— Ёшим 18 да, вазним 106 кг. Озишим керак десам, вазн ташлагач тери осилиб қолиши мумкин, дейишаяпти. Чиндан ҳам шундай бўладими? Тўғри озиш йўллари, усуллари билан таништирсангиз?..
@Shifo_izlab ☘
Достон Адбураҳмонов, Тошкент шаҳри
Нодира ҲАМРОЕВА, олий тоифали шифокор-терапевт:
— Тана вазни билан курашишдан аввал унинг йиғилишига сабаб бўлган омилни аниқлаш лозим. Бунинг учун эндокринолог кўригидан ўтишни тавсия этаман. Семиришга олиб келган омиллар қайсилар, ирсият, касаллик, кам ҳаракатлик ёки нотўғри овқатланишми? Шунга кўра озиш усулларига мурожаат қилинади.Кам калорияли маҳсулотларни истеъмол қилиб, спорт машқларига диққат қилинса ва ойига 3-4 килограмдан аста-секинлик билан вазн ташланса, тери осилиб қолмайди. Машқлардан сўнг суюқлик ичиш ёки таомланиш мумкин эмас.
@Shifo_izlab ☘
Силиконовая модель человеческого мозга (Odam bosh miyasining silikondan yasalgan modeli)
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEBbJfChftekIXZBtA
ЕТТИ МУЧАМ СОҒ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
ҚОН БОСИМИ ОШГАНДА ЗИРАЛИ ЧОЙ ИЧИНГ
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
“ДОРИ ИЧИШ ВАҚТИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРАЯПМАН...”
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
ПРОФИЛАКТИКА УЧУН АСАЛ ЕНГ!
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
«МИКРОБЛАРГА ЧИДАМЛИЛИГИНИ ОШИРАДИ»
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
«КАШНИЧ УРУҒИДАН ФОЙДАЛАНАМАН»
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
Қиш-куз мавсумида совуқ ҳаво, шамол, қор, изғирин таъсирида кафтнинг юзаси қуриб, ёрила бошлайди. Бундай типик іолатларда қўлни вақтинча совун билан ювишни бас қилиб, глицеринли илиқ сув (1 литр сувга 0,5 стакан глицерин солиб) ишлатинг.
Совуқ пайтларда қўлни сувга кўп урмаслик учун баъзи уй юмушлари учун резина қўлқоплар тайёрлаб қўйинг. Кўча-кўйда эса албатта қўлқоп кийишни унутманг.
Сумкангизга қўллар учун мўлжалланган озиқлантирувчи кремларни солиб қўйинг. Дарвоқе, қишда кремни суртиб, дарров ташқарига чиқилмайди, бу қўлнинг шамоллашига олиб келиши мумкин. Иш жойингизда эса қулай фурсат топиб, қўлларингизни озиқлантириб, юмшатишга ҳаракат қилинг.
Қўл парваришида ҳафтасига 1-2 марта турли ванналар қилиш ҳам самарали. Мойчечак, календула, қариқиз (череда) дамламалари ёриқлар битишида, шамоллашни бартараф этишда фойдали хусусиятларга эга.
1 дона тухум сариғига 1 ош қошиқ асал ва 1 чой қошиқ толқон солинг. Тайёр бўлган ниқобни қўлга қалин қилиб суртиб, устидан пахта мато ёки қўлқоп кийинг. 20 дақиқадан сўнг глицеринли сув билан ювиб, озиқлантирувчи крем суртинг.
@Shifo_izlab ☘
— Менга бир дугонам ўзи синаб кўрган рецептлардан бирини ўргатганди. Ўшандан бери белимда салгина оғриқ сезсам, тезда шу дамламани тайёрлайман.
Бу дамламанинг пешоб ҳайдаш хусусияти ҳам бор. 1 ош қошиқ далачой (зверобой) ўсимлиги ва шунча миқдорда наъматак мевасини 3 стакан қайнаган сувда дамлаб, 20 дақиқа дам берилади. Тайёр дамламадан бир кунда 3 маҳал 1/4 стакандан ичилади. 10 кун ичиб, 10 кун дам олинади. Сўнг яна шу тартибда икки-уч марта такрорлаш мумкин. Пешоб ажралиши ортиши сабаб буйракда йиғилган қум ва тузлар ювилиб кетади.
@Shifo_izlab
Мигренда халқ табобати усулларидан ташқи қўллаш учун лимон пўстлоғини тавсия қилиш мумкин. У қалин бўлиши даркор. Унинг ички қатламини тозалаб, чаккангизга нам томони билан қўйинг. Табибларнинг таъкидлашича, лимон туфайли терида ҳосил бўлган қизил доғ ачишиши ва қичиши мумкин.
Ҳар қандай бош оғриғида карам барги ёрдам бериши мумкин. Карам суви калий ионларига бой. Ушбу микроэлемент томир ва мушаклар тонусини яхшилашга ёрдам беради. Бу эса ўз навбатида оғриқдан халос бўлишга олиб келади. Муолажани бошлашдан аввал баргни бироз эзғиланг ёки ҳар жой-ҳар жойини тилиб қўйинг: шунда карам шираси чиқади. Сўнг уни пешана, чакка ва бошнинг бошқа соҳаларига қўйиб, маҳкам ушлаб туринг. Барг яхши туриши учун рўмол ўраб олинг.
Бош оғриқларида хом пиёзни пешанага компресс қилиш ҳам фойдали. Иложи бўлса, пиёзнинг сувини сиқиб олиб, у билан компресс қилиш учун матони намланг. Ёки пиёзни тўғраб, ҳалқачаларини шунчаки пешанангизга қўйинг. Кўзларингизни юминг, акс ҳолда, ачиб, кўз ёшланиши мумкин.
@Shifo_izlab
Райҳонли чой халқ табобатида совуқ мизожли кишиларга жигари ва томирларидаги тиқилмаларни очадиган дори сифатида ичирилган. У балғам кўчиради, шунингдек, уни бўғимлар шамоллаганда, асабийлашганда, сафро ҳайдовчи восита сифатида тавсия этилади.
Райҳонли чой қуйидагича дамланади: ярим литрли чойнакка 1 ош қошиқ қора ёки кўк чой, 7-10 дона райҳон барги солиниб, қайноқ сув қуйилади. 5 дақиқа чўғ ёнида дам едирилгач, дастурхонга тортилади. Қишда эса қуритиб, уқалангани ишлатилади (ярим чой қошиқ).
@Shifo_izlab
Сут билан ярага қарши дориворларни (ранитидин, циметидин ва ҳ.к.), темирли препаратларни, айрим ферментларни ҳамда антибиотикларни ва юрак-қон томир тизимида ишлатиладиган дориворларни қабул қилиш ярамайди. Сут ёки сутли овқат истеъмол қилгандан кейин тетрациклин антибиотик дориворини қабул қилманг.
Аммо сут таркибидаги ёғ аксинча ёғда эрувчан витаминлар (A, E, D, K), йодли дориворлар, индометацин, резерпин каби таблеткаларни қабул қилишда қўл келади.
@Shifo_izlab 😍
Асал+долчин
Ушбу дамлама вазн йўқотиш ва қоматни ихчамлаштиришга ёрдам беради. Чунки асал ва долчин антисептик хусусиятга эга бўлиб, бактериялар ва паразитларни ўлдиради, ёғларни кетказади. 1 стакан қайноқ сувга 1 чой қошиқ долчин солинг. Ярим соат тиндиргач, 2 чой қошиқ асал қўшинг. Дамламани кечки пайт музлаткичда қолдиринг-да, эрталаб нонушдаан аввал ярмини ичинг. Қолганини эса ухлашдан олдин ичиш тавсия этилади.
Лимон+занжабил+бодринг
Ушбу ичимлик ошқозон-ичак йўлларини тозалаб, организмни ортиқча сувдан халос этади, моддалар алмашинувини тезлаштиради ва ортиқча килограммларга қарши курашади. 8 стакан сувга 1 чой қошиқ майдаланган занжабил, 1 донадан айлана шаклда юпқалаб тўғралган бодринг ва лимон ҳамда 1-2 та ялпиз баргини солиб, аралаштиринг. Кечки пайт музлаткичга қўйинг. Кун давомида ушбу ичимликдан 1 литр ичиш мумкин. 4 кун ичгач, танаффус қилинг.
Долчин+лавр япроғи
Ушбу чой озиш жараёнини тезлаштиради, овқат ҳазм қилиш тизими фаолиятига ижобий таъсир этади. 1 литр сувга битта долчин таёқчаси ва 5 та лавр япроғини солиб, 15 дақиқа қайнатинг. 1 кунда 1 пиёла ичиш мумкин. ҳомиладор, эмизикли аёлларга, ёш болаларга, ошқозонида жиддий муаммоси борлар ва жигари хасталарга тавсия этилмайди.
Сут+саримсоқпиёз
Тўғри, бу усул билан тезда катта натижага эришмайсиз. Аммо, қоматни бир маромда ушлашда ҳам яхши кўмакчи. Сувни қайнатинг. Қайнаб чиққач, сувга тенг миқдорда ёғсиз сут қўшинг. Оловни пасайтиринг. Бир қайнагач, 1 бўлак саримсоқпиёзни майдалаб қўшинг. 5 дақиқадан сўнг оловдан олинг. Ярим стакандан овқатланишдан аввал ичинг.
@Shifo_izlab ☘
1. Olmos
Litoterapevtlar aynan shunday toshli uzuk va bilaguzuklarni yuqori nafas yo‘llari va asab tizimi xastaliklaridan aziyat chekuvchi ayollarga tavsiya etishmoqda.
2. Qahrabo
Bu toshdan munchoq qilib bo‘yinga taqib yurilsa, homiladorlikdagi toksikozni yengishga ko‘maklashadi. Shuningdek bunday nozik pallada kechadigan gormonal o‘zgarishlarni ham oson o‘tkazishga ko‘maklashadi.
👉 @Shifo_izlab ☘ kanali
3. Yoqut
Homiladorlikda buyrak oјriqlari bezovta qilsa, bo‘yinga kumush gardish va yoqut ko‘zli taqinchoqni, bosh oјriqlarida esa oltin gardish va yoqut ko‘zli taqinchoqlarni taqib yurish tavsiya etiladi.
4. Lojuvard
Lojuvard qadimdan aql va tanani mustahkamlovchi tosh hisoblangan. Migren xastaligini yengillatib, uyquni yaxshilaydi. Undan tayyorlangan taqinchoqlarni har kuni taqib yurish ko‘z ravshanligini oshiradi.
👉 @Shifo_izlab ☘ kanali
“ОЗСАМ, ТЕРИМ ОСИЛИБ ҚОЛАДИМИ?”
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
1. Агар ҳар куни 3 дона ёнғоқни 1 дона олма билан есангиз, умрингиз узаяди. Табиблар бошланишига 1 дона ёнғоқдан еб, борган сари миқдорни кўпайтиришни тавсия этишади.
2. Чекувчи ўпкасини никотиндан тозалаш учун ҳар куни бир стакан янги сиқилган сабзи шарбати ичиринг. Шамоллаш жонингизга тегдими? Унда қирғичдан чиқарилган сабзи енг ёки сабзи шарбатини сут билан ичинг. Сабзи шарбати организмдан шамоллашни қайталатучи шилимшиқни чиқариб ташлайди.
3. Xотирангиз сустлашиб бораяптими? Майдаланган 2 ош қошиқ маврак ўтини 1 стакан қайнаган сувда дамлаб қўйинг. Кун давомида 2-3 марта ярим стакандан ичинг.
4. Юрак, буйрак, гепертония, шишиб кетиш касалликларида ёки уларнинг олдини олиш учун ҳафтада бир марта 300 гр. сули ёрмасидан тайёрланган шакарсиз, тузсиз бўтқани бешга бўлиб, кун давомида енг. Чой ўрнига эса наъматак дамламасидан ичинг.
✨ @Shifo_izlab kanali✨
Зира асосан палов, қази ва бошқа таомларни тайёрлашда ишлатилади. Зирали чой қуйидагича дамланади: ярим литрли чойнакка 1 чой қошиқ зира, худди шунча олий навли кўк ёки қора чой солиниб, қайноқ сув қуйилади. 5-7 дақиқа дам едирилгач, иссиғида ичилади.
Халқ табобатида зирали чой қон босими ошган кишиларга тавсия этилган. Зиранинг фойдаси ҳақида Ибн Сино шундай ёзган: “…Унда қиздирувчи куч бўлиб, елларни ҳайдайди ва тарқатади. Унда парчалаш, қуритиш ва буриштириш қуввати ҳам бор. Зира айниқса, ёввойиси қон сийиш ва ичакнинг бураб оғришида, қорин кўпчишида фойда қилади”.
@shifo_izlab
Менга аутоиммун тиреоидит ташхиси қўйилган. Даволовчи шифокорим ёзиб берган дори воситаларини белгиланган тартибда ичолмаяпман. Алламаҳалгача ишлаб, кеч ётаман, эрталаб эса табиийки, тўққизга яқин уйғонаман. Бу муолажа натижасига таъсир қилмайдими?
Саодат Ўринбоева, Қуйи Чирчиқ тумани
Дилфуза ОРТИҚОВА, олий тоифали шифокор-эндокринолог:
— Сизга аутоиммун тиреоидит ташхиси қўйилган бўлса, мунтазам равишда териоид гормонлар қабул қилиниши керак. Препаратнинг қабул қилиниш вақти наҳорга тўғри келиб, нонуштадан 30 дақиқа олдин ичилади. Таомланган сўнг қабул қилинган гормон дориси керакли даражада таъсир кўрсатмаслиги мумкин. Даволовчи шифокорингиз томонидан белгиланган гормонал препаратни эрталабки соат 9:00 да қабул қилишингиз мумкин, аммо бундан-да кечикмасин. “Унутибман”, дея тушликдан сўнг қабул қилсангиз, моддалар алмашинуви кучайиб, кечки маҳал тетиклик кузатилади, бу эса уйқусизликни пайдо қилиши мумкин. Ушбу хасталикда антитаначалар текшируви муҳим саналади. Тиббий таҳлил хулосаси тиртлар меъёрга келганини кўрсатса, шифокор маслаҳати билан бошқа препаратларга ўтилади.
@shifo_izlab
Буйрак шамоллаши сабаб қўл-оёқларда шиш пайдо бўлса, асалли муолажани синаб кўриш мумкин.
Асал касалликни даволовчи ва олдини олувчи профилактик усул сифатида ҳам яхши натижа кўрсатади. Асални бир кунда 80 гр.дан 120 гр.гача қабул қилиш мумкин. Эрталаб оч қоринга озроқ қайнаган сув билан истеъмол қилиш айниқса фойдали. Буйрак фаолияти билан боғлиқ хасталикларда тоғ асалининг суюқ хилини танлаган маъқул.
Биз оиламиз билан қиш мавсумида қуритилган мевалардан компот ва шарбатлар тайёрлаб ичишга одатланганмиз.
Айниқса, қуритилган майиз, туршак, олма кабилардан тез-тез компот қайнатиб, ҳар замонда чой ўрнида ичиб турсангиз, организм керакли витаминлар захирасини тўлдиради. Табиий компотлар буйракларни ювиб, микробларга чидамлилигини оширади.
— Буйракларимда ҳеч қандай муаммо йўқ. Бироқ турли таом ва егуликлар таъсирида нохуш ҳолатлар келиб чиқмаслиги учун вақти-вақти билан буйракларни тозалаб тураман. Бунда менга оддий кашнич уруғи қўл келади.
1 чой қошиқ кашнич уруғини 0,5 литр қайнаган сувда дамлаб, усти ёпиқ идишда эрталабгача қолдираман. Дамламани илиқ ҳолатда кунига 2-3 маҳал қабул қиламан. Муолажа самарадорлигини ошириш учун кечаси 1 стакан сувга 2 ош қошиқ майиз аралаштириб, эртасига кун бўйи оз-оздан ичаман. Майизини эса ейман. Бундай муолажа давомийлиги бир ҳафтани ташкил этади. Содда кўрингани билан бу муолажадан сўнг буйраклар тозаланиб, ортиқча безовталик бўлмайди.
@shifo_izlab
📣Azizlar MADINA ACADEMY 2017 yil uchun so'nggi MEGA BOOM Treningiga taklif etadi!
🎁 Yangi yilda yangi o'zligingizni sovg'a qiling va kelayotgan yilni ajoyib kayfiyatda kutib oling!
⚛️ Dars davomida siz bilan men 🌹 Madina Xirocheva birga bo'laman
👏 Dasturimiz mexmoni Muxlisa Xirocheva 👏
18-19-20-21 kunlari soat 12:00 dan 16:00 gacha davom etadi
4️⃣ Kun davomida siz?
✅ -Ruhiy Marketing
✅ -Xayot bilan kurashishdan to'xtang-boshqa oson yo'li bor!
✅ -Xar bir Akademiya azolari bilan induvidual suxbat (face to face)
✅ -Art-Terapiya yordamida ruhiy erkinlikka erishish va ko'plab qalbdagi savollaringizga javob topasiz!
♻️Dastur ishtirokchilariga♻️
❗️Akademiyaning maxsus❗️
❇️Sertifikati topshiriladi
2️⃣1️⃣ dekabr kuni LA PIOLA Restoranida Bayramona dasturxon sizni kutmoqda!
☑️O'z joyingizni band qiling
Joylar chegaralangan!
Ro'yhatdan o'tish uchun:
☎️ +998903290884
☎️ +998903290884
🏛Manzil: Mirzo-Ulug'bek metro
"Euroasia Insurance" biznes markazi,
Mo'ljal: Bunyodkor Stadioni!
http://T.me/madinaacademyuz
СОВУҚ МАВСУМДА ҚЎЛЛАР ПАРВАРИШИ
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
«ҚУМ ВА ТУЗЛАР ЮВИЛИБ КЕТАДИ…»
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
БОШ ОҒРИҒИДА ЛИМОН ПЎСТЛОҒИ, КАРАМ БАРГИ ВА ХОМ ПИЁЗ
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
ЖИГАР ВА ТОМИРДАГИ ТИҚИЛМАЛАР УЧУН
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
СУТ БИЛАН "КЕЛИШМАЙДИГАН" ДОРИЛАR
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
ШИФОБАХШ ДАМЛАМАЛАР
@Shifo_izlab ☘
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q
Ayollar sog‘ligi uchun eng foydali bo‘lgan toshlar 4 ligi
👉 @Shifo_izlab ☘ kanali
https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvtg5TIwisQN3Q