sirojiddinusarov | Неотсортированное

Telegram-канал sirojiddinusarov - Sirojiddin O‘sarov

412

▪️Instagram: instagram.com/sirojiddinusarov_ ▪️YouTube: https://youtube.com/@sirojiddinusarov.b ▪️Facebook: facebook.com/u.sirojiddin ▪️Sayt: https://usarovmaktabi.uz

Подписаться на канал

Sirojiddin O‘sarov

Harakat va natija!

Eng ko‘p hayajonlanadigan, gapirganda peshonasidan ter chiqib ketadigan, fikrlari alg‘ov-dalg‘ov bo‘lib qoladigan Asadbek bugun o‘z fikrini erkin ifoda eta olyapti.

Maktabga ilk kelgan paytlari ishonchi ham yo‘q edi. Alhamdulillah mehnatlar o‘z samarasini berdi.

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Harakat va natija!

Marvarid juda iqtidorli qiz! Biroz dangasaligini yengsa yaxshi jurnalistlar qatorida bo‘la oladi. Hozir ham natijalari yomon emas.

Allaqachon professionallar qatorida faoliyat olib boryapti. Harakat bor joyda albatta baraka va natija bo‘ladi. Marvarid to‘xtamadi!

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Harakat va natija!

Umarxo‘ja notiqlik markazimizning irodali o‘quvchisi! Eng ko‘p dakki eshitgan, “kaltak” yegan bo‘lishiga qaramay kurs oxiriga qadar qadar sabr qildi, to‘xtamadi, davom etdi.

Mehnat, tinimsiz mehnat o‘z so‘zini aytdi!

Yaqin kunlarda Umarxo‘ja o‘zining mualliflik loyihasini taqdim etadi.

#sirojiddinusarov_official

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Harakat va natija

Nozima tabiatan juda kam gap va bosiq qiz. Bu xarakter yaxshi. Ammo sahnaga chiqgan odam dadil gapirishi kerak. O‘qishlarni muvaffaqiyatli tamomlagan Nozima hozirda teleradioboshlovchilik kurslarini ham davom ettirmoqda.

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Semizlik bu nafaqat estetik kamchilik, balki rivojlanishi mumkin bo‘lgan xavfli kasalliklar ham – qandli diabetning 2 turi, saraton, og‘ir yurak-qon tomir kasalliklari, tomirlarning varikoz kengayishi, qo‘shma kasalliklar va boshqalar. Shu bilan birga, semiz erkak va ayollarda tug‘ish funksiyasi kamayadi yoki yo‘qoladi, qandli diabet, jigar semirib ketishi, yurak-qon tomir kasalliklari va boshqa kasalliklar rivojlanishi mumkin. O‘ylashning o‘zi qo‘rqinchli, lekin afsuski bu haqiqat – ortiqcha vazn bevaqt o‘lim xavfini uch marta oshiradi.

@sirojiddinusarov

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

ТАНГА ВОҚЕАСИ

Бир камбағал, бечора йўлда кетаётса олдидан бир ҳамён чиқибди. Ичини очиб қараса бир тийин танга бор экан.

Камбағал: «Ота онам анчадан бери сут ичмаганди, бу пулга уларга сут олиб бораман» деб ўйлаб турган экан ҳамён оғирлашибди.

Ичини очиб қараса ҳамёнда 10 танга турганмиш.

Камбағал: «Ё Худо қудратингдан» деб ҳайрон қолибдида, «ундан кўра бу пулга битта сигир оламан. Шунда ота-онам, фарзандларим ҳам ҳар куни тонгда сут ичадиган бўлишади» деб ўйлаб турган экан ҳамён яна ҳам оғирлашибди. Бу сафар унинг ичида анчагина пул турган экан.

Камбағал: «Ўтган қиш ота-онам роса қийналишганди совуқ хонада. Энди бу пулга уйни таъмирлайман» деганди ҳамён яна ҳам оғирлашибди.

Шундан сўнг камбағал: «Хотиним анчадан буён бу уйда яшамайман деб айтаётганди, ундан кўра эски уйни ота-онамга қолдириб, янги уй олиб кўчиб кетамиз» деб ўйлаган экан ҳамён аввалги ҳолатига қайтиб қолибди. Яъни ичидаги ҳамма пул йўқолиб, ўша бир тийин қолибди.

Хулоса ўзингиздан азизлар!

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

❇️❇️❇️❇️❇️

Кеча келгумдур дебон ул сарви гулру келмади,
Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.

Лаҳза-лаҳза чиқтиму чектим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғаю ул шўхи бадхў келмади.

Оразидек ондин эрканда гар этти эҳтиёт,
Рўзгоримдек ҳам ўлғанда қоранғу келмади.

Ул париваш ҳажридинким йиғладим девонавор,
Кимса бормуким, анга кўрганда кулгу келмади.

Кўзларингдин неча су келгай, деб ўлтурманг мени
Ким, бори қон эрди келган, бу кеча су келмади.

Толиби содиқ топилмас, йўқсаким қўйди қадам
Йўлғаким аввал қадам, маъшуқи ўтру келмади.

Эй Навоий, бода бирла хуррам эт кўнглунг уйин,
Не учунким бода келган уйга қайғу келмади.

Алишер Навоий

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Ер юзининг сайқали - Самарқанд бўйлаб саёҳат. Битмас-туганмас бойлик ҳисобланган тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойлар сайри инсонга маънавий озуқа бериши шубҳасиз.

Ҳамма ижод кишиларида бўлгани каби бироз креативлик, бироз ижодкорлик билан навқирон шаҳарнинг бир-биридан гўзал нуқталарида эсдалик суратларига тушдик.

Тарих акс этган шаҳарларнинг қайси бири Сизга кўпроқ ёқади?

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Эрталаб югуришни хоҳловчиларга оддий маслаҳатлар

Анчадан бери сиз спорт билан шуғулланишни бошлаш ҳақида ўйлаб юрибсиз. Бу фикрлар вақти-вақти билан миянгизда чарх уради, кейин эса яна қаергадир ғойиб бўлади. Деярли ҳар куни содир бўлади бу нарса. Сизни иккилантираётган нарса битта: қайси спорт билан шуғулланишни аниқ билмаслик. Бир куни...

Баногоҳ «Югуришни бошласам яхши бўларди» қабилидаги оддий фикрга келасиз ва бу фикр аста-секин орзуга айлана бошлайди. Орзуларингиз рўёбга чиқишини истайсизми? Душанбани кутиб ўтирманг, шу бугун кечқурун спорт кийимингиз ва пойабзалингизни тайёрлаб қўйинг. Эртага чопишни бошлаймиз! Фақат ётишдан олдин, соат қўнғироғи чалиниши биланоқ ўрнимдан туришим керак, деган мақсадни қўйинг. Қўрқманг, тез орада бу сизга одат бўлиб қолади ва ҳудди тишингизни ювиш сингари осон юмушга айланади.

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Онамни айтишларича авваллари уйимизда кўп отлар боқилган. Оиламиз боши, Падарим жуда ҳам қизиққанлар.

Шундан бўлса керак от менга ҳам ёқади. Айниқса, кенг яйловларда оёқларини дупурлатиб чопиши.

Ҳозир ҳам вақти-вақти билан шаҳардан унча узоқ бўлмаган манзилларга бориб, от югуртириб тураман. Бу ҳақиқий “АДРЕНАЛИН”!

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Телерадиобошловчи ва журналист Сирожиддин Ўсаровдан махсус тренинг!

✅ Журналистика олами сиз учун қизиқми?

✅ Телерадиобошловчи бўлишни мақсад қилдингизми?

✅ Нутқингиздаги муаммоларни тузатишни хоҳлайсизми?

✅ Омма олдидаги ҳаяжонингизни бартараф этмоқчимисиз?

Унда ушбу тренингни албатта томоша қилинг! Тез фурсатда тўлиқ форматда тақдим этамиз.

Нотиқлик мактаби бўйича маълумот олиш учун: +998 97 117 44 22 (Телеграм орқали мурожаат қилинг)

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Ва ниҳоят бир неча йил давомида режа қилинган янги лойиҳани амалга оширдик.

Ўзбек шеъриятидаги энг сара, қолаверса тиллардан дилларга кўчиб, етти ёшдан етмиш ёшгача инсонларга манзур бўлиб келаётган шеърлар тўпламининг ўзига хос ижросини тақдим этамиз.

Тез кунда эътиборингизга тақдим этиладиган ижод намунамиз ўзбек шеърияти ва адабиётига ўз ҳиссасини қўшади деб ишонамиз.

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Ер юзининг сайқали - Самарқанд бўйлаб иккинчи кунимиз ҳам битмас-туганмас бойлик ҳисобланган тарихий обидалар ва диққатга сазовор жойлар сайри билан бошланди.

Ҳамма ижод кишиларида бўлгани каби бироз креативлик, бироз ижодкорлик билан навқирон шаҳарнинг бир-биридан гўзал нуқталарида эсдалик суратларига тушдик.

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Узоқ кутилган тренинг… Уддаладик. Алҳамдулиллаҳ!

24 сентябр куни Ургут туманидаги 154 мактабда “Нутқ - муаммолар ечими” мавзуида семинар - тренинг ташкил этилди.

Тренинг кўтаринки руҳда ўтди. Жараёнда иштирок этганлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Учрашувни ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган Ургут туман ҳокимлиги ва ёшлар ишлари агентлиги масъулларига миннатдорлик билдирамиз.

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

#Диққат_эълон

Журналист бўлмоқчимисиз?

Телерадиоканалларда бошловчилик қилишни истайсизми?

➖Нутқингизда муаммо борми?

➖Соҳа сирлари сиз учун қизиқми?

Унда Сизларни 24 сентябрь куни соат 14:00да Ургут туманидаги 154-умумтаълим мактабида Журналист Сирожиддин Ўсаров иштирокида бўлиб ўтадиган махсус маҳорат дарсига таклиф этамиз!

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

O’z joniga suiqasd qilish bo’yicha yuqori reytingda turadigan davlat haqida bilasizmi?

Nega odamlar o’z joniga qasd qiladi? 🤔

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

💵💵💵
Siz yaxshi ko’radigan yo’g’e juda ham yaxshi ko’radigan dollar haqida bilgan va bilmaganlarimiz.

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Ta’lim olmasligingizga bahona qolmadi. Nega deysizmi? Videoni ko‘rib javob olasiz.

Ta’lim uchun sharoit yaratib berishgachi?!🤔

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Harakat va natija!

O’quv studiyam Siz uchun doimo ochiq. Keling, o’zingizni o’zgartiring.

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Noto’g’ri aksirish orqali kamida 150 kishini zararlashingiz mumkin. To’g’ri aksirishni esa ushbu videodan o’rganasiz🫰

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Рўйи замин сайқали Самарқандда бўлиб ўтган махсус тренинг доирасидаги учрашувлардан навбатдаги видеолавҳа.

“Олтин олма, дуо ол”, дейишади. Биз ҳам муқаддас қадамжоларни зиёрат қила туриб, илм аҳли ва нуронийлардан дуо олдик. Турли ёш вакилларидан иборат самимий инсонлар билан ижодий суҳбат ўтказилди.

Хулоса қилиб айтганда, Самарқанд ташрифини кўрсатиб бериш учун қанча уринмайлик, шунча кам!

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Овқатланиш учун жой…

Кўпинча ишдан хориб, қорним оч қолса доимий овқатланадиган манзилга шошаман. “PUB CEBAB”.

Билмадим нима учун айнан ушбу локация. Балки, ҳовлидан сал пастроқ тушсангиз одамлардан ҳоли, тинч, сув ёқасида жойлашган овқатланиш жойи бўлгани учундир. Нима бўлганда ҳам бу ерда вақт ўтказиш мароқли… Ширин хаёллар, янги ғоялар қилишга имкон бор.

Сизга қандай жойларда овқатланиш ёқади?

Фотолар муаллифи: Сардор Азимов

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Самарқанд - қадим тарихнинг бутун чиройини ўзида акс эттирган азим шаҳарга уюштирилган ижодий сафарнинг илк кунида ана шундай файзли маданий-маърифий иншоотлар, мақбара ва масжидларда бўлдик.

Сайр давомида тарихий обидалар, улардаги нақшинкор безаклар, ганчкорлик намуналарини томоша қилар эканмиз, кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳар дея таъриф бериладиган Самарқанднинг ўтмиши қанчалик буюклигини ҳис қилдик .

Фотолар муаллифи: @sardor.azimov

#sirojiddinusarov_official #sirojiddinusarov #sirojiddinusarovlife #sirojiddinusarovzortv

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Кичик ҳаётимдан парча…

Эсимда бор, Тошкентга илк бор келган пайтим шаҳарнинг марказий кўчаларида адашиб қолар эдим…
Шаҳар шовқинли, одамлари гавжум, кимдир у ёққа югурган, яна кимдир бошқа томонга.

Кўринишидан ҳинд актёрига ўхшайдиган бир инсон билан танишдим. Исми Асқар. Кейин эсласам, 2011-йил катта танловда менга асосий рақиб бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган. Орадан йиллар ўтиб биз яна қайта танишдик. Ўша пайтлар, кибрли, бировларни менсимайдиган бўлиб кўринган бола оддий, самимий бўлиб чиқди.

Шу нуқтада бошқа бир воқеани гапириб бермоқчиман.
Концерт. Халқлар дўстлиги санъат саройи. 10 дақиқадан сўнг катта саҳнага чиқамиз. Ҳамроҳим, Муслима. Совуқ кунларда томоғи оғриб, овози чиқмай қолган камига саҳна ортидаги кўринмас жойга ўтиб пиқирлаб йиғлаб турган беозор қиз.

Концертгача бор тадорикни қилдиқ. Амаллаб овозларини чиқардик. Концерт муваффақиятли ўтди, алҳамдулиллаҳ.
(Шу кундан бошлаб ўзим ҳақимда баъзи бир маълумотларни тақдим этиб бораман, иншаАллоҳ!)

Фотолар муаллифи: Қадрдоним Сардор Азимов

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Самарқанд Регистонини зиёрат қилган одам, худди биздек Сиёб бозорига ҳам бориши тайин. Чунки ўз вақтида Шарқ бозори номини ҳам олган Сиёб бозори Буюк Ипак йўлидаги бош стратегик савдо объектларидан бири бўлган. Ҳозир эса ҳар бир сайёҳ кўриши зарур бўлган шаҳарнинг қадимий нуқталаридан бири ҳисобланади.

Бозорнинг савдо қаторлари беш гектардан каттароқ. Юзлаб савдогар ва харидорларнинг ғовур-ғувури, мева, сабзавотларнинг мўллиги ҳайратга солади. Нон қатори эса алоҳида эътиборимизни тортди.

Егуликлардан ташқари, маҳаллий ҳунарманд ва усталарнинг ясаган буюмлари ниҳоятда ўзига хос бўлиб, қадимий шаҳарнинг асл муҳитини ҳис этиш мумкин.

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Yakkasaroy madaniyat markazi taqdim etadi.

➖Siz jurnalist bo‘lmoqchimisiz?

—Teleradiokanallarda boshlovchilik qilishga qiziqasizmi?

➖Nutqingizdagi muammolar bunga to’sqinlik qilyabdimi?

➖Soha sirlari siz uchun qiziqmi?

Unda bu imkoniyat aynan siz uchun!


12 oktabr soat 11:00da Toshkent Davlat O'zbek tili va adabiyoti Universitetida mahoratli teleboshlovchi Sirojiddin O‘sarovning notiqlik sirlariga bag’ishlangan maxsus mahorat darsi bo’lib o’tadi.

Siz uchun muhim bo’lgan manzillarda ko’rishguncha.

Ma'lumot uchun: +99833
373-19-19

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Самарқанд - қадим тарихнинг бутун чиройини ўзида акс эттирган азим шаҳарга уюштирилган ижодий сафарнинг илк кунида ана шундай файзли маданий-маърифий иншоотлар, мақбара ва масжидларда бўлдик.

Ташриф давомида тарихий обидалар, улардаги нақшинкор безаклар, ганчкорлик намуналарини томоша қилар эканмиз, кўҳна ва ҳамиша навқирон шаҳар дея таъриф бериладиган Самарқанднинг ўтмиши қанчалик буюклигини ҳис қилдик .

#sirojiddinusarov_official #sirojiddinusarov #sirojiddinusarovlife #sirojiddinusarovzortv

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Самарқанд вилоятига ижодий сафаримизни 23 сентябрь куни эрта тонгдан Регистон ансамбли, Ҳазрати Хизр ва Шоҳи Зинда мажмуалари, Хўжа Дониёр мақбарасини зиёрат қилишдан бошладик.

Шаҳардаги маданий мерос объектлари билан танишиб, ўтганлар ҳақига Қуръон тиловат қилдик.

Ижодий гуруҳимизнинг Самарқанддаги сафари шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор объектларида ҳам давом этди.

@sirojiddinusarov

Читать полностью…

Sirojiddin O‘sarov

Ассалому алайкум азизлар!
Эртага ижодий жамоамиз билан Самарқанд вилоятига расмий ташриф билан боряпмиз. Бизни кутинг, бу сафар бошқача бўлади иншаАллоҳ!

——————————————————

Здравствуйте дорогие!
Завтра с творческой группой отправляемся в город Самарканд с официальным визитом. Ждите нас, в этот раз все будет по другому иншаАллох!

@sirojiddinusarov

Читать полностью…
Подписаться на канал