⚡️АҚШ долларининг расмий курси пасайди
Марказий банк 17 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
1 АҚШ доллари — 12 201,05 сўм (-16,80);
1 Россия рубли — 125,13 сўм (-0,65);
1 Евро — 12 850,15 сўм (-14,02).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Президент Сингапурнинг “Indorama Corporation” компанияси раисини қабул қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Сингапурнинг “Indorama Corporation” компанияси асосчиси ва раиси Шри Пракаш Лохия бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна пастлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича ахборот берди. Унга кўра, АҚШ доллари, евро ҳамда Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Путин, Мирзиёев ва Тўқаев Ўзбекистонга Қозоғистон орқали Россия газини етказиб беришга старт берди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ доллари яна арзонлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган, евро билан эса аксинча ҳолат қайд этилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати пастлаган, еврода эса аксинча ҳолат қайд этилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Йўл қурган тадбиркор ҳақини ололмай сарсон бўлмоқда
Vodiy24.uz интернет-сайтининг ёзишича, "ALFA IMPERIAL BETON" МЧЖ томонидан 2022 йилда Андижон туманидаги Андижон-Экинтикин-Храбек-Отчопар автомобиль йулининг 9-11 км оралиғида амалга оширилган бетон йўл қопламасининг пулини Андижон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ҳалигача тўлиқ тўлаб бермаган.
Манбанинг ёзишича, корхона раҳбари Н.Долимов вилоятдан жамият учун ўтказилган жами 3,158 миллион сўмнинг 1,908 миллион сўмини бошқа мақсадларга ишлатиб келмоқда.
Ҳақдорлар корхона раҳбари устидан Андижон вилоят автомобил йўллари бошқармаси раҳбари М.Нурматовга шикоят қилган, бироқ бу ҳозирча бесамар кетмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, ушбу йўлга вилоятга ташриф чоғида давлат раҳбари юқори баҳо бериб, "Андижон тажрибаси" деб, буни бошқа вилоятларда ҳам амалга оширилиши кераклигини айтган.
Мақола сўнгида ишни ўрганган манба Республика автомобил йўллари қўмитаси бу масалани назоратга олишини сўраган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги ташкил этилади
“Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-166, 28.09.2023 й.) қабул қилинди
Фармонга кўра:
электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажарувчи “Ўзэнергосотиш” АЖ ташкил этилади;
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ электр энергиясини ташиш ва транзит қилишга ихтисослашган ягона магистраль электр энергияси узатиш тизими оператори этиб белгиланади;
Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги (энергетика бозори регулятори) ташкил этилади.
2024 йил 1 июлдан электр энергиясини марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функцияси “Ўзэнергосотиш” АЖ томонидан ва магистраль электр тармоқларини эксплуатация қилиш функцияси “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан тўлиқ амалга оширилади.
2025 йил 1 январдан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари бўйича мажбуриятлари “Ўзэнергосотиш” АЖга тўлиқ ўтказилади.
2025 йил 1 январгача “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергияси экспорти ва импорти шартномалари, хусусий электр станциялари билан имзоланган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлари “Ўзэнергосотиш” АЖга қайтадан расмийлаштирилади.
2024 йил 1 февралгача халқаро молия институтларининг техник кўмагида Электр энергияси тарифларини шакллантиришнинг янги услубиёти ишлаб чиқилади.
2024 йил 1 майгача “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг электр энергиясини магистраль электр тармоқлари орқали узатиш, “Ўзэнергосотиш” АЖ учун электр энергиясини сотиш ва харид қилиш тарифларини ҳамда электр энергияси учун келиб тушадиган маблағларни тақсимлашнинг янги тартиби тасдиқланади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
⚡️Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди
Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар асосида берилади. Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади. Фуқаролар ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон тарзда ариза юборишлари мумкин.
Маълумот учун:
➖ қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);
➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (ҳозирда 2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);
➖ Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТЕКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар юқори даромадга эга эмас, дея эътироф этилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Кимлар жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан озод қилинган?
— “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонлари, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;
— уруш ногиронлари ва қатнашчилари;
— I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
— ёлғиз пенсионерлар;
— боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар;
— Чернобил АEСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар;
— энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.
Солиқ имтиёзлари якка тартибдаги уй-жой қурилиши, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органда рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга берилади.
Солиқ имтиёзлари солиқ тўловчининг танлови бўйича фақат битта ер участкасига берилади.
Солиқ имтиёзларига эга бўлган шахслар солиқ имтиёзларини олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини ер участкаси жойлашган ердаги солиқ органларига мустақил равишда тақдим этади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси пастлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, деярли барча валюталар, жумладан, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ҳуқуқшунослар ва ҳисобчилар хизматига бўлган талаб сезиларли даражада ошган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойлари натижаларига кўра, ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 660,3 млрд сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 20,1 % га ошган.
Ҳудудлар кесимида ҳуқуқ ва бухгалтерлик ҳисоби соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми:
Қорақалпоғистон Р. – 7,1 млрд сўм
Андижон вилояти – 8,4 млрд сўм
Бухоро вилояти – 9,3 млрд сўм
Жиззах вилояти – 3,5 млрд сўм
Қашқадарё вилояти – 10,5 млрд сўм
Навоий вилояти – 6 млрд сўм
Наманган вилояти – 9,3 млрд сўм
Самарқанд вилояти – 18,4 млрд сўм
Сурхондарё вилояти – 3 млрд сўм
Сирдарё вилояти – 2,9 млрд сўм
Тошкент вилояти – 21,8 млрд сўм
Фарғона вилояти – 15,2 млрд сўм
Хоразм вилояти – 9,2 млрд сўм
Тошкент шаҳри – 535,7 млрд сўм
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси пастлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, барча валюталар, жумладан, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланган корхона тизимга 3 миллиард 838 миллион сўм зарар етказди
“Ўзэнергоинспекция”га кўра, корхона 5 миллион 816 минг 592 метр куб табиий газни ноқонуний ишлатган. Ушбу ҳажмдаги табиий газ 29 минг 82 хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тўғри келади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
8 ойда неча нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда АҚШга борган?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида 8 163 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари АҚШга туристик мақсадларда сафарга чиққан.
2023 йилнинг 8 ойида Ўзбекистондан АҚШга туристик мақсадларда сафар қилган фуқароларнинг асосий сафар мақсадлари:
дам олиш – 5 233 нафар
қариндошларни йўқлаш – 2 432 нафар
ўқиш – 423 нафар
бошқа мақсадларда – 75 нафар
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлади
Марказий банк 16 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
TikTok платформаси Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтказилди
5 октябрь куни TikTok PTE LTD (Cингапур) Ўзбекистонда қўшилган қиймат солиғи тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди, деб Солиқ қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда. Энди хизматлар учун тўлов 12 фоиз ҚҚСни ўз ичига олади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Кадастр агентлиги республика бўйлаб ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни аниқлашни бошлади
Жорий йилнинг 1 октябрга қадар Ер ва кадастр назорати бошқармаси ходимлари томонидан 15 903 та (4 383,4 гектар) ҳолатда Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари аниқланган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Солиқ қўмитаси “Yandex.Go” ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий баёнот берди
Солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқларда “Yandex.Go” хизмати ҳақида эълон қилинган хабарлар юзасидан расмий баёнот берди.
Баёнотда айтилишича, жорий йилнинг сентябрь ойида Ridetech International B.V. компаниясига икки ой муддатда ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари асосида ташкил этиш бўйича қуйидаги талаблар қўйилган:
1. Фаолиятни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш ва белгиланган солиқларни тўлаш;
2. Солиқ органлари ахборот тизими билан интеграциялашувни таъминлаш ва мижозларга автоматик шакллантириладиган фискал чек тақдим этиш.
2023 йил 1 декабрга қадар юқоридаги талаблар бажарилмаган тақдирда, Солиқ қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлигига “Yandex.Go” компаниясининг Ўзбекистон ҳудудида агрегатор сифатида фойдаланиб келинаётган электрон Платформадан фойдаланишни блоклаш бўйича расмий мурожаат қилишини маълум қилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП: 10 давлатлар
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):
— Хитой – 8,3 млрд
— Россия – 6,2 млрд
— Қозоғистон – 2,9 млрд
— Туркия – 2,1 млрд
— Корея – 1,5 млрд
— Германия – 708 млн
— Қирғиз Р. – 679 млн
— Франция – 582 млн
— Афғонистон – 544 млн
— Туркманистон – 517 млн
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Бойлар электр учун 4 каррагача қиммат тўлайди
1 ноябрдан бошлаб электр энергиясининг қуввати ўртача ойлик истеъмол миқдоридан ошиб кетган III гуруҳ истеъмолчиларига:
— 1 001 дан 5 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 2 баробар;
— 5 001 дан 10 000 кВт соатгача истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар;
— 10 000 кВт соатдан юқори истеъмол учун белгиланган тарифга нисбатан 4 баробар ўсувчи коэффициент қўлланилади.
Бу бўйича ўзгаришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 245- сонли қарори билан тасдиқланган ва 1 ноябрдан кучга киради.
Ҳақиқат учун айтиш жоизки, ҳаддан ташқари кўп электр энергияси истеъмол қилувчилар учун оширилган коэффициентлар 2020 йилдаёқ киритилган, лекин амалда қўлланилмай келган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси пастлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати тушган, еврода эса аксинча ҳолат қайд этилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, бир қатор валюталар, жумладан, АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди, Россия рубли ва евронинг сўмга нисбатан қиймати эса тушган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Тадбиркорларга йирик миқдордаги санкциялар фақат суд орқали қўлланилади
Тадбиркорларга миқдори 10 миллион сўмдан юқори бўлган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун, агар тадбиркорлик субъекти ҳуқуқбузарликни инкор этса, молиявий санкцияларни фақатгина суд тартибида қўллаш мумкин бўлади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари бўйича ахборот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва евронинг сўмга нисбатан қиймати ошган, Россия рублида эса аксинча ҳолат қайд этилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси пастлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, барча валюталар, жумладан, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Мактабларга компьютер жамланмалари хариди учун 100 млрд. сўм ажратилган
Умумий ўрта таълим муассасаларида ахборот технологияларини ривожлантириш мақсадида 557 тўпламдаги компьютер жамланмалари хариди учун 100 млрд. сўм ажратилган бўлиб, шундан 98,5 млрд. сўмлик компьютер тўпламлари харид қилинган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси пастлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, деярли барча валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Кредит тарихи нима ва уни қандай текшириш мумкин?
Кредит тарихи ҳар кимда мавжуд бўлиб, банклар ва микромолия ташкилотларига қарз олувчининг қанчалик ишончли эканини баҳолашга ёрдам беради.
“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси томонидан қарз олувчилар 0 дан 500 гача бўлган оралиқдаги скоринг балл орқали баҳоланади ва ушбу оралиқ 5 гуруҳга бўлинади:
А – аъло (400-500 балл;
B — яхши (300-400 балл);
C — ўртача (200-300 балл);
D — қониқарли (100-200 балл);
E — ёмон (0-100 балл).
Кредит тарихини ушбу сайтлар орқали текшириш мумкин. Хизматдан биринчи марта фойдаланиш бепул.
— portal.infokredit.uz/reports (хизмат нархи 18480 сўм);
— my.gov.uz орқали (хизмат нархи 16632 сўм).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ўзбекистонда кунлик бир кишига сув истеъмоли ўртача 99,2 литрга тўғри келади
Ўзбекистонда марказлашган ичимлик сув билан таъминланган аҳоли пунктларида, саноат корхоналари ва бошқа истеъмолчиларни чиқариб ташлаганда, республика бўйича кунлик бир кишига истеъмол ўртача 99,2 литрга тўғри келади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb