6-10 млн сўм маош олувчи ўқитувчилар сони 23 минг нафарга етган
Айни пайтда президент Шавкат Мирзиёев раислигида янги ўқув йили арафасида мактаб таълимидаги масалаларни муҳокама қилиш ва устувор вазифаларни белгилаб олиш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда президент ўқитувчиларнинг маошлари масаласига эътибор қаратди. Унинг айтишича, ўтган даврда муаллимларнинг ойлик иш ҳақи ўртача 2,5 баравар ошди.
Жумладан, чет тили, IT, математика, кимё, биология бўйича миллий ва халқаро сертификати бор ўқитувчиларга устама, чекка ҳудудга бориб ишлаган муаллимларга алоҳида тўлов жорий этилди.
Натижада 6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етди, 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчилар 1 мингдан ошди. Яна 2 мингга яқин ўқитувчиларга вазир жамғармасидан қўшимча устамалар тўланяпти.
Мактаблар юкламасини камайтириш мақсадида 700 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бу – аввалги йилларга нисбатан 15 баравар кўп.
Жорий йилда Тошкентдаги 81-мактаб ва Ал-Хоразмий ихтисослашган мактаби Халқаро экомактаб дастурининг олий мукофотига сазовор бўлди. Бундай ютуққа Марказий Осиёда илк бор бизнинг мактабларимиз эришди.
Юқори малакали, ўз устида ишлайдиган муаллимларни янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш тизими яратилди.
"Кўп ёшларимиз қизиқиши ва қобилиятига мос касб-ҳунар эгаллашни афзал кўраётгани ҳам давр талаби. Шу боис болаларимизга мактабдаёқ камида иккита чет тили, компьютер ва касб-ҳунарни ўргатсак, қўлида ҳунари бўлса, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлади”, - деди президент.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва евронинг сўмга нисбатан қиймати ошган, Россия рублида эса аксинча ҳолат қайд этилган.
— 1 АҚШ доллари — 12 072.21 (+2.11) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.56 (-1.61) сўм;
— 1 евро — 13 047.64 (+24.00) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
1 сентябрдан болалар учун музейга кириш бепул бўлади
Ўзбекистон фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болаларнинг маданий мерос объектларига, жумладан кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириш тартиби жорий этилмокда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
1 сентябрдан кўп квартирали уйлардаги ўзбошимчалик билан қурилган конструкциялар текширилади
2023 йил 1 сентябрдан сейсмик фаол зонада жойлашган сейсмик хавфсизлиги III-IV тоифага кирувчи кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларда (зинапоя йўлаклари, чердак ва умумий фойдаланишдаги ошхоналарда) ўзбошимчалик билан қурилган конструкциялар;
Шу жумладан, кўп квартирали уйларнинг, шу жумладан уларнинг ертўла ва биринчи қаватидаги зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришлар аниқланади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қайси ҳудудда хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони кўп?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 августь ҳолатига кўра, республикамизда хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони 12 771 тани ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида хорижий капитал иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналар сони:
— Тошкент шаҳри – 8 169 та;
— Тошкент вилояти – 1 438 та;
— Самарқанд вилояти – 536 та;
— Фарғона вилояти – 447 та;
— Сурхондарё вилояти – 340 та;
— Андижон вилояти – 312 та;
— Бухоро вилояти – 295 та;
— Наманган вилояти – 213 та;
— Навоий вилояти – 205 та;
— Сирдарё вилояти – 190 та;
— Жиззах вилояти – 173 та;
— Қашқадарё вилояти – 166 та;
— Қорақалпоғистон Р. – 158 та;
— Хоразм вилояти – 129 та.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Фахрий донорлар қарийб 5 млн сўмгача мукофот олади
Қонунчиликка кўра, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан ўз қонини камида 40 марта ёки унинг таркибий қисмларидан бир қисмини камида 60 марта бепул топширган фуқаролар мукофотланади.
Мазкур кўкрак нишони билан тақдирланганлар БҲМнинг 15 бараваригача (4 млн 950 минг сўмгача) миқдорда бирйўла пул мукофоти олади.
Шунингдек, уларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
— улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш;
— шаҳар жамоат транспортининг барча турларидан (йўналишли ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш;
— давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Давлат томонидан чорвадорларга ҳар бир бош наслдор қорамол учун 2 миллион сўм субсидия берилади
2023 йил 1 сентябрдан 2025 йил 31 декабргача давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:
Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Самарқанд шаҳридаги Президент мактабида 311,8 млн сўмлик коррупцион ҳолат аниқланди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ўзбекистон экспортида қайси давлат энг катта улушга эга?
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:
— Россия – 1,6 млрд;
— Хитой – 1,5 млрд;
— Туркия – 842 млн;
— Қозоғистон – 808 млн;
— Афғонистон – 467 млн;
— Қирғиз Р. – 464 млн;
— Тожикистон – 337 млн;
— Франция – 240 млн;
— БАА – 133 млн;
— Покистон – 122 млн АҚШ доллари.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Россияда бензин нархи рекорд даражада кўтарилди
Россиянинг Европа қисмида «Премиум-95» маркали бензиннинг биржа нархи биринчи марта тоннаси учун 71 минг рублдан ошди ва максимал қийматга етди. Бу ҳақда Санкт-Петербург халқаро товар биржаси маълум қилди.
АИ-95 бензинининг нархи 1,11 фоизга ошиб, бир тонна учун 71 746 минг рублни ташкил этиб, янги рекорд ўрнатди. Аввалги рекорд кўрсаткич 23 август куни ўрнатилган ва бир тонна учун 70 959 минг рублга етган эди.
Ёзги дизель ёқилғиси 0,56 фоизга пасайиб, бир тонна учун 66 026 минг рублни ташкил этди, Аи-92 бензини 0,42 фоизга пасайиб, 62 432 минг рублни ташкил қилди. Реактив двигателлар учун ёқилғи (реактив керосин) нархи 0,56 фоизга ошиб, бир тонна учун 68 183 минг рублни, иситиш мазут 1,66 фоизга ошиб, бир тонна учун 33 121 минг рублни ташкил қилди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Саида Мирзиёева расман президент ёрдамчиси лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
– Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;
– Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;
– Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;
– Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;
– Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
– Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;
– Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;
– Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;
– Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;
– Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;
– Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;
– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;
– Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 августь ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 771 тани ташкил этган.
Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:
— Россия – 2 872 та
— Хитой – 1 873 та
— Туркия – 1 736 та
— Қозоғистон – 951 та
— Жанубий Корея – 694 та
— АҚШ – 295 та
— Қирғиз Р. – 253 та
— Тожикистон – 247 та
— Озарбайжон – 203 та
— Германия – 196 та
— Туркманистон – 138 та
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Дубай 2030 йилгача сувни тўлиқ қайта ишлашга ўтмоқчи
Дубай муниципалитети 2030 йилга бориб, тўлиқ қайта ишланган сув таъминотига ўтишни, сувни тузсизлаш ва ушбу жараёнга сарфланадиган электр энергияси сарфини 30 фоиз камайтиришни режалаштираётганини маълум қилди.
Сувни қайта ишлатиш дастури Бирлашган Aраб Aмирликларининг «яшил» иқтисодиёт билан боғлиқ қарашини қўллаб-қувватлайди.
Маҳаллий ОAВ хабарига кўра, айни дам Дубайда сув 90 фоиз қайта ишлатилмоқда. Бу йилига 2 миллиард дирҳамдан зиёд маблағни тежаш имконини беради. Сувни қайта ишлатиш ҳаётий муҳим табиий ресурсни тежаш баробарида тузсизлантиришга кетадиган энергияни тежайди, иссиқхона гази чиқиндисини камайтиради.
Дубай муниципалитети бош директори Доуд Ал Ҳожий сўзларига кўра, ҳукумат анчадан бери сувни тежаш келажак авлод учун жуда муҳимлигини таъкидлаб келади. Сувни қайта ишлаш эндиликда Aмирликни глобал «яшил» иқтисодиёт марказига айлантиришга йўналтирилган саъй-ҳаракатининг муҳим қисмига айланган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Бу йил Қозоғистонда 61 миллион 700 минг тонна кўмир қазиб олинди
Жорий йилнинг 7 ойида Қозоғистонда 61 миллион 700 минг тонна кўмир қазиб олинди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазири ўринбосари Илияс Оспанов маълум қилди.
«Иссиқлик таъминоти даврига мўлжалланган режага кўра, қарийб 9 миллион 100 минг тонна кўмир (шундан 2,4 миллион тоннаси коммунал соҳага, 6,7 миллион тоннаси аҳолига) керак. Жорий йилнинг 7 ойида 61 миллион 700 минг тонна кўмир қазиб олинди, шундан 3 миллион 900 минг тоннаси аҳолига коммунал ва маиший эҳтиёжлар учун жўнатилди», - дейди И.Оспанов Ҳукумат мажлисида.
Унинг сўзларига кўра, ижтимоий кўмирни ташлаб юборишнинг олдини олиш мақсадида вазирлик томонидан автомобил транспортида кўмир ташишни чеклашга қаратилган профилактика чоралари кўрилган. Бундан ташқари, кўмирни экспорт қилиш бўйича мутлақ ҳуқуқни белгилаш, кўмир қазиб олиш бўйича шартномалар тузган кўмир қазиб олувчи корхоналар ва уларга қарашли савдо корхоналарига ташиш ҳуқуқини бериш масаласи ишлаб чиқилмоқда.
«Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари назорат қилувчи органлар билан ҳамкорликда иситиш мавсумига тайёргарликни кучайтириш имконини берадиган қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқиши керак», - деди вазир ўринбосари.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Агар қиш совуқ бўлса, Европанинг газ омборлари тўлдирилганидан наф йўқ — эксперт
Ресурс ва энергия бозори бўйича мустақил эксперт Владимир Демидовнинг Lenta.ru нашрига берган интервьюсида айтишича, агар қиш жуда совуқ бўлса, Европа газ омборлари кўп миқдорда газ билан тўлдирилган бўлишига қарамай, аҳоли бу билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкин.
Таҳлилчининг қайд этишича, омборларни тўлдириш кўрсаткичи 90 фоиздан ошади. “Европадаги омборхоналарнинг умумий ҳажми тахминан 100 миллиард куб метрни ташкил этишини инобатга олсак, ҳозирда сақлаш 92-93 миллиардга яқин. Бу, эҳтимол, омборни тўлдириш бўйича энг яхши натижалардан биридир. Чунки улар ҳеч қачон август ойида омборларни тўлдириш бўйича натижани 90 фоиздан ошира олишмаган”, — деди Демидов.
Бироқ, Lenta.ru суҳбатдошининг эслатишича, одатий йилларда Европа ўртача ҳисобда 500 миллиард куб метрга яқин газ истеъмол қилган. Шундай қилиб, жорий захира бу кўрсаткичнинг 20 фоизидан камини қоплайди. Шу билан бирга, ўтган йили Европа сезиларли даражада камроқ истеъмол қилди - бу кўрсаткич тахминан 400-430 млрд. куб метрни ташкил қилган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Олтин ва кумушдан тайёрланган янги эсдалик тангалар сотувга чиқарилмоқда
Марказий банк томонидан жорий йилнинг 29 августидан бошлаб “Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 825 йиллиги” мавзусига бағишланган олтиндан тайёрланган 15 ва 20 грамм оғирликдаги ҳамда кумушдан тайёрланган 31,1 грамм оғирликдаги эсдалик тангалари сотувга чиқарилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари олдиндан тўлаб берилади
➖Пенсия ва нафақа тўловларини нақд пулсиз (банк карта) шаклда олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 2023 йил 29-31 август кунлари уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
➖Нақд пул шаклида пенсия ва нафақа олувчиларга тўловлар 2023 йил 4 сентябрь кун бошидан Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 7 ойда энг кўп Хитойдан электромобиль импорт қилган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида 10 та хорижий давлатдан қиймати 217,1 млн АҚШ долларига 7 391 та электромобил импорт қилган.
Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6084 тага ёки қарийб 6 баробарга ошган.
7 ойда энг кўп электромобиль импорт қилинган давлатлар:
— Хитой – 6 898 та;
— Гонконг – 376 та;
— Германия – 64 та;
— Корея – 18 та;
— БАА – 16 та;
— АҚШ – 11 та.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Форс кўрфазидаги Эрон портидан нефть тўкилди
Форс кўрфази соҳилидаги Эроннинг Генаве порти яқинида нефть тўкилиб кетди, деб хабар бермоқда Trend.
Тўкилишга Хузистон вилоятидаги Аҳваз нефть кони нефть терминали жойлашган Харг ороли билан боғловчи қувурнинг сув ости қисмидаги носозлик сабаб бўлган.
Воқеа жойига муаммони бартараф этиш учун шўнғин бригадалари юборилган.
Тўкилган нефть миқдори аниқланмаган.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Трамп қисқа муддатли қамоқдан кейин 7 миллион доллардан кўпроқ маблағ йиғди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп 2020 йилги сайловларда фирибгарликда айбланиб, шу ҳафта қисқа вақт ичида қамоққа тушганидан сўнг, сайлов кампанияси доирасида 7,1 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлди.
20 дақиқалик қамоқ пайтида Трамп қамоқхона суратини олди. Сиёсатчи тарафдорлари ушбу расм “Мона Лиза" расмидан кўра машҳурроқ бўлишини аллақачон башорат қилишган.
Бугунги кунга келиб, Трампнинг қамоқхона фотосурати билан бутун маҳсулот қатори пайдо бўлди. Бу футболкалар, кўзойнаклар, кружкалар, плакатлар ва ҳатто қўғирчоқлар ҳақида.
Бундан ташқари, расм собиқ президентнинг тарафдорлари ва мухолифлари томонидан қўлланилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қайси ҳудудда аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми кўп?
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида республикамизда жами асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар таркибида аҳоли маблағлари ҳисобидан ўзлаштирилган инвестициялар улуши 10,2 фоизни ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида аҳоли маблағлари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар улуши:
— Қорақалпоғистон Р. – 14,4 фоиз;
— Андижон вилояти – 11,1 фоиз;
— Бухоро вилояти – 12,6 фоиз;
— Жиззах вилояти – 5,5 фоиз;
— Қашқадарё вилояти – 14,9 фоиз;
— Навоий вилояти – 9,6 фоиз;
— Наманган вилояти – 13,0 фоиз;
— Самарқанд вилояти – 4,8 фоиз;
— Сурхондарё вилояти – 16,4 фоиз;
— Сирдарё вилояти – 1,7 фоиз;
— Тошкент вилояти – 8,8 фоиз;
— Фарғона вилояти – 23,1 фоиз;
— Хоразм вилояти – 22,3 фоиз;
— Тошкент шаҳри – 6,3 фоиз.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Камбағал оила аъзосини иш билан таъминлаган тадбиркор мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади
Камида 20 фоиз камбағал оила аъзосини бир йил давомида иш билан таъминласа, мол-мулк ва ер солиқларидан озод қилинади. Камбағал оила аъзоси даромад солиғидан озод қилинади. 5 миллион сўмгача иш ҳақи тўлаётган тадбиркорларга ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга камайтирилади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Сурхондарёда дарахтларни ноқонуний кесиш натижасида ўсимлик дунёсига 293 млн. сўмдан ортиқ зарар етказилган
Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида автомобиль йўлини кенгайтириш ҳамда шу йўлдаги кўприкни реконструкция қилиш мақсадида 61 туп дарахт кесиб ташланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Олтинсой туманининг “Миршоди” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи, Олтинсой ҳамда Денов туманларини боғловчи автомобиль йўлини кенгайтириш, ушбу йўлдаги “Қора ариқ” кўпригини реконструкция қилиш мақсадида йўл ёқаларида мавжуд бўлган кўп йиллик дарахтларни кесиб олиш учун туман ҳокимлигининг масъул ходими туман Экология бўлимидан оғзаки тарзда рухсат сўраган.
Олтинсой туман Экология бўлими ходимлари ҳолатни бориб ўрганганда, бу амалдаги қонунчиликка зид эканлиги, агар дарахтларга зарар етказилса қонун олдида жавобгарликка тортилиши айтилган
Шунга қарамасдан, номаълум шахслар томонидан кечқурун ҳудудда мавжуд бўлган, ўсувчанлигини йўқотмаган 61 қимматбаҳо навли дарахтлар кесиб ташланган. Улар таркибида 2 туп чинор, 54 туп виргин арчаси, 2 туп терак, 4 туп тол дарахтлари бўлган.
Сурхондарё вилояти Экология бошқармасининг тезкор гуруҳи шу кунинг ўзида ҳолат содир этган жойга етиб бориб, баённома тузган. Мутахасисларнинг ҳисоб китобларига кўра, ушбу ноқонуний ҳаракат оқибатида ўсимлик дунёсига 293 миллион 700 минг сўм зарар етказилган.
Мазкур ҳолат бўйича вилоят Прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қозоғистон уранни экспорт қилишнинг Россиядан бошқа йўлини топди
Қозоғистон уранни Россия ҳудудисиз хорижга сотиш ва жўнатиш йўлини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Kazatomprom» АЖ бошқаруви раиси Ержан Муқанов маълум қилди.
«Биз Россияга қарши санкциялар таъсирини таҳлил қилмоқдамиз. Украинадаги геосиёсий вазият ураннинг бозор нархи ва миллий валюта курсида сезиларли ўзгаришларга олиб келди. Бироқ шу кунгача Россияга қарши санкциялар уранни сотиш ва ташишга жиддий таъсир кўрсатмади. Геосиёсий вазиятдан келиб чиқиб, логистикага эътибор қаратамиз. Шу муносабат билан, Санкт-Петербург порти орқали ўтувчи асосий йўналишимиз мунтазам режимда ишлаётганини эслатиб ўтмоқчимиз», – деди Ержан Муқанов компанияда ўтказилган матбуот анжуманида.
Компания раҳбарининг сўзларига кўра, маҳсулот етказиб беришда ҳеч қандай чекловлар йўқ.
«Шунга қарамай, компаниямиз 2018 йилдан буён муваффақиятли фойдаланиб келаётган, Россия Федерацияси ҳудудидан ташқарига чиқадиган муқобил Транскаспий халқаро транспорт йўналишига ўтиш бўйича чора кўрилди. Бу бизга Ғарб конверторларида операцияларни амалга ошириш, шунингдек, Ғарб конверсион корхоналари мижозлари олдидаги мажбуриятларимизни бажариш имконини беради», – деди у.
Компаниянинг тижорат директори ҳам уран экспорти Транскаспий халқаро транспорт йўналиши орқали амалга оширилишини тасдиқлади.
«Миллий оператор сифатида бу йўналишда муаммо йўқлигини тасдиқлашимиз мумкин. Ушбу йўналиш бўйлаб режалаштирилган юк ташиш жорий йилнинг кузида 100 фоизга бажарилиши керак», – дея қўшимча қилди Дастан Кўшербаев брифинг чоғида.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, АҚШ доллари, Россия рубли ҳамда Хитой юанининг сўмга нисбатан қиймати ошган, евро ва бошқа хорижий валюталар курси эса пастлаган.
— 1 АҚШ доллари — 12 070.10 (+21.08) сўм;
— 1 Россия рубли — 128.17 (+0.56) сўм;
— 1 евро — 13 023.64 (-47.14) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Туркманистон билан йилига 2 млрд. куб метр газ етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг айтишича, Ўзбекистон ва Туркманистон йилига 2 млрд куб метргача табиий газ етказиб бериш бўйича қисқа муддатли шартнома имзолаган.
"Бу бошланиши ва газ Ўзбекистоннинг ички эҳтиёжлари учун йўналтирилади", — дейди вазир туркман ОАВга берган интервьюсида.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Самарқанд туманида қурилаётган мажмуада 10 мингга яқин иш ўрни бўлади
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида барпо этилаётган савдо, саноат ва сервис мажмуасининг қурилиш майдонида бўлди. Унинг ҳудуди 37 гектар. Бу ерда умумий қиймати 2 триллион 79 миллиард сўмлик 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда.
Улардан биринчиси – автомобиллар эҳтиёт қисмлари бозори яқинда ишга туширилади. 11 гектарни эгаллаган савдо дўконларида 3 мингта иш ўрни яратилади.
Айни пайтда газоблок, пенопласт, оҳак ва зичлагич ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши жадал олиб борилмоқда. Улар шу йил охирида фойдаланишга топширилади. Шунингдек, келгуси йилларда “Кўксарой автомолл” савдо ва кўнгилочар маркази, ойнага ишлов бериш, пластик ва алюмин ромлар корхонаси қуриб битказилиши режалаштирилган.
Умуман, ушбу лойиҳаларда ўн мингга яқин аҳоли доимий иш билан таъминланади.
Давлат раҳбари бунинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, лойиҳаларни тезлаштириш, шу ернинг ўзида ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлади.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати яна пастлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди. Унга кўра, АҚШ доллари ва рублнинг сўмга нисбатан қиймати пастлаган, евронинг қиймати эса кўтарилган.
— 1 АҚШ доллари — 12 049.02 (-18.53) сўм;
— 1 Россия рубли — 127.61 (-0.25) сўм;
— 1 евро — 13 070.78 (+25.76) сўм.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Тошкент шаҳрида йил бошидан қайд этилган туғилишлар сони
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Тошкент шаҳри бўйича 45 473 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.
Шундан 23 571 нафари ўғил болалар, 21 902 нафари эса қиз болалар.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb
Қиймати 672,9 млн АҚШ долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинган
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 1,1 млн тонна мева- сабзавотлар экспортини амалга оширган.
Бу кўрсатгич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 баробарга ёки 153,8 минг тоннага кўпайган.
Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (41,8 фоиз), Покистон (14,6 фоиз), Қозоғистон (12,0 фоиз) ҳамда Қирғиз Республиакаси (9,1 фоиз) ҳиссасига тўғри келган.
2023 йилнинг январь-июль ойларида хорижга қиймати 672,9 млн АҚШ долларлик мева-сабзавотлар экспорт қилинди. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 22,4 фоизга кўпайди ва жами экспортдаги улуши 4,5 фоизни ташкил этди.
Энг сўнгги хабарларга обуна бўлинг:👉@sofuzb