Ситорабонудан - шоира, олима сингилдан кўнгил қўшиб ижро этилган бир шеър!
/channel/sitorabonu_audiolar
Лев Толстой Максим Горкий ҳақида:
"Жаҳлдор-қўпол одам. У худди сочлари мажбуран олинган ёш руҳоний талабага ўхшайди... хуллас уни бир умрга хафа қилишгандай гўё . Унинг қалби худди Ханаан ерига тушиб қолган бегона қалбга ўхшайди, у ҳамма нарсага қизиқади, ҳаммани кузатади, ҳамма нарсани сезади, ва ҳаммасини ўзининг аллақандай худосига етказиб туради.
Унинг худоси - алвастига ўхшаш тасқарадир ёки сув париси каби сирлидир".
Максим Горкий Лев Толстой ҳақида:
"Лев Николаевичда шундай бир нарса борки у кўпинча менда унга нисбатан нафратга яқин бир туйғуни уйғотади. Бу туйғу менинг қалбимни оғир юк каби эзади. Унинг ўсиб-тарвақайлаб кетган баҳайбат шахсияти қандайдир махлуқона, қандайдир рутубатли ҳодисадир. У худди ердан узилган, муаллақ турган муқаддас бир қояга ўхшайди".
СУРАТДА:
Максим Горкий ва Лев Николаевич Толстой
1900 йил. Ясная Поляна.
Ўзбекистон халқ шоири Хуршид Даврон Туркиянинг қадимий Бурса шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркчанинг 15 улусларораси Шеър байрамида машҳур сўфий шоир, нақшбандия тариқатининг таниқли намояндаси Ниёзий Мисрий номидаги мукофот билан тақдирланди.
Читать полностью…***
Ё қаҳру ғазаб бирла мени туфроқ қил,
Ё баҳри иноятингда мустағрақ қил.
Ё Раб! Сендадир юзим, қаро, хоҳ, оқ қил,
Ҳар нав Сенинг ризонг эрур, андоқ қил.
Мирзо БОБУР
КУРАШ
"СУРХОНДА ТЎЙ" асаридан
– Кетмончининг халқиям эринмай тўйлади-да шу бугун, – курашга йиғилганлардан бири ёнидагиларга шундай деб, атрофга олазарак бўлди, – бахши эшитди, кўпкари кўрди, бир хили даврадаям селкиллаб ўйинчи қизга пул илди, яна шунча одам – ҳуркитиб санаб бўлмайди-ей.
Гапирган кишига ёнидаги, белига янги белбоғ бойлаган, бизга таниш Эгамберди шарбатхоначи ўзига хос сўзамоллик, шалойимлик билан шундай жавоб қилди:
– Бизлар-ку на даврага чиқдик, на кўпкари кўрдик. Бахшининг товушиям нариги дунёдан келаётгандай эшитилиб турди. Шарбатхонанинг дарчасидан фақат одамларнинг қўли билан оғзи кўринади. Қўли пахта чаноққа узалгандай узалади – ё ароқ сўрайди, ё тандир! Одам мияхато бўлиб қолди-ей.
Биринчи гапирган киши шарбатхоначининг гапларидан завқ қилиб кулди-да, яна кўнглидагини гапира кетди:
– Ўзи одамлар шундай тўйларни соғинган эканда, Эгамберди?! Суннат тўйгаям устал безаб, «вечер» қиладиган кўпайди-да. Фалон сўм саҳна, артис, тиринг-пиринг. Бодичилик, исрофда туриши. Вечерда нима бўлади? Қиз билан ул паналаб «гункуллашади». Папирос тортади, ичишни ўрганади. Оёғи толиб, уйқудан қолгунча ер «тепади».
– Шунинг учун ҳам полвон чиқмаяпти-да.
– Бўмасам-чи, уйқуга тўймаган боланинг жилиги пуч бўлади, яхшиям, кечаси ток ўчиб туради, бўлмаса...
Суҳбат узилди. Кўчма микрофон тиқирлади: «Ё, пирим! Ё, отамнинг қўли! Ё, Али!» – бош баковул микрофоннинг ишлар-ишламаслигини шу тарзда текшириб кўрди. Давранинг устидан тортилган симда бешта беш юзлик чироқ ёниб, ҳаммаёқни кундуз кундай ёритиб турибди. Нариги бошда баковуллар мунозара қиляпти. Айлана бўлиб чордона қурган, ёнбошлаган, ёшу қари тизилган. Уларнинг ортидагилар ҳарбийдагидай икки-уч қатордан тик туришибди. Таниш-нотаниш беш-олти кўк кийимли милиса давранинг ҳар жой-ҳар жойида одамларни текислаш билан овора: орқароқ, яна, мана чизиқ бор-ку, ҳамма кўриши керак-да. Даврага нос тупурманглар-ов, желакни булғайди.
Миршабнинг бу гапини нарироқдаги ёши каттароқ ҳамкасби илиб, ҳазилга бурди:
– Ҳам йиқилса, ҳам желаги булғанса. Бу полвон олишмай кетади-да. Полвонни қаердан топамиз кейин?
Кулги кўтарилди. Бу кулгилар сўзнинг таъсиридан ҳам кўра, миршабнинг кўзини шамғалат қилиб, олдинроққа ўтиб олиш илинжи яширинган оломоннинг пўкак кулгиси эди.
– Шуни айтинг, командир, – деб бир ўрта яшар киши орқага бир қараб олди-да, – носкашлар орқага ўтсин, – деб баҳонада ўзи олдинга қимтиниб юриб олди.
Шодмонқул САЛОМ
#Адабий_ғийбатлар – Шоир кундалигидан
Ҳаёт шаробга ўхшайди. Ҳар кимга ҳар хил таъсир қилади. Шоир уни кўпинча “кўтаролмайди.”
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Алпомиш тилидан
Ўзбек полвонларига!
Бухоро яқинми, Бойсун яқинми?
Юлдузлар тўкилган майдонларимга.
Ерда йўқотганим кўкда чақинми?
Ё бир ишорами армонларимга.
Барчин кўзидаги ёшдай тизилиб,
Дардим зиндонда ҳам қолса сезилиб,
Номусимни оссам кетар узилиб,
Қоражон ташлаган арконларимга.
Кўзингга боқаман, кўзингда ғам бор,
Сендан зўри бўлса, зўрига мен бор.
Мен ҳам мағлуб бўлсам оримга ким бор?
Асқартоғдан улкан ёлғонларимга.
Бул майдон қошида дунё бир сиқим,
Мен эса рақибга тиладим тўзим.
Асли энг зўр рақиб ўзимга ўзим,
Юракдай бешафқат майдонларимда.
Кўнгилни ёритмас ойнинг шуъласи,
Мен куйлаган забон поклик шеваси.
Нафсониятимнинг ширин меваси,
Увол бўлиб кетманг Ултонларимга.
Турибман дунёнинг орин олгани,
Ёлғон энг шимарар сирим билгани,
Совринга қўйилса Ватан дегани,
Не деб ёлвораман чилтанларимга.
Бухоро яқинми, Бойсун яқинми?
Юлдузлар тўкилган майдонларимга.
Совринга тикаман юраккинамни,
Юраги панд бермас полвонларимга.
2004й
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Шу ёмғирлар кеча ёғса бўлмасмиди,
Интиқ йўлнинг ҳалқоблари тўлмасмиди?
Мен соғинчнинг кўзларини шеърга солдим,
Шу шеърларни ўзинг айтсанг бўлмасмиди?
Ким эди у, қўлин силкиб чорлаётган,
Номозшомда девор оша бўйлаётган,
Юрагимни қўлга ўргатиб хўрлаётган,
Азобларни Парвардигор билмасмиди?
Хушхабарлар ўз вақтида келганида,
Умрим — қадаҳ, маромида тўлганида,
Бу саволлар ўз вақтида келганида,
Манзуражон, ўғилгинанг ўлмасмиди?
Баҳорларим баҳорини сарғайтирган,
Ташрифларим кўзларини қабартирган,
Ўз юзини шапалоқдан қизартирган,
Шул чеҳралар қувончдан бир кулмасмиди?
Кечаларни шалоплатиб кечиб ўтдим,
Гўдакларнинг тушларидан учиб ўтдим,
Бор умримда бир нидодан қочиб ўтдим:
Бундай бўлса, кейин ундай бўлмасмиди?
Худойимнинг иши тугаб қолмасмиди,
Шу ёмғирлар кеча ёғса бўлмасмиди…
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Кўнглим сув остида қолди,
Мен ўзим қирғоқдаман.
Умрим йўл устида қолди,
Мен ўзим қўноқдаман.
Жоним йўлда карвонда-ю
Мен йўлсиз овлоқдаман.
Бу йўл йўлсизлар йўлидир,
Бу йўл қайтмаслар йўли.
Мен шу йўлга сарой қурдим,
Абадий фироқдаман.
Руҳим бир йўлбарсга дўнди,
Бир гул қўлига ўргатмиш.
Шаън бир озода қуш эди,
Гул соя юзин сарғайтмиш.
Орзу эрка бола эди,
Уни эрмаклаб йиғлатмиш.
На имкон бор, на даъвом бор,
Бир мажҳул сўроқдаман.
Қулоч урган бу оламга
Қулун бўлиб келган эдим.
Изларининг изларига
Жунун бўлиб келгандим.
Бу ерларга келмай туриб,
Кўнгилларга келган эдим.
Кўзим боғлаб узоқ юрдим,
Кўз очсам ҳам юрмоқдаман.
Қўлларимнинг орасидан
Елиб ўтган шамол — умрим.
Қуёш тегмас ҳужраларда
Қолиб кетган қоқ, шол умрим.
Ўнгга юрдим, сўлга юрдим,
Лой йўлларга савол чиздим.
Қори кўмиб, ёмғирлари
Юволмаган савол — умрим.
Шул сўроқлар жонга ботди,
Мен бир қутлуғ қийноқдаман.
Бу азиз дард ҳасратидан
Тиз чўкиб, жим турмоқдаман.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Ўзбек шеъриятига зўр истеъдод эгалари кириб келмоқда!
Ҳумоюн Қувондиқов
***
Қушлар учмоқ учун яралган, албат,
Балиқлар сузади, ватани денгиз.
Тошбақа судралиб юради фақат,
Тулпорлар — югурмоқ илмида тенгсиз.
Бир жонзод иссиқни суяр зиёда,
Бириси совуққа яхши мослашган.
Ажабо, бир халқни кўрдим дунёда —
Эгилиб яшашга ихтисослашган.
@Shodmonqul_SALOM
Эй, баднафс, табаррук жомни булғадинг,
Маъно майин тўкдинг — комни булғадинг.
Аввал ғофил бўлдинг, шом сирларидан,
Тун бўйи алаҳсиб, тонгни булғадинг.
Кўзёшмас, иддао қилдинг фалакка,
Ибодат қилмадинг — онни булғадинг.
Ташрифингдан жаҳон қувонган эди,
Кетмай туриб номи инсонни булғадинг.
Эй, нокас, эгнингда мазлум либоси,
Қилмишинг-ла ҳалол деҳқонни булғадинг.
Даъвонг олимлигу, амалинг риё,
Одамийлик деган фанни булғадинг.
Гоҳ жубба, гоҳ ридо, гоҳи бўйинбоғ,
Кийиб неча аср-у замонни булғадинг.
Бекорга булбуллар бағри қон эмас,
Қутлуғ қоғоз, қаламу рангдонни булғадинг.
Шоирдан инжима, ғўр машқи учун,
Ҳайфки, умр отлиғ достонни булғадинг.
Қуш ташлаган нажас денгизга ҳечдир,
Аммо парвоз деган шонни булғадинг.
Сўнгагинг ўтини дўзахга етгай,
Билмассан, билишдек имконни булғадинг.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
#Таваллуд
Бугун шоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Aзим Суюн таваллуд топган кун.
“МЕН ҲЕЧ КИМ ЭМАСМАН ЎЗИМДАН БЎЛАК…”
Aзим Суюн
***
Aндиз ўсган ерларда отлар бевақт ўлмағай .
Яхши бўлса аёллар эрлар юзи сўлмағай.
Қайси элда чинакам ботир эрса йигитлар ,
Ўшал юртнинг эллари ёвларга қул бўлмағай.
От минмаган от минса чопа- чопа ўлдирар .
Боғ кўрмаган боғ кўрса пайхон қилар , сўлдирар.
Хушёр бўлгин, жон элим, гулдай сақла элингни ,
Ёвларингга қўл берсанг, паймонангни тўлдирар.
Бош кесилса, ёронлар, сочга мотам тутилмас,
Қон қусилса, ёронлар, ичга сувдай ютилмас.
Қай бир юртнинг тупроғин топтар экан маккор ёв,
Ўзлигин билганларнинг бахти асло букилмас.
Aрғумоқларга мининг, ғолиб қилич ёр бўлсин,
Бу дунёда ҳар кимнинг ўз ватани бор бўлсин.
Aзим Суюн
@Shodmonqul_SALOM
☆☆☆
Bu dunyodan o'tayotir tirik hijron!
✍Shodmonqul Salom
/channel/sitorabonu_audiolar
ЁМҒИР
Ҳар битта томчини битта фаришта
Олиб тушар эмиш заминга кўкдан!
Юрак ҳапқиради, ё, Қодир Худо,
Раҳматлар юбординг бизга фалакдан.
Бу мунир лаҳзада дуо қабулдир!
Кўзёш ювган кўнгил сирин айтади:
Ёмғир олиб тушган ҳар бир малойик
Бир яхши ниятни олиб қайтади!
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Kuz haqiqati
Kuz – asli boyvuchcha, kuz –asli g’ani,
Taqdirin pesh qilar har giyoh, har xas.
Tuzuk kun ko’rdimi yurtda qolgani?
Uchib ketgan qushlar noshukur emas.
Sukunat bosadi borliqni zil-zil,
Barin anglab turar fitrati sog’lar.
Kimdan gumon qilsin, yonsin necha yil
oltini talangan Vatandek bog’lar…?!
✍️Mehrinoz
@abbosova_mehrinoz
ШЕЪР ЙЎЛИ
Сенга роз айтмоқнинг йўли шу бўлди,
Фақат рост айтмоқнинг йўли шу бўлди.
Тингладинг, тушундинг, аммо жим турдинг,
Нетай – боз айтмоқнинг йўли шу бўлди.
Ўзига етганнинг йўли биттадир,
Узундир, улкандир аршдан каттадир.
Рўпарангдан ҳеч ким чиқмас бу йўлда,
Бир тақдир бора юриб ўтадир.
Дунёга келишнинг йўли шу бўлди,
Тақдирни билишнинг йўли шу бўлди.
Қувониб, ўксиниб, ўт бўлиб ёниб,
Мардона ўлишнинг йўли шу бўлди.
Шодмонқул САЛОМ
* * *
– Ҳурматли меҳмонлар! Шунқор акамизнинг тўйига йиғилган, узоқ-яқиндан келган полвонлар! Бугунги кураш тасодифан бўлгани йўқ. Тўй эгаси Шунқор акамиз шундай ният қилган экан, кўриб турибсизлар. Энди, мана шу даврадаги боболаримиз бир дуо бериб, ўзлари бошлаб берса... Бугунги олишимиз олишдай бўп ўтсин. Қани бойбоболар? – баковул давра юқорисидаги қарияларга юзланди.
Ҳамма ёшу қари, катта-кичик полвону томошабин баравар қўл кўтарди. Шу пайт баковуллар тарафдан Шунқор фермер даврага кириб келди, қўлида бир даста пул. У ёши улуғ қарияларга, номдор кекса полвонларга пул улашиб чиқди. Кексаларнинг бири дуо қилди, бошқалар дуога қўшилдилар. Давра узра «омин» деган оломоннинг гурроси кўтарилди. Сўнг баковулнинг:
– Қани, Қурбон бобо, бу ёққа келинг, – деган овози келди. – Келинг, бобо, энасини етмиш ой эмгандан бир сизни биламан, илиги тўладай бўлиб чиқинг ўртага.
Даврага ўрта бўй, соқол-мўйлаби оппоқ, пишиққина миқти чол бошида телпак билан ялангоёқ кириб келди. Эгнидаги чопоннинг этагини белбоғига қайириб олган. Баковул яна тилга кирди:
– Қурбон бобога талабгор борма? Ё ўзим айтаберайма?
– Ўзингиз айтинг, баковул бобо, – ён-атрофдан овозлар кела бошлади.
– Хуррам бобони тортинг.
– Хуррам бобо, қани, Хуррам бобо? Келинг даврага.
Хуррам бобо дегани узун бўйли, оқ-сариқ чол эди. У норози бўлиб, тенгқурларининг ҳай-ҳайлаши билан маҳсичан даврага чиқди ва:
– Бу Қурбон мендан қарийб бир мучал киччик, белимни узиб юборса, кампирим қаматади барингди, – деди.
Кулгу кўтарилди. Икки чол қўлларини олисдан ҳаволатиб, рақс тушаётгандай бўлиб икки ёндан кириб келдилар. Баковул ҳамма танийдиган икки қарияни такрор элга таништирди:
– Қурбон бобо йигитлигида елкаси ер кўрмаган полвон бобомиз. Хуррам бобо кўпкарида Хуррам кишан деб от кўтарган. Икковиям Кетмончининг зўри эди вақтида. Бу боболарга тўй эгасининг бир кўсам серкаси бор. Ол-е, уккағардинг боболари-эй. Ҳалолинг бўлсин!
Чоллар росмана курашга тушдилар. Қурбон бобо сакраб-сакраб, Хуррам бобони айланиб-айланиб ҳужумга шайланар, Хуррам чол эса пайт пойларди. Шунда баковулнинг ёнига бир киши келиб, бир даста пул тутқазди-да, қулоғига нимадир деб шивирлади. Баковул яна овоз берди:
– Шу боболарига маҳалла раиси акамиз ўттиз минг меҳмонкелди атади. Бир сарка, ўн минг пул бўлди. Катта полвонгаям шунча соврин қўйилади-да...
Тўй оқсоқоли гапини тугатолмади. Қурбон бобо рақибини ёнбош қилди. Эл «ҳалол» деб юборди. Баковул ҳам «Бўлди, бўлди, боболарники шунча бўладида. Серкани Қурбон бобога, ўттиз минг пулни Хуррам бобога берингизлар. Энди бўлса, олишаман деган полвонбаччалар менинг олдимга келаберсин. Биз бўлса давранинг баковуллариниям белгилаб, таништириб кетаберамиз. Бўлди-бўлмадини айтадиган баковуллар Жўра полвон Тўраев – ҳаммангиз танийсизлар, Кетмоннинг ўзидан. Тоштемир полвон – жаҳон чемпиони, Бойсун элидан. Панжи полвон Термиздан.
Давранинг бош баковули шерободлик Ёмғир полвон. Шу баковулларнинг айтгани-айтган, дегани-деган!
Даврага ҳар тарафдан кичиги беш, каттаси ўн-ўн бир яшар болалар оқиб кела бошлади. Таништирилган баковуллар болаларни гавдасига қараб жуфтлайвердилар. Болаларнинг йиқитганига ёшига қараб бош баковул пул беряпти. Йиқилгани индамай, устини қоқиб даврадан чиқиб кетяпти.
КУРАШ
"СУРХОНДА ТЎЙ" асаридан
Кураш дегани жуда катта сўз! Улуғ сўз! Кураш бу олиш, мағлуб эт, ғолиб бўл, дегани. Бу сўз шонингни олдирма, орингни беэга қолдирма, дегани. Бу сўз миллат яратадиган сўз. Бу сўзнинг бағрига достонлар жо бўлади, бу сўзда эл-улус яшаб келаётир. Бу сўзда имон-эътиқод тик турибди. Бу сўзда аждодлар қони гупиради, келажак байроқ кўтариб югуради.
Кураш дегани сўзларнинг бобоси! Кураш дегани сўзларнинг полвони. Кураш дегани чин сўз. Чин сўзни эса гурунглар тоблайди. Чин сўз – одамнинг мағзи. Чин сўз бахшиларнинг ўркач-ўркач айтимларида пишийди. Чин сўзли кишилар бора-бора синчи бўлиб етишади – одамийлик синчиси. Чин сўзлар одамнинг манглайига ёзилган бўлади, чин сўзлар одамларнинг кўзларига кўмилган бўлади. Чин сўз – тилга чиқмайди, чиқса тилни қонатиб чиқади. Чин сўз тилга чиққунча номарднинг жони чиқади, марднинг шони кўтарилади. Чин сўз мардни кўтаради, номардни елкадан ошириб уради – қайтиб оёқланолмайди. Чин сўз бир айтилади: полвон рақибини сочининг учидан товонигача чалқанчасига йиқитганида давра аҳлию, баковулнинг баравар, аммо бир бор «Ҳало-ол» деган ҳайқириғидай юракнинг энг олис, Худога яқин ерларидан ёйандоз ботирнинг оловли ўқидай бўлиб, пориллаб чиқиб келади. Бекор бўлмайди, қайтарилмайди. Чин сўз бир бўлади. Чин сўз юракда етилади. Чин сўзи борлар уни суяди, уни орқа қилади. Чин сўзи йўқлар йиқилишини билган полвонбаччадай бўлиб ундан қўрқади, келишиб олишиб юрган полвонбаччадай бўлиб чин сўзни кўрса ўзини элнинг орқасига олади, баданидаги бор бўғини дириллайди.
Курашда ана шу чин сўз айтилади. Айтилмайди, кўриниш беради. Кўкрак кериб ўртага чиқади. Унинг кўриниши кўриш насиб этган мардларгагина кўринади. Чин сўз ҳар куни кўринмайди, ҳар қандай даврага қадам қўймайди.
* * *
Шунқор бўритишнинг аввалига ўзи истамай, кейин юқорида айтилганидек, «қўйма-қўйма» қилаверишгач ташкиллаштирилган кураши бойўғли «гукиллаб», тўйга андармон бўлиб, соғилмай қолган говмишлар «мў-мў»лаганда, Кўҳитангтоғнинг қизили ўчиб, ер қорайганда бошланди.
Икки-уч айлансанг ўпканг тошиб қоладиган, кўзга беҳад катта кўринувчи мактабнинг ўйин майдони носкашнинг кафтидайгина бўлиб қолди...
Шодмонқул САЛОМ
Ustoz Abdulla Oripovning 80-yilligi munosabati bilan #chellenj boshlanganini e'lon qilamiz. Har bir o'qigan she'ringizni @A_O_murojatbot yoki @Xojayor_SH ga yuboring, @Abdulla_Oripov_sherlari kanaliga joylab boramiz.
#Chellenj 20-martgacha davom etadi.
Faol bo'ling aziz hamyurtlar.
Кетаяпсиз, мен ҳам кетяпман,
Ўртамиздан ўтолмас сабо.
Зулфингизни хаёлдай эшар,
Мартнинг кўксин тўлдирган ҳаво.
Кетаяпсиз, мен ҳам кетяпман,
Жон борича кўкарар яшил.
Дарахтларнинг учлари билан
Шивирлашиб қувонар фасл.
Сиз фаслга кирасиз, фасл
Кириб келар оламга ёниб.
Қалдирғочдай вижирлар тошлар.
Йўл четига қушлардай қўниб.
“Эй, Гул, қайдан ва қандай қилиб,
Бунча латиф, бунча сирлисиз?”
Сўралмасдан ўлар саволлар,
Ҳам қуёшли, ҳам ёмғирлисиз.
Бундай озод, ихтиёрлисиз,
Бундай титраб оласиз нафас.
Бармоғингиз бир қўшиқ бошлар,
Бармоқларим қиляпти ҳавас.
Вужудимга чопар бир шовқин,
Туйғу селдай кўпирар қонда.
Кўкрагимга Тангри осган қулф,
Калитлари сизда эканда.
Бундай боқманг, нигоҳларингиз,
Ҳаётимни бесас қамчилар.
Елкангизга қўнмоқлик учун
Кўкдан тушмай турар томчилар.
Кетаяпсиз, мен ҳам кетяпман,
Шамол эрка, кўзлар беқарор.
Кўнгил каби тозарган йўлда,
Иккаламиз. Муҳаббат. Баҳор.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Aзиз ва мўътабар аёллар!
Сизларни 8-март Халқаро Хотин-қизлар байрами билан табриклаймиз!
Гўзаллик ва нафосат, бетакрор табассум ва қувонч доимий ҳамроҳингиз бўлишини чин юракдан тилаб қоламиз.
@Shodmonqul_SALOM
ТАЪЗИЯ
2021 йил 28 февраль якшанба соат 16 ларда, ҳижрий ҳисобда 1442 йил муборак ва муқаддас Ражаб ойининг 16-кунида Ўзбекистон қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидовнинг умр йўлдоши, шеърият ва маърифат хонадонининг шаҳинаси, заковатли фарзандлар онаси Гулчеҳрахон ая Воҳидова вафот этдилар.
Марҳуманинг фарзандларига, хусусан, ўғиллари Хуршиджон Воҳидовга, қизлари, келин-куёвлари, неваралари ва барча яқинларига оиламиз, Ижод ўзанимиз ва “Xojagon” саҳни муҳиблари номидан сидқидилдан таъзия изҳор этамиз.
Ё Раббимиз! Улуғ устозимизнинг хизматларини қилиб ўтган, яхши-ёмон кунларида садоқатли ҳамроҳ бўлган Гулчеҳрахон аямизни раҳматингга ол, жаннатингга дохил айла! Изларидан қолганларга сабри жамил, узоқ ва баракотли умрлар ато этгил!
Шубҳасиз, биз ҳаммамиз Аллоҳникимиз, албатта, яна Унга қайтгувчимиз!..
Мирзо Кенжабек.
Ўзбек шеъриятига зўр истеъдод эгалари кириб келмоқда!
Ҳумоюн Қувондиқов
САЛОМ, ҚУШЛАР!
Салом, қушлар, салом, қушлар!
Булутларни қучмоқдасиз.
Ватан сизга — олам, қушлар,
Айтинг, қайга учмоқдасиз?
Сизга айтсам гар ўзимдан,
Мен Атонинг боласиман.
Билинг юзиму кўзимдан,
Мен Ҳаввонинг боласиман.
Биз кўп эдик, тўп-тўп эдик,
Сингилларим, опаларим;
Ҳайбатлари арслон шердек
Иниларим, оғаларим.
Бўлса ҳам гар рангу рўйлар
Қора, сариқ, буғдойранг, оқ...
Бутун бир Ер юзи бўйлаб
Ўйнар эдик қувлашмачоқ.
Бўлинг менга бир дам ҳамдам,
Тингланг дилда нолам, қушлар.
Эҳ, қачондир бизларга ҳам
Ватан эди олам, қушлар.
Онг ўсди, лек торайди дил,
Жон талашдик, нон талашдик.
Ўтди аср, неча минг йил,
Шон талашдик, ном талашдик.
Изламасдан орамиздан
Суянчиқлар, ғамхўрларни.
Ўйлаб топдик бўлишиб жам
Чегаралар, симтўрларни.
Ўраб олдик уч-тўрт қават,
Денгизни ҳам, осмонни ҳам.
Меҳр, вафою оқибат,
Кўнгилни ҳам, виждонни ҳам.
Биз Атонинг болалари,
Биз Ҳаввонинг болалари,
Телбамиз ё девонамиз.
Кўзларимда жолаларим,
Энди ётмиз, бегонамиз.
Қорин тўйса, бўлмайди ғам,
Менда тўкис ҳар не, барча.
Тирикчилик, яшаяпман
Бахтга тўлиб худбинларча.
Аммо юрак санчар, янчар
Қақроқ даштнинг қай бетида.
Бир оч иним тупроқ чайнар
Бу дунёнинг бир четида.
Мен яшайман бахтга тўлиб,
Эй воҳ, менинг қондош оғам.
Ўлим билан қўшни бўлиб,
Яшар қайда жондош оғам.
Опам қай бир кўчаларда
Тошларга бош қўйиб ухлар.
Қай бир синглим кечаларда
Бу дам хордир, пиқ-пиқ йиғлар.
Бор вужудим қақшар, оғрир,
Оҳ, унга дош беролмайман.
Қандай оға бўлдим ахир,
Қандай ини бўлдим ахир,
Боролмайман, боролмайман!
Ем бўлмасдан тузоқларга,
Сиз қушларим, тезроқ етинг.
Узоқларга, узоқларга
Сўзларимни олиб кетинг.
Қондош иниму оғамга,
Дилдан далда тилаб қўйинг.
Жонон синглим, жон опамнинг
Сочларини силаб қўйинг.
Хайр, менинг нолам, қушлар.
Жонимдаги толам қушлар.
Майли, менга бўлсин қафас,
Сизга ватан — олам, қушлар.
@Shodmonqul_SALOM
Ота
Ботир акага!
Ота, кўзларингдан кириб келяпман,
Кафтингда гўдакдай юриб келяпман.
Юракдай ҳапқириб, уриб келяпман,
Сен эса кўзларинг билан тинглайсан,
Оқарган сочларинг билан йиғлайсан.
Ота, олисларда шаҳарлар бордир,
Шаҳарда мағлуб-у зафарлар бордир.
Шамингни бир зумда ёқарлар бордир,
Мен шу ёнғинларда куйиб келяпман,
Кўксимда зўр алам олиб келяпман.
Ота, баланд экан дунёнинг томи,
Баландлиги худди сенинг армонинг.
Мен эса сенингмас, сўзнинг ғуломи,
Ҳамда саргардони бўлиб келяпман,
Кафтимда шамчироқ олиб келяпман.
Ота, шамолларни ёлидан тутдим,
Ўғри хаёлларни тилидан тутдим,
Ўзимни шу бу кун қўлидан тутдим,
Тутдиму сен сари олиб келяпман,
Шамолдай, хаёлдай елиб келяпман.
Ота, ҳув тоғларининг не асрори бор,
Бормасанг, чорлайди, боролсанг ғубор.
Йўқ, асли дунёда биргина тоғ бор,
Мен шу улуғ тоққа яқин келяпман,
Юмалаган тошман, тағин келяпман.
Ота, кўзларингдан кириб келяпман.
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
ЗИЁРАТ
Боболар ётибди бу ерда,
Момолар ётибди бу ерда.
Бир ҳазин, бир узун зўр қўшиқ,
Нидолар ётибди бу ерда.
Мен ҳали қадрига етмаган,
Кўксининг яраси битмаган.
Худодан яхшилик тилаган,
Дуолар ётибди бу ерда.
Бағрида адоқсиз сеҳри бор,
Дунёга етгудай меҳри бор.
Лек ўзи меҳрга интизор,
Гадолар ётибди бу ерда.
Қорайган тоғ эмас, армони,
Сарғайган боғ эмас, ҳижрони.
Қалбига ҳукмдор иймони,
Подшолар ётибди бу ерда.
Туркийда қушни ҳам сайратган,
Дунёга назмни ўргатган,
Ўзбекни қайтадан яратган,
Устолар ётибди бу ерда.
Елкамдан босганда саволлар,
Кўксимни кўтаргай хаёллар,
Бобуршоҳ қадаган ниҳоллар,
Даҳолар ётибди бу ерда.
2003й
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM
Кетмончи даштлари ва Бойсунтоғ суҳбати
Қишлоқдошларимга бағишладим.
Кетмончи даштлари боқар умидвор:
Бойсунтоғ, бизлардан кетдинг олислаб.
Сенгача аслида ўн кунлик йўл бор,
Аммо минг йил бўлди, етмадим излаб.
Ҳар баҳор селларнинг шовқини аро,
Сенинг соғинчингни тинглаб йиғлайман.
Сўнг ҳар тонг бадқовоқ булутлар — ҳамроҳ,
Бойсунтоғ, мен сени излаб жўнайман.
Ҳар наҳор жўнайман шу дам кўксимдан,
Босиб ўтар минг-минг қўнғирот моли.
Кун бўйи “Бойсунтоғ” — дея ўксийман,
Кечгача юрмоққа қолмайди ҳолим.
Қўр тўкиб ўтирар кекса Бойсунтоғ,
Сочлари оқарган, кўзлари намли:
Кетмончи, оғажон, кел ҳолимга боқ,
Тоғ бўлмоқ азоби тоғлардан камми.
Узун қиш бошимдан ғурбат томизиб,
Қайгадир кетади тентак булутлар.
Соғинчимни селлар кетар оқизиб,
Хабарини кейин айтар бургутлар.
Ҳар баҳор устимдан ўтар чулдираб,
Собитликни билмас дарвеш турналар.
Аламимдан само кетар гулдираб,
Сўнг унсиз йиғласам — кулар жилғалар.
...Бу мунгли суҳбатни тингладим узоқ,
Соғинчга беланди юракнинг шашти.
Ҳайқирдим: сен мангу бор бўл, Бойсунтоғ
Мангу ястаниб тур, Кетмончи дашти.
2003 йил
Шодмонқул САЛОМ
@Shodmonqul_SALOM