shodmonqul_salom | Неотсортированное

Telegram-канал shodmonqul_salom - SHODMONQUL SALOM

2223

Ушбу каналда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳиби Шодмонқул САЛОМнинг адабиёт, ижод ва ҳаёт ҳақида фикрлари, хулосалари, иқрорлари ва албатта оташин шеърлари ўрин олган! Murojaat: @ShodmonqulSALOMbot

Подписаться на канал

SHODMONQUL SALOM

ҚИШ

Кекса кампир ун элар,
Келинларни шошириб.
Илоҳий тухумларни
Оқ супрага яшириб.

Йўлларнинг четларида
Мактабдан қайтар излар.
Сумкада қор, билмасдан
Қайтиб келяпти қизлар.

Ўзи билмай улғаяр,
Нигоҳлар — ўт, камалак.
Қизларнинг сийнасини
Ўстиради яхмалак.

Қорбобонинг бурнини
Ғуломқуён еб қочган.
Қорнинг жим-жит шовқини
Пок юракларга кўчган.

Токчаларда гултувак,
Меҳмон қиздай жим, ҳайрон.
Печка турар гуриллаб,
Мезбон чолдай меҳрибон.

Уйларнинг мўрилари
Қўшни уйга боқяпти.
Янги тушган келинчак
Қорда гилам қоқяпти.

Ёнбошлаб ётар дала,
Кетмон таътилга чиққан.
— Томдан тушгин, ҳей бола,
Авайла, йиқиласан.

Урчуқдаги сўзондан
Эртак тўқийди кампир.
«Муродга етмай» бола
Ухлаб қолди барибир.

Шундан бери ухлайман,
Шундан бери умрим туш.
Бу муродли уйқудан
Уйғонгим келмас эмиш.
Кекса кампир ун элар…

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

***
Нечун гулламайди музлаб ётган руҳ,
Нечун шоир доди манзилга етмас?
Нечун Ватан дея ҳайқирган чоғи,
Мазлум юракларнинг занглари кетмас?

Қалбларга қамалган қуёшлар порлаб,
Нечун уйғонмайди мудраган кучлар?
Карга қўшиқ айтиб, тунга тош отиб,
Шамолни қоплаган каби бесамар...

Нечун юрагида бозиллаган чўғ,
Ғарибнинг музлаган шомин иситмас?
Эй, сўз! Мўмиёча тотими йўқ сўз,
Азадор кийикнинг яраси битмас?

Бунинг сирин билдим, шу аччиқ сўроқ
Юракни сазойи қилаётган он.
Худо билан юрак ўртасидаги
Шеър деган тариқат бўлганда талон.

Ана шунда билдим, эй, шамол насли,
Эй, қадаҳи тўлган, кўнгли тўлмаган.
Ғаладонда турган шамдай умрлар,
Сўзи борган жойга ўзи келмаган...

Расулга хиёнат қилган мушрикдай,
Дуолари қабул бўлмас пир каби.
Туйқус сезиб қолдим Ватан каломин,
Эсноқ-ла, шарафсиз айтганда лабим...

Ҳа, гумон қалами сочмагайдир ўт,
Сўзнинг улуғ кучи бўлмаскан содир.
Қон тўкмасдан туриб шаҳид қавмида
Кетиш мумкинлигин унутса шоир.

Шодмонқул СAЛОМ
@shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Ўзлик деган дарсга кечикмайлик!

Шерзодхон Қудратхўжанинг ўзбек тилига ҳурматсизлик қилмаслик лозимлиги тўғрисидаги чиқишини мен бир сўз билан ифодаладим: У ўз ҳақини талаб қилди!

Oʻz: https://oyina.uz/uz/article/2506

Ўз: https://oyina.uz/kiril/article/2507

Расмий саҳифаларимиз👇

Telegram | Facebook | YouTube |X

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

БОБУР СЎЗИ

Ё фалак! Ғаройиб бир иш қилмишсан,
Бошимга мангулик ташвиш қилмишсан;
Айт, менинг ўзимни шоҳ этиб нечун,
Нечун юрагимни дарвиш қилмишсан?!

Мирзо Кенжабек

@m_kenjabek |instagram | user-yq7sf7zt8i">youtube

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

***
Ё қаҳру ғазаб бирла мени туфроқ қил,
Ё баҳри иноятингда мустағрақ қил.
Ё Раб! Сендадир юзим, қаро, хоҳ, оқ қил,
Ҳар нав Сенинг ризонг эрур, андоқ қил.

Мирзо БОБУР

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Алишер Навоий ғазалларида Ишқ талқини
(Анвар қори Турсуновдан бетакрор мулоҳазалар)

@m_kenjabek | @xojagon_uz |instagram | user-yq7sf7zt8i">youtube

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

МИР АЛИШEР

Тирикликнинг бонги Навоий,
Буюкликнинг ранги Навоий.

Бир ёришди зим-зиё олам,
Туркийларнинг тонги Навоий.

Беш асрлик рўёдир дунё,
Беш асрлик ўнги Навоий.

Бир уммонким, ибтидоси йўқ,
Йўқдир унинг сўнгги — Навоий.

Ўтган сайин илдамлаб кетгай,
Борган сайин янги Навоий.

Ватан каби поёни йўқдир,
Ватан каби мангу Навоий.

Сирожиддин САЙЙИД

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

https://uza.uz/uz/posts/tozhikistonning-hozhand-shahrida-alisher-navoiy-merosi-beqiyos-manaviy-xazina-deb-atalgan-adabiy-madaniy-kecha-bolib-otdi_566602

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Ta'ziya

Yozuvchilar uyushmasi jamoasi O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan madaniyat xodimi, "Ma'naviy hayot" jurnali bosh muharriri Eshqobil Shukurga onasi Tojixol momoning vafoti munosabati bilan chuqur hamdardlik bildiradi.
Janoza ertaga, 8-fevral kuni soat 11:00da Surxondaryo viloyati Qumqo‘rg‘on tumani Boymoqli qishlog‘ida o‘qiladi.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

#bahorYaqin
Мен сени қутлайман шу улуғ дамда,
Улуғ елкадошим, музаффар ҳаёт...

Абдулла ОРИПОВ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Йўл четида турганлар,
Уйдан узоқ юрганлар,
Бегона даричадан
Иблис кўзин кўрганлар,

Отаси тайинлаган,
Онаси жим йиғлаган,
Эгачиларнинг кўнгли,
Тоза чиннидай синган,

Борма деган жойларга,
Кирма деган уйларга,
Борма деган ўйларга,
Ой сўйилган сойларга,

Ҳаё қилмай борганлар,
Сандироқлаб юрганлар,
Икки ёшли қизчадек
Покиза туйғуларни,
Ота уйдай паришон
Табаррук қайғуларни,
Раҳм қилмай қирганлар,
Ҳеч қийналмай юрганлар,
Раҳм қилмай қирганлар,
Сўнг қийналмай юрганлар,

Жумъанинг қуёшини
Елкага олмаганлар,
Нимага келаганини
Ҳалиям билмаганлар,
Тушунолмаётганлар,
Тушунтиролмаганлар,
Кўксидаги Ҳудҳудни
Уйғонтиролмаганлар,

Йигит деган номи бор,
Қирқ уч йиллик хоми бор,
Хирарроқ айёми бор,
Гоҳида илҳоми бор,
Кетмончи ҳаворидай,
Бўш ётган ҳаёти бор,
Қанча сиёсати бор,
Қанча қаноати бор,
Хиёнати мўл, аммо
Биргина нажоти бор...

Билса, эртароқ билсин!
Ишни эртароқ қилсин!
Мен бир холис тиловчи –
Юксалсин! Бир юксалсин!
Юксалсин! Бир юксалсин!
Бўлмаса... тезроқ... келсин!

Шодмонқул СAЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Қаро кўзум…

Қаро кўзум, келу, мардумлиқ эмди фан қилғил,
Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил.  

Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан,
Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил.  

Tаковарингға бағир қонидин ҳино боғла,
Итингға ғамзада жон риштасин расан қилғил.  

Фироқ тоғида топилса, туфроқим, эй чарх,
Хамир этиб яна ул тоғда кўҳкан қилғил.  

Юзунг висолиға етсун десанг кўнгулларни,
Сочингни боштин-аёқ чин ила шикан қилғил.  

Хазон сипоҳиға, эй боғбон, эмас монеъ,
Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил.  

Юзида терни кўруб, ўлсам, эй рафиқ, мени
Гулоб ила юву, гул баргидин кафан қилғил.  

Навоий, анжумане шавқи жон аро тузсанг, Анинг бошоқлиқ ўқин шамъи анжуман қилғил.

Алишер Навоий

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

#Туйғу

Аҳа-ҳай, биродарлар! Бу дунёда йигит дегичнинг бир дарди бўлади. Йигитнинг дарди ўлдим-куйдим бўлмайди. Ҳар йигитнинг орияти бус-бутун бўлсин. Эрнинг дарди элнинг орияти бўлади.

Аҳа-ҳай, биродарлар! Бугун ўзбек адабиётининг орият қўшиғини ёзган адиб Тоғай Мурод таваллуд топган кун.

Аҳа-ҳай, биродарлар! Тоғай Муродни ўқимаган ўзбек - ўзбек эмас! Тоғай Муродни ўқимаган эрлар орият дарсини ўқимапти.

Аҳа-ҳай, биродарлар! Адибимиз, мумтозимиз, буюгимиз, энг асилимиз - Тоғай Муродни ўқинг!

〰〰〰〰〰〰〰〰

Тоғай Муродга

Момоси, мен Тарлонни
Осмонларга беркитдим.
Юлдузларнинг қўйнида
Кишнаб-кишнаб юрибди.

Момоси, мен Тарлонни
Армонларга беркитдим.
Орзуларнинг бўйнида
Нишлаб-нишлаб юрибди.

Момоси, мен Тарлонни
Музликларга беркитдим.
Совуқларнинг бўйида
Қишлаб-қишлаб юрибди.

Момоси, мен Тарлонни
Сўзлигимга беркитдим.
Хоинларнинг ўйига
Муштлаб-муштлаб юрибди.

Момоси, мен Тарлонни
Ўзлигимга беркитдим.
Ғанимларим бурнини
Тишлаб-тишлаб юрибди.

Элёр Мурод шеъри.

Yoshlar kundaligi

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

* * *
Эй, кулгуси шаклланмаган,
Эй, кўзёшга эҳтиёжи йўқ.
Эй, умрига бўёқ тегмаган,
Ва қайғудан бошқа ками йўқ.

Эй, тунини тушларга берган,
Хаёл ўпган ёноқларидан.
Кўзин очса, қушдай потирлаб,
Тушлар учган қабоқларидан.

Эй, лабида ошиқлар қони,
Шафақ ютган қуёшдир, чўғдир.
Эй, зулфлари олам исёни —
Даф этмоқнинг чораси йўқдир.

Эй, дунёдан кўзи қўрқмаган,
Эй, пойида дунёлар маҳтал.
Эй, нигоҳи тушгач абрлар
Майсаларга айтгучи масал.

Эй, оламнинг тошқинларидан
Киприк қоқмай ҳатлаб ўтгучи.
Юрагининг шовқинларидан
Ўзи истаб, ўзи қўрққувчи.

Эй, кўзлари қиёматдай сир,
Эй, нигоҳи абадий савол.
Кузги олам ҳайрону асир,
Дунё сенга, сен унга увол.

Эй, нени ҳам айтаолурман,
Менинг умрим — ошиқ отган ўқ.
Фатво берсанг яшаб қолурман,
Йўқ, яшашга бошқа чорам йўқ

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Ҳасан КАРВОНЛИ

***
Ташқарида шовқин, қаҳқаҳа хунук,
Қадам дупурига тўладир йўлак.
Дунёнинг ғамбода чеҳраси сўник,
Сенинг мў'жазгина хонангдан бўлак.

Ше'рият ҳақида сўзлайман узоқ,
Айтаман кейин ше'р ёдлайсан кимдан.
Кўксимда бир исён, ғалаён, бироқ
Ҳамма гапни айтиб бўлгандай жимман.

Ташқарида шовқин, дунё билмайди
Бу ажибу нажиб ҳолнинг отини.
Нигоҳинг китобда, бузгим келмайди
Икки гўзал олам мулоқотини.

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

***
Юрак, менинг гуноҳимдан ўтасанми,
Ё, Тангримга шафқат қилмай сотасанми?
Не қилсанг ҳам, энди сенинг ҳукмингдаман,
Ё, чидолмай шоир бўлиб кетасанми?!

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

"OZODLIK" Sobir JUMAYEV
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Ўзбекни излаганлар Навоийдан топаркан.

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_Salom

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ҲАЗРАТ БОБУР ЁДИ

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳийм,
Ўзинг фатво қилғил, эй, Самий, Азим!

Ғаффорлигинг бордир – ваъданг бор, мутлақ,
Гуноҳкорларингдан рози бўлгил, Ҳақ!

Умаршайх Мирзонинг айтайин ўғлин,
Бобур атадилар, бул гаплар ҳам чин.

Элликка кирмади – жавонмард бўлди,
Ўттиз саккизида бир китоб қилди.

Номини “Мубайян” демиш уламо,
Шариат тоқини қучди бир зиё!

Мирзо Бобур номи токи Ҳиндистон,
“Бобурнома”сини ўқийди жаҳон.

Валиймасдир, вале ўрнини босгай,
Уни билмаганни ҳикмати тўсгай.

Навоий чин фоний бўлганида рост,
Улуғ девонларга айлади ихлос.

Ўнгу чап илкида урмишлар ханжар,
Ҳумоюн! Недир ул эроний лашкар!?

Бобоси Темурхон – миллатнинг шаъни,
Эси бор ўқувчим топгайдир маъни.

Турон тожидаги кўҳинурдир ул,
Бобуршоҳ – Оллоҳнинг амридаги қул!

Зўр сўзлар айтмоққа журъатим бордир,
Вале, дарвеш умрим бу йўлда хордир.

Ҳазрати Бобурнинг эрлигин билинг,
Унинг айтганидек, тўғри дарс қилинг.

Ушбу шарафларга етмади бу жон,
Етказгил, сен Ўзинг, етказгил, Раҳмон!

Номи Бобур эрур, ёнмиш қуёши,
Жавонмард руҳига шоирлар ошиқ.

Шерпанжаси билан битгандир шеърлар,
Ҳинд-у Турон бирдек: Подшоҳим, дерлар.

Раббим! Раҳматингни мўл-кўл қил анга,
У мудом таваккул айламиш Санга!

Асл жавҳаринг бер пошшозодаға,
Йиқмас минор қурган ул шаҳзодага.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Душанба! Бозорни очдингми, Худо!

Эгнимда кайфият – қоп-қора палто,
Бўғзимда оппоқ шарф – бир тола умид.
Душанба... бозорни очдингми Худо,
Ишгами жўнади одам – бўри – ит.

Уловга ўхшайди бу Нуҳ кемаси,
Нигоҳлар – ёв тўлқин, қурбон тилайди.
Одамга жой берар, бўрига қопқон,
Итга эса... суяк ташлайди.

Сешанба эшигин бўяр иримлар,
Кифтларимда йиғлаб қолар фаришта.
Кимдир нигоҳ ташлар, кимдир хат ташлар,
Кимларнингдир ўзи келмайди ишга.

Чоршанбани ғажиб ташлайди бўри,
Қўлга ўрганолмас, аламкор, зада.
Душанбада қолиб кетган ит эса
Девор ошиб кирар пайшанбага.

... Учгача санашга етмайди сабрим,
Одам якшанбани ичдан қулфлайди.
Ташқарида қолиб кетганлар эса
Увуллаб, вовуллаб эшик тирнайди.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

📝 Alisher Navoiy lirikasidan

@sitorabonu_audiolar

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ТОЖИК БИРОДАРИМГA!

Дардингни тожикча айтсанг, азизим,
Мен уни уни ўзбекча англаб бораман.
"Нағзми?" деганда ёришиб юзим,
Сендан яхши хабар кутиб тураман.

Жайҳун тушунади иккимизни ҳам,
Унинг қирғоғида унган лоламиз.
Бири тоққа чиқиб, бирови боққа,
Сўнг ота қошига қайтган боламиз.

Онам алла айтса меҳрин ийдириб,
Сенинг фарзандинг ҳам топажак ором.
Менинг шоиримнинг кўксин тўлдиргай
Сенинг осмонингдан ёғилган илҳом.

Томирдаги қоним бергай шаҳодат,
Азим Шарқ офтоби бизни тенг кўрган.
Амударё сувин табаррук айлаб,
Жомий ва Навоий дам солиб берган.

Бу қадим Сирдарё, бу қадим Хўжанд,
Бу Темурмаликнинг жавонмард ёди.
Таржимон керакмас улуғ тарихга,
Бирдек муқаддасдир қувончи, доди.

Улуғ илдизлар бор заминни тутган,
Булар боболардир, ҳамиша ёд эт.
Юракдан тиларман сенга омонлик!
Тушунарли бўлсин: "Саломат бошед!"

Шодмонқул САЛОМ
15.08.2022 йил
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

БУ ДАШТЛАРГА...

Азиз Онажоним
хотирасига!

Бизнинг даштга баҳор эрта келар эди,
Оқ турналар азиз қўшни бўлар эди.

Ёнбошлаган яшил чопон бобо қирлар,
Елкасига миндирарди айтиб сирлар.

Ёмғирларнинг энтикишин тинглардим мен,
Шамолларнинг ташвишини англардим мен.

Онажоним шамол каби кезар эди,
Тандирга нон ёпиб, офтоб узар эди.

Меҳрибоним булут билан диллашарди,
Ёмғир тинар, сўнг ғилминди қилишарди.

Қора саҳар оқ ниятлар элар эди,
Мактабхалтам орзу билан тўлар эди.

Олти болам – олти шаҳар дер эди-да,
Олти ёшда етим қолган ҳур эди-да...

Ёниб чироқ, туриб туёқ бўлсин, дерди,
Мен кам дедим, хирмонларинг тўлсин, дерди.

Ўқиш-ёзиш билмас эди – тақдир қисган,
Бу дунёнинг тошлоғида гулдай ўсган.

Шаҳид кетган оғасини қўмсар эди,
Чорижондан тирноқ йўқ, деб эслар эди.

Қиёматга уч кўза сув ғамлаганди,
Тақдир уч бор «болам»латиб алдаганди.

Отам эса сукунатнинг ўғли эди,
Етти яшар гўдак каби тўғри эди.

Уйимизга меҳмон эди қалдирғочлар,
Шомни ирим қилишарди симёғочлар.

Дилгир онам ун гардларди бойўғлига,
Кафтларидан сир оқарди тун бағрига.

Тушларимда камалаклар яшар эди,
Тилларимга ҳар кун бир сўз қўшар эди.

Оппоқ сутнинг қаймоғидай оқ тонгларда,
Гул кўнглимни чўмилтирган ул онларда...

Меҳр эмиб менинг кўнглим катта бўлди,
«Алпомиш»лар, «Кунтуғмиш»лар ёдда бўлди.

Сўнг танишдим саволи кўп олам билан,
Ўзим билмай хайрлашдим онам билан.

Чиқиб кетдим мен меҳрнинг меҳваридан,
Жудо бўлдим коинотим гавҳаридан.

Тандирдаги нонқўйгичда қўлин изи,
Худойим-эй! Қани ўзи, қани ўзи?..

Қўзигулдай тоза кўнглим бор эди-я,
Полвон онам, султон онам бор эди-я...

Онагинам ёмғир каби ёғиб ўтди,
Азим дунё бир томонга оғиб кетди.

Билдим: умр охири йўқ соғинишдир,
Ва ё онам эккан тутдан учган қушдир.

Юрган эдим ғам ҳақида шеърлар ёзиб,
Лек билмасдим қандай бўлар ғамнинг ўзи.

Она, сенинг борлигингдан шоир бўлдим,
Йўқлигингдан ғам селида тойир бўлдим.

Тол бешиклар кўкрагингга ботгани-чун,
Тол таёқлар кўкрагимга ботди бугун.

Қаро ерни қайириб босиб юрмадинг-а,
Сенсиз қувонч татимади, кўрмадинг-а...

Нени орзу қилиш керак, билмайдирман,
Ёлғончида энди орзу қилмайдирман.

Лопиллаган тобутингда кетди борим,
Куйиб-тутаб кетаётир ушбу шеърим.

Қизалоғим чеҳрасидан излагайман,
Тополмайман, кулиб туриб бўзлагайман.

Дейман: «Момонг кўкка учди – юлдуз бўлди»,
Тонгда дейди: «Момо, келинг, кундуз бўлди».

Тўн қависа, чирозлари шеър эди-я,
Шоир онам, чевар онам бор эди-я!

Онажоним шамолдайин елиб ўтди,
Мард келганди, мард яшади – ғолиб ўтди.

Эй, ёронлар, юрганимга ишонманглар,
Шеърлар айтсам, тирик, дея қувонманглар.

...Бу даштларга баҳор эрта келар эди,
Турна учса, дил ҳавасга тўлар эди.

Энди сира учгим келмай қолган менинг,
Орзуйимни замин ютиб олган менинг.

Энди кўзим кўкка ёниб боқолмайди,
Ерни суйган одам қанот қоқолмайди.

Бу ер бир пайт оддий тупроқ маскан эди,
Илдиз отдим – Она деган Ватан энди.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Кўнглим — бир дона олма,
“Қарс” этди, йўқ “қирс”этди.
Қизнинг дурдай тишлари
Қизил олмага ботди.
Кўзлар — икки малика,
Лаблар — қорда атиргул.
Турар 1 каби якка,
Атрофида дунё нул.
Қизнинг қўлида қизил
Олма дилдай қизарди.
Тўрт-беш қадам нарида
Мен ақлдан озардим.
Йўл — серсавол болалар,
Бола йўлдан ўтади.
Қизнинг томоқларида
Умрим тойиб кетади.
Қор, қизил олма ва қиз,
Эгнида яшилми кўк.
У олмани тугатса
Кейин бошқа фасл йўқ.
Қайтдим ўлжасиз қоплон
Қайтган каби инига.
Ичимда мағлуб султон,
Қасд қилади жонига.
Шоммас, олманинг қони
Қизартирди қорларни.
Узди кўнглимни ювиб,
Ёйиб қўйган дорларни.
Қизил қиздир, яшил-ёш,
Ҳаво совқотиб кетди.
Кўнглим яримта олма.
“Қирс” этди, йўқ “қарс” этди.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Усмон АЗИМ

РИВОЯТ
1

Пайғамбар илтижо этди: – Эй, Эгам!
Бу дам бандаларинг кечмиши оғир!
Силламиз қуриди қурғоқчиликдан –
Раҳматингни тўккин! Айт, ёғсин ёмғир!

Қавмимга қарагин – бари покдомон!
Тангрим, ўтмай қолди аммо кунлари.
Тангрим, одамларни қийнади ёмон –
Нонга зор бўлишнинг чексиз мунглари!

Дунёда қолмади бир барг яшиллик,
Ердан қад узмади бир поя буғдой.
Нақадар бенажот бу тарз асирлик –
Қору ёмғирингни юборгин, Худой!

Пайғамбар ноласи қолмас бежавоб,
Ваҳий етиб келди фалак тоқидан:
– Эй, расул, чекмагил бунча изтироб,
Қавминг чиқмагандир Оллоҳ роҳидан.

Улар яшамоқда ҳалол, беозор –
Малойиклар ўқир бу ҳолга таҳсин!..
Аммо орангизда бир гуноҳкор бор,
У тавба айласин, тавба айласин!

Силласи қуриган одамлар қатор…
Ваҳийдан бир сўзни этмасдан таҳрир
Пайғамбар айтдиким: – Бир гуноҳкор бор,
У тавба айласа, ёғади ёмғир.

Тез тавба айласин! Ёғар муқаррар!
Раҳмоннинг раъйини айласин рози!..
Жамоа турибди бош эгиб – музтар,
Аммо бир кимсанинг чиқмас овози.

Расул хитоб этди – ўртаниб маълул,
Уч бор нидо қилди, аммо бекорга...
Ортига бурилиб жўнади расул,
Яна роз айтгани парвардигорга.

Аммо етиб келди бир зумда булут,
Гулдирак «қарс» этди! Бошлади ёмғир!
Бир дамда сув оқди ариқлар тўлиб –
Оллоҳнинг қудрати нақадар моҳир!

Бир четда – уст-боши ёмғирда ивиб,
Селсебор йиғлади бир осий банда:
– Айбимни яширдинг, қодир Худойим,
Эл аро бўлмасин, дединг шарманда!

Уятдан шол бўлди ақлиму таним,
Бир сасга қувватим етмади ҳатто!
Сен кўрдинг эгилган бошимни маним –
Айбимни яширдинг, қодир Худо-ё!..

2

Неча кун тўлғониб, қанча йўл босдим
Руҳда – бу ҳадиснинг юксак сеҳридан...
Аллоҳим, тўлғониб шу шеърни ёздим –
Тангримнинг менга ҳам тутган меҳридан!

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Сезмаган эканман, соғинган эканман,
Оғриб юрган экан кўксимдаги дил.
Сира ҳам битмаган экансан, ярам,
Нигоҳингга тегиб қонади кўнгил...

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

🍃

"Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан,
Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил..."

🍃

/channel/Aytolmagan_dilim

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

#Янги_китоб
#Янги_китоб
#Янги_китоб

ОЗОД ҚАЛБ
Халқ ёзувчиси Шуҳратнинг ҳибсдаги ҳаёти

Котиб (муаллиф):
Мирзо КЕНЖАБЕК
Масъул муҳаррир:
Бобур (Шуҳрат ўғли) АЛИМОВ
Нашриёт: “Академнашр”.
Ҳажми: 160 бет. Юмшоқ муқова.
Сана: 2024-йил.
Адади: кириллда 2000, лотинда 2000.

Асарда Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шуҳратнинг 1950-йиллар қатағонида қамоқда кечган машаққатли ҳаёти акс этган.

Ҳар қандай оғир шароитда эътиқодига содиқ қолиб, инсоний бурчини бажаришга куч топган адиб ҳаёти авлодларга ибрат бўлгулик.

Китоб илк бор “Қуш қафасда қанот қоқмайди” номи билан Ғафур Ғулом номидаги НМИУда чоп этилди (2023).

Азиз китобхонга асарнинг иловалар билан тўлдирилган иккинчи нашрини тақдим этамиз.

***
Қамоқда сўз эркинлиги бор-у, вужуд эркинлиги йўқ. Ташқарида вужуд эркинлиги бор-у, сўз эркинлиги йўқ. Аммо иккиси ҳам нисбий. Сўз эркинлиги жамиятдан узилган ҳолда бўлса, вужуд эркинлиги “тоза ҳавода” юриш миқдорида, холос.


@m_kenjabek | @xojagon_uz |instagram | user-yq7sf7zt8i">youtube

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Ҳусан КАРВОНЛИ

ОТА

Шамол тўхтаб қолди соҳилда,
Сиз денгизга кетдингиз, ота.
Соғинаман гоҳи-гоҳида,
Шаббодадай ўтдингиз, ота.

Сулаймоннинг тоғи қулади,
Дунё етти марта тўлади.
Дардни қачон айтса бўлади?
Менга айтмай кетдингиз, ота.

Кўз ёш нима – ғамчил ширадир,
Қуёш нима – ярми хирадир.
Дунё нима – улкан ўрадир,
Елкангиздан отдингиз, ота.

Сиз лиммо-лим тўлиб кетдингиз,
Ҳақнинг қули бўлиб кетдингиз.
Йиғлаб-йиғлаб, кулиб кетдингиз,
Ғамларимни ютдингиз, ота.

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Бугун, 1 февраль куни Ҳасан Карвонли ва Ҳусан Карвонли оғалар 50 ёшга тўлди!
Бу икки ҳалол ижодкор, элпарвар журналист, жилғадай тоза шоирларга ўқувчиларимиз номидан узоқ ва баракали умр тилаймиз!


@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…
Подписаться на канал