🔥Она...
Ёшли кўзларимни кулдирмоқ учун,
Ғам-алам гулларин сўлдирмоқ учун,
Кўнглимни бахтларга тўлдирмоқ учун,
Сиздан бир табассум кифоя Она...
Бошқа дармонларга тушмайди ишим,
Баҳорга айланар кулсангиз қишим,
Дунёю дундаги энг азиз кишим,
Сиздан бир табассум кифоя Она...
Мехрингиз юрагим илитган офтоб,
Сизга таъзим қилиб турибман шу тоб,
Олмоқни истасам бир олам савоб,
Сиздан бир табассум кифоя Она...
Бўлсангиз болангиз зинхор хор эмас,
Омадга ошиқдир армон ёр эмас,
Кўнглим ўзгасига асло зор эмас,
Сиздан бир табассум кифоя Она...
Қанча ширин сўзлар эшитдим бироқ,
Болам дейишингиз тунимга чироқ,
Не-не армонларим кетишар йироқ,
Сиздан бир табассум кифоя Она...
Кулган юзингиздан ёғилар зиё,
Ўзга кулгуларга боқмайман қиё,
Шодликка ўралсин десангиз дунё,
Сиздан бир табассум кифоя Она...
📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...
@sheriyat
ОПА СИНГИЛ
Бир бирига талпинишар бедор кўнгил,
Бири лола янглиғ бўлса бири сунбул,
Оқибати достон бўлсин дунёларга,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
Синглисини сочларини ўрган опа,
Аразлашса биринчи хол сўрган опа,
Аро тушманг йўлин тўсиб қилиб хафа,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
Жигар опа, жигар сингил меҳрибони,
Кўрса яшнаб кетар ахир нур жаҳони,
Доим муштоқ кутар ота хонадони,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
Сингил келиб опадан хол сўраб турсин,
Опа сингил тўйларида яраб турсин,
Кўкда ой ҳам ҳавас билан қараб турсин
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
Сингил боғлаб турган не не хожаларни,
Опа тергаб турган ини оғаларни,
Оқибати узилмасин божаларни,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
Нима кутса шуни кўрсин тақдиридан,
Юзи ёруғ бўлиб турсин Ҳақ нуридан,
Айирмасин жигарларни бир биридан,
Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
✍Хуршид Карим
@Sheriyat
Ey notavon,ey shayton
Mayli men bo'lay yomon
Yonimga kelsang agar
Bismillah deyman tomom
Chiroyli qilib menga
Ko'rsatma gunohlarni
Lanat bo'lsin senga deb
Yumaman guvohlarni
Jaxlim chiqib turgamda
Olovga cho'p qadama
Urib ,so'k gapir deyib
Haqsan deya atama
Qildirib gunoh ishni
Deysan albat yutaman
Ya rob kechirgin deya
Men mag'firat kutaman
Sherik bo'lmoq istaysan
Ham osh-u ovqatimga
Tezroq ye deb qistaysan
Chidolmay toqatimga
Ikki begona yolg'iz
Qolsa agar panada
Sherik bo'lish istaysan
Ishlaring besh yanada
Namozdan boshlansa so'z
Chidolmay Istmang oshar
Hali yoshsan o'ynab,kul
Deya yolg'onlaring toshar
Chiroylidir har so'zing
Tilingdan zahar tomar
Eslataymi ey layn
Bobom Hazrati Umar
Osiy bo'lmay men Yakkaga
Iymonimda qotaman
Nasib qilsa men Makkada
Senga toshlar otaman
✍ILYOSBEK
Muallifi bilan ulashing
Bizning kanal @Sheriyat
𝒀𝒂𝒏𝒂 𝒏𝒊𝒎𝒂 𝒊𝒔𝒕𝒂𝒚𝒔𝒊𝒛 𝒎𝒆𝒏𝒅𝒂𝒏...
𝑲𝒆𝒕 𝒅𝒆𝒅𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛 𝑲𝑬𝑻𝑫𝑰𝑴 𝒃𝒐𝒔𝒉 𝒆𝒈𝒊𝒃😔
🎙Dunyo Xusanova
@Sheriyat
*МЕНИ ЯХШИ БИЛМАЙСИЗ-ДА*
Кутсам йўллар келмайсиз-да,
Тутсам гуллар олмайсиз-да,
Сизга ошиқ бўлганман мен,
Мени яхши билмайсиз-да
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Сизга ошиқ бўлолмайман,
Аммо, ишқсиз кулолмайман,
Кўнглингизни ололмайман,
Мени яхши билмайсиз-да.
✍Дил Афрўз
Эй оҳу кўз, сарви ниҳол,
Сурмоқдасиз кимни ҳаёл,
Рашким ёмон, ишқим мисол,
Мени яхши билмайсиз-да.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Кўйимда бўлманг оввора,
Рашк қилиб бўлманг девона,
Ёмон қизман мен, ёмон-а
Мени яхши билмайсиз-да.
✍Дил Афрўз
Ўт бўлсангиз куйдираман,
Кўзларингиз кулдираман,
Сизни ўзим суйдираман,
Мени яхши билмайсиз-да.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Афсус жуда қайсардирман,
Ишқ бобида ўжардирман,
Сизни сўйган ажалдирман,
Мени яхши билмайсиз-да.
✍Дил Афрўз
Майли қийнаб жоним олинг,
Минг хижрон, минг кўйга солинг,
Лек, қайтиш йўқ билиб олинг,
Мени яхши билмайсиз-да.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Жонингизни қийнаманг хеч,
Тарк этарман эртами, кеч,
Омонатман бўлмасин кеч..
Мени яхши билмайсиз-да.
✍Дил Афрўз
Ранжитмасин шўхликкинам,
Десам, сизни кўхликкинам,
Менга жуда моссиз бирам,
Мени яхши билмайсиз-да.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Тилайман мен бахтингизни,
Яратгандан тахтингизни,
Ёрга берган аҳдингизни,
Мени яхши билмайсиз-да!
✍Дил Афрўз
Эритай муз қалбингизни,
Олиб ўзим дардингизни,
Забт этаман қалбингизни,
Мени яхши билмайсиз-да.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
@Sheriyat
*СИЗНИ СЕВИБ ҚОЛГНИМ ЙЎҚ*
Сизга ўлиб турганим йўқ,
Тушларимда кўрганим йўқ,
Бўлаверсин кўнглингиз тўқ,
Сизни севиб қолганим йўқ.
Ширин сўзлаб гапирсам гоҳ,
Сизга билмай тушса нигоҳ,
Билиб туриб қилмам гуноҳ,
Сизни севиб қолганим йўқ.
Ой деса ойдан ҳам ойсиз,
Тенг эмасман, жуда бойсиз,
Менга тўғри келмас жойсиз,
Сизни севиб қолганим йўқ.
Барчага бирдек муомилам,
Яхшига ҳам, ёмонга ҳам,
Борим шуда, шу тарбиям,
Сизни севиб қолганим йўқ.
Бир ножўя сўзим йўқдир,
Сизга учган кўзим йўқдир,
Мен ўзимдан кўнлим тўқдир,
Сизни севиб қолганим йўқ.
Хиёнатга бурманг йўлим,
Қўлларингиз тутмас қўлим,
Ўзим суйган бордир гулим,
Сизни севиб қолганим йўқ.
Сизни севиб қолганим йўқ,
Сизга назар солганим йўқ,
Мазур тутинг эй, яхши қиз,
Сизни севиб қолганим йўқ.
Йиғиб ақл-у, хушингизни,
Сувга айтинг тушингизни,
Аллоҳ берсин бахтингизни,
Сизни севиб қолганим йўқ.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
@Sheriyat
ЙИҒЛАТИНГ
Бугун бу қалбимни соғинч дастида
Муҳаббат арқони ила боғлатинг.
Устун йиғлагандек Расул қастида
Ҳабибим ишқида гирён йиғлатинг!
Саодат асрининг боғлари аро
Сайр ҳам қалбимга бўлмаса даво,
Майли не десангиз, айтингиз аммо
Ҳабибим ишқида гирён йиғлатинг!
Ул зотни мадҳ этинг, биз қулоқ осдик
Лайли севгисида ёнган бир Қайсдек,
Кўрмоқ орзусида ўтган Увайсдек
Ҳабибим ишқида гирён йиғлатинг!
Умар қатиъятда ўрнакдир ҳар дам,
Расул вафотида кўзларида нам
Ул зотдек ёш тўкмоқ истайман мен ҳам
Ҳабибим ишқида гирён йиғлатинг!
Расулим ҳақида Ҳассон сўйласин
Умму Уморалар кураш айласин,
Ҳақиқий муҳаббат дарди қийнасин
Ҳабибим ишқида гирён йиғлатинг
Имом Ҳусайнни юрибман излаб,
Суйганим бўйларин ул зотдан истаб,
Саҳоба икромлар ҳақида сўзлаб
Ҳабибим ишқида гирён йиғлатинг!
Ногоҳ жонлар қолмас бу ожиз танда,
Ул зотни тошбўрон қилишган онда,
Аддосдек бир шингил узум йўқ менда
Ҳабибим ишқида гирён йиғлатинг!
Битта қон кўйлаги қолгандир бори
Айтинг қандай экан Юсуфнинг ҳоли?
Унга интиқ бўлган Яъқуб мисоли-
Ҳабибим ишқида гирён йиғлатинг!
Ансорлар ул зотдан бошқасин демас,
Расулин сирини айтмайди Анас,
Қалбларни банд қилган ёр ишқи эмас,
Ҳабибим ишқида гирён йиғлатинг!
©
@Sheriyat
*ЎЗИНГИЗГА ЎРГАТИБ ҚЎЙМАНГ*
Қараб туриб ҳаёлим олманг,
Севиб қолмай, балога қолманг,
Кўнгилгинам қолмасин синиб,
Ўзингизга ўргатиб қўйманг.
Ўзингизни севгандек тутиб,
Соғинманг хеч йўлларим кутиб,
Сўнгра қолмай яна қон ютиб,
Ўзингизга ўргатиб қўйманг.
Оҳу кўзлар, оҳ бу нигоҳлар,
Ўзига ром этиб дудоғлар,
Армон бўлса юрагим доғлар,
Ўзингизга ўргатиб қўйманг.
Ғамлар мени олмасин қучиб,
Кетсангиз сиз мендан воз кечиб,
Ўткинчи бир ҳавасга учиб,
Ўзингизга ўргатиб қўйманг.
Сиз чиройли, бунчалар нафис,
Сиз қадрли мен учун азиз,
Севгидан ҳам оғриқли бу хис,
Ўзингизга ўргатиб қўйманг.
Дардим бахам кўролмасангиз,
Суянчим деб билолмасангиз,
Менга вафо қилолмасангиз,
Ўзингизга ўргатиб қўйманг.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
@Abdumutalib_ijodi
@Sheriyat
Bilasanmi kimsan men uchun
Tinib qolgan oddiy botqoqsan
Sen qoʻrqitib sevdirolmagan
Nomi ulugʻ asli qorqoqsan.
Bilasanmi kimsan men uchun..
✍Malak Siymo
🎙Sojida Mansurova
@sheriyat
Odamzodni sevib kongli toʻlmagan
Yo dunyoga sevgi uchun kelmagan
Hatto Navoiyni yori boʻlmagan
Shoir boshqa oshiq gʻarib boshqadir
Sevish boshqa yaxshi koʻrish boshqadir
🎙 Sojida Mansurova
✍Solih Sulton
@sheriyat
Chet elda musofirda yurgan aka ukalarimiz nomidan yozildi.
Hammani bir ko‘zda inson deb bilib,
Borovlar o‘stidan kulganimiz yo‘q.
Rizq terib yuribmiz musofir bo‘lib,
Tirikmiz harholda o‘lganimiz yo‘q.
Qiyin ekan chetda non topib yemoq.
Havas emas bizga bu yerga kelmoq.
Yigitga uyatdir qiynaldim demoq.
Tirikmiz harholda o‘lganimiz yo‘q.
Ishga yo‘l olamiz erta azondan.
Sherikmiz osh yeymiz bitta qozondan.
Rizq terib yuribmiz kech kuz xazondan.
Tirikmiz harholda o‘lganimiz yo‘q.
Chet elda ish oson deysizda o‘yin.
Bilmaysiz bu yerda qadr bir tiyin.
Vatandan olisda qiyindan qiyin.
Tirikmiz harholda o‘lganimiz yo‘q.
Temirdan tishimiz toshdan boshimiz.
Metindan mustahkam sabr-u doshimiz.
Yashirib o‘zgadan ko‘zda yoshimiz.
Tirikmiz harholda o‘lganimiz yo‘q.
Hayolim ularda yulimga zorda.
Ota-onam hamda bolamda yorda.
Ishlaymiz hattoki yomg‘ir-u qorda.
Tirikmiz harholda o‘lganimiz yo‘q.
Sog‘inch ko‘zyoshlarin tukib bolishda.
Umr bahorini o‘tkazib ishda.
Yuribmiz vatandan uydan olisda.
Tirikmiz harholda o‘lganimiz yo‘q.
✍ Sobitjon Eshtemirov.08.08.2023.
@Sheriyat
Jinoyatchi qiz
Qo'lga tushding qilib jinoyat
Qilmishing bu olibsan pora
Qanday kuch bu qanday itoat
Yod olibsan sen o'ttiz pora 😊
Jinoyatga jazo muqarrar
To'lash kerak har doim har on
Jazo o'tash joyi muqarrar
Manzil aniq bizni honadon
Tergov ishi har kuni bo'lar
Sendan so'rab doimo qistab
Javobini o'zim bilsamham
Keladida eshitgim istab
Har kun qilib menga nonushta
Jinoyatga hisob to'laysan
Chiroyli bir mungli honushta
Qalbimga kishanlar qadaysan
Ko'payaversin mayli dunyoda
Senga o'xshab ko'p jinoyatchi
Jinoyatga jazo qilinsin
Menga o'xshab ko'pgina ovchi
✍ILYOSBEK
#Premyera
Muallif huqusiz olinmasin
@Sheriyat
АЛО, ОНА!!!
Соғинч ёмон, қўймас омон,
Боролмайман ишдан ортиб.
Эрта, дебон, индин, дебон,
Вақт умримиз олар тортиб.
Юрагингиз оҳи менман,
Кўнглингизнинг доғи менман,
Кундузимни қаро қилган,
Сочингизнинг оқи менман.
Ало, она, онажоним,
Соғинчингиз ўтди жондан,
Лек, бормоққа йўқ имконим,
Куюнманг, мен нотовондан.
Парвонаман сал «йилт» этиб,
Қайлардадир нур порласа.
Боргайдирман дарров етиб,
Олислардан ёр чорласа.
Сиз кўнасиз шу – боримга,
Қувончингиз аритдим мен.
Муштоқ айлаб дийдоримга,
Она, сизни қаритдим мен.
Ботиржон Эргашев
@Sheriyat
Беғубор болалик даврини ёдга
оламиз 😊
Кечагидек ёдимда бари,
Армонлари қийнаб отади,
Қайтиб кетган баҳор сингари
Ёшлик бизни ташлаб кетади.
Кимга ёқиб бахт чирогини,
Кимга тутиб ишқ шаробини,
Қалбга солиб сонг фирогини,
Ёшлик бизни ташлаб кетади.
Юзларинг гул, созларинг асал,
Гозал болгин, бир умр гозал,
Чиройингга битгунча газал,
Ёшлик бизни ташлаб кетади.
Бой эгилиб, оқаради соч,
Ёмон ҳислар юрагимдан қоч,
Давр экан, дўстлар, неилож,
Ёшлик бизни ташлаб кетади.
Ёшлик, ёшлик,
Ёшлик бизни ташлаб кетади.
аъзо бўлинг!
@Sheriyat
«ЖУРНАЛИСТ ҚИЗГА»
Бир қиз бор миттича, кўзлари дардли,
Йиғлашни жуда хам хуш кўрадиган.
Мен билган қизлардан ўзгача, фарқли,
Ёзда хам қўллари муз юрадиган.
Ярашиб туради кўзойнаклари,
Ярашар бежирим кўйлаклари хам.
Ўзига ярашар феъл-атворлари,
Мен каби ёмғирни севади бирам.
Митти, китоб қурти, китобхўр жуда,
Жавонида тўла сар хил асарлар.
Биламан, ўқиган китобларингда,
Қайноқ кўзёшингдан эсдалик излар.
Тунда хам хонангда ўчмайди чироқ,
Зулмат хадигидан сесканар қалбинг.
Қахвадир сен учун энг яхши хамрох,
Бедор кечаларда келмаса уйқинг.
Бўлажак журналист, интилувчан қиз,
Сира бўш келмагин синалсангда бот.
Ўзингга ишончинг йўқотма харгиз,
Сенинг қаламингни чархалагай хаёт.
Шеърларим танилиб машхурлик келса,
Айлансанг севимли, журналист қизга.
Илк интервьюмни бир сенга бериб,
Ва дастхат берардик бир биримизга.
Ўзингни авайла, кўришгунча деб,
Сенга юборяпман ёзганларимни,
Хавотир оламан йиғлама ха деб,
Асра бахтли кунга кўзёшларингни...
✍Абдумуталиб Эргашалиев
/channel/Abdumutalib_ijodi
@Sheriyat
Dilning sadosiga koʻchganda ohim
Unut bolarmikan hamma gunohim
Meni shu holimcha tanisin Robbim
Ikkinchi yuzim yoq ne qilay Ona
🎙Sojida Mansurova
✍Maruf Mo'min
@Sheriyat
Men sira ko‘nglimni yashirolmadim,
Nimani o‘ylasam, aytdim oshkora.
Shunchaki kulmadim yo yig‘lolmadim
Ikkinchi yuzim yo‘q ne qilay, ona.
Ko‘nglimning oynasi yuzimda zohir,
G‘amlardan yomg‘irdek to‘kilar bag‘ir.
Bilsayding, yashashim qanchalar og‘ir
Ikkinchi yuzim yo‘q ne qilay, ona.
Boylarga boqishar xushga yoqqandek,
Nochorga qarashar ilon chaqqandek,
Yurolmadim sira niqob taqqandek,
Ikkinchi yuzim yo‘q ne qilay, ona.
Aldashsalar huddi hammasi sozdek,
Yuragim uchadi kuygan qog‘ozdek,
Tomoshaga chiqqan masxarabozdek
Ikkinchi yuzim yo‘q ne qilay, ona.
Sultonlar poyida bo‘lmadim paydo,
Shoxni shox demadim, gadoni gado.
Meni bir qolipda yaratgan Xudo,
Ikkinchi yuzim yo‘q ne qilay, ona.
Dilning sadosiga ko‘chganda ohim,
Unut bo‘larmikin hamma gunohim,
Meni shu holimcha tanisin Robbim,
Ikkinchi yuzim yo‘q ne qilay, ona...
Maruf Mo'min
@Sheriyat
Бешик кучиб аллалар айтган,
Ҳар тукканда ýлимдан кайтган,
Гул ифорли нозик гулбадан,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.
Сен бýлмасанг эркаклар хароб,
Орзу, умид, эртаклар сароб,
Майли баъзан берсанг хам азоб,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.
Корасанми ёки ок, сарик,
Семизсанми ё ýрта, орик,
Бýлсин майли товонинг ёрик,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.
Хар бир миллат яшнаши учун,
Қýркмай кадам ташлаши учун,
Ҳар замонда, хар кеча, хар кун,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.
Сен куёшсан мехрга тýлган,
Сен бир гулсан каровсиз сýлган,
Опа, сингил, она, киз бýлган,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.
Сахродаю чаман богда хам,
Яхши кунда, юрак догда хам,
Сочинга ок тушган чогда хам,
Сен дунёга кераксан АЁЛ.
✍Muallifga raxmat
@Sheriyat
Ketar bo'lsang bu dunyodan
Asli yolg'on chin ro'yodan
Iz qoldirgin bir hayodan
Umr sendan ranjimasin
Yozsang agar Chiroyli yoz
Samimiylik ranjimasin
Hushfellikda bo'lma sayoz
Dillar sendan ranjimasin
Bu beshkunlik dunyo axir
Kimga shirin kimga taxir
Haq so'zlagin qilib jabr
G'urur sendan ranjimasin
Sevsang agar to'ldirib sev
Dunyolarni yondirib sev
Orzularni qondirib sev
Ishqham sendan ranjimasin
Ham ilmingga qilgin amal
Shaytoni sen qilgin qamal
Namoz oqi sen besh mahal
Iymon sendan ranjimasin
Bu uzun yo'l bo'lgin omon
Jafokashga bo'lgin yomon
Qadam tashla sen nur tomon
Xilol sendan ranjimasin
Ketar bo'lsang bu dunyodan
Asli yolg'on chin ro'yodan
Iz qoldirgin bir hayodan
Umr sendan ranjimasin
✍ILYOSBEK
Muallif huquqi bilan ulashing
@Sheriyat
FOTIMANGIZ BOLSAYDIM
YO RASULULLOH🥺
Bazida unutib yolg'on dunyoni
Ketgim kelar siz tomon nogoh
Yonizga ketsaydim tashlab barini
FOTIMANGIZ BO'LSAYDIM YO RASULULLOH!
Bilganim Qur'onu va namoz bo'lsa
Xar sahar ko'zlarim ko‘zlariz ko'rsa
Iforu nurlarizga uylarim to'lsa
FOTIMANGIZ BO'LSAYDIM YO RASULULLOH.
Unitsam dunyoni shodlik g'amini
O'zni tiysaydim qilmasam gunoh
SIZ ila to'ldirib qalbim kamini
FOTIMANGIZ BO'LSAYDIM YO RASULULLOH!
Izingizda bo'lib yursaydim izdosh
Faqat Alloh uchun to'kiblar ko'zyosh
Har sinovga tayyorman beraman bardosh
FOTIMANGIZ BO'LSAYDIM YO RASULULLOH!
Dunyoda bilganim gunohlar bari
Fitna razilliklar undagi bori
ROBBIMGA ayondir qalbimning zori
FOTIMANGIZ BO'LSAYDIM YO RASULULLOH!
Qanidi saodat asrida bo'lib
Gunoh fitnalardan nariroq yurib
Robbim uchun yig'lab Xaq uchun kulib
FOTIMANGIZ BO'LSAYDIM YO RASULULLOH!
Shayton fitnasini hech bilmasaydim
Insonlar aslini hech ko'rmasaydim
Dunyoni unutib sizla qolsaydim
FOTIMANGIZ BO'LSAYDIM YO RASULULLOH!
✍ OISHA BINTU
Zamon joyida
Ko'zinga tik boqib so'zlab yolg'onni
Bilolmay qolasan yaxshi-yomonni
Bo'yninga ilarkan bir kun gumonni
Insonlar ayblaydi nega zamonni
O'zgargan bilmaydi netay o'zlari
Yurakka qadalar aytgan so'zlari
Palaxmon toshidek otar ko'zlari
Insonlar ayblaydi nega zamonni
Gunoh qilishidan qo'rqmaydi sira
Yaqinlar orasida bo'lib dilxira
Yuzlari kuladi ichlari qora
Insonlar ayblaydi nega zamonni
O'z qilgan aybini tan olmay ketar
Bir kuni berilgan umri ham bitar
Ba'zilar o'zgardi hayvondan battar
Insonlar ayblaydi nega zamonni
Suvlar oqar emish xanuz soyida
Yashasa bo'larmish go'yo oyida
Jannatning ifori ona poyida
Insonlar o'zgardi zamon joyida
✍Diyorbek Sharipov
@sheriyat
Qanday tushunsangiz tushuning mayli
Alamdan qalbingiz mayli yondiring.
Manga yaqinlashmang bo'lingda nari
Mani Robbim bilan holi qoldiring
Dunyo durlaridan kechib qo'yganman.
Ko'nglimni ALLOH ga berib qo'yganman
Sohta insonlardan tamom to'yganman.
Mani ROBBIM bilan holi qoldiring
Sevmangiz man uchun ishqingiz bekor
Halovatsiz bo'lmang tunlari bedor.
Robbimning ishqida hastaman bemor
Mani ROBBIM bilan holi qoldiring
Yomg'irmas ko'z yoshim misoli do'l da
Mehringiz chin bo'lsa haqni bildiring
Robbimga eltuvchi shu sinov yo'lda
Mani Robbim bilan holi qoldiring
Sohta gap so'zlarga qilmayman toqat
O'zgasin seving da bahtga to'ldiring
Yolvorib so'rayman man sizdan faqat
Mani ROBBIM bilan holi qoldiring
Kerakmas man uchun dunyodir foniy
Yashasamda mayli mani o'ldi deng
Ishqim ALLOH uchun abadiy boqiy
Mani Robbim bilan holi qoldiring
Oisha bintu
@Sheriyat