Япония Гавайидаги ўрмон ёнғинлари қурбонларига 2 миллион доллар ёрдам беради
Япония ҳукумати чоршанба куни Гавайидаги Мауи оролидаги кучли ўрмон ёнғинлари қурбонларига гуманитар ёрдам сифатида 2 миллион доллар ажратишини маълум қилди. Оролдаги табиий офат қурбонлари сони 100 кишидан ошди. Ёрдам Америка Қизил Хоч жамияти ва Japan Platform нотижорат ташкилоти орқали кўрсатилади, деб ёзмоқда Kyodo.
«Япония ва Гавайи кўп йиллардан бери дўстона муносабатларни сақлаб келмоқда», – деди Япония ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси журналистларга берган интервьюсида.
Япониянинг Гонолулудаги бош консуллиги маълумотларига кўра, оролда бир неча юз япон фуқароси истиқомат қилади. Жабрланган Япония фуқаролари ҳақида маълумот берилмаган.
Маҳаллий ҳукумат сешанба куни Мауи оролидаги ўрмон ёнғинлари қурбонлари сони 106 кишига етганини маълум қилди.
АҚШ оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, бу ёнғинлар 1918 йилда Миннесота штатида юзлаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ёнғиндан кейин Қўшма Штатлардаги энг ҳалокатли ёнғин бўлган.
Гавайи губернатори Жош Грин аввалроқ ёнғинлар оқибатида 1300 га яқин одам бедарак йўқолганини айтди.
Оқ уйнинг маълум қилишича, президент Жо Байден ва биринчи хоним Жилл Байден душанба куни табиий офат қурбонлари ва маҳаллий ҳукумат вакиллари билан учрашиш учун Мауига боради.
АҚШнинг Фавқулодда вазиятлар бўйича федерал агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, Лахайна шаҳридаги жабрланган ҳудудларни тиклаш учун тахминан 5,52 миллиард доллар керак бўлади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Италиядан 6 ойда Ўзбекистонга 9 268 нафар турист келган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Италиядан Ўзбекистонга 9 268 нафар туристлар ташриф буюрган.
2023 йилнинг 6 ойида Италиядан Ўзбекистонга келган туристларнинг асосий сафар мақсадлари:
— дам олиш — 8082 нафар;
— қариндошларни йўқлаш — 775 нафар;
— хизмат юзасидан — 355 нафар;
— ўқиш мақсадида — 45 нафар.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Вазирлик ва идоралар аудит баҳолаш натижаларини ҳар 6 ойда жамоатчиликка эълон қилиб боради
Ҳар ярим йил якунлари бўйича вазирлик ва идораларнинг ички аудит хизматлари фаолиятини баҳолаш натижалари ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар жамоатчиликка эълон қилиб борилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
6 ойда 248,3 минг ўзбекистонликлар дам олиш учун хорижга чиққан
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида 2 миллиондан ортиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.
2023 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари:
— қариндошларни йўқлаш — 1,7 млн киши;
— дам олиш — 248,3 минг киши;
— ўқиш мақсадида — 19,5 минг киши;
— даволаниш — 15,3 минг киши;
— хизмат юзасидан — 6,8 минг киши.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
6 ойда Ўзбекистонда 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 1,3 млн тонна гўшт етиштирилган.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 3,8 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида гўшт етиштириш ҳажми:
— Тошкент вилояти – 153,3 минг тонна;
— Қашқадарё вилояти – 146,5 минг тонна;
— Самарқанд вилояти – 145,1 минг тонна;
— Бухоро вилояти – 134 минг тонна;
— Хоразм вилояти – 97,2 минг тонна;
— Жиззах вилояти – 92,5 минг тонна;
— Сурхондарё вилояти – 91,8 минг тонна;
— Фарғона вилояти – 88,9 минг тонна;
— Навоий вилояти – 81,4 минг тонна;
— Андижон вилояти – 81,1 минг тонна;
— Наманган вилояти – 79,2 минг тонна;
— Қорақалпоғистон Р. – 41,9 минг тонна;
— Сирдарё вилояти – 34,6 минг тонна.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Талабалар турар-жойларига кимлар устуворлик асосида қабул қилинади?
Вазирлар Маҳкамасининг кеча қабул қилинган янги қарорига кўра, қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар-жойларига қабул қилинади:
— “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;
— “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”да турадиган талабалар;
— I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;
— бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;
— халқаро фан олимпиадалари, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар;
— “Йил талабаси” ва “Талабалар театр студиялари” кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар;
— олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар;
— талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Қозоғистоннинг халқаро захиралари 94 миллиард доллардан ошди
Қозоғистоннинг халқаро захиралари 94 миллиард доллардан ошди. Бу ҳақда Миллий банк раиси ўринбосари Виталий Тутушкин бугун ҚР Ҳукумати йиғилишида маълум қилди.
«Жами халқаро захиралар июль ойи охирида 94,4 миллиард долларни ташкил этди. Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари июль ойида 0,8 фоизга камайиб, 34,2 миллиард долларни ташкил этди. Миллий жамғарма маблағлари 0,7 фоизга ошиб, 60,2 миллиард долларни ташкил этди. Йил бошидан буён Миллий жамғармадан республика бюджетига 2,4 триллион тенге миқдоридаги трансфертларни йўналтириш мақсадида Миллий жамғарманинг 4,1 миллиард долларлик валюта маблағлари сотилди. Йил бошидан буён жамғармага тушган умумий маблағлар 2,7 триллион тенгени ташкил этади», – деди у.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати белгиланди. Марказий банк АҚШ долларининг расмий курси кўтарилганини қайд этмоқда.
— 1 АҚШ доллар 12 062.04 (+20.16) сўм;
— 1 Россия рубли — 119.00 (-3.37) сўм;
— 1 евро — 13 207.93 (-11.65) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Евро банкноталари янги кўринишга эга бўлади
Европа Марказий банки келгуси йилда танланадиган банкнот дизайнини тақдим этди, деб хабар бермоқда «Хабар 24».
Банкнотларнинг техник элементлари 2026 йилгача тугалланади. Фойдаланишга киритиш санаси ҳали аниқланмаган. Европа Марказий банки август ойи охиригача махсус сўровда Европа Иттифоқи фуқароларининг фикрини сўрайди.
Янги банкнот дизайни учун 7 хил мавзу кўриб чиқиляпти.
Хабар қилинишича, сохталаштириш қийинроқ бўлади. Улар, шунингдек, банкнотларни экологик жиҳатдан қулайроқ қилишга ваъда беришди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
UzAuto Motors ўз сўзидан қайтдими?
Жорий йилнинг 11-12 август кунлари ойнинг 4-5 саналарида Cobalt, Lacetti ва Damas учун тарқатилган шартномаларнинг тўлов муддати тўлиқ тугаган.
UzAuto Motors'нинг берган баёнотига кўра, тўлов ўз вақтида, 7 календар кундан кейин амалга оширилмаса, ушбу шартномалар яна қайта контрактация учун очиқ бўлиши керак.
Бироқ "bakiroo" иқтисодий блокининг ёзишича, 14 август 10:00 ҳолатига, UzAvto Savdo иловаси ва телеграм ботида, шунингдек дилерлик тармоқларида тўланмаган шартномалар бўйича контрактациялар пайдо бўлмаган.
"Контрактациялар ҳолати бўйича очиқ ва оммавий платформанинг йўқлиги, шартномаларнинг ёпиқ тарзда, шаффоф бўлмаган усулларда тақсимланиши билан боғлиқ савол, шубҳа ва гумонларни кўпайтирса кўпайтирадики, асло камайтирмайди", — дея мазкур ҳолатни изоҳлайди блок муаллифи Отабек Бакиров.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
6 ойда 281,3 минг дона телевизор ишлаб чиқарилган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 281,3 минг дона телевизор ишлаб чиқарилган.
Телевизор ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 14,6 фоизга ошган.
Ўзбекистонда 2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар томонидан 43,3 минг дона телевизор ишлаб чиқарилгани кузатилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Туркманистон Марказий Осиё ва Хитойнинг табиий газ бўйича алоқаларига Россия таъсири кучайишига қаршилигини маълум қилди
Россиялик дипломатнинг Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирокидаги газ бўйича ҳамкорлик кенгайиши ҳақидаги баёнотидан кейин, Туркманистон Россияга нисбатан Марказий Осиёдан Хитойга табиий газ етказиб бериш занжирига ўз таъсирини кучайтиришга ҳаракат қилмаслик тўғрисида огоҳлантириш эълон қилди.
“Қандай ‘кенгайиш имкониятлари’ ҳақида гап кетмоқда, қайси ‘бошқа давлатлар’ унга қизиқиш билдирмоқда, газ соҳасидаги ‘уч томонлама ҳамкорлик’ ортида, қоида тариқасида, нима турибди? Бу аниқликни талаб этади, чунки бу бошқа давлатларнинг, жумладан Туркманистоннинг манфаатларига ҳам таъсир қилади”, — деди “Туркмангаз” давлат концерни раиси ўринбосари Мирад Арчаев.
Маълумот учун, ҳозирда Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон Хитойга газ етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Узум етиштириш ҳажми 2,7 фоизга ошган. Энг кўп ҳосил Сурхондарё вилоятида олинган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 50 минг тонна узум етиштирилган.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 2,7 фоизга ошган.
Ўзбекистонда етиштирилган узум умумий ҳажмининг қарийб учдан бир қисми Сурхондарё вилояти (29,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келди. Шунингдек, юқори улуш Наманган (15,1 фоиз), Қашқадарё (12,4 фоиз), Бухоро (12,2 фоиз) ва Самарқанд (8,9 фоиз) вилоятларида қайд этилган.
Узум етиштиришнинг умумий ҳажмидаги улушининг энг паст кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси (0,7 фоиз) ва Жиззах вилояти (1,4 фоиз)га тўғри келгани кузатилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Ўзбекистонга 67,1 минг тонна банан импорт қилинган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 47,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 67,1 минг тонна банан импорт қилинган.
Банан импорти ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3,7 минг тоннага ошган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг 6 ойида энг кўп банан импорт қилган давлатлар:
— Эквадор – 66,7 минг тонна;
— Туркия – 200 тонна;
— Қозоғистон – 142 тонна.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Департамент: Қумқўрғонда 1 млн АҚШ доллари миқдорида кредит маблағи талон-торож қилинган
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, Қумқўрғон Боёвут ва Қўнғирот туманларида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланган.
Хабарда айтилишича, Қумқўрғонда жами 1 млн АҚШ долларлик маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, Боёвут туманида 912 млн сўм кредитни бошқа МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб, нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари, Қўнғирот туманида эса расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 571,3 млн сўмни нақдлаштириб олганлиги аниқланган.
Қўшимча қилинишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Ўзбекистонда қайси соҳада янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойида 54 783 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.
Янги ташкил этилган корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони:
— савдо соҳасида – 20 437 та;
— саноат соҳасида – 8 944 та;
— қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 6 135 та;
— яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 3 484 та;
— қурилиш соҳасида – 2 966 та;
— ташиш ва сақлаш соҳасида – 2 578 та;
— ахборот ва алоқа соҳасида – 1 792 та;
— соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 858 та;
— бошқа соҳаларда – 7 589 та.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати яна ошди, евронинг қиймати эса пастлашда давом этмоқда.
— 1 АҚШ доллари — 12 098.00 (+14.01) сўм;
— 1 Россия рубли — 124.90 (+1.72) сўм;
— 1 евро — 13 209.65 (-0.39) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Қозоғистон Россия газини ташиш орқали даромад олади
Қозоғистон Россия газини ташиш орқали даромад олади. Бу ҳақда Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
«Бу Қозоғистон учун транзитдан қўшимча даромад оладиган мақбул вақт. Биз газ қувурлари тизимини модернизация қилиш имкониятига эга бўламиз. Ички бозорга газ етказиб бериш Қозоғистон учун зарар эканини биласиз. Шунинг учун ҳам транзитдан олинадиган қўшимча даромад Қозоғистон юкламасини камайтириш имконини беради ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун барқарор даромад беради. Ҳозир биз 1,5 дан 10 миллиард куб метргача газ ташиш масаласини муҳокама қилмоқдамиз», - деди вазир Ҳукумат йиғилишидан сўнг ОАВ вакиллари саволларига жавоб берар экан.
Унинг сўзларига кўра, бундан кейин ҳаммаси энергетика тизимининг тайёрлигига боғлиқ бўлади.
«Бироқ, ҳаммаси Ўзбекистон энергетика тизими ва «Газпром»даги россиялик ҳамкасбларимизнинг тайёргарлигига боғлиқ бўлади. Бу газ қувурини модернизация қилиш учун қўшимча харажатлар талаб қилиниши аниқ. Лекин бу «QazaqGaz» компаниясининг режалаштирилган иши бўлади», - деди у.
Шу билан бирга, вазир газ транзитидан тушадиган даромад миқдорини айтишга ҳали эрта эканлигини таъкидлади.
«Ҳозирча миқдорни айта олмайман. Бу транзит ҳажмига боғлиқ. Индикатив баланс аниқлангандан сўнг, биз транзит миқдорини биламиз ва қандай миқдорда даромад олишимизни айтишимиз мумкин. Лекин даромад шу йилдан бўлади», - деди Алмасадам Сатқалиев.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Гавайидаги ёнғинлардан кўрилган иқтисодий зарар 6 миллиард долларга баҳоланмоқда
Гавайи губернатори Жош Гриннинг маълум қилишича, Гавайидаги Мауи оролидаги ёнғинлардан келиб чиққан иқтисодий йўқотишлар 6 миллиард долларга баҳоланмоқда.
«Йўқотишлар 6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Мауида содир бўлган ёнғинлар оқибатида 2200 га яқин бино вайрон бўлган ёки зарар кўрган, уларнинг 80 фоизи турар жой», – дейди Грин.
Оролдаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ҳалок бўлганларнинг расмий сони 93 кишига етди. Бироқ табиий офат қурбонларининг сони ортиши мумкин, чунки бедарак йўқолганлар ҳамон бор.
Маълумот учун, Мауи оролида 9 август куни бошланган ёнғин AҚШда сўнгги 100 йилдан ортиқ вақт ичидаги энг ҳалокатли ҳодиса бўлди. Кучли шамол туфайли ёнғин тезда тарихий Лахайна шаҳрига ўтиб, оқибатда бу шаҳар бутунлай ёниб кетган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилишда давом этмоқда
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.
— 1 АҚШ доллари — 12 074.99 (+12.95) сўм;
— 1 Россия рубли — 123.18 (+4.18) сўм;
— 1 евро — 13 210.04 (+2.11) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Йўл қоидаси кузатув камералари 5 тадан ортиқ қоидабузарликни хато тарзда аниқласа унга бўлган мулк ҳуқуқи бекор бўлади
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, кузатув камералари орқали "Маъмурий амалиёт" комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига юборилган маълумотлардаги хатоликларнинг умумий сони беш ва ундан ортиқ фоизни ташкил этган тақдирда, тадбиркорлик субъектининг объектга нисбатан бўлган мулк ҳуқуқини суд орқали бекор қилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Ўзбекистонга 6 ойда 306 тонна кофе импорт қилинган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 2,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 306 тонна кофе импорт қилган.
Кофе импорти 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 88 тоннага ошган.
6 ойда Ўзбекистонга энг кўп Италиядан 97,8 тонна кофе импорт қилинган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
UzAuto Motors тўлов қилинган автомобилларни етказиб бериш бўйича ваъда берди
Жорий йилнинг 4 август кунидан бошлаб деярли 51 000 га яқин Chevrolet Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун шартномаларга тўлов амалга оширилди.
Бу жорий йил якунига қадар UzAuto Motors заводларининг ишлаб чиқариш режаси билан мувофиқ.
Компания ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизмини жорий этганлиги сабаб, тузилган шартномалар бўйича барча автомобиллар 2023 йилда ўз эгаларига топширилади. Кейинчалик бу муддат 3 ойдан ошмайди.
Кутиш вақтини узайиб кетишига йўл қўймаслик учун 2024 йилда ишлаб чиқарилган автомобиллар контрактацияси ҳақида кейинроқ компания расмий саҳифаларида эълон қилинади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Ўзбекистон энг кўп қайси мамлакатдан телефон импорт қилган?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 107,5 млн AҚШ долларига тенг бўлган 1 558,3 минг дона мобиль телефонлар импорт қилган.
Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида энг кўп мобил телефон импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 1 389,5 минг дона;
— Вьетнам – 148,8 минг дона;
— Ҳиндистон – 14,2 минг дона;
— Қозоғистон – 2,4 минг дона;
— Тайвань – 1,6 минг дона;
— Туркия – 1,9 минг дона
— Бошқа давлатлар – 1,4 минг дона.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Хитойга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар сўнгги 25 йилдаги энг паст даражага тушди
Хитой Давлат валюта бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йилнинг апрель-июнь ойларида Хитойга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 4,9 миллиард долларни ташкил этган. Бу 1998 йилдан бери ўтказилган кузатишлар тарихидаги энг паст чораклик кўрсаткичдир.
Хитойнинг тўғридан-тўғри инвестициялари 2022 йилнинг 1-чорагида 101,3 миллиард долларга етганидан сўнг (2013 йилнинг 4-чорагида энг юқори кўрсаткич - 105.2 миллиард доллар), кейинги икки даврда бу кўрсаткич кескин пасайиб, апрель-июнь ойларида 38.1 миллиард доллар, июль-сентябрь ойларида эса 13.1 миллиард долларни ташкил қилган.
Ўтган йилнинг тўртинчи чорагида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўсиши тикланиш белгиларини кўрсатди ва 27,7 миллиард долларни ташкил этган, бироқ 2023 йилнинг январь-март ойларида у яна 20,5 миллиард долларга тушган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Туркия портига келган круиз кемалари сони рекорд даражага етди
Жорий йилнинг биринчи ярмида Туркияга круиз лайнерларида келган qoловчилар сони 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 83,6 фоизга – 692 минг кишига кўпайди, деб хабар бермоқда Trend.
Жорий йил июлда Туркия портларига келган круиз кемалари сони 2022 йилнинг шу ойига нисбатан 28,3 фоизга ошиб, 154 тага етди. Бундан ташқари, бу даврда Туркияга келган круиз кемаси йўловчилари сони 72,6 фоизга ортиб, 209 минг 33 кишига етди.
Йилнинг етти ойида Туркия портларига келган круиз кемалари сони 31,4 фоизга ортиб, 574 тага етди.
Туркиянинг Кушадаси порти энг кўп круиз кемаларини қабул қилди. Жорий йилнинг етти ойида портга 372 831 йўловчи билан 264 та кема етиб келди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Янгиобод туман ҳокимлиги мансабдори тадбиркордан 200 минг доллар талаб қилган
Жиззах вилоятидаги қурилиш фирмаси раҳбари тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, Янгиобод тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор таниши ёрдамида, ёпиқ шаклда ўтказиладиган тендер орқали унга мазкур туман ҳудудидан 200 гектар ер майдонини шамол электр станциялари қуриш учун олиб бериш эвазига 200 минг АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 100 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, жиноятни тўлиқ фош этиш мақсадида, қурилиш фирмаси раҳбаридан олинган дастлабки кўрсатмалар ҳамда мавжуд далилларга асосланиб, унинг Янгиобод тумани ҳокимлигида масъул лавозимда ишловчи таниши ҳам қўлга олинди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Қозоғистон Германияга 90 минг тоннага яқин нефть жўнатди
Қозоғистон Германияга 90 минг тоннага яқин нефть жўнатди. Келишувларга кўра, кўрсатилган ҳажм кўпаяди. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев маълум қилди.
«Боку-Тбилиси-Жайҳон нефть қувури билан Қозоғистон нефтини экспорт қилиш бўйича келишувларимиз бор. Боку-Супса йўналишида нефтни ташиш имкониятлари муҳокама қилиняпти. Шунингдек, биз ОАВга Қозоғистон «Дружба» қувури орқали Германияга нефть етказиб беришни бошлаганини айтдик», – деди Алмасадам Сатқалиев Ҳукумат йиғилишида.
Қайд этиш жоизки, ушбу етказиб беришлар Қозоғистон нефтини транзит қилиш бўйича аввал тузилган шартномаларга мувофиқ амалга ошириляпти.
«Қозоғистоннинг углеводород хомашёси ҳажми халқаро шартномалар доирасида амалга ошириляпти. Тахминан 90 минг тонна жўнатилди. Келишувларга кўра, бу ҳажм кўпаяди», – деди Вазир.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Адлия ходими 1 млн 200 минг сўм пора билан қўлга тушди
Сирдарё туман адлия бўлими Давлат хизматлари маркази шўъба бошлиғи М.Б. фуқаро Ш.У.нинг ишончига кириб, унга 1,4 млн сўм эвазига яшаш хонадони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 1,2 млн сўмни таниши Н.С.нинг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb
Ўзбекистонга 6 ойда қиймати 52,1 млн АҚШ долларлик енгил автомобил шинаси импорт қилинган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь-июнь ойларида хориждан қиймати 52,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2 397 минг дона енгил автомобиль шиналари импорт қилинган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг 6 ойида энг кўп енгил автомобиль шиналарини импорт қилган давлатлар:
— Хитой – 1 865,4 минг дона;
— Корея Р. – 219,8 минг дона;
— Словакия – 151,3 минг дона;
— Туркия – 58,7 минг дона;
— Чехия – 56,8 минг дона;
— Россия – 15,5 минг дона;
— Бразилия – 15,3 минг дона;
— Бошқа давлатлар – 13,7 минг дона.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг: 👉 @sofuzb