АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, деярли барча валюталар, жумладан, АҚШ доллари, Россия рубли ва евроларнинг сўмга нисбатан қиймати ошган.
— 1 АҚШ доллари — 12 212.07 (+22.06) сўм;
— 1 Россия рубли — 127.16 (+0.25) сўм;
— 1 евро — 12 992.42 (+5.18) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ давлат қарзи янги рекорд ўрнатди
АҚШнинг давлат қарзи 33 триллион доллардан ошиб, янги рекордга эришди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги сайтида хабар берилди.
Молия вазирлиги маълумотларига кўра, АҚШнинг давлат қарзи ҳозирда 33,044 триллион долларни ташкил этади.
АҚШнинг давлат қарзи июн ойида тарихда биринчи марта 32 триллион доллардан ошди. “Жами тўланмаган давлат қарзи 32 триллион 39 миллиард 244 миллион долларни ташкил этади”, дейилади Ғазначилик жадвалида.
Июнь ойида АҚШ президенти Жо Байден мамлакат дефолтга йўл қўймаслик имконини берувчи қарз чегарасини 2025 йил 1 январгача тўхтатиб туриш тўғрисидаги қонунни имзолади. 2025 йил 2 январдан бошлаб лимит оширилади. Ҳужжатни қабул қилиш учун республикачилар ва демократлар икки йилга федерал харажатларни камайтириш бўйича муросага келишди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Украинанинг сабзавот ва меваларга мумкин бўлган эмбаргосининг Польша учун оқибатлари баҳоланмоқда
Украинанинг сабзавот ва меваларни олиб киришга қўйган эмбаргоси Польшага ойига 8,7 миллион долларга тушиши мумкин, дея хабар беради “РИА Новости” Украина божхона маълумотларига асосланиб.
Қайд этилишича, 2023 йилнинг саккиз ойи давомида Украина Польшадан 60,4 миллион долларлик 64,2 минг тонна сабзавот ва 8,8 миллион долларлик 9,4 минг тонна мева импорт қилган.
Пиёз ишлаб чиқарувчилари асосан етказиб беришни тақиқлашдан азият чекишади. Бу маҳсулот Польшадан Украинага сабзавот ва мевалар етказиб беришнинг 23 фоизини ташкил қилади. Помидор (20 фоиз улуш), музлатилган сабзавотлар (12 фоиз) ва карам (9 фоиз) ишлаб чиқарувчилари ҳам зарар кўради.
Киев учун эмбарго ҳам оқибатларсиз бўлмайди, чунки Польша музлатилган сабзавотлар, олма, нок, беҳи, дуккакли ва пиёз, шунингдек консерваларнинг асосий манбаларидан биридир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина иқтисодиёт вазири ўринбосари ва савдо вакили Тарас Качка Киев Польша, Венгрия ва Словакия томонидан Украина ғалласини олиб кириш тақиқлангани сабабли Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) даъво аризаси бераётганини маълум қилганди. Унга кўра, Украина ҳам Варшаванинг ҳаракатларига жавоб беришга ва Полшадан сабзавот ва меваларни олиб киришга тақиқ жорий этишга мажбур бўлади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра,
— 1 АҚШ доллари — 12 190.01 (+11.91) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.91 (+0.85) сўм;
— 1 евро — 12 987.24 (-40.87) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
8 ойда Ўзбекистонга тижорат мақсадида қанча чет эл фуқаролари келган?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга 36,8 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган.
Ўзбекистонга 8 ойда тижорат мақсадида энг кўп ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони:
Туркманистон – 21,4 минг нафар
Тожикистон – 9,3 минг нафар
Афғонистон – 1,1 минг нафар
Хитой – 0,7 минг нафар
Ҳиндистон – 0,6 минг нафар
Туркия – 0,6 минг нафар
Қирғиз Р. – 0,5 минг нафар
Жанубий Корея – 0,5 минг нафар
АҚШ – 0,3 минг нафар
Эрон – 0,2 минг нафар
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қайси ҳудудда янги корхоналар кўп ташкил этилмоқда?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойида 62 523 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.
Ушбу даврда ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) сони:
Тошкент шаҳри – 11 505 та
Самарқанд вилояти – 5 862 та
Фарғона вилояти – 5 758 та
Тошкент вилояти – 4 954 та
Қашқадарё вилояти – 4 706 та
Қорақалпоғистон Р. – 4 696 та
Хоразм вилояти – 4 535 та
Бухоро вилояти – 4 153 та
Наманган вилояти – 3 360 та
Андижон вилояти – 3 094 та
Жиззах вилояти – 3 017 та
Навоий вилояти– 2 812 та
Сурхондарё вилояти – 2 444 та
Сирдарё вилояти – 1 627 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва евронинг сўмга нисбатан қиймати ошган, рубль эса тушган.
— 1 АҚШ доллари — 12 178.10 (+10.06) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.06 (-0.41) сўм;
— 1 евро — 13 028.13 (+21.71) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Европанинг Хитойга иқтисодий қарамлиги ошиши мумкин
Европа Иттифоқи давлатларининг Хитойга технологик қарамлиги 2030 йилга бориб ошиши мумкин. Гап асосан Хитойдан минтақага литий-ионли аккумуляторлар ва ёнилғи етказиб бериш ҳақида кетмоқда, дея хабар бермоқда Reuters Европа Иттифоқига раислик қилувчи Испания расмийлари томонидан тайёрланган ҳужжатга таяниб.
Яқин етти йил ичида Европа Иттифоқининг ушбу соҳадаги қарамлиги 2022 йил февралигача энергия таъминоти соҳасида Россиядан бўлган ва Москвага қарши кенг кўламли халқаро санкциялар жорий этилиши билан солиштириш мумкин. Бундай сценарийнинг олдини олиш 5 октябрь куни Испаниянинг Гранада шаҳрида бўлиб ўтадиган ЕИ саммитида муҳокама қилинадиган асосий мавзулардан бири бўлади.
Ҳозирги вақтда Европа Иттифоқи глобал электролизаторлар ишлаб чиқариш бозорининг 50 фоиздан ортиғини ташкил қилади. Бироқ, бошқа муҳим сегментларда - литий-ион батареялар йиғишда - Европанинг позицияси кўп нарсани орзу қилади, дейилади ҳисоботда.
Европа давлатларининг Хитойга технологик қарамлигини камайтириш вариантларидан бири сифатида ҳужжат муаллифлари етказиб бериш йўналишларини диверсификация қилишни ва Африка ва Лотин Америкаси давлатларидан шу каби маҳсулотлар импортини кўпайтиришни таклиф қилишган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Тошкентдан Анқарага парвозлар йўлга қўйилади
2023 йилнинг 4 ноябрь куни “Uzbekistan Airways” миллий авикомпаниясининг самолёти илк бор Тошкент шаҳридан Туркия пойтахти Анқарага учади.
Тошкент-Анқара-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтада бир марта - шанба кунлари ўрта масофага парвоз қиладиган Airbus A320neo самолётларида амалга оширилади. Янги йўналишга “Uzbekistan Airways Express” лоукостери хизмат кўрсатиши режалаштирилмоқда.
Анқара Марказий Анадолу минтақасида жойлашган, Туркиянинг кўп миллатли пойтахтидир. Шаҳар устида 1923 йилда пойтахтни Анқарага кўчирган Туркиянинг биринчи Президенти Мустафо Камол Отатурк қабри жойлашган муҳташам Анитқабр мақбараси қад ростлаган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
7 ойда 59,2 трлн сўмлик савдо хизматлари кўрсатилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган савдо хизматлари ҳажми 59,2 трлн сўмни ташкил этган.
Бу кўрсатилган бозор хизматларининг умумий ҳажмида 23,7 % ни ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида савдо хизматлари ҳажми, млрд. сўмда:
— Қорақалпоғистон Р. – 1 450,2
— Андижон вилояти – 3 500,9
— Бухоро вилояти – 3 125,2
— Жиззах вилояти – 1 533,4
— Қашқадарё вилояти – 3 224,5
— Навоий вилояти — 1 865,1
— Наманган вилояти – 3 051,3
— Самарқанд вилояти – 4 068,4
— Сурхондарё вилояти – 2 907,5
— Сирдарё вилояти – 821,8
— Тошкент вилояти – 5 613,7
— Фарғона вилояти – 4 337,7
— Хоразм вилояти – 1 601,0
— Тошкент шаҳри – 22 085,9
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
8 ойда 41 минг нафар хорижликлар даволаниш мақсадида Ўзбекистонга келган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-август ойларида 4,3 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
2023 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
— қариндошларни йўқлаш – 3,7 млн киши
— дам олиш – 467 минг киши
— хизмат юзасидан – 87 минг киши
— даволаниш – 41 минг киши
— тижорат – 37 минг киши
— ўқиш мақсадида – 7,1 минг киши
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Гулнора Каримованинг активлари оналар ва болалар ўлимини камайтиришга йўналтирилади
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хабар беришича, «Ишонч» жамғармаси ташкилотнинг Ўзбекистонда оналар ва янги туғилган чақалоқларни ўлимини камайтиришга қаратилган лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун 43.5 млн. доллар ажратмоқчи. Лойиҳанинг асосий мақсадларидан бири эса кам вазнли чақалоқларнинг омон қолиш кўрсаткичини 75 фоиздан 90 фоизга оширишдир.
Хабарда айтилишича, мазкур лойиҳа биринчи президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримованинг ноқонуний йўллар билан орттирилган деб топилиб мусодара қилинган ва Швейцариядан Ўзбекистон аҳолисига қайтарилаётган активлар ҳисобидан молиялаштирилади. БМТнинг ушбу лойиҳасида унга 30 ой ичида Ўзбекистондаги 600 минг нафар аёл ва янги туғилган чақалоқларни қамраб олиш кўзда тутилган.
Батафсил: https://sof.uz/k741
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Дилерлик марказлари автомобилларни муддатидан олдин етказиб беришни бошлади
UzAuto Motors компаниясининг хабар беришича, дилерлик марказлари бир ой олдин тузилган шартномалар бўйича харидорларга Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas вa Labo автомобилларини муддатидан олдин етказиб беришни бошлаган.
Бундан ташқари, UzAuto Motors расмий сайтида кўрсатилган комплектация ва ранглардаги Chevrolet Cobalt, Lacetti, Damas вa Labo автомобиллари учун контрактация очилмоқда.
Компания, шунингдек, агар бир шахс номига 2 та бир хил русумли автомобиль харид қилинса, шартноманинг 3.1.2 бандига асосан, етказиб бериш муддати узайтирилишини эслатиб, мижозлардан шартномани имзолашдан олдин унинг барча бандлари билан яхшилаб танишиб чиқишларини сўраган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қайси ҳудудда автотранспорт воситаларини таъмирлаш хизматларига талаб юқори?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июль ойларида автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми 2,7 трлн сўмни ташкил этган.
Ҳудудлар бўйича автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми, млрд сўмда:
— Қорақалпоғистон Р. – 97,7
— Андижон вилояти – 233,2
— Бухоро вилояти – 154,3
— Жиззах вилояти – 88,1
— Қашқадарё вилояти – 128,4
— Навоий вилояти — 127,7
— Наманган вилояти – 112,2
— Самарқанд вилояти – 266,5
— Сурхондарё вилояти – 104,3
— Сирдарё вилояти – 63,5
— Тошкент вилояти – 404,7
— Фарғона вилояти – 312,6
— Хоразм вилояти – 113,8
— Тошкент шаҳри – 522,7
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати ошган, евро ҳам Россия рублида эса аксинча ҳолат қайд этилди.
— 1 АҚШ доллари — 12 174.99 (+20.97) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.13 (-0.34) сўм;
— 1 евро — 12 982.19 (-55.43) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қайси ҳудудда тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони кўп?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 39 078 тани ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида тадбиркор аёллар раҳбарлигидаги кичик корхона ва микрофирмалар сон:
Тошкент шаҳри – 10 906 та
Тошкент вилояти – 4 995 та
Самарқанд вилояти – 3 289 та
Қорақалпоғистон Р. – 2 593 та
Хоразм вилояти – 2 363 та
Сурхондарё вилояти – 2 290 та
Бухоро вилояти – 2 212 та
Навоий вилояти – 2 188 та
Қашқадарё вилояти – 1 809 та
Фарғона вилояти – 1 806 та
Жиззах вилояти – 1 238 та
Сирдарё вилояти – 1 180 та
Наманган вилояти – 1 111 та
Андижон вилояти – 1 098 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Туристик агентликлар томонидан 377 млрд сўмлик хизматлар кўрсатилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми 377 млрд сўмни ташкил этган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,8 фоизга ошган.
Туристик агентликлар, туроператорлар хизматлари, бронь қилиш ва у билан боғлиқ бошқа хизматлар ҳажми таркибида Тошкент шаҳрининг улуши 64,8 фоизни ташкил этди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қайси ҳудудда қурилиш соҳасидаги корхоналар кўпроқ фаолият юритмоқда?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига республикамизда 34 368 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатиб келмоқда.
Ҳудудлар кесимида қурилиш соҳасида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони:
Тошкент шаҳри – 7 043 та
Фарғона вилояти – 2 915 та
Тошкент вилояти – 2 866 та
Қашқадарё вилояти – 2 651 та
Бухоро вилояти – 2 626 та
Самарқанд вилояти – 2 478 та
Сурхондарё вилояти – 2 410 та
Андижон вилояти – 2 092 та
Қорақалпоғистон Респ. – 1 866 та
Хоразм вилояти – 1 748 та
Наманган вилояти – 1 638 та
Жиззах вилояти – 1 547 та
Навоий вилояти – 1 422 та
Сирдарё вилояти – 1 066 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ўзбекистон Хитойга газ экспортини 40 фоизга қисқартирди
Саккиз ой натижаларига кўра, мамлакатга кўк ёқилғи етказиб бериш $370 млндан ортиқ даромад келтирган.
Ўзбекистон табиий газининг Хитойга экспорти ўтган йилга нисбатан 40 фоизга камайди, дея хабар беради “ТАСС” Хитой бош божхона бошқармаси маълумотларига таяниб.
Август ойида Ўзбекистондан мамлакатга ойлик газ етказиб бериш ҳажми июл ойидаги кўрсаткичга нисбатан қарийб 18 фоизга камайиб, $75,27 млнни ташкил этди. Бунгача Ўзбекистон газ экспортини икки ой кетма-кет оширган.
Январ-август ойларида Хитойга $370,57 млнлик табиий газ экспорт қилинди. Натижада, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан кўрсаткич 40 фоизга камайган.
Туркманистон Хитойга газ етказиб бериш бўйича етакчиликни сақлаб қолмоқда. Саккиз ойда мамлакатдан $6,63 млрдлик газ етказиб берилган (ўтган йилга нисбатан +5 фоиз).
Иккинчи ўринда Россия турибди. Мамлакат экспорт ҳажмини қарийб икки баравар ошириб, $4,46 млрдга етказган бўлса, кейинги ўринларда Мянма ($993 млн) ва Қозоғистон ($782 млн) бормоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Россия ва АҚШ ўртасидаги савдо айланмаси антирекордни янгилади
2023 йил июл ойи охирида Россия ва АҚШ ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 277,3 миллион долларни ташкил этди. Буни АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотлари тасдиқлайди, деб ёзади RBK.
Аниқлик киритилишича, товар айирбошлаш ўтган йилнинг феврал ойига нисбатан 11 баравар, 2021 йил июл ойига нисбатан қарийб 13 баробар камайган. Бу камида 2000 йилларнинг бошидан бери янги паст кўрсаткичдир.
Нашрнинг қайд этишича, ҳозирда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлашнинг деярли 90 фоизини Россия етказиб бериш ташкил этади — июль ойида Америка экспорти 36 миллион долларгача қисқарган. Россиянинг АҚШга экспорти учта маҳсулот гуруҳидан иборат - ядро ёқилғиси, минерал ўғитлар ва платина гуруҳи металлари (палладий, платина, родий).
Аввалроқ, US News & World Report нашри томонидан ўтказилган 17 минг киши ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Россия 2023 йилда дунёнинг энг қудратли учлигидан жой олган эди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Путин озиқ-овқат эмбаргосини 2024 йилгача узайтирди
Россия президенти Владимир Путин Қрим ва Донбасс атрофидаги воқеалар муносабати билан Россияга қарши санкциялар қўйган ёки қўллаб-қувватлаган давлатларга нисбатан озиқ-овқат эмбаргосини 2024 йил 31 декабргача узайтириш ҳақидаги фармонни имзолади. 18 сентябрь куни имзоланган фармон расмий ҳуқуқий ахборот порталига жойлаштирилди ва имзоланган кундан бошлаб кучга кирди.
Президентнинг 2014 йил 6 августдаги фармони билан киритилган чекловлар дастлаб АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатлари, Австралия, Норвегия ва Канада маҳсулотларига нисбатан қўлланилган бўлса, 2015 йил 13 августдан бошлаб санкцияларга қўшилган Албания, Черногория, Исландия ва Лихтенштейнга ҳам татбиқ этилган. 2016 йил январь ойидан бошлаб Украина рўйхатга киритилди.
Ҳар йили узайтириладиган тақиқ гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, сабзавот ва мевалар, шунингдек, масалан, тузни ўз ичига олади. 2017 йил октабр ойидан бошлаб тирик чўчқаларни олиб кириш тақиқланди, зотдор ҳайвонлар, шунингдек, ҳайвонларнинг сут маҳсулотлари ва ёғлари, ҳайвон ёғлари бундан мустасно.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
7 ойда 270,3 мингта кир ювиш машинаси ишлаб чиқарилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июль ойларида йирик корхоналар томонидан 270,3 мингта кир ювиш машинаси ишлаб чиқарилган.
Кир ювиш машинасини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,5 фоизга ошган.
2023 йилнинг июль ойида йирик корхоналар томонидан 36,9 мингта кир ювиш машинаси ишлаб чиқарилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ўзбекистонда 2 нафар болали оилалар сони кўп
Статистика агентлиги уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2023 йилнинг январь-август ҳолатига Ўзбекистонда 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлари 74,4 фоизни ташкил этган.
Шундан:
— бир болали оилалар – 21,5 фоиз
— икки болали оилалар – 27 фоиз
— уч болали оилалар – 17,9 фоиз
— тўрт ва ундан кўп болали оилалар – 8 фоиз
Кузатув натижаларига кўра, 25,6 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача бўлган болалар мавжуд эмас.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, фунт стерлингдан ташқари, барча валюталар, жумладан АҚШ доллари, Россия рубли ва евроларнинг сўмга нисбатан қиймати ошган.
— 1 АҚШ доллари — 12 168.04 (+7.65) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.47 (+0.22) сўм;
— 1 евро — 13 006.42 (+27.64) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ўзбекистонликлар 2023 йилда 1 тоннадан кўп олтин ва кумуш сотиб олган
Ўзбекистонликлар йил бошидан бери биржа орқали 1 тоннадан зиёд қимматбаҳо металл сотиб олган. Бунда, сотилган олтиннинг ҳажми 611,9 млрд сўм, кумушнинг ҳажми эса 2 млрд сўм бўлди.
Бундан ташқари, яқинда очиқланган маълумотларга кўра, 2020 йилдан бери ўзбекистонликлар 255 кг оғирликдаги 13 130 та олтин қуймаларини сотиб олган.
Биржа орқали сотилган қимматбаҳо металларнинг сотув ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам моддий, ҳам қиймат жиҳатдан тўрт маротабага ошди.
Умуман олганда, Ўзбекистонда олтин нархи ҳам ошиб бормоқда. Мисол учун, бугун 18 сентябрь куни Марказий банк томонидан белгиланган олтин қуймалар нархи ҳам рекорд даражага яқинлашди.
Биржадаги нархлар эса йил бошидан бери 9 фоизга ошиб, 1 грамм учун 744,1 минг сўмга етди.
Ўзбекистонда биржа бозорида “ОКМК” ва “НКМК” олтин ва кумушнинг сотувчиси сифатида иштирок этмоқда. Харидорлар эса асосан заргарлар.
Маълумот учун, 2019 йилдан бери товар-хом ашё биржасида қимматбаҳо металлар сотуви йўлга қўйилган.
"Фарғона шаҳар сувоқава қачон истеъмолчилар ҳуқуқини бузишдан тўхтайди?!" - мурожаат
Таҳририятимизга Фарғона шаҳар, Саккокий кўчаси аҳолисидан мурожаат келиб тушди. Унда ичимлик суви билан боғлиқ муаммодан шикоят қилинган.
"Олти соатдан буён ичимлик суви йўқ. Истеъмолчилар сувоқаванинг навбатчилик қисмига қўнғироқ қилишса, навбатчи "Мен ҳам Саккокийда тураман, мени ҳам уйимда сув йўқ", деб қўпол муоамала қилябди экан. Ҳаттоки, сув қачон берилишини билмас, "бирор соатта бўладими йўқми билмайман, насос куйиб қолди", дейиш билан чекланмоқда экан.
Саккокий кўчасида кўп қаватли уйлар ҳам мавжуд. Бу уйдагилар сувсиз қандай хаёт кечирмоқда? Бу саволга шаҳар сувоқава раҳбари жавоб берадими?
Ана шу кўп қавватли уйларни юқори қаватида яшовчи фуқаролар сувни икки баравар қиммат нархда истеъмол қилишади, чунки юқори қаватга сув чиқмайди, юқори қаватдагилар насос ёрдамида сув чиқаришади, бу насослар электр токи орқали ишлаши оқибатида юқори қаватдаги истеъмолчилар сув ишлаштиш учун электр токи сарф қилишади.
Юқори қаватдаги фуқароларни ҳам сув билан таъминлаши шарт бўлганларниэса бу муаммолар қизиқтирмайди", деб ёзади мурожаатчилар.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Япон иенаси ва Россия рублидан ташқари, барча валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган.
— 1 АҚШ доллари — 12 160.39 (-14.60) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.25 (+0.12) сўм;
— 1 евро — 12 978.78 (-3.41) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Айрим бизнес вакилларига 100 млн сўмгача гаровсиз кредит берилади
“Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–306-сон, 14.09.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури амалга оширилади.
Қуйидагилар “Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази” масъулияти чекланган жамиятларига онлайн ариза юбориш орқали Дастурда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади:
— камида 1 йил мобайнида ишлаётган ЯТТ, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунарманд, касаначи, НТТ, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;
— оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган шахслар.
2023 йил 1 октябрдан Дастурда иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларига, жумладан:
— фаолиятини йўлга қўйиш ёки кенгайтириш учун 2 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача ҳамда айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик юқори ставкада 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратилади ва (ёки) асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг берилади.
Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади;
— қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситалар 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга берилади;
— инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағлари ажратилади.
2024 йил 1 январдан оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар 3 йилгача муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада ажратилади.
Қарор билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тузилмасида Кичик ва ўрта бизнес ривожланишини таҳлил қилиш, қўллаб-қувватлаш ва соҳада давлат сиёсатини мувофиқлаштириш департаменти ташкил этилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Машҳур адабиётшунос олим Наим Каримов 90 ёшида вафот этди
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси жамоаси академик, адабиётшунос олим, уюшма аъзоси Наим Каримов 90 ёшида вафот этди.
Наим Фатиҳович Каримов 1932 йилнинг 12 декабрда Тошкентда зиёлилар оиласида туғилган. У 1955 йил ЎОДУ (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факултетини тамомлаган.
Ўқишини аспирантурада давом эттириб, 1958 йил тамомлади. Аспирантурадан сўнг ёш олим Ўзбек ССР ФАнинг тил ва адабиёт институтига илмий ходим бўлиб ишга киради, етакчи илмий ходимликдан бўлим мудиригача бўлган йўлни босиб ўтади. 1993 йил Наим Каримовга филология фанлари доктори илмий даражаси тақдим этилади, 1994 йил эса профессорлик даражаси берилади.
Наим Каримовнинг илмий фаолияти асосан, XX аср ўзбек адабиётини, Чўлпон, Фитрат, Ҳамза каби жадидчи ёзувчилар ижодини ўрганиш билан боғлиқ. Олим Ойбек, Ғофур Ғулом, Ҳамид Олимжон, Ҳамзанинг асарлари тўпламини тайёрлашга фаол бел боғлайди. Унинг қаламига “Ҳамид Олимжон” (1979), “Ойбек” (1985), “Усмон Носир”, “Усмон Носир ҳаётининг сўнгги йиллари” (1993-1994) каби илмий-оммабоп китоблар тегишли.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Brent нефти бир баррели нархи 93 доллардан ошди
Савдо маълумотларига кўра, Brent нефти бир баррелининг нархи ўтган йилнинг 16 ноябридан бери биринчи марта 93 доллардан ошди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Brent маркасининг ноябрь фьючерслари нархи 1,25 фоизга ошиб, бир баррели 93,03 долларни, WТI нефтининг октябрь фючерслари эса 1,32 фоизга ошиб, 89,69 долларни ташкил қилган.
Савдо маълумотларига кўра, пайшанба куни нефтнинг жаҳон нархлари бир фоиздан кўпроққа кўтарилмоқда. Бу бозорда хомашё тақчиллигини кутаётган ОПЕК ва Халқаро энергетика агентлиги прогнозлари фонида юз бермоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb