, кескин парҳезларсиз амалга ошириш керак.
Таомномангиздан ёғли таомлар ва ширин ичимликларни чиқариб ташланг. Оз-оздан тез-тез овқатланинг ва етарли даражада тоза сув ичинг
Жисмонан фаол бўлинг,тоза ҳавода сайр қилинг.

🔸Кўпгина машқларни кичкинтойингиз билан бирга бажаришингиз мумкин, аминманки, у ҳам бундан бир олам завқ олади.
Фарзанд кутиш вақтида аёл ўртача 8 кгдан 25 кггача вазн йиғади. Бу кўрсаткич бола вазни, плацента, қўшилган қон миқдори, болани ўраб турувчи сувни ўз ичига олади.

🔸Бу даврда она йиғадиган вазн боланинг ривожланиши ва она саломатлиги учун ниҳоятда муҳим.
Авваллари керакли ёғ ҳужайралари инсон организмида чақалоқлик ва ўсмирлик даврларида тўпланади, деб ҳисобланар эди.
Аммо сўнгги тадқиқотларга кўра «фойдали ёғлар» она қорнида — ҳомиладорликнинг 3-тримесртда шаклланар экан.

🔸Бундан келиб чиқадики, ҳар бир ҳомиладирлик янги ёғ қатламларининг ҳосил бўлиши билан биргаликда кечади. Шундай экан табиатга қарши бориш мантиқсиз. Аммо барибир ушбу маслаҳатларга амал қилган ҳолда вазн ташлашга эришиш мумкин.
Авваламбор қаттиқ парҳезларни бутунлай унутинг. Таомномангиз
фойдали маҳсулотлардан иборат бўлиши керак.
Агар она организмига оқсил етишмаса, организм бу етишмовчиликни мускул қатлами ҳисобидан тўлдирад
Бу эса аёл териси, сочлари, умуман гўзаллиги ҳисобидан деганидир.
Зарур ёғлар етишмаганда эса нерв системасида ўзгариш бўлиб, она асабийлашадива тез чарчайди.

🔸Шунинг учун ҳам эмизиш давридаҳар қандай парҳез жуда зарарлидир.Ўз таомномангизни кўриб чиқинг.
Ёғли таом еганда сут ҳам тўйимли бўлади, деган фикрни бутунлай унутинг.
Сиз истеъмол қилган ёғлар сут таркибига умуман кирмайди, ортиқча ёғ қатлами сифатида танангизга жойлашади холос. Ёғли, қовурилган таомларни иложи борича кам истеъмол қилинг.
Таркибида консервантлар бўлган маҳсулотларни ҳам расионингиздан чиқариб ташланг. Колбаса ва сосискалар ўрнига табиий қайнатилган гўшт енг.
Ширин ичимликлар, сокларни тоза сувга алмаштиринг. Жавдар унидан тайёрланган нон маҳсулотларини кўпроқ енг, сабаби уларда керакли микроэлементлар бўлиб, улар болада аллергия хавфини камайтиради, ҳам қорнингизни узоқ вақт тўқ тутади. Ёнғоқларни ҳам керагидан ортиқ истеъмол қилманг. 1 стакан пистада 800 каллория бўлиб, бу кунлик норманинг деярлиярмини ташкил қилади.
Ширинликларни таомномангизган чиқариб ташланг, улар болага фойда келтирмайди, қоматингизга эса фақат зарар етказади.
Вақтга қараб овқатланинг. Масалан ҳар 3 соатда оз-оздан енг. Бунда моддалар алмашинуви тезлашиб, ортиқча вазн аста-секинйўқола бошлайди. Етарли даражада сув ичинг
Танага сув етишмаслиги натижасида сут ҳам келмайди.

✔️Ёдингизда тутинг эмизиш даврида зарарсиз озиш ойига 2 кгни ташкил қилиши керак, акс ҳолда бола ва она саломатлигига жиддий зарар етиши мумкин

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Эрталаб турганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз 2 стакан сувни иссиқроқ ичиб оламиз.

🔹Сўнг 20 дақиқа машқларни бажарамиз, масалан приседания 20 марта, арқонда,скакалкада сакраш 100-150 марта,
турган жойингизда югуриш 3-4 дақиқа, 20 та пресс, 20 та ёнбошларга эгилиш каби.

🔹Сўнг сули (овсянкадан) каша ёки скраб қилиб еймиз. Вариантлар 2 тухумдан омлет ёки қаттиқ ёғсиз сыр, ёки икки бўлак қайнатилган товуқ кўкраги ёки лахм гўшт.

🔹1-1.5 соатдан кейин сув ичамиз. Энг муҳими сув ичиш ва таомлар ҳажмига эътибор беринг. Машқларни бажариш ҳам қийин эмас. Илиқ 2 стакан сувни ҳар овқатланишдан 20 минут олдин ва ҳар овқатланишдан 1 соат кейин, оғирлиги жудаям катталар 1.5 соатдан кейин ичиш керак. Кўк чой, компотлар сув ўрнига ўтмайди.

🔹Нон, ширинликлар оз миқдорда,мевалар эса соат 14:00 гача истемол қилиш тавсия этилади.

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

Ҳар қандай совуқ ҳавода ҳам қалбингизга иссиқлик олиб кира оламиз!!! Соғлом таом жамоаси СИЗ учун хизматда😍😍😍

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌
Сиз буни биласизми?одам руҳий ҳолат таъсирида меъёрдан кўп
овқатланиши мумкин🥗


✅Инсоннинг руҳий ҳолати меъёрдан ортиқ овқатланишга олиб келиши мумкин. Бунга қуйидагилар сабаб бўлиши мумкин:

✅Стресс: сурункали стресс иштаҳа очувчи кортизол гормонини оширади, оқибатда эса инсонда овқат ейишга талаб ошади;

✅ Зерикиш: қиладиган иши бўлмаган одам овқат билан чалғишга ҳаракат қилиши мумкин;

✅Соғиниш: одам яхши хотираларини ўйлаш орқали болалигида ёки маълум даврда яхши кўрган маҳсулотларни соғиниши ва шунинг учун уларни ейиши мумкин;

✅Кучли чарчоқ: Инсон чарчаган пайтда онгсиз равишда кўп овқатланиши мумкин.

✅Ижтимоий таъсир: ён-атрофидаги одамлар инсонга таъсир қилиб, унинг ортиқча овқатланишига таъсир қилиши мумкин. Масалан, ярим кечаси пицца ейишга ундаш, газли ичимликлар ичишга рағбатлантириши мумкин.


Бу каби зарарли ҳолатлардан халос бўлиш учун:

✅ Қайси ҳолат кўп овқатланишга сабаб бўлишини аниқлаб, ўша ҳолатдан халос бўлишга ҳаракат қилиш;

✅ Тўғри овқатланиш кундалигини тутиш ва унга амал қилиш;

✅ Агар эҳтиёж бўлса, терапевт ёки психологга мурожаат қилиш зарур.

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Тез озишга қизиқманг ва ҳар қандай таблетка ва коктейлларни ичманг.

🔹Биз қанчалик тез оздирадиган диеталарни қўлласак, танамиз шунчалик ёғ запас қилишга уринади. Чунки миямиз жуда ақлли аъзо.

🔹У оч қолаётганини сезгани заҳотиёқ қора кунларга ёғ йиғишни бошлайди. Шунинг учун ҳам оч қоладиган диеталар қилиш ва тез озиш фойда бермайди.

🔹Қолаверса, тез йўқотилган оғирлигингиз диета тугаши билан икки баравар бўлиб қайтади. Тўғри овқатланиш бу диета эмас. У соғлом ҳаёт тарзи, ёшариш ва гўзал хоним бўлиб яшаш услубидир! Унутманг, онангиз, опангиз, аммангиз қанчалик семиз бўлмасин, бу сизга алоқадор эмас. Ҳаммасини тўғри бажарсангиз хушқомат ледига айланишингизга ишонишингиз керак!

Ёки бўлмаса бизнинг, хилма хил Соғлом таомлар билан гўзал ледига айланинг😉

Instagram / Telegram /Facebook

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Идишларни рангини иштаҳага таъсири

🔹Оқ рангли идиш — бу рангга биз ўрганиб қолганмиз, шунинг учун бу рангли идишларда таом жозибали кўринади.

🔹Сариқ рангли идиш — бу ранг тетиклантирувчи таъсир кўрсатиб, ошқозон ширасини ишлаб чиқарилишини рағбатлантиради ҳамда иштаҳани очади.

🔹Қизил рангли идиш — бу ранг асаб тизимига таъсир қилади, шунинг учун биз иштаҳани назорат қила олмаймиз ва кўп еб қўямиз. Одатда фастфудларда шу рангдан кўпроқ фойдаланишади, бу ҳам маркетинг!

🔹Кўк ва совуқ рангли идишлар — олимлар бу рангни иштаҳани бўғувчи таъсирга эга эканлигини аниқлашган. Озмоқчи бўлганларга шу рангли идишлардан фойдаланишни тавсия қиламан.

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Замечательный и очень вкусный чизкейк за 15 минут!

🥗
Сыр творожный легкий - 150 гр
🥗 Творог мягкий - 130 гр
🥗 Яйцо - 1 шт
🥗 Подсластитель свой вкус
🥗 Какао - 15 гр
🥗 Крахмал кукурузный 20 гр

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌(тариқ)Пшенканинг фойдаси хақида биласми?

Пшенка ёрмаси–оқланган тариқ жуда кўплаб фойдали ва даволовчи хусусиятларга эга. Чунки унинг таркибида А, В, Е, РР витаминлар ва магний, кальций, темир, фтор, калий, марганец, мис, шунингдек аминокислоталар, ўсимлик ёғи, қанд, бириктирувчи оқсиллар ва албатта клетчаткалар мавжуд.

Мана шу фойдали хусусиятларига кўра,бошка бўтқа ва гречиха ёки овсянкадан тайёрланган бўтқалар билан бемалол беллаша олади. бундай бўтқани организмимиз осон ўзлаштиради ва бутун танамизни тўғри ишлашига ёрдам беради.

Ха айтганча бизда хам ясмиқдан тайёрланган бўтқа менюда мавжуд бўлиб,10 кунда бир мартта тақдим этилади!
Хайрли тонг барчангизга, бугунги янги кунингиз омадли барокатли ва аьло кайфиятда ўтшига тилакдошмиз😊

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

⚡️Озиш учун фойдали кўникмалар

Нонуштада тухум истеъмол қилинг

• Салатларни кўпроқ истеъмол қилинг

• Йогурт ва творог каби сут маҳсулотларни канда қилманг

• Кўпроқ балиқ енг

• Кўк чой ичинг

• Шошмасдан овқатланинг

• Овқатдан 30 дақиқа олдин сув ичинг

• Газли ичимликлардан воз кечинг

• Фаст фоодларни унутинг

• Ширинликларнинг ўрнига мева ёки
асал истеъмол қилинг!
Ва албатта Соғлом таомга буюртма беринг !

📞 Буюртма бериш: @buyurtmauchun

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Балиқ ёғи нимаси билан фойдали?

🔸Мана куз фасли келиб,балиқ мавсуми бошланди,унинг фойдали хақида фикр юритамиз.

🔸Юрак фаолиятини яхшилайди. Одам балиқни қанчалик тез-тез истеъмол қилса, юрак хасталиги хавфи шунчалик камаяди.

🔸Руҳий саломатликни таъминлайди. Мия 60% ёғдан иборат, унинг кўп қисми омега-3 дан ташкил топган. Шу сабабли, олимлар омега-3 кислоталари кулранг модданинг нормал ишлаши учун зарурлигини таъкидлайдилар.

🔸Озишга ёрдам беради. Балиқ ёғи қўшимчалари ҳафтада уч марта 45 дақиқа давомида машқ қилиш билан тенг ва бу озишга ёрдам беради.

🔸Тери ҳолатини яхшилайди. Омега-3 ёғ кислоталари эпидермиснинг моддалар алмашинувида фаол иштирок этади. Организмда етарли бўлмаса, терининг намлиги йўқолади, тозаланади, безовта қилиш ва юқтириш осонроқ.

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌​​7 ФАКТОВ О ПОЛЬЗЕ СКАКАЛКИ:

1. Занятия со скакалкой развивают выносливость, укрепляют сердечно-сосудистую и дыхательную системы, улучшает кровообращение.

2. За час таких упражнений расходуется порядка 720 ккал, при условии выполнения 120-140 прыжков в минуту.

3. Эффект от скакалки после первых минут занятия можно сравнить с бегом на максимальной скорости.

4. Улучшая лимфоток в мышцах, такие тренировки эффективны даже в борьбе с целлюлитом.

5. Это прекрасное средство для разминки. Всего 5-10 минут занятия помогут размять мышцы всего тела.

6. Прыжки со скакалкой - хорошая альтернатива бегу. 10 минут прыжков в среднем темпе равны по расходу энергии пробежке на 3-километровую дистанцию.

7. Такой вид физической активности прекрасно развивает мышечную координацию и ловкость. Не удивительно, что это привычный способ разминки для боксёров.

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Қориндаги ёғларни кетказишни хоҳлайсизми? Рационга тухум қўшинг!

🔹Овқатланиш бўйича мутахассис Джулий Аптон қориндаги ёғлардан қутулишнинг энг яхши усули мунтазам тухум истеъмол қилиш эканлигини таъкидлади. Улар таркибида фойдали оқсиллар бўлиб, бунинг ёрдамида сиз осонликча вазн йўқотишингиз мумкин.

🔹Аслида, оқсилнинг ўзи ёғни йўқотишга ёрдам бермайди, дейди эксперт Джули Аптон. Бироқ, бу модда овқатга бўлган иштиёқни камайтиради ва тўйинганлик туйғусини узайтиради. Натижада сиз тезроқ вазн йўқотишингиз мумкин.

🔹Ёғ ёқиш учун энг яхши оқсиллардан бири тухумдир. Улар организм учун кўплаб муҳим функцияларни бажарадиган 9 та аминокислоталарни ўз ичига олади.

🔹Тухум сариғи таркибида холин мавжуд. Бу ёғларни ёқиш учун зарур бўлган моддадир. Тухум таркибида "D" витамини ҳам мавжуд бўлиб, у (2018 йилги тадқиқотга кўра) қорин ёғини камайтириши мумкин.

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Организмни керакли моддаларга бойитиш ва вазн йўқотиш учун рационни қандай тузиш керак?

🔸Оқсиллар: балиқ, тухум, курка, товуқ, творог, мол гўшти, қўй гўшти.

🔸Углеводлар: гуруч, кепакли нон, жўхори уни, гречка, банан.

🔸Ёғлар: ёнғоқ, зайтун мойи, балиқ, авокадо.

🔸Клетчатка: сабзавотлар, мевалар, донлар, резаворлар.

Сиз саломатлигингиз учун, соғлом таомланиш қоидаларига амал қиласизми?

@soglomtaom

Читать полностью…

СОҒЛОМ ТАОМ

📌Куз фасли келиб қовоқ мавсуми бошланди,қовоқ жуда фойдали полиз экини бўлиб,нафакқат озиш, ички ва ташқи организм учун энг керакли мавсумий озуқадир!

🎃 Қовоқ - ўзидан тортиб, уруғи ва шарбатигача кони фойдадир.Бундан ташқари, қовоқдан тайёрланган таомлар жуда мазали ва кам калориялиги билан алоҳида аҳамиятга эгадир.
­
☝️Ёдда тутинг, қовоқ - сурункали касалликларда энг яхши шифодир. Аксарият шифокорлар қуйидаги касали бор беморларга қовоқни кундалик истеъмол учун киритишни тавсия этадилар:
­
🧡 буйрак ва сийдик йўлларидаги ўткир сурункали хасталикларда;
🧡 гепатит ва жигар циррози хасталикларида;
🧡 гипертония и атеросклероз;
🧡 юрак-қон томири тизими фаолияти бузилганда.

@soglomtaom

Читать полностью…
Подписаться на канал