Birovni aldaysiz baxtiyorman deb
Chekka chekkalarda yigʻlayotganlar
Odamlar oldida shodon qah urib
Rostdan baxtlimisiz kulayotganlar
🎙Sojida Mansurova
@Sheriyat
ТИЛАК
Онамга...
Кулиб юринг юз ёшларда ҳам,
Биз суянган тоғ бўлинг она.
Кўзларингиз ҳеч бўлмасин нам,
Бахтимизга соғ бўлинг она!
Заҳмат чеккан қўли қадоғим,
Мен гул бўлсам, боғ бўлинг она.
Жаннатимсиз, меҳри қайноғим,
Бахтимизга соғ бўлинг она!
Кўнглингизни олайин ҳар дам,
Кайфияти чоғ бўлинг она.
Ёнингизга йўламасин ғам,
Бахтимизга соғ бўлинг она!
Мағрур бўлиб юраман она,
Бахт-ла суҳбат қураман она.
Сизни яхши кўраман она,
Бахтимизга соғ бўлинг она...!
Она, бахтга ёр бўлинг она,
Бахтимизга бор бўлинг она!
©Шерзод Комил
@Sheriyat
Ака, сингил ва янга
Гарчи замон мумсиқроқ,
Олам жуда тор эди.
Бир онадан туғишган
Ака-сингил бор эди.
Қўл учида кун кўриб
Яшар эди акаси.
Узатилган сингил ҳам
Ўзга уйнинг бекаси.
Беш боланинг ҳаммаси
Мурғак эди, ёш эди.
Шунинг учун аканинг
Чайнагани тош эди.
Тинмас эди куну тун
Елкалари хўп яғир.
Ўшандай бир замонда
Савдо тушди кўп оғир.
Хабар келди тилпонда
Сингил ётиб қолибди.
Чорасизмиш, куёви
Ғамга ботиб қолибди.
Ака, янга шу онда
Югурдилар, елдилар.
Сингилларин уйига
Тонг саҳарда келдилар.
Сингил шўрлик бир ахвол
Ётар эди қалтираб.
Қаватида қизчаси
Ўтирарди мўлтираб.
Куёв қургур, қарангки,
На бир чора этибди.
Хабар бергач акага,
Шошиб ишга кетибди.
“Қаратамиз,- деди янга,-
Олиб боринг дўхтирга.
Хафа бўлманг куёвдан
Унинг вақти йўқтир-да”.
Элтдилар ва топдилар
Докторларнинг зўрини.
Тугатдилар бир кунда
Топган қуту қўрини.
Доктор айтган дорилар
Топилармиш Москопдан.
Ака шўрлик ҳоли танг
Кўзи тинди ҳисобдан.
“Туринг,– деди хотини,–
Нега тошдай қотасиз?
Ана қўйлар, ғам еманг,
Бозор куни сотасиз”.
Қўйлар бари сотилди
Қўра қолди ҳувиллаб.
Пулнинг эси йўқ экан,
Кетаверди шувиллаб.
Ҳафта ўтмай докторлар
“Янги дори” дедилар.
“Бу касалнинг ягона
Шудир кори” дедилар.
Қотиб қолди кўзлари
Бир нуқтага тикилди.
Ака шўрлик ҳоли танг
Елкалари букилди.
Шу туришда унинг-чун
Дунё ўзи дор эди.
Ўн эркакча ҳимматли,
Лекин ёри бор эди.
“ Ялинманг ҳеч кимсага
Қайдан қайга чопасиз.
Омон бўлса бошингиз
Бир кун барин топасиз.
Сотинг,– деди,– ана сиз,
Ёлғизгина сигирни.
Пайғамбарлар сийлаган
Ахир, мунгли сағирни.
Тош остида эмасдир
Билинг, икки қўлингиз.
Сийласангиз сингилни
Худо берар йўлингиз”.
Сигирни ҳам сотдилар
Харж қилдилар бемалол.
Аммо сингил кундан кун
Сўлиб борар бемажол.
Доктор деди:”Оғир дард,
Умид фақат худодир”.
Янга деди:”Курашгум,
Ўнта жоним фидодир”.
Яна деди:”Айтинг сиз,
Бунга шифо бор қайда?”
Доктор деди:”Чораси
Япон деган бир жойда.
Икки буйрак қуриган,
Шунинг учун кўп беҳол.
Ўша ёққа элтсангиз,
Яшаб кетар эҳтимол.
Элтмоқ, лекин у ёққа
Жуда қиммат бўлармиш...”
Инсон учун зўр бойлик
Билинг, ҳиммат бўлармиш.
Қандай куч бор аёлда
Ёлғиз худо билади.
Бел бойласа дунёни
Остин-устун қилади.
Доктор сўзи акани
Бир сонияда ўлдирди.
Янга уни бир силтаб
Сўнг ўзига келтирди.
“Бу дард билан қасдма-қасд
Ким енгарга ўйнайман.
Синглингизни энди мен
Тузатмасдан қўймайман.
Сотинг,– деди,– ҳовлини,
Бир кунимиз кўрамиз.
Боллар катта бўлгунча
Ижарада турамиз.
Дунёнинг бир қавати
Бизга ўхшаш одамдир.
Ташвиш қилманг ҳар недан,
Ризқ бергувчи эгамдир.
Номусингиз – синглингиз,
Яшайсизми ҳеч орсиз?
Биз кўнамиз ҳар нега
Бошимизда Сиз борсиз”.
Кўзларида ўт чақнаб,
Гапни шундай дўндирди.
Ҳушсиз, ҳолсиз эрини
Уй сотишга кўндирди.
Ота ҳовли сотилди
Ҳар томонга чопдилар.
Излай-излай охири
Ижара уй топдилар.
Янга қолди болларин
Ўраб эски чопонга.
Ака эса сингилни
Олиб кетди Японга.
Уч ой ўтиб орадан
Гул-гул яшнаб қайтдилар.
Шифо берган тангрига
Шукроналар айтдилар.
Сўрасангиз охирин
“Нима бўлди, не этди?”
Бир кун кўрдим акани
Миниб ўтди “Ласетти”.
Ўша янга омондир,
Яшайди шу замонда.
Ёнингизда, сиз ёқда,
Ёки бизлар томонда.
Эй акалар, демангиз:
“Бу шунчаки ҳикоят”.
Ўйлаб кўринг, сизда ҳам
Борми шундай шижоат.
Акаларнинг қалбига
Меҳр доим ёр бўлсин.
Сингилларнинг бахтига
Мард янгалар бор бўлсин!!
© Собиржон Ҳакимов
@Sheriyat
9-Май.Хотира ва қадирлаш куни.
МАРД ЎҒЛОНЛАР.
Мард ўғлонлар бериб юртга жонини,
Она сени ёлғиз ташлаб кетишди,
Манқуртлар олдида эгмай бошини,
Юрт учун ўзларин фидо қилишди.
Жасурлик қонига ўзингдан ўтган,
Халоллик жисмида мужассам харгиз.
Сендайин фарзандин яна ким кутган?
Дуодан толмайин йиғлаган унсиз.
Она кута-кута толиқдинг сен ҳам,
Кўзингдан шашқатор ёшлар тинмади,
Ўғлонлар ёғийга беришиб барҳам,
Шахидлар бўлдилар кўпи қайтмади.
Қайғурма шундайин ўғлонларинг бор,
Садоқат тимсоли Иймон тимсоли.
Юрт учун жонини берарлар минг бор,
Хатто эсмас ёвнинг совуқ шамоли.
Соғинч юкларидан қаддинг букилди,
Ҳамон интиқ бўлиб кутябсан яна.
Авлодлар ёнинга бугун жам бўлди,
Ўтмишни хотирлаб турибти мана.
Авлодлар пойинга тиз чўкар бугун.
Аждодлар руҳи чун ичишган қасам,
Ўчмагай юракдан шижоат учқун,
Аҳдига содиқлар Иймон мустахкам.
✍ Дилрабо Баҳодировна.
9/05/2022.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @Sheriyat
📝Яхшиларни яхши кўраман!
Калби тоза инсон юзида,
Фаришталар аксин кўраман.
Ўхшагим ҳам келар баъзида,
Яхшиларни яхши кўраман!
Болаларча беғуборлигин,
Соддалигин, беозорлигин.
Қалби сувдай мусаффолигин,
Яхшиларни яхши кўраман!
Юзларидан таралади нур,
Улар учун яралади нур.
Шундайлар бор минг бора шукр,
Яхшиларни яхши кўраман!
Айтсангизда минг бир ширин сўз,
Сўнг бир ёмон сўз айтингчи сиз.
Бекор бари яхшилигингиз,
Яхшиларни яхши кўраман!
Хокисорлар, меҳри дарёлар,
Юрагида иймони борлар.
Эзгуликка сахий инсонлар,
Яхшиларни яхши кўраман!
Бу дунёда сиз-у бизлардан,
Ота-она, ўғил-қизлардан.
Яхши амал қолар излардан,
Яхшиларни яхши кўраман!
Ёмонликдан нима фойда бор?
Қанча диллар чекади озор.
Гуноҳимиз шундоғам бисёр,
Яхшиларни яхши кўраман!
🌟Яқинларга улашинг🌟
@Sheriyat
КИБРЛАНИБ КEТИБСИЗ ОШНА
Олдингизда омад тизилиб,
Оқибат ҳам кетди бузилиб.
Оёғингиз ердан узилиб,
Кибрланиб кетибсиз ошна.
Гулзор бўлиб бугун чўлингиз,
Чироқ кўриб қаро йўлингиз.
Бир икки сўм ушаб қўлингиз,
Кибрланиб кетибсиз ошна.
Не фарқи бор тупроқдан танни,
Унутибсиз асл ватанни.
Кўрмаганман сиздай манманни,
Кибрланиб кетибсиз ошна.
Чиранса ҳам арслон бўлмас ит,
Уқмас экан айтилса ўгит.
Билмай қилиб Аллоҳга тақлид,
Кибрланиб кетибсиз ошна.
Бир кўнгил сиз шайтон ичида,
Сўрашасиз қўлнинг учида.
Мансаб топиб, пулнинг кучида,
Кибрланиб кетибсиз ошна.
Кўмиласиз шон шуҳрат, пульсиз,
Ҳеч вақосиз қабрда тул сиз.
Асли ҳамма қатори қул сиз,
Кибрланиб кетибсиз ошна.
Гоҳ домладек қилиб масъала,
Кўрсатасиз илмингиз чала.
Бошингизга кийволиб салла,
Кибрланиб кетибсиз ошна.
Суйсак ҳурмат, йўқдир қарзимиз,
Хасад эмас сўзлар арзимиз.
Айтиб қўйиш дўстлик фарзимиз,
Кибрланиб кетибсиз ошна.
✍ Одилбек Қодиров
❤️ 𝗞𝗮𝗻𝗮𝗹 | @Sheriyat
Tushlarimga kirayapsan ko'p
Shiringina joning omonmi ?
Unutdingmi Sog'indingmi yo
Seni yaxshi ko'rgan yomonni
🎙Shohista Jo'raqulova
@Sheriyat
#premyera
Musofirning qismatiga qilmang havas,
Koʻz yosh tomgan shoʻr oshini tatib koʻrmay.
Oʻzga yurtning yerdek taqir toʻshagiyu,
Toshdek qattiq bolishida yotib koʻrmay!
Muhokama qilmang uni behijolat,
Ich-ichidan ne dardi bor bilar oʻzi.
Uyingizdan ketib koʻrib bir kun faqat,
Keyin oʻsha musofirga tilang toʻzim!
Oʻzingizni bir borgina “QOʻMSASH” degan,
Dunyoda eng baland dorga osib koʻring.
Bolangizni sogʻinganda oʻzinimas,
Suratini bagʻringizga bosib koʻring!
Oson bilmang...
Boshingizga tushmasin hech,
Koʻz yoshlarin yigʻsa daryo boʻlarmidi.
Miltiq tirab tursangiz ham unga qolsa,
Unga qolsa shu qismatga koʻnarmidi!
Boshga tushmay bir nimalar demoq oson,
Oʻzi bilar har kim oʻzdan oʻtganini.
Bilmaysizku nima sabab yutgancha jon,
Uzoqlarga boshin olib ketganini!
Musofirning qismatiga qilmang havas,
Koʻz yosh tomgan shoʻr oshini tatib koʻrmay...
Malika Tavfiq
@Sheriyat
Onang edi duru marjoning,
Dard yutardi og'risa joning,
Foydasizdir nola fig'oning,
Onajoning yo'qotganingda.
Hamroh endi abadiy og'riq,
Bo'lolmassan bu g'amdan foriq,
Seni suygan jonidan ortiq,
Onajoning yo'qotganingda.
Hech kim uning kabi bo'lolmas
Asramaydi, mehr berolmas
Sog'insangda qaytib kelolmas,
Onajoning yo'qotganingda.
Qiynar afsus degan bir qiynoq,
Qadrin anglab yetarsan shu chog'
Judayam kech bo'ladi biroq,
Onajoning yo'qotganingda.
Endi ko'zlar yolg'ondan kulgay,
Bir umrlik armoning bo'lgay,
O'rnin kimsa to'ldirolmagay,
Onajoning yo'qotganingda.
Duosin ol o'pib yuzidan,
Chiqmagin hech aytar so'zidan,
Yig'lab qolma so'ngra izidan,
Onajoning yo'qotganingda.
©Boburiy
@Sheriyat
Ona!
Meni o'g'il qilib tug'sang bo'larkan
🎙Mohigul Raxmonova
✍Malika Tavfiq sheri
@Sheriyat
🎙Mohigul Raxmonova
Begim szga yoqay_deb
Sochlarimni kesmadim
Urindim gul bolishga
Tikon bo'lib o'smadim...
Shamol kelsa berkinib
Yomg'irdan suv ichmadim
Hatto hayolimdaham
O'zgasini quchmadim
✍Azalbegim
@Sheriyat
🔥Bor Onangni ko'ngliga qara...
Yugurasan pulning ortidan,
Oyoqlaring bo'lguncha yara.
Madori yo'q, g'amlar dastidan,
Bor Onangni ko'ngliga qara...
Safolarga ajratib vaqting,
Tillo qilding o'tirgan taxting,
Axr uyda seni chin baxting,
Bor Onangni ko'ngliga qara...
E'tiboring qora qoshlarda,
Dil og'ritar bag'ritoshlarda,
Oqayapsan ko'zda yoshlarda,
Bor Onangni ko'ngliga qara...
Kunlariga tunlarni ulab,
Seni kutar eshikka qarab,
Yonida bo'l, ahvolin sorab,
Bor Onangni ko'ngliga qara...
Qolib ketar topgan davlating,
O'yin kulgi, qilgan ishrating,
Axr udir sening savlating,
Bor Onangni ko'ngliga qara...
Duo qilar seni tinmayin,
Boshing silar qo'llari mayin,
Eh yuribsan qadrin bilmayin,
Bor Onangni ko'ngliga qara...
Bolam deydi, bilaman deydi,
Ishlaring ko'p sezaman deydi,
Shu holda ham, g'amingni yeydi,
Bor Onangni ko'ngliga qara...
Ko'r bo'lasan bilmasang qadrin,
Borib olgin yurakda dardin,
Topolmaysan undayin mardin,
Bor Onangni ko'ngliga qara...
Qo'llarin o'p bosib bag'ringa,
Men sababchi degin jabringga,
Qoyil qoldim deya sabringga,
Bor Onangni ko'ngliga qara...
📝 Muallif: Zohid Ziyo...
Yaqinlaringizga ulashing👇🏻
@Sheriyat
«ОНАГИНАМ»
Тинглаганда кўзида ёш дардли нолам,
Бу ҳаётда қийналган кўп бағри порам,
Сиз бордирсиз бу дунё кенг, ёруғ олам,
Бахтимга соғ бўлинг доим Онагинам!
Тунлар бедор алла айтган тилларингиз,
Сочим силаб, эркалаган қўлларингиз,
Кўзларимга суртай босган изларингиз,
Бахтимга соғ бўлинг доим Онагинам!
Мени дея қорлар қўнди сочингизга,
Мени дея дардлар келди бошингизга,
Ширин сўзлар айтолмадим Она сизга,
Бахтимга соғ бўлинг доим Онагинам!
Сиз ёнимда уйим файзга тўлиб турар,
Омад кулар, бахт қушлари бошим қўнар,
Бахтим тилаб шом-у сахар дуо қилар,
Бахтимга соғ бўлинг доим Онагинам!
Илинасиз ҳар нарсанинг сараларинг,
Ўзни демай, дейсиз доим болаларим,
Яратганим қабул айла нолаларим,
Бахтимга соғ бўлсин доим Онагинам!
✍Абдумуталиб Эргашалиев
🎙 Asqar Bozorov-Onaginam
@Sheriyat
#жума_муборак.
КИМ ТАНИСА РОСУЛУЛЛОҲНИ...
Фарқлаш зарур ҳар бир кишига
Савоб ила зарар, гуноҳни.
Пухта эрур, билинг, ишига
Ким таниса Росулуллоҳни.
Ибодати бир истироҳат,
Кўрмас асло руҳий талофат.
Кўксин силар ҳақиқий роҳат
Ким таниса Росулуллоҳни.
Тушида ҳам айтар зикрни,
Тарк айламас асло шукрни.
Тушунади Абу Бакрни
Ким таниса Росулуллоҳни.
Ўлимга тик юра олади,
Жаннатни ҳам кўра олади.
Таҳажжудга тура олади
Ким таниса Росулуллоҳни.
Кўз ёшидан ташкил бўлар кўл,
Чалғитолмас бирон битта йўл.
Хотинига кўтаролмас қўл
Ким таниса Росулуллоҳни.
Яна дўстлар, неларни дейин --
Қизиқтирмас уни сўм, тийин,
Овқат ейди қўшнидан кейин
Ким таниса Росулуллоҳни.
Обрў ила мансаб талашмас,
Дўсти билан маркаб талашмас.
Мўмин билан мазҳаб талашмас,
Ким таниса Росулуллоҳни.
Ҳар гиз илм томон отлатар,
Баъзан мажбур кулиб додлатар,
Боласига Ёсин ёдлатар
Ким таниса Росулуллоҳни.
Тилларини тийиб юради,
Диним Дея куйиб юради.
Тоза кийим кийиб юради
Ким таниса Росулуллоҳни.
Дин ишига ходим бўлади,
У ўлса гар мотам бўлади,
Энг чиройли одам бўлади
Ким таниса Росулуллоҳни.
Ризқларини ҳалолдан терар,
Ва уйига жилмайиб кирар.
Саломини биринчи берар
Ким таниса Росулуллоҳни.
Пешонасин шамол ҳам силар
Балиқлар ҳам саодат тилар,
Қалбида ҳам таҳорат қилар
Ким таниса Росулуллоҳни.
Биродар дер ҳар бир кишини,
Кулса ойдек кўринг тишини.
Ўнгда қилмас чап қўл ишини
Ким таниса Росулуллоҳни.
Фақирлиги жуда ҳам чирой,
Ўртаҳоли қурмайди сарой.
Бой бўлса ҳам энг чиройли бой
Ким таниса Росулуллоҳни.
Ёш ҳолати ипакдан ҳарир,
Йигитлиги вазмин ва оғир.
Қариса ҳам чиройли қарир,
Ким таниса Росулуллоҳни.
Ҳалол йўлда ҳориб, толмайди,
Ҳақиқатга индаёлмайди.
Савдо қилса алдаёлмайди
Ким таниса Росулуллоҳни.
Қалби ғамгин турар кулса ҳам,
Иродаси метин сўлса ҳам,
Донишманддир фаррош бўлса ҳам,
Ким таниса Росулуллоҳни.
Тинглаб дам оласиз сўзини,
Шод бўласиз кўриб юзини.
Танигайдир хуллас ўзини,
Ким таниса Росулуллоҳни!
©️Хайрулла Ҳамидов
@Sheriyat
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
ДУНЁ БУ!
Зўрман деган зўрига,
Жой хозирлаб тўрига,
Ғишт қалаб сўнг гўрига,
Кафан берган дунё бу.
Суянтириб сабирга,
Ўргатиб сўнг жабрга,
То киргунча қабрга,
Синов берган дунё бу.
Кибр отига минган,
Манман зотлар ҳам ўлган,
Шоҳ Искандарни кўрган,
Жуда кўхна дунё бу.
Сўнги кетар йўлингда,
Хеч вақо йўқ қўлингда,
Дўстлар ўнгу-сўлингда,
Тобут тутган дунё бу.
Керилмагин қўй, инсон,
Танда омонатдир жон,
Бир оҳ дегунча ишон,
Сенсиз қолар дунё бу.
Келиб гоҳо хасадинг,
Ичинг куйиб яшадинг,
Жон чиққан кун жасадинг,
Тобут қучган дунё бу.
Ўйлаб кўр, нима ютдинг,
Сўнгида нима кутдинг,
Охиратни унутдинг,
Пандлар берган дунё бу.
Эга чиқиб уйинга,
Молу-дунё, пулингга,
Эвазига қўлингга,
Кафан берган дунё бу.
Ана ёт энди тўйиб,
Тупроққа бошинг қўйиб,
Қабрингга исминг ўйиб,
Қаҳ-қаҳ отган дунё бу.
Зўрман деган зўрига,
Жой хозирлаб тўрига,
Ғишт қалаб сўнг гўрига,
Тупроқ уйган дунё бу.
(Қанча одам кузатиб, Хеч тўймаган дунё бу)
📙-Камронбек Исмоилов. 2023.08.05.
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | @Sheriyat
Ўтмишга айланар кечаги кунинг,
Одамлар унутар сени ҳам билсанг.
Яхшиликлар билан ўтказ бугунинг,
Қалбларда барҳаёт қолайин десанг...
✍Абдумуталиб Эргашалиев
@Sheriyat
Она мадҳи
"Оналар оёғи остида Жаннат"
Она!
Мехрда сиздайин бўлолмас ҳеч ким,
Нақадар мунис ва мукаррам зотсиз.
Агар таьриф қилсам етмагай сўзим,
Лолман! Аслида недан бунёдсиз.
Азоблар чекасиз ҳеч билинтирмай,
Ранжитиб қўяман гоҳ кўнглингизни.
Она, интизорсиз тунлари бедор,
Интизор кутасиз шу ўғлингизни.
Ғанимат дунёда ғаниматимсиз,
Онажон, сиз менинг бор давлатимсиз.
Омадим ўзингиз, бахтим ўзингиз,
Сиз менинг букилмас эрсавлатимсиз.
Айтинг не истайсиз қилай муҳайё,
Фойда кўзламайин дейсиз боламдан.
Айтасиз борлигинг ўзи бир дунё,
Онасиз файз кетар бутун оламдан.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
8-МАЙ ҲАЛҚАРО ОНАЖОНЛАР КУНИ ЭКАН! ОНАЖОНИМ БОРИНГИЗГА ШУКУР. БАХТИМГА ДОИМО ЁНИМДА БЎЛИНГ.СИЗ БОРСИЗКИ ОЛАМ БОР..🍃🌹🍃❤️ДУНЁДАГИ БАРЧА ОНАЛАРИМИЗНИНГ ЮЗЛАРИДАН ҚУВОНЧ АРИМАСИН ИЛОҲИМ..
@Sheriyat
Yashashga ham qo‘ying odamlar
Yiroq bo‘lsam butkul zinodan,
Aybim nima ayting odamlar,
Jon qarzim bor yolg‘iz Hudodan,
Yashashga ham qo‘ying odamlar.
Kulib turib ko‘zim yoshlaysiz,
Vijdon bormi qiynar alamlar,
G‘iybatimni qilib tolmaysiz,
Yashashga ham qo‘ying odamlar.
Omad kelsa do‘stim dedingiz,
Maqtab kulib oshim yedingiz,
Tuxmat qilib boshim egdingiz,
Yashashga ham qo‘ying odamlar.
Siz kózlagan gulni uzmadim,
Yomonga yor yondosh bólmadim,
Ko‘p dard chekdim ammo o‘lmadim,
Yashashga ham qóying odamlar.
Sevib ko‘rdim sevmoq ayb emas,
O‘ylamang hech boylik baxt emas,
Gunohim bor ammo ko‘p emas,
Yashashga ham qo‘ying odamlar,
Yaxshidan ko‘p yomonlar asli,
Sher bo‘lolmas tulkining nasli,
Hech kimda yo‘q Jafarning qasdi,
Yashashga ham qo‘ying odamlar.
☝️Bu she‘r bir necha yil oldin yozilgan ☝️
Muallif 👇
ABDUJAFAR OMONOV
🎙Nurzoda_AZIZXON
@Sheriyat
Musofirning qismatiga qilmang havas
Koʻz yosh tomgan shoʻr oshini tatib koʻrmay
Oʻzga yurtning yerdek taqir tóshagiyu
Toshtek qattiq bolishida yotib koʻrmay .
Musofirda yurgan barcha yaqinlarimizni Allohim oʻz panohida asrab yursin ilohim🤲
✍Malika Tavfiq
🎙Sojida Mansurova.
6.05.2023
@Sheriyat
Meni chorlashini bilmabman samo
Ruhim uchdi endi yoqdir mumammo
Sizlarga fursat bordir u ammo
Men ertaga tavba qilmoqchi edim
Hayolim tilloyu zarlarda qoldi
Hushimni nomahram ayollar oldi
Qo'rqib ketayapman mendan ne qoldi
Men ertaga tavba qilmoqchi edim
Kezib yurdim bir qancha shaxar
Uyg'onmabman tong erta sahar
Imkonim qo'limdan olingan mahal
Men ertaga tavba qilmoqci edim
Kibr matosiga o'zimni o'rab
Bormabman bir bora uzrim so'rab
Panohim o'zingsan kechirgin yo rab
Men ertga tavba qilmoqchi edim
Qisqa yo'lda qildim sayohat
Go'zal ko'rinardi hayotim g'oyat
Endi yod olmoqchi bo'lgandim oyat
Men ertaga tavba qilmoqchi edim
✍ILYOSBEK
Muallif huquqi bilan olinsin
@Sheriyat
Faqat õylamasdan bugungi oshni
Yõldan surib qõyaylik otilgan toshni
Kelgin ikkalamiz kelishib olib
Sajdaga yonma-yon qõyaylik boshni
Yaxshi tilaklarga qalbimiz tõlsin
Avvalo kõzimiz iymonga tõysin
Qizimiz õg'limiz ham kõrib qõysin
Sajdaga yonma-yon qõyaylik boshni
Kõrganlar havasi kelsin deb emas
Maqtanish uchunmas, mansab uchunmas
Ixlos-la yurakdan chiqarib bir sas
Sajdaga yonma-yon qõyaylik boshni
Bu dunyo ishiga berilmay buncha
U muhim bu muhim demasdan buncha
Yaxshiliklar qilaylik qõldan kelguncha
Sajdaga yonma-yon qõyaylik boshni
Gumonlar kõngilga solmasin nafrat
Bir chetda qolmasin mehr-u muhabbat
Bog'larga sayrga chiqmasdan faqat
Sajdaga yonma-yon qõyaylik boshni
Ikkimiz kelishib olaylik avval
Sõzimizga õzimiz qilaylik amal
Duoda bõlaylik har kun besh mahal
Sajdaga yonma-yon qõyaylik boshni
Mayliga hasaddan orqada qolib
Halol mehnat ila rizqimiz topib
Yashaylik hayotda saboqlar olib
Sajdaga yon-mayon qõyaylik boshni
Shukur qilib yashash lazzatdir bilsang
✍ Zulayho Absurasulova
НИМА КУТЯБДИ? 😭
Синовга берилган асли бу дунё.
Умр чопқир отдай чопиб утябди.
Сенга малум бизга номалум Худо.
Қаро гурда бизни нима кутябди?
Пуф деса жон чиқиб булармиз нобут.
Сунги уловимиз шубхасиз тобут.
Хеч ким эшитмайди қилсак хам фарёд.
Қаро гурда бизни нима кутябди?
Эшигу роми йуқ, турт девори қум.
Бағрига кирамиз бир кунмас бир кун.
Хеч ким булолмагай дунёга устун.
Қаро гурда бизни нима кутябди.?
Минг йил яшайман деб кунгил қилманг туқ.
Хар кимга бир тегар ажал деган уқ.
Йумшоқ уринлару пар ёстиғи йуқ.
Қаро гурда бизни нима кутябди?
Ул жойда дардинга топилмас дармон.
Тириклик кунларинг булар бир армон.
Савобли ишларни қилиб йур хар он.
Қаро гурда бизни нима кутябди?
Азроил келган вақт паймона тулди.
Гадолар хам улди шохлар хам улди.
Улимни уйласам рангларим сулди.
Қаро гурда бизни нима кутябди?
Роббинг ким дейилса туравирсак жим.
Тиллар айланмаса қолгандайин гунг.
Қочиб чиқолмасдан йиғлаймиз хунг хунг.
Қаро гурда бизни нима кутябди?
Аллох бизга берган тавбадик немат.
Истоғворлар айтиб йурайлик хар вақт.
Танда жон омонат хар он ғанимат
Қаро гурда бизни нима кутябди?
✍МОХИНУР СОДИҚ ҚИЗИ
@Sheriyat
Shayton qulog'imga bog'ladi tugun
Ajal uzoqda dep ta'zirim yedim
Janozamni o'qib ketishdi bugun
Men ertaga tavba qilmoqchi edim.
Amalim tarkib kayfu-safodan
Yugurib yelib shu yerga keldim
Azroil men uchun tushdi samodan
Men ertaga tavba qilmoqchi edim.
Do'stlarim chiqardi gunoh shaxridan
Ul shaxar vayrona edi men endi bildim
Yomg'irlar yog'di Alloh qaxridan
Men ertaga tavba qilmoqchi edim.
Yuzim burardim tinglansa Quron
Bemani sevgiga buruldi boshim
O'lmasam kerakdur derdimda shu on
Allohga qiziqmas ekanda yoshim.
Muallifga raxmat
@Sheriyat
«ҲАР ИШДА БИР ҲАЙР БОР»
Синовлар келса қатор,
Кўнглинг чўктирма зинхор,
Аллох ўзи мададкор,
Ҳар ишда бир ҳайр бор.
Қўй куйинма дўстгинам,
Битмас кам-у кўстгина.
Дилинг эзиб ўксима,
Ҳар ишда бир ҳайр бор.
Гох омадинг кулмаса,
Гох даромад бўлмаса,
Берар ризққа яраша,
Ҳар ишда бир ҳайр бор.
Йиқилсанг, турмоғинг бор,
Йиғласанг, кулмоғинг бор,
Авж олсанг, тинмоғинг бор,
Ҳар ишда бир ҳайр бор.
Кўнглингни синдирсалар,
Сендан юз ўгирсалар,
Ҳайрлиси шу бўлар,
Ҳар ишда бир ҳайр бор.
Кўзёш тинмаяптими?
Бахтинг кулмаяптими?
Сабр қилгин бўптими?
Ҳар ишда бир ҳайр бор.
Кун ботса тонглар отар,
Эртанг умид уйғотар,
Ношукур бўлма жигар,
Ҳар ишда бир ҳайр бор.
Харомдан йироқ юргин,
Гунохдан ҳоли бўлгин,
Ҳақ деб ибодат қилгин,
Ҳар ишда бир ҳайр бор.
Берса химмат бил яхши,
Бермаса бил хикмат бор.
Кечдан кўра кеч яхши,
Ҳар ишда бир ҳайр бор.
✍Абдумуталиб Эргашалиев
@Sheriyat
Onajon mehringiz dunyolarga teng
Shirin soʻzingizga ochilar gullar
Dunyoda yaqinim ozingizsiz eng
Tola sochingizga arzimas durlar
✍Zohid Ziyo
🎙<<Šojidâ>>Mansurova
@Sheriyat
𝘼𝙨𝙡𝙞𝙙𝙖 𝙞𝙣𝙨𝙤𝙣𝙣𝙞 𝙮𝙚𝙩𝙩𝙞 𝙢𝙪𝙘𝙝𝙘𝙝𝙖𝙨𝙞 𝙨𝙤𝙜' 𝙗𝙤'𝙡𝙞𝙗,𝙦𝙖𝙡𝙗𝙞 𝙢𝙖𝙟𝙧𝙪𝙭 𝙗𝙤'𝙡𝙨𝙖 𝙣𝙚 𝙛𝙤𝙮𝙙𝙖.
𝘼𝙯𝙞𝙯𝙡𝙖𝙧𝙞𝙢 𝘼𝙡𝙡𝙤𝙝 𝙗𝙖𝙧𝙘𝙝𝙖𝙢𝙞𝙯𝙣𝙞 𝙦𝙖𝙡𝙗 𝙢𝙖𝙟𝙧𝙪𝙝𝙡𝙞𝙜𝙞𝙙𝙖𝙣 𝙨𝙖𝙦𝙡𝙖𝙨𝙞𝙣. 𝙐𝙨𝙝𝙗𝙪 𝙨𝙤'𝙯𝙡𝙖𝙧 𝙨𝙝𝙪 𝙦𝙞𝙯𝙘𝙝𝙖𝙣𝙞 𝙮𝙪𝙧𝙖𝙜𝙞𝙙𝙖𝙣 𝙘𝙝𝙞𝙦𝙦𝙖𝙣 𝙨𝙤'𝙯𝙡𝙖𝙧𝙙𝙞𝙧.
✍𝙆𝙖𝙢𝙧𝙤𝙣𝙗𝙚𝙠 𝙄𝙨𝙢𝙤𝙞𝙡𝙤𝙫...
🎙𝘿𝙪𝙣𝙮𝙤 𝙓𝙪𝙨𝙖𝙣𝙤𝙫𝙖...
@Sheriyat