shodmonqul_salom | Неотсортированное

Telegram-канал shodmonqul_salom - SHODMONQUL SALOM

2223

Ушбу каналда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳиби Шодмонқул САЛОМнинг адабиёт, ижод ва ҳаёт ҳақида фикрлари, хулосалари, иқрорлари ва албатта оташин шеърлари ўрин олган! Murojaat: @ShodmonqulSALOMbot

Подписаться на канал

SHODMONQUL SALOM

Ҳозир умидимдан бошқа нарсам йўқ,
Оримдан ўзгасин бериб бўлганман.
Сабр дарахтига умид ниҳолин
Ўз қўлларим билан пайванд қилганман.

Ҳозир кечалардан юлдузлар кетган,
Ҳозир кундузлар йўқ, фақат рақамлар.
Ҳозир мени асраб қолмоқлик учун,
Баҳс қилиб кўксимда чопар ҳакамлар.

Ҳозир на-да яшил, на қизил чироқ,
Фақат сариқ чироқ ёнган йўлимда.
Отанинг ўғилга муҳтожлигидай
Забун кунларимнинг шарҳи қўлимда.

Ҳозир ҳовлиларнинг симдорларига
Юрагим осилган, сўзим осилган.
Мунис нигоҳларга мағлуб, лекин ҳақ,
Менинг имонимнинг муҳри босилган.

Ҳозир шамолларга менинг арзим йўқ,
Сингану битмаган жўмард қанотим.
Кенгликларга учмоқ шиддатин асраб
Термосда турибди менинг ҳаётим.

Ҳозир изтиробнинг чоҳидадир Алп,
Қирқ газга етмайди оҳи Чиборнинг.
Кўксига ғам тоши ботиб ётади,
Сояси тушгунча Парвардигорнинг.

Шодмонқул САЛОМ
@shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

УЛАР

Кўндирмоқчи бўлиб тақдирни,
Тош устида унмоқчи бўлди.
Йўқни йўнмоқ истади улар,
Улар тоғни кўммоқчи бўлди.

Шодмонқул СAЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

БАХМАЛ АРЧАСИГА
Қояга ботириб алп панжасини,
Бир туп арча йиғар олти ботмон сув.
Жим турган бургутдай сокин, виқорли,
Бахмал тоғларида ям-яшил сурур!

Улуғ парвоз олди тин олар қуш ҳам,
Юрак ўзи билмай улғаяр, жўшар.
Найзасин кўтарган арчалар сафи
Темурбек чақирган мажлисга ўхшар.

Минг йиллик матонат ва шунча сабр,
Ватан тарихини битган қоялар.
Сезгандай бўляпман – фидолик надир,
Қайдан пайдо бўлар буюк ғоялар!?

Зиғирдай уруғдан тош ёриб ўсган,
Шу арча борлиқни поклайди бесас.
Юртим, кўксингдаги аламларингни
Битта арчачалик аритолсам – бас!

Шодмонқул САЛОМ
@shodmonqul_salom

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Xayrli kechalar!

☆☆☆
Bu dunyodan o'tayotir tirik hijron!
✍Shodmonqul Salom

/channel/sitorabonu_audiolar

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ҲОЛ...

Кўнглим осмонига чиқди ғам ойи,
Ғуссадан қорилди вужудим лойи,
Ичимни илитди интиқлик чойи,
Кейин сеҳрлади соғинчнинг майи...

Ғам ойида тўйлар бошлаб юрибман,
Ғолиб Бойчибордай оёқ керибман.
Илкимни илкига жондай берибман,
Асли танҳолигим билмай турибман...

Ҳамма юзин бурган сўқмоқдан юрдим,
Соғинч қишлайдиган бир кулба қурдим.
Одам бормайдиган жойларга бордим,
Одам кўрмайдиган тушларни кўрдим...

Воҳ, мендан минг фарсаҳ нари қочдилар,
Тангрим муҳрлаган зулфни очдилар.
Кўнглимни уйқумда келиб янчдилар,
Сўнг уни оламга дондай сочдилар...

Ёлғизлик бўридек бўғзимдан олди,
Шеърларим тилимга келолмай қолди.
Шоирни изламанг, у адо бўлди,
Ё ўлди, ё қолди — бир бало бўлди...

Онаси ўлгандай бўзлади бир кун,
Жаҳонда онаси йўқлиги учун.
Бедардлар даврасин ёритди бир тун,
Жаҳонда оналар борлиги учун...

— Ҳеч банда бўлмагай дунёга устун!
— Устун бўлолмаса яшамоқ нечун?
— Ул ёқда ҳам сени ўйлайди тун-кун!
— Эҳтимол, ўзининг аҳволи нигун?

У шундай такаббур саволлар берди,
Ўзин ёниб турган оташга урди.
Одам юрмайдиган йўллардан юрди,
Одам кечмайдиган хаёллар сурди...

Мен ўзим кўрганман тонгдай отганин,
Қувонч қучоғида масрур ётганин,
Кўзлари қамашиб қушдай қотганин,
Кўрганман — ой каби сокин ботганин…
Ҳа, кейин…

Қўлида соғинчдан тўлган пиёла,
Ортида жондордек эргашган нола.
Нигоридан оқар қоп-қора жола,
“Отам қачон келар?..”  сўрайди бола...

Ёмғирли булутдай дил шеърга тўлди,
Ким ғолиб, ким мағлуб ҳисоби бўлди.
Мен ҳам безор бўлдим — у ёлғиз қолди,
Қиёмат ҳам яқин, не бўлса бўлди…

— Балки юракларда У содир бўлган?
— Юракда нималар содир бўлмаган?!

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Бугун — девор, тирмашаяпман,
Қўлингни чўз, меҳрибон Жаббор!
Тиззаларим қонади, толдим,
Товонимдан кўтариб юбор!

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Safarali QURBONOV,
O'zRFA O‘zbek tili, adabiyoti va folklori instituti tadqiqotchisi

Anʼanaviy adabiyot qoidalariga sigʻmaydigan shoir – Faxriyorning qolipsiz sheʼrlari tahlili

Faxriyor ijodiga diqqat qilinsa, u xalq orasida mavjud boʻlgan metafora va oʻxshatishlarni olib oʻzi idrok etganidek koʻrinishlarda kitobxonga havola qiladi. Shoirning tafakkur mahsuli boʻlgan topilmalar asosan noodatiy shakllar orqali oʻquvchi diqqatini tortadi. Sheʼrlarida “Oy yuzing dogʻlariga qarab yigʻladim”, “Yigʻi seni qandoq kuldiray?”, “vaqt sahrosi”, “sarxush vaqt”, “Ajin tusha boshlar koʻzgu yuziga”, “Gullab yotar shu moʻjaz Vatan Qoʻllardagi kishani bilan”, “Yurak poʻst tashlaydi”, “Tong oʻrniga qaygʻular otar” kabi oʻnlab ohori toʻkilmagan topilmalari borki, asrlar davomida shakllangan poeziyaning mezonlari (assotsiativ tafakkurga tayanish) buzilayotgan (aniqrogʻi, poeziya darajasiga koʻtarilolmayotgan) bir paytda bunday chuqur metaforalarning oʻrni beqiyos.

Batafsil: https://oyina.uz/uz/article/2095

Rasmiy sahifalarimiz👇

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ВА ҲОКАЗО...


Суяк сурар... тақдир ҳам.

*
Сўнгги япроқ каби оcилиб турар
вужудда юрак –
юпун умид.

*
Вақт кун бўлиб,
кўзёшлар бўлиб,
қоча бошлар вужуддан,
армон эса – тузалмайдиган хасталик ташхиси.

*
Худо билан менинг орамга
суқилиб туради тинмай бировлар.

*
Сен аёлга беролмай қолиб
кетган бахт
юракнинг қай чеккасидадир
азоб бериб, аччиқ симиллар.

*
Кўнгил бу кеча ҳам уйда ётмади.

*
Армонлар зирқирар тиш оғриқдайин...

*
Ит ҳурар, карвондан дарак йўқ, аммо...

*
мойланмаган ошиқ-мошиқдай
товуш ғижирлайди
тишлар орасидан тўкилар
шовуллаб...

*
Ҳислар қаторини енгиб яшамоқ,
исм топиб бермоқ ҳар қалқинишга,
идраган дунёга шеър билан ямоқ
солмоқ машаққатин кўр талқинига
ишониб яшайди девона юрак...

ФАХРИЁР

/channel/Aytolmagan_dilim

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Пахса деворларнинг кафтида чизиқ -
Булут манглайидан оққан қаро тер.
Қай фурсат итқитар зил кўрпасини
Қачондир уйқуга кетган Она Ер?

Сескансанг ёмғирнинг шовуллашидан
Ойдан томиб турган нурдай бемажол.
О, туннинг қўйнида мажнуна толлар -
Сарғиш духобага бурканган аёл.

Чақмоқлар кезаркан кенгликлар аро,
Дарз еган товондай ёрилар осмон.
Томчиман бир пайтлар тупроққа синган,
Мен қадимий оҳанг - талқини ёлғон.

Пахса девордирман. Кафтимда йўллар -
Осмон манглайидан оққан қаро тер...

Гулҳаё АНОР
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Эй, бозорни оралаган,
Матоларни саралаган,
Вақти шомни қоралаган,
Қувват етганича олгин,
Ҳаммолга иш қолдирма.

Эй, кўприкдан ўтаётган,
Келмасини кутаётган,
Ёнолмаган, тутаётган,
Ортингда ҳам оломон бор –
Саволга иш қолдирма.

Эй, кўзлари гирён бўлган,
Афсус майи пиён қилган,
Тор кўчада сарсон бўлган,
Ерга суян, кўкка ёлбор,
Деволга иш қолдирма.

Эй, асоси синган, обид,
Эй, косаси тўлган беҳуд,
Эй, умри кир, дили нобуд,
Кўз ёшингга ғусл қилгил,
Ғассолга иш қолдирма.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Ўз ярасин бўри ялаб тузатади,
Овчи дунё, изим пойлаб кузатади.

Дилим томган сўқмоқлардан келар пусиб,
Кўнгил деган камаримга қадам босиб.

Мен кўнгилнинг энг қоронғи бурчагида,
Ғингшимасдан, жим чидайман, бермай садо.

Оғриқларим бўғзимгача етиб келди,
Менинг бунда пинҳонлигим овчи билди.

Тишларимда ғижирлайди алам ва ўч,
Овчи дунё яқинимга келмагин ҳеч.

Овчи билан кўп асрки рўбарўман,
Мен ярадор, унинг битта ўқи қолган.

Отса, тегмай қолишидан қўрқаётир,
Мени эса ерга босиб турар тақдир.

Молингни мен урганим йўқ, ахир ишон,
Қари сайёд, оч кўзларинг тўяр қачон?

Бўримасман, ярам ялаб тузатгали,
Одаммасман, таслим бўлиб кузатгали.

Мен шоирман, суйган, куйган, лек жим турган,
Худойимнинг “Қизил китоби”га кирган.

Мен шоирман, ўз дорига эшган арқон,
Одам ва ҳур ўртасидан чиққан исён.

Мен шоирман, кулиб туриб бўзлаётган,
Сувга туфлаб, чумолини “сиз”лаётган.

Мен шоирман, толбешикдан тушмай туриб,
Кўзмунчоққа термулганча кетган қариб.

Мен шоирман, суратимга қарамагин,
Қай манзилдан келдинг, дея сўрамагин.

Сен-чи терим шилиб, бозор элтсам дейсан,
Бор орзуйинг — бирдан бойиб кетсам дейсан.

Билмайсанки, менда фақат бордир юрак,
У Худога ва ўзимга жуда керак!

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_salom

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Куз шамоли юрагимни ялаб ўтди,
У — қароқчи, боғларимни талаб ўтди.
Сато билан кенгликларга юз бурдим мен,
Мезон бўлиб дилни ғамга белаб ўтди.

Онагинам рўмолининг учи — мезон,
Мен отамнинг оқартирган сочи — мезон.
Баҳорюртдан қайтаётган кўчи — мезон,
Бул мезонлар унсиз-унсиз йиғлаб ўтди.

Бул шамоллар бир оҳимни «юз» қилдилар,
Юрагимни тирикликка рўз қилдилар.
Охир мени кечикса-да ҳис қилдилар,
Оташимга қуруқ новда қалаб ўтди.

Жондорларнинг «ув»ларидан тўлиқди дил,
Жилдирларнинг ирмоғида тиниқди дил,
Ҳайдаридан бир балога йўлиқди дил,
Беморимнинг дардига дард улаб ўтди.

Шовуллашиб ўтиб кетди қораёллар,
Қирғоқларда қарсиллади қора толлар.
Уй айланиб югуришган бу аёллар,
Ҳар ўтганда жонимни бир элаб ўтди.
Куз шамоли юрагимни ялаб ўтди.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

#ustozga_ehtirom
#tabrik

⚡️ 1-oktabr– O‘qituvchi va murabbiylar kuni

BAYRAMINGIZ MUBORAK BO'LSIN, AZIZ USTOZLAR!

📌👉/channel/temurbeklar_maktabi_hal 👈Kanalga aʼzo boʻling

Bizni ijtimoiy tarmoqlardagi RASMIY SAHIFAlarimizda kuzatib boring:

🎥 YouTube | 🗂Telegram | 📸Facebook |📱 Instagram

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

~~~

Йўқ, бу вақт сираям ўтмоқчи эмас,
Қизил ёл, қашқа от кетмоқчи эмас.

Йўқ, бу шом келмоқчи эмас тун — ҳур қиз,
Хириллаб ётмоқчи сўйилган кундуз.

Пайкал қўриқчиси гунгу лол эди,
Қашқа от бир тилим ҳандалак еди.

Бу оқшом (оқшоммас, асло — қорашом)
Бедил зиёфатдан бир қора ошам.

Уловлар сафари қаримоқчимас,
Одамлар бекатдан аримоқчимас.

Ким ҳамёнин титган, кимдир унутган,
Ким бодани, кимни бода йиқитган.

Юзга ниқоб кийиб мендан юз буриб,
Хавотир тамаки чекмоқда юриб.

Йўқ, бу вақт сираям ўтмоқчи эмас,
Мени куттирмоқчи, кутмоқчи эмас.

Бу оқшом шу зайл туравермоқчи,
Энг пинҳон дардимни кўравермоқчи.

Сенсиз танҳо умрим бунга ярарми?
Сен сиғинган худо мени асрарми?

Туннинг валийлари шомга киролмас,
Шомнинг бўрилари тунга боролмас.

Шом ҳижрон лойидан қуйилган азал,
Аммо не сабабдан туганмас бу гал?

Кутмоқ — ёлғизларнинг умри — саволи,
Кутмоқ — юракларда Тангри камоли.

Эй, шом, ошиқларсиз ким бўладирсан?
Кўнгил қуйилмоқда, жим бўладирсан?

Кўнглим осмонида бир қора дарча,
Талашиб томоша қилади барча.

Эй гул сен келмадинг, умрим ўтмади,
Умрим ўтиб кетди, бу шом кетмади.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

РАУФ ПАРФИ

Онаси изтироб, отаси қайғу,
Ўзи эса бардош, қоп-қора бардош.
Қор босган, кечалаб йўл тортган тоғ у,
Ним кулган, жим юрган,сирли, кўзи ёш.

2015 йил

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Табриклаймиз!!!

Хитой Ханчжоу
Осиё ўйинлари

Олтин медаллар

Баҳодир ЖАЛОЛОВ
Муҳсин ҲИСОМИДДИНОВ
Музаффарбек ТЎРАБОЕВ

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов чемпионликни қўлга киритган, боксчимиз Баҳодир Жалолов, курашчиларимиз Муҳсин Ҳисомиддинов ва Музаффарбек Тўрабоевларга зарбоф тўн кийдириб, тадбиркорлар cовға қилган хонадонлар калитларини тантанали равишда топширди!

@@@
Боботоғни ютдим, де,
Бойсунтоғни ютдим, де!
Овоз бергин, Алпоним,
Муродимга етдим, де!

Юлдузларга қаноти
Тегиб ўтган бургутлар,
Алпомишнинг шиддатин
Олиб юрган йигитлар,
Елкасида эл ори
Ҳам шарафи бор мардлар,
Боботоғни ютдим, де...
Бойсунтоғни ютдим, де...

Отанг нордай чўкканда,
Онанг баргин тўкканда,
Қартайган бобо қирлар,
Йўлингга кўз тикканда,
Овоз бергин, Алпоним,
Юртинг сени кутганда,
Юртинг сени кутганда...


Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Бу китоб аслида аввал ёзилган,
Ҳисоби олинган, тарҳи чизилган.
Мен уни шеър қилиб териб юрибман,
Кўнгил – бир обида, кўп бор бузилган.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Шундай қарзлар борки, узиб бўлмайди!

Ш. С.
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

У КИМ?

Давралиги бордир унинг давраси йўқ,
Кулиб туриб қон ютади, чораси йўқ.
Ҳамма ундан мазза қилди, хўп мириқди,
Лекин унга ҳеч бирининг ҳаваси йўқ.

У ҳаётга таъма дея боқмагани-чун,
Балки шундан ҳаётга ёқмагани-чун,
Тирикликка бўйинтуруқ тақмагани-чун,
Кулиб туриб қон ютади – чораси йўқ,
Давралиги бордир, лекин давраси йўқ.


Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ОНАМГА

Тонгу шомнинг орасинда
Сенинг умринг бигиз-сўзон.
“Жоним берай соясинда,
Куюк дилдан кетсин армон”

Тонгу шомнинг орасинда
Оққапчиғай шовуллайди.
Супаларда саҳар-саҳар
Сариқ итлар увуллайди.

“Итлар есин менинг кўнглим
Тушларимни сувлар олсин.
Тонгдай болам, дарё болам,
Шоир бўлсин, шоир бўлсин!”

Эна, Эна, жоним энар,
Сочларимдан товонимга.
Бедил давра дардли бўлар,
Олиб кирсам жаҳонимга.

Вужудингдан замингача
Минг йил кезганга ўхшайман.
Кўзларингдан ёноғингга
Ёшдай изганга ўхшайман.

Жоним онам, кўнглим онам,
Бева Барчин* йиғлаб берсин.
Чеҳрангдаги сўқмоқлардан
Болалигим қайтиб келсин.

Ўзи кетса сояси ҳам
Бирга кетган онажоним.
Шеър айтишни ўрганганда,
Куйиб кетди бор жаҳоним.

Тонгу шомнинг орасида
Симёғочлар “гукиллайди.”
— Жоним сенинг ичингдадир, —
Биров шомга ун гардлайди.

Менинг кўнглим — куйган дара,
Сенинг кўнглинг — ёлғиз ўтов.
Дараларни туман қучди,
Баҳорюртга тушди қиров.

Қайси шонни айтаяпсан,
Менга қувонч эргашарми?
Сенинг армонингдан кейин
Оламга бахт ярашарми?

Мангу боғча боласидир,
Бу дунёнинг шоирлари.
Сўриларда урчуқ каби
Эшилгандир зўр шеърлари.

Тонгу шомнинг орасинда
Кунинг кўклам, йилинг хазон.
Бу оламда уч чин сўз бор:
Соғинч, Ҳижрон, кейин Армон.

Тонгу шомнинг орасинда
Яшнаганман, оғриганман.
Гўдакларни авф этинглар,
Мен онамни соғинганман.

______________________
*Бева Барчин — достон номи

2008 йил
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

​​Ярим тунда оламдан юлдузлар ифори келади...

Эрих Мария РЕМАРК

(Винсент Ван ГОГ "Рона узра юлдузли тун" асари)

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Фахриёр таваллудининг 60 йиллигига бағишланган «Янги давр адабиётида Фахриёр ижодининг ўрни» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман олдидан.

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ЭСКИРМАЙДИГАН РИВОЯТ

(Навоийдан тола нур)

Бир тождор бор эди, элпарвар, оқил,
Юртнинг ташвишида ўтган ҳар они.
Фуқаро кўнглига топган эди йўл,
Адолат ғиштидан бино қўрғони.

Қирқ бошли тулпордир сиёсат – бешак,
Қирқта жилови бор – ҳар бири ҳар ён.
Бирига эрк бериб, бирин сал тортиб,
Подшоҳ сергак эди, сезгир, устомон.

Макрга чап бериб, иғвони янчиб,
Ҳукм сурар эди мардона, ўктам.
Балки шу заҳматин мукофотига
Хизр йўқлар эди уни дамо дам.

Илоҳ нури билан қамашиб қалби,
Хизр-ла суҳбатдош бўлур эди шоҳ.
Чўнг бир ишоралар берарди набий,
Элнинг иқболидан этганча огоҳ.

...Бир кун шоҳ кўнглида бошланди ғулу,
Иброҳим* қисмати келди ёдига.
“Ушбу тожу давлат, айшу фароғат,
Арзирми жаннатнинг гард тупроғига?!”

Олам ва одамнинг тарзини ўйлаб,
Кирди сўфийликнинг риёзатига.
Салтанат ташвишин топшириб буткул,
Юз бурди Тангрининг ибодатига.

Олис тоғ бағрини макон тутди ул,
Охиратин ўйлаб нолалар қилди.
Инсон кўзи тушмас ёбонда танҳо,
Ҳақнинг рағбатига эришмоқ бўлди.

Гарчи, шу кундан сўнг ўзгарди олам,
Гарчи, осудалик завқини туйди.
Аммо қанча интиқ бўлиб турса ҳам,
Уни энди Хизр йўқламай қўйди.

Йиллар ўтди, унинг аҳволи нигун,
Яратгандан тунлар йиғлаб сўради.
“Бир бор жамолини кўрсат ул зотнинг!”
Шоҳнинг юрагини қайғу ўради.

Томчи кўзёшнинг ҳам бордир ҳисоби,
Буюк мувозанат қургандир Эгам.
Бир тонг Ҳаққа етди шоҳнинг хитоби,
Хизр пайдо бўлди айни ўша дам.

Шоҳ юзи ёришди тонгдан ранг олиб,
Хизр-ла кўришди бўлганича шод.
“Нечун мени ёлғиз ташладинг, эй, дўст,
Нотовон кўнглимни айлаб нообод?

Хизр жавоб қилди: “Эй, одил ўғлон!
Қисматига шоҳлик битилган тождор!
Ҳақнинг адолатин ўрнатмоқ учун
Сени бу оламга юборган Жаббор.

Сенсиз юрт аҳволи кўп ғариб, нолон,
Халқинг хор, элингда залолат ҳоким.
Бир мискин кўнглини олган пайтингни,
Улуғ ибодат деб ҳукм этмиш Раббим!”

Хизр ғойиб бўлди, эҳтимол мангу,
Ғор лабида қолди шоҳ-дарвеш – вайрон.
Балки тахтга қайтган, балки ғорига,
Лек унинг қисмати ибрат бегумон.

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

__________________
*Иброҳим Адҳам назарда тутилмоқда.

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

1938-yil 4-oktabr. Oʻzbekiston tarixiga eng mashʼum sana sifatida muhrlangan.

Abdulla Qodiriy, Abdulhamid Choʻlpon, Abdurauf Fitrat, Gʻozi Olim Yunus, Otajon Hoshim, Ziyo Said, Xudoybergan Devon kabi millat oydinlari shoshilinch qatl etildi. Arxiv hujjatlari shohidligicha, 5-oktabrda esa bir kun oldin otib tashlangan mahkumlarning sudi sahnalashtiriladi. Ammo dushman bir narsani hisobga olmagandi – jisman yoʻq qilishsa-da, ular millat xotirasida yashayveradi, xalq ularning asarlarini asrlar oʻtib ham o'qiyveradi, ularning erk va mustaqillik haqidagi gʻoyalari millatning qonida oqaveradi.

Batafsil: Millat manglayiga bitilgan mashʼum tun – 1938-yilning 4-oktabrida kim-kimlar otilgan edi?

Yuz yilda ham o‘zgarmagan geosiyosat o‘yinlari – Fitrat yana haqmi?

“Isyonim bepoyon, istig‘forim hadsiz...” – Qodiriy suddagi nutqida nimalar degan?

Yozuvchi va zamon munosabati – Qodiriyning shubhasi, Cho‘lponning alami, Oybekning hadigi

Rasmiy sahifalarimiz👇

Web-site | Telegram | Facebook | YouTube

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

...Молингни мен урганим йўқ, ахир ишон,
Қари сайёд, оч кўзларинг тўяр қачон?

Бўримасман, ярам ялаб тузатгали,
Одаммасман, таслим бўлиб кузатгали... @Shodmonqul_salom

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

“Ипак йўли дурдонаси” XV Тошкент халқаро кинофестивалининг
Миллий фильмлар танловида ҳакамлар ҳайъатининг махсус соврини билан режиссёрлар Музаффар Эркинов «Абдулла Орипов» фильми, Зулфиқор Мусоқов «Ҳайрат» фильми, Ҳасан Алижонов «Ҳаёт афсунлари» бадиий фильмлари учун тақдирланди.

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳридаги Темурбеклар мактаби ўқувчилари «Муаллим» шеърини ижро этишди!
Барча Устозларимизни бугунги байрам билан табриклаймиз!

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

БЕДОР НАБИРАГА АЙТИЛГАН ЭРТАК

— “Бир бор эмиш, бир йўқ эмиш” йўқ замонда,
Бул гапларни айтгувчи ҳам йўқмиш анда,
Шул эртакни эшитгувчи ломаконда,
Чиним айтсам, бундай эртак йўқ давронда...

...“Одам” деган қопда ташлаб кетган эмиш,
Қимирламай аллазамон ётган эмиш,

Баъзилари қоп оғзидан чиққан эмиш,
Айримлари чиқмай ғазна йиққан эмиш.

Қопга сиғмай қолганлари ҳам бор эмиш,
Шуёғи ҳам бехаридор — абгор эмиш.

Аввал ерга тегар экан тўрт туёғи,
Сўнг заминдан узилибди жуфт оёғи.

Қанотларни туш кўрармиш беҳушлари,
Бино бўлмай парвоз этган сархушлари.

Букри бели милён йилда рост бўлганмиш,
Гоҳ бир дамда тупроқдан ҳам паст бўлганмиш.
I
Коинотнинг бир четида ўлтирармиш,
Бир-бирига қизиқсиниб мўлтирармиш,
Совуқларда ғор тубида қалтирармиш,
Кўкка боқса, қароғлари ялтирармиш.

Қорни очса, елкасига ёй илармиш,
Қорни тўйса, бир-бирини ов қилармиш.

Дарахтдан туш, деб ёлвормиш оналари,
Ғор оғзидан қайтаролмас оталари.

Дарахтдан то тушгунича минг-минг фасл,
Ғорга кириб чиқмай қолмиш неча насл.

Баъзиларин кўкрагида дил бўлармиш,
Бундайини қолгани тошбўрон қилармиш.

(Бехосият бўлса керак — ўздан кўрсин,
Эл қатори тошмунчоқни тақиб юрсин!)

Баъзиларин кўзларида йўл бўлармиш.
Баъзиларин нигоҳида тил бўлармиш.
Баъзилари сокин тунни тинглар эмиш,
Баъзилари шамоллардек йиғлар эмиш.

Эмиш-эмиш, шундай эмиш, қандай эмиш,
Бундайлари қолганига бўлмиш емиш.

Мен ҳам бир пайт сабий эдим — айтардилар,
Тонг отганда айтганидан қайтардилар.

Мен уларнинг сўзларини олиб қолдим,
Ўзларини бўшаб қолган қопга солдим.

Шунча юкни олиб ёлғиз кетаяпман,
Бу оламдан ровий бўлиб ўтаяпман.
II
Баъзилари танҳоликда тоқ ўтармиш,
Ғорга кириб, тунлари парвоз этармиш.

(Учганини ким кўрибди, жинми, шайтон?
Қўнган пайти қанотини юл, оломон!)

Баъзилари қиз бўлармиш, баъзиси ул,
Бир хилига ўзгасининг хасми маъқул.

Баъзилари ҳур қиз келиб, ҳур кетармиш,
Айримлари ҳурлигида ул кутармиш.

Баъзилари қўрқмайдиган бўлар эмиш,
Баъзилари чақмайдиган бўлар эмиш.

Баъзилари кечалари кўрмас эмиш,
Айримлари ит эмишу ҳурмас эмиш.

Айримлари тунда олов ёқар эмиш,
Тонгда уни шу гулханда ёқар эмиш.

Қизиқ эмиш, шундай ишлар ёқар эмиш,
Гоҳи ёмғир, гоҳида қор ёғар эмиш.

Баъзиларин эркаклари бўлар эмиш,
Баъзиларин эрмаклари бўлар эмиш,
Ҳаммасининг эртаклари бўлар эмиш.

Айримларин аёллари бўлар эмиш,
Айримларин ҳаёлари бўлар эмиш,
Озми-кўпми хаёллари бўлар эмиш.

Баъзилари тириклайин туғар эмиш,
Баъзилари ўликлайин туғар эмиш.

Баъзилари уста эмиш, зўр маъбудкаш,
Баъзилари маъбудидай кўчирмакаш.

Бировлари омоч ҳайдаб, дон экармиш,
Омоч синса, у ҳам тўхтаб, нос чекармиш.

Баъзилари мингта қўйни боқар эмиш,
Гар санаса, бир минг битта чиқар эмиш.

Баъзилари ухлар эмиш, туш кўрармиш,
Бир қулоч бўз ё бир тишлам гўшт кўрармиш.

Тушларида олар эмиш, берар эмиш,
Тонг отганда безрайишиб турар эмиш.

Айримлари ёшин яшаб ўлар эмиш,
Айримлари ёшин ошаб ўлар эмиш.

“Уруш-уруш”, “Яраш-яраш” ўйнар бари,
Араз қилиб келмас эмиш ўлганлари.
Кўкка чиқиб-тушиб турар пайғамбари,
Дарсни ташлаб, чиқиб-кирар малимлари...
III
— Мен билмасдим, савод чиқди аста-секин,
Ўриларкан ҳар қандайин беор экин.

Ўроқчининг қўли сира толмагайдир,
Бунинг сирин гумроҳ гиёҳ билмагайдир.

Уйғон, қўзим, бу эртагим бедор учун,
Йўқ жойлари оғрийдиган бемор учун!

— Бобо, сени ёмон кўриб бораяпман,
Недир бўлди, кўз юмсам ҳам кўраяпман!

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

“Адабиёт газетаси”нинг 2023 йил 25-сентябрь, 19–20 (83)-сони Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи таваллудининг 80 йиллигига бағишланди. 1-саҳифадан Мирзо Кенжабек мақоласи ўрин олган.
***
РАУФ ПАРФИ – ТУРКИСТОН КУЙЧИСИ

ХХ аср туркий-ўзбек шеъриятида инқилобий руҳга боис бўлган шоирлар бор. Булар орасида Рауф Парфи ўз олий санъати билан миллат виждонига айланган шоирлардандир. Янги даврдаги барча шоирлар Ватанни Ўзбекистон деган ном билан куйлаган. Рауф Парфи қадимий буюк диёрни Туркистон, Турон деб куйлаган энг собитқадам шоирдир.

“Ёшларга дил сўзларим” китобимда (2021) бу сўзларни таъкид билан ёзганман ва ўз хотираларида Рауф Парфи шахсиятини майдалаштиришга уринган баъзи хотиранавис устозларни танқид қилганман.

Рауф Парфи ижодидаги Туркистон ғояси алоҳида тадқиқот мавзуйидир. Адабиёт оламида Иброҳим Ҳаққул, Қозоқбой Йўлдош каби мунаққид олимлар Рауф Парфининг асл дардчил ғояларини очиб беришга уринганлар.

Шеъриятда ишорат деган санъат бор. Бу айтмасдан туриб айтиш санъатидир. Абдулла Орипов, Рауф Парфи бу санъатни камол нуқтасига етказдилар... Улар зулмни, мустамлакани ишоратлар билан фош этдилар, миллат озодлигини ишоратлар билан куйладилар.

ХХ асрнинг инқилобий шеърияти асосан Абдулла Орипов ижоди билан бошланди. Биз хоҳласак ҳам, хоҳламасак ҳам, янги давр инқилобий шеъриятининг бошида Абдулла Орипов туради. Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Омон Матжон, Ҳалима Худойбердиева... кейинги авлод вакилларидан Усмон Азим, Шавкат Раҳмон, Хуршид Даврон Ўзбекистон озодлигининг маънавий заминини ҳозирлашда фидойилик кўрсатган ижодкорлардир.

Хотиранавис қаламкашлар орасида Рауф Парфи шахсини пастга уришга уринаётган кишилар учраяпти. Бу иш инсофга мувофиқ эмас. Шу билан бирга, Рауф Парфининг ҳаёт ва оила доирасидаги баъзи заиф жиҳатларини қаҳрамонлик қилиб кўрсатиш ҳам тўғри эмас.

Ҳақ таоло кимга истеъдод берган бўлса, унга ўз истеъдодини муҳофаза қилиш қобилиятини ҳам берган. Буюк Озарбайжон шоири Муҳаммад Фузулий “Лайли ва Мажнун” достони муқаддимасида бунга ишорат қилади ва бир қанча далиллар келтиради. Жумладан: “Ўлмишди Навоийи сухандон Манзури шаҳаншоҳи Хуросон” дейди.

Рауф Парфи – туркий-ўзбек адабиётида мисли бўлмаган буюк шоир. Унинг ҳар қандай башарий кайфият ва ҳолат ичидаги бутун ҳаёти, дарди, ғояси, мақсади – ватан озодлиги, миллат истиқлоли, қадимий Туркистон бирлиги эди.

Мирзо Кенжабек
("Адабиёт газетаси”дан).

@m_kenjabek | @xojagon_uz |instagram | user-yq7sf7zt8i">youtube

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ЮРТ МАНЗАРАЛАРИ

Марғилонда, тонг шивирида,
Юрагимга тегиб ўтди куз.
Потирлади кўксимда қушлар –
Оқи – оппоқ, қораси –қундуз.

Тубигача кўринар сувлар,
Боғлар соғинч рангига кирган.
Рўмол учин тишлар сулувлар
Юзга ҳаё упасин урган.

Ҳовлилардан анқийди ҳаёт,
Саришталар Кумуш, Зебилар.
Энгашмасанг бошингга тегар
Уста боғбон эккан беҳилар.

Соқолини йиллар кузаган,
Бомдод ўқиб қайтишар чоллар.
Ширмой нондай балққанда қуёш
Қаймоқ сузар азиз аёллар.

Беданалар пайров қилганча
Айвонларда қутлайди тонгни.
Сездирмасдан томирлар меҳр,
Безаб борар инсоний онгни.

Пахтазорлар, камалак боғлар,
Қадоққўл куз қилмоқда ижод.
Тирикликнинг томирларига
Иссиқ қондай югурар ҳаёт.

Ипак тўлиб борар чархида,
Нақш солар умрингга тонглар.
Довон орти – сўлим водийда
Ана шундай бошланар кунлар.

Шодмонқул САЛОМ
@shodmonqul_SALOM

Читать полностью…
Подписаться на канал