15 Минутда юзни оқартириб хусунбузарлардан халос қилиш
👉 @Shifo_izlab ☘ kanali
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
MOYChEChAKDAN DAMLAMALAR
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
Qon ketish: turlari va birinchi yordam.
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
БУЙРАГИНГИЗДА ТОШ БЎЛСА...
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
“ДОРИ ТАБЛЕТКАСИНИ БЎЛИБ ИЧИШ МУМКИНМАСМИ?”
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
“ЯНА СТОМАТИТ БЎЛДИМ...”
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
Кўк чой
Саломатлигини қадрлайдиганлар тонгни бир пиёла кўк чой билан қарши олишади. Чунки кўк чой таркибида инсон организмининг иммун тизими учун зарур бўлган витамин ҳамдаантиоксидантлар мавжуд. Кунига 1-2 пиёла кўк чой ичиб турсангиз, касалликларга чап бера бошлаганингизни тез орада ўзингиз ҳам сезасиз. Кўк чойга бир дона олма, яримта лимон шарбати, шакар ўрнига эса бир қошиқ шифобахш асал солиб ичсангиз янада фойдалидир.
Саримсоқ ва пиёз
Саримсоқ организмдаги фойдали бактерияларни кўпайтирувчи табиий пробиотик бўлгани боис, иммунитетни мустаҳкамлаш хусусиятига эгадир. Унинг таркибидаги аллицин, ахион ва тиосульфат каби бирикмалар инфекцияларга қарши курашишда тенги йўқ восита саналади. Шунингдек, саримсоқ ангина, бронхит ва ўпка шамоллашида ҳам фойдали. Саримсоқдан ташқари, пробиотиклар туркумига пиёз, кўк пиёз ва бананни ҳам киритиш мумкин. Улардан ҳам мунтазам истеъмол қилиб бориш кони фойда.
@shifo_izlab
Oshqozonda dori va kapsulalarning erishi
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
“ОЗСАМ, ТЕРИМ ОСИЛИБ ҚОЛАДИМИ?”
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
1. Агар ҳар куни 3 дона ёнғоқни 1 дона олма билан есангиз, умрингиз узаяди. Табиблар бошланишига 1 дона ёнғоқдан еб, борган сари миқдорни кўпайтиришни тавсия этишади.
2. Чекувчи ўпкасини никотиндан тозалаш учун ҳар куни бир стакан янги сиқилган сабзи шарбати ичиринг. Шамоллаш жонингизга тегдими? Унда қирғичдан чиқарилган сабзи енг ёки сабзи шарбатини сут билан ичинг. Сабзи шарбати организмдан шамоллашни қайталатучи шилимшиқни чиқариб ташлайди.
3. Xотирангиз сустлашиб бораяптими? Майдаланган 2 ош қошиқ маврак ўтини 1 стакан қайнаган сувда дамлаб қўйинг. Кун давомида 2-3 марта ярим стакандан ичинг.
4. Юрак, буйрак, гепертония, шишиб кетиш касалликларида ёки уларнинг олдини олиш учун ҳафтада бир марта 300 гр. сули ёрмасидан тайёрланган шакарсиз, тузсиз бўтқани бешга бўлиб, кун давомида енг. Чой ўрнига эса наъматак дамламасидан ичинг.
✨ @Shifo_izlab kanali✨
Зира асосан палов, қази ва бошқа таомларни тайёрлашда ишлатилади. Зирали чой қуйидагича дамланади: ярим литрли чойнакка 1 чой қошиқ зира, худди шунча олий навли кўк ёки қора чой солиниб, қайноқ сув қуйилади. 5-7 дақиқа дам едирилгач, иссиғида ичилади.
Халқ табобатида зирали чой қон босими ошган кишиларга тавсия этилган. Зиранинг фойдаси ҳақида Ибн Сино шундай ёзган: “…Унда қиздирувчи куч бўлиб, елларни ҳайдайди ва тарқатади. Унда парчалаш, қуритиш ва буриштириш қуввати ҳам бор. Зира айниқса, ёввойиси қон сийиш ва ичакнинг бураб оғришида, қорин кўпчишида фойда қилади”.
@shifo_izlab
Менга аутоиммун тиреоидит ташхиси қўйилган. Даволовчи шифокорим ёзиб берган дори воситаларини белгиланган тартибда ичолмаяпман. Алламаҳалгача ишлаб, кеч ётаман, эрталаб эса табиийки, тўққизга яқин уйғонаман. Бу муолажа натижасига таъсир қилмайдими?
Саодат Ўринбоева, Қуйи Чирчиқ тумани
Дилфуза ОРТИҚОВА, олий тоифали шифокор-эндокринолог:
— Сизга аутоиммун тиреоидит ташхиси қўйилган бўлса, мунтазам равишда териоид гормонлар қабул қилиниши керак. Препаратнинг қабул қилиниш вақти наҳорга тўғри келиб, нонуштадан 30 дақиқа олдин ичилади. Таомланган сўнг қабул қилинган гормон дориси керакли даражада таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Даволовчи шифокорингиз томонидан белгиланган гормонал препаратни эрталабки соат 9:00 да қабул қилишингиз мумкин, аммо бундан-да кечикмасин. “Унутибман”, дея тушликдан сўнг қабул қилсангиз, моддалар алмашинуви кучайиб, кечки маҳал тетиклик кузатилади, бу эса уйқусизликни пайдо қилиши мумкин. Ушбу хасталикда антитаначалар текшируви муҳим саналади. Тиббий таҳлил хулосаси тиртлар меъёрга келганини кўрсатса, шифокор маслаҳати билан бошқа препаратларга ўтилади.
@shifo_izlab
Буйрак шамоллаши сабаб қўл-оёқларда шиш пайдо бўлса, асалли муолажани синаб кўриш мумкин.
Асал касалликни даволовчи ва олдини олувчи профилактик усул сифатида ҳам яхши натижа кўрсатади. Асални бир кунда 80 гр.дан 120 гр.гача қабул қилиш мумкин. Эрталаб оч қоринга озроқ қайнаган сув билан истеъмол қилиш айниқса фойдали. Буйрак фаолияти билан боғлиқ хасталикларда тоғ асалининг суюқ хилини танлаган маъқул.
Биз оиламиз билан қиш мавсумида қуритилган мевалардан компот ва шарбатлар тайёрлаб ичишга одатланганмиз.
Айниқса, қуритилган майиз, туршак, олма кабилардан тез-тез компот қайнатиб, ҳар замонда чой ўрнида ичиб турсангиз, организм керакли витаминлар захирасини тўлдиради. Табиий компотлар буйракларни ювиб, микробларга чидамлилигини оширади.
— Буйракларимда ҳеч қандай муаммо йўқ. Бироқ турли таом ва егуликлар таъсирида нохуш ҳолатлар келиб чиқмаслиги учун вақти-вақти билан буйракларни тозалаб тураман. Бунда менга оддий кашнич уруғи қўл келади.
1 чой қошиқ кашнич уруғини 0,5 литр қайнаган сувда дамлаб, усти ёпиқ идишда эрталабгача қолдираман. Дамламани илиқ ҳолатда кунига 2-3 маҳал қабул қиламан. Муолажа самарадорлигини ошириш учун кечаси 1 стакан сувга 2 ош қошиқ майиз аралаштириб, эртасига кун бўйи оз-оздан ичаман. Майизини эса ейман. Бундай муолажа давомийлиги бир ҳафтани ташкил этади. Содда кўрингани билан бу муолажадан сўнг буйраклар тозаланиб, ортиқча безовталик бўлмайди.
@shifo_izlab
Moychechak gullaridan tayyorlangan dorivor vositalar (qaynatma, damlama, malham, sharbat, nastoyka, yog) miya, bosh, tish, quloq, koz ogriqlarini, oshqozon-ichak, asab, opka, jigar, buyrak, shamollash va boshqa kasalliklarni davolashda azaldan xalq tabobatida keng qollanib kelingan.
Jumladan, qaynatma uchun moychechakning quritilgan gulidan 10 gramm olib, 200 gramm qaynoq suvda 5-7 daqiqa qaynatiladi. Songra tindirib, suzib olinadi.
Damlama uchun esa 1 osh qoshiq quritilgan moychechak guli 1 stakan qaynoq suvda salkam bir soat damlab qoyiladi. Songra dokadan suziladi. Damlamaning 1/3 qismi kuniga 3 mahaldan ovqatdan oldin iliq holda ichiladi. Davolanish kursi 25-30 kun.
Shuningdek, sovuq suvda ham damlama tayyorlash mumkin. Buning uchun 10 choy qoshiq quritilgan moychechak guli 2 stakan sovuq suvda 8 soat damlab qo`yiladi.
@Shifo_izlab
Мана хакикий кобилят👍👍👍
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
— Буйрагимда тош борлигини айтишганида 35 ёшда эдим. Кетма-кет даволансам ҳам тошлар бутунлай чиқиб кетмасди. Оғриқдан кўзимга ҳеч нима кўринмай қолган кунларда нима таклиф қилишса, рози бўладиган даражага етдим. Шунда бир танишим ғалати рецепт ҳақида айтиб берди.
Унга кўра майизнинг чўпини олиб ташлаб, ўрнига юмалоқ мурч донасини жойлаш керак экан. Сўнг биринчи куни бир дона майизни яхшилаб чайнаб ейилади. Иккинчи куни иккита, учинчи куни учтагача етказиларди. «Шу тариқа 10 та мурчли майизни еб бўлгач, бир кун дам олиб, тескарисига ҳисобни давом эттирасиз», деди. Яъни 10 дона майиздан бошлаб, битта қолгунича ейиларди. Хуллас, шу муолажани синаб кўрганимдан сўнг буйрагимда тошлар йиғилиши аста-секин камайди. Кейин билсам, майиз мурч билан бирга ейилганда буйракдаги ҳар қандай турдаги тошни майдалаб, тозалар экан.
@Shifo_izlab
— Оғриқсизлантирувчи препараларни икки-уч қисмга бўлиб қабул қиламан, чунки бутунлигича ичолмайман-да. Яқинда бир танишим айтиб қолди, бу тариқа дори воситасининг таъсири йўқолар экан. Чиндан шундайми?
Комила Шоисломова, Сирдарё вилояти
Нодира ҲАМРОЕВА, шифокор-терапевт:
— Оғриқсизлантирувчи дори воситалари турли кўриниш (капсула, драже, таблетка)ларда ишлаб чиқарилиб, ҳар бири ўзига хос таъсир кучига эга. Капсулани иккига ажратиб бўлмайди, ичидаги кукунини алоҳида қабул қилиш ҳам мумкин эмас. Устки қоплами ошқозонни таъсирлантирмаслик учун атай ишлаб чиқарилган. Таблетка юзасида бир чизиқ бўлса, уни иккига бўлиш мумкин, акси бўлса, шундайлигича қабул қилган маъқул. Оғриқсизлантирувчи препаратларни оч қоринга ичиш ножўя оқибатларни келтириб чиқаришини унутманг.
✨ @Shifo_izlab kanali ✨
— Антибиотик дори воситасини қабул қилганимдан сўнг тилим ва лунжимнинг шиллиқ қаватида стоматит пайдо бўлди. Маслаҳат беришганидек аччиқтош билан оғизни чайқадим, аммо фойдаси бўлмади. Уч кун аввал яна стоматит юзага келганини сезиб қолдим, энди ҳам нима қилишни билмаяпман. Ё бир мартадан сўнг хасталик қайталанаверадими?
Ғулом Мусажонов, Сурхондарё вилояти
Тимур МАДАЗИМОВ, ЛОР-шифокор:
— Ошқозон фаолиятидаги ўзгаришлар, меъда микрафлорасининг бузилиши, камқонлик, иммунитетнинг заифлашиши ҳамда айрим турдаги дори воситаларини узоқ муддат қабул қилиш стоматитни келтириб чиқариши мумкин. Стоматит қайталанишга мойил хасталик, агар иммун тизимингиз сустлашиб бораверса, оддий шамоллаш асорати ҳам оғизда чақа ҳосил бўлиши билан акс этади. Касаллик тўлиқ даволаниши учун ЛОР-шифокор кўриги ҳамда тўғри танланган муолажа лозим. Агар стоматит яраси чуқур жойлашган ҳамда катталашган бўлса, махсус препаратлар ёрдамида куйдирилади. Уй шароитида эса мутахассис мутахассис буюрган воситалардан ташқари, мойчечак, эман пўстлоғи дамламаларидан фойдаланиш мумкин. Энг муҳими эса аччиқ, шўр, дудланган маҳсулотлар, ёнғоқ, писта, картошка чипслари таомномадан чекланиши лозим. Йўқса, стоматитнинг тузалиши узоққа чўзилади.
@shifo_izlab
СОВУҚ МАВСУМДА ИММУНИТЕТНИ МУСТАҲКАМЛАЙМИЗ!
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
— Ёшим 18 да, вазним 106 кг. Озишим керак десам, вазн ташлагач тери осилиб қолиши мумкин, дейишаяпти. Чиндан ҳам шундай бўладими? Тўғри озиш йўллари, усуллари билан таништирсангиз?..
@Shifo_izlab ☘
Достон Адбураҳмонов, Тошкент шаҳри
Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:
— Тана вазни билан курашишдан аввал унинг йиғилишига сабаб бўлган омилни аниқлаш лозим. Бунинг учун эндокринолог кўригидан ўтишни тавсия этаман. Семиришга олиб келган омиллар қайсилар, ирсият, касаллик, кам ҳаракатлик ёки нотўғри овқатланишми? Шунга кўра озиш усулларига мурожаат қилинади.Кам калорияли маҳсулотларни истеъмол қилиб, спорт машқларига диққат қилинса ва ойига 3-4 килограмдан аста-секинлик билан вазн ташланса, тери осилиб қолмайди. Машқлардан сўнг суюқлик ичиш ёки таомланиш мумкин эмас.
@Shifo_izlab ☘
Силиконовая модель человеческого мозга (Odam bosh miyasining silikondan yasalgan modeli)
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEBbJfChftekIXZBtA
ЕТТИ МУЧАМ СОҒ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
ҚОН БОСИМИ ОШГАНДА ЗИРАЛИ ЧОЙ ИЧИНГ
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
“ДОРИ ИЧИШ ВАҚТИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРАЯПМАН...”
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
ПРОФИЛАКТИКА УЧУН АСАЛ ЕНГ!
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
«МИКРОБЛАРГА ЧИДАМЛИЛИГИНИ ОШИРАДИ»
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
«КАШНИЧ УРУҒИДАН ФОЙДАЛАНАМАН»
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q