shifo_izlab | Неотсортированное

Telegram-канал shifo_izlab - 💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

15027

Dard borki shifosi bor. Bizni kanalda berib boriluvchi Tekin va Zararsiz maslahatlar orqali har qanday darddan qutulishingiz mumkin. . Biz davolamaymiz. Faqat masalahat beramiz. . . . . Reklama uchun:👉 @Svetocek_8 #E'lon pullik . . . .

Подписаться на канал

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

ҚАЙНОҚ ТАОМ – ЗАРАРЛИ 🥘

Ҳеч қачон дастурхонга қайноқ таом тортманг. Чунки жуда қайноқ овқат ейиш қизилўнгач саратони касаллигининг пайдо бўлишига олиб келади. Одамнинг оғзи ҳамда қизилўнгачида шилимшиқ парда бўлиб, қайноқ-қайноқ сомсалар, нонлар, овқатлар, айниқса, мошкичири ейилганида ушбу шилимшиқ парда куяди. Аниқроғи, оғиз куйганда қизилўнгач ҳам куяди. Қизилўнгачнинг кўп марта куйиши натижасида қизилўнгач саратони юзага келади. Шунинг учун ҳам оила аъзоларингизнинг олдига қайноқ овқат қўйманг.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

ҚАДИМДА БЎЙНИ ҚАНДАЙ ЎСТИРИШГАН?

Бўй ўстириш борасида кўпгина халқларнинг удумлари талайгина.

✅ Рус халқ табобатида бўй ўсмаслик наъматак сиропи, олча, маржонгул қайнатмаси ёрдамида самарали даволанилган. Улар таркибида юқори даражада С витамини ҳамда кальций минерали мавжуд. Бу эса суякларни мустаҳкамлаб, организмни касалликлар билан курашишга чоғлайди.
✅ Ўрта Осиё халқлари бўйни ўстиришда зиғир ёғидан фойдаланишган. Зиғир ёғини ҳар куни бир ош қошиқдан овқатдан ярим соат олдин қабул қилиш организмда моддалар алмашинувини тезлаштириб, бўйнинг чўзилишига ёрдам беради. Даволаниш муддати 2 ҳафта. Бир ойлик танаффусдан кейин даволанишни такрорлаш мумкин.
✅ Араблар ҳар қандай касаллик , шу жумладан, бўй ўсмасликни туя сути билан самарали даволаб келишган.
✅ Мисрликлар эса бўйни ўстиришда гул чангидан фойдаланишган экан. Улар гул чангини наҳорга бир чимдимдан истеъмол қилиб, ортидан сут ичар экан.
✅ Французлар бўй ўстиришда творогни асал билан аралаштириб ейиш энг маъқул усул деб билишади.


@shifo_izlab 🍃

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

ҲОМИЛАДОРЛИКДА ШАМОЛЛАШ – ҲОМИЛАНИ КАСАЛ ҚИЛАДИ

Ҳомиладорлик даврида вирусли инфекция ҳомилада мия ривожланишининг бузилишига олиб келиши мумкин. Вирусли инфекция натижасида келиб чиққан яллиғланиш ҳомилада миянинг ривожланишини ўзгартиради ва руҳий касалликка олиб келиши мумкин.
Масалан, ҳомиладорлик даврида гриппга чалинган болаларда шизофрения ривожланиши хавфи 3 % га юқори. Шу сабабли шифокорлар ҳомиладор аёлларга ўзларини эҳтиёт қилишлари, айниқса грипп ва шамоллаш каби касалликларга чалинмасликларини тавсия қилади.


Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

Uy sharoitida Burundagi qora nuqtalardan xalos bo'lishning super usuli

@Shifo_izlab

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

🍇Mayizning 5 ta foydali xususiyatlari bilan tanishing!

1. Kamqonlik aniqlangan bolsa, mayizni eyish bilan barobar uning suvini ichish ham tavsiya etiladi. Buning uchun 10 dona mayizni piyolaga solib, ustidan yarim stakan qaynatib ilitilgan suv quying. Piyola ustini yopib, ertalabgacha qoldiring. Och qoringa mayiz suvini ichib tursangiz gemoglobin miqdori normallashadi.

2. Xastalikdan keyin quvvatni tiklash uchun mayiz, yongoq va asal aralashmasi tavsiya etiladi. Teng miqdorda yongoq va asalni goshtqiymalagichdan otkazib, tabga kora asal bilan aralashtirib olasiz. Nonushta vaqti 1-2 choy qoshiqdan istemol qilib tursangiz kifoya.

3. Buyrak kasalliklarida kunora mayiz istemol qilish maqsadga muvofiqdir. Mayiz tarkibidagi foydali elementlar peshob ajralashini faollashtiradi.

4. Muntazam mayiz istemol qilish ogiz boshligi kasalliklarida ham asqotishi mumkin. Mayiz suvi esa milk shamollashi, stomatit yaralari hamda yotalga foydali.

5. Mayizli muolaja semizlik, yurak etishmovchiligi, oshqozon va 12 barmoqli ichak yarasi hamda qandli diabetda tavsiya etilmaydi.


@Shifo_izlab 🍀 kanali

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

ОШҚОЗОНДА ЯРА БЎЛСА…

❇️ Ошқозон ярасидан фориғ бўлишда ушбу малҳам ёрдам беради. Уни таёрлаш учун: 500 грамм майиз, 500 грамм ёнғоқ мағзи, 300 грамм алоэ барги қиймалагичдан ўтказилади. Сўнгра унга 100 грамм какао, 500 грамм асл асал, 500 грамм сариёғ қўшилади. Бир хил аралашма ҳосил бўлгунча аралаштирилади.
Тайёр бўлган малҳамдан биринчи ҳафтада бир чой қошиқдан кунига уч маҳал таомдан олдин истеъмол қилинади. Иккинчи ҳафтадан эса бир ош қошиқдан бир маҳал ичилади.


Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

ТУЗ ҚОН БОСИМИНИ КЎТАРАДИМИ?

❇️ Қон томирлар эластиклиги йўқолиши ва мияга қон қуйилишига йўл қўймаслик учун, аввало, таом ва салатларга тузни камроқ солинг. Унутманг, туз қон босимини кўтаради.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

ДОРИНИ ҚАЙДАЙ ИЧГАН МАЪҚУЛ?

Шарқ тиб олимлари барча турдаги таблеткаларни тик турган ҳолатда ичишни тавсия қилишади. Ушбу ҳолат дори организмда тезроқ сўрилишига сабаб бўлади. Шу билан бирга, бу жараён туфайли дори воситалари келтириб чиқарадиган аллергик реакция хавфи 10 баробарга камаяди.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

ЮЗ КУЙГАНДА НИМА ЁРДАМ БЕРАДИ?

Ўтган йили яқин дугонамнинг юзига ёғ сачраб, куйиб қолганди. У ҳар хил усулларни қўллаб кўрди. Шулардан картошкали малҳамнинг фойдаси катта бўлди. Бунинг учун янги чиққан картошка (ҳозир айни пайти) пўстидан тозаланади.

Сўнг қирғичдан чиқарилади. Олинган масса тоза докага ёйилади ва юзнинг куйган жойига қўйилади. Компресс илиқ бўлиши керак. Ушбу муо¬лажа кун давомида 2-3 маҳал бажарилади. Ҳар гал компресс янгидан тайёрланиши лозим.


Муниса ЖЎРАБОЕВА,
Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани


Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

ВАРИКОЗНИ ҚАНДАЙ ЙЎҚОТИШНИ БИЛАСИЗМИ?

Агар сизда томирларнинг варикоз кенгайиши кузатилаётган бўлса, бу муаммони пишмаган яшил помидор даволайди. Бу жуда осон ва қулай усул. Фақат сиздан бироз вақт талаб этилади, холос.
Битта хом помидор олиниб, ўртасидан бўлинади. Кейин у хаста томирларга босилади. Мабодо помидор босилган соҳада енгил ачишиш ва санчиш пайдо бўлса, помидорни олиб, ўша соҳа совуқроқ сув билан ювилади. Кейин эса муолажани худди шу тартибда камида 5 марта бажариш керак.
Агар бу муолажани 2 ҳафта мобайнида узлуксиз бажарсангиз, хаста томирлардаги тугунлар юмшаб, йўқола бошлайди.


Гулҳаё НОРЖИГИТОВА
уй бекаси, Сурхондарё вилояти,
Шўрчи тумани


Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

ПЕТРУШКА — ФОЙДАЛИ КЎКАТ

Ўғлим 8 ёшда. Унинг ичи тез-тез дам бўлиб қолар эди. Ёши катта бир онахоннинг тавсиясига кўра петрушка илдизидан фойдаланиб, бу муаммодан халос бўлдик.

Бунинг учун, 4 чой қошиқ петрушка илдизини (қуритилгани ёки янгиси) майдаланиб, 1 стакан қайнаган сувда 8-10 соат дамланади. Сузиб, кунига 3-4 маҳал, овқатланишдан 20 дақиқа олдин 2 ош қошиқдан ичилади.

Муолажа ҳафтада 3-4 кун такрорлаб турилади.

Зарифа ПАРПИБОЕВА,
пенсионер, Ғузор тумани


Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

САРАТОН (РАК)ДАН ҚАНДАЙ САҚЛАНИШ МУМКИН?

Доимо кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган инсоннинг ўсма (рак) касаллигига чалинмаслик эҳтимоли юқори.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

СОЧЛАРИНГИЗНИ НИМА ЎСТИРИШИНИ БИЛАСИЗМИ?

Сочларингиз қалин, нафис, жилокор, узун бўлишини истайсизми? Унда қуйидаги муолажани қўллаб кўринг.

Бунинг учун таъбга кўра беда ўсимлиги керак бўлади. Икки-уч марта яхшилаб ювиб олинган беда гўштқиймалагичдан чиқарилиб, суви қўлда сиқиб олинади. Суюқлик 10 дақиқага тиндириб қўйилади. Сўнг шу сувда бош ювилади.

Бу муолажанинг таъсири бир ойда сезила бошлайди. Ушбу муолажани сочни чиллада сақлаган ҳолда қилинса, яна ҳам яхшироқ натижа беради. Муолажа давомийлиги – икки ой. Олти ой танаффус қилиб яна қўллаш мумкин.


Ибодат Каримова,
ўқитувчи, Қарши шаҳри


Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

СУТ КEЛМАЙ ҚОЛГАНДА...

Айрим эмизикли аёлларда сут камайиб, баъзан умуман келмай қолиш ҳолатлари учраб туради. Бунинг учун халқ табобати усулларидан фойдаланса бўлади.
1 ош қошиқ зиғир уруғини 200 мл. қайнаган сувга солиб, яхшилаб аралаштирилади. Ва 1 соат давомида дамланади. Сузиб олингач, ушбу малҳамни 70 мл.дан 2-3 маҳал ичиб турилади.
Шунингдек, бақлажонни сувда қайнатиб, чала пишириб олинади. Чала пишган бақлажонни эзиб, сувини ажратилади. Ана шу сувдан 4-5 маҳал 50 мл.дан ичилади.


Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

ҚОННИ СУЮЛТИРИШНИНГ ХАЛҚОНА УСУЛЛАРИ

Охирги пайтларда ўзимни лоҳас сезганим учун шифокорга мурожаат қилдим. У текширувлардан сўнг қоним қуюқлашгани ва қон қайишқоқлиги ошганини айтди. Сўнг унга қарши керакли дори воситалари ёзиб берди. Мен дори-дармонлар билан бирга, халқона усулларни ҳам қўллаган холда даволандим. Натижада аҳволим анча яхшиланиб, ўзимни тетик сеза бошладим.

Яқинларингизга ҳам улашинг!


@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз ТУРДИЕВАнинг «Шифо-инфо» газетасига берган суҳбатидан:

❇️ Ҳар куни кечки пайт овқатдан сўнг бир ош қошиқдан зайтун ёғини ичиб тураман. Бу организм учун ниҳоятда фойдали. Қолаверса, юз парваришида, сочларнинг жилодор бўлиб, бақувват ўсишида, соч тўкилишининг олдини олишда ҳам катта ёрдам беради.
❇️ Кўп инсонларнинг ёши 30 дан ошгандан сўнг панкреатит (ошқозон ости бези шамоллаши) касаллиги безовта қилади. Мана шундай пайтда зайтун ёғидан истеъмол қилиб турсангиз, хасталикни бартарф этади.
❇️ Зайтун ёғи, қолаверса, ўт қопи ва буйракда йиғиладиган тошларни туширишда ҳам самарали фойда беради. Ўзимнинг опам ҳам айни шу касаллик билан оғриганда зайтун ёғидан шифо топган.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

САРАТОН (РАК)ДАН ҚАНДАЙ САҚЛАНИШ МУМКИН?

Доимо кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган инсоннинг ўсма (рак) касаллигига чалинмаслик эҳтимоли юқори.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

КАРТОШКА ЁРУҒ ЖОЙДА САҚЛАНСА НИМА БЎЛАДИ?

КАРТОШКАни ёруғ жойда сақлаб бўлмайди. Негаки, у ёруғ ва иссиқ жойда ўзидан заҳарли модда ишлаб чиқаради, тезда айнийди. Шунинг учун картошкани ёғоч яшикларда, салқин ва қоронғу жойда асраш лозим. Ҳовлида яшасангиз ертўла, кўп қаватли уйда истиқомат қилсангиз, совиткич картошка учун маъқул жой ҳисобланади.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

👩🏻‍⚕Katta yoshda bo‘yni qanday o‘stirish mumkin?

Katta yoshda bo‘yni 5 sm ga o‘stirish ancha oson. Buning uchun kiyinish uslubini o‘zgartirish va gavda yaxshilanishi uchun muntazam ravishda maxsus jismoniy mashqlar bilan shug‘ullanish kifoya.

Bukchayishni bas qiling.
Doimiy ravishda o‘tirgan holatda bo‘lish gavdaning buzilishiga va asta-sekin bo‘yning bir necha santimetr pasayishiga olib keladi.

Yelkalarni to‘g‘rilang. Yelkalarni to‘g‘rilagan holda gavdani tik tutish — balandroq bo‘lishning eng oddiy usuli. Lekin gavdani to‘g‘rilash — murakkab va kompleks davolash bo‘lgani uchun yaxshisi uni shaxsiy trener yordamida o‘tkazish ma’qulroq.

Tana mushaklarini mustahkamlang. Orqa va yelka mushaklarini rivojlantirish gavdani to‘g‘ri tutishni yengillashtirish bilan birga qomatni chiroyli qilishga ham yordam beradi.

To‘g‘ri rangda kiyining. Kiyim odamni baland yoki pastroq ko‘rsatishga qodir. Bo‘yni balandroq ko‘rsatuvchi eng yaxshi kombinatsiya “och rangli pastki + qoramtir rangli yuqori” tarzda kiyinish hisoblanadi.

@Shifo_izlabkanali

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

🥚 Tuxumli yo'tal siropi - yo'talni joyida o'ldiradi!

Tayyorlanishi:

Tuxumli yo'tal siropini tayyorlash uchun siz avval bir stakan sutni qaynatishingiz kerak.

Keyin unga bir osh qoshiq sariyog 'va asal qo'shing.

Ammo asal va sariyog'dan oldin tuhum oqidan yaxshilab ajratilgan tuxum sarig'i va ozgina sodali suv qo'shing, taxminan 1/4 choy qoshiq.

Bu nafaqat yo'talish, balki bronxit, laringit va traxeit uchun ham juda samarali vosita!


@Shifo_izlab ☘ kanali

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

БЎҒИМЛАРДАГИ ТУЗНИ ЙЎҚОТИШ УСУЛЛАРИ

❇️ Ҳар куни 1 граммдан ун шаклига келтириб майдаланган тухум пўчоғини бирор таомга қўшиб истеъмол қилиш керак.

❇️ 2 ошқошиқ гуручни ярим литр сувда қайнатиб, гуруч пишгач, сузиб олинади. Пишган гуруч ўртача ҳароратга келгач, қалин дока матога ўраб, бўғимлар устига боғланади. Эрталабгача қолдирилади.

❇️ Шолғом сувда қайнатиб пиширилади. Сўнгра бўтқа ҳолига келгунча эзиб, мато ёрдамида бўғимларга боғланса, оғриқдан халос этади.


Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

ҚАЙНАТИЛГАН ТУХУМ НИМАГА ФОЙДА?

2 дона қайнатилган тухум истеъмол қилиш (қон босими ошадиган ва аллергияси бўлган инсонларга тавсия қилинмайди) ич кетишини тўхтатади.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

«АЧЧИҚ ТАБИБ»НИНГ ШИРИН ШИФОСИ

Тумовда тозаланган саримсоқ майда тишли қирғичдан ўтказилади ва 1:1 нисбатда асал қўшилиб, уйқудан олдин илиқ сув билан қабул қилинади.
✅ Балғам қўчиришда саримсоқнинг 5 бўлагини майдалаб, устидан 200 мл. сигир сути қўшилади. Қайнатилгач, оловдан олиб, 75 мл.дан 3 маҳал ичилади.
✅ Овоз бўғилиб қолганида саримсоқни буғда пиширилгани шифо бағишлайди.


Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ,
доришунос


Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

ҚОН БОСИМИНИ ОСОН ТУШИРИШНИ БИЛАСИЗМИ?

Гипертониядан азият чекадиган беморларга ўзим қўллайдиган усулларни тавсия қилмоқчиман. Улар қон босимини меъёрлаштириб, танага қувват беради, иммунитетни мустаҳкамлайди.

👍 Биринчи тавсия: 1 стакан асал, сабзи, лавлаги ва ерқалампир шарбати 1 дона лимон суви билан аралаштирилади. Аралашма ҳар куни 3 маҳал 1 ош қошиқдан овқатдан олдин ичилади. Муолажа муддати — 1,5–2 ой.
👍 Иккинчи тавсия: 1 чой қошиқ асал, 1 чой қошиқ занжабил (имбир) шарбати ва 1 чой қошиқ янчилган зира аралаштирилади. Ундан кунига 2 маҳал овқатдан олдин 1 чой қошиқдан қабул қилинади.
👍 Учинчи тавсия: тенг миқдорда асал ва лавлаги шарбати аралашмасини кун давомида 4-5 маҳал 1 ош қошиқдан ичиш ҳам қон босими ошганда жуда фойдали.


Зулфия МУСЛИМОВА,
Бухоро вилояти


Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

ТАНДИРДАН УЗИЛГАН НОН НИМАГА ШИФО?

Айни дамда нафақадаман. Инсон улғаявергач, ёшликда яширинган хасталиклар хуруж қила бошлар экан. Мени ҳам оёқларимнинг толиқиши ҳамда тиззаларимдаги оғриқ безовта қила бошлади. Бундай дардни енгиш учун онам айтган бир усул ёдимга тушди.
Онам бел оғрийдими ёки тизза-бўғимлар безовта қиладими, тандирдан узилган ва ҳали совимаган бутун иссиқ нонни тоза матога ўраб, оғриб турган соҳага боғлаш лозимлигини айтарди. Ноннинг исиғи тарқалгач, қора қўчқор думбасини куйдирмасдан хом ҳолатда суртиш даркор.
Буни қарангки, муолажадан кейин оғриқдан фориғ бўласиз.


Юсуф СОБИРОВ, 68 ёш, пенсионер,
Фарғона тумани, Миндон қишлоғи


Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

ЛОВИЯ ҚАНДЛИ ДИАБЕТДА ФОЙДАЛИ...МИ?

Ундирилган ловия қандли диабетнинг олдини олиш ва қондаги қанд миқдорини пасайтиришда ёрдам беради.

Бунинг учун ловия дони устига оқиб турган совуқ сув солинади. Сув доннинг юза қисмини бутунлай беркитмаслиги лозим. Устига дока ёпиб, илиқ жойга қўйилади. 6–12 соатдан сўнг сув юзасига қалқиб чиққан донлар олиб ташланади. Суви тўкилади ва донга яна сув солиб, намлаб қўйилади.
Майса 3 кунда униб чиқади. Илдизининг узунлиги 1 мм.га етганда, уларни яна ювиб, бироз қуритиш даркор. Агар яшил майса униб чиқишини хоҳласангиз, донни 7–10 кун намлаб туришга тўғри келади.
Ёш майсалар кесиб олингандан 20 дақиқа ўтар-ўтмас ўзининг шифобахш хусусиятини йўқотади. Ундирилган уруғ ва донга келсак, уларни совиткичда 2 кунгача сақлаш мумкин. Истеъмол қилиш меъёри – кунига 50-100 г.

Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, доришунос

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

ЭРКАКЛАР БЕПУШТЛИГИНИНГ ОДДИЙ ДАВОСИ

1 ошқошиқ қалампирмунчоқ (маточной гвоздички)ни эзиб, 200 мл қайнатилган қайноқ сигир сутига солинади. 1 соат тиндириб, ўраб қўйилади. Эрталаб оч қоринга бир стакан тўлиғича ичилади. Муолажа давомийлиги — бир ой. 10 кун танаффус билан такрорлаш мумкин.
Муолажа давомида спиртли ичимликлар қабул қилмаслик керак.


Сафарали АРАБОВ, 69 ёш, Хатирчи тумани

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

ЖИҒИЛДОН ҚАЙНАСА...

Агар сизни жиғилдон қайнаши безовта қилса, қуйидаги тавсиялардан фойдаланиб кўринг.
1. Қатиқ зардобидан 3 ҳўплам ичсангиз, жиғилдон қайнаши таққа тўхтайди.
2. Сабзини қирғичдан ўтказиб, шарбатидан 2-3 қултум ичилса, фойда қилади.
3. Жиғилон қайнаганда олма, нок ва бошқа мева шарбатларини ичиш ҳам асқатади.


Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

СУЯКЛАР ЗИРҚИРАБ ОҒРИГАНДА...

Баъзиларнинг суяклари қақшаб, зирқираб оғрийди. Бунда исириқ ўсимлиги мадад бўлади. Бунинг учун бир сиқим исириқ 400 мл. сувда қайнатилади.
Юмшоқ матони ушбу қайнатмага ҳўллаб, 10 кун мобайнида озор жойга суртиб турилса, суяклардаги оғриқда фойда беради.
Шунингдек, 250 гр. ёнғоқ баргини 1 л. қайнаган сувда дамланади. Ушбу дамламага оғриётган бўғимлар тутиб турилса, анча нафи тегади.


Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…

💊 @Shifo_izlab | Uyda qoling

КЎК ЧОЙ ЦИСТИТНИ
ДАВОЛАЙДИ
🌿

Мен сизларга циститни жуда тез ва осон даволаш усулини тавсия қилмоқчиман. Бунинг учун бир литр қайнаган сувга бир чой қошиқ кўк чой солинади. Тоғорага тўпиққача етадиган миқдорда илиқ сув қуйилади ва унга дамланган чой қўшилиб (илиқ ҳолда), оёқлар 20 дақиқа ботириб ўтирилади. Муолажа кунига 3-4 марта 2 кун бажарилади.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@Shifo_izlab канали 🍃

https://telegram.me/joinchat/AAAAAD_wAvuu4DCzQ2yPqg

Читать полностью…
Подписаться на канал