shodmonqul_salom | Неотсортированное

Telegram-канал shodmonqul_salom - SHODMONQUL SALOM

2223

Ушбу каналда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳиби Шодмонқул САЛОМнинг адабиёт, ижод ва ҳаёт ҳақида фикрлари, хулосалари, иқрорлари ва албатта оташин шеърлари ўрин олган! Murojaat: @ShodmonqulSALOMbot

Подписаться на канал

SHODMONQUL SALOM

21 - март устоз Абдулла Орипов таваллуд топган кун!

​​​​Ориповга ҳавас қилардим,
Ўртар эди мунгли ноласи.
Ўтмас пичоқ бўғзим тилишин
Қайдан билай қишлоқ боласи.

Ҳайратларим учди ҳавога,
Саробмидинг, азим келажак?
Ҳаммасига етар-у фаҳминг
Бошқа гапни айтишинг керак.

Шоирларни отгали ўқим,
Кўрмоққа кўз йўқдир гоҳи – рост!
Йиғига зўр берган қизчадай
Шеър ёзишни билурлар холос.

Ким кўрибди бу тўнғиз дунё,
Куй тинглаган, рангларда ёнган?
Ҳеч ким билмас жодугар бу дев
Қачон гўдак ёшига қонган?

Навоийнинг саботин айтманг,
Ибрат эмас тақвонг, Саъди-ё!
Булбулларнинг юрак қонига
Пайтавасин ювгандир дунё!

Бахти кулган, беқайғу дея
Ориповга ҳавас қилардим.
Тунлар баднафс итлар галаси
Талар экан, қайдин билардим?!

Йўқ, мен шоир бўлмоқчимасман!
Ожиз қалам ва ғариб тилак...
Керак эмас ўзи тўймаслар
Таъна билан ташлаган суяк.

Йўқ-йўқ, шоир чиқмагай мендан,
Гўл боламас менинг юрагим.
Бойчечакни юлмоқчимасман,
Олислардан кўрмоқ – истагим!

Аё, зоҳид, йўқ, мен кибр этмам,
Чин тавбам бор Ўзига – бешак!
Аёлининг ўйнашига ҳам
Зар тўн ёпган тўйни этгум тарк!

Мардлар, алплар – зўр афсоналар,
Уларни ҳам шоирлар ёзган!
Гар яшаган бўлса ҳам улар,
Қиличида қабрини қазган.

Мардлар, эрлар – яшамаган, йўқ,
Чумолига таланиб ўтган.
Бу очкўзлар зиёфатидан
Туз ҳам тотмай ўтсанг бўларкан.

Эй, қўлимга қараган, дунё,
Қўлим тўла шамол ва ранглар.
Сен ҳимиллаб, терлаб ўлтиргин,
Чулғамайди сени оҳанглар.

Дод! Онани суйгани учун,
Ялтоқланиб айтгани-чун роз!
Милён йилки лабин ялайди,
Худо эса... берганди овоз!

Йўқ, мен шоир бўлмоқчимасман,
Кеч бўлса ҳам этакни ёпдим.
Сизнинг эсноқ ростингизданмас,
Ёлғонлардан бир ҳикмат топдим.

Англаб қолди юрагим менинг,
Ёлғонларни ўгирдим чиндай.
Бошин силаб бир етимчанинг,
Ҳамёнини ўғирлагандай.

Дод! Билурман, чин шоирлар бор!
Ҳа, шубҳасиз бор хабардир шеър!
Улуғ шоирларимни ютиб,
Қайтимига бизни бердинг, ер!

Сенга ўхшаб қолди шоирлар,
Менга ўхшаб қолди шоирлар.
Алиф каби келмиш эдилар,
Нунга ўхшаб қолди шоирлар.

Воҳ, бўғзимда бир булбул хордир,
Овқат тиқиб йўл бермас риё!
Ориповга ҳавас қилгандим,
Сенга тақлид қилмайман, дунё!

Саккиз миллиард ниқобли шарпа,
Қайси одам, қайси қул, дайди?
Телба бўлиб қолдимми десам,
Бирови отамга ўхшайди.

Бу ниқоблар савдолашмасдан
Юрагингни чўққа отарлар.
Бир овсарга “Нобель” тутқазиб
Сўнг юртига қўшин тортарлар.

Сабр, тавба, Ҳақни изламоқ...
Тушунсангчи, Худо – ердамас!
Ростин айтмоқ фарздир, эҳтимол,
Лек хўрланмоқ суннатдан эмас.

Қон кўксимга қўлимни босиб,
Деразага боқсам – тонг ёнар!
Юрагимда ўкирган шеърнинг
Нидосидан олам уйғонар.

Яшаб ўтиш керак – биламан,
Яшаб ўтиш одамларга хос.
Ичим йиғлар, ўзим куламан,
Ориповга ҳавасдан холос!

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Шу ёмғирлар кеча ёғса бўлмасмиди,
Интиқ йўлнинг ҳалқоблари тўлмасмиди?
Мен соғинчнинг кўзларини шеърга солдим,
Шу шеърларни ўзинг айтсанг бўлмасмиди?

Ким эди у, қўлин силкиб чорлаётган,
Номозшомда девор оша бўйлаётган,
Юрагимни қўлга ўргатиб хўрлаётган,
Азобларни Парвардигор билмасмиди?

Хушхабарлар ўз вақтида келганида,
Умрим — қадаҳ, маромида тўлганида,
Бу саволлар ўз вақтида келганида,
Манзуражон, ўғилгинанг ўлмасмиди?

Баҳорларим баҳорини сарғайтирган,
Ташрифларим кўзларини қабартирган,
Ўз юзини шапалоқдан қизартирган,
Шул чеҳралар қувончдан бир кулмасмиди?

Кечаларни шалоплатиб кечиб ўтдим,
Гўдакларнинг тушларидан учиб ўтдим,
Бор умримда бир нидодан қочиб ўтдим:
Бундай бўлса, кейин ундай бўлмасмиди?

Худойимнинг иши тугаб қолмасмиди,
Шу ёмғирлар кеча ёғса бўлмасмиди…

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

🎊 “Anorbooks”da yangi kitob 🎊

✍ Bek Ali
📙 “Voh” (she’rlar)

Bek Ali — rost tuyg‘ular shoiri. Uning she’rlarida bezovta Yurak ko‘rinib turadi, behalovat Ruhning isyoni bor, haqsizlikka murosasiz Iymon ovozi jaranglab turadi. Shoirning go‘zal va ayni vaqtda rost hislarga yo‘g‘rilgan she’rlarini o‘qib O‘zlik hujayralari tiklana boshlaydi: qaqrab borayotgan Ko‘nglimiz rost tuyg‘ulardan serob bo‘ladi, yolg‘on-u ig‘voga mashg‘ul bo‘lgan tilimiz qo‘qqis yana “Voh” deb yuboradi.
Qolgan ta’rif-tavsivlarni o‘zingizga qoldirdik — kitob mutolaasidan so‘ng biz bilan bo‘lishing.

Kitob hajmi — 160 bet
Muqova — yumshoq
Narxi — 20 000 so‘m

Buyurtma uchun: @KM_anorbooks

Sahifalarimiz:👇
Telegram | Instagram | Facebook

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

БИЛМАБМАН

Жонимни беҳуда қийнабманда мен,
Занжирни тиш билан чайнабманда мен.
Эркалаб, елкамни тутиб турибман,
Дунёни онам деб ўйлабманда мен.

Кулса, қувонибман, йиғласа ўксиб,
Бағрига тортганда, бағримга босиб.
Гўё қарздорни судхўрдан тўсиб,
Елкамни кўзларга шайлабманда мен.

Йўлга чиққан йўллар йўлдан адашиб,
Бари юрагимда кетди туташиб.
Ҳовлиқиб, қувониб, кўзларим тошиб
Ўзимни Алпомиш бўйлабманда мен.

Майсани ўссин, деб гулни юлибман,
Ҳамма йиққанимга совға олибман.
Бу ҳали машқлигин қайдан билибман,
Бугун сўнгги кун деб ўйлабманда мен.

Майли, дунё ўтсин, мендан ўтмасин,
Майли, унда кетсин, менда кетмасин.
Худойим, менинг шу ярам битмасин,
Ўйнасам, бир марта ўйнабманда мен,
Девор оша бир бор бўйлабманда мен.

Шодмонқул САЛОМ
@shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

***
Нечун гулламайди музлаб ётган руҳ,
Нечун шоир доди манзилга етмас?
Нечун Ватан дея ҳайқирган чоғи,
Мазлум юракларнинг занглари кетмас?

Қалбларга қамалган қуёшлар порлаб,
Нечун уйғонмайди мудраган кучлар?
Карга қўшиқ айтиб, тунга тош отиб,
Шамолни қоплаган каби бесамар...

Нечун юрагида бозиллаган чўғ,
Ғарибнинг музлаган шомин иситмас?
Эй, сўз! Мўмиёча тотими йўқ сўз,
Азадор кийикнинг яраси битмас?

Бунинг сирин билдим, шу аччиқ сўроқ
Юракни сазойи қилаётган он.
Худо билан юрак ўртасидаги
Шеър деган тариқат бўлганда талон.

Ана шунда билдим, эй, шамол насли,
Эй, қадаҳи тўлган, кўнгли тўлмаган.
Ғаладонда турган шамдай умрлар,
Сўзи борган жойга ўзи келмаган...

Расулга хиёнат қилган мушрикдай,
Дуолари қабул бўлмас пир каби.
Туйқус сезиб қолдим Ватан каломин,
Эсноқ-ла, шарафсиз айтганда лабим...

Ҳа, гумон қалами сочмагайдир ўт,
Сўзнинг улуғ кучи бўлмаскан содир.
Қон тўкмасдан туриб шаҳид қавмида
Кетиш мумкинлигин унутса шоир.

Шодмонқул СAЛОМ

@shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

...Ердан бошқасида сув йўқ демишлар.
Қақраган кўнглимга оққувчи зилол.
Инсонга меҳр-ла қўл чўзган Тангрим,
Ўша азиз қўлнинг бир номи аёл.
Аёл, мен қошингда мангу гўдакман...

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

КЕЧИККАН ХАТ

Ўткир, Московда ҳам эридими қор,
Кўзёшдек жимирлаб, кетдими музлар?
Ўткир, Московга ҳам бордими баҳор,
Московда ҳам гўзал бўлдими қизлар?

Ўткир, биз томонда майсалар кулди,
Изларинг кўзёшдир – халқобли йўллар.
Сендан вафо истаб, сенинг йўғингда,
Ўзгадан гул олиб титради қўллар.

Ҳув, ўша сен кезган рус ўрмонидай,
Бир қизнинг сочлари шовуллаяпти.
Унинг юрагида, юрак тубида,
Бир асир туйғулар увуллаяпти.

Тингла, сезяпсанми, эшитяпсанми,
Тақдир яшин каби ташлади фармон.
Яшил майсаларнинг бошини эгди,
Есенин қабридай гўзал бир армон.

Бу «оҳ»ни томоша қилмоққа ҳад йўқ,
Изоҳ сўрамагин таржимонлардан.
У кўнгил дардларин айтолмаётир,
Антеннаси чиқмас телефонлардан.

Мана, борлиқ аро яшнади баҳор,
Бугун тўй бўляпти, келиндир бир қиз.
Унинг юрагида изғирин ва қор,
Сенинг юрагингда эримайди муз.

Шодмонқул САЛОМ

@shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

"Abdulla Oripov" badiiy filmining yopiq namoyishi bo‘lib o‘tmoqda.

Tez kunda efirda..

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Бу шамоллар мени танийди,
Болалигим сочидан тортган.
Ўсмирлигим сирларин айтиб,
Юрагимнинг юкини ортган.

Еру осмон офтоб талашиб,
Фарёдидан шом тушган чоғда.
Бу шамоллар исмимни айтиб,
Онам каби бўлар алағда.

Бу шамоллар тунчироқ ёқиб,
Кундузларнинг луғатин тузган.
Сулувларнинг сўзин ўғирлаб,
Ҳаётимнинг маромин бузган.

Бу шамоллар ошиқдай жўмард,
Вафо каби бевафо улар.
Чувиллашиб кулар устимдан,
Сўнг увиллаб мен учун йиғлар.

Бу шамоллар менинг дилимни
Ҳилол каби шохларга осган.
Кир ёйгандай куюк кўнглимни,
Бедард йиллар ғубори босган.

Бу шамоллар қадрдон, ҳабиб,
Хавфга қўяр ҳаётларини.
Мен ҳам боғлаб қўяман унинг
Мен деб синган қанотларини.

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

"Adabiyot yashasa Millat yashaydi!" Jadidchilik tarixini xolis o'rganishni davlat siyosati darajasiga olib chiqmoqdamiz. Qatag'on siyosatining Millatimiz taraqqiyotida qanchalik mash'um rol o'ynaganini ming xil misol bilan bot bot yoritmoqdamiz. Yosh ammo büyük shoirimiz Najmiddinbekning bitta she'ri butun xalqimizni to'lqinlantirdi. Mana uyg'onish samarasi, mana adabiyotning qudrati, she'rxon xalqim hamisha omon bo'l! Shoirlarimizni Alloh yomon nazarlardan panohida asrasin.

Bahrom IRZAYEV,
Tarix fanlari bo‘yicha falsafa doktori

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

“Abdulla Oripov” badiiy filmining rasmiy tizeri

“Абдулла Орипов” бадиий фильмининг расмий тизери
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Азим СУЮН - 75 ёшда!

БУ ДУНЁДА

Бу дунёда кимга дўсту кимгадир озорман,
Коса берсанг, тўла бер, нимкосангдан безорман.

Чала кулба, дўстларим, менга иморат эмас,
Каттакон бозор ичра мен ўзим ҳам бозорман.

Кунни сен ярим дема, тун бирла бутундир ул,
Ғафлат уйқуси ётдир, уйқу аро бедорман.

Бу жаҳон майдон эрур, манглай қашимагайман,
Белим маҳкам боғланган ғолиб, музаффар борман.

Ота маконим бутун, миллатим бутун, рақиб,
Осилсанг менга осил, энг баланд оғоч — дорман.

Девона ҳам дунёча гап билан, Азим Суюн,
Аслини айтсам, битта бағри бутунга зорман!

@shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Шамолдай бетаъма, нурдай беминнат,
Ёмғирдай кўнгилчан, сирдай бокира,
Тумандай овозсиз, вақт каби жим,
Келганим... ҳолимга бир қара...

Қудуққа тикилса, ойни кўрганим,
Кўнглимга энгашиб тушиб кетган гул.
Кўксим деворига юракдай урганим,
Кўнглимни тирноқлаб қонатган булбул.

Кафтини лабига япроқдай тўсиб,
Хўрсиниқларин ҳам сездирмаганим.
Кўзлари кўзимда исиниб, исиб,
Кўз узиб, кўнглини уздирмаганим.

Кўнгил узмаганим, умидларимдан
Ойга арғимчоқлар солиб учганим.
Менинг соғинчимдан қадаҳлар суниб
Оламни ухлатиб, танҳо ичганим.

Кечадан умидли тушларнинг барин
Илондай авраган, ўзига тортган.
Зулфидай эшилган хаёл сайлида
Кўнглимнинг оёғин қабартган,

Келган, сўзламаган, боққан, кулмаган,
Билган, сездирмаган, куйган, ёнмаган,
Тўлсам, тошмоғимга ишқибоз бўлган,
Тошсам, қирғоғимга келмаган.

Шаҳодат бармоғин ёмон кўрганим,
Жудаям суйганим кўзин остини,
Кафтин чизиғида атай секин юрганим,
Бергим келмаганим гулдай дастини,

... ва кафтида қалбим чўғдай тутолган,
Ҳолим кўр, кўзларинг недандир тўлсин.
Ёниблар кетяпман бир ўт тафтида
Бир боққин, ҳаётим қадаҳдай тўлсин.
Бир боққин, сўнг майли, шоиринг ўлсин.

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ЎҚИМАГАН БОЛАЛАР

Ушбу шеър олис-яқин юртларда қора меҳнат қилиб, оилавий муҳит, етишмаган адолат, ҳаётдаги кўзбўямачиликлар сабаб ўқишга киролмаган, имкониятлари бой берилган йигитлар ҳақида.

Батафсил — https://telegra.ph/%D0%8E%D2%9AIMAGAN-BOLALAR-12-07

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

* * *
Эй, кулгуси шаклланмаган,
Эй, кўзёшга эҳтиёжи йўқ.
Эй, умрига бўёқ тегмаган,
Ва қайғудан бошқа ками йўқ.

Эй, тунини тушларга берган,
Хаёл ўпган ёноқларидан.
Кўзин очса, қушдай потирлаб,
Тушлар учган қабоқларидан.

Эй, лабида ошиқлар қони,
Шафақ ютган қуёшдир, чўғдир.
Эй, зулфлари олам исёни —
Даф этмоқнинг чораси йўқдир.

Эй, дунёдан кўзи қўрқмаган,
Эй, пойида дунёлар маҳтал.
Эй, нигоҳи тушгач абрлар
Майсаларга айтгучи масал.

Эй, оламнинг тошқинларидан
Киприк қоқмай ҳатлаб ўтгучи.
Юрагининг шовқинларидан
Ўзи истаб, ўзи қўрққувчи.

Эй, кўзлари қиёматдай сир,
Эй, нигоҳи абадий савол.
Кузги олам ҳайрону асир,
Дунё сенга, сен унга увол.

Эй, нени ҳам айтаолурман,
Менинг умрим — ошиқ отган ўқ.
Фатво берсанг яшаб қолурман,
Йўқ, яшашга бошқа чорам йўқ

Шодмонқул САЛОМ

👇👇👇👇👇👇👇
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ТУН ҚОРОВУЛИ

I

Мен бир тунги қоровулман, туннинг қўриқчисиман,
Тонг ортилган тун карвонин қўриқлайман ўзимдан.
Қора барқут кийган оппоқ Тушларнинг соқчисиман,
Гўдакларнинг уйқусига бекитаман кўзимдан.

Мен тунларга ёлланма-ю кундузларга мусофир,
Вақтим эса синган пулдай беҳисобу бечора.
Танимайман, бу ерликмас ё бир қочоқ муҳожир,
Офтоб кўрмас, ўз соясин ҳеч кўрмаган оввора.

Мен бир тунги қоровулман, туннинг карвонсаройи
Қоранорлар қўзғалганда тунни омон кўраман.
Чироқларни ўчирмасдан, туннинг жойин банд этиб,
Уйқусида гапиринганларни ёмон кўраман.
II
Эй, кундузнинг деҳқонлари, кечанинг меҳмонлари,
Эй, орзу қопқонлари, хаёлнинг ўпқонлари,

Эй, меҳмонга парво қилмай ухлаб ётган соддалар,
Эй, ўлимдан минг бор қўрққан, лек ҳаёти битталар,

Эй, биргача санашдан ҳеч нарига ўтмаганлар,
Эй, минг бора меҳмон бўлиб, бир меҳмон кутмаганлар,

Умр бўйи қимор чийлаб, йўқ ғанимин йиққанлар,
Қачонлардир одамликдан нафақага чиққанлар,

Эй, ўзига ақли етмай, Оллони кузатганлар,
Эй, мотамда йиғлашни ҳам тартиблаб, тузатганлар,

Эй, минг йиллик бир кечани ўн соатга бўлганлар,
Курсигами чиқиб, бўйим бунча баланд деганлар,

Эй, дунёга келмай туриб мангу яшаб қолганлар,
Эй, ҳар йили бир туғилиб асли туғилмаганлар,

Эй, совқотган томонини офтобга тутётганлар,
Ўтиб кетган карвонини интиқиб кутётганлар,

Эй, қўлларда изтиробдан тўлиб турган қадаҳлар,
Шу ғуссадан минг бор ичиб маст бўлмаган Огоҳлар,

Эй, шу қадаҳлар ортидан эврилиб кўринганлар,
Алпомишдай сарватлари соврилиб кўринганлар,

Эй, худони таниганлар, эй, худо таниганлар,
Эй, йўллари тугаб қолгач йўлсозни яниганлар,

Сабр тиши лабларига ботиб кетган собирлар,
Яловини юракларга илиб кетган ботирлар,

Эй, кўкраги «оҳ»га тўла, кулиб турган ҳалимлар,
Ҳақни кўриб ўз-ўзига чўкаётган салимлар,

Улуғ сознинг наърасини тулпор отдай сезганлар,
Асрларнинг сиртмоғи-ю жиловини узганлар,

Эй, эркини қўлдан қўймай, қўли шол бўп қолганлар,
«Ота тил» деб бўзлайвериб, дудуқ бўлиб ўлганлар,

Эй, Тангрининг қабулини кутиб турган қадамлар,
Бир васлдан фариштага дўниб кетган санамлар,

Ҳўл қанотин қуритай, деб кўкдан тушиб келганлар,
Қанотига ўт туташиб, шу ўтга исинганлар,

Эй, кўнгилга маҳрам бўлиб азоб йўлин тутганлар,
Ва кўксида юрак билан юзкўрмас бўп кетганлар,
III
Эй, кундузнинг имонлари, кечанинг гумонлари,
Сиз кўрмаган кўп тушларнинг жўраб, йўриқчисиман.
Тонгни суйган бандаларнинг менман кечабонлари,
Мен бир тунги қоровулман, туннинг қўриқчисиман.

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Шоир қанотига ўт кетган қушдир,
Унга дон кўрсатманг, беринг осмонни.
То ёниб бўлгунча ёришсин олам,
Токи куйдирмасин куйган жаҳонни.

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ШОИР

Мен сени қувладим, охири етдим,
Гоҳи ҳақ, гоҳ ноҳақ ёқангдан тутдим.
Сен эса қовоғинг очмадинг, дунё,
Кўнглингни олай, деб сўз излаб кетдим.

Шодмонқул САЛОМ

👇👇👇👇👇👇👇👇
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Эркалаб, елкамни тутиб турибман,
Дунёни онам деб ўйлабманда мен...

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

* * *
Эсингдами,-деди аёл,
шишадевор қаҳвахона,
деворларни ювиб турган баҳорги ёмғир,
ёмғирдан ҳам чиройли оққан мусиқа?..
Иккаламиз юзма-юз ўлтирган эдик,
ўртамизда эса бир дона қизил гул,
бир дона қизил гул…
Эсингдами?

Эсимда,-деди эркак,
мана, сенга шишадевор қаҳвахона,
мана, сенга ёмғир, мана, мусиқа,
қаршингда ўтирибман, мана, юзма-юз,
ўртамизда эса бир дона қизил гул…

Йўқ!- деди аёл,
-эслагин, шишадевор қаҳвахона,
шишадевор қаҳвахона…
Бир марта эслагин!..

Усмон Азим

/channel/usmon_azim

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Тирикликнинг меҳвари бўлган азиз аёлларимизни 8-март байрами билан чин дилдан қутлаймиз!
Сизларсиз бу олам ҳамма маъносини бой берар эди. Доимо яшнаб юрингизлар!

АЁЛ, СЕН БОРСАНКИ...

Манзура келганди, онам шод эди,
Бошқоронғу эди бизнинг Шоҳиста.
Руҳим қирларига турналар қўниб,
Сузиб кетардилар оҳиста...

Онамнинг қувончи жудаям қиммат,
Жуда осон эди ғусса ташрифи.
Манзуржон, бир даста гулдай келдинг-а...
Оғангнинг бундан соз йўқдир таърифи.

Манзура кенжамиз, эркароқ эди,
Унинг уч ўғлини овлади сайёд.
Кўнглига боқмадинг, кўзига боқмадинг,
Бунча қўлинг қаттиқ, отажон, Ҳаёт!

Кейин онам кетди... тўйга кетгандай,
Манзура кўнмади – йиғлоқ бўп қолди.
Унинг анор сувли жомдай кўнглига
Худойим барибир сабр ҳам солди.

Ҳа, шул-да, кўнмоқ-ку, бандадан талаб,
Не-не баҳоналар қилиб кўрмадим.
Бизларни Оллоҳдан олганди тилаб,
Айтган томонига сира юрмадим.

Ҳа, шул-да, юпанчим – таскинни топдим,
Йиғлатганин ўзи юпатди охир.
Қўноғидан қочган қулундай чопдим,
Бунчалар ширин бу! Воҳ, бунча талхдир.

Сен борсан, баҳорга ишонаман-да,
Сен борсан, кузакнинг тилин топурман.
Онам, синглим, қизим ва яна сен ҳам,
Келинглар, меҳримдан нонлар ёпурман.

Аёл, мен қошингда мангу гўдакман,
Шаррор қўшиқ бўлиб юрибман, мана.
Аёл, сен борсанки, ғамлардан кулиб,
Шоирлар қилурлар зебо тантана.

...Ердан бошқасида сув йўқ демишлар.
Қақраган кўнглимга оққувчи зилол.
Инсонга меҳр-ла қўл чўзган Тангрим,
Ўша азиз қўлнинг бир номи аёл.
Аёл, мен қошингда мангу гўдакман...

Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

​​​​АЁЛ ҲАҚИДА

• Аёл учун арзимас нарсалар ҳам улкан аҳамиятга эга эканини кўп эркаклар билмайди, шунинг учун доим тутилиб қолишади.
© Маҳбубий.

• Аёлда фикр бўлмайди, деганлар адашади, чунки аёлда ҳар куни янги фикр бўлади.
© Бернард Шоу

• Аёл икки нарсага ҳеч қачон ишонмайди:
эркакка ва атирга.

© Ҳинд бинт Маҳлаб.

• Аёл машъалага ўхшайди, эркак уни қандай тутишни билса йўлини ёритади, тутишда хато қилса куйдиради!
© Анис Мансур.

• Эркак ўтиндир, аёл олов. Шайтон эса олов ва ўтин орасидаги пуфланган ҳаводир.
© Фаранг мақоли.

• Хиёнатни аёл энг охирида билади, лекин,  энг биринчи сезади.
© Маҳбубий.

• Аёл қудратини менсимайдиганлар менимча онасиз катта бўлишган.
© Нажиб Маҳфуз.

• Аёл латофатини уч нарса йўққа чиқаради:
- қайсарлик;
- асабийлик;
- баланд овоз.

© Вильям Шекспир

• Аёлнинг гўзаллиги кўринмайди, у кашф этилади.

© Маҳбубий

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Бизнинг даштга баҳор эрта келар эди,
Оқ турналар азиз қўшни бўлар эди...

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

БОЛАЛИК

Болаликнинг осмонларида
Булутларнинг ниятлари пок.
Бу йилларнинг зиндонларида
Не туйғулар бўлмади ҳалок.

Болаликда баҳор бўларди
Ёмғирлари, қўзичоқлари.
Ойсанамга хўп ярашарди
Ўт-ўланли тақинчоқлари.

Қўйдай ўтлаб юрар туманлар,
Шитирлайди яшил-оқ ҳаво.
Чақмоқ эмас кўкни ёритган
Гулхан ёқиб исинар Худо.

Гумбурлайди самонинг сатҳи,
Қарсиллайди юрак — чилторим.
Зўр қурилиш бўляпти кўкда,
Уй бошлабди Парвардигорим.

Болаликда тутганим олтин,
Зумрад эди, жавоҳир эди.
Эй жўралар, ҳеч кимман ҳозир,
Болалигим зўр шоир эди.

Дунё чети — қирда, отам тик,
Хирмон ташлар донни саралаб.
Тақдир сопи зувиллатганча,
Чиллак кетди йиллар оралаб.

Мен абадий ўн ёшдадирман,
Қирга чиқиб тушолмай қолдим.
Болаликдан сўрамай кетиб,
Ана шундай таасурот олдим.
Болаликда осмон бор эди.

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Кеча Хоразмга бориб келдим мен,
Дарёни ёнидан кўриб келдим мен.
Осмон ҳаётимга бир қараб қўйди,
Кўнглим шод, лек ўзим ҳориб келдим мен.

Юрагимга босдим товонларини,
Тингладим минг йиллик замонларини,
Кипригимга суриб тиконларини,
Бир илоҳий дарддан оғриб келдим мен.

Бунча яқин кўрдим анинг юзини,
Хаёлдай ястанган дала-тузини,
Нақшли сўзини, ҳайрон кўзини,
Умримдай қадамлаб юриб келдим мен.

Авесто – қадимдан қадим савдолар,
Оташми, Зардўштми кўҳна дунёлар,
Ўт ёқиб, исиниб турар Худолар,
Баридан эзгулик териб келдим мен.

Дилимдан тилимга учади розим,
Лошимни елкалаб қайтдим бир ўзим.
Лек ҳали қайтмади қалбим ва ўзим,
Дунё олиб, дунё бериб келдим мен.

Ўпдим нигоҳларнинг ғубор гардини,
Ҳарфлаб ўқидим тақдир шартини,
Мангу берганларни Мангубердини,
Аламини* кўзга суриб келдим мен.

Оғочдай қарсиллар бўғзимда сўзим,
Кўҳна минорлардан юракка тўзим,
Ой юзим, гул юзим, жоним Хоразм,
Ой кўнглим, кун кўнглим, кўнглим Хоразм,
Мозийни бошимга сириб келдим мен,
Кеча Хоразмга бориб келдим мен.

》》》》》》》》》》》》
*Алам, шевада “ялов” маъносида.

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

БАҲОРНИНГ КЕЛИШИ

Тушнинг давомидай бир кеча эди,
Тунинг саволидай ҳур эди кўнглим.
Дераза, нима у шитирлаётган?
Баҳорми, ёмғирми, вой, жоним синглим.

Кўнглим эриб кетди эскирган қордай,
Юзимга урилди соғинчнинг ели.
Кўнгли кўкламларга кетган бемордай,
Чопгиларим келди, ҳайқиргим келди.

Соғинч – отам қишда кураган қорлар,
Бойчечак лабига кулгулар тошди.
Қўзи боқиб юрган болалагим ҳам,
Баҳор, ташрифингдан энтикди, шошди.

Баҳор, сен бордингми Сурхондарёга,
Кўрдингми турнадай сингилларимни?
Боқдингми, онамнинг достон кўзига,
Ўрикка илдингми кўнгилларимни?

Бойсунга узатган қизи келгандай,
Бодомгул рўмоли ҳилпираб, шошиб,
Ялангаёқ чопган қизалоқлардай,
Қирларга қўзигул кетгандир тошиб.

Жўралар, мен бугун ишга чиқмайман,
Бўзсувга қаранглар, у – менинг кўнглим.
Тошкентда туриб ҳам бормайми, ахир,
Бойсундан келибди баҳорим, синглим.

Тушнинг давомидай бир кеча бўлди...

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

Дилоро! Шоирлар - қақнус тухмидан,
Аларнинг шодлиги ҳижрон хумидан!

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ЁМҒИР

Ҳар битта томчини битта фаришта
Олиб тушар эмиш заминга кўкдан!
Юрак ҳапқиради, ё, Қодир Худо,
Раҳматлар юбординг бизга фалакдан.

Бу мунир лаҳзада дуо қабулдир!
Кўзёш ювган кўнгил сирин айтади:
Ёмғир олиб тушган ҳар бир малойик
Бир яхши ниятни олиб қайтади!

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

@shodmonqul_SALOM

Читать полностью…

SHODMONQUL SALOM

ҲАЗРАТ БОБУР ЁДИ

Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳийм,
Ўзинг фатво қилғил, эй, Самий, Азим!

Ғаффорлигинг бордир – ваъданг бор, мутлақ,
Гуноҳкорларингдан рози бўлгил, Ҳақ!

Умаршайх Мирзонинг айтайин ўғлин,
Бобур атадилар, бул гаплар ҳам чин.

Элликка кирмади – жавонмард бўлди,
Ўттиз саккизида бир китоб қилди.

Номини “Мубайян” демиш уламо,
Шариат тоқини қучди бир зиё!

Мирзо Бобур номи токи Ҳиндистон,
“Бобурнома”сини ўқийди жаҳон.

Валиймасдир, вале ўрнини босгай,
Уни билмаганни ҳикмати тўсгай.

Навоий чин фоний бўлганида рост,
Улуғ девонларга айлади ихлос.

Ўнгу чап илкида урмишлар ханжар,
Ҳумоюн! Недир ул эроний лашкар!?

Бобоси Темурхон – миллатнинг шаъни,
Эси бор ўқувчим топгайдир маъни.

Турон тожидаги кўҳинурдир ул,
Бобуршоҳ – Оллоҳнинг амридаги қул!

Зўр сўзлар айтмоққа журъатим бордир,
Вале, дарвеш умрим бу йўлда хордир.

Ҳазрати Бобурнинг эрлигин билинг,
Унинг айтганидек, тўғри дарс қилинг.

Ушбу шарафларга етмади бу жон,
Етказгил, сен Ўзинг, етказгил, Раҳмон!

Номи Бобур эрур, ёнмиш қуёши,
Жавонмард руҳига шоирлар ошиқ.

Шерпанжаси билан битгандир шеърлар,
Ҳинд-у Турон бирдек: Подшоҳим, дерлар.

Раббим! Раҳматингни мўл-кўл қил анга,
У мудом таваккул айламиш Санга!

Асл жавҳаринг бер пошшозодаға,
Йиқмас минор қурган ул шаҳзодага.

Шодмонқул САЛОМ

@Shodmonqul_SALOM

Читать полностью…
Подписаться на канал