Савдо соҳасида нечта янги корхоналар очилган?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида республикамизда савдо соҳасида 20 437 та янги корхоналар ташкил этилган.
Ҳудудлар кесимида савдо соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони:
Тошкент шаҳри – 3 794 та
Самарқанд вилояти – 2 173 та
Фарғона вилояти – 2 027 та
Тошкент вилояти – 1 735 та
Хоразм вилояти – 1 643 та
Қашқадарё вилояти – 1 284 та
Қорақалпоғистон Р. – 1 270 та
Бухоро вилояти – 1 239 та
Наманган вилояти – 1 123 та
Андижон вилояти – 1 100 та
Навоий вилояти – 867 та
Сурхондарё вилояти – 864 та
Жиззах вилояти – 759 та
Сирдарё вилояти – 559 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Миграция қонунини бузган 30 нафар Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароси Қозоғистондан депортация қилинди
Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 30 нафар фуқароси миграция қонунини бузгани учун мамлакатдан чиқариб юборилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Алмати шаҳар полиция департаменти маълумотларига кўра, «Участка» фавқулодда профилактика тадбири давомида мамлакат миграция қонунини бузган 813 нафари хорижий фуқаролар аниқланди. Улар Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 517-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилди.
«ИИВ қабул қилиш ва тарқатиш бўлимига шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган 387 нафар чет эл фуқароси жойлаштирилди», — деди Алмати ПД миграция хизмати бошқармаси бошлиғи Асхат Бутунчинов.
Шунингдек, у Тожикистон ва Ўзбекистоннинг 30 нафар фуқароси мамлакатдан чиқариб юборилганини таъкидлади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
2023 йил 1 декабрдан бошлаб ташқи реклама учун жой аукцион орқали сотилади
Давлат мулки бўлган ер участкаларида, бино ҳамда иншоотларда ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) учун реклама жойининг паспорти ҳамда уларни ўрнатиш учун шартномалар оммавий оферта шаклида “E-auksion” электрон савдо платформасининг ягона электрон савдо майдончасида ғолибга автоматик тарзда берилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва Хитой юанининг сўмга нисбатан қиймати ошган, қолган барча валюталарда эса аксинча ҳолат қайд этилган.
— 1 АҚШ доллари — 12 118.07 (+16.07) сўм;
— 1 Россия рубли — 125.45 (-0.17) сўм;
— 1 евро — 13 081.46 (-78.25) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Бугун, 4 сентябрдан бошлаб Тошкент вилоятида тезликни назорат қилувчи 11 та мобил радарлар иш бошлади
Радарлар жойлашган ҳудудлар рўйхати:
1. Юқори Чирчиқ тумани «Тоштўғизоқ» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
2. Юқори Чирчиқ тумани «Истиқлол» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
3. Юқори Чирчиқ тумани «Сергели» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
4. Юқори Чирчиқ тумани «Жаувқошти» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
5. Оҳангарон тумани «Қаирма» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
6. Оҳангарон тумани «Увак» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
7. Оҳангарон тумани «Ойбулоқ» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
8. Янгийўл тумани «М. Улуғбек» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
9. Янгийўл тумани «Жунариқ» аҳоли яшаш жойи (70 км/с);
10. Бўка тумани Бўка шаҳри (60 км/с);
11. Ангрен шаҳри (60 км/с).
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қурилиш соҳасидаги якка тадбиркорга асбоб-ускуналар олиш учун субсидия ажратилади
Умумий қурилиш ишларини бажариш фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда камида 3 нафар ходимни ёллаган якка тартибдаги тадбиркорга меҳнат қуроллари ва асбоб-ускуналар сотиб олишга субсидия ажратилиши белгиланган.
Бунда, субсидия миқдори битта ходим учун БҲМнинг 15 бараваридан (4 млн 950 минг сўмдан) ошмаслиги лозим.
Шунингдек, ЯТТларга умумий қурилиш ишларини бажариш учун 5 нафаргача ходим ёллашга рухсат этилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қозоғистонда Qorqyt ata коллекция тангалари муомалага чиқарилади
Қозоғистон Миллий банки «Дашт хазинаси» туркумидаги QORQYT ATA коллекцияси тангаларини муомалага чиқарди, деб хабар бермоқда Кazinform. Хабарда айтилишича, 4 сентябрдан бошлаб тангалар ҚМБ онлайн-дўкони орқали сотилади.
QORQYT ATA - қўбизнинг пири, жиров, созанда ва бастакор. Ривоятларга кўра, QORQYT ATA Сирдарё даштидан бўлиб, VIII-IX асрларда яшаган. 1980 йилда Қизилўрдада QORQYT ATA ёдгорлик мажмуаси қурилди. У 2018 йил 28 ноябрдан бошлаб ЮНЕСКОнинг маданий мероси рўйхатига расман киритилган ва давлат муҳофазасига олинган.
QORQYT ATA тангаси кумушдан ишланган, пробаси - 925/1000. Оғирлиги - 24 грамм, диаметри - 37 мм, ишлаб чиқариш сифати - proof, номинал - 500 тенге, тиражи - 5 000 (беш минг) дона.
Коллекция тангалари Қозоғистон Республикасининг бутун ҳудудида белгиланган қиймати бўйича барча тўлов турлари учун қабул қилинади. Уни ҳисобга олиш ва мамлакатнинг барча банкларидаги банк ҳисоб рақамларига ўтказиш, майдалаш ва алмаштириш мумкин. Коллекция тангалари Қозоғистон танга саройида ишлаб чиқарилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Дам олиш кунлари ёки ишланмайдиган байрам кунлари учун камида икки ҳисса ҳақ тўланади
Ички ҳужжатларда икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўланиши белгиланиши мумкин.
Дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилиниши мумкин.
Дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш учун ходимга ўзининг хоҳишига кўра бошқа дам олиш куни берилиши мумкин. Бунда ходимга бир ҳисса ҳақ тўланади.
Ходим жадвалга ёки меҳнат шартномасига мувофиқ умумий белгиланган дам олиш кунларида (беш кунлик иш ҳафтасида шанба ёки якшанба кунлари ёки олти кунлик иш ҳафтасида якшанба куни) ишласа, дам олиш кунлари эса унга бошқа кунда берилса, умумий дам олиш кунларидаги иш учун бир ҳисса ҳақ тўланади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, евро ва Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати пастлаган, бироқ АҚШ долларининг расмий курси эса кундан-кунга ошиб кетмоқда.
— 1 АҚШ доллари — 12 102.00 (+12.03) сўм;
— 1 Россия рубли — 125.62 (-0.35) сўм;
— 1 евро — 13 159.71 (-5.06) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қайси ҳудудда энг кўп асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида 139,1 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.
Жами асосий капиталга инвестицияларнинг ҳудудлар бўйича ҳажми:
— Қорақалпоғистон Р. – 4,7 трлн сўм;
— Андижон вилояти – 6,8 трлн сўм;
— Бухоро вилояти – 12,3 трлн сўм;
— Жиззах вилояти – 6,3 трлн сўм;
— Қашқадарё вилояти – 7,3 трлн сўм;
— Навоий вилояти – 9,6 трлн сўм;
— Наманган вилояти – 7,9 трлн сўм;
— Самарқанд вилояти – 12,2 трлн сўм;
— Сурхондарё вилояти – 6 трлн сўм;
— Сирдарё вилояти – 6,6 трлн сўм;
— Тошкент вилояти – 18,5 трлн сўм;
— Фарғона вилояти – 8,4 трлн сўм;
— Хоразм вилояти – 4 трлн сўм;
— Тошкент шаҳри – 28,5 трлн сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Турар-жойлар қурилишида қарийб 9,3 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида турар-жой қурилишида жами 9,3 трлн сўм инвестициялар ўзлаштирилган.
Турар-жойлар қурилишида ўзлаштирилган жами инвестициялар ҳажмида:
— республика буджети маблағлари ҳисобидан – 20,5 млрд сўм;
— корхона ва ташкилотнинг ўз маблағлари ҳисобидан – 36,6 млрд сўм;
— аҳоли маблағлари ҳисобидан – 8,8 трлн сўм;
— бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан – 492,0 млрд сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва евронинг сўмга нисбатан қиймати яна ошган ва Россия рублининг курси эса арзонлаган.
— 1 АҚШ доллари — 12 084.84 (+12.63) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.52 (0.04) сўм;
— 1 евро — 13 068.55 (+20.91) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қатар билан иқтисодий битимлар имзоланди
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарорлари (ПҚ–287-сон, ПҚ–288-сон, 28.08.2023 й.) қабул қилинди.
Қарорлар билан Ўзбекистон ҳамда Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида қуйидаги битимлар тасдиқланди:
➖инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги;
➖даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги.
Мазкур битимлар 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Шунга кўра, тегишлича Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қайси ҳудудда энг кўп асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасида 139,1 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган.
Жами асосий капиталга инвестицияларнинг ҳудудлар бўйича ҳажми:
— Қорақалпоғистон Р. – 4,7 трлн сўм;
— Андижон вилояти – 6,8 трлн сўм;
— Бухоро вилояти – 12,3 трлн сўм;
— Жиззах вилояти – 6,3 трлн сўм;
— Қашқадарё вилояти – 7,3 трлн сўм;
— Навоий вилояти – 9,6 трлн сўм;
— Наманган вилояти – 7,9 трлн сўм;
— Самарқанд вилояти – 12,2 трлн сўм;
— Сурхондарё вилояти – 6 трлн сўм;
— Сирдарё вилояти – 6,6 трлн сўм;
— Тошкент вилояти – 18,5 трлн сўм;
— Фарғона вилояти – 8,4 трлн сўм;
— Хоразм вилояти – 4 трлн сўм;
— Тошкент шаҳри – 28,5 трлн сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 320 миллиард сўм ажратилади
Мактабларни компьютер синфлари билан жиҳозлашга республика бюджетидан 320 миллиард сўм ажратилиб, мактабларга 40 мингга яқин компьютерлар олиб берилди.
Янги ўқув йилида ушбу мақсадлар учун республика бюджетидан 200 миллиард сўм, маҳаллий бюджетлардан яна 200 миллиард сўм ажратилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ долларидан ташқари барча хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қиймати тушган.
— 1 АҚШ доллари — 12 129.99 (+11.92) сўм;
— 1 Россия рубли — 124.30 (-1.15) сўм;
— 1 евро — 13 037.31 (-44.15) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
ОТМларда тўлов-контракт миқдори оширилмайдиган бўлди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг хабар беришича, барча олий таълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори оширилмайди.
Хабарда айтилишича, талабалар ва уларнинг ота-оналарига енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг тўлов қобилиятини инобатга олган ҳолда, истисно тариқасида, 2023-2024 ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдори давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олийгоҳларда ҳам базавий тўлов-контракт қиймати 2022-2023 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади.
Бундан ташқари, 2023-2024 ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, 2023-2024 ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган, лекин табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга, истисно тарақасида янги ўқув йили бошланишидан шартномалар расмийлаштиришга, шунингдек бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаганларни талабалар сафига қабул қилишга рухсат берилган.
Шунингдек, яна бир енгиллик – тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2023 йил 15 октабрига қадар тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Бизнесни ривожлантириш банки ташкил этилди
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан 2023 йилдаги очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-292, 04.09.2023 й.) қабул қилинди.
Қарор билан “Қишлоқ қурилиш банк” акциядорлик тижорат банки негизида Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда унинг ҳузурида қуйидагилар ташкил этилди:
— “Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси” масъулияти чекланган жамияти;
— ҳудудларда 14 та кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари.
Оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида Бизнесни ривожлантириш банки томонидан кичик бизнес лойиҳалари учун 7 йилгача муддатларда кредитлар ажратилади.
Ижобий кредит ва солиқ тарихига эга тадбиркорларга гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.
Қарорга кўра, саноат соҳаларида “140 та илғор саноат корхонаси” дастури амалга оширилади.
Шунга кўра, мазкур дастурга киритилган тарбиркорларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий валютада йиллик 4 фоиз, миллий валютада йиллик 10 фоиз ставкада 10 йил муддатгача кредит маблағлари ажратилади.
Бундан ташқари, дастурни амалга оширишни рақамлаштириш учун электрон платформа ишга туширилади.
Қарорга мувофиқ:
➖қўшилган қиймат солиғининг салбий суммаси ўрнини қоплашда (қайтаришда) солиқ узилиши (tax gap) коэффициентини қўллаш амалиёти тақиқланади;
➖ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби бекор қилинади;
➖фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловчи тадбиркорлар даромадининг чегаравий миқдори 5 млрд сўмдан 10 млрд сўмга оширилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қозоғистонда коллеж талабалари стипендиялари 50 фоизга ошди
Қозоғистонда коллеж талабалари стипендиялари 50 фоизга ошди, дея хабар беради Кazinform.
Қозоғистон таълим-маориф вазирлиги маълумотларига кўра, жорий ўқув йилида 190 минг ёшлар коллеж талабаси бўлди. Улардан 133 минг нафари давлат таълим буюртмаси бўйича ўқийди. Корхоналар талабига биноан 10 минг талаба таълим олади.
Давлат раҳбари топшириғига кўра, жорий йилда таълим тизимидаги буюртма 50 минг ўринга етказилди. Квота бўйича 75 минг нафар техника ва касб-ҳунар коллежи талабалари ўқишга қабул қилинди.
Коллеж талабаларини рағбатлантириш мақсадида 2023 йил сентябридан бошлаб стипендия миқдорини босқичма-босқич ошириш режалаштирилган: 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 50 фоизга, 2024 йилда эса 100 фоизга етказилади.
Давлат буюртмаси бўйича таълим олаётган талабалар ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жумладан, стипендиялар, овқатланиш ва йўлкиралар билан таъминланади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Германия мутахассислари қишда энергияни тежашга чақирдилар
Германиядаги газ омборлари яхши тўлдирилган бўлса-да, қиш мавсумида мамлакатни энергия билан таъминлаш хавфи мавжуд. Шу боис Германия мутахассислари қиш мавсумида одамларни электр энергиясини тежашга чақирди, дея хабар беради DW агентлиги.
Федерал тармоқ агентлиги (Bundesnetzagentur, BNetzA) раҳбари Клаус Мюллер Германиянинг газ таъминоти жорий қишда хавф остида бўлишидан огоҳлантирди ва фуқароларни энергияни тежашга чақирди.
«Омборхоналар 94 фоизга тўлган ва бизда муқобил таъминот манбалари мавжуд. Шунинг учун биз келгуси қишга некбинлик билан қарашимиз мумкин. Аммо буни айтишга ҳали эрта, хавф ҳали ҳам сақланиб қолмоқда», - деди у.
Мюллер Россия жануби-шарқий Европага газ етказиб беришда давом этишини қайд этди.
«Аммо, агар бу етказиб бериш тўхтаса, бу мамлакатлар бошқа манбалардан газ таъминотига муҳтож бўлади. Бунда Германия муҳим рол ўйнайди», - деди расмий.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ташиш ва сақлаш соҳасида нечта янги корхоналар очилган?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида республикамизда ташиш ва сақлаш соҳасида 2 578 та корхоналар янги ташкил этилган.
Ҳудудлар кесимида ташиш ва сақлаш соҳасида янги ташкил этилган корхоналар сони:
— Бухоро вилояти – 522 та;
— Тошкент шаҳри – 486 та;
— Хоразм вилояти – 235 та;
— Фарғона вилояти – 224 та;
— Қашқадарё вилояти – 183 та;
— Самарқанд вилояти – 150 та;
— Тошкент вилояти – 150 та;
— Андижон вилояти – 128 та;
— Наманган вилояти – 125 та;
— Қорақалпоғистон Р. – 122 та;
— Навоий вилояти – 108 та;
— Сурхондарё вилояти – 68 та;
— Жиззах вилояти – 44 та;
— Сирдарё вилояти – 33 та.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Япония демографик инқироз билан қандай курашмоқда?
2022 йилда Япония аҳолиси 122 млн 423 038 кишини ташкил этган ва 801 минг кишига камайди, бу 1968 йилдан бери барча 47 префектурада рўйхатга олинганлар сонининг энг сезиларли камайишидир, деб ёзмоқда Kazinform мухбири.
2023 йил январь-июнь ойларида Японияда туғилган болалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,6 фоизга камайган ва 371 052 нафарни ташкил этган.
Ушбу маълумотларга Японияда туғилган чет элликларнинг болалари ҳам киради. Япония ҳукумати мамлакатдаги демографик тенденцияни бартараф этиш учун мисли кўрилмаган чораларни кўряпти. 2023 йил апрель ойида Япония Бош вазири раҳбарлигида Болалар ва оилалар янги агентлиги ташкил этилди.
Йиллик бюджети 36 миллиард доллар бўлган янги департамент туғилиш даражаси, болаларга нисбатан зўравонлик ва қашшоқлик каби масалалар билан шуғулланади. Фумио Кисида бошчилигидаги Япония вазирлар маҳкамаси келгуси уч йил ичида болалар парвариши учун йиллик харажатларни 2024 йилдан бошлаб 3,5 триллион иенага (25 миллиард доллар) оширишни режалаштиряпти.
Япония ҳукумати раҳбари бундай харажатларни ҳар бир болага оилавий нафақалар нархи бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти аъзолари орасида етакчи бўлган Швеция даражасига етказишни режалаштирган. Миллий демографик тадқиқотлар ва ижтимоий таъминот институти маълумотларига кўра, 2070 йилга бориб Японияда туғилиш даражаси 500 минггача камайиши мумкин.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
OSON тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилди
Марказий банкнинг маълум қилишича, OSON тўлов ташкилотига нисбатан жарима санкцияси қўлланилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қатар ва Ўзбекистон икки томонлама солиққа тортишни бекор қилиш тўғрисидаги битимни имзолади
Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим ҳам кучга кирди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу қоидаларга мувофиқ, мамлакатлар қуйидаги келишувларни тасдиқладилар:
– инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида;
– даромад солиғига нисбатан икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисида.
Инвестициялар, саноат ва ташқи савдо вазирлиги, шунингдек, Солиқ қўмитаси халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб тайинланди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, яна АҚШ доллари ҳамда евронинг сўмга нисбатан қиймати ошган, Россия рубли билан эса аксинча ҳолат қайд этилган.
— 1 АҚШ доллари — 12 089.97 (+5.13) сўм;
— 1 Россия рубли — 125.97 (-0.55) сўм;
— 1 евро — 13 164.77 (+96.22) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ўзбекистонда шифокор ва ҳамшираларнинг ойлик маошлари қанча?
Ўзбекистондаги шифокорлар ва ҳамшираларнинг ойлик маошлари тўғрисида расмий маълумотлар очиқланди. Унга кўра,
➖Олий тоифали тиббий бригада ҳамширасининг ўртача маоши 2,5 млн. сўм, устамалар билан 5,0 млн. сўм;
➖Олий тоифали операция ҳамширасининг ўртача ойлик иш ҳақи 3,0 млн. сўм, устамалар билан 6,7 млн. сўм;
➖Олийгоҳни янги битирган салоҳиятли оилавий шифокорнинг иш ҳақи 2,7 млн сўм, устамалар билан 5,4 млн сўм. Илмий даражаси бўлганда 6,2 млн сўм, янги иш бошлаганлиги учун қўшимчаси билан эса 7,2 млн сўм;
➖агар ушбу даражадаги шифокор олис ва чекка ҳудудларга бориб ишласа 9,2 млн сўм;
➖Олий тоифали хирург шифокорнинг ўртача маоши 4,7 млн сўм, юқори технологияли операциялар амалга оширганда 5,9 млн сўм, устамалар билан 9,4 млн сўм, илмий даражаси бўлса 12,3 млн сўм;
➖Оилавий шифокорлик пунктида ишловчи олий тоифали шифокорнинг ўртача маоши 4,9 млн сўм, устамалар билан 9,8 млн сўм, илмий даражаси бўлса 12,7 млн сўм;
➖Агар ушбу даражадаги шифокор олис ва чекка ҳудудларга бориб ишласа – 14,7 млн сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Президент қарорига кўра, 1 сентябрдан бошлаб:
➖турагентларнинг электрон тўловлар, бронь қилиш хизматларини кўрсатадиган камида иккита хорижий тилдаги веб-сайтга эга бўлиши;
➖туроператорларнинг электрон тўловлар хизматларини кўрсатадиган веб-сайтга эга бўлиши бекор қилинади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ўзбекистон Афғонистон орқали юк ташувини ривожлантиради
26-27 август кунлари Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов ва президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегация Афғонистонда бўлди.
Маълум қилинишича, сафар давомида Афғонистон транспорт ва фуқаро авиацияси вазири вазифасини бажарувчи Мулло Ҳамидулло Охунзода билан «Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон» автомобиль йўли бўйлаб экспедиция амалга оширилган. Кузатув жараёнида Кобул шаҳрини мамлакат шимоли, хусусан, Мозори-Шариф билан боғловчи «Саланг» довони ҳамда Покистон чегарасидаги «Торхам» ўтиш манзилидаги вазият ўрганилган.
«Икки томонлама музокарада Афғонистон ва Покистон орқали Ҳинд океани портларига чиқиш учун халқаро транспорт йўлагини шакллантириш, транспорт-логистика корхоналари ҳамкорлигини кучайтириш, халқаро автомобиль ташувчиларга қулай шарт-шароит яратиш, жумладан, Афғонистон ҳудуди бўйлаб транзитга ва бошқа манзилларга юк ташишга қўйилган чекловни олиб ташлаш масалалари муҳокама қилинди», - дейилади агентлик хабарида.
Учрашув якунида томонлар ўзаро транзит юк ташувини ривожлантириш учун бор имкониятни сафарбар қилишга келишиб олди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Мактаб директорлари ва ўринбосарларининг ойлиги оширилади
Энди мактаб директорлари ва ўринбосарлари ҳар беш йилда бир марта сертификациядан ўтади.
Сертификациядан ўта олмаган директорлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинади.
Келгуси йилдан сертификациядан ўтган директорлар ойлиги 50 фоизга, ўринбосарлар иш ҳақи эса 30 фоизга оширилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Мактабларни таъмирлашга ажратилган 135 млрд сўм маблағ «манзилига етиб бормаган»
Президентнинг сўзларига кўра, ўтган олти ярим йилда 320 минг хонадонли янги уй-жой барпо этилгани билан уларга мос қувватдаги мактаблар қурилмаган.
Янги қурилган массив ва маҳаллаларда ҳозирнинг ўзида 350 минг янги ўқувчи ўринларига талаб бор.
Сўнгги йилларда 70 минг ўринли 350 та хусусий мактаб ташкил этилди (2018 йилгача жами 30 та бўлган).
Тошкент шаҳри ва Фарғонада хусусий мактаблар салмоғи қолган ҳудудлардан анча юқори. Лекин Навоийда атиги 3 та, Сурхондарёда 4 та, Сирдарёда 7 та хусусий мактаб бор. Ёки, қўшимча 150 минг ўқув ўрнига эҳтиёжи бўлган Самарқандда бор-йўғи 6 минг 300 ўринли 35 та хусусий мактаб ишлаяпти.
Ҳокимларга улар мактаб инфратузилмасини яхшилаш тўғрисида бош қотириши кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Масалан, мактабларни таъмирлашга бу йил маҳаллий бюджетдан 135 миллиард сўм ажратилган. Бироқ, 31 та туман ва шаҳарда ҳокимлар ушбу мақсадлар учун маблағ бермаган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb