sofuzb | Неотсортированное

Telegram-канал sofuzb - Sof.uz | Соф хабарлар

8059

Банк, молия, иқтисодиёт соҳасидаги энг сўнгги, сифатли хабарлар, мақолалар Сайт: www.sof.uz Facebook: fb.com/sofuzb Instagram: instagram.com/sof.uz_live Почта: info@sof.uz Тижорий ҳамкорлик: @almmedia Хабар жўнатиш: @Sofuzgaxatbot

Подписаться на канал

Sof.uz | Соф хабарлар

Барча хорижий валюталарнинг расмий курслари пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курсларини эълон қилди. Унга кўра, барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган.

— 1 АҚШ доллари — 12 067.55 (-22.38) сўм;
— 1 Россия рубли — 127.86 (-0.57) сўм;
— 1 евро — 13 045.02 (-140.26) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

7 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда 781,4 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.

Автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18,3 фоизга ошган.

2023 йилнинг январь-июль ойларида айрим турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми:

— Автомобиль бензини – 781,4 минг тонна;
— Кўмир – 3,1 млн тонна;
— Нефть – 456 минг тонна;
— Газ конденцати – 707,5 минг тонна;
— Автобус – 454 дона;
— Юк автомобиллари – 1372 дона;
— Автомобиль двигателлари – 122 710 дона;
— Енгил автомобиллар (махсус енгил автомобиллардан ташқари) – 194 053 дона.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

АҚШ долларининг расмий курси пастлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва евронинг сўмга нисбатан қиймати пасайган, Россия рублининг курси эса кўтарилган.

— 1 АҚШ доллари — 12 089.93 (-10.09) сўм;
— 1 Россия рубли — 128.43 (+0.11) сўм;
— 1 Евро — 13 185.28 (-4.95) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

ЕОИИ мамлакатларида қурилиш ишлари ҳажми ошди

2023 йил январь-июнь ойларида Евроосиё иқтисодий иттифоқида амалга оширилган қурилиш ишлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,7 фоизга ошиб, қарийб 6,3 триллион Россия рублини ташкил этди, деб хабар бермоқда Евроосиё иқтисодий комиссияси матбуот хизмати.

Ўсиш барча ЕОИИ мамлакатларида кузатилди: Арманистонда – 48,9 фоизга, Беларусда – 12,1 фоизга, Қозоғистонда – 12,3 фоизга, Қирғизистонда – 22,9 фоизга, Россияда – 9,2 фоизга.

2023 йил январь-июнь ойларида ЕОИИ ҳудудида уй-жойларни фойдаланишга топшириш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 фоизга ошди. Шу билан бирга, Арманистонда (72,2 фоизга) ва Қозоғистонда (11,8 фоизга) ўсиш кузатилди. ЕОИИда жами 61,9 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рублидан ташқари, барча валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати маълум миқдорда ошган.

— 1 АҚШ доллари — 12 100.02 (+22.01) сўм;
— 1 Россия рубли — 128.32 (-1.18) сўм;
— 1 евро — 13 190.23 (+62.64) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Кинотеатрларга ташриф буюрувчилар қайси вилоятда кўп?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасидаги кинотеатрлар сони жами 76 тани ташкил қилиб, уларга ташриф буюрувчилар сони 830,5 минг кишини ташкил этди.

Кинотеатрга ташриф буюрувчиларнинг ҳудудлар бўйича тақсимланиши қўйидагича:

— Тошкент шаҳри – 322 минг киши;
— Самарқанд вилояти – 135 минг киши;
— Бухоро вилояти – 131,2 минг киши;
— Навоий вилояти – 76,5 минг киши;
— Қашқадарё вилояти – 51,3 минг киши;
— Жиззах вилояти – 27 минг киши;
— Сирдарё вилояти – 23,8 минг киши;
— Андижон вилояти – 21 минг киши;
— Наманган вилояти – 12,4 минг киши;
— Сурхондарё вилояти – 9,7 минг киши;
— Қорақалпоғистон Р. – 7,2 минг киши;
— Тошкент вилояти – 6,9 минг киши;
— Фарғона вилояти – 6,7 минг киши.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Россия ва Украина ўртасида ғалла бўйича музокаралар Истанбулда ўтказилиши мумкин

Туркия ва БМТ ғалла битимини қайта тиклаш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқмоқда, Москва ва Киев ўртасида техник музокаралар Истанбулда ўтказилиши мумкин, деб ёзади Sabah газетаси манбаларга таяниб.

Дон шартномаси 18 июль куни тўхтатилди, Россия Федерацияси Туркия, Украина ва БМТни унинг узайтирилишига эътирози ҳақида хабар берди. Россия президенти Владимир Путин аввалроқ БМТ саъй-ҳаракатларига қарамай, Россия билан келишув шартлари бажарилмаганини, чунки Ғарб давлатлари ўз ваъдаларини бажармоқчи эмаслигини таъкидлаган эди. Путин Ғарб Украина ғалласининг катта қисмини ўз штатларига экспорт қилганини ва келишувнинг асосий мақсади - муҳтож мамлакатларга, шу жумладан Африка мамлакатларига дон етказиб бериш ҳеч қачон амалга оширилмаганини бир неча бор таъкидлаган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

6 ойда молиявий хизматлар ҳажми 50 трлн сўмдан ошган

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 212,8 трлн сўмга етган.

Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 12,3 фоизга ошган.

— Молиявий хизматлар ҳажми – 50 трлн сўм;
— Савдо хизматлари ҳажми – 50 трлн сўм;
— Транспорт хизматлари ҳажми – 49,1 трлн сўм;
— Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари ҳажми – 14,4 трлн сўм;
— Таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми – 9,1 трлн сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Қозоғистондан Хитойга контейнерларда ғалла ташиш 2,5 баравар ошди

«Қазақстан темір жолы» МК АЖ вакиллари Қостанайда ҳудудий юк жўнатувчилар билан учрашув ўтказди.

«ҚТЖ – Юк ташиш» МЧЖ бош директори ўринбосари Н.Келбуғанов раислигида жорий йил ҳосили йиғим-терими арафасида ғалла ва кукун маҳсулотларини ташишни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мазкур компания матбуот хизматининг хабар беришича, 2023 йилнинг 7 ойида «ҚТЖ» МК» АЖ томонидан 6,7 миллион тонна ғалла ташилган. Бу ўтган йилга нисбатан 30 фоизга кўпдир. ХХРга контейнерларда ғалла ташиш 2,5 баробар ошди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Президент маслаҳатчиси Ўзбекистон давлат ёшлар театри фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан театр санъатини янада ривожлантириш юзасидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан жорий йилнинг 18 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов Ўзбекистон давлат ёшлар театри бўлди.

Тегишли вазирлик ва идоралар масъул ходимлари билан биргаликда театрнинг ижодий фаолияти, моддий-техника базаси ва олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳолати ўрганилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон давлат ёшлар театри биносидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини якунига етказиш чораларини кўриш, ижодий жамоа репетициялари ва спектаклларни Тошкент шаҳридаги бошқа театрлар бинолари, маданият саройларида намойишини ташкил этиш, гастрол сафарларини уюштириш ҳамда театрнинг ижодий фаолиятини янада такомиллаштиришга боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Президент Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиевга танбеҳ берди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:
👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Тадбиркорлар олти ойда қарийб 1 триллион сўмлик имтиёзлардан фойдаланган

Туман ва шаҳарлар ҳам 5 та тоифага ажратилди, 60 та туманга алоҳида солиқ, кредит ва молиявий ёрдам режимлари жорий қилинди.

Натижада бу туманлардаги тадбиркорлар ўтган олти ойда қарийб 1 триллион сўмлик имтиёзлардан фойдаланди.
Бунинг ҳисобига, 20 та тумандаги тадбиркорларнинг даромади ўтган йилга нисбатан 1,5-2 бараваргача ошди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Янги лойиҳадан тушган 2 йиллик солиқлар Бизнесни ривожлантириш банкига ўтказилади - Шавкат Мирзиёев

“Янги кичик бизнес лойиҳаси ишга тушгач, 2 йил давомида улардан тушадиган барча солиқлар Бизнесни ривожлантириш банкининг ( собиқ ҚҚБ) айланма маблағи учун. Давлатга эмас, банкка ўтказиб берилади. Буни тушунадиган раҳбарлар кўпайиши керак", — дейди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари бу банкнинг раҳбари бюрократ эмас, бизнесга яқин, бизнесни тушунадиган инсон бўлиши кераклигини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Ўзбекистонда қарийб 70 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 293,6 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5,6 фоизга ошган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда қарийб 70 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда, шундан 11,5 мингтаси Тошкент шаҳрига, 7,9 мингтаси Фарғона вилоятига, 7,1 мингтаси Тошкент вилоятига ва 6,2 мингтаси Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келган.

2023 йилнинг январь-июнь ойларида иқтисодий фаолият турлари бўйича саноат ишлаб чиқариш ҳажми:

— Тўқимачилик маҳсулотлари – 33,3 трлн сўм;
— Кийим ишлаб чиқариш – 10 трлн сўм;
— Металлургия саноати – 57,8 трлн сўм;
— Кимё маҳсулотлари – 16 трлн сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рублидан ташқари барча валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган.

— 1 АҚШ доллари — 12 066.19 (-22.81) сўм;
— 1 Россия рубли — 130.02 (+5.12) сўм;
— 1 евро — 13 120.78 (-88.87) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Энг қиммат озиқ-овқат ва ичимлик брендлари қайсилар?

Brand Finance брендини баҳолаш бўйича етакчи консалтинг компанияси ҳисоботига кўра, Nestlé бренди яна дунёдаги энг қиммат озиқ-овқат бренди сифатида тан олинди. Унинг қиймати 22,4 миллиард долларни ташкил этади.

Компаниянинг муваффақияти истеъмолчиларнинг ўзгарувчан хоҳиш-истакларини қондириш, тенденциялардан олдинда қолиш ва янги маҳсулотларни самарали ишлаб чиқариш қобилиятидан келиб чиқади.

2023 йилда компания ўсимлик маҳсулотларига бўлган доимий ортиб бораётган глобал талабни қондириш мақсадида сут муқобилни жорий қилиш учун ўз портфелини кенгайтирди. Уй шароитида тайёрланган музли қаҳвага талаб ортиб бораётганлиги сабабли бренд ўзининг биринчи Nescafé Ice Roast қаҳвасини ҳам сотувга чиқарди.

Энг яхши бешта газак брендлари (Lay’s, Doritos, Want Want, Cheetos вa Tostitos) ўз нархларини ўртача 40 фоизга оширди. Lay’sнинг активлари қиймати 29 фоизга ошиб, етакчилик қилмоқда. Қиймати 11,1 миллиард долларни ташкил қилди.

Lay’sнинг кучли ишлашини маҳсулот инновацияси ва ривожланиши, оммабоп ва кенг қамровли маркетинг кампаниялари ҳамда пандемиядан кейинги яхшиланган электрон тижорат стратегиялари билан боғлаш мумкин.

Coca-Cola қимматли алкоголсиз ичимликлар брендлари орасида етакчига айланди (бренд қиймати 5 фоизга камайиб, 33,5 миллиард долларгача).

Бренд, шунингдек, ўзининг рақамли мухлислар билан ўзаро таъсир қилиш платформаси – Coca-Cola Fan Zone’ни ишга туширди. 41 мамлакатда фаоллаштирилган марказга 5 миллионга яқин футбол ишқибозлари уланган ва бу бренднинг халқаро кўриниши ва нуфузини янада оширган.

Юқори сифатли ичимликлар ўнталигига энергетик ичимликлар ҳам киради. Red Bull (1 фоизга ўсиб, 7 миллиард доллар), Monster (8 фоизга ўсиб, 6,8 миллиард доллар) ва Gatorade (7 фоизга камайиб, 4,9 миллиард долларгача). Red Bull дунёдаги учинчи энг қиммат алкоголсиз ичимликлар брендидир.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Алматида озиқ-овқат инфляцияси 2 баробар пасайди

Алмати ҳокимлиги томонидан инфляция даражасини пасайтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ижобий натижаларни кўрсатмоқда. Бу ҳақда Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаев 18 август куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга берган ҳисоботи чоғида маълум қилди.

Шаҳар раҳбари бозорнинг тўлганлиги ва тартибга солиниши озиқ-овқат инфляциясини 2023 йил январидаги 24,3 фоиздан 11,7 фоизгача камайтириш имконини берганини таъкидлади.

«Йиллик ставка 14,2 фоизни ташкил этади. Жорий йил бошидан ёқилғи нархларининг ошиши ва 2023 йил 1 июлдан бошлаб «Инвестициялар учун тариф алмашинуви» сиёсатининг амалга оширилиши инфляциянинг жорий даражасининг энг муҳим омиллари бўлди», - дея таъкидлади Алмати ҳокими Ерболат Досаев.

Кузатилаётган тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, 2023 йил якунларига кўра, мегаполис иқтисодиётининг ўсиши 5,5 фоиз даражасида кутилмоқда.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Статистика агентлиги матбуот анжумани: 2023 йилги SDG index ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда Барқарор ривожланишнинг қуйидаги 10 та мақсадлари бўйича кўрсаткичларида ижобий ўсиш қайд этилган:

— мамлакатда камбағалликни қисқартириш;
— соғлиқ сақлаш ва фаровонликни таъминлаш;
— сифатли таълим билан таъминлаш;
— гендер тенглигига эришиш;
— тоза сув ва санитария;
— саноатлаштириш, инновация ва инфратузилма;
— шаҳар ва аҳоли пунктларини барқарор ривожлантириш;
— иқлим ўзгаришига қарши курашиш;
— тинчлик, адолат ва самарали бошқарув;
— барқарор тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:

— саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 105,7 фоиз;
— қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 104,8 фоиз;
— чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 107,1 фоиз;
— бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 112,4 фоиз;
— ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 123,3 фоиз;
— экспортнинг ўсиш суръати – 131 фоиз;
— импортнинг ўсиш суръати – 118,1 фоиз;
— фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 476 701 та;
— фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони – 409 988 та.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

6 ойда Ўзбекистон бўйича 154,5 минг дона янги енгил автомобил рўйхатдан ўтказилган

Статистика агентлигининг олинган идоравий маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича 154,5 минг дона янги енгил автомобиллар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан давлат рўйхатидан ўтказилган.

Улардан:

— Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган – 89,7 фоиз (138,5 минг дона)

— Хорижда ишлаб чиқарилган – 10,3 фоиз эса (16,0 минг дона)

2023 йилнинг 6 ой давомида Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан 169 861 та янги автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Шавкат Мирзиёев Европанинг энг йирик банкларидан бирининг бошқарув раиси билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Будапешт шаҳрига ташрифи доирасида Европанинг етакчи “OTP” банки бошқаруви раиси Шандор Чаньини қабул қилди.

Давлат раҳбари Венгрия ишбилармонлари билан ҳамкорликдаги биринчи йирик лойиҳа муваффақиятли амалга оширилгани – “OTP” банки Ўзбекистон бозорига кирганини алоҳида мамнуният билан қайд этди.

“Ипотека банк”ни хусусийлаштириш бўйича битим муваффақиятли амалга оширилгани хорижий инвесторларга муҳим ишора бўлгани ва уларнинг мамлакатимизга қизиқишини оширгани қайд этилди.

Учрашувда Ўзбекистон банк-молия соҳасини ривожлантириш, шу жумладан хизматлар сифатини ошириш, энг аввало, бизнес учун инновацион ва арзон маҳсулотларни жорий этиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор тармоқлардаги қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва илгари суришнинг самарали молиявий воситаларини тез фурсатда ишга тушириш муҳимлиги таъкидланди.

Банк раҳбари Шандор Чаньи Венгрия компаниялари ўз инвестициявий фаолиятини кенгайтиришига яратилган қулай шароитлар учун Ўзбекистон етакчисига самимий миннатдорлик билдирди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Балиқчилик лойиҳаларига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади

2024 йил 1 январдан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Пойтахт маҳаллий бюджетидаги қўшимча 360 млрд сўм нималарга сарфланиши эълон қилинди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутатлари қўшимча манбалардан шаклланган 361 млрд сўмдан ортиқ маблағларни тақсимлади. Бу бўйича кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Унга кўра,

— Бектемир ва Яшнобод туманлари электр тармоқларида таъмирлаш ишлари учун — 3,9 млрд сўм;

— Давлат органлари ва унинг мансабдор шахслари томонидан тадбиркорлар/фуқароларга етказилган зарарни қоплаш учун — 30 млрд сўм;

— 1800 нафар эҳтиёжманд оилага ипотека кредити дастлабки бадали ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун

— 70,3 млрд сўм;

— Юнусобод тумани Пенсия жамғармаси бўлими ходимларининг кўрсаткичларини махсус электрон мосламалар орқали баҳолаш тизимини ҳамда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида электрон навбат тизимини жорий қилиш учун — 250 млн сўм;

— Нукус шаҳридаги уйларнинг томларини янгилаш ҳамда авариявий ҳолатга келиб қолган уйларни янгидан қуриш учун — 20,1 млрд сўм;

— "Янги Ўзбекистон" боғига туташ ҳудудда инфратузилма ва коммуникация тармоқларини ётқизиш учун — 0,5 млрд сўм;

— Пойтахт маҳаллаларида 2022 йилдан ўтган ижтимоий инфратузилма ва бошқа объектларни таъмирлаш ҳамда қуриш ишларини якунлаш учун — 34,8 млрд сўм;

— Аввалги йиллардаги қурилиш ишларидан кредитор қарздорликни қоплаш учун — 35,7 млрд сўм;

— Прокуратура органлари фахрийларини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик маркази биносини таъмирлаш учун — 3,2 млрд сўм;

— Пойтахтдаги 527- ва 194-давлат боғчаларини реконструкция қилиш учун — 21,5 млрд сўм;

— Юнусободдаги "Оқтепа" маҳалласига янги оқова сув тармоғини ўтказиш — 6,2 млрд сўм;

— Туманлар ҳокимликлари қошидаги "Аёллар дафтари" жамғармалари маблағларини шакллантириш учун — 40 млрд сўм;

— Туманлар ҳокимликлари қошидаги "Ёшлар дафтари" жамғармалари маблағларини шакллантириш учун — 40 млрд сўм;

— "Саховат ва кўмак" жамғармаси маблағларини шакллантириш учун — 15 млрд сўм;

— Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш учун — 26,5 млрд сўм;

— Янгиҳаёт туманини ташкил этиш харажатлари учун — 13,2 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилади.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Бир нафар шифокорга қанча аҳоли тўғри келади?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда бир нафар шифокорга ўртача 358 нафар аҳоли тўғри келади.

Ҳудудлар бўйича бир шифокорга тўғри келадиган ўртача аҳоли сони:

— Қорақалпоғистон Р. – 365 нафар;
— Андижон вилояти – 402 нафар;
— Бухоро вилояти – 307 нафар;
— Жиззах вилояти – 485 нафар;
— Қашқадарё вилояти – 529 нафар;
— Навоий вилояти – 333 нафар;
— Наманган вилояти – 497 нафар;
— Самарқанд вилояти – 362 нафар;
— Сурхондарё вилояти – 558 нафар;
— Сирдарё вилояти – 450 нафар;
— Тошкент вилояти – 457 нафар;
— Фарғона вилояти – 444 нафар;
— Хоразм вилояти – 349 нафар;
— Тошкент шаҳри – 123 нафар.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, Россия рублидан ташқари барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати ошган.

— 1 АҚШ доллари — 12 078.01 (+11.82) сўм;
— 1 Россия рубли — 129.50 (-0.52) сўм;
— 1 евро — 13 127.59 (+6.81) сўм.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

"Тax-Gap" деган бало бекор қилинади - Президент

“Солиқ маъмурчилигини бутунлай ўзгартирамиз. Айни вақтдаги солиқ қонунчилигига мувофиқ интизомли солиқ тўловчиларнинг қайсидир ҳамкори қачонлардир хато қилган бўлса, унинг учун ҳам жавоб беряпти. ҚҚС тўловчилар ушбу солиқни қайтаришда солиқ улуши коэффициентини қўллаш, янги жорий қилинган яъни "Tаx – Gap" тизими адолатсиз эканини билдиряпти. Бу тизим энди бекор қилинади”, — дейди Президент

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Кредит ва солиқ тарихи тоза тадбиркорлар учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади

Президентнинг маълум қилишича, ўз бизнесини йўлга қўя олган, “кредит ва солиқ тарихи” тоза бўлган тадбиркорларга фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида олиб кириладиган асбоб-ускунани суғурталаш, хом-ашё ва материалларни сертификатлаш харажатлари марказлар томонидан қоплаб берилади.

Умуман, дастурда иштирок этаётган кичик бизнес корхоналари фаолиятини уч йилгача текширишга йўл қўйилмайди.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

«Қишлоқ Қурилиш Банк» (ҚҚБ)«Бизнесни ривожлантириш банки»га айлантирилади – Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Тадбир аввалида давлатимиз раҳбари фаол тадбиркорларга юксак давлат мукофотларини топширди. Айни пайтда президент мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги устувор вазифалар тўғрисида нутқ сўзламоқда.

Президент ўз нутқи давомида «Қишлоқ Қурилиш Банк» (ҚҚБ)«Бизнесни ривожлантириш банки»га айлантирилишини маълум қилди.

“Қишлоқ Қурилиш Банкини – Бизнесни Ривожлантириш Банкига айлантирамиз. Банкнинг ишлаш услуби ҳам бутунлай ўзгаради. Қанчалик қийин бўлмасин, кичик бизнесни ривожлантириш лозим. Катта-катта давлатлар ҳам биринчи навбатда кичик бизнесга алоҳида эътибор қаратган. Уларга аниқ лойиҳалар қилиб бериш лозим. Нажот таълимда, фақатгина уларни ўқитиб маълум натижага эришиш мумкин”, — дейди давлат раҳбари.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони қанча?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига, интернет тармоғига уланган абонентлар сони 26,7 миллионтани ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 16,3 фоизга ошган.

Ҳудудлар орасида интернет тармоғига уланганлар сони:

— Энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида - 5,4 млн;
— Энг кам абонентлар сони Сирдарё вилоятида - 0,7 млн.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…

Sof.uz | Соф хабарлар

Энергетика вазирига янги ўринбосар тайинланди

Умид Мамадаминов энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb

Читать полностью…
Подписаться на канал