Ona !
Meni oʻgʻil qilib tugʻsang boʻlarkan,
Uy tomin boshqatdan yopib berardim .
Ishlab,davlat topib, hech kim kiymagan ,
Asl matolardan topib berardim.
🎙 Sojida Mansurova
✍Malika Tavfiq
@sheriyat
Sen qismatga ishonasanmi
Koʻrganmisan meni qaydadir
Bilsang buni mujiza emas
Taqdir derlar Azizim taqdir
✍Malika Tavfiq
🎙 Sojida Mansurova
@sheriyat
Chiroyli hayotda oila yashardi
Oz moz risqi ila qozon qaynardi
Topganiga shukr,Sabr qilardi
Gohi go'sh ,goh non chaynardi
Ota mehribon oilasin suyar
Qizlari o'zini malika tuyar
Ayoli oqila,ishlar sarishta
Eri erkalatib derdi Farishta
Bir kun Allohni sinovi keldi
Ota ahvolida yomonlik sezdi
Shifokor ko'rigi javobin bildi
Yashagan hayoti hayolda kezdi
Nima qilishini o'ylay boshladi
Oxiri Ayoliga gapni boshladi:
Alloh senga bir ne'mat bersa
Yana qaytib olsa achinasanmi?
Yo qush uchsayu qaytmasa uyga
Bolasin diydori mehriga to'ymay
Sen tarbiya qilib tushib ming kuyga
O'qitgin qo'lda quroning qo'ymay
Ayolni birdaniga rangi o'zgardi
Erini so'zidan sovuq ter bosti
Munchoq ko'zlaridan kelgan yoshini
Nozik qo'li bilan yashirib to'sti
Qizlarga bildirmagin sira dardimni
Ular hali yosh o'ynasin kulsin
Ular jannatlarga bitar shanimni
Mendan kegin mayli holimni bilsin.
Kunlar o'taverar toxtab turmaydi
Dard ham asta ko'zni yoshladi
Afsus eri endi yura olmaydi
Ajal yaqiniga kela boshladi.😞
Sezar ayol erini qoshida turib
Ichidan bir nido dodin solyapti
Har tong erkalagan,suygan yorini
Beshavqat taqdir tortib olyapti
Eriga ko'rsatmas lekin yoshini
Chekka uyda kirib ho'rsinib qaytar
Aytgisi keladi tik tutib boshini
Menham siz bilan Allohga qaytay😭
Qizlari keldi dadajonim deb
Silar yuzlarini jajji qo'llari
Ota g'amin yeydi ne bo'ladi deb
Men ketsam qizlarim umr yo'llari
Katta qizining habari bordir
Otasi holini bilib turardi
Hatto otam tuzalsinlar deb
Tahajjudda duolar qilib yurardi
Ota hotirjam bo'lsin ahlim deb
O'zini sog'lomga solib olardi
Yotgan joyida Qur'onni olib
Kim o'zar hatmga chorlab qolardi
Ayoliga qarab:Hotirjam bo'lgin
Ahir Allohnikimiz unga qaytamiz
Sen Qizlarga etiborli bo'l
Rizqimiz uzilmoqda endi qaytamiz
Ketsam ham qoladi senla hayolim
Robbimga omonat etib ketarman
Men sendan roziman jufti halolim
Rayyon jannatida seni kutarman.😞
✍ ILYOSBEK
Muallif huquqisiz olinmasin
@Sheriyat kanali uchun
Yonimda bir umr tura olmasang
Yuragim oʻrnida ura olmasang
Toğlardek muhabbat qura olmasang
İltimos oʻzinga órgatma meni
✍Zoxid Ziyo
🎙 Sojida Mansurova
@Sheriyat
Qarimang jon Ona, qarimang, Ona...😢❤️
✍Zohid Ziyo
🎙Ziyoda Mahmudovna
✍Odilbek Qodirov
🎙 Sojida Mansurova
@sheriyat
Ba'zida qalbimni oshkor etmasman
Ba'zida xayollarim hech tushunmasman
Har kuni bir soʻrab qoʻygin holimni
Sezmadingmi yaqinim yaxshi emasman
🎙 Sojida Mansurova
✍Zulayho Abdurasulova
12.06.2023
@sheriyat
Qayerga ketaylik ayt koʻnglim
Ikkimiz halovat istasak
Xar yerda hayot bor ,bor o'lim
Bular yoq manzilni bilmasak .
✍Malika Tavfiq
🎙Sojida Mansurova
@Sheriyat
«АЗИЗ ИНСОНИМ»
Ёришиб кетгандек бўлди осмоним,
Қорамтир булутлар рангин тус олди.
Сен келдинг умримга азиз инсоним,
Ҳайратим, жисмимда ҳайратда қолди.
Нигохлар тўқнашиб, бир муддатга жим,
Кўзларим узолмай қолдим кўзингдан.
Ва шу он, бир овоз таралиб майин.
Борлиқ гўзаллашди сенинг сасингдан.
Вужудимни босди ажиб туйғулар,
Сен мени ўзингга қилдинг маҳлиё.
Наҳот! Ушалмоқда умид, орзулар,
Қабул бўлдими ё, мен қилган дуо?!
Чехрангдаги шула ойга ҳам ҳавас,
Зулматим аритган ёруғ нурдирсан.
Сени таърифлашга сўзларим етмас,
Юрагимда унган бебахо гулсан.
Ниятим, қўлларинг тутай умрбод,
Бирга сажда қилсак Роббим, Аллоҳга!
Хўп десанг, иккимиз боғлайлик ҳаёт,
Ҳақ бизни чорласин Кабатуллохга!
Ёмғирли ҳавода, қахва, сен ва мен,
Бахтнинг суратини чизамизми-а?
Юзингга кулгичим хадя этгум кел,
Бир-биримизга суянч бўламизми-а?
Кўрганим ўнгимми, ва ё, ширин туш?
Рўё бўлса агар уйғотма мени.
Минг йил яшасам ҳам ўтайин бехуш,
Бир лахза бўлса ҳам йўқотмай сени.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
@Sheriyat
Шундай мақом берибди Аллоҳ,
Не дилларга севги солибсиз.
Бу дунёдан, эй Росулуллоҳ (с.а.в.)
Келмасимдан кетиб қолибсиз.
Ерни нурга тЎлдирибсиз-у,
Душманларни ўлдирибсиз-у,
Суннатларни қолдирибсиз-у,
Келмасимдан кетиб қолибсиз.
Башоратлар бўлмоқда зоҳир,
Кундан кунга дунё ҳам тахир,
Сизни кўргим келяпти ахир,
Келмасимдан кетиб қолибсиз.
Энди шайтон юрар увиллаб,
Дил фитнадан турар шувиллаб,
Сизсиз дунё қолмиш ҳувиллаб,
Келмасимдан кетиб қолибсиз.
Иймон бутун, юрагим ярим,
Учай десам йўқ қанотларим.
Етмоқдами саловотларим?
Келмасимдан кетиб қолибсиз.
Дил дардини қояозга тўкдим,
Яратганга саждалар этдим.
Сизни қаттиқ соғиниб кетдим,
Келмасимдан кетиб қолибсиз.
Қанча кун бор менинг жонимда,
Тавба этгум ҳар бир онимда.
«Кутгум» дея «кавсар ёнида»
Келмасимдан кетиб қолибсиз.
@Sheriyat
Óchib ketsang edi mutloq yodimdan
Bir kecha tong qadar ogʻir uxlasam
Olgin evaziga jonimni olu.
Meni tinch qoʻyishga ichsang bas qasam
🎙 Sojida Mansurova
✍Malika Tavfiq
1.06.2023
@sheriyat
O'lim haqdir bu dunyoda biling doʻstlar
Xato boʻlar aytib shuni tan olmasam
Qora oqmiz hayo parda har xil yuzlar
Kechiringlar agar qaytib uygʻonmasam😔
🎙Sojida Mansurova
✍Sarvar Mirzo
@Sheriyat
Янги кун муборак ! Ҳазрати инсон,
Туғилди сен учун, яна бир имкон.
Амалинг қил тўлдир, ҳар онни ўзинг,
Бугунни эртага, топмайсан ишон.
Умр аслида бизга, берилган неъмат,
Шунинг чун билсанг у, бўлди ғанимат.
Ҳатто капалак ҳам, мисоли ҳикмат,
Чивиндек яшасак, тораяр Жаннат.
Эй одам дўппингни, бошингдан олгин,
Ўйлаб кўриб кунинг, таҳлилга солгин.
Майли яйраб яша, гўзал ҳаётда,
Ва лек ҳар онинг бир, қисмат билгин.
Бу кўзлар, бу қўллар, билсанг омонат,
Омонат дунёга, қилма ҳиёнат.
Парранда мисоли,қолди танда жон,
Ўлмоқ осон балким, шудир диёнат.
Майли қўлинг кўтар, бўл сен дуода,
Илоҳим умринг ҳам, бўлсин зиёда.
Ҳар ишда олға бос, қадаминг ташла,
Аммо ортга қараб, юргин пиёда.
Ҳамиша чиройли, қилгин сен ният,
Балким айтарсан бу, аслида бидъат.
Сўзларим қулоқ сол, кўнгилга олма,
Билганим бу дунё! Эмас беҳикмат.
Шалола✍️✍️
@Sheriyat
Kimdirman birovga oʻxshamaydigan
Menman osha telba osha ğalati
Koʻnglim dunyosida toʻfon boʻlsada
Meni toʻsib qolar kitoblar qati..
🎙Sojida Mansurova
✍Ruxshona Nurmamatova
@sheriyat
So'raganlar uchun...
БУНИ ЙИҒЛАМАСДАН ЎҚИЙ ОЛМАЙМАН...
Она!
Мени ўғил қилиб туғсанг бўларкан,
Уй томин бошқатдан ёпиб берардим.
Ишлаб, давлат топиб, ҳеч ким киймаган,
Асл матолардан топиб берадим.
Қиз бола бировнинг ҳасми...
Палаҳмон,
Узоқ-узоқларга отилиб кетдим.
Ваъда этилгани ўша бир ҳирмон,
Сариқ чақаларга сотилиб кетдим.
Қара, қолиб кетди қарзлар узилмай,
Сен йўқ остонани ялаб - юлқадим.
Сени соғинсам ҳам қучиб суёлмай,
Кимни "онажон" деб тинмай алқадим.
Она!
Мени ўғил қилиб туғсанг бўларкан,
Умрим ўтмасмиди етти букилиб.
Менга деб бармоғинг тешилиб тиккан,
Ёстуқ жилдларига кетдим тўкилиб.
Қизинг қисматидан куйиб кетмасдинг,
Эзилиб кетмасдинг мендан минг чандон.
Етмишга букилиб кетмасди қаддинг,
Негаям қиз қилиб туғдинг онажон!
Кечир, кечиролсанг, мендан рози бўл,
Сўлитган мен бўлдим гулдек юзингни!
Оҳ, Она, шундаям дуо қиласан,
Фақат қизларини ўйлар қизингни...
✍-Малика Тавфиқ
@Sheriyat
Tasodiflar yo‘q bu dunyoda,
Uchrashmadik ikkimiz bekor.
Allohimning rejalarida,
Biz anglamas buyuk hikmat bor!
Sen qaydayu, men qayda edik,
Go‘yo Quyosh, go‘yo Oy, ayro.
Buni Xudo istamaganda,
Bo‘larmiding qarshimda paydo!
Duch kelmaydi daryoga daryo,
Qushlar sira ketmas to‘qnashib.
Borligimni bilgandek go‘yo,
Kelarmiding dovonlar oshib!
Charchagandim yo‘llaring kutib,
Muhabbatning ko‘zlari ojiz.
Mana endi bir lahza o‘tib,
Go‘yo eski tanishlardekmiz!
Sen qismatga ishonasanmi,
Ko‘rganmisan meni qaydadir!
Bilsang buni mo‘jiza emas,
Taqdir derlar, azizim, taqdir!
Malika Tavfiq
@Sheriyat
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!
🌱 Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
@sheriyat
🔥Қариманг жон Она, қариманг Она...
✍🏻Зоҳид Зиё
Имкони бормикан қаримасликни?
Шу савол эгаллар ҳаёлни яна...
Совға қилсам эди сизга ёшликни,
Қариманг жон Она, қариманг Она ?
✍🏻Одилбек Қодиров
Ўйласам титрайди бечора юрак,
Кунлар ўтган сайин кўнглим ғамхона,
Сиз менга кераксиз, ҳали кўп керак,
Қариманг жон она, қариманг она ?
✍🏻Зоҳид Зиё
Нега шахдам эмас қадамларингиз,
Ёки кўпайдими аламларингиз,
Қани қошингизда қаламларингиз,
Қариманг жон Она, қариманг Она ?
✍🏻Одилбек Қодиров
Гоҳида кўнаман, гоҳ қилар алам,
Бу ташвиш оғирроқ ҳамма дарддан ҳам.
Ўйласам маҳзунлик эгаллар танам,
Қариманг жон она, қариманг она ?
✍🏻Зоҳид Зиё
Ифори жаннатим, моҳи чиройим,
Қанийди ёнимда бўлсангиз доим,
Бир чора берсайди сизга ҳудойим,
Қариманг жон Она, қариманг Она ?
✍🏻Одилбек Қодиров
Юзингизни ажин босибди аста,
Тез тез бўлаябсиз парвонам, хаста,
Ҳеч сўлишни билмас гул каби даста,
Қариманг жон она, қариманг она ?
✍🏻Зоҳид Зиё
Эккан райҳонингиз сўлсин майлига,
Кексаликнинг сабри тўлсин майлига,
Менга нима бўлса, бўлсин майлига,
Қариманг жон Она, қариманг Она ?
✍🏻Одилбек Қодиров
Ҳадиксиз қадамлар ташлашим учун,
Бахт билан янги кун бошлашим учун,
Дунёда хотиржам яшашим учун,
Қариманг жон она қариманг она ?
✍🏻Зоҳид Зиё
Сочингиз оқларин беркитиб олинг,
Ойналар юзига назарлар солинг,
Бир умр бир умр ёш бўлиб қолинг,
Қариманг жон Она, қариманг Она ?
✍🏻Одилбек Қодиров
Ялпизим, райхоним, гулдек баҳорим,
Менинг муштипарим, жаннат ифорим,
Меҳрибон инсоним, энг беғуборим,
Қариманг жон она қариманг она ?
✍🏻Зоҳид Зиё
Боқийга ўхшатсин сизни кўрганлар,
Яхши жавоб олсин аҳвол сўрганлар,
Етарлича ахир кекса бўлганлар,
Қариманг жон Она, қариманг Она ?
✍🏻Одилбек Қодиров
Ютказмайин тақдир номли савдода,
Қолса ҳам бу умрим минг тус ғавғода,
Не бўлса бўлсину ёлғон дунёда,
Қариманг жон она, қариманг она ?
📝Муаллифлар: Зоҳид Зиё ва Одилбек Қодиров...
@sheriyat
МЕҲР БЕРИНГ...🥹
Алвон алвон лолалар терманг,
Атаб жуфти ҳалолингизга,
Совға берманг, туҳфалар берманг,
Меҳр беринг аёлингизга.
Ой керакмас унга осмонда,
Меҳр кутар сиздан ҳар онда,
Кулиб боқинг ҳар саҳар, тонгда,
Меҳр беринг аёлингизга.
Сизни дея ўзни унутган,
Юзда кулгу, дилга ғам ютган,
Йўлингизда интизор кутган,
Меҳр беринг аёлингизга.
Сиз отасиз,у эса она,
Гул кўнглини қилманг вайрона,
Бир табассум унга кифоя,
Меҳр беринг аёлингизга.
Сувсиз ерда кукармайди гул,
Муҳаббатдан нур олар кўнгил
Унга бойлик,тиллолар бир пул,
Меҳр беринг аёлингизга.
Бир йилда бир саккизинчи март
Шу бир кунда аримaйди дард,
Агар чиндан бўлолсангиз мард,
Меҳр беринг аёлингизга.
У жаннатнинг сувидек зилол,
Удир асли кўкдаги ҳилол,
Ўксимасин муқаддас аёл,
Меҳр беринг аёлингизга.
@Sheriyat
Sezmadingmi😒
Ba'zida qalbimni oshkor etmasman
Ba'zan xayollarim hech tushunmasman
Har kuni bir so'rab qo'ygin holimni
Sezmadingmi yaqinim yaxshi emasman
Kechalar bedorman tong uzoqdek goh
Yuragim og'ritib qo'ymoqda oh voh
Kerak bo'lsam ozgina bo'lginda ogoh
Sezmadingmi yaqinim yaxshi emasman
Zorim yo'q na iloj o'ylamasang sen
Balki seni bezor aylaganman men
Tirikman ming shukur lek shuni bilgin
Sezmadingmi yaqinim yaxshi emasman
Men seni o'ylayman umrbod toki
Shirin so'zing tugab qoldimi yoki
Shunisi maq'ulmi seningcha balki
Sezmadingmi yaqinim yaxshi emasman
Ko'zlarda yosh yug'u lekin dil pora
Qara hamma o'zi bilan o'zi ovvora
Mayliga deydi-ya yurak bechora
Sezmadingmi yaqinim yaxshi emasman 🥺🥺🥺
✍️ Zulayho Abdurasulova
@sheriyat
Гул экмасанг тош ҳам экма биродарим.
Бу дунёда ҳамма мехмон, кўнгли ярим.
Бор ҳақиқат, ёлғони йўқ айтганларим.
Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор.
Туғилдингми демак бир кун ўлмоғинг бор.
Кимдир келиб қозонинга эт солмагай.
Ризқи бутун саҳрода ҳам оч қолмагай.
Фақат Аллоҳ, ўзгаси ҳеч жон олмагай.
Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор.
Гулладингми бир кун хазон, сўлмоғинг бор.
Бу дунёнинг бойликлари сароб билсанг.
Жаннат сенга бағрин очар савоб қилсанг.
Бил нодонсан чин дунёнгни хароб қилсанг.
Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор.
Оловмисан, қанча ёнма сўнмоғинг бор.
Отанг кетди, онанг кетди қолиб бўлмас.
Ҳар кишини кўнглин бирдек олиб бўлмас.
Бу дунёга келган мағлуб, ғолиб бўлмас.
Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор.
Бешик миндинг, демак тобут минмоғинг бор.
Икки эшик ораси бу юриб ўтдинг.
Кимдир қаср, кимдир кулба кўриб ўтдинг.
Биринг йиғлаб, биринг даврон суриб ўтдинг.
Пешонангда неки бўлса кўрмоғинг бор.
Тупроқ эдинг, яна тупроқ бўлмоғинг бор.
Do'stlarga yuboring
@Sheriyat
Qalb bilan suhbat
Qalamim ayriliq nafasin sezib
Yozgisi kelmadi ,og'rindi bezib
Kõz yoshim aylanar , kiprigim kezib
Endi ikkimizga ne bõlar qalbim?
Qaniydi tush bõlsa , hozir turardim
Yillar uxlamasdan uyg'oq yurardim
Bari-barisini tez unitardim
Endi ikkimizga ne bõlar qalbim?
Soxta kulgularim yoshim berkitib
Muhabbat oynasi darz ketdi sinib
Barchasi ketguncha to unutilib
Ungacha ikkimizga ne bõlar qalbim?
Barchasin taqdirga yuyamizmi yo
Bizni aldadimi yolg'onchi rõyo
Baxtiyordek tutib kõzlarni gõyo
Endi ikkimizga ne bõlar qalbim?
Xayolga erk berib haddan oshdikmi
Yoki birozgina, biroz shoshdikmi
Achchiq haqiqatdan yoki qochdikmi
Endi ikkimizga ne bõlar qalbim?
Endi ikkimizga ne bõlar qalbim🥀
✍ Zulayho Abdurasulova
@Sheriyat
.
O'kinch...
Bevafoga dilim berib, dilim o'tda kuydirdim
Yorim uchun gullar berib, shodu xurram qildirdim
Yana nechta dilbar ko'nglin olib sho'x sho'x kuldirdim
Lek Onamga Qachon Yangi, Libos Olib Kiydirdim
Do'stlar uchun qadah tutib, aytdim orzu tilaklar
Ular uchun tolmadi goh qarsak chalib bilaklar
Bozor uzra turib qancha, kazo-kazo ko'ylaklar
Shu Onamga Qachon Yangi, Libos Olib Kiydirdim
Sevgim yo'yib jononlarga, jonimladim erkalab
Ketdilarki ular lekin qalbim nimta, nimtalab
Oyog'iga boshim qo'ysam, o'tguvchi ming siypalab
Shu Onamga, Qachon Yangi, Libos Olib Kiydirdim
Alamli goh tuzlik dardu, g'amlarini osh qilib
Qo'shib yedi qaro nonga, tishginasin tosh qilib
Kulfat kelsa kuldurguvchi o'ksik qalbim yosh qilib
Shu Onamga Qachon Yangi, Libos Olib Kiydirdim
Ajin tushib yuzlariga, qo'lda qadoq chizmalar
Bitsam gohi kamdir go'yo, to tonggacha misralar
Umrim ado ko'rmaganim, qoshlarida usmalar
Shu Onamga Qachon Yangi, Libos Olib Kiydirdim
#Boburbek_Temirov
20.04.23
@Sheriyat
Muallif Huquqisiz Foydalanilmasin❌
Bizni telegramdan izlab toping
♻️😉
🔎 Tem1rov_RasmiY
▪
RASULULLOH sizni ko'rgim kelyabdi.
Bir bora ko'rsaydim qolmas armonim
Sog'inch degan tuyg'u azob beryabdi
Siyratingiz bo'lar dardga darmonim
RASULULLOH sizni ko'rgim kelyabdi
Yuzingizga boqsam edi To'yib To'yib
Hayollarim sizning tomon yelyabdi
Tashvishlaru dunyolarni chetga qo'yib
RASULULLOH sizni ko'rgim kelyabdi
Yodimdasiz har soniya har bir onim
Sizga bo'lgan Sog'inch qalbim tilyabdi
Berar edim bir ko'rmoqqa hatto jonim
RASULULLOH sizni ko'rgim kelyabdi
Tushlarimga kirgan ediz mehmon bo'lib
Quvonchdan men yig'lagandim qalbim to'lib
Uyg'onmasam rozi edim sizla qolib
RASULULLOH sizni ko'rgim kelyabdi
Sizda jamdur ikki dunyo barcha nurlar
Teng kelolmas husningizga hech bir durlar
Qani endi tezroq kelsa o'sha kunlar
RASULULLOH sizni ko'rgim kelyabdi
Ummatingiz har soniya sizni kutar
Taqvo ila InshaAlloh sizga yetar
Salovatlar shamol bo'lib bir kun eltar
RASULULLOH sizni ko'rgim kelyabdi.
Oisha bintu
@Sheriyat
💥Байрамингиз муборак ҳаётимиз мазмунлари, кўзларимиз қувончи азиз болажонлар!
🗓Бугун, 1 ИЮНЬ — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни!
Болажонларга беринг дунёни..
Бугун совғалар олиш ва болаларни хурсанд қилиш эсдан чиқмасин
Байраминг муборак азиз болажон,
Кўзимнинг қароғи қувончим ўзинг.
Сенла таскин топар танда қолган жон,
Кулиб турсин доим бу чақноқ кўзинг.
Ўйнагин, кулгин сен намлама қароғ,
Дунёни лол қилгин сўзларинг билан.
Яратмиш олдида сен юзи ёруғ,
Улғайгин сен унинг рахмати билан.
Хар ота орзуси, ишонгани сен,
Ҳар она умиди суянчи ўзинг.
Аждодлар тарихин келажаги сен,
Бугун тонгларни қутқарар сўзинг.
Сен энди эртамиз, бугунимиз чин
Бу нозик кўнглимиз суюгимиз чин
Сенла улғаяди, яшнайди Ватан.
Сен асли бизнинг зўр буюгимиз чин
Шалола Жалолова ✍️. 01.06.2023.
@Sheriyat
𝙏 𝘼 𝘽 𝙍 𝙄 𝙆 𝙉 𝙊 𝙈 𝘼...
𝙕𝙞𝙠𝙤 𝙖𝙠𝙖𝙢𝙞𝙯 𝙪𝙘𝙝𝙪𝙣 𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖𝙙𝙖𝙣 𝙢𝙖𝙭𝙨𝙪𝙨 𝙏𝙄𝙂'𝙄𝙇𝙂𝘼𝙉 𝙆𝙐𝙉 𝙩𝙖𝙗𝙧𝙞𝙜𝙞...😊
𝙏𝙖𝙫𝙖𝙡𝙡𝙪𝙙 𝙖𝙮𝙮𝙤𝙢𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙢𝙪𝙗𝙤𝙧𝙖𝙠 𝙗𝙤'𝙡𝙨𝙞𝙣...🎂🎂🎂
Gunohkorman faqat bir oʻzim
Yana meni oʻylaysan Ona...
✍✍Madina Saidzoda
🎙🎼 Sojida Mansurova
@sheriyat
РАСМГА ТИКИЛИБ
Ҳақиқат шунчалар аччиқ аламми,
Ёлғонни-да оз-моз қўшибсиз –
“Ўғлим, мен яхшиман, хавотир олма...”
Оҳ, онам, расмга кулиб тушибсиз.
Мени овутишга ҳаракат қилган
Бу ёлғон кулгудан титраяпти жон.
Кулгингиз остида йиғини кўрдим,
Беркитолмабсиз-ку уни, онажон.
Келманг, оворалар бўлманг, дейману,
Яна соғинаман, қўмсайман яна.
Ўзингизни фақат кўргим келади,
Сурат нари борса сурат-да, Она...
Келсангиз, бир ҳолни англаб олардим:
Расмда беркинган ўша туйғуни,
Кўраман ва дарҳол таниб олардим
Мени соғинтирган ўша қайғуни.
Мен бир худбин ўғил, кўнгли садпора,
Бир нарса сўрайман, майли уришинг:
Онажон, илтимос, кейинги бора
Суратга тушсангиз, кулмасдан тушинг!!!
2013 йил.
✍Xayrulla Hamidov
@Sheriyat