sheriyat | Неотсортированное

Telegram-канал sheriyat - Ajoyib she'rlar

4697

Sheriyat olamiga xush kelibsiz. O'zbekistonda eng faol she'rlar kanali. Bizda hech qanday reklamalarsiz Sher va takliflaringiz bo'lsa admin @ILYOSBEK77 va @Isombek ga murojat qilishingiz mumkin. Dóstlaringizni ham taklif qiling @Sheriyat

Подписаться на канал

Ajoyib she'rlar

𝙔𝙤𝙙𝙞𝙣𝙜𝙙𝙖𝙢𝙞...
𝙊'𝙨𝙝𝙖 𝙨𝙞𝙧𝙡𝙞 𝙠𝙪𝙣,
𝙔𝙤𝙙𝙞𝙣𝙜𝙙𝙖𝙢𝙞 𝙞𝙡𝙠 𝙗𝙤𝙧 𝙪𝙘𝙝𝙧𝙖𝙨𝙝𝙪𝙫...😊❤️

✍𝙈𝙖𝙡𝙞𝙠𝙖 𝙏𝙖𝙫𝙛𝙞𝙦...

🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...

🎙𝙁𝙖𝙧𝙧𝙪𝙭 𝙕𝙤𝙠𝙞𝙧𝙤𝙫... (𝙀𝙨𝙡𝙖𝙗 𝙚𝙨𝙡𝙖𝙗 𝙢𝙥3)

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

𝙈𝙚𝙣 𝙦𝙖𝙮𝙩𝙖𝙢𝙖𝙣 𝙢𝙞𝙣𝙜 𝙮𝙞𝙡𝙙𝙖𝙣 𝙠𝙚𝙮𝙞𝙣...❤️

✍𝙈𝙖𝙡𝙞𝙠𝙖 𝙏𝙖𝙫𝙛𝙞𝙦...

🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...

🎙𝙐𝙡𝙪𝙜'𝙗𝙚𝙠 (𝙅𝙤𝙣𝙞𝙡𝙞 𝙞𝙟𝙧𝙤) 𝙆𝙚𝙘𝙝𝙖𝙜𝙞𝙣𝙖 𝙤𝙦𝙨𝙝𝙤𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞 𝙤𝙮 𝙩𝙤'𝙡𝙞𝙗 𝙣𝙪𝙧 𝙨𝙤𝙘𝙝𝙖𝙧 𝙚𝙙𝙞.

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

«КУТГАНМИДИНГ АЙТ»

Минг синов, минг машаққат ютиб,
Тўсиқлардан, ғовлардан ўтиб,
Орзуларинг қўлидан тутиб,
Келишимни кутганмидинг айт?

Телба бўлиб, девона бўлиб,
Кулсанг кулиб, йиғласанг ўлиб,
Гўзаллар кўп, ошиғинг бўлиб,
Севишимни кутганмидинг айт?

Гул сочлари, мушки-анбарим,
Икки юзи мохи-сарварим,
Шеърлар қилиб, дил исхорларим,
Ёзишимни кутганмидинг айт?

Тонг, юзингдан ўпган зилолдан,
Тун, кўзингга термулган ойдан,
Ранжима, рашк қилсам бировдан,
Қизғонишим кутганмидинг айт?

Сен мўжиза, сен Ҳақдан неъмат,
Сен ўхшаши топилмас хилқат,
Сен орзуйим, сен, мен куткан бахт,
Бўлишингни кутганмидинг айт?

✍Абдумуталиб Эргашалиев

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

🔥Бойларнинг бойиман...

Майлига камларим тўлмаса-тўлмас,
Қалбда озор гули сўлмаса-сўлмас,
Олтиндан саройим бўлмаса-бўлмас,
Сиз борсиз бойларнинг бойиман Ота...

Кўнглимда кўринмас бахтнинг сарҳади,
Пешонамда тақдир ёзган дасхати,
Керакмас «бой» деган ҳаёт зархати,
Сиз борсиз бойларнинг бойиман Она...

Уйимни тўлдирган файзларга боқдим,
Юракнинг ношукур жойини ёқдим
Бугун ўз кўзимдан ёш бўлиб оқдим,
Сиз борсиз бойларнинг бойиман Ота...

Кимга вафо қилди дунёнинг моли,
Бир кун чўкиб кетар умрнинг соли,
Ахир яшаяпман армондан ҳоли,
Сиз борсиз бойларнинг бойиман Она...

Тоғдек саройлари пулга тўлганлар,
Лекин бахт тополмай ҳайрон бўлганлар,
Бой эмас десинлар майли кўрганлар,
Сиз борсиз бойларнинг бойиман Ота...

Бир кун дуоингиз камим тўлдирар,
Бўлмаган ишимни албат бўлдирар,
Ношукур бўлмоқлик руҳни ўлдирар,
Сиз борсиз бойларнинг бойиман Она...

Кимда Она бўлса ўша энг бойдир...
Ота бор кулба ҳам энг қиммат жойдир...

Сиз борсиз бойларнинг бойиман Ота...
Сиз борсиз бойларнинг бойиман Она...

📝Муаллиф: Зоҳид Зиё...

@Sheriyat
🍂Ота онасига мехрибонлар канали

Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

* * *

Яшасам майлими, бир сўз демай, жим,
Сизнинг кўнглингизни бииир чеккасида.
Ҳеч ким танимайди, кўрмайди ҳеч ким,
Менга кўнгли йўқнинг қалб ўлкасида.

Ҳеч нарса сўрамай, маюс, безабон,
Эрта-кеч дуои-жонингиз қилиб.
Тунлар тинчингизга бўлганча посбон,
Кундузлар қуёшни қўлимга олиб!

Яшасам майлими,
Йўлларингизда,
Майсадек, қадамлар чангида қолган.
Юз йилда бир тушган назарингиздан,
Дунёда энг улкан бахтни тополган.

Яшасам майлими,
Гоҳ ҳаста, гоҳ соғ,
Гоҳ гуллаб, гоҳида қовжираб, қуриб.
Майлими бир сизга тиласам паноҳ,
Жойнамоз устида йиқилиб, туриб.

Майлими яшасам,
Майли, йўқ фарқи,
Сиз билан эмасми, сиз биланми ё!
Айтинг, қанча турар меҳрнинг нарҳи,
Айтинг, қанча турар сиз бор бу дунё?

Яшасам майлими, барига кўниб,
Сиздан келмаса ҳам зарра илтифот.
Узоқда милтирар бир маёқ бўлиб,
Бўрон, тўфонларда синаса ҳаёт!

Яшасам майлими, бир сўз демай, жим,
Сизнинг кўнглингизни бииир чеккасида...


✍𝙈𝙖𝙡𝙞𝙠𝙖 𝙏𝙖𝙫𝙛𝙞𝙦...

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

𝙂𝙖𝙧𝙤𝙫 𝙤'𝙮𝙣𝙖𝙮𝙢𝙞𝙯𝙢𝙞 𝙎𝙊𝙂'𝙄𝙉𝙏𝙄𝙍𝙄𝙎𝙃𝘿𝘼𝙉...❤️

✍𝙊𝙙𝙞𝙡𝙗𝙚𝙠 𝙌𝙤𝙙𝙞𝙧𝙤𝙫...

🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...

𝙄𝙟𝙧𝙤𝙣𝙞 𝙤𝙭𝙞𝙧𝙞𝙜𝙖 𝙤'𝙯𝙞𝙢𝙣𝙞 𝙮𝙖𝙭𝙨𝙝𝙞 𝙠𝙤'𝙧𝙜𝙖𝙣 𝙦𝙤'𝙨𝙝𝙞𝙜'𝙞𝙢𝙣𝙞 𝙦𝙤'𝙮𝙙𝙞𝙢.𝙔𝙤𝙦𝙨𝙖 𝙝𝙪𝙯𝙧, 𝙮𝙤𝙦𝙢𝙖𝙨𝙖 𝙢𝙞𝙣𝙜 𝙗𝙤𝙧𝙖 𝙪𝙯𝙧😊

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

Улар борсин айланиб боғга
Қўл ушлашиб чиқишсин тоғга
Мен сени ташламай чоғга
Мадинага кетамиз бир кун😊

Бунча араз зардалар қилма
Бу сўзимни ҳазилга илма
Зарлар дебон қалбингни тилма
Мадинага кетамиз бир кун😊

Солиштирма мени уларга
Амали ёқ,кўзни юларга
Кўрсатаман ҳали буларга
Мадинага кетамиз бир кун😊

Айлантиринг,зерикдим дейсан кунда
Сабр қилиб кутиб ўтир мени уйда
Ой коринмас кечалари ярим тунда
Мадинага кетамиз бир кун😊

Қалбдаки музлармиз эриб
Кибр толасини дилдан териб
Расулуллоҳга салом бериб
Мадинага кирамиз бир кун😊

Дажжол ҳатто киролмаган
Ёмонликлар қилолмаган
Бир қадамҳам юролмаган
Мадинага кетамиз бир кун😊

Дилга олам қувончни солиб
Ҳоҳлаганча у ерда қолиб
Ин ша Аллаҳ фарзандлар олиб
Мадинага кетамиз бир кун😊


✍ИЛЁСБEК

Муаллиф ҳуқуқисиз олинмасин

@Sheriyat
Ulashing

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

𝙔𝙖𝙨𝙝𝙖𝙨𝙖𝙢 𝙢𝙖𝙮𝙡𝙞𝙢𝙞, 𝙗𝙞𝙧 𝙨𝙤'𝙯 𝙙𝙚𝙢𝙖𝙮, 𝙟𝙞𝙢,
𝙎𝙞𝙯𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙠𝙤'𝙣𝙜𝙡𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙗𝙞𝙞𝙞𝙞𝙞𝙧 𝙘𝙝𝙚𝙠𝙠𝙖𝙨𝙞𝙙𝙖.😊

✍𝙈𝙖𝙡𝙞𝙠𝙖 𝙏𝙖𝙫𝙛𝙞𝙦...

🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

РАСУЛУЛЛОҲ (с.а.в) СОҒИНДИМ.

Қалбим тўлмас, дийдор васли етмасдан,
Безовта дил, ғашлик сира кетмасдан.
Охиратга қадар сабр этмасдан.
Расулуллоҳ(с.а.в) сизни жуда соғиндим.

Яшадингиз бизни ҳақ йўлга бошлаб,
Ҳар ким бошин силаб, дилини ҳушлаб.
Саодат асрини ўқиб кўз ёшлаб.
Расулуллоҳ(с.а.в) сизни жуда соғиндим.

Уммат деб ўтдингиз, умматим дея,
Бу менинг Аллоҳга ҳизматим дея.
Такрор айтай сизга ҳурматим дея,
Расулуллоҳ(с.а.в) сизни жуда соғиндим.

Саловат такрорлар тинмас сўзларим,
Суннатга интилар умр изларим.
Макка, Мадинага муштоқ кўзларим,
Расулуллоҳ(с.а.в) сизни жуда соғиндим.

Шайтоннинг мақсадин этдингиз барбод.
Сиздирсиз Аллоҳга энг суюкли зот.
Сиз ётган муборак тупроқ биздан шод.
Расулуллоҳ(с.а.в) сизни жуда соғиндим.

Тушимда кўрсаму, уйқум бўлса нур,
Дуоингиз олсам, ва топсам ҳузур.
Сизни бизга берган Аллоҳга шукур.
Расулуллоҳ(с.а.в) сизни жуда соғиндим.

Ҳар кимга ўлим бор, бордир охират.
Ҳар кимга битилган тақдир номли хат.
Дуоим дийдорга жой бўлсин жаннат.
Расулуллоҳ(с.а.в) сизни жуда соғиндим.

✍ Одилбек Қодиров

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

Maktub.📄
Sizga maktub yozdim har kuni,
Ammo javob kelmadi sira.
Tark etsangiz meni bir kuni,
Sof tuyg'lar tortadi xira.

Javob kutdim, kózlarim toldi,
Oromim xam shundan yo'qoldi.
Nima qilay yondim xam kuydim,
Bag'ritoshga dil berib quydim.

Yana sizdan chiqmadi sado,
Savollarim qoldi javobsiz.
Men shunchalar bulyapman fido,
Yuragimga buncha azobsiz.

Xammasiga kunyapman beun,
Bilmam balki ayib uzimda.
Oh!! bunchalar qildingiz dilxun,
Nigohingiz qoldi kózimda.

Uyin qildi meni shum taqder,
Orzularim bóldilar sarob.
Nahot shuncha gapimiz xazil,
Nahot bekor tordik istirob.

Mayli endi tóplab bor kuchim,
Bir umirga bólaman ayro.
Sizni, yozgan xatlarim bilan,
yuragimga kumdim Alvido...🥀🥀😔😔

Gulsanam Shermatova

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

«ТАБРИКНОМА»

Не сўз билан бошлашга хам ўланаман,
Қандай табрик йўллайин деб қийналаман, Сизга совға излаб дўкон айланаман,
Айтинг менга бўлса бирор камингиз?
Қутлай ахир бугун сизни байрамингиз!

Онам, опам, синглим яқин суюклигим,
Сиз бор асли шунда мени буюклигим,
Сиз йўқ унда уйда бизни кутади ким?
Бизга олий неъмат сизни борлигингиз!
Қутлуғ бўлсин қадрдоним байрамингиз!

Гохо битта ширин сўз хам айтолмаймиз, Ранжитамиз кўз ёшингиз артолмаймиз,
Узур сўраб бир дона гул тутолмаймиз,
Бугун сизга қайтарайин хуш дамингиз, Қадирдоним қутлуғ бўлсин байрамингиз!

Хар кун сизга пешвоз рўзғор юмушлари, Супир-сидир яна фарзанд ташвишлари, Парвойимиз келмас сиздан кетиб нари, Қадрига хам етмаймиз гох мехнатингиз, Қадирдоним қутлуғ бўлсин байрамингиз!

Сахар туриб тандирларда ёпасиз нон,
Фаранг бўйи келмас сизда жамбил райхон, Турмушиздан нолимайсиз сиз хеч қачон, Ўзим олай бугун барча ғамларингиз,
Қадирдоним қутлуғ бўлсин байрамингиз!

Қулоғингиз тўлди қанча эртакларга, Ваъдаларни бериб йўйдик эрмакларга,
Худо инсоф бериб бу кун эркакларга,
Бахт қувончдан кулдиришсин юзларингиз, Қадирдонлар қутлуғ бўлсин байрамингиз!

Аёлини эъзозлаган эрлар обод,
Аёлларни эъзозлаган юртлар обод,
Кўрмоқ насиб этсин хар кун сизларни шод, Бахтимизга омон бўлинг хар бирингиз! Азизларим қутлуғ бўлсин байрамингиз!

8-Март Халқаро Хотин-қизлар куни байрамингиз билан чин дилдан табриклайман!

✍Абдумуталиб Эргашалиев

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

Kelayotgan bayramingiz muborak aziz AYOLLAR

Ayollar bor gulu lola boʻladi,
Ona, amma, yanga, hola boʻladi.
Dunyoda tugamas insonning zoti,
Ayol borki shirin bola boʻladi.

Ayol bu olamning chiroyi boʻlar,
Erkaklar koʻnglining saroyi boʻlar.
Ayol bor uylarga kelar farishta,
Ayol bor xonadon fayzga toʻlar.

Tandirga olovlar yoqqan ham ayol,
Qaygʻurib bollarin boqqan ham ayol.
Qadriga achinib gohi gohida,
Pinxon koʻzidan yosh oqqan ham ayol.

Ayol bu dunyoning moʻjizasidir,
Eng kuchlisi, ham eng ojizasidir.
Jannatga yoʻl qilab yaratgan bergan,
Olam uchun oliy bir tuhfasidir.

Ne qilsak ham sizga kelmas malollar,
Siz bor goʻzal olam, goʻzal hayollar.
Hurmatingiz cheksiz oldimizdagi,
Biz sizni sevamiz aziz ayollar.

✍ Odilbek Qodirov


Ayol tanishlaringizga yuboring hursand qilib qoʻying.

❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | @Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

GOʻZALLIK, NAFOSAT, MUXABBAT BAYRAMI MUBORAK SIZGA AZIZ OPA-SINGILLARIMIZ!

Asli gul sen uchun yaralgan,
Kimlardir poyinga sochsin deb.
Majnuntol sochlari taralgan,
Visolda bagʻrini ochsin deb.

Necha mard, necha alp qomatlar,
Tiz choʻkkan bir goʻzal qoshida.
Men degan necha dev kelbatlar,
Girgitton hur - pari boshida!

Senmasmi notavon maskanni,
Istasa bir zumda bogʻ etgan.
Istasa yigitni chil-parchin,
Istasa koʻksini togʻ etgan.

Senmasmi sochlari mushk-anbar,
Til bilan labida boli bor.
Koʻrgandan jon soʻrar muqarrar,
Yuzida bir dona holi bor!

Senmasmi farosat, ong bilan,
Necha qalb rishtasin bogʻlagan.
Senmasmi kaftdayin koʻksiga,
Ollohim ikki jon joylagan.

Purviqor togʻlar ham tiz choʻkar,
Zabt etsa yigitning mardiga.
Lek oʻsha mardi ham dosh bermas,
Toʻlgʻoqning oniylik dardiga.

Oʻsha sen hofizni sayratib,
Shoirning soʻzini sheʼr qilgan.
Chin sevsa bagʻringda yayratib,
Aldasa qadrini yer qilgan!

Ibosan, vafosan, hayosan,
Sehrning qudrati sendan kam.
Ne ajab bir boʻlak suyakdan,
Ollohim moʻjiza yaratgan!

Sen bilan bu olam munavvar,
Navosan, sabosan, hayolsan.
Hamisha mukarram, moʻtabar,
AYOLSAN azizam, AYOLSAN!

Malika Tavfiq


@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

10-чида ҚАЙТАМАН!



Таскин бериб юпатдим,
Эркатой бу кўнглимни.
Табриклашга йўл олдим,
Онам билан синглимни.


Бозор айланиб кезиб,
Хар-ҳил совға оламан.
Бир қучоқ гулим билан,
Кулиб кириб бораман.


Олти ўтиб еттидан,
Бошланади шумлигим.
Мени таниган қизлар,
Билиб қўйсин кимлигим.


Барчасини исмини,
Юрагимдан кўчириб.
Индамай жим ухлайман,
Интернетни ўчириб.


Ғийбат қилишсин майли,
Орқамдан тош отишсин.
Алам қилиб соч юлиб,
Мени қарғаб ётишсин.


Уларни дод солгани,
Парвойимга келмайди.
Ақли бор бўйдоқ йигит,
Қизга расход қилмайди.


Ўргатманг сиз яшашни,
Ўзим яхши биламан.
Шарий никоҳ ўқилса,
Кейин расход қиламан.


Совғага тўлдир дейсиз,
Бориб ўнгу-сўлини.
Қандай оламан ахир,
Шунча қизни кўнглини.


Фартукчани тақволиб,
Яна менга куласиз.
Агар хотин ҳоҳласа,
ПАТАХОНКЕС бўласиз.


Эй уйланган акалар,
Сизга бир гап айтаман.
Айтиб қўйинг қизларга,
Ўнинчида қайтаман.


Байрамдан кейин келиб,
Яна дил очиш керак.
Сал ақилни ишлатиб.
Хозирча қочиш керак.



📙-Камронбек Исмоилов. 2023.06.03.



@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

Necha ming chaqirim bugun oramiz
Xatlarni qatida kongil olamiz
Ey meni duosida yo'qlayotgan do'st
Ayting Madinaga qachon borqmiz?

Ishqida yig'ladik ishqida yondik
Ishqi deb dunyoni ishidan tondik
Umidga suyandik unga ishondik
Ayting Madinaga qachon biramiz ?

Meni duosidan yo'qlayatgan do'st
Ayting Madinaga qachon boramiz

@Sheriyat

Ulashing

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

😔😔😔

Biz gunohkor banda sanab özimizni,
Alloh tomon burolmasak yuzimizni,
Suzlar bn moshdek ochib kôzimizni.
Nimagaplar ötdi kóngling kóchasidan.

Kôzlari kór qalbi Basir ekanmizda,
Ózini yaqin olib dustim deganmizda,
Bu gaplarga endi pushmon yeganmizda,
Nimaga gaplar ótdi kóngling kóchasidan.

Yolğon gaplar suzlamoqni sanadim or,
Ammo sizning istagingiz bôldi bozor.
Dust deganim dilimizga berib ozor,
Nima gaplar ótdi kóngling kuchasidan.

Mayli bari yaxshilikka yuyilgandir,
Samimilik sizga yolgʻon tuyilgandir.
Barchasiga balki nuqta qôyilgandir,
Nima gaplar ótdi kóngling kuchasidan.

Afsuz deyman, qorishaman afsuzlarga,
Jimman endi jim ketaman tilsizlarga.
Oshno bôlib qayirdagi dilsizlarga,
Nima gaplar ótdi kóngling kóchasidan.

Asli qalbni oğritmoqlik katta gunoh,
Yolğoni yoq sózlarimni Robbim guvoh.
Bilib bilmay shu gunohni qilding ey voh!,
Nima gaplar ótdi kóngling kóchasidan.

💔💔💔🥀🥀🥀🥀🥀
📝Muallif: Guli Shermatova

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

Do'stim, tingla dardim, senga aytayin.
Bir savol qiynaydi meni kun sayin.
Men juda omadsiz insonman bilsang,
Omadsizroq inson bormi mendayin.

Boshlagan ishlarim yurishmas sira,
Doim asab tarang, bu ko'ngil xira.
Suyganlarim ketar birma-bir tashlab
Omadsizga kim ham do'st bo'lar, jo'ra.

Yoʼq do'stim, sen asli o'ylaysan xato,
O'zingni behuda qilmagin ado.
Fikr qil, egasan ko'plab neʼmatga
Alloh ko'p neʼmatlar etgandur ato.

Savolingga berar bo'lsam gar javob,
Dunyoda ko'p asli sendan-da xarob.
Ochlikdan tunlari uyqusiz, bedor,
Bir bor qorni to'ysa, sevingan serob.

Alloh rahmatiga keltirmagin shak,
Fikr yurit, do'stim , baxtlisan beshak
Musibatlar asli sinov uchundir,
Barchasin Allohdan deb bilmoq kerak.

Alloh senga bergan juda ko'p ne'mat,
Oyoq-qo'ling butun , taning salomat.
Nogironlar uyin yo'qlasayding sen
Shu holingga shukur etarding albat.

Urush ostidadur ne ne diyorlar,
Yurtin vayron etkan zolim baddorlar.
Sen esa osuda hayotdadursan,
Tinchlik diyorida quyoshing porlar.

Aslida dunyoda eng omadsiz inson,
Qalbidan yulinib olingan iymon.
Sen-ku sajdalardan toparsan rohat,
Ular oxiratin etarlar vayron.

Hamma sinovlarni jazo deb bilma.
Gʻamlarga berilib, bagʻringni tilma.
Zulmatdan so'ng kelar yorug' kunni kut,
Barchasi o'tadi sen mahzun bo'lma.


Alloh har bandaga sinov beradi,
Sabr qilganlarni yaxshi ko'radi.
O'ziga suyanib qilgin iltijo ,
Duolar taqdirni ozgartiradi.

©Boburiy

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

𝙆𝙤'𝙣𝙜𝙞𝙡𝙘𝙝𝙖𝙣𝙜𝙡𝙞𝙠 𝙩𝙚𝙜𝙙𝙞 𝙟𝙤𝙣𝙞𝙢𝙜𝙖,
𝙄𝙨𝙝𝙤𝙣𝙜𝙖𝙣𝙞𝙢 𝙙𝙞𝙡𝙞𝙢 𝙜'𝙖𝙨𝙝𝙡𝙖𝙙𝙞.
𝙉𝙚𝙜𝙖 𝙗𝙖𝙜'𝙧𝙞 𝙩𝙤𝙨𝙝𝙢𝙖𝙨𝙢𝙖𝙣 𝙊𝙣𝙖,
𝙓𝙖𝙮𝙤𝙩 𝙢𝙚𝙣𝙞 𝙚𝙯𝙞𝙗 𝙩𝙖𝙨𝙝𝙡𝙖𝙙𝙞...🥹😔

🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...

✍𝙈𝙪𝙖𝙡𝙡𝙞𝙛𝙜𝙖 𝙧𝙖𝙝𝙢𝙖𝙩...

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

🎙Sojida Mansurova

✍Malika Tavfiq


@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

GAROV OʻYNAYMIZMI SOGʻINTIRISHDAN

Yoʻqman har tashvishu, ishlaringda ham,
Kelmay bahor, yoz, kuz, qishlaringda ham.
Yoʻqlamay qoʻyaman tushlaringda ham.
Garov oʻynaymizmi sogʻintirishdan?

Sen deya ursa ham yuragim necha,
Boʻlsa ham devona sevgi oʻzgacha.
Sogʻinmayman debsan, mayli bir kecha,
Garov oʻynaymizmi sogʻintirishdan?

Mendan oldin boʻlar holing parishon,
Avvalroq boʻlasan pushmonga nishon.
Chidab berolmaysan, soʻzimga ishon.
Garov oʻynaymizmi sogʻintirishdan?

Qalbinga hasratning tigʻi botguncha,
Hijron isyon qilib, toshlar otguncha.
Kipriging kaftida ashking qotguncha,
Garov oʻynaymizmi sogʻintirishdan?

Tonasan barini taqdirga yoʻyib,
Yuzing kulgan bilan qalbingni oʻyib.
Kim koʻproq sevishin oʻrtaga qoʻyib,
Garov oʻynaymizmi sogʻintirishdan?

✍ Odilbek Qodirov

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

Cho'lda gullar gullamaydi
#Premyera

ILYOSBEK:
Sog'insaki kuzni baxor
Dilnomalar yo'llamaydi
Nurin sochsahamki quyosh
Cho'lda gullar gullamaydi

💝 Sakina:
Kôz yoshiga suğorsaham,
Bo'yin aslo bôylamaydi.
Ummonlarni yuborsaxam,
Chulda gullar gullamaydi

ILYOSBEK:
Iliqlikdan hursand bo'ladi
Nuri ila bag'ri to'ladi
Ammo bir kun albat so'ladi
Cho'lda gullar gullamaydi

💝 Sakina:
Quyosh tiğin turar sanchib
Yonib yotar ko'ksi achib
Qum to'zonlar ketar yanchib
Cho'lda gullar gullamaydi

ILYOSBEK:
Yorug'likdan topib panoh
Yomg'ir bag'rin ho'llamaydi
Bo'lsin mayli qumlar hamroh
Cho'lda gullar gullamaydi

Sakina:
Sahro unga bular tuzoq
Ketolmaydi aslo yiroq
Yurak bağrin urtab firoq
Cho'lda gullar gullamaydi

Balki orzu unga osmon
Istaklari toğdik xirmon
Asli naslii huru ğilmon
Cho'lda gullar gullamaydi

E'tiborlar bo'lib tursa
Hasta qalblar yig'lamaydi
E'tiborlar bo'lmasa gar
Bog'da gullar gullamaydi

✍ILYOSBEK
✍Sakina

@Sheriyat

Ulashing

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

🎧 Sizga savolim bor aka

🎙 Dilfuza_Oqqush
🕊
🎙 Sarvarbek Davedxo‘jayev

✍ Bintu Abdulloh
✍ Ilyosbek

Sana.: 11.03.2023 ⏰


@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

ONANGIZNI KUNDA MING BIR YO'QLAB QO'YING

Mehrini hech minnatlarda qoldirmagan,
Goh ranjisa ranjin dilga soldirmagan.
O'zi uchun atab hech ne oldirmagan,
Volidangiz ko'nglin bugun so'rab qo'ying.

Sochlariga taqdir oqni ekib ketgan,
Daydi yillar yuzga ajin sepib ketgan.
Tinim bilmay umrin damin chopib o'tgan,
Onangizga bir shirin so'z aytib qo'ying.

Tik qaddini sinovlari dol qilgan kun,
Sog'inchingiz nigohini "ol" qilgan kun.
G'animatli kunlar axir gal kelgan kun,
Jannatingiz yuzlaridan o'pib qo'ying.

Ayamasdan ayting dilda bor so'zlarni,
Sevinch yoshi bezasin shu nur ko'zlarni.
Axir ona yashar "bolam",- deb bizlarni,
Munisangiz ziyoratin olib qo'ying.

Qadoqlangan qo'llariga yuzni qo'yib,
Bor mehringiz sadqa etib, dildan to'yib.
Armonlarda qolib ketmang tag'in kuyib,
Onangizni kunda ming bir yo'qlab qo'ying.

Osmon qadar yuksak bo'lsin quvonchlari,
Ko'ngli huzur ichra qolsin borgan sari.
Dunyo, davlat, hayot ortda qolar bari,
Volidangiz ko'nglin bugun so'rab qo'ying...


08.03.2023
13:24.

✍ JO'RAYEVA GULNOZA

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

УҒЛИМ

Хотининг берса рухсат
Йуқлаб кел топсанг фурсат.
Дийдорларингни курсат.
Нафақам чиқди уғлим.

Тинигача олиб қуй.
Чунтагинга солиб қуй.
Ғаниматман билиб қуй.
Нафақам чиқди уғлим.

Тегдимми шунча жонга.
Сиғмаябман жахонга.
Қорним туйар қоқ нонга.
Нафақам чиқди уғлим

Сенга менмас керак пул.
Олиб бор ёринга гул.
Мехринга зор бу кунгул.
Нафақам чиқди уғлим.

Қулинг кузимга сурай.
Мехринг хис қилиб турай.
Пул бахона бир курай
Нафақам чиқди уғлим

Ёд оласан ойда бир
Қатнаб тур ёнимга зир.
Булма бунча бемехр.
Нафақам чиқди уғлим

✍МОХИНУР СОДИҚ ҚИЗИ

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

𝙎𝙚𝙣 𝙗𝙖𝙧𝙞𝙗𝙞𝙧 𝙢𝙪𝙦𝙖𝙙𝙙𝙖𝙨𝙨𝙖𝙣 𝙢𝙪𝙦𝙖𝙙𝙙𝙖𝙨 𝘼𝙔𝙊𝙇...😊

𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖𝙙𝙖𝙣 𝙖𝙮𝙤𝙡𝙡𝙖𝙧𝙞𝙢𝙞𝙯 𝙪𝙘𝙝𝙪𝙣 𝙨𝙖𝙢𝙞𝙢𝙞𝙮 𝙩𝙖𝙗𝙧𝙞𝙠

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

Байрамингиз муборак бўлсин! Азиз онажонлар азиз опа сингиллар!

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

𝙆𝙤'𝙥 𝙣𝙖𝙧𝙨𝙖 𝙠𝙚𝙧𝙖𝙠𝙢𝙖𝙨 𝘼𝙔𝙊𝙇 𝙯𝙤𝙩𝙞𝙜𝙖☺️
𝙆𝙞𝙧𝙞𝙗 𝙠𝙚𝙡𝙖𝙮𝙤𝙩𝙜𝙖𝙣 8-𝙢𝙖𝙧𝙩 𝙭𝙖𝙡𝙦𝙖𝙧𝙤 𝙭𝙤𝙩𝙞𝙣-𝙦𝙞𝙯𝙡𝙖𝙧 𝙗𝙖𝙮𝙧𝙖𝙢𝙞 𝙗𝙞𝙡𝙖𝙣 𝙟𝙖𝙢𝙞𝙠𝙞 𝙤'𝙯𝙗𝙚𝙠 𝙖𝙮𝙤𝙡𝙡𝙖𝙧𝙞𝙣𝙞 𝙘𝙝𝙞𝙣 𝙦𝙖𝙡𝙗𝙞𝙢𝙙𝙖𝙣 𝙩𝙖𝙗𝙧𝙞𝙠𝙡𝙖𝙮𝙢𝙖𝙣. 𝙔𝙪𝙯𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙙𝙖𝙣 𝙣𝙪𝙧 𝙫𝙖𝙦𝙖𝙡𝙗𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙙𝙖𝙣 𝙞𝙗𝙤-𝙝𝙖𝙮𝙤 𝙝𝙚𝙘𝙝 𝙦𝙖𝙘𝙝𝙤𝙣 𝙩𝙖𝙧𝙠 𝙚𝙩𝙢𝙖𝙨𝙞𝙣.

𝙎𝙞𝙯𝙡𝙖𝙧𝙜𝙖 𝙘𝙝𝙚𝙠𝙨𝙞𝙯 𝙝𝙪𝙧𝙢𝙖𝙩 𝙫𝙖 𝙚𝙝𝙩𝙞𝙧𝙤𝙢 𝙞𝙡𝙖 @𝙎𝙝𝙚𝙧𝙞𝙮𝙖𝙩 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡𝙞 𝙖𝙙𝙢𝙞𝙣𝙠𝙖𝙨𝙞 𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...🙋‍♀


✍𝙈𝙖𝙡𝙞𝙠𝙖 𝙏𝙖𝙫𝙛𝙞𝙦...

🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

Раҳминг келсин, ўзи шундоғам,
Соғинч ичиб бўлди қонимни.
Бериб юрма ким сўраса ҳам,
Чўнтагингда турган жонимни!

✍𝙈𝙖𝙡𝙞𝙠𝙖 𝙏𝙖𝙫𝙛𝙞𝙦...

🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

𝙊𝙨𝙢𝙤𝙣 𝙢𝙚𝙣𝙞 𝙦𝙪𝙘𝙝𝙤𝙜'𝙞𝙣𝙜𝙖 𝙤𝙡...😔

✍𝙂𝙪𝙡𝙨𝙖𝙣𝙖𝙢 𝙎𝙝𝙚𝙧𝙢𝙖𝙩𝙤𝙫𝙖...

🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...

@Sheriyat

Читать полностью…

Ajoyib she'rlar

𝘽𝙞𝙧 𝙠𝙪𝙣𝙞 𝙗𝙚𝙝𝙤𝙨𝙙𝙖𝙣 𝙠𝙤ʻ𝙧𝙞𝙨𝙝𝙞𝙗 𝙦𝙤𝙡𝙨𝙖𝙠,
𝙆𝙪𝙡𝙞𝙗 𝙨𝙖𝙡𝙤𝙢𝙡𝙖𝙨𝙝𝙨𝙖𝙠...
𝙓𝙖𝙮𝙧𝙡𝙖𝙨𝙝𝙨𝙖𝙠 𝙟𝙞𝙢.
𝙎𝙤𝙜ʻ𝙞𝙣𝙙𝙞𝙢 𝙙𝙚𝙮𝙞𝙨𝙝𝙜𝙖 𝙨𝙞𝙯𝙙𝙖 𝙮𝙤ʻ𝙦 𝙟𝙪𝙧𝙖𝙩,
𝙎𝙚𝙫𝙖𝙢𝙖𝙣 𝙙𝙚𝙮𝙞𝙨𝙝𝙜𝙖 𝙨𝙞𝙜ʻ𝙢𝙖𝙨𝙖 𝙝𝙖𝙙𝙙𝙞𝙢!

✍𝙈𝙖𝙡𝙞𝙠𝙖 𝙏𝙖𝙫𝙛𝙞𝙦...

🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...

@Sheriyat

Читать полностью…
Подписаться на канал