@Sheriyat kanali uchun
Muallifga alohida raxmat
Ijodlariga omad
✍Akbaraliyeva
🎤🎬Maftuna Fayzullayeva
Ko’ngli yo’q deb bosing,ezg’ilang
Niqobingiz yuzingiz aksi
O’rningizni bilib belgilang
Shoxmisiz yo munofiq nasli
Qarab turib berdingiz baxo
Kiyimimda qalbim bormikin
Siz kibrda shunchalik daho,
Faqirlarga dunyo tormikan?
So'z otdingiz jilmayib,kulib
Usti boshi tiniq boylarga
Vijdoningiz olingda yulib
Uloqtiring oqar soylarga
Parvoz qilib parvoyi palak,
Kezasizlar yetti osmonni.
Ilmaysiz hech nazaringizga,
Dilozorlik shuncha osonmi?
Sanagandek osmonda yulduz,
Kamlarimni bir bir sanaysiz.
O'tsam agar yoningizdan jim,
Qo'l ko'rsatib kim deb ataysiz?
Nolimayman menku ,birgina
Achinaman holingizga ko'p.
Boy kambag'al ajratasiz - u ,
Bitta yaxshi amalingiz yo'q.
✍🏻Ilyosbek
✍🏻Munavvara Dilroz
@Sheriyat
Alloh uchun kechirginu kulib qoygin
🎙️ Miss Galaktika
✍🏻ILYOSBEK
@Sheriyat kanali uchun
*ШУКУР АЛЛОҲ БЕРГАНЛАРИГА*
Ўтди йиллар шошилиб, илдам,
Қаршиладим ўттиз ёшни ҳам,
Яшаяпман бир бор, бирда кам,
Шукур! Аллоҳ берганларига.
Тўрт мужжа соғ, ақлим жойида,
Жаннат! Ота онам пойида,
Мени амал қилган қоидам,
Шукур! Аллоҳ берганларига.
Чиқар йўлдан яхши, ёмон ҳам,
Чин дустлар-у, макри осмон ҳам,
Кулиб туриб дейман, хотиржам,
Шукур! Аллоҳ берганларига.
Севдим! Мажнун телбаларга хос,
Шубха қилманг ишқим ҳаққи рост,
Кўзларимда акси бор танноз,
Шукур! Аллоҳ кўрсатканига.
Кўксимизга бир тегиб шамол,
Зўри бўлсам, зўрлар қолиб лол,
Озми кўпми ризқимиз ҳалол,
Шукур! Аллоҳ берганларига.
Бошимизга текканда тошлар,
Кўзга келса аламли ёшлар,
Бари синов, бир йўлга бошлар,
Шукур! Аллоҳ берганларига.
Вужудимда муштдекгина жон,
Томиримда қоним мусулмон,
Қулоғимга айтилиб азон,
Шукур! Аллоҳ яратканига.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
@Sheriyat
O'zimga
Yer yutdiku inshootlarni,
Suv ostida qoldi bu makon.
Aytib zikr-u salovatlarni,
Qachon tavba qilasan inson?
Jon bo'g'zingga tiqilgandami?
Tog' poyingga yiqilgandami?
O'lik qayta tirilgandami?
Qachon tavba qilasan inson?
Mayin essa gunoh shamoli
Aldamasin dunyo kamoli
Maqsadingku Alloh jamoli
Qachon tavba qilasan inson?
Savob bog'in aylagin gulzor,
Kimsaga hech yetkazma ozor,
Bilsang dunyo besh kunlik bozor,
Qachon tavba qilasan inson?
Mazlum qolma,ul kunda harob,
O'z kibringni sindir,qil yakson
Oson kechsin savol-u javob,
Shu on tavba aylagin inson?
Dilnura
@Sheriyat
Ólsangiz Otangiz bagʻrin tig'laydi 😔
Dod solib dunyoga Ona yigʻlaydi 😔
🎙Sojida Mansurova
✍Oisha Bintu
@sheriyat
📜Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ !!!
Рост ёлғонга айланган замон,
Ноҳақ ҳақни алдаган ҳамон
Эртанги кун бугундан ёмон
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Катталарга ҳурмат йўқолган онда
Кичикларга иззат йўқолган онда
Бадавлатдан ҳиммат йўқолган онда
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Эрлар эрлигин унутган чоғда
Аёллар борлиғин безантирмоқда
Ҳижоллат, шижоат қолган тупроқда
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Дегандингиз Ислом ғариб бошланди
Кўп ўтмай орадан ғариблашади
Ғарибларни кўриб кўнглим ғашланди
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Мусулмонман деган тўлиб-тошади
Дунё деса тоғу-тошдан ошади
Нафснинг хоҳишига елдек шошади
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Дунё ўзлигини кўз--кўз қилмоқда
Кўзлар ҳам қамашиб йўлдан тоймоқда
Барчамизга шайтон ҳукмин ёймоқда
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Пайғамбарлик тожи сизда тўхтамиш
Саодат асри ҳам сизла ўхшамиш
Қалбим қайғуларин соғинч ўртамиш
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Намунасиз қолди Навоийлар ҳам
Ортга қайтмас энди саҳобийлар ҳам
Амалу-тақвода фидоийлар кам
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Омоонатдорликда олий мақомсиз
Олийжанобликда қоил мақомсиз
Буюк хулқ узрасиз бешак, нуқсонсиз
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Абдулмуттолибнинг ўғли Абдуллоҳ
Юқорига чиқсанг насаб мисли шоҳ
Шунчалар бўлурми юксаклик эй воҳ
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Жаннат ҳам оналар оёғидадур
Омина, Ҳалима гўзал онадир
Офтоб ҳам ҳаёдан куйиб ёнадир
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Фотима онадир илғай бошлаган
Аҳволингиз кўриб йиғлай бошлаган
Фироқ фаносида ўттиздан ошмаган
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Ҳадича онамдир сизга меҳрибон
Берган эди сизга молу-мулк ҳам жон
Жаннатда ҳам бўлсин сизга ёнма-ён
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Оиша онамни айтмасам бўлмас
Унинг айтганлари ҳеч қачон сўнмас
Қанча айтган билан кўнгил ҳам тўлмас
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Имоми Ҳасан ва имоми Ҳусайн
Жаннат райҳонидир яхшироқ билсанг
Соғиниб борурман ўтган кун сайин
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Адолатли эди Умарларингиз
Маҳобатли эди Сиддиқларигиз
Усмон ҳам Алидир таянчларингиз
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
🔹
Абу Ҳурайрадир ҳадис бобида
Абу Убайдадир мард майдонида
Чидаб туролмасдик бўлсак ёнида
Сизни соғиндикку Ё Росулаллоҳ!
Саййид Аҳмад Маҳмуд
Улашинг☑️
Каналга уланиш↙️
@Sheriyat
«ҚУРБОН ХАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН»
Мўмин-у муслима ахли мусулмон,
Пок қалби тўрида яшайди қурон,
Аллохга ишонган эй азиз инсон,
Қурбон хайитингиз муборак бўлсин!
Шукрона келтириб шундай кунларга,
Қиблага юзланиб ўқилар намоз,
Кимга насиб яна армон кимларга,
Дуо қилиб тангрим қилмоқлик эъзоз.
Саодатли кунда савоб яхши амаллар, Бир-бирин юқламоқ керак шу дамлар, Қурбингиз етса гар фарз билинг шуни, Жонлик атаб эхсон қилинг одамлар.
Кексалар холини сўранг аввало,
Етимлар бошини силанг беминнат,
Қилган яхшиликни айтманг мутлоқо, Охиратда насиб бўлгуси Жаннат
Шундай юртда яшамоқлик бахт,
Шу бахтни бут айлар оила давраси,
Кўнгилда мустахкам иймон этиқод,
Қадр топмоқликни айни палласи.
Эй уммати Мухаммад дуо қил дуо,
Тинчлик хотиржамлик айласин ато,
Келаси шу кунга етайлик омон,
Равнақ топсин азиз шу она макон!
Мўмин-у муслима ахли мусулмон,
Пок қалби тўрида яшайди қурон,
Аллохга ишонган эй азиз инсон,
Қурбон хайитингиз муборак бўлсин!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
@sheriyat
DIQQAT DIQQAT DIQQAT 🔊🔊🔉
Hurmatli kuzatuvchilarimiz 1-iyundan loyihamizda supper mega yangilik📣📣📣😍😍😍
💞💞Labbay qanday xizmatlar deysizmi!!!
😍😍Undaa marhamat sizlarni e'tiboringizga havola etamiz ❣❣
Endilikda sizlar yaqinlaringizdan o'zgacha tarzda ko'nglingizni tub-tubida mavj urib turgan gaplarni biz orqali yo'llashingiz mumkin🥰🥰🎉🎉🎉❤️🔥❤️🔥❤️🔥❤️🔥
♥️✅♥️ Olisdagi yaqinlar uchun
"SOG'INCHNOMA" 🥰🥰🥰
♥️✅♥️ Hayit ayyomlari uchun
"DILNOMALAR" 💖💖💖
♥️✅♥️ Ota -onalar uchun
"Rahmatnoma" 🤗🤗🫠🫠
♥️✅♥️ Hayot yo'llaringizni
bog'lamoqchi bo'lgan
insoningiz uchun
"SEVGI IZHORLARI"
🥰🥰💕💕❤️💕💕🥰🥰
(Xohlasangiz sirli muallif
holatida bayon etiladi va
maktub muallifi sir tutiladi
🤫🤐)
♥️✅♥️ Qaysidir yaqiningizni qalb
uyiga ozor yetkazib qo'ygan
bo'lsangiz 💔❤️🔥❤️🩹❤️🔥💔
"UZURNOMALAR" ni biz
orqali yo'llang
💐TANLOV UCHUN TASHAKKUR
💫BIZ FAQAT QUVONCH
ULASHAMIZ🥰
🎤🥀🙃😇
👇👇
🥰Boshlovchimiz chiroyli ovoz Sohibasi: DUNYO HUSANOVA
TEZKOR ADMIN👨💻
🧸🧸🧸🧸🧸🧸
@zakaztabrik
🥳Siz ham yaqinlaringizga quvonch ulashmoqchimisiz
🕯🕯🕯🕯🕯🕯🕯🕯🕯 unda tezda bizga murojaat qiling🕯🕯🕯🕯🕯🕯🕯🕯🕯🕯🕯
#bizning_kanal
/channel/tugilgankuntabriklarimiz
🎈🎈🎈🎈🎈🎈🎈🎈🎈🎈
DOIMO BIZ BILAN QOLING🫶
Билмоқ учун оламниг сирин,
Қалб кўзи-ла кўринг дунёни,
Жондан азиз ,беғубор ширин,
Болаларга беринг дунёни.
Улар учун бўлинг тулпор от,
Қувончларда чиқарсин қанот,
Эртакларга айлансин хаёт,
Болаларга беринг дунёни.
Жажжи бўлиб завққа тўлгансиз,
Хандон отиб шодон кулгансиз,
Бир кун сиз ҳам бола бўлгансиз,
Болаларга беринг дунёни.
Иқболини бахтин кўринг сиз,
Камолини тахтин кўринг сиз,
Ширин тушдек ўтсин умрингиз,
Болаларга беринг дунёни.
Дунё ўзи яралган бир кам,
Жажжи қалбин эзмасин ҳеч ғам,
Болаларни асрасин эгам,
Болаларга беринг дунёни.
Бугун — 1-июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан барча болажонларни муборакбод этаман!
@Sheriyat
Kim uchun qoʻl yetmas, koʻkdagi oyman,
Kim uchun xudbinman, kibrga boyman,
Kim uchun eng yaxshidir Hoynahoy man,
Meni shunday qilib yaratgan Xudo
🎙Dunyo Xusanova....
✍Mufassalbegim...
@Sheriyat
Bugungi kunimizni ushbu qo‘shiqsiz tasavvur qilish qiyin a☺️
Ha anglaganingizdek bugun 25-may So‘ngi qo‘ng‘iroq bayrami.
Bugungi ayyom bilan barcha bitiruvchilarimizni qutlab qolaman.
Yangi hayot ostonasi omadli kelsin🥳
@Sheriyat
ОНА
Йўлга чиққан бўлсанг орзулар томон,
Толе ҳузурига талпинган бўлсанг,
Онадан бошлангай бари бегумон,
Онадан ҳеч бири аввалмас, билсанг!
Шу бир сўз юракка илоҳий малҳам,
Атрофи самовий мушк-ла ўралган:
Ҳаттоки ярқироқ «бахт» деган сўз ҳам
«Она» деган сўздан кейин яралган.
Шу қадар қутлуғ бир таъриф ўсганки,
Бари Ҳавводан сўнг бошланган бўлса
Ва Одам бобомиз келган масканки,
Волида пойига тўшалган бўлса,
Мен нетдим бошқа бир улуғвор сўзни,
Зотан шу калим-ла Дилни йўқлайман.
Онамга қаратиб нам тўла кўзни,
Жимгина йиғлайман, бахтли йиғлайман!
Xayrulla Hamidov
@Sheriyat
ЯХШИЯМ
Яхшиям дунёда ҳақиқат ғариб,
Яхшиям дунёда ёлғон чиройли.
Яхшиям савлатдор фоили фириб,
Тишлари тиллодан, кўркли, саройли...
Яхшиям ғийбатдан куймайди тиллар,
Яхшиям боқийнинг ҳукми беимкон.
Яхшиям сирпанчиқ энг тўғри йўллар,
Яхшиям ҳақ сўзнинг нархи -- ширин жон.
Яхшиям ҳаётнинг ўзи муаллим,
Яхшиям мукаммал бахт бунда йўқдир.
Оқларнинг нияти ўзига маълум,
Яхшиям ҳанузки қоралар оқдир.
Яхшиям ботиний туйғулар узлат,
Яхшиям ажрини сўрмас ихлослар.
Яхшиям тикон-ла ўралган жаннат,
Тиржайиб кирарди йўқса ифлослар.
Hayrulla Hamidov
@Sheriyat
Bir kuni yo’limiz uchrashdi nogoh
O’zgarib ketibsan tanimam biroz
Aftobus chetidan boqardi nigoh
Umikin deb o’ylandim oz moz
Shu bilan boshladi yo’limiz uzoq
Hotira yangi yu tuygular yiroq
Qancha ozim chalg’itsamda lek
O’ziga chorlayverdi o’tli bu nigoh
Suhbat boshladiyu zabon demas so’z
Salom alik qildi o’ynoqi bu ko’z
Qon yugurib qizardi yuzing
Shoshib qolib yoqotting o’zing
Jiddiylik niqobin kiyib olding tez
Qaramang…degandek tuygular senda
Boshqa tomon yuzim burdim lekn
Nega seni ikki ko’zing doimo menda ?
Oldinkidek eplolmading jiddiy bo’lishni
O’qiyotgan kitobing kulgung yashirar
Menham quloqchinni taqdim yo’ldimda
Bu seni diqqatingni yana oshirar
Oldingidek emas endi hammasi
Bir oz oldi ko’ngil orom uzoqdan
Yoniga bor gapir deydi yuragim
Ammo aqlim qo’rqib qolgan tuzoqdan
Fursat yetdib to’xtar aftobus
Yetib keldik tushing degandek
Taqdir qiziq kuldirar yana
Eski Ssenariyni qayta qo’ygandek
✍🏻 Axiy ijodidan
@Sheriyat
Ҳаммага бахт тилайман!!!
Бахт у нима? Аллоҳдан ҳар тун,
Яна бир тонг тиланмоқликми?
Ва уйғониб,қуёш нурига,
"Омонлик!", деб беланмоқликми?
Бахт у нима? Дастурхонингда,
Қўлинг куйиб ушатилган нон.
Ёки қушлар ҳадиксиз учган,
Бизга насиб этилган осмон!
Бахт у нима? Бола эмизган,
Оналарнинг сийнасида сут.
Ёки ёмғирлари билан сийлаган,
Қиз сочидек қоп-қора булут!
Бахт у нима? Балки, момонинг,
Набирасин белаган бешик.
Фаришталар рисқ келтирсин деб,
Тонг саҳарда очилган эшик.
Нима у бахт? Хонадонингда,
Қирқ кун келин қилган таъзими?
Ўттиз, эллик, саксон ёшингда,
Дўстларингнинг қурган баъзмими?
Бахт нима у? Беминнат, ҳалол,
Битта қошиқ ошинг ичганинг.
Соғиндим деб, ҳар замонда бир,
Онажонинг келиб қучганинг!
Бахт у нима? Энг сўнги дамда,
Калимага келолган тилинг,
Ва ўғлингнинг елкаларида,
Босиб ўтган охирги йўлинг...
Muallif: nomalum?
@Sheriyat
💖🕊Жаннатда жамолинг...
Мен сенга ошиқман, ўзингсан маҳбуб,
Жонимни куйдирар ишқ деган рақиб,
Бир тилак титрайди, тилимда қалқиб,
Жаннатда жамолинг насиб этсанг, бас...
Фикримда, зикримда, сажда, дуода,
Сени деб, яшайди руҳим дунёда,
Суйганларинг ичра дорулбақода,
Жаннатда жамолинг насиб этсанг, бас.
Биламан гуноҳим бисёрдир менинг,
Тавбамга умидим авфингдир сенинг,
Пойингда илтижо қилар бир қулинг,
Жаннатда жамолинг насиб этсанг, бас.
Қанийди, ул Фирдавс боғида юрсам,
Муҳаммад алайҳиссалом ёнида турсам,
Беҳиштда уларга ён қўшни бўлсам,
Жаннатда жамолинг насиб этсанг, бас...
Ҳавзи Кавсарингнинг сувидан ичиб,
Ҳуру ғилмонларинг ифорин қучиб,
Юрсам даргоҳингда қуш каби учиб,
Жаннатда жамолинг насиб этсанг, бас.
Ё Раб, йўлларимни ёритган Нурим,
Ўзингсан паноҳим, ўзинг ғамҳўрим,
Битта раҳматингга фидодир умрим,
Жаннатда жамолинг насиб этсанг бас.
Каломинг "Бисмиллаҳ" тилимда муҳр,
Саломлар йўллайман, дил тўла сурур,
"Алҳамдулиллаҳ" дан оламан ҳузур,
Жаннатда жамолинг насиб этсанг бас.
Кечириб гуноҳим, саҳоват айлаб,
Муножот қулингга илтифот айлаб,
Шикаста ҳолимга саодат айлаб,
Жаннатда жамолинг насиб этсанг бас...
Муножот Каримжон қизи ✍
22 Май, 2022 йил.
@Sheriyat
Тавба
Шўрлик нафсим фақат дунё деб ҳалак
Яхши бизнес қилай уй солай олдин.
Дедим ибодатга улгурсам керак
Тавба қилмоққа вақт тополмай қолдим.
Дунё деб яшадим югурдим чопдим
Чойхонага деса мудом вақт топдим.
Азон янграганда қулоғим ёпдим
Тавба қилмоққа вақт тополмай қолдим.
Бомдодга уйғонмоқ кўп бўлди малол
Фарқини билмайин ҳаром ва ҳалол.
Гарчи бўлса ҳамки вақтим бемалол
Тавба қилмоққа вақт тополмай қолдим.
Дунё кўзимга хўп кўринди ёрқин
Топтади ғурурим баҳолаб нархим.
Топа олмай қолдим ўликдан фарқим
Тавба қилмоққа вақт тополмай қолдим.
Шукрона айтмайин олдим не берса
Ўйламай не бўлар қиёмат келса.
Ҳамма мендан ўрнак олар мен эрса
Тавба қилмоққа вақт тополмай қолдим.
Ўй ҳаёлим дунё билан боғладим
Нафсимни шер қилиб тинмай овладим.
Тинмасдан бировни айбин ковладим
Тавба қилмоққа вақт тополмай қолдим.
Дунё кишан солар босган қадамга
Манфаатим етмай хеч бир одамга.
Насиҳат айлабон хатто отамга
Тавба қилмоққа вақт тополмай қолдим.
Гарчи дунё билгай нодон ғўрлигим
Шеър ғазал битишга қандай зўрлигим.
Савобим санасам келар хўрлигим
Тавба қилмоққа вақт тополмай қолдим.
Насиҳат айлади қанча дахолар
Босган қадамимни тинмай баҳолар.
Мусулмонман десам кулиб хахолар
Тавба қилмоққа вақт тополмай қолдим.
Гарчи тилим бурро юриш шохона
Бош эгайин демас турар мардона.
Ҳисоб куни айтар битта баҳонам
Тавба қилмоққа вақт тополмай қолдим.
Ⓜ︎Ⓤ︎Ⓐ︎Ⓛ︎Ⓛ︎Ⓘ︎Ⓕ︎:
Horun_Sulaymon
27.06.2024. 08:18
@Sheriyat
Óchib ketsang edi mutloq yodimdan
Bir kecha tong qadar ogʻir uxlasam
Olgin evaziga jonimni olu.
Meni tinch qoʻyishga ichsang bas qasam
🎙 Sojida Mansurova
✍Malika Tavfiq
1.06.2023
@sheriyat
Sizgaham bizga ham ISLOM muborak!
Qalbimiz bahori Qur'on muborak!
Allohdan ajr kutib duo qilguvchi...
Bayramlar sayyidi Hayit muborak!!!🎉
Allohning rahmati bir sizga bo'lsin,
Umringiz Islomning nuriga to'lsin,
Shukurkim yetkazdi ulug' kunlarga,
Ushbu Ayyomingiz muborak bo'lsin!🎉
Jannat yo'lingizda bir darak bo'lsin,
Shafoat elchisi taborak bo'lsin,
Arafa kuningiz xayrli o'tib,
Hayit ayyomingiz muborak bo'lsin 🎉
Dunyo bir bog'dir mevasi inson,
Insonning mag'izi etiqod iymon.
Iymonga quvvatdir xur-u salovat,
Axli islom shodligi "HAYIT" muborak!🎉
Ushbu kun Olloxning inoyatidir,
Barcha duolarning ijobatidir,
Hamrohingiz bo'lsin eng ezgu tilak,
Aziz musulmonlar Hayit muborak
@Sheriyat
Yolg'onlar bezagan hayot har oning
Riyo botqog'iga kirganda joning
Ilmingga amaling kamaygan oning
Joningni tortishmay berolasanmi
O'limga tayyorman deyolasanmi
Dunyo zeblariga uchganda dillar
G'iybatdan bo'shamas busuyak tillar
Namozsiz o'tganda umr-u yillar
Joningni tortishmay berolasanmi
O'limga tayyorman deyolasanmi?
Bir Shirin so'z yo'q Ota Onangga
Yoring bo'lsa chiroq seni honangga
Tarbiya berolmasang Gulu Lolangga
Joningni tortishmay berolasanmi
O'limga tayyorman deylasanmi?
Isrofga to'lganda umr yo'llari
Egallasa qalbni kibr cho'llari
Shaytonlar semirsa,o'ssa bo'ylari
Joningni tortishmay berolasanmi
O'limga tayyorman deyolasanmi ?
Bizlar axir Rasululloh ummatlari
Qani bizda undan qolgan sunnatlari
Bajarmasdan Alloh aytgan farzlari
Joningni tortishmay berolasanmi
O'limga tayyorman deyolasanmi ?
✍ILYOSBEK
15.05.22
@Sheriyat
🌺🌺🌺🌸🌸🌸🌺🌺🌺🌸🌸🌸
BAXTLAR TURAR YARASHIB...
Sodda ko'nglim shodlikka to'la,
Tonggim tiniq, avvaldan ko'ra.
Sababini aytaman, so'ra,
MENGA BAXTLAR TURAR YARASHIB.
Qora ranglar oppoq qor bo'ldi,
Meni ezgan bugun xor bo'ldi,
Kimlar endi menga zor bo'ldi,
Menga baxtlar turar yarashib.
Fasllarim endi kuz emas,
Yurak xazon, sovuqlar yemas.
Ichimda "men" baxtsizman demas,
Menga baxtlar turar yarashib.
Musiqalar ritmi o'zgardi,
G'amli kuydan asab to'zardi.
Endi raqsga tushsak bo'lardi,
Menga baxtlar turar yarashib.
Vujudimda sokin yotar ruh,
O'ylar edim endi u majruh.
Biroq endi o'zgacha shukuh,
Menga baxtlar turar yarashib.
Hayot go'zal, ko'ra olsangiz,
Ko'nglim yashnar, mehr solsangiz.
Borim beray, men-la qolsangiz,
Menga baxtlar turar yarashib.
Qadariga ko'ngan kularkan,
Kulib turgan doim yutarkan.
Xayrlisin Tangri bilarkan,
Menga baxtlar turar yarashib.
Berguvchi va olguvchi Alloh,
Yolg'iz O'zi bandaga panoh.
Nafasim baxt, Alhamdulillah,
Menga baxtlar turar yarashib.
Mahzun bo'lmang, Alloh siz bilan,
Sizga baxtlar turar yarashib...
✍#Marvarid
@Sheriyat
Kechirmayman yor
Gòzallar etsalar sizni mubtalo,
Qaro kòzlariga bòlsangiz shaydo,
Sizni aldasalar,qilsalar ado,
“Qaytayin yoniga”-deb kòrmang zinhor,
Sizni kechirmayman,kechirmayman yor.
Sizga qilmas vafo gòzal sanamlar,
Siz ortidan yurgan qoshi qalamlar,
Vafodormidingiz qilsin alamlar,
“Qaytar dunyo”degan naqllari bor,
Sizni kechirmayman,kechirmayman yor.
Oxirin òylamay berasiz va’da,
Kòngilni tildingiz yuragim zada,
Chindan suyganingiz qalbim bilsada,
Dunyo kòzlarimga bòlib ketdi tor,
Sizni kechirmayman,kechirmayman yor.
Oxir kunlar kelib qadrimni bilib,
Zor-zor kòz yosh tòkmang yuragim tilib,
Òshanda ketilgan yòllardan tonib,
“Kechirgin yor”deya bòlmang intizor,
Sizni kechirmayman,kechirmayman yor.
Afsusdan maĝrur bosh egilib ,tursa,
Kòzidan achchiq yosh tòkilib tursa,
Chidolmay qaddingiz bukilib tursa,
Qalbim sizni desa,sevsa ham ming bor,
Sizni kechirmayman,kechirmayman yor.
©Marjona Umarova
@Sheriyat