Sizni sog‘inyapman
Sizni sog‘inyapman, aldaganim yo‘q,
O‘sha vujudimda uchayotgan qush.
Unsiz ko‘zlarimda yonayotgan cho‘q,
Mayus nigohlarim turibdi xomush.
Sizni sog‘inyapman, olovdek yonib,
Yonib ketmoqdadir hattoki, jonim.
Devona bo‘lyapman o‘zimdan tonib,
Quvonchsiz, shodliksiz, go‘yo har onim.
Sizni sog‘inyapman, osmonlar qadar,
Bitta yulduz bo‘lib qolsangiz mayli.
Bu ishqning gadosi bo‘ldi darbadar,
Yuragim taftini olsangiz mayli.
Sizni sog‘inyapman, bitta qush bo‘lib,
Bahorni sog‘ingan qaldirg‘och kabi.
Yashardim, ko‘klamda jilvaga to‘lib,
Boychechakka to‘lsa anhorning labi.
Sizni sog‘inyapman, bo‘ling sog‘-omon,
Sog‘inchlar qalbimda mavjlansa mudom.
Sizga yetmoqligim bo‘lardi oson,
Umrim davoniga kelmasidan shom.
Sizni sog‘inyapman...
Aldaganim yo'q....
✍Muallifini kimligini bilolmadim
@Sheriyat
RAMAZON
Sog'inch ila kutdik intizor
Tezroq kel deb tiladik har on
Lek bir savol bermoqda ozor
Ketyabsanmi? mohi RAMAZON!
Sen keldingu dunyo nur sochdi
Shu kelishing ko'zlarni ochdi
Shayton kuyib bizlardan qochdi
Tashlab ketma mohi RAMAZON
Rizqlar esa mo'l ko'l bo'lganda
Nafsimiz ham butkul o'lganda
Kelganinga bir oy bo'lganda
Tashlab ketma mohi RAMAZON
Gunohlardan qalblar tiyildi
Taqvodan bir libos kiyildi
Ketmay turib qadring bilindi
Tashlab ketma mohi RAMAZON
Quvonch berding har bir nafasga
Nafsni qulflab qo'yding qafasga
Egib qo'yding besh vaqt namozga
Tashlab ketma mohi RAMAZON
Senla yomonliklar bo'lmaydi sodir
Sokin oqshomlaring bizlarga qoldir
Sendan bir tilagim o'tinchim bordir
Tashlab ketma bizni mohi RAMAZON.
Oisha bintu
@Sheriyat
Бу кечалар қандай амаллар қилсак улкан ажрларга эга бўламиз?
21.30 дан 23.30 гача хуфтон ва таровеҳ намозларини ўқиш Қуръон ўқиш
23.30 дан 24.30 гача зикр, дуо саловат тасбеҳ
масалан «Субҳааналлооҳи валҳамдулиллааҳи валаа илааҳаа иллаллоҳу валлооҳу акбар»ни 100 марта.
«Субҳааналлооҳи ва биҳамдиҳи субҳааналлооҳил ъазийм»ни 100 марта
«Лаа илааҳа иллаллооҳу ваҳдаҳу лаа шариийка лаҳу лаҳул мулку валаҳул ҳамду ваҳува ъалаа кулли шайин қодийр»ни 100 марта
«Астағфируллооҳал ъазиийм ва атубу илайҳ»ни 100 марта
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад»ни ёки бошқа салавотни 100 марта айтиш
«Субҳоналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» 100 марта.
«Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳи» 100 марта
«Ҳасбияллоҳу ва ниъмал ваеийл » 100 марта.
24:30 дан 01:00 гача бир оз дам олиш.
01:00 дан 0:30 гача қазо намозларини ёки таҳажжуд намозини ўқиш.
01:30 дан 02:00 гача «АЛЛОХУММА ИННАКА АФУВВУН ТУХИББУЛ АФВА ФАЪФУ ЪАННИЙ» дуосини 100 марта ўқиш.
02:00 дан 03:00 гача Витр намози ўкилади ва Қуръон хатми дуолар қилинади.
Сахарликдан кейин бомдод намозини ўқиб Қуръон хатми зикр тасбеҳлар саловатлар ўкилади дуолар қилинади.
Қуёш чиққандан кейин 2 ракаат нафл намози ўқилади
Бу намоз учун 1 та Хаж ва умра савоблар берилиши умид қилинади
@Sheriyat
Ming Oydan afzaldir Laylatul Qadr
Yilda bir bor topish niyyatim
Ramazonim kechasi shudir
Allohimdan Savob umidim
Ming oydan Afzaldir Laylatul Qard
Izlab ro'za oyi toq kunlaridan
Robbimiz sinadi qilsin deb sabr
Foydada qolaylik har sonyasidan
Ming oydan Afzaldir Laylatul Qadr
Umrim qancha Allohga ayon
O'z jonimga o'zim qilmasman Jabr
83 yildan afzaldir seni topgan-on
Sen Ramazon tuhfasi Laylatul Qadr
Turing Do'stim qolmang savobsiz
O'zi saqalsinda qilmasin qaxr
Yana kormoqlikka ojizmiz shaksiz
Ming oydan Afzaldir Laylatul Qadr
✍ILYOSBEK
@Sheriyat
«ЭСЛАБ ҚЎЙГИН МЕН ҒАРИБНИ ҲАМ»
Кўзларингдан оқар бўлса ёш,
Юрагингга тўлар бўлса ғам.
Бир ёдга ол, эсла қалам қош,
Эслаб қўйгин мен ғарибни ҳам.
Тун чекиниб, келса нахорлар,
Ва келтирса ишқий ифорлар,
Юрагингни эзса изхорлар,
Эслаб қўйгин мен ғарибни ҳам.
Уфқ қизариб, қуёш ботканда,
Юлдуз ойга гаплар отганда,
Қалбинг бирдан алам тортганда,
Эслаб қўйгин мен ғарибни ҳам.
Қўлга олсанг ёзган хатларим,
Ортингдан зор чопган вақтларим,
Ёдга тушса жўн одатларим,
Эслаб қўйгин мен ғарибни ҳам.
Умр ўтар, ўткинчи йиллар,
Бошқа бошқа энди манзиллар,
Бир ўртаниб қўйганда диллар,
Эслаб қўйгин мен ғарибни ҳам.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
@Sheriyat
𝘽𝙞𝙯𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙞𝙨𝙝𝙦𝙞𝙢𝙞𝙯𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙝𝙞𝙠𝙤𝙮𝙖𝙨𝙞𝙣𝙞,
𝙆𝙪𝙣𝙙𝙖 𝙗𝙞𝙧 𝙤'𝙦𝙞𝙮𝙢𝙖𝙣 𝙗𝙤𝙨𝙝𝙞𝙙𝙖𝙣 𝙗𝙤𝙨𝙝𝙡𝙖𝙗.
𝙎𝙤'𝙣𝙜𝙞𝙜𝙖 𝙮𝙚𝙩𝙞𝙨𝙝𝙣𝙞 𝙞𝙨𝙩𝙖𝙢𝙖𝙮𝙢𝙖𝙣 𝙝𝙚𝙘𝙝,
𝙎𝙊'𝙉𝙂𝙄𝘿𝘼...
𝙎𝙄𝙕 𝙈𝙀𝙉𝙄...
𝙆𝙀𝙏𝘼𝙎𝙄𝙕...
𝙏𝘼𝙎𝙃𝙇𝘼𝘽...😔😔
✍𝙈𝙖𝙡𝙞𝙠𝙖 𝙏𝙖𝙫𝙛𝙞𝙦...
🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...
@Sheriyat
Nega ayamaydi odamni odam
Urib sindiradi qalb shishasini
Bir kun uvvos solib yigʻlaydi olam
Qiyomat qoyimga yetishgan kuni.
🎙Sojida Mansurova
✍Malika Tavfiq
@sheriyat
𝙂𝙖𝙧𝙤𝙫 𝙤'𝙮𝙣𝙖𝙮𝙢𝙞𝙯𝙢𝙞 𝙎𝙊𝙂'𝙄𝙉𝙏𝙄𝙍𝙄𝙎𝙃𝘿𝘼𝙉...❤️
✍𝙊𝙙𝙞𝙡𝙗𝙚𝙠 𝙌𝙤𝙙𝙞𝙧𝙤𝙫...
🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...
𝙄𝙟𝙧𝙤𝙣𝙞 𝙤𝙭𝙞𝙧𝙞𝙜𝙖 𝙤'𝙯𝙞𝙢𝙣𝙞 𝙮𝙖𝙭𝙨𝙝𝙞 𝙠𝙤'𝙧𝙜𝙖𝙣 𝙦𝙤'𝙨𝙝𝙞𝙜'𝙞𝙢𝙣𝙞 𝙦𝙤'𝙮𝙙𝙞𝙢.𝙔𝙤𝙦𝙨𝙖 𝙝𝙪𝙯𝙧, 𝙮𝙤𝙦𝙢𝙖𝙨𝙖 𝙢𝙞𝙣𝙜 𝙗𝙤𝙧𝙖 𝙪𝙯𝙧😊
@Sheriyat
O‘zingizdan gapingiz og‘ir.
Kukdasizda ko‘rmaysiz yerni,
Zardangizdan yuraklar og‘rir.
Kibr yengar mard yigit, erni,
O‘zingizdan gapingiz og‘ir.
Har xil so‘zlab qayga yetasiz.
Tilda tog‘ni talqon etasiz.
Nega buncha katta ketasiz.
O‘zingizdan gapingiz og‘ir.
Sizdaqalar do‘stlikni bilmas.
Do‘stlik hatto so‘zida turmas.
Qo‘lingizdan hech nima kelmas.
O‘zingizdan gapingiz og‘ir.
Toshdek bosib yuraklarni zil.
So‘zingizdan og‘riydi bu dil.
Nelar demas besuyak bu til.
O‘zingizdan gapingiz og‘ir.
Xudbinsizda g‘amingiz yeysiz.
Shohman deysiz, bittasiz, biysiz.
Zamonamda men zo‘ri deysiz.
O‘zingizdan gapingiz og‘ir.
Keng bu dunyo keng emas sizga.
Hech bir inson teng emas sizga.
Ko‘z ostidan qaraysiz bizga.
O‘zingizdan gapingiz og‘ir.
G‘iybat so‘zga quloq solasiz.
Gap bo‘lsa qop rosa olasiz.
Kerak damda qochib qolasiz.
O‘zingizdan gapingiz og‘ir.
Hech boriga bo‘lmaysiz rozi.
Shundoq o‘tar umringiz yozi.
Shakarning ham yaxshidir ozi.
O‘zingizdan gapingiz og‘ir.
✍ Sobitjon Eshtemirov. 28.03.2023.
@Sheriyat
𝙊'𝙡𝙨𝙖𝙢 𝙩𝙤𝙗𝙪𝙩𝙞𝙢𝙣𝙞...
____𝙤𝙣𝙖𝙢 𝙠𝙤'𝙧𝙢𝙖𝙨𝙞𝙣...😔🥀
✍𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...
🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...
@Sheriyat
𝘿𝙞𝙦𝙦𝙖𝙩 𝙀'𝙇𝙊𝙉❗️
𝘼𝙨𝙨𝙖𝙡𝙤𝙢𝙪 𝙖𝙡𝙖𝙮𝙠𝙪𝙢 𝙝𝙪𝙧𝙢𝙖𝙩𝙡𝙞 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡𝙞𝙢𝙞𝙯 𝙖'𝙯𝙤𝙡𝙖𝙧𝙞.
𝘽𝙪𝙜𝙪𝙣 𝙊'𝙯𝙗𝙚𝙠𝙞𝙨𝙩𝙤𝙣 𝙫𝙖𝙦𝙩𝙞 𝙗𝙞𝙡𝙖𝙣 𝙨𝙤𝙖𝙩 21:00 𝙙𝙖 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡𝙞𝙢𝙞𝙯𝙙𝙖 𝙨𝙞𝙯 𝙖𝙯𝙞𝙯 𝙨𝙝𝙚'𝙧𝙞𝙮𝙖𝙩 𝙞𝙭𝙡𝙤𝙨𝙢𝙖𝙣𝙙𝙡𝙖𝙧𝙞 𝙪𝙘𝙝𝙪𝙣 𝙅𝙊𝙉𝙇𝙄 𝙀𝙁𝙄𝙍 𝙧𝙚𝙟𝙖𝙡𝙖𝙨𝙝𝙩𝙞𝙧𝙞𝙡𝙜𝙖𝙣. 𝘽𝙖𝙧𝙘𝙝𝙖 𝙞𝙟𝙤𝙙𝙠𝙤𝙧𝙡𝙖𝙧𝙣𝙞 𝙚𝙛𝙞𝙧𝙞𝙢𝙞𝙯𝙙𝙖 𝙠𝙪𝙩𝙞𝙗 𝙦𝙤𝙡𝙖𝙢𝙞𝙯. 𝘽𝙞𝙯 𝙗𝙞𝙡𝙖𝙣 𝙗𝙪𝙜𝙪𝙣𝙜𝙞 𝙤𝙦𝙨𝙝𝙤𝙢𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙢𝙖𝙯𝙢𝙪𝙣𝙡𝙞 𝙫𝙖 𝙢𝙖𝙧𝙤𝙦𝙡𝙞 𝙤'𝙩𝙠𝙖𝙯𝙞𝙨𝙝𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙞𝙨𝙝𝙤𝙣𝙘𝙝 𝙗𝙞𝙡𝙖𝙣 𝙖𝙮𝙩𝙖 𝙤𝙡𝙖𝙢𝙞𝙯.
𝙈𝙖'𝙡𝙪𝙢 𝙙𝙖𝙦𝙞𝙦𝙖𝙡𝙖𝙧𝙙𝙖𝙣 𝙨𝙤'𝙣𝙜 𝙗𝙖𝙧𝙘𝙝𝙖𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙠𝙪𝙩𝙞𝙗 𝙦𝙤𝙡𝙖𝙢𝙞𝙯.
𝙎𝙞𝙯𝙡𝙖𝙧𝙜𝙖 𝙘𝙝𝙚𝙠𝙨𝙞𝙯 𝙝𝙪𝙧𝙢𝙖𝙩 𝙫𝙖 𝙚𝙝𝙩𝙞𝙧𝙤𝙢 𝙞𝙡𝙖 "𝘼𝙟𝙤𝙮𝙞𝙗 𝙨𝙝𝙚'𝙧𝙡𝙖𝙧" 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡𝙞 𝙖𝙙𝙢𝙞𝙣 (𝙠𝙖) 𝙡𝙖𝙧𝙞...😊
@Sheriyat
#Омадинг_келганда
Омадинг келганда, бахтинг кулганда,
Довруғинг жаҳонга титроқ соларкан.
Омадинг кетганда бахтинг ўлганда,
Ҳеч кимга керагинг бўлмай қоларкан.
Ҳаттоки ўз ёринг заҳрини сочар,
Изтиробу-алам қучоғин очар.
Ёнингдан энг яқин дўстларинг қочар,
Ҳеч кимга керагинг бўлмай қоларкан.
Одамларнинг азиз неъматлари пул,
Ҳам азиз, ҳам лазиз неъматлари пул.
Қондош жигарлар ҳам унутар буткул,
Ҳеч кимга керагинг бўлмай қоларкан.
Йил сайин ортаркан дилдаги доғинг,
Сувсизликда қурир гуллаган боғинг.
Куч-қувватдан кетиб қариган чоғинг,
Ҳеч кимга керагинг бўлмай қоларкан.
Омади келганда кибр отга миниб,
Инсон бунча ўзин катта оларкан.
Омади кетганда, бир куни синиб,
Ҳеч кимга кераги бўлмай қоларкан..
Худойим асрагин, кейин нолишдан,
Ҳеч кимга керагинг бўлмай қолишдан...
© Шерзод Комил
Март. 2023
@Sheriyat
«ЎЗИНГ КЕЧИР МЕНИ Ё ПАРВАРДИГОР»
Бир кун омонатим топширмоғим бор,
Бир кун тобутимни кутади мозор,
Менга ҳамрох, савоб, гунохлар бисёр,
Лек, сўроқ, саволга эмасман тайёр.
Ўзинг кечир мени, Ё Парвардигор!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Бу ёлғон дунёда кун-туним бедор,
Баъзан хақсизликдан бу кўнглим бемор,
Ноҳақлик йўлида топсам ҳам озор,
Нафасим бўғзимга бўлган вақти дор.
Ўзинг кечир мени, Ё Парвардигор!
✍Гулноза Жўраева
Сал йўлимдан толсам амалим қучиб,
Зардан ўз ўзимга манманлик бичиб,
Пул топиб дарров хой хавасга учиб,
Нафсимнинг қулига айлансам бе ор.
Ўзинг кечир мени Ё Парвардигор!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Саховат йўлидан юрмай қолсам гох,
Қабр сўроғидан бўлмасам огох,
Кибр кўнглим узра бўлганда гувох,
Йўлимдан адашсам ёрдамга тайёр,
Ўзинг кечир мени, Ё Парвардигор!
✍Гулноза Жўраева
Шукримдан устунроқ келса ношукрим,
Ибодат маҳали чалғиса фикрим,
Сен учун тилимда, камайса зикрим,
Бу қалбим кирланиб тўлганда ғубор.
Ўзинг кечир мени, Ё Парвардигор!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Дилим оқибатни унутиб қўйса,
Умрим нодонликни ҳазилга йўйса,
Нафсимнинг палласи оғирроқ келса,
Ризқингга қаноат қилмасам такрор.
Ўзинг кечир мени, Ё Парвардигор
✍Гулноза Жўраева
Бандаман олдингда фарзларим бисёр,
Узиб бўлмас қанча қарзларим бисёр,
Қиёматга қадар тортмасам хушёр,
Қошингга борсам гар, бўлиб гунохкор,
Ўзинг кечир мени, Ё Парвардигор!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
Бир сиқим тупроқман, бир сиқим тупроқ,
Ёдимни банд айла, номингла кўпроқ,
Иймоним мен билан хамиша уйғоқ,
Жойнамоз устида бўлайин бедор.
Ўзинг кечир мени, Ё Парвардигор!
✍Гулноза Жўраева
@Sheriyat
𝙎𝙄𝙕𝙉𝙄 𝙎𝙊𝙂'𝙄𝙉𝙔𝘼𝘽𝙈𝘼𝙉
𝘼𝙇𝘿𝘼𝙂𝘼𝙉𝙄𝙈 𝙔𝙊'𝙌...
✍ 𝙈𝙪𝙖𝙡𝙡𝙞𝙛𝙜𝙖 𝙧𝙖𝙝𝙢𝙖𝙩...
🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...
@Sheriyat
Шундай мақом берибди Аллоҳ,
Не дилларга севги солибсиз.
Бу дунёдан, эй Росулуллоҳ (с.а.в.)
Келмасимдан кетиб қолибсиз.
Ерни нурга тЎлдирибсиз-у,
Душманларни ўлдирибсиз-у,
Суннатларни қолдирибсиз-у,
Келмасимдан кетиб қолибсиз.
Башоратлар бўлмоқда зоҳир,
Кундан кунга дунё ҳам тахир,
Сизни кўргим келяпти ахир,
Келмасимдан кетиб қолибсиз.
Энди шайтон юрар увиллаб,
Дил фитнадан турар шувиллаб,
Сизсиз дунё қолмиш ҳувиллаб,
Келмасимдан кетиб қолибсиз.
Иймон бутун, юрагим ярим,
Учай десам йўқ қанотларим.
Етмоқдами саловотларим?
Келмасимдан кетиб қолибсиз.
Дил дардини қояозга тўкдим,
Яратганга саждалар этдим.
Сизни қаттиқ соғиниб кетдим,
Келмасимдан кетиб қолибсиз.
Қанча кун бор менинг жонимда,
Тавба этгум ҳар бир онимда.
«Кутгум» дея «кавсар ёнида»
Келмасимдан кетиб қолибсиз.
@Sheriyat
АЛЛОҲГА НИМА ДЕЙМАН?
Кимдир ўйлар эртага,
Нима ичиб не ейман?
Менчи ўйлайман ўлсам
Аллоҳга нима дейман?
Гохи харом ютганман,
Нахс қўлидан тутганман,
Намозни унутганман,
Аллоҳга нима дейман?
Нафс ортида турганман,
Хирс йўлида юрганман,
Юзим айбга бурганман
Аллоҳга нима дейман?
Шайтон елкамга минса,
Ихлос чечагим синса,
Бир кун юрагим тинса
Аллоҳга нима дейман?
Айбга тўла тўрт ёним,
Бўшдир савоб хамёним,
Чўғда ёнарми жоним
Аллоҳга нима дейман?
Гунохларим бир гала
Хайрияларим чала,
Дуоим бехафсала
Аллоҳга нима дейман?
Қaзo Бомдод, Пешиним,
Аср, Шом ва Хуфтоним,
Йиғлаётир виждоним
Аллоҳга нима дейман?
Подшох билиб боламни
Гох ранжитдим отамни,
Йиғлатмишам онамни,
Аллоҳга нима дейман?
Хушим олди жанонлар
Дўст тутинди нодонлар,
Тил сўзлади ёлғонлар
Аллоҳга нима дейман?
Гарчи номим мусулмон,
Ғайридиндайман нодон
Ёдламам сура Қуръон
Аллоҳга нима дейман?
Юрагим хадиксирар,
Кўзимда ёш ялтирар
Тиззаларим қалтирар
Аллоҳга нима дейман?
Май тўлдириб қадахга
Чипта олиб дўзахга,
Қолдимми эх мазахга
Аллоҳга нима дейман?
Гунохим кўплигидан,
Саиротнинг кўпригидан,
Қандай ўтадирман ман?
Аллоҳга нима дейман?
Гохи бўлдим такаббур,
Хеч қилмадим тафаккур,
Қўрқдим қилиб тасаввур,
Аллоҳга нима дейман?
Дардим бор шу жумлада
Хафтада бир Жумъада
Масжиддаман бир марта
Аллоҳга нима дейман?
Айб қилиб айтмай узрим
Кўпларга қилдим кибрим,
Чаён тўларми қабрим?
Аллоҳга нима дейман?
Номахрамни қучоқлаб,
Рақибларим пичоқлаб,
Яшадим ёвни талаб,
Аллоҳга нима дейман?
Берилиб кайф-сафога,
Вафо қилмай вафога
Мукка кетдим зинога,
Аллоҳга нима дейман?
Ох ақлимни занг босди,
Жойнамозим чанг босди,
Хатокордирман рости
Аллоҳга нима дейман?
Мен пули кўп бечора
Тополмаяпман чора,
Аллох олмаску пора
Аллоҳга нима дейман?
Нафсингга бердинг деб эрк,
Хирсингга бердинг деб эрк,
Сенга деса ЖАННАТ БЕРК!!!
Аллоҳга нима дейман?
Юзланганимдир Каъбам,
Илтижо қилсам хар дам
Қабулмикана тавбам
Аллоҳга нима дейман?
Гунох бисёр, савоб йўқ,
Саволлар кўп, жавоб йўқ,
Мендай холи хароб йўқ,
Аллоҳга нима дейман?
✍Muallifga raxmat
@Sheriyat
Kuzatib turardim o'zgaga yozding
Jilmayib kuldim-u, unutdim seni.
Va men senga so'nggi maktubim yozdim,
Ha, sen zo'r o'ynading oshiq ro'lini.
Ssenarist ham bo'lib o'zing hoynahoy,
Yolg'onlaring ko'p-da, misli anhor soy,
O'zingni ko'rsatib osmondagi oy,
Ha, Sen zo'r o'ynading oshiq ro'lini...
Qalbingdagi qulfning kaliti yo'qmi?
Aytgin, yo o'zgaga yuraging o'qmi?
Endi shu ishingdan dilginang to'qmi?
Ha, Sen zo'r o'ynading oshiq ro'lini...
Yetar, ishonmayman endi so'zingga,
Chiranib chiqargan yosh-u ko'zingga,
Meni sevgandayin qilib o'zingga
Ha, Sen zo'r o'ynading oshiq ro'lini...
Sen teatr bo'lding, men tomoshabin,
Zalda muhlislaring ko'pligi tayin...
Afsus, nom olding sen xiyonat xoin
Lekin zo'r o'ynading oshiq ro'lini...
✍Ilyosbek
@Sheriyat
𝙆𝙤'𝙯𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯 𝙦𝙞𝙯𝙖𝙧𝙜𝙖𝙣...
__𝙮𝙞𝙜'𝙡𝙖𝙙𝙞𝙣𝙜𝙞𝙯𝙢𝙞😢
✍ 𝙎𝙪𝙭𝙧𝙤𝙗 𝙕𝙞𝙮𝙤...
🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...
@Sheriyat
𝙊'𝙇𝙎𝘼𝙈 𝙏𝙊𝘽𝙐𝙏𝙄𝙈𝙉𝙄 𝙊𝙉𝘼𝙈 𝙆𝙊'𝙍𝙈𝘼𝙎𝙄𝙉...🥀
𝘽𝙪𝙜𝙪𝙣 𝙫𝙪𝙟𝙪𝙙𝙞𝙢𝙣𝙞 𝙗𝙞𝙧 𝙩𝙞𝙩𝙧𝙤𝙦 𝙠𝙚𝙯𝙖𝙧,
𝘽𝙞𝙧 𝙜𝙖𝙥 𝙮𝙪𝙧𝙖𝙜𝙞𝙢𝙙𝙖 𝙖𝙧𝙢𝙤𝙣 𝙗𝙤'𝙡𝙢𝙖𝙨𝙞𝙣.
𝙓𝙖𝙫𝙤𝙩𝙞𝙧𝙢𝙖𝙣 𝙤𝙡𝙜𝙖𝙣 𝙣𝙖𝙛𝙖𝙨𝙞𝙢𝙙𝙖𝙣 𝙝𝙖𝙢,
𝙊'𝙡𝙨𝙖𝙢 𝙩𝙤𝙗𝙪𝙩𝙞𝙢𝙣𝙞 𝙤𝙣𝙖𝙢 𝙠𝙤'𝙧𝙢𝙖𝙨𝙞𝙣.
𝘿𝙖𝙧𝙙 𝙘𝙝𝙚𝙠𝙨𝙖𝙢 𝙮𝙤𝙣𝙞𝙢𝙙𝙖 𝙩𝙪𝙧𝙖𝙧𝙙𝙞 𝙝𝙖𝙮𝙝𝙤𝙩,
𝙈𝙚𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙤𝙝𝙡𝙖𝙧𝙞𝙢𝙙𝙖𝙣 𝙖𝙯𝙤𝙗 𝙘𝙝𝙚𝙠𝙢𝙖𝙨𝙞𝙣.
𝙊𝙧𝙩𝙞𝙢𝙙𝙖𝙣 𝙠𝙤'𝙯 𝙮𝙤𝙨𝙝𝙡𝙖 𝙨𝙤𝙡𝙞𝙗𝙡𝙖𝙧 𝙛𝙖𝙧𝙮𝙤𝙙,
𝙊'𝙡𝙨𝙖𝙢 𝙩𝙤𝙗𝙪𝙩𝙞𝙢𝙣𝙞 𝙤𝙣𝙖𝙢 𝙠𝙤'𝙧𝙢𝙖𝙨𝙞𝙣.
𝘽𝙤𝙡𝙖𝙢𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙞𝙯𝙞 𝙙𝙚𝙗 𝙦𝙖𝙙𝙖𝙢𝙡𝙖𝙧𝙞𝙢𝙣𝙞,
𝙔𝙪𝙧𝙜𝙖𝙣 𝙢𝙖𝙠𝙤𝙣𝙞𝙢𝙙𝙖𝙣 𝙞𝙯𝙡𝙖𝙗 𝙮𝙪𝙧𝙢𝙖𝙨𝙞𝙣
𝙍𝙖𝙮𝙝𝙤𝙣 𝙞𝙨𝙞 𝙠𝙚𝙡𝙜𝙖𝙣 𝙠𝙤'𝙮𝙡𝙖𝙜𝙞𝙢 𝙝𝙞𝙙𝙡𝙖𝙗,
"𝙊𝙣𝙖 𝙦𝙞𝙯𝙞𝙢" 𝙙𝙚𝙮𝙖 𝙗𝙤'𝙯𝙡𝙖𝙗 𝙦𝙤𝙡𝙢𝙖𝙨𝙞𝙣.
𝙎𝙞𝙯𝙡𝙖𝙧𝙙𝙖𝙣 𝙞𝙡𝙩𝙞𝙢𝙤𝙨 𝙦𝙖𝙗𝙧𝙞𝙢 𝙗𝙤𝙨𝙝𝙞𝙜𝙖,
𝘽𝙞𝙧 𝙩𝙪𝙥 𝙧𝙖𝙮𝙝𝙤𝙣 𝙚𝙠𝙞𝙣𝙜, 𝙠𝙪𝙯𝙙𝙖 𝙜𝙪𝙡𝙡𝙖𝙨𝙞𝙣.
𝙊𝙣𝙖𝙢 𝙨𝙤𝙜'𝙞𝙣𝙜𝙖𝙣𝙙𝙖 𝙮𝙪𝙧𝙖𝙜𝙞 𝙩𝙤'𝙡𝙞𝙗,
𝘽𝙤𝙡𝙖𝙢𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙝𝙞𝙙𝙞 𝙙𝙚𝙗 𝙩𝙤'𝙮𝙞𝙗 𝙝𝙞𝙙𝙡𝙖𝙨𝙞𝙣.
𝙊𝙩𝙖𝙟𝙤𝙣,
𝙊𝙣𝙖𝙢𝙣𝙞 𝙖𝙨𝙧𝙖𝙗 𝙖𝙫𝙖𝙮𝙡𝙖𝙣𝙜,
𝙃𝙖𝙨𝙩𝙖 𝙮𝙪𝙧𝙖𝙠𝙘𝙝𝙖𝙨𝙞 𝙖𝙙𝙤 𝙗𝙤'𝙡𝙢𝙖𝙨𝙞𝙣.
𝘼𝙡𝙡𝙤𝙝 𝙤𝙢𝙤𝙣𝙖𝙩𝙞𝙣 𝙦𝙖𝙮𝙩𝙞𝙗 𝙤𝙡𝙜𝙖𝙣𝙙𝙖,
𝙈𝙚𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙩𝙤𝙗𝙪𝙩𝙞𝙢𝙣𝙞 𝙤𝙣𝙖𝙢 𝙠𝙤'𝙧𝙢𝙖𝙨𝙞𝙣.
𝙊𝙧𝙩𝙞𝙢𝙙𝙖𝙣 𝙠𝙤'𝙯 𝙮𝙤𝙨𝙝𝙡𝙖𝙧𝙜𝙖 𝙢𝙖𝙣𝙜𝙪 𝙘𝙝𝙤'𝙠𝙢𝙖𝙨𝙞𝙣,
𝙊'𝙡𝙨𝙖𝙢 𝙩𝙤𝙗𝙪𝙩𝙞𝙢𝙣𝙞 𝙤𝙣𝙖𝙢 𝙠𝙤'𝙧𝙢𝙖𝙨𝙞𝙣.
✍ 𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...
@Sheriyat
𝙀𝙛𝙞𝙧𝙞𝙢𝙞𝙯𝙙𝙖 𝙞𝙨𝙝𝙩𝙞𝙧𝙤𝙠 𝙚𝙩𝙜𝙖𝙣 𝙗𝙖𝙧𝙘𝙝𝙖 𝙞𝙟𝙤𝙙𝙠𝙤𝙧𝙡𝙖𝙧𝙜𝙖 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡𝙞𝙢𝙞𝙯 𝙣𝙤𝙢𝙞𝙙𝙖𝙣 𝙤'𝙯 𝙢𝙞𝙣𝙣𝙖𝙩𝙙𝙤𝙧𝙘𝙝𝙞𝙡𝙞𝙜𝙞𝙢𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙗𝙞𝙡𝙙𝙞𝙧𝙖𝙢𝙞𝙯. 𝙆𝙚𝙡𝙜𝙪𝙨𝙞 𝙚𝙛𝙞𝙧𝙡𝙖𝙧𝙙𝙖 𝙮𝙖𝙣𝙖 𝙜𝙤'𝙮𝙞𝙗𝙤𝙣𝙖 𝙪𝙘𝙝𝙧𝙖𝙨𝙝𝙜𝙪𝙣𝙘𝙝𝙖 𝙤𝙢𝙤𝙣 𝙗𝙤'𝙡𝙞𝙣𝙜𝙡𝙖𝙧 𝙖𝙯𝙞𝙯𝙡𝙖𝙧𝙞𝙢. 𝙄𝙣 𝙨𝙝𝙖 𝘼𝙡𝙡𝙤𝙝 𝙣𝙖𝙨𝙞𝙗 𝙦𝙞𝙡𝙨𝙖 𝙮𝙖𝙣𝙖 𝙟𝙤𝙣𝙡𝙞 𝙚𝙛𝙞𝙧 𝙧𝙚𝙟𝙖𝙡𝙖𝙨𝙝𝙩𝙞𝙧𝙖𝙢𝙞𝙯 𝙫𝙖 𝙗𝙖𝙧𝙘𝙝𝙖𝙣𝙜𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙠𝙪𝙩𝙞𝙗 𝙦𝙤𝙡𝙖𝙢𝙞𝙯.
𝙃𝙪𝙧𝙢𝙖𝙩 𝙗𝙞𝙡𝙖𝙣 "𝘼𝙟𝙤𝙮𝙞𝙗 𝙨𝙝𝙚'𝙧𝙡𝙖𝙧" 𝙠𝙖𝙣𝙖𝙡𝙞 𝙖𝙙𝙢𝙞𝙣 (𝙠𝙖)𝙡𝙖𝙧𝙞...😊😊😊
@Sheriyat
𝙐𝙨𝙝𝙗𝙪 𝙨𝙝𝙚'𝙧 𝙢𝙚𝙣 𝙪𝙘𝙝𝙪𝙣 𝙦𝙖𝙙𝙧𝙡𝙞 𝙫𝙖 𝙘𝙝𝙚𝙠𝙨𝙞𝙯 𝙝𝙪𝙧𝙢𝙖𝙩, 𝙚'𝙩𝙞𝙗𝙤𝙧𝙜𝙖 𝙡𝙤𝙮𝙞𝙦 𝙗𝙤'𝙡𝙜𝙖𝙣, 𝙦𝙖𝙡𝙗𝙞𝙢𝙣𝙞𝙣𝙜 𝙩𝙤'𝙧𝙞𝙙𝙖𝙣 𝙟𝙤𝙮 𝙤𝙡𝙜𝙖𝙣 𝙜'𝙞𝙮𝙗𝙖𝙩𝙘𝙝𝙞𝙡𝙖𝙧𝙞𝙢𝙞𝙯 𝙪𝙘𝙝𝙪𝙣 𝙢𝙖𝙭𝙨𝙪𝙨 𝙞𝙟𝙧𝙤 𝙚𝙩𝙞𝙡𝙙𝙞...😊😊
✍𝙈𝙖𝙡𝙞𝙠𝙖 𝙏𝙖𝙫𝙛𝙞𝙦...
🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...
@Sheriyat
𝘾𝙝𝙞𝙥𝙩𝙖 𝙗𝙚𝙧𝙞𝙣𝙜 𝙮𝙤𝙨𝙝𝙡𝙞𝙠𝙠𝙖...
𝙉𝙖𝙧𝙭𝙞 𝙦𝙞𝙯𝙞𝙦𝙢𝙖𝙨...😔😔
✍𝙆𝙖𝙢𝙤𝙡𝙞𝙙𝙙𝙞𝙣 𝙓𝙖𝙢𝙞𝙙𝙪𝙡𝙡𝙤𝙝...
🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...
@Sheriyat