📌Булгур хақида нималарни биласиз?
🔥 Булгур энг шифобахш ва жуда кўп дардларга даво дон махсулоти эканини билармидингиз?
🔸Бежизга булгурни олтин дон деб аташмайди,уни нафақат ошхонада баьлки табобатда хам кенг қўллашади.
🔸 Келинг олтин донни шифобахш хусусиятлари хақида тўхталамиз!
🔸 Булгурнинг 100 грамида
атиги 342 ккал бор.
• Ёғлар - 1,3 г
• Аралаш ёғ - 0,2 г
• Холестерин - 0 mg
• Натрий - 17 mg
• Калий - 410 mg
• Углеводы - 76 g
• Шакар - 0,4 g
• Оқсил - 12 g
• Витамин C
• Кальций 35 mg
• Железо 2,5 mg
• Витамин D
• Витамин B6
• Витамин B12
• Магний 164 mg
Soglom Taom таом етказиб бериш хизматида 10 кунда бир, булгурдан палов таёрланшини билармидингиз?
Бежизга бу фойдали таомни сизларга тақдим этмаймиз.
Уни мазаси хақида изохларда ўз бахоингизни бериш эсдан чиқмасин🤩
@soglomtaom
📌Соғлиқни ва руҳни мустҳакамлаш сирлари☑️
📌1. Ҳеч қачон эринчоқлик қилманг, ҳар куни спорт ва қорин машқларига 15 дақиқадан вақт ажратинг. Бунга кўра, сиз ўзингизни лоҳаслик ва ҳар қандай хасталикларда дори ва бошқа воситалар қабул қилишдан халос этасиз.
📌2 Машғулот бўлмадими — овқат ҳам йўқ! Бу ҳаётий шиорингизга айланиши керак.
📌3.Таом егингиз келмаса, ўзингизни мажбурламанг.
📌4. Қуюқ чой, қаҳва, тамаки, сурги каби қўзгатувчилар қандай кўринишда бўлмасин, хавфли ҳисобланади.
📌5. Тунда овқат ейишга, кундузи ухлашга одатланманг. Бу қабзиятга сабаб бўлиши мумкин.
📌6. Таомни секин енг! Овқатланиш пайти сув ичманг.
📌7. Тишларингиз мустаҳкам, ошқозон ҳaзми нормал ҳолатда бўлишини истасангиз, оғиздаги таомни майда чайнанг
📌8. Меъёридан ортиқ қовурилган, қайнатилган, ўта иссиқ, совуқ, қаттиқ ёки оғир таомларга асло қўл узатманг.
📌9. Кайфиятингиз чоғ бўлиб, оғир хаёллардан ўзингизни бўшатганингизда тамадди қилинг. Ҳеч қачон ғазабга тўлиб турганингизда ва нобоп шароитда овқат ёки ичимлик истеъмол қилманг.
📌10. Тамадди қилиб бўлгач, олдинга ва орқага қадам ташлаб машқ қилинг ва шу жараёнда қорин соҳасини массаж қилинг. Бунда ошқозон ва ичак фаолияти яхшиланади.
@soglomtaom
🇺🇿🇺🇿🇺🇿
Ассалому алайкум, азизлар! Барчангизга Наврўз муборак бўлсин!🌸🌷🌺
Ушбу ажиб байрам муносабати билан сизга тинчлик-хотиржамлик, саломатлик ва эзгу ниятларингиз рўёбини тилаб қоламиз! Юзингиздан табассум, қалбингиздан сурур асло аримасин. Омад ва бахт доимий ҳамроҳингиз бўлсин!
Хурмат ила #СоғломТаом жамоаси.
🇷🇺🇷🇺🇷🇺
Дорогие, с праздником Навруз!🌸🌷🌺
Пусть этот светлый праздник принесет Вам мир, благословение и любовь. Пусть отныне только радость живет в Вашем сердце и не покидает его никогда. Пусть только удача будет Вашим спутником на всех дорогах судьбы.
С уважением, команда #СоғломТаом
@SoglomTaom
📌ШИФОКОРЛАР НЕГА КЎП СУВ ИЧИШНИ ТАВСИЯ ЭТИШАДИ?
🔸Соғлом одам кунига ўртача 2 литр сув ичиши керак. Бу – шифокорлар тавсияси. Мия ҳужайраларидан тортиб вужудимиздаги барча аъзолар сув билан ҳаёт. Кўп сув ичсак, танамизнинг сув йўқотиши олдини оламиз.
🔸Сувнинг вужудимизга фойдалари:
– Танадаги ҳароратни мўътадиллаштиради.
– жигар ҳамда буйракдаги заҳарли моддаларни ювади.
– танани жароҳатлардан асрайди.
– ҳужайра билан тўқималарнинг бир-бирига яқинлашишини таъминлайди.
– тери ҳужайралари соғлом кўринишига ёрдам беради.
Вояга етган инсон танасида 40-50 литр сув бўлади. Қоннинг 83 % и, тўқималарнинг 75 % и, миянинг 74 % и, суякларнинг 22 % и сувдан иборат. Танадаги сувнинг 20 % и йўқолса, инсон ҳалок бўлади.
Етарли миқдорда сув ичилмаса:
– Мия секинлашиб, одам дангаса бўлиб қолади.
– қон қуюлади.
– қабзият юз беради.
– пешоб сарғайиб кетади
👉 @soglomtaom
Рамазон тайёргарлиги учун баъзи маслаҳатлар
Ислом ва бошқа динларда рўза, Яратганга ибодатларнинг энг муҳими бўлиш билан бирга, инсон саломатлиги учун ҳам жуда фойдали ҳисобланади. Бир ойлик рўза тутиш жараёнида инсон организмида моддалар алмашинуви тизими дам олади.
Энергия ҳосил қилиш учун организмдаги тўпланиб қолган ёғлар ишга тушади. Шу билан бирга, биз кунлик егулигимизни қадрига етишни ва очликка сабр қилишни ўрганамиз. Ҳаттоки кўпчиликка рўзадан кейин овқатларнинг таъми ҳам бошқача – мазали туюлади. Рўза ― бу Роббимизнинг бизга туҳфаси ва биз бу жараёнга алоҳида аҳамият билан қарашимиз лозим бўлади. Рамазонда соғлом турмуш тарзига эришиш учун бироз тайёргарлик ҳам керак бўлади. Келаётган ой учун аввалдан тахминий «меню» тузиб, керакли нарсаларни сотиб олишни бошлаш керак. Шунда сиз Рамазоннинг бошиданоқ ўзингиз истаган таомни сизга қулай шароитлар билан тайёрлашингиз мумкин бўлади. Бундан ташқари, олдиндан менюни тайёрлаш сизнинг вақтингиз ва кучингизни тежайди. Ҳозирданоқ кофе, газланган ичимликлар, умуман, таркибида кофеин мавжуд ичимликларни камайтириш мақсадга мувофиқ. Шунда Рамазонгача секин-секин бунга ўрганасиз. Шу билан бирга, организмда намликни сақлаб туриш учун 8-10 стакангача сув ичишингиз мумкин.
Рамазон – озиш фурсати эмас. Бу – сокинлик, хотиржамлик ойи. Агар ўтган йили соғлигингиз билан муаммолар бўлган бўлса, албатта, шифокорга бориб, олдиндан овқатланиш тарзини қандай ташкил қилиш борасида маслаҳатлашинг.
Намоз ва бошқа ибодатларингизни қолдирманг. Уйқу, машғулотлар, иш вақтларининг ҳам тартибли бўлишига аҳамият беринг. Гимнастика ҳам жуда яхши фойда беради. Агар сиз барча фаолиятларингизни тартибга сола олсангиз, Рамазон ойи давомида тетик ва бардам бўласиз.
🍽 Рамазон ойида овқатланиш тартибида қуйидагиларга аҳамият беринг:
• 🔷Мева ва сабзавотлардан имкон қадар кўп фойдаланинг, ҳамиша дастурхонингизда бўлсин.
• 🔷Саҳарлик пайтида жудаям шошилиб овқатланишдан сақланинг.
• 🔷Кундузи чанқамаслик ва бош оғриғидан қочиш учун кўпроқ суюқлик (масалан, янги мева шарбатлари) кўпроқ ичинг (ўртача 2 л).
• 🔷Чой, кофе, кола кабиларни 2 стакандан ортиқ ичманг. Улар уйқуни қочириш билан бирга, организмдан суюқлик кетиб қолишига сабаб бўлади, бу эса дармонсизликка олиб келади.
• 🔷Бадантарбия қилинг. Фаол қон алмашинувини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Эрталабки ва кечки сайр ҳам жуда фойдали.
• 🔷Ухлаш тартибингизга эътибор қилинг. Бу кун давомида ўзингизни яхши ҳис қилишга ёрдам беради, айниқса, ишлайдиган ва ўқийдиганлар учун бу жуда аҳамиятли. Кам ухлаш асабийлик, бош оғриғи ва овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
Тушдан сўнг бироз ухлаб олиш ҳам фойдали. Бу сизни тетиклаштиради ва ифтор вақтигача куч бағишлайди.
• 🔶Саҳарлик. Албатта, қуёш чиқишидан олдин саҳарлик қилинг. Уйқу бузилиши туфайли саҳарликдан воз кечманг. Шунингдек, бу нонушта қувват манбаи бўлишига ҳам эътибор беринг.
@soglomtaom
🇺🇿🇺🇿🇺🇿
📌#СоғломТаом барчангизни муқаддас Рамазон ойининг бошланиши билан қутлайди. Аллохдан сизга сабр-тоқат,саломатлик,оилангизга эса хотиржамлик ва фаровонлик тилаб қоламиз!
Барча дуоларингиз ижобат бўлсин🙌🙏
🇷🇺🇷🇺🇷🇺
📌#СогломТаом поздравляет с началом Рамазан.
Желаем вашему дому благополучия и духовного очищения в этот священный месяц Рамазан!
Пусть все молитвы будут приняты 🙌🙏
@soglomtaom
#СогломТаом
#РамазонМуборак
#Правильноепитание
📌Соғлом Таомдан сахарлик ва ифторлик учун сет 🤩
🥗 Энди бизни таомларни истемол қилиб соғломлашасиз, озасиз ва муқаддас ой савобидан бахраманд бўласиз.
⚜️ Рамазон ойини ошхонада эмас ибодатда ўтказинг,биз сизга, ҳалол,хилма - хил калория хисобланган таомларни бепул ва бонуслар билан етказиб берамиз!
👉🏻Мурожат учун:
📲 998616010
📩 @buyurtmauchun
@soglomtaom
🇺🇿🇺🇿🇺🇿
📌Aziz ayollar, sizni 8-mart – Xalqaro xotin-qizlar kuni bilan tabriklaymiz! Ushbu ajoyib kunda farovonlik, baxt va oilaviy xotirjamlik yor bo'lsin! Sizning mehringiz, e'tiboringiz va muhabbatingiz tufayli ham hayotimiz go'zal!
Ayyom muborak!
💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐
🇷🇺🇷🇺🇷🇺
📌Милые дамы, поздравляем вас с праздником 8 Марта!
В этот прекрасный день мы хотим пожелать вам благополучия, счастья и семейного уюта! Благодаря вашей доброте, заботе и любви наша жизнь становится прекрасной!
С праздником!
@soglomtaom
✅ Нонушта учун творогли мева сизга манзур келдими?
🔅Творог калцийга бой бўлиб,бўғим оғриқлари ва суяк емирилиши,тишларимиз учун керакли озуқадир.
✔️Тиббиёт творогни мунтазам истемол қилишни тавсия этади!
🍓Барра мевалар мммм хар қандай кунда барчага хуш келшига ишонамиз😋
🤩 Соғлом таом сизларга энг аьлосини тақдим этади
@soglomtaom
📌Рамазон ойида таом ва ичимлик борасида йўл қўйиладиган одатдаги хатолар.
Кундалик таркибида қанд миқдори юқори, қўшимча ва бўёқ моддалари бўлган ичимликларни истеъмол қилиш.
– Ечим: уларни ҳафтасига икки мартадан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол қилишга ҳаракат қилинг.
Ҳаддан зиёд кўп сув ичиш.
– Нега: Ошқозонни сув билан тўлдириш, уни таом билан тўлдиргандагига нисбатан кўпроқ зўриқтиради.
– Ечим: ифтор вақтида бир неча хўплам, кейин эса ҳар соатда бир пиёла сув ичинг.
Бевосита ифтордан кейинги жисмоний машқлар.
– Нега: бу пайтда организмдаги қон айланиш ошқозон атрофига тўпланади.
– Ечим: ҳазм қилишни енгиллаштириш мақсадида машқларни овқатлангандан 2 соат кейинга қўйинг.
Таомни шошиб ейиш, тез чайнаш.
– Нега: овқатни секин чайнаш ҳазм қилиш жараёнини жадаллаштиришга ва тана вазнини меъёрда ушлаб туришга кўмаклашади.
Ифтордан кейин дарров ширинлик истеъмол қилиш.
– Нега: бу сизни ланж ва мудроқ қилиб қўяди.
– Ечим: тунги ибодатлар ва таровеҳ намозида тетик бўлишингиз учун ифторлик ва ширинликлар истеъмоли орасини камида икки соат қилиб белгиланг.
Натрий миқдори юқори бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш.
– Нега: рўза вақтида натрий чанқаш ҳиссини чақиради.
– Ечим: бунинг ўрнига таркибида калий моддаси кўп бўлган маҳсулотлардан фойдаланинг, чунки улар организмдаги сув миқдорини сақлаб қолади ва чанқоқни босади. Калийга бой маҳсулотлар:
• сабзавот ва мевалар: картошка, помидор, бодринг, карам, сабзи, қовоқ, банан, қорағат, қовун, тарвуз, апельсин;
• қуруқ мевалар: майиз, туршак, анжир ва олхўри қоқиси, хурмо, бодом, ёнғоқ;
• ёрмалар: сули, гречиха, буғдой ёрмаси;
• гўшт ва сут маҳсулотлари: сут, йогурт, тухум, балиқ, қуён ва мол гўшти.
@soglomtaom
🔆Рамазонга 10 кун қолди!!
🔅 Рамазонда тўғри овқатланиш бўйича СИЗ учун фойдали маълумотларни шу 10 кун ичида туҳфа этамиз!
🔅Энг сара рецептлар,фойдали малумот ва тавсиялар сизни хурсанд қилишига ишонамиз
🔅Бизни кузатишда давом этинг!
@soglomtaom
📌Ҳар куни творог истеъмол қилса организмда фандай ўзгаришлар бўлади?
1. Моддалар алмашинуви тезлашади.
2. Мушаклар формага келади.
3. Озиш жараёни тезлашади, озмоқчи бўлганларга айни муддао.
4. Аёллар саломатлиги яхшиланади.
5. Суяклар мустаҳкамланади.
6. Қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради.
7. Қон-томир тизими тонусини нормага келтиради.
8. Инсулт хавфини камайтиради.
✅Агар сизда лактозани кўтара олмаслик мавжуд бўлса творогни истеъмол қилмасликни тавсия қиламиз.
@soglomtaom
✔️КУРИНЫЙ СУП С ЛАПШОЙ
КБЖУ на 100гр: 59/5/3/5
🍗вода-3л
🍗кур голени-700г
🍗морковь-110г
🍗лук-80г
🍗картофель-450г
🍗яичная лапша-100г
🍗соль, перец
✅отварить курицу до готовности, посолить
✅достать голени, очистить мясо от кости и кожи и вернуть в бульон
✅добавить нарезанный кубиком картофель и варим до готовности
✅натереть морковь, лук мелко порезать и обжарить
✅добавить в бульон
✅добавляем лапшу и варим ещё 3мин
✅солим, перчим, при подачи добавляем свежую зелень
@soglomtaom
Шу сабабли бугун етказиб бериш хизмати одатдагидан кеч қолиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирамиз
Читать полностью…Ro’za tutganda chanqab qolmaslik uchun suvni qanday ichish kerak❓
✅Roza tutganda uzoq vaqt suv ichmaslik va ovqatlanmaslik hisobiga organizmda suvsizlanish holatlari kuzatiladi. Shu sabab kun davomida chanqashdan kopchilik aziyat chekadi. Organizm suv balansini toldirish uchun oddiy (mineral, kuler suvlari yoki qaynatib sovutilgan) suvlar koproq tog’ri keladi. Chanqamaslik uchun qancha suv ichish kerak?
❕Saharlik vaqtida:
• Ertalab saharlikga uygongach darhol 400 ml iliq suv(Tomoq uchun yoqimli darajada)
• Ovqatlanishdan 10 minut oldin 200 ml suv
• Ovqatdan 10 minut keyin yana 200 ml suv
• Ovqatlanib tishlarni tozalab ogiz yopishdan oldin yana 200 ml
Iftorlik vaqtida:
• Ogiz ochgandan so’ng 300 ml iliq suv
• Ovqatdan 10 minutdan keyin 200-300 ml
Va yotguncha yana 2 marta 200 mldan ichish tavsiya etiladi ramazon paytda.
( Bu organizm talabiga qarab biroz ozgarishi mumkin)
@soglomtaom
🔅 Ифторлик
✔️Бу пайтда ошқозонимиз ва бутун сезги органларимиз ҳазм қилиш ва таъм сезишга шай туради, шу сабабдан бу пайтда инсонни таъм сезиш органлари яхши ишлайди.
✔️Аввал икки дона хурмо ва тахминан 300 миллилитргача илиқ ёки уй ҳароратидаги сув билан оғиз очиб оламиз, ёки сувни камроқ ичиб, ҳўл мевалардан еб олиб, сўнгра 10–15 дақиқадан кейин овқатланишимиз мумкин. Бу худди автоуловни ҳайдаш учун қиздириб тайёрлашдек, ошқозонимизни овқат ҳазм қилишга шай қилади.
✔️Кечки овқат имкон қадар тез ҳазм бўладиган ва енгил бўлиши лозим ва албатта, барра салатлар, кўкатлар билан бирга истеъмол қилиниши керак. Овқатланиб бўлиб, тахминан 1 соатдан сўнг яхна ичимликлар, ширинликлар ва бошқа ширин мевалардан истеъмол қилишимиз мумкин.
✔️Кечаси ётишдан бир соат олдин, қатиқ, ва бошқа тез ҳазм бўладиган мева ва сабзавотлардан еб олиб, сўнгра ухлашимиз мумкин.
🔅Зарарли одатлар
Саҳарликда меъёридан ортиқ ва тартибсиз овқатлани бўкиб олиш ўта нотўғрилигини унутманг. Бу ёмон одат, ошқозонда муаммолар келтириши билан биргаликда аксинча кун давомида оч ва чанқаб юришингизга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Ортиқча вазнга эга одамлар саҳарликда енгил таом,бўтқалар ва мевалардан истемол қилса,шунинг ўзи кун давомида енгил юришларига етарли, деб ўйлаймиз!
@soglomtaom
✔️Муқаддас Рамазон ойида овқатланиш
🔅Таомномангиз одатдагидан кўп ҳам фарқ қилмаслиги ва иложи борича оддий бўлиши керак.
Рамазон – озиш фурсати эмас. Бу – сокинлик, хотиржамлик ойи. Агар утган йили соглигингиз билан муаммолар булган булса, албатта, шифокорга бориб, олдиндан овкатланиш тарзини кандай ташкил килиш борасида маслахатлашинг.
🔅Саҳарлик вақтида овқатланиш
Эрталаб уйғонганимиз ҳамоно дастлаб илиқ сувга имкон бўлса бир қошиқ асал аралаштириб ичиб олиб, кейин саҳарликка тайёргарлик кўрилса, 10–15 дақиқадан сўнг еган таомимиз сув билан аралашмасдан ноқулайликлардан қутуламиз.
Саҳарликда бизни асосий ичимлигимиз сув бўлиши лозим, чой ичган тақдирда ҳам имкон қадар уни аччиқ қилиб дамламасдан ичиш лозим.
🔅Эсда тутинг! Қуйидаги маҳсулотлар бизни кун давомида чанқашимизга ва ичган сувимизнинг тезроқ танамизни тарк этишига сабаб бўлиши мумкин:
• ёғли маҳсулотлар ва ёғли овқатлар;
• меъёридан ортиқ аччиқ чой;
• дудланган гўшт маҳсулотлари (колбаса, сосиска ва ҳоказо);
• шўр маҳсулотлар ва тузламалар;
• кофе ва кофеинга бой маҳсулотлар;
• шакарни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилиш;
• барча нотабиий кимёвий моддалар аралаштириб тайёрланган озиқ-овқатлар;
• лавр (дафна) япроғи, наъматак меваси каби сийдик ҳайдовчи дамламалар.
Саҳарлик қилиш учун тўрт хил энг фойдали маҳсулотни келтириб ўтамиз.
1. Саҳарликда имкон қадар тез ҳазм бўлмайдиган ва юқори калорияга эга донли маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим. Булар: сули бўтқаси, ширгуруч, гречихали овқат ва шу кабилар.
2. Сут маҳсулотларидан творог, йогурт, қатиқ, сметана, ширчой ҳам фойдали ҳамда бу маҳсулотлар билан кун давомида чанқамасдан юришимиз кузатилган.
3. Асал, араб хурмоси, ёнғоқ, мағиз, ўрик туршаги, олча қоқи ва бошқа шу каби қуруқ мевалар.
4. Банан, гилос, анжир, ўрик, шафтоли, олма, олча, нок ва бошқа мевалар билан саҳарлик қилиб олиш лозим мавсумга қараб.
@soglomtaom
📌Карам🥬
Карамнинг ҳар қандай турини истеъмол қилинг, озишда унинг фойдаси жуда катта. Карамнинг таркиби озуқа толаларга бой, бу организмдаги ортиқча нарсаларни чиқариб ташлашга ёрдам беради. Карамнинг таркибида аёлларда эстерогенни нормаллаштириб турувчи индол-3-карбиндол мавжуд.
Карамнинг қалорияси жуда пастлиги сабабли ортиқча вазн олишдан қўрқмасдан ҳоҳлаганча истеъмол килиш керак.
Карам - таркибида глюкоза ва С витаминига бой. Ичаклар фаолиятини яхшилайди.
Рамазон ойида кўп истемол қилиш тавсия этилади чунки,организмни турли хилтлардан ва холестериндан тозалайди. Жигарни турли токсинлардан тозалайди. Таркибида сахароза и крахмал миқдорининг камлигидан диабетиклар учун ҳам жуда фойдали.
@soglomtaon
📌ОЗМОҚЧИМАН. ЛЕКИН ШИРИНЛИКСИЗ ЯШАЙ ОЛМАЙМАН!
✅Биринчи галда тан олиш керак
Кўпчилигимиз ширинликни хуш кўрамиз ва бу нормал ҳолат. Фақат уни истеъмол қилишда меъёр чегараларидан чиқиш керак эмас.
Агар мана шу чегарага яқин қолганингизни тушунишга қийналсангиз, ёки ундан ўтиб кетгандан сўнг сергак тортсангиз сизда углеводга қарамлик мавжуд. Биринчи галда буни тан олишингиз лозим! Хўш, шакар ва нонсиз яшай олмаслигингизни тан олдингизми?
Энди улар таркибидаги моддалар организмингизни қай кўйга солишини кўз олдингизга келтиринг. Тез сингувчи углеводлар танага тушганидан кейин инсулин гормони ишлаб чиқарилади.
Инсулин углеводларни мия ва бошқа органларга етказиб берадиган «даллол» гормондир. Шунингдек, у қондаги қанд миқдорини ҳам назорат қилиб туради.
Бироқ қанд миқдори кўпайиб кетгани учун инсулин ҳам жуда кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Кейин инсулин кўпайиб кетади-да, қанд камаяди, организм яна ва яна ширинлик талаб қила бошлайди.
#СоғломТаом
#ПравильноеПитание
📌Хайрли кеч азизлар!
🔅Муборак рамазон ойи учун махсус меню ва жадвал! Буюртмалар қабул қилинмокда. Агар Рўзанинг шифосидан бахраманд бўлишни истасангиз, тўғри овқатланишни ташкил этинг!
🔅 Биз эса бунда сизга ёрдам берамиз!
Ифторлик ва сахарлик учун сет нархи 72 минг сўм. Рамазон хадяси сифатида "Соғлом таом" савдо белгисидан хар куни Замзам сув ва араб хурмоси бепул тухфа этилади. Тошкент шахри ичида етказиб бериш бепул.
📩 Саволлар учун👇👇👇
@buyurtmauchun
☎️📞998606010
t.me/soglomtaom
"Соғлом таом" да Рамазон менюси
🔅Сахарлик
1. Тамадди
2. Асосий таом
3. Пп десерт
🔅Ифторлик
1. Зам замли сув
2. Хурмо
3. Салат
4. Суюқ таом
5. Қуюқ таом
🔅 Рамазондан шифо топинг!
1200 ккал - 72 минг сум!
Етказиб бериш бепул!
📞Буюртма учун: 998616010
@soglomtaom
🥣 Гречка бўтқаси - табиий антидепрессант, мазкур таом чарчоқ белгиларидан халос этади ва стресс оқибатларини бартараф қилади 🤯
🔸Пирамида шаклини эслатувчи донларни одамлар татиб кўриб, улар истеъмолга яроқли эканлигини англаганлар, гречка унидан нон пишириб, шунингдек мазали ва озуқага бой бўтқа тайёрлаганлар 🥯
Ха айтганча Соғлом таомда гречка бўтқани,сахарлик учун тановул қилиш тавсия этилади!
————————
🥣 Гречневая каша – естественный антидепрессант, она способна снять признаки усталости и избавить от последствия стресса 🤯
🔸Семена, похожие на небольшие пирамидки, люди попробовали и поняли, что они съедобны, стали делать из них муку для приготовления лепешек, а также варить из них вкусную и питательную гречневую кашу 🥯
@soglomtaom
✅Соғлом таомда навбатдаги янгилик🤩
🍫Шоколадли бўтқа(каша) хақида эштганмисиз?
✔️Энди уни татиб кўришга имкон бор!
🔅Хўш бугунги нонуштадаги бўтқа сизга манзур келдими?
Сизни хар бир овозингиз биз учун мухим!
@soglomtaom
Сахарлик ва ифторликда ичиш тавсия қилинмайдиган 3 та ичимлик:
1. Қаҳва - саҳарлик вақтида ичиш тавсия қилинмайди! Чунки у сийдик ҳайдаш хусусиятига эга. Организмдан сувни чиқариб, чанқаш ҳиссини чақириши мумкин
2. Аччиқ чой - чой ҳам организмдан сувни ҳайдаш хусусиятига эга. Шу сабабли сахарликда аччиқ чой истеъмолидан қочиш керак!
3. Газли ичимликлар - ифторда асло ича кўрманг! Кун давомида чанқаган организм ва буйраклар учун ифторликдаги газли ичимлик зўриқиш олиб келади. Агар мунтазам ифторда газли ичимлик ичилса, шифохонага тушиб қолиш ҳам ҳеч гап эмас!
Унда нима ичамиз деб ўйлаяпсизми?? Оддий сув, лимонли сув, табиий қоқилардан тайерланган компот - энг яхши ичимлик ҳисобланади!
@soglomtaom
📌Ифтор пайти учун бешта тиббий тавсия!
1. Бир стакан сув ичиб, ифторлик овқатини емасдан бир неча дақиқа кутиб туриш.
2. Асосий лагандаги овқатни емасдан олдин салатлардан еб, тановул қилиш. Агар бироз тўқликни ҳис қилсангиз ўн дақиқа кутингда сўнгра овқат ейишни давом эттиринг.
3. Ифторлик овқатини шошмасдан ва оҳиста ейиш. Шунда ҳазм жараёни мукаммал бўлиб, қорин шишиши олди олинади.
4. Ифторликни еб бўлиш билан ширинликларни емаслик. Чунки, у ҳам ҳазм жараёнига путур етказади. Бир қанча соат ўтказиб ейиш тавсия қилинади.
5. Ифтор билан саҳарлик орасида 1 ярим ёки 2 литр сув ичиш тавсия қилинади. Шунда тана аъзолар йўқотган суюқлик ўрни тўлдирилади.
@soglomtaom
ПП УЖИН
Такой ужин очень богат белком
✨✨✨✨на всю порцию: 322/39/16/2
ИНГРЕДИЕНТЫ:
- куриное филе 100г
- яйца 2шт
- помидор 20г
- сыр 20г
- растительное масло 1г (для смазывания)
- соль, перец по вкусу
ПРИГОТОВЛЕНИЕ:
1⃣Блендером перемешиваем яйца и куриное филе, солим и перчим.
2⃣Выливаем на сковороду и жарим с 2х сторон под крышкой до румяности.
3⃣Выкладываем на одну половинку помидор, тертый сыр и накрываем второй половинкой.
@soglomtaom
📌 Соғлом Таом нархлари!
"Классик тўғри овқатланиш"
•1000- 1200 ккал - 72 минг сўм
•1400-1600 ккал - 84 минг сўм
•1800-2000 ккал - 96 минг сўм
• 2200-2500 ккал - 108 минг сўм
"Индивидуал" - шахсий талаблардан келиб чиқиб, 3 тагача маҳсулотни ўзгартириш имкони мавжуд.
•1000-1200 ккал - 84 минг сўм
•1400-1600 ккал - 96 минг сўм
•1800-2000 ккал - 108 минг сўм
• 2200-2500 ккал - 118 минг сўм
"Диабет"
•1000-1200 ккал 72 минг сўм
•1400-1600 ккал 84 минг сўм
•1800-2000 ккал 96 минг сўм
• 2200-2500 ккал 108 минг сўм
Барча пакетлар учун 15 кунлик аввалдан тўловда 5% чегирма бор!
🚘Етказиб бериш бепул!
@soglomtaom
@soglomtaomuzbot
998616010
📌Очлик ҳиссини йўқотишга ёрдам берадиган маҳсулот тухум!
🔹Парҳезшунослар метаболизмни яхшилаш ва қондаги қанд миқдорини меъёрда бўлиши учун кам-камдан тез-тез овқатланишни маслаҳат беради. Бунинг учун эса фойдали маҳсулотлар билан очлик ҳиссини қондириш керак бўлади.
🔹Қайнатилган тухум
Калория миқдори: 2 та тухумда — 140 ккал
Қайнатилган тухум тўқ тутиш ва калория ва истеъмол қилинган калорияни қисқартириш хусусиятига эга бўлган маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Коннектикут университети томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, тухум истеъмол қилиш натижасида юрак касалликлари ривожланишининг олди олинади. Бундан ташқари, тухум оқсил, витамин К2 ва B12 кони ҳисобланади.
Хўш сиз қандай тартибдаги пишган тухумни хуш кўрасиз?
@soglomtaom
Bugun Toshkentda 12 soat davomida uzluksiz qor yog’ishi aytilmoqda
18-fevral kuni kuchli qor yog‘ishi, u kamida 12 soat davom etishi kutilmoqda.
Dastlabki ma'lumotlarga ko'ra, yog'ingarchilik hajmi ikki oylik me’yordan oshadi.
Toshkent shahri hokimligi aholidan zarurat bo’lmaganda ko’chaga chiqmaslik va barcha ehtiyot choralariga rioya etishni so’ramoqda.
👉 @kunonline