📌ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ - БУ:
✅ Доим овқатдан 15- 20 мин олдин бир стакан иссиқ сув ичинг.
✅ Кун давомида 2 - 2.5 л сув ичинг.
✅Нонуштани ўтказиб юборманг.
✅ Доим асосий овқатдан 2 - 3 соатдан кейин тамадди килинг.
✅ Калорияли ва ширин махсулотларни 15.00 дан кейин еманг.
✅ Мева ва сабзавотларни кун давомида енг.
✅ Купрок ОҚСИЛ истеъмол килиш керак ( оксил ёғни парчалайди)
✅ Колбаса, сосиска, фаст-фуд ларни унутамиз.
✅ Овқатни шошилмасдан оз- оз дан тановвул килиш керак.
✅ Ухлашдан 3- 4 соат аввал овқатланиш керак.
✅ Хафтада бир марта разгрузка киламиз.
✅ Хафтасига 3 марта спорт☝️
✅ Сувни овқат вақтида ичмаймиз( майдалаб,оз-оздан есангиз, тиқилиб қолмайсиз. Ошқозон ишлашига халақит берманг)
✅ Кунига 20 гр ёғ истеъмол килиш керак.
✅ Ун махсулотларини хафтада бир марта еймиз!
👉🏻Сиз бизлар билан соғлом ва чиройли озишга тайёрмисиз?
📌Озиш схемаси
🔸Ўз ҳаёт тарзингизни ўзгартириб, озмоқчимисиз?
Нимадан бошлаш керак?
▪︎1. Мақсад. Ўйланг, аслида бу сизга керакми? Ўзингиз учун озмоқчимисиз ёки...
▪︎2. Тайёргарлик. Энергетик баланс назариясини ўрганинг ва ўзингиз сарфлайдиган энергияни ҳисоблаб чиқинг.
▪︎3. Қанча калория қабул қилаётганизни ва қанча калория қабул қилиш кераклигини билиб олинг ва шунга қараб рационингизни ўзгартиринг.
▪︎4. Амал қилинг! Қаерда бўлманг ўзингиз тузган рационга амал қилинг. Ширинликлардан, ҳамирли маҳсулотлардан, фастфудлардан тийилинг.
▪︎5. Тез натижага эришишга шошилманг! Сабрли бўлинг! Ҳар ҳафтада 1 маротаба, эрталаб оч қоринга тарозида массангизни ўлчаб туринг, ўзгаришни албатта кўрасиз!
Instagram/ Telegram/ Facebook
📌Тез озишга қизиқманг ва ҳар қандай таблетка ва коктейлларни ичманг.
🔹Биз қанчалик тез оздирадиган диеталарни қўлласак, танамиз шунчалик ёғ запас қилишга уринади. Чунки миямиз жуда ақлли аъзо.
🔹У оч қолаётганини сезгани заҳотиёқ қора кунларга ёғ йиғишни бошлайди. Шунинг учун ҳам оч қоладиган диеталар қилиш ва тез озиш фойда бермайди.
🔹Қолаверса, тез йўқотилган оғирлигингиз диета тугаши билан икки баравар бўлиб қайтади. Тўғри овқатланиш бу диета эмас. У соғлом ҳаёт тарзи, ёшариш ва гўзал хоним бўлиб яшаш услубидир! Унутманг, онангиз, опангиз, аммангиз қанчалик семиз бўлмасин, бу сизга алоқадор эмас. Ҳаммасини тўғри бажарсангиз хушқомат ледига айланишингизга ишонишингиз керак!
Ёки бўлмаса бизнинг, хилма хил Соғло таомлар билан гўзал ледига айланинг😉
Instagram / Telegram /Facebook
📌Озиш учун занжабил, бодринг, лимондан биргаликда фойдаланиш✅
🔹Бодринг сийдик ҳайдовчи хусусиятга эга бўлган паст калорияли парҳез сабзавот ҳисобланади. Бу сабзавотдан занжабил-лимонли ичимликнинг компоненти сифатида фойдаланиш мумкин.
🔹Ялпиз барглари эса бу ичимликка янада ёқимли таъм беради.Ичимликни тайёрлаш учун 4 см атрофидаги занжабил илдизини тозаланг ва майдаланг. Лимон ва бодрингни ювиб, паррак-паррак қилиб ингичка қилиб кесинг. 500 мл қайнаб турган сувга занжабилни қўшинг ҳамда оловдан олинг. Устини ёпиб, дам олдиринг. 15 минутдан сўнг унга бодринг ва лимон бўлакчаларини ҳамда бироз эзилган ялпиз баргларини қўшинг. 10-15 минутдан сўнг 1 ош қошиқ асал қўшиб, аралаштиринг.
@soglomtaom
📌Холестерин ҳақида нималарни билишимиз керак?
🔸Кўпчилик холестеринни ёмон модда сифатида кўради. Аслидачи?
🔸Холестерин — ҳужайра мембранасига мустаҳкамлик ва қайишқоқлик берувчи, барча ҳужайралар учун керакли компонент ҳисобланади.
🔸Асосан икки кўринишда бўлади:
"Яхши" холестерин (юқори зичликка эга липопротеин)
"Ёмон” холестерин (паст зичликдаги липопротеин) организмда тўпланади ва юрак қон томир касалликлари ривожланади.
🔸Қонда холестерин ортса нималарни истеъмол қилмаслик керак?
— тухум
— қовурилган / ёғли гўшт
— ёғли сут ва сут маҳсулотлари
— транс-, тўйинган ҳамда гидрогенланган ёғлар
— ширинликлар
— какао, кофе
— дудланган ва консерва маҳсулотлари.
#soglomtaom
#ПравильноеПитание
#ПравильноеПитаниеКаждыйДеньТашкент
📌Aziz do'stlar! Ob-havo sharoitining yomonlashishi, aniqrog‘i, Toshkent yo‘llarida tirbandliklar bo‘lishi munosabati bilan mahsulotlarini yetkazib berishda kechikishlar kuzatilishi mumkin! Biz taomlarni o'z vaqtida yetkazib berish uchun barcha imkoniyatlarni ishga solamiz. Hurmat bilan Sog’lom Taom
📌Дорогие друзья!
В связи с ухудшением погодных условий ,возможны задержки доставок рационов!
Мы прилагаем все усилия ,чтобы рационы были доставлены вовремя.
С Уважением Соглом таом
@soglomtaom
📌Шакар емай қўйсак танамизда нима рўй беради?
🔹Сиз шакарни хуш кўриб кўп миқдорда ейсизми?
@soglomtaom
🇺🇿🇺🇿🇺🇿
📌Azizlar mana yil yakuniga sanoqli kunlar qoldi!
🔹Ertaga sónggi buyurtma kuni , biz oz fursatga sizni tark etamiz, xamda dam olish 30.12.2022 dan 02.01.2023 gacha ekanligini eslatib o'tamiz. 3 yanvardan yana buyurtmalarni yetkazib beramiz.
🔹Noqulayliklar uchun oldindan uzr soʻraymiz.
Barchangizga omad va sogʻlik tilab qolamiz.
Sport bilan shugʻullanishi unutmang😊
🇷🇺🇷🇺🇷🇺
📌 Дорогие друзья!
Вот и подходит год к концу!
🔹Завтра последний день доставок. Мы покидаем вас на короткое время- с 30.12.2022 по 02.01.2023 . А уже 3 января вновь порадуем вас своими вкусными , а главное полезными блюдами!
🔹Заранее приносим свои извинения за неудобства.
Желаем всем удачи и крепкого здоровья.
Не забываете заниматься спортом😊
👉🏻Для справок📞☎️
+998998616010
@soglomtaom
📌Ҳар куни творог истеъмол қилса организмда фандай ўзгаришлар бўлади?
1. Моддалар алмашинуви тезлашади.
2. Мушаклар формага келади.
3. Озиш жараёни тезлашади, озмоқчи бўлганларга айни муддао.
4. Аёллар саломатлиги яхшиланади.
5. Суяклар мустаҳкамланади.
6. Қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради.
7. Қон-томир тизими тонусини нормага келтиради.
8. Инсулт хавфини камайтиради.
✅Агар сизда лактозани кўтара олмаслик мавжуд бўлса творогни истеъмол қилмасликни тавсия қиламиз.
@soglomtaom
📌Озиш учун "ярим порция" қоидаси
🔹Рўзғорда бор нарсалардан фойдаланиб овқатланасиз ва энг асосийси ҳамма нарса ейиш мумкин (нон ҳам)! Бу усул таомланишдаги чекловларни ёқтирмайдиганлар учун.
Қоидалари:
1. Ҳар доимги ўзингиз учун мўлжалланган порцияни кўпи билан тенг ярмини ейсиз, масалан бир коса эмас ярим коса, бир ликобча (тарелка) эмас ярим ликобча, кафеда бир порция эмас ярим порция буюртма берасиз ва ҳоказо.
2. Овқатдан олдин тўйиб сув (суюқлик) ичиб олинг, бу ярим порция таомга тўйиш ҳиссини беришда ёрдам беради.
3. Одатда, оила даврасида бир лаганга (товоқ) сузилган ош, димлама, қозон кабоб, манти ва ҳоказоларни қанча еганимизни (меъёрни) билмай, еб қўямиз. Бундай вақтда ўзингизни ликобчангизга солиб енг, сабаби кўпчилик билан катта идишда қанча еганингизни билмай қоласиз.
4. Овқатни нонсиз ейишга ҳаракат қилинг ёки доимги ея оладиганизни ярмидан кўпини истеъмол қилманг. Қора ёки паст сортдаги унлардан қилинган нон бўлсин.
5. Ярим порция таомга аввалида тўймайсиз, бу нормал ҳолат. Бундай вақтда қўшимча мева, бирор сабзавотни хом ҳолича, салат, қуруқ мева еб олсангиз бўлади.
6. Сабрли бўлинг ва бу қоидаларга ҳар қандай вазиятда амал қилишга ҳаракат қилинг. Бир ҳафта, ўн кунда ушбу тартибга кўникасиз ва буни албатта уддалайсиз!
Хақикатдан ўзингизни ва саломатлигингизни севсангиз бизга буюртма беринг.
Луқмангиз халол бўлсин!
@soglomtaom
📌Очлик ҳиссини йўқотишга ёрдам берадиган маҳсулот тухум!
🔹Парҳезшунослар метаболизмни яхшилаш ва қондаги қанд миқдорини меъёрда бўлиши учун кам-камдан тез-тез овқатланишни маслаҳат беради. Бунинг учун эса фойдали маҳсулотлар билан очлик ҳиссини қондириш керак бўлади.
🔹Қайнатилган тухум
Калория миқдори: 2 та тухумда — 140 ккал
Қайнатилган тухум тўқ тутиш ва калория ва истеъмол қилинган калорияни қисқартириш хусусиятига эга бўлган маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Коннектикут университети томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, тухум истеъмол қилиш натижасида юрак касалликлари ривожланишининг олди олинади. Бундан ташқари, тухум оқсил, витамин К2 ва B12 кони ҳисобланади.
@soglomtaom
📌Эрталаб турганимиздан сўнг биринчи қиладиган ишимиз 2 стакан сувни иссиқроқ ичиб оламиз.
🔹Сўнг 20 дақиқа машқларни бажарамиз, масалан приседания 20 марта, арқонда,скакалкада сакраш 100-150 марта,
турган жойингизда югуриш 3-4 дақиқа, 20 та пресс, 20 та ёнбошларга эгилиш каби.
🔹Сўнг сули (овсянкадан) каша ёки скраб қилиб еймиз. Вариантлар 2 тухумдан омлет ёки қаттиқ ёғсиз сыр, ёки икки бўлак қайнатилган товуқ кўкраги ёки лахм гўшт.
🔹1-1.5 соатдан кейин сув ичамиз. Энг муҳими сув ичиш ва таомлар ҳажмига эътибор беринг. Машқларни бажариш ҳам қийин эмас. Илиқ 2 стакан сувни ҳар овқатланишдан 20 минут олдин ва ҳар овқатланишдан 1 соат кейин, оғирлиги жудаям катталар 1.5 соатдан кейин ичиш керак. Кўк чой, компотлар сув ўрнига ўтмайди.
🔹Нон, ширинликлар оз миқдорда,мевалар эса соат 14:00 гача истемол қилиш тавсия этилади.
@soglomtaom
«СУПЕР-СКРАБ ДЛЯ КИШЕЧНИКА» (ОТЛИЧНО ДЛЯ ПОХУДЕНИЯ И ЧИСТКИ)
🔹Если будете кушать его по утрам в течение месяца, то увидите результат своих мучений. Цвет лица, кожа, волосы и ногти становятся просто супер + животик «тает»
📌Ингредиенты:
5 - ст. ложек овсяных хлопьев;
5 - ст. ложек воды;
1 - ст. ложка молока (или 1 чайную ложку сливок);
1 - ч. ложку меда;
5 - орешков.
📌Приготовление:
5 ст. ложек овсяных хлопьев залить на ночь 5 ст. ложками холодной кипяченой воды (можно утром минут на 15-20). Утром добавляем в наши хлопья 1 столовую ложку молока или 1 чайную ложку сливок; 1 чайную ложку меда и 5-ть грецких орехов или фундука. Все перемешиваем после чего, очень тщательно пережевывая поглощаем. Пару часов после ничего не есть, не пить (ни чай, ни кофе).
Будьте здоровы!
@soglomtaom
📌Olmaning foydasi
🔹Tabiat neʼmatlarida barcha kasalliklarning davosi mujassam. Ular orasida eng keng tarqalgani va eʼtibor qozongani — olma.
Olma tarkibidagi pektin esa organizmdan ortiqcha xolesterinni chiqarib yuborishga koʻmaklashadi, shuningdek, qandli diabet kasalligidan uzoqlashtiradi.
🔹Bu modda yana yuz terisining tarang va tiniq boʻlishini taʼminlaydi.
Bundan tashqari, miyadagi zoʻriqishlar, kayfiyatni xira qilib turadigan oʻy-xayollarni unutishda ham olmaning yordamiga tayanish mumkin. Buning uchun yotoqxonadagi deraza tokchasiga xushboʻy hidli olmadan 1-2 tasini terib qoʻyish, kifoya.
🔹Olmaning 80 foizi suvdan, qolgan 20 foizi foydali vitaminlardan tashkil topgan. 100 g yangi uzilgan olmada bor-yoʻgʻi 47 kilokaloriya mavjud. Unda yogʻlar deyarli yoʻq. Biroq tarkibi uglevodlarga boy boʻlgani uchun toʻyimlilik darajasi yuqori. Shu sababdan ozishni istaganlar uchun yaxshi oziq boʻla oladi.
@soglomtaom
📌Эрталаб лимонли сув ёки чой ичиш фойдаларини биласизми?
1. Лимон шарбати овқат ҳазм қилишни, ичаклар перисталтикасини яхшилайди.
2. Бу ичимлик енгил сийдик ҳайдовчи таъсирга эга. Лимонли сув сийдик чиқариш тезлигини оширади, бу эса сийдик йўлларини соғломлаштиради, организмни тозалашга ёрдам беради.
3. Терингизни тиниқлашиб бораётганини сезасиз. Бундан ташқари, С витамини ажинларни камайтиришга ёрдам беради ва теридаги доғларни йўқотади, чунки у коллаген ва эластин синтезида иштирок этади.
P.S. Ошқозон-ичак яра касаллигида, гастритда, юқори кислоталикда, қандли диабетда тавсия қилинмайди.
#лимон
@soglomtaom
📌Организмни керакли моддаларга бойитиш ва вазн йўқотиш учун рационни қандай тузиш керак?
🔸Оқсиллар: балиқ, тухум, курка, товуқ, творог, мол гўшти, қўй гўшти.
🔸Углеводлар: гуруч, кепакли нон, жўхори уни, гречка, банан.
🔸Ёғлар: ёнғоқ, зайтун мойи, балиқ, авокадо.
🔸Клетчатка: сабзавотлар, мевалар, донлар, резаворлар.
Сиз саломатлигингиз учун, соғлом таомланиш қоидаларига амал қиласизми?
@soglomtaom
📌ПП салат на ужин
🔸 На 100 гр - 99.91 ккал
•белки - 15.57
•жиры - 3.56
•углеводы - 1.27
🔹Ингредиенты:
1 тертый огурец
Кусочек отварной кур. грудки
1 помидор, очищенный от кожицы
2 яйца (слой белка, слой желтка с зеленью)
1 ст.л. лимон.сока
1 ч.л. оливкового масла
🔹Приготовление:
Все измельчаем и выкладываем слоями.
Сок и масло капнуть на слой огурца и помидора.
Приятного аппетита!
@soglomtaom
📌БРОККОЛИ - СУПЕР
ОЗУҚА🥦
📌Брокколи жуда ҳам фойдали бўлган супер озуқа ҳисобланади. Брокколи витамин, антиоксидант ва минералларга жуда бой. Оқсилга ҳам бой. Бир нечта тадқиқотлар натижаларига кўра, брокколи истеъмоли баъзи саратон турларидан ҳимоя қила олар экан. Ундан ташқари, брокколи истеъмоли ошқозон ва ичаклар учун жуда фойдали, шу билан бирга ич қотишининг олдини олади, юрак ва мия саломатлигини таъминлайди. Ҳа, айтганча, брокколи кўп итсеъмол қилиш қаришни ҳам секинлаштирар экан.
📌Брокколининг фойдали ҳусусиятлари:
- Минерал, витамин, антиоксидантларга бой
- Яллиғланишни камайтиради
- Саратондан ҳимоя қилиши мумкин
- Қондаги шакарни меъёрга келтиради
- Юрок учун жуда фойдали
- Ҳазм тизими учун фойдали
- Ич қотишининг олдини олади
- Мия саломатлигини таъминлайди
- Қаришни секинлаштиради
- Витамин С ҳисобига иммунитетни кўтаради
- Тиш ва оғиз саломатлиги учун фойдали
- Суяк ва бўғимларни мустаҳкамлайди
- Ҳомиладорликнинг соғлом кечишига ёрдам беради
- Терини гўзал қилади ва қуёшнинг зарарли нурларидан ҳимоя қилади.
Сиз хам рўйхатингизга ушбу маҳсулотни кўшганмисиз,сизга брокколи ёқадими?
📌Мамлакатимизда Ватан ҳимоячилари кунининг нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини ифода этади.
🔹Ватанимизнинг барча мард, жасур, фидойи ўғлонларини 14 январь -"Ватан ҳимоячилари куни" билан табриклаймиз! Ҳаётингиз ҳамиша шараф ва зафарларга тўла бўлсин ! Оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик тилаб
#SoglomTaom
🇺🇿👨✈️👮♂🇺🇿
http://t.me/soglomtaom
📌Рецепт чизкейка без выпечки и кухонного инструмента 🤗 его сможет приготовить даже
ребёнок✅
📌260ккал на 100г бжу 6/19.5/15
Кол-во порций: 6
Когда кушать: Завтрак, Перекус
📌Ингредиенты:
Основа:
✅ Печенье (любое) 180г
✅ Слив.масло 72,5% 50г
📌Начинка:
✅ Сливки 22% 300г
✅ Творожный сыр 300г
✅ Желатин пищевой 20г
✅ Подсластитель, сахар по вкусу
🍇Верхний слой:
✅ Конфитюр "Черная смородина" 60г
👨🍳Готовим:
Разминаем печенье руками (можно блендером), добавляем растопленное сливочное масло, перемешиваем. Сливки выливаем в сотейник, добавляем желатин и даём настояться (по инструкции), далее нагреваем на медленном огне (не доводя до кипения) до полного расплавления желатина. В ёмкость выкладываем творожный сыр, сливки с желатином, подсластитель и все перемешиваем венчиком или блендером. В форму (у меня радиус 19см) выкладываем слой печенья без бортиков, прижимаем руками или с помощью дна стакана. Сверху выливаем слой начинки и убираем в холодильник до полного застывания (мне хватило 2х часов)
@soglomtaom
📌Все ещё не любите завтракать? 8 причин, чтобы начать🍒🍓🥝
1️⃣Завтрак способствует насыщению организма питательными веществами, которые необходимы для начала трудного дня;
2️⃣Благодаря завтраку вы сможете легко похудеть и поддержать здоровый вес;
3️⃣Ежедневный завтрак приводит к регулированию аппетита;
4️⃣Здоровый завтрак резко сокращает вероятность переедания на протяжении всего дня;
5️⃣Завтрак снижает риск появления сердечно-сосудистых заболеваний, а также возникновения диабета 2 степени;
6️⃣Завтрак способствует стабилизации гормонального фона и уровня сахара в крови;
7️⃣Завтрак устраняет сонливость и утреннюю усталость;
8️⃣Завтрак способствует улучшению концентрации внимания и стимулирует работу мозга, что значительно улучшает мыслительную деятельность.
@soglomtaom
📌Спорт билан шуғулланишда ўзингизга мосини танлашингизнинг аҳамияти катта. Масалан, ҳар бир ёш вакили учун мўлжалланган спорт турлари мавжуд.
🔹20 ёшда аэробика ёки бошқа фаол турдаги спорт машғулотлари билан шуғулланиш тавсия қилинади.
🔹30 ёшда аёл ўзини ёш ва навқирон ҳисобласа-да, танада содир бўлаётган ўзгаришлар сабаб ортиқча вазнни йўқотиш бироз қийин кечади. Аёл турли парҳезларга қанчалик риоя қилмасин, ортиқча бир неча килограмм ҳеч кетишга чоғланмайди. Бундайлар фаол турдаги спорт машғулотларини бажариши ёки тренажёр залида шуғулланиши лозим. Бу ҳам ортиқча вазнни йўқотишга ёрдам беради, мушакларни мустаҳкамлайди, асабларни тинчлантириб, сокинлаштиради. Тренажёр залида шуғулланишни истамайдиган аёллар учун эса аэробика, рақс, югуриш тавсия қилинади.
🔹40 ёшда аёл аксарият вақтини ўтирган ҳолатда, жисмоний ҳаракатсиз ўтказади. Натижада мушаклар аста-секин ёғ қатламига айланиб боради. Қорнингизни кўрганларнинг хаёлига «ҳомиладормикан», деган фикр келади. Хуллас, ўзингизни тезда қўлга олингу мушакларни мустаҳкамлаб, ортиқча ёғлар билан кураш бошланг. Бунда эса сизга югуриш, юриш, аэробика ва ҳатто велосипед каби спорт машғулотлари ёрдамчи бўлади. «Шу ёшимда бир ками велосипед минишим қолувди», дейдиганларга эса йога машғулотларини тавсия этиш мумкин. Энг асосийси, ҳаракат, ҳаракат ва яна ҳаракат.
🔹50 ёш ва ундан кейин спорт билан шуғулланиш шарт. Чунки бу ёшда аёлларнинг бўғин ва белида оғриқ пайдо бўла бошлайди. Оғриқни бартараф этиш ва бўғинларни ҳимоялаш учун эса сузиш ёки юриш каби машқлар ёрдам беради. Хитойликлар фикрича, секин-аста бажариладиган оддий жисмоний машқлар суякларни мустаҳкамлайди.
🔹Дунё статистикасига кўра, аёлларнинг 70 фоизи спорт билан шуғулланишни вақтни яхши ўтказишнинг энг яхши йўли деб билишса, 50 фоизи мушакларини мустаҳкамлаб, озиш учун шуғулланишади. 30 фоизи эса янги дўстлар орттириш учун спорт билан шуғулланишар экан.
@soglomtaom
📌Сузиш🏊♀
📌Бу — энг хавфсиз, самарали ва фойдали спорт тури. Сузиш нафақат озишга ёрдам беради, балки бутун танани соғломлаштиради. Сув одамни тинчлантиради, целлюлитни йўқотади, тери тонусини ошириб, қон айланиш тизимини яхшилайди, иммунитетни ошириб, бутун танани чиниқтиради.
🔹Бу спорт тури айниқса юрак тизимини мустаҳкамлашни истаган, инфаркт ёки инсультга чалинганлар учун ҳам жуда фойдали. Сузиш билан шуғулланишни истовчилар аввалига инструктор ёрдамида сузишни ўрганиб олишлари зарур. Озиш учун эса ҳафтада 3 марта 1 соатдан сузиш машқлари билан шуғулланиш лозим.
🔹Сувда узоқ муддат қолиш тавсия қилинмайди, бу буйракларни зўриқтиради.
Сувга тушишдан аввал мушакларни бироз қиздириб олиш керак. Акс ҳолда сувга тушгач, томирлар тортишиб қолиши мумкин.
@soglomtaom
#ПравильноеПитание
📌Сиз билган ва билмаган малумотлар!!!
📌Саломатлигимизнинг рисоладагидек бўлиши кўп жиҳатдан биз еётган таомлар ва озиқ-овқатларга боғлиқ. Овқатланиш рациони витаминларга бой ва фойдали маҳсулотларга эга бўлиши саломатлигимизни мустаҳкамлашда жуда муҳим. Бир гуруҳ мутахассислар организм учун жуда зарур ва фойдали бўлган маҳсулотлар рўйхатини тузиб чиқишди. Улар билан танишнинг.
📌Саримсоқпиёз – саратонга қарши ферментлар “эгаси”. Тўғралган саримсоқпиёзни истеъмол қилишдан аввал 10 дақиқа кутинг. Шунда фойдаси янада кўпаяди.
📌Авокадо ёки америка пирсеяси – Доимий яшил дарахт меваси саратонга қарши курашувчи яна бир “жангчи”. У оғиз бўшлиғида саратонга қарши курашувчи органик бирикмалар ҳосил қилади. Меванинг эти минерал ва фойдали витаминларга бой. Ундан тайёрланган пюре оддий майонез билан истъемол қилиш тавсия этилади.
📌Тўйинтирилган нон. Ичаклар бизга узоқ ва самарали хизмат қилиши керак. Бунинг учун кундалик рационга тўйинтирилган нонни киритиш зарур. Семизликка мойил ёки семиз одамлар оқ нонни тўйинтирилган қора нонга алиштириши тавсия қилинади.
📌Шўртанг пишлоқ (бринза). Бу юмшоқ пишлоқ организмни кальций ва бошқа фойдали микроэлементларга тўйинтиради.
📌Шампиньонлар (қўзиқорин тури) – Иммун тизимнинг кучайтирувчиси. Саратонга қаршилик қилувчи антиоксидантларни тўплайди. Кам каллорияли мазкур қўзиқоринлар озиш истагида юрганлар учун керакли маҳсулот.
📌Петрушка – Фойдали микроэлементлар сони бўйича “чемпион”. Унинг бир боғламида кунлик С витаминининг 70 фоизи, А витаминининг 50 фоизи ва темир моддасининг 10 фоизи мавжуд. Мазкур кўкат нафас олишни янада енгиллаштиради.
📌Ловия (фасоль) – Организм учун зарур бўлган оқсил ва тўқималарнинг макони. Консерваланган ва тузга тўйинганидан кўра, қайнатилган ловия фойдалироқ ҳисобланади.
📌Қалампир. Қизил қалапирда қондаги ортиқча инсулинни ҳайдаб чиқарувчи «капсаицин» моддаси бор. У тери остида ёғ йиғилишининг олдини олади.
📌Тофу (сояли творог) – урологик касалликлар, жумладан, простата саратонига қарши курашади. Одам организми учун фойдаси катта бўлган маҳсулотлардан бири.
📌Қатиқ – Ошқозоннинг ўз меъёрида, яхши ишлашига кўмаклашади. Кам каллорияли бу маҳсулот очликни тез қондиради.
Антиоксидантлар билан тўйинтирилган зайтун мойи. Асл мой қора ва тахирроқ бўлиши керак.
📌Цедра (лимон ёки апельсин қобиғи ва шу қобиқдан тайёрланган зиравор) тери учун кони фойда ва у саратондан ҳимоя қилади. Ҳафтасига бир марта бир ош қошиқдан истеъмол қилиш кифоя.
📌Ялпиз—у нафас олишни енгиллаштиради. Шунингдек, у А витаминларига бой ўсимлик саналади.
📌Жамбил-райҳон—уларнинг бир қошиғида олманикидан кўпроқ антиоксидантлар бор. Соус ва салатларга қўшиб истеъмол қилиш иштаҳани очади.
Рационда мукаммал бўлмаса-да, юқорида саналган маҳсулотлар бор. Аммо унинг доимий мавжуд бўлишига ва истеъмол ҳам ана шу тамойил асосида кечишига ҳаракат қилсангиз доим соғлом бўласиз.
#SoglomTaom
📌Печенье с кунжутом
⠀⠀
✅На 15 печенек нам понадобятся:
▪️2 яйца;
▪️мука рисовая или кукурузная ~ 100-120 грамм;
▪️сливочное масло 30 грамм;
▪️подсластитель по вкусу;
▪️кунжут ~ 80-100 грамм;
▪️разрыхлитель 1/2 ч.л.
⠀⠀
🔻Приготовление:
Все ингредиенты смешиваем до однородного состояния.
Выкладываем с помощью столовой ложки тесто на пергамент, формируя печеньки и выпекаем в духовке ~ 10 минут при 180-200 градусах.
@soglomtaom
📌БЫСТРЫЙ ШОКОЛАДНЫЙ ПП КЕКС
✅КБЖУ на 100 гр. 180/6,5/8,5/19
🔹Ингредиенты:
✔️1 яйцо
✔️1 банан
✔️2 ч.л. какао
✔️1/3 ч.л. разрыхлителя
Для глазури:
✔️30 гр. тёмного шоколада
✔️30 мл. молока
👩🏻🍳Приготовление:
Соединить все ингредиенты и взбить блендером до однородности.
Переложить полученную массу в форму и поставить в микроволновку на 3-4 минуты (время зависит от мощности микроволновки). Можно выпекать в духовке 20-25 минут при t 175С.
✅ Делаем глазурь:
Шоколад растопить, добавить тёплое молоко и перемешать до однородности. Полить кекс глазурью и украсить по желанию🍓
Вкуснейший завтрак или перекус!
@soglomtaom
📌2022 йил ҳам ўз ниҳоясига етмоқда, хали ҳам нима қилишни билмаяпсизми?
🔹Келинг, ўтиб бораётган йилда амалга ошган орзуларингизни бирма-бир санаб ўтайлик:
📍янги либослар хариди
📍университет ёки олийгоҳга ўқишга кириш
📍турмуш қуриш
📍саёҳатга бориш
📍иш топиш
🔹 Ушбу орзуларингизнинг барчаси амалга ошди, бироқ шундай бўлсада озишни уддасидан чиқа олмадингизми?
🔹 Асло ғам чекманг! Йил хали тугамади, демак, ортиқча вазндан ҳалос бўлиш орзусини рўёга айлантиришингиз ва Янги йилни сарвқомат бўлиб кутиб олишингиз мумкин!
🤩 Сиз 5 килограммгача вазндан ҳалос бўлишингиз ва ушбу йилдаги барча орзуларингизни ушланишига эришиш имкониятига эгадирсиз! "Sog‘lom taom" сизларга айнан шундай имкониятни тақдим эта олади 🍀
🔹 Тўғри овқатланамиз ва барчани лол қолдириб чиройли тарзда озамиз
Дам олиш кунларисиз хар куни ишлаймиз!
✅ Буюртма қилиш учун қуйидаги рақамга қўнғироқ қилинг:
📞 +998998616010
@soglomatom
📌Хайрли кеч азизлар,келинг янги йил ва янги орзулар хақида сухбатлашамиз.
🔸Бу йилдаги режангизда барча ишларни амалга оширдингиз,фақат озиш амалга ошмадими?
🔸Келинг буни биз билан бирга бажаринг.
Ортиқча вақтингизни тежаган холда,21 хил хилма- хил,витаминларга бой,мазали тайёр Соғлом Таомлардан бахраманд бўлинг.
🔸Янги келаётган 2023 йил билан ўз мақсад ва орзуингиз сари қадам ташланг.
Биз Тошкент шахри ичида бепул етказиб берамиз.
🤩Сиз биз билан тўғри таомланиб бирга озишга тайёрмисиз?
👉Мурожат учун:
📞 99.8616010
@soglomtaom
📌Ассалому алейкум азиз мижозлар.
🇺🇿Барчангизни Ўзбекистон Конституция
куни билан қутлаймиз!
🔸Бугун 8.12.2022 йил
дам олиш куни деб расман эълон қилинди,лекин биз сизга қулайлик яратиш мақсадида, бугун 8 декабрь
Конституция кунида
хам ишлаймиз,ва хар доимгидай таомларни етказиб берамиз.
📌Ишонч ва танлов учун рахмат.
P.S- Кунлик режангизда,ўзгаришлар бўлса бизга тушликгача хабар бершингизни сўраймиз.
🔸Хурмат билан: Соғлом Таом жамоаси.
@soglomtaom
📌Азиз СОҒЛОМ ТАОМ мижозлари.
🔸Бугунги етказиб бериш хизмати, об ҳаво шароити ва йўллардаги тирбандликлар сабабли,бироз кеч қолишини эслатиб ўтмоқчимиз.
🔸Ноқулайлик учун узр сўраймиз.
Ҳурмат билан "Соғлом таом" жамоаси