Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган! Манба: Savollar.islom.uz | Islom.uz Савол йўллаш! 👉 Savollar.islom.uz Реклама: @Reklamauchun_manzil
«Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади»
©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
АШУРО РЎЗАСИ
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ
☝️ Ким ўтган йилги гуноҳлардан покланишни истаса Ашуро кунининг рўзасини тутсин!
АШУРО КУНИ 2025-йилнинг 5-июль - ШАНБА кунига тўғри келади. Суннат мукаммал бўлиши учун яна бир кунни ёки икки кунни қўшиб рўза тутиш афзал ҳисобланади. Бунинг учун қуйидаги уч кўринишнинг бирини танлашингиз мумкин:
(🅰+🅱; 🅱+🅾; 🅰+🅱+🅾)
🅰 4-июль-2025 = 9-муҳаррам-1447
🅱 5-июль-2025 = 10-муҳаррам-1447
🅾 6-июль-2025 = 11-муҳаррам-1447
🕰 Оғиз ёпиш ва очиш вақти: (Тошкент)
Жума : 03:11— 20:03
Шанба : 03:12 — 20:02
Якшанба : 03:13 — 20:02
Рўзанинг нияти:
Навайту ан асуума совма шаҳрил муҳарроми (Шанба куни ушбуни қўшиб айтилади: ЯВМА АШУРОО А,) минал фажри илал мағриби хоолисал лиллааҳи таъаалаа Аллооҳу акбар.
Оғиз очиш дуоси:
Аллооҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афтарту, фағфирлии йаа ғоффаару маа қоддамту ва маа аххорту. Бироҳматика йаа арҳамар рооҳимийн.
🕓 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:
💬Тошкентдан олдин: Ангрен - 2/4, Андижон - 9/14, Хонобод - 12/16, Шаҳрихон - 8/13, Хўжаобод - 9/15, Наманган - 8/10, Поп - 4/7, Чортоқ - 10/10, Чуст - 6/9, Фарғона - 3/10, Риштон - 2/10, Қўқон - 2/9, Қува - 6/14.
💬Тошкентдан кейин: Бекобод - 6/(-2), Бухоро - 30/18, Газли - 30/20, Ғиждувон - 22/16, Қоракўл - 33/21, Гулистон - 6/(-1), Сардоба - 6/0, Жиззах - 13/3, Зомин - 12/(-1), Фориш - 12/6, Ғаллаорол - 15/4, Навоий - 14/24, Конимех - 24/14, Нурота - 18/11, Учқудуқ - 13/6, Нукус - 31/43, Мўйноқ - 19/49, Тахтакўпир - 18/39, Тўрткўл - 32/30, Қўнғирот - 30/48, Самарқанд - 21/8, Иштихон - 19/7, Мирбозор - 21/9, Каттакўрғон - 20/8, Ургут - 19/3, Термиз - 23/(-3), Шўрчи - 25/(-4), Қарши - 28/7, Деҳқонобод - 27/2, Косон - 27/8, Муборак - 28/10, Шаҳрисабз - 23/3, Ғузор - 28/5, Урганч - 35/35.
🗣 Яқинларингизга ҳам эслатинг. Эҳтимол Сиз уларнинг рўза тутишига сабабчи бўларсиз.
Буни шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар! Сиз сабаб бўлиб АШУРО кунини рўзадорлик билан ўтказарлар! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият!
БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! 🤲
♻️ Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!
🤲 Аллоҳ қилаётган ожизона ҳаракатларимизни муносиб тақдирласин. Омин.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
😎Lisenziyalangan Umra ziyorati!
🗓 2-iyul — 14 kunlik to’plam
✈️ TAS—MED—TAS to’g’ridan to’g’ri parvoz
🕌 Madina: 3 kun - Nusuk al Hijra mehmonxonasi
🕋 Makka: 11 kun - Al fajr al badie 1 / Nawazi towers hotel
• Madina-Makka ziyoratlari
• Qizil dengiz sayohati (piknik)
• Rojihiyda ziyofat
Batafsil ma'lumot uchun:
📞 +998954555553
📞 +998884555553
📞 +998976555553
📞 +998886555553
Hikmat Travel — Umra amallarini aniq, to‘g‘ri va ishonchli tarzda ado eting!
😎Telegram 😎Instagram 😎hikmat_travelumra">Youtube 😎Facebook
ҚИЗ ФАРЗАНД ҚИЁМАТ КУНИДА
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум! Ижтимоий тармоқларда тарқалаётганлардан бири ҳақида сурамоқчи эдим. Шу тўғрими? Чиндан қиз фарзанд қиёмат кунида ўз савобидан отасига берадими, шундай ҳадис борми? Ҳеч кимни бир бири билан иши булмайдиган кунда шундай булиши мумкинми? Қуйида малумотни тулиғини тақдим қиламан: "Қиз фарзанди борларга. Ўтган якшанба куни эҳсонга бордим. Сал эртароқ борибман бироз имомни келишини кутдик. Ва ниҳоят у киши келдилар, ичкарига дастурхон атрофига одамлар билан кирдим. Эҳсон бўлган жойда имом домла озгина бўлса ҳам маъруза қиладилар. Маъруза мавзуси: "Қиёматда бўладиган хисоб китоб эди". Ўша дахшатли кунда, мободо савобингиз етмай қолиб, ўз яқинларингиздан озгина савобидан сўраса хам бермас экан. -Ўғлим савобингдан озгина бериб тур етмай қолди, ўтиб олай... -Узр отажон бу кунда бера олмайман, хали мен хисобимни билмайман балким меники хам етмай қолар... Шу зайл одам аҳли аёлига, онасига, отасига зорланиб сўраса ҳам, барча ўзини олиб қочадиган холат бўлар экан. Бу дўзах олови одамлар кўз олдида гавдаланган пайт, ҳамма фақат ўзи билан ўзи қўрқув ва ваҳимада турган пайт, қиз бола отасига юзланиб: -Майли отажон мени савобимдан олинг, мен пешонамдан кўрдим, дер экан. Шу алфоз ота хисоби тўғриланиб ўтиб кетгач. АЛЛОҲ айтаркан: -Ўзи бир ожиза бўла туриб, қисмати номаълум бўла туриб, отаси учун савобини берди, мен нега энди бунга раҳм қила олмас эканман, кечдим гунохидан, сўроқсиз уни ҳам жаннатга ўтказворинглар - дея фаришталарга ҳитоб қиларкан."
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Айни шу лафзлар билан ҳадис борлигини билмаймиз. Воизлар бироз бўрттирадилар. Қуйидагича ҳадислар бор.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: دَخَلَتِ امْرَأَةٌ مَعَهَا ابْنَتَانِ لَهَا تَسْأَلُ، فَلَمْ تَجِدْ عِنْدِي شَيْئًا غَيْرَ تَمْرَةٍ فَأَعْطَيْتُهَا إِيَّاهَا، فَقَسَمَتْهَا بَيْنَ ابْنَتَيْهَا وَلَمْ تَأْكُلْ مِنْهَا، ثُمَّ قَامَتْ فَخَرَجَتْ، فَدَخَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَيْنَا، فَأَخْبَرْتُهُ فَقَالَ: مَنِ ابْتُلِيَ مِنْ هَذِهِ الْبَنَاتِ بِشَيْءٍ كُنَّ لَهُ سِتْرًا مِنَ النَّارِ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир аёл икки қизчаси билан тиланиб кирди. Ҳузуримда бир дона хурмодан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Уни аёлга берган эдим, қизчаларига бўлиб берди, ўзи емади. Сўнг туриб, чиқиб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимизга кирганларида у зотга бунинг хабарини бердим. Шунда у зот: «Ким мана шундай қизлар туфайли бирон нарса билан синалса, улар унга дўзахдан тўсиқ бўлишади», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий").
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ عَالَ جَارِيَتَيْنِ حَتَّى تَبْلُغَا، جَاءَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَنَا وَهُوَ»، وَضَمَّ أَصَابِعَهُ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким икки қизни балоғатга етгунича тарбиялаб-ўстирса, Қиёмат куни мен билан (мана бундай) келади» деб, бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар».
Муслим ривояти.
Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
😎Lisenziyalangan Umra ziyorati!
🗓 2-iyul — 14 kunlik to’plam
✈️ TAS—MED—TAS to’g’ridan to’g’ri parvoz
🕌 Madina: 3 kun - Nusuk al Hijra mehmonxonasi
🕋 Makka: 11 kun - Al fajr al badie 1 / Nawazi towers hotel
• Madina-Makka ziyoratlari
• Qizil dengiz sayohati (piknik)
• Rojihiyda ziyofat
Batafsil ma'lumot uchun:
📞 +998954555553
📞 +998884555553
📞 +998976555553
📞 +998886555553
Hikmat Travel — Umra amallarini aniq, to‘g‘ri va ishonchli tarzda ado eting!
😎Telegram 😎Instagram 😎hikmat_travelumra">Youtube 😎Facebook
🤲✨ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🤲
Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
«ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!
✨🕋Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!
✨💐✨ АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
Hikmat Travel sizni yangi mavsumining Umra ziyoratiga taklif etadi!
📆 2-iyul kunida tashkil etiladigan, qalblarni poklovchi, duolar qabul etiladigan muqaddas safar 14 kunlik Umra safariga qabul boshlandi.
✅ Umra amallarini aniq, to‘g‘ri va ishonchli tarzda ado etishingiz uchun safarga ustoz Rustamjon domla boshchiligidagi jamoa yetakchilik qiladi.
Paketga kiritilgan xizmatlar:
🛫 Reysimiz Toshkent-Madina-Toshkent yo'nalishida amalga oshiriladi.
🌙 ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
✅ 2025 йилнинг 26 июнь куни – янги 1447 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2025 йилнинг 5 июль, шанба кунига тўғри келади.
🌙 Муҳаррам ойи қандай ой?
Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга.
🌙 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар.
🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмат
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
ЭНГ ЗАРУР ТИББИЙ ЎГИТЛАР
#ЭСЛАТМА
☕ Илиқ кўк чой асал билан ичилганда мияга кўп фойда беради.
😄 Тишларингизни тоза тутинг.
🥕 Ётишдан олдин сабзи истеъмол қилиш соғлиққа фойда.
💨 Сувни узоқ қайнатиш ёки қайнатилган сувни яна қайнатиб чой дамлаш жуда зарарли.
🍷 Жигар хасталигини беҳи суви даволайди. Беҳи шарбатини кунига 1-2 коса ичиш тавсия этилади.
🍶 Ҳар қандай касалликни даволашни ошқозонни қатиқ зардоби билан ювишдан бошланади.
🚶♀ Оёғингиз доим тоза, қуруқ, иссиқ бўлсин.
☕ Кўк чой буйракни ювади, ундаги яллиғланишни даволайди.
⛹♀ Ётишдан олдин енгил бадантарбия қилинг.
🍎 Уйқудан олдин қуйидагиларни истеъмол қилиш мумкин: олма, бир қошиқ асал, бир стакан кефир ёки асал қўшилган бир стакан илиқроқ сут.
🍯 Уйқуси қочган одам асал яласин.
🍶 Тез-тез қатиқ зардобини ичиб туриш қоннинг ифлосланиши (уремия) касаллигидан асрайди.
🕊 Чумчуқ ва бедана шўрва одамни ҳар тарафлама бақувват қилади.
🍗 Инсон жигари тўрт нарсани: хом карам, творог, қаттиқ нон, асални яхши кўради.
🚿 Ёзда тез-тез совуқ сувда ювиниб турсангиз, юрагингиз, жигарингиз иш фаолияти яхшиланади.
🍚 Ширгуруч инсон умрини узайтиради, эркаклик уруғини кўпайтиради.
😬 Ҳаммомдан кейин тишни ювсангиз, тез оқаради.
🍹 Наматакни қайнатиб чой ўрнида ичиш ниҳоятда фойдали.
🚶Мунтазам ўтириб ишлайдиган одам ҳар соатда ўрнидан туриб юрсин.
🍏 Олма инсон организмига барча зарур нарсаларни етказиб беради. Ҳар куни икки дона олма ейиш кифоя қилади.
🙃 Ошқозон оғриганда наҳорда ҳамда ётиш олдидан бир қошиқ доғланган зайтун мойи ичиш тавсия этилади.
😪 Кези келганда меъёрида йиғлаб туриш соғлиққа фойдали.
🍶 Кимда-ким ҳар 10-15 кунда бир марта шомда 1 литр қатиқ зардобини ичиб, ичини ювса, қон босими, қанд, бавосир, ошқозон оғриғи каби хасталиклардан халос бўлади.
☘ Сабзавот, кўкатлардан унумли фойдаланиш умрни узайтиради.
☕ Доим кўк чой ичиб, сариқ сабзи еб юрган одам ўсма (рак) касалига чалинмайди.
🏃 Спорт турлари ичида энг фойдалиси югуришдир.
✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
Hikmat Travel sizni yangi mavsumining Umra ziyoratiga taklif etadi!
📆 2-iyul kunida tashkil etiladigan, qalblarni poklovchi, duolar qabul etiladigan muqaddas safar 14 kunlik Umra safariga qabul boshlandi.
✅ Umra amallarini aniq, to‘g‘ri va ishonchli tarzda ado etishingiz uchun safarga ustoz Rustamjon domla boshchiligidagi jamoa yetakchilik qiladi.
Paketga kiritilgan xizmatlar:
🛫 Reysimiz Toshkent-Madina-Toshkent yo'nalishida amalga oshiriladi.
ҒУСЛДА ВАСВАСА
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум! Ғуслда тананинг ҳама қисмига сув етказиш муҳим. Мен ғусл қилсам 2 марта қилмагунимча кўнглим тўлмаяпти шайтонди васвасасига кириб қўйяпман бугун ғуслни 1 марта қилиб 2-сини тугатяткандим шунда авратимни юваёткандим шунда авратимде сув покланётган сувимга тушди. Ғуслни бошлашдан олдин нажосатларни кетказиб таҳорат олдим шунинг учун бунга эътибор бермасдан ғуслни тугатим кейин яна шайтон васваса қила бошлади. Ҳозир кўнглим ғаш, ҳаёлимга сан нажосат тушган сувда ғусл қилдин деб ёмон ҳаёллар кетмаяпти. Кийган кийимларимам нажосат бўлди деб кўнглим ҳаловатини йўқотди.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ғуслни икки марта қилмай, бир мартада мукаммал қилишга ҳаракат қилиш керак. Бу ҳам ғулув бўлади. Васвасага берилманг. Сизнинг ҳолатингиздаги нажосат деяпган сувингиз фиқҳда «ишлатилган сув» дейилади. Ўзингиз айтганингиздек олдин нажосатни ювган бўлсангиз, бу сув «ўзи пок, лекин покловчи эмас» ҳукмида бўлади. У ғусл сувига тушиши билан уни нажосат қилмайди. Васвасадан халос бўлиш учун қуйидаги дуони кўп ўқинг.
اللهــــم اجعل وساوس قلبــــي خشيتك وذكرك ...واجعل همتــــي و هواي فيما تحب و ترضى
Аллоҳуммажъал васаависа қолбии хошятака ва зикрок, важъал ҳимматии ва ҳаваая фии маа туҳиббу ва тардоо. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ БОШЛАРИДАН ЎТГАН БАЪЗИ ҲОЛАТЛАР
Қарзга ботдингизми?
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида совутлари ўттиз соъ арпа эвазига бир яҳудийда гаровда эди.
Фақирликдан қийналяпсизми? Уйингизда егулик озми?
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида бир неча ойлаб қозон осилмас, олов ёқилмас, таом пиширилмасди.
Фарзандларингизнинг бирортасидан айрилдингизми?
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик чоғларида Фотима розияллоҳу анҳодан бошқа барча фарзандлари вафот этишган.
Бирор киши сизни камситиб, хўрламоқчи бўлдими?
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бутун бир қавм камситиб, устларига туянинг ичакларини ташладилар.
Сизни қамаб қўйиб, овқат бермай қийнаяптиларми?
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз қавмлари уч йил бир дарага қамаб қўйиб, ўзаро олди-сотди ва бошқа муомалаларни чеклаб қўйдилар.
Кимдир сизни ўлдиришга уриндими?
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яҳудийлар ва мушриклар бир неча марта ўлдиришга уриндилар.
Қўшниларингиздан бирортаси сизга озор беряптими?
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бутун бир шаҳар аҳли озор бериб, у зотни туғилиб-ўсган жойларидан бош олиб чиқиб кетишга мажбур қилдилар.
Тишларингиз оғрияптими?
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг урушда рубоий тишлари (олд тишларининг баъзиси) синди.
Қилмаган ишингизни қилди деб сизга туҳмат қилдиларми?
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сеҳргар, мажнун деб туҳмат қилдилар.
Ибодатга дангасалик қиляпсизми?
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда кўп тик турганларидан оёқлари шишиб кетган.
Ота-онангиздан бирорталарини йўқотдингизми?
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилмасларидан олдин оталаридан, олти ёшларида оналаридан айрилиб, етим ҳолда униб-ўсдилар.
Бирорта ғамдан, оғир юкдан қийналяпсизми?
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даъват ва рисолат юкини устларида кўтариб юрдилар.
Бирор киши сизни ёлғончига чиқариб, гапларингизни рад этдими?
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўз қавмлари ёлғончига чиқариб, гапларини рад этдилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошларига қандай ташвишлар, ғамлар, мусибатлар, қийноқлар, очлик, ташналик, ҳақоратлар ва ҳоказолар тушганини англадингизми?
У зот сиз билан биз умматлари икки дунёда бахтли бўлишимиз учун ана шундай озорларга дучор бўлгандилар.
Аллоҳ таоло севикли Пайғамбаримизга кўплаб саловоту саломлар юборсин ва бизни у зоти бобаракотга муносиб уммат қилсин!
Нозимжон Ҳошимжон саҳифасидан
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
#ТАРҚАТИНГ
Агар суннатларни тарқатадиган бўлсак, бидъатлар ўз ўзидан йўқ бўлиб бораверади. У суннатлардан:
– Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш.
–Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш.
– Ичимликни пуфламасдан ичиш.
– Чап қўлда овқатланмаслик.
– Сувни бирданига ичмасдан, учга бўлиб ичиш.
– Таҳорат билан ухлаш.
– Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш.
– Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш.
– Уй ишларида аҳли-аёлига кўмаклашиш.
– Ёш болаларга ҳам салом бериш.
– Эркак кишилар оқ кийим кийиши.
– Учрашганда қўл бериб сўрашиш.
– Ўнг томонга қараб ухлаш.
– Беморларни зиёрат қилиш.
–Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик.
– Калтакесакни ўлдириш.
–Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат.
–Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин хурмодан тоқ еб чиқиш.
Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир...
☝️Шу суннатларни қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
ГУНОҲЛАРНИНГ МАҒФИРАТ ҚИЛИНИШИГА САБАБ БЎЛУВЧИ ДУО ВА АМАЛЛАР
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор янги кийим кийиб, “Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ”, деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради”, дедилар. Абу Довуд ривояти.
2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: Кимки таом еб, “Алҳамду лиллаҳиллазий атъоманий тоъама ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувваҳ”, деса, Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради”. Абу Довуд ривояти.
3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким менинг ушбу таҳоратимдек таҳорат қилиб, орқасидан икки ракат намоз ўқиса, ўша намозида ўзи билан гаплашмаса, унинг ўтган гуноҳлари кечирилади” дедилар”. Имом Бухорий ва имом Муслимлар ривояти.
4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким таҳорат олса, таҳоратни чиройли қилса, сўнгра фарз намозини адо қилиш учун (масжидга) борса, имом билан бирга намозни адо қилса, унинг гуноҳлари кечирилади” дедилар”.
5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким муаззинни эшитган пайтда, “Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, ва анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расулуҳ. Розийту биллаҳи роббан, ва бил Ислами дийна ва биМуҳаммадин расула” деса, гуноҳлари мағфират қилинади”, дедилар”. Имом Муслим ривояти.
6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч марта “субҳаналлоҳ”, ўттиз уч марта “алҳамдулиллаҳ», ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деб юзинчисини “лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр”, деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади”, дедилар. Имом Муслим ривояти.
7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ла илаҳа иллаллоҳу вахдаҳу ла шарика лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ала кулли шайин қодир, ва ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи, субҳаналлоҳи вал ҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” деса, гуноҳлари денгиз кўпиги қадар кўп бўлса ҳам кечирилади”, дедилар.
8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ер юзида бирор киши “Ла илаҳа илаллоҳу валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илаа биллаҳи” деса, албатта, унинг хатолари каффорат қилинади, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам”, дедилар.
9. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Кимки бир кунда юз марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса, унинг барча гуноҳлари, ҳатто денгиз кўпигидек бўлса ҳам кечирилади, дедилар”. Имом Муслим ривояти.
10. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким астағфируллоҳал азиймаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атуубу илайҳ”, деса, мағфират қилинади. Ҳатто урушдан қочган бўлса ҳам”, дедилар. Имом Термизий ривояти.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
ЭШИКНИ ЁПИНГ ОНА.
Насроний аёл, "Эй Муҳаммад, қанисан? Умматинг туғилган кунингни нишонлаб қизимни ўлдирди!", дея бақирар эди. Жавоби эса ҳайқириқдан кўра тезроқ келди.
Ҳикоянинг бошланиши...
1953 йил, Лубноннинг Сайда шаҳрида мусулмонлар одатдагидек Пайғамбаримизнинг туғилган кунларини нишонлар эди.
Лубнонда қадимдан байрамларда осмонга ўқ отиш одати урф бўлиб, бу сафар ҳам шундай тарзда отилган ўқлардан бири машҳур насроний Ғаттос оиласининг кичик қизи бошига қайтиб келиб тегди. Атрофдагилар қизни ўша жойга яқин Ғассон Ҳамуднинг шифохонасига олиб бордилар. Аммо шифокорлар қизнинг оиласига унинг бундай оғир ҳолатида қўлларидан ҳеч нарса келмаслигини, уни Байрутдаги Америка университети шифохонасига кўчириш кераклигини айтишди.
Қиз тезликда айтилган шифохонага кўчирилди. Қизнинг муолажаси учун Лубноннинг машҳур шифокорлари АҚШнинг бир гуруҳ шифокорлари билан бирга ҳаракат қилдилар. Лекин бошдаги тешик катта бўлиб борган сари кўп қон кетар, шифокорлар нима қиларини билмас, қизнинг оиласи ҳам умидларини узар ҳолга келган эди.
Шунда қизнинг насроний онаси нола қила бошлади: "Қаердасан, эй Муҳаммад? Мусулмонларнинг пайғамбари, сен қанисан? Кел, умматинг менинг қизимни не аҳволга солганини кўр", дер ва кўзларидан ёш тўхтамас, тинмай "Мусулмонлар сенинг туғилган кунингни нишонлаб менинг қизимни ўлдирди, ўлдирди...!", дер эди.
Айни вақтда амалиёт хонасидаги шифокорлар ўзларидан бирини қиз билан сўнгги хайрлашув учун аёлни чақириб келишга жўнатди.
Шифокор чиқиб, онага қизи жон бериш ҳолатида экани, у билан видолашиб олиши учун ичкарига кириши кераклигини айтди. Бу гапни эшитган онанинг вужудини титроқ босди. Оёқларини зўрма-зўракай ичкарига қараб йўналтирди. Охирги дам...
Онанинг ҳолати ҳам жуда ачинарли ҳолга келган эди. Базўр эшикни очди. Очди-ю ҳайратга тушди... Қизи караватга ўтириб, "Эшикни ёпинг она, чиқиб кетмасин, ёпинг", дерди. Она вазиятдан карахт ҳолда гапиролмай қолди. Нима бўлаётганини тушунмасди. Қизи қандай ҳушига келди, қандай қилиб гапирмоқда? Аёлнинг бошида сониялар ичида саволлар кўпайиб кетди.
Бироз ўзига келди-ю: "Қизим, кимнинг қўлидан тутай, нима ҳақида гапиряпсан?", деди.
Қизнинг жавоби онани ва атрофдагиларни даҳшатга солди: "Муҳаммад, она! Хонага Оллоҳнинг расули Муҳаммад кирди ва қўлини бошимга қўйди. Шунда жароҳат ҳам, қон ҳам кетди. Сиз эшикни очганингизда у чиқиб кетди", деди.
Қизнинг онаси, оиласи Ғаттос ҳамда АҚШлик шифокорларнинг барчаси исломни қабул қилди.
Бу Ислом дини. Насроний бир она "Эй Муҳаммад", деди ва дарҳол жавобини олди.
Лубнонликларнинг аксарияти бу воқеани ҳозирга қадар эслайди.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
Litsenziyalangan Umra ziyorati!
📆 9-14-23-30-iyul sanalarida tashkil etiladigan, qalblarni poklovchi, duolar qabul etiladigan muqaddas safar 14 kunlik Umra safariga qabul boshlandi.
✈️ Toshkent-Madina to‘g‘ridan to‘g‘ri parvoz!
Paketga kiritilgan xizmatlar:
• Borish va qaytish aviachiptalari
• Rasmiy viza
• Haramga yaqin joylashgan qulay mehmonxonalar (Madina va Makka)
• Zamonaviy transport xizmati
• Har kuni 2-3 mahal issiq ovqat
• Malakali elikboshi
• Ziyoratlar: Makka va Madina
• Umra safariga maxsus nimcha va sumka
• Muqaddas zam zam suvi
• Qizil dengiz sayohati
• Rojihiyda ziyofat
Batafsil ma'lumot uchun:
📞 +998954555553
📞 +998884555553
📞 +998976555553
📞 +998886555553
Hikmat Travel — Umra amallarini aniq, to‘g‘ri va ishonchli tarzda ado eting!
😎Telegram 😎Instagram 😎hikmat_travelumra">Youtube 😎Facebook
ҚУРЪОНИ КАРИМ ҲАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР
Савол: Қуръони карим қандай Китоб?
Жавоб: Қуръон Аллоҳнинг Каломидир. Бу Китоб бандаларни энг тўғри йўлга бошлайди, нима ҳақ, нима ноҳақ, нима ҳалол, нима ҳаромлигини баён этади. Қуръон ҳукмлари ҳеч қачон эскирмайди, ўзгармайди, қиёматгача амалда бўлади. Қуръон ҳам қалбимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Қуръон қалбни ислоҳ қилади. Каломуллоҳ фақат айрим маросимларда, йиғинларда ўқиш ёки дам солиш учун эмас, инсонларни огоҳлантириш учун туширилган. Қуръон билан ҳамнафас инсон икки дунё саодатига эришади.
Савол: “Қуръон” сўзининг маъноси нима?
Жавоб: Қироат қилиш, ўқиш.
Савол: Қуръоннинг яна қандай номлари бор?
Жавоб: Мусҳаф, Фурқон, Каломуллоҳ, Бурҳон, Зикр, Китоб, Ҳақ, Нур, Танзил ва ҳоказо.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Қуръонни қайси фаришта орқали қабул қилиб олганлар?
Жавоб: Жаброил алайҳиссалом.
Савол: Қуръондан илк бор нозил қилинган оятлар қайси?
Жавоб: “Алақ” сурасининг аввалги 5 ояти.
Савол: Қуръони карим неча йил давомида нозил қилинган?
Жавоб: Йигирма уч йил давомида оятма-оят, бўлиб-бўлиб туширилган.
Савол: Қуръон қайси тилда нозил қилинган?
Жавоб: Араб тилида.
Савол: Қуръон неча порадан иборат?
Жавоб: 30 порадан.
Савол: Бир пора неча бет?
Жавоб: Бир пора 10 варақ – 20 бетдан иборат.
Савол: Қуръони каримда нечта сура бор?
Жавоб: 114 та.
Савол: Энг узун сура қайси?
Жавоб: “Бақара”.
Савол: “Бақара” нечта оятдан иборат?
Жавоб: 286 оятдан.
Савол: Энг қисқа сура қайси?
Жавоб: “Кавсар”.
Савол: “Кавсар” сураси нечта оятдан иборат?
Жавоб: 3 оятдан.
Савол: Қуръондаги энг фазилатли сура қайси?
Жавоб: “Фотиҳа”.
Савол: Нима учун “Фотиҳа” дейилади?
Жавоб: Чунки у Қуръони каримнинг биринчи сураси, Қуръонни очувчи сурадир.
Савол: “Фотиҳа” сурасининг яна қандай номлари бор?
Жавоб: Уммул Қуръон, Асос, Сабъул масоний, Суратул ҳамд, Шифо, Руқя, Канз ва ҳоказо.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Икки ёритувчи нур”, деганда қайси сураларни назарда тутганлар?
Жавоб: “Бақара” билан “Оли Имрон” сурасини.
Савол: Қайси сура ўқилган уйдан шайтон чиқиб кетади?
Жавоб: “Бақара” сураси.
Савол: Одатда, жума куни қайси сура тиловат қилинади?
Жавоб: “Каҳф” сураси.
Савол: Қайси сура Қуръоннинг учдан бирига тенг?
Жавоб: “Ихлос” сураси.
Савол: Қуръони каримда нечта оят бор?
Жавоб: 6236 та.
Савол: Қуръони каримда нечта сўз, нечта ҳарф бор?
Жавоб: 77.437 та сўз, 323.671 та ҳарф.
Савол: Энг узун оят қайси?
Жавоб: “Бақара” сурасининг 282-ояти. Бу оят қарз олди-бердиси ҳақида бўлиб, тўлиқ бир бетдан иборат.
Савол: Энг қисқа оят қайси?
Жавоб: “Ёсин” сураси ва “Ҳаа мим” билан бошланувчи сураларнинг биринчи ояти. Улар икки ҳарфдан иборат.
Савол: Қуръондаги энг фазилатли оят қайси?
Жавоб: “Оятул курсий”.
Савол: “Оятул курсий” қайси сурада келган?
Жавоб: “Бақара” сурасининг 255-оятида.
Савол: Нима учун “Оятул курсий” дейилади?
Жавоб: Чунки бу оятда “курсий” сўзи бор.
Савол: Қуръон ўқиган одам қанча савоб олади?
Жавоб: Ҳар бир ҳарф учун 10 та савоб берилади.
Савол: Қуръонни бир марта тўлиқ ўқиб чиққан одам қанча савоб олади?
Жавоб: Уч миллиондан ортиқ. Банда ихлосига қараб савоб миқдори яна кўпайиши мумкин.
Савол: Қуръонни неча кунда хатм қилган маъқул?
Жавоб: Қуръонни хатм қилишнинг ўртача муддати 40, 30 ёки 20 кун. Энг оз муддати 7, 5 ёки 3 кун.
Савол: Қуръонни бир-икки кунда хатм қилса ҳам бўладими?
Жавоб: Уч кундан кам муддатда хатм қилишга рухсат берилади, аммо тавсия этилмайди.
Савол: Қуръон жумлаларига ўхшаш жумлани одамзот туза оладими?
Жавоб: Йўқ. Бутун дунёдаги одамлар, жинлар бир ерга тўпланиб, минг уринишса-да, Қуръонга ўхшаш мўъжизавий китобни келтира олишмайди. Қуръон жумласига ўхшаш жумла тузиш бандалар қўлидан келмайди.
©Зиёвуддин Раҳим
✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇👇
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
☝️ИЙМОНИНГИЗНИ ҚАНДАЙ КУЧАЙТИРАСИЗ?
#ТАРҚАТИНГ
БУНИНГ УЧУН КУНЛИК РЕЖА
1. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш.
2. Фарз намоздан олдинги ва кейинги суннатларни ўқиш.
3. Бомдоддан кейин тонгги зикрлар ва шомдан олдин кечки зикрларни мукаммал ўқиш.
4. Ҳар куни бир жуз (пора) Қуръондан тиловат қилиш. Уни бўлиб бўлиб, ҳар намоздан кейин ўқиса ҳам бўлади.
5. Уйқудан олдин таҳорат олиш ва “оятал курсий”ни ўқиш. (Ушбулар тонг отгунча шайтонлар ёмонлигидан сақлайди).
6. Зуҳо (чошгоҳ) намозини икки ёки тўрт ракат ўқиш.
7. Кун бўйи тили Аллоҳнинг зикри билан банд бўлиш.
8. Хуфтондан кейин (тунда уйғониб) кичик сураларни тиловат қилиб бўлсада таҳажжуд намозини ўқишга ҳаракат қилиш.
✅ Бу маълумотни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
АЁЛЛАР УЧУН 30 ТА ШАРЪИЙ ҚАЙТАРИҚ
1. Соч улашдан қайтарилган.
2. Баданига чизиш-чиздириш, тиши орасини очиш-очтириш ва қош териш-тердиришдан қайтарилган.
3. Кўчага атир сепиб чиқишдан қайтарилган.
4. Эркаклар олдида зийнатини кўрсатишдан қайтарилган.
5. Эри тўшакка чақирганда, бош тортишдан қайтарилган.
6. Эр-хотин ўртасидаги сирларни ошкор қилишдан қайтарилган.
7. Эрининг изнисиз нафл рўза тутишдан қайтарилган.
8. Эрининг уйидан унинг изнисиз инфоқ қилишдан қайтарилган.
9. Эрига итоатсизлик қилишдан қайтарилган.
10. Эридан сабабсиз талоқни талаб қилишдан қайтарилган.
11. Эрига нонкўрлик қилишдан қайтарилган.
12. Бегона билан холи қолишдан қайтарилган.
13. Бегоналарга қарашдан қайтарилган.
14. Бегоналар билан қўл бериб сўрашишдан қайтарилган.
15. Эркакларга ўхшашдан қайтарилган.
16. Эрига бошқа аёлни сифатлаб беришдан қайтарилган.
17. Аёлнинг авратига қарашдан қайтарилган.
18. Маҳрамсиз сафар қилишдан қайтарилган.
19. Ҳожатсиз уйидан чиқишдан қайтарилган.
20. Мусибат пайтида дод солиб, юзга уриб, кийим йиртиб йиғлашдан қайтарилган.
21. Аёл билан битта кийимда қучоқлашишдан қайтарилган.
22. Ғийбат, чақимчилик, жосуслик, зулмдан қайтарилган.
23. Мусулмонлар билан уч кундан ортиқ аразлашишдан қайтарилган.
24. Эркаклар билан жанозага қатнашишдан қайтарилган.
25. Силаи раҳмни узишдан қайтарилган.
26. Коҳин, фолбин, мунажжим, азайимхонга боришдан қайтарилган.
27. Фарзандларини дуойибад қилишдан қайтарилган.
28. Хизматкорларни азоблашдан қайтарилган.
29. Қўшнига озор беришдан қайтарилган.
30. Маййитга уч кундан ортиқ мотам тутишдан қайтарилган. Фақат эрига тўрт ою ўн кун мотам тутади.
Муслима синглим! Аллоҳ таоло қайтарган ишларни қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлинг! Агар юқоридаги ишлардан бирортасини қилиб қўйсангиз, истиғфор ва тавбага шошилинг! Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Оли Имрон сурасида шундай деган:
وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُواْ فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُواْ أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُواْ اللّهَ فَاسْتَغْفَرُواْ لِذُنُوبِهِمْ وَمَن يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ اللّهُ وَلَمْ يُصِرُّواْ عَلَى مَا فَعَلُواْ وَهُمْ يَعْلَمُونَ
135 . Ва улар фоҳиша иш ёки ўзларига зулм қилган чоғларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрайдилар, гуноҳларини Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? Ва улар, билиб туриб, қилган гуноҳларида бардавом бўлмаслар. (Демак, бир марта, билмасдан ёки заифлик тутиб, гуноҳ қилиб қўйган одам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Бу қоида ва мағфират бобидаги бир оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, оғзида тавба қилдим деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.)
Нозимжон Ҳошимжон
✅❗️ Бу маълумотни имкон қадар бошқа группаларга ҳам тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
БУ ДУОНИ АЛЛОҲНИ ЗИКР ҚИЛИБ, УНДАН ПАНОҲ ТИЛАБ АЙТИБ ЮРИЛСА БЎЛАДИМИ?
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум! Бақара сурасининг 18-ояти "Суммун букмун ъумнун фахум лаа яржиуун" деб ўқилар экан. (Валлоҳи Аълам) Шу дуони ўқиб юрилса Аллоҳ яратгам жамики мавжудот ва махлуқотларнинг зарари ва зулмидан паноҳда бўлар экан. Шу ростми? Бу дуони Аллоҳни зикр қилиб, ундан паноҳ тилаб айтиб юрилса бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича таълим берганлар.
عَنْ أَبَانَ بْنِ عُثْمَانَ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَنْ قَالَ بِسْمِ اللهِ الَّذِي لَا يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الْأَرْضِ وَلَا فِي السَّمَاءِ وَهُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ، ثَلَاثَ مَرَّاتٍ لَمْ تُصِبْهُ فَجْأَةُ بَلَاءٍ حَتَّى يُمْسِيَ، قَالَ: فَأَصَابَ أَبَانَ الفَالِجُ، فَجَعَلَ الرَّجُلُ الَّذِي سَمِعَ عَنْهُ الْحَدِيْثَ يَنْظُرُ إِلَيْهِ، فَقَالَ لَهُ: مَا لَكَ تَنْظُرُ إِلَيَّ! فَوَاللهِ مَا كَذَبْتُ عَلَى عُثْمَانَ، وَلَا كَذَبَ عُثْمَانُ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَلَكِنِ الْيَوْمُ الَّذِي أَصَابَنِي فِيْهِ مَا أَصَابَنِي غَضِبْتُ فَنَسِيْتُ أَنْ أَقُولَهَا. رَوَى هَذِهِ السِّتَّةَ أَصْحَابُ السُّنَنِ
Абон ибн Усмондан, у отаси розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Бисмиллаҳиллазии лаа язурру маъа исмиҳи шайъун фил арзи ва лаа фис-самааи ва ҳувас-самийъул алийм»ни уч марта айтса, кеч киргунча унга тўсатдан келадиган бало етмайди», деганларини эшитдим».
Абонга фалаж етди. Ундан юқоридаги ҳадисни эшитган киши унга қарай бошлади. Шунда Абон унга:
«Нимага менга (бундай) қараяпсан?! Аллоҳга қасамки, мен Усмонга ёлғонни нисбат берганим йўқ. Усмон ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ёлғонни нисбат бергани йўқ. Аммо менга мусибат етган куни ғазабланиб, уни айтишни унутибман», деди».
Ушбуларни «Сунан» эгалари ривоят қилганлар.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ الْحَسَنَ وَالْحُسَيْنَ يَقُولُ: أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لَامَّةٍ، ثُمَّ يَقُولُ: كَانَ أَبُوكُمْ يُعَوِّذُ بِهِمَا إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحاَقَ عَلَيْهِمُ السَّلَامُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб:«Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳит-тааммати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин. Ва мин кулли айнин лаамматин» дер ва сўнгра:«Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди», дер эдилар».
Абу Довуд ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар.
Шарҳ: Дуонинг маъноси бундай: «Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман». Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоққа паноҳ тилар эди», деганлари «Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга худди мана шу дуо ила паноҳ сўрар эди», деганларидир. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан).
Икки “Қул” билан бошланадиган сураларни ўқиб онангизга дам солинг ва онангизни ёнида-чўнтагида доимо мисвак турсин. Шунда ҳеч қанақа сеҳр-жоду таъсир қилмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
ШАЙТОННИНГ “ТАРЖИМАИ ҲОЛИ”
Маълумки, шайтон биз мусулмонларнинг ашаддий душманимиз бўлиб, Аллоҳ таолодан қиёматга қадар бизни васваса қилиб, йўлдан уришга рухсат олган. Қуйида ўша душманимизнинг “таржимаи ҳоли” билан танишамиз.
Исми: Иблис;
Шаҳри: Ғофилларнинг қалблари;
Қариндошлари: Бут-санамлар;
Доимий макони: Жаҳаннам. Нақадар ёмон жой!
Даражаси: Биринчи даражали фосиқ;
Мамлакати: Аллоҳнинг исми зикр қилинмайдиган жойлар;
Кўзлаган мақсади: Қинғирлик, бузуқлик;
Дастмояси: Бекорчи орзу-истаклар, хомхаёллар;
Мажлиси: Бозорлар;
Йўлидаги душманлари: Тақводор мусулмонлар;
Кўрсатадиган нарсаси: Сароб;
Ишларидаги бош шиори: «Нифоқ хулқларнинг саййидидир»
Ишининг либоси: Иккиюзламачилик, сохталик;
Бу дунёдаги хотинлари: Кийимли ялонғоч аёллар;
Яхши кўрадиганлари: Аллоҳнинг зикридан ғафлатда юрганлар;
Уни безовта қиладиган нарса: Истиғфор;
Унинг ёзуви: Баданга игна билан солинган ёзув (татуировка);
Уйи: Ҳожатхона, ҳаммом;
Сифати: Доим ўзининг манфаатларини биринчи ўринга қўювчи, худбин;
Зоҳир бўлган вақти: Одам алайҳиссаломга сажда қилишдан бош тортган кун;
Шериклари: Мунофиқлар;
Ризқ манбаи: Ҳаром мол-дунё;
Иш олиб борадиган хонаси: Ифлос, нажосат ҳамда гуноҳлар содир этиладиган жойлар;
Хизматчилари: Ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарувчилар;
Буйруқлари: Фаҳшга буюради;
Диёнати: Куфр;
Вазифаси: Барча ғазабга дучор бўлган ва адашганларнинг мудири;
Хизмат муддати: Қиёмат кунигача;
Сафар қиладиган жойи: Жаҳаннам йўли;
Тижоратдан оладиган фойдалари: Беҳуда кетган, шамолга совурилган вақтлар;
Қизиқишлари: Адаштириш, залолат;
Сафардаги ҳамроҳи: Ҳақиқатдан кўз юмувчи, ҳақни гапиришдан сукут қилувчи;
Орзуси: Ҳамманинг куфрга кетиши;
Минадиган улови: Ёлғон;
Оладиган маоши: Ўзининг ва унга эргашганларнинг гуноҳи;
Энг ёқтирган иши: Ливота (эркакларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши), сиҳоқ (аёлларнинг бир-бирлари билан жинсий алоқа қилиши);
Алоқа воситалари: Ғийбат, чақимчилик, жосуслик;
Ўзига эргашганларга айтадиган махфий сўзи, пароли: Мутакаббирлар айтадиган “Мен” сўзи;
Энг яхши кўрган таоми: Ғийбат орқали ейиладиган ўлган биродарнинг гўшти;
Қўрқадиган кишиси: Тақводор мўмин;
Ваъдаси: Садақа қилувчиларга камбағал бўлиб қолишни ваъда қилади;
Уни йиғлатадиган нарса: Кўп сажда қилиш;
Мудофааси: Албатта, шайтоннинг макри, хийласи заифдир;
Тузоғи, ов қиладиган тўри: Аёллар;
У учун энг даҳшатли фожеа: Душманларининг унинг устидан кулишлари;
Энг кўп ёмон кўрган одами: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам;
Яна ёмон кўрадиган одами: Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва аёллар;
Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шубҳали ишлардан узоқ юрадиган, сабрли олим;
Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Сабрли, эҳтиёжини ва камбағаллигини ҳеч кимга билдирмайдиган, ўз ҳолидан шикоят қилмайдиган фақир;
Ундан кейин ёмон кўрадиган одами: Шукр қилувчи бой;
Уни иситма тутиб, титрайдиган пайти: Мусулмонлар намозга турганда;
Боғланадиган вақти: Рамазон ойи;
Уни ақлдан оздирадиган нарса: Мусулмонлар ҳаж қилиши;
Уни оловда эриган қўрғошиндек қилиб қўядиган нарса: Қуръон тиловати;
Уни арралаб, иккига бўлиб қўядиган нарса: Ихлос билан қилинган садақа;
Қаттиқ қўрқадиган одами: Умар розияллоҳу анҳу;
Қаттиқ уяладиган одами:
Усмон розияллоҳу анҳу;
Суҳбатдоши: Судхўр;
Дўсти: Зино қилувчи;
Ётоқдаги дўсти: Ароқ ичувчи;
Меҳмони: Ўғри;
Элчиси: Сеҳргарлар;
Кўзининг нури: Талоқ;
Севгилиси: Жума намозини ташлаганлар;
Кўзларини кўр қиладиган нарса: Кечаси ўқилган намоз;
Биродарлари: Молларини бекорга сарф этиб исроф қилувчилар.
Мана азизлар ашаддий душманимизни яқиндан таниб олдик. Энди бор имкониятимизни ишга солиб ундан сақланишга ҳаракат қилайлик!
Аллоҳ таоло барчамизни шайтоннинг макридан, васвасасидан асрасин!
Аллоҳумма инний аъузу бика мин иблиса ва жунудиҳи.
Islom.uz Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇👇
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈
#ТАРҚАТИНГ
Агар суннатларни тарқатадиган бўлсак, бидъатлар ўз ўзидан йўқ бўлиб бораверади. У суннатлардан:
– Муаззин азон айтганида у каби қайтариб туриш.
–Тунги таҳажжуд намозини енгилгина икки ракат ўқишдан бошлаш.
– Ичимликни пуфламасдан ичиш.
– Чап қўлда овқатланмаслик.
– Сувни бирданига ичмасдан, учга бўлиб ичиш.
– Таҳорат билан ухлаш.
– Аллоҳ йўлида зиёрат қилиш.
– Ухлаш олдидан тўшакни қоқиш.
– Уй ишларида аҳли-аёлига кўмаклашиш.
– Ёш болаларга ҳам салом бериш.
– Эркак кишилар оқ кийим кийиши.
– Учрашганда қўл бериб сўрашиш.
– Ўнг томонга қараб ухлаш.
– Беморларни зиёрат қилиш.
–Акса уриб то алҳамдулиллаҳ деб айтмагунча ярҳамукаллоҳ демаслик.
– Калтакесакни ўлдириш.
–Йўлдан озор берувчи нарсаларни олиб ташлаш ҳам суннат.
–Рамазон ҳайитига чиқишдан олдин хурмодан тоқ еб чиқиш.
Бундан бошқа суннатлар ҳам жуда кўпдир...
☝️Шу суннатларни қўлингиздан келганча тарқатинг. Ҳар бир ўқиб амал қилганнинг савоби сизга келиб туради.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
БЕМОР ОДАМ ЎҚИЙДИГАН ДУО
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум! Касал ёки бемор одам кўпроқ қайси дуоларни ўқиб юргани яхши?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади.
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ بَعْضَ أَهْلِهِ يَمْسَحُ بِيَدِهِ الْيُمْنَى وَيَقُولُ: اللَّهُمَّ رَبَّ النَّاسِ اذْهِبِ الْبأْسَ واشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз аҳлларидан баъзиларга паноҳ тилаганларида ўнг қўллари ила силаб:«Аллоҳумма! Роббан-нааси! Изҳибил баъса. Ишфи. Анташ-шаафии. Лаа шифаъа иллаа шифааука. Шифаан лаа юғодиру сақман», дер эдилар».Икки шайх ривоят қилганлар.Шарҳ: Ҳар бир дам солувчининг беморни ўнг қўли билан силаб туриб дам солиши шундан олинган. Тўғрироғи, дуони ўқиб, ўнг кафтга дам солиб, сўнг ўша ўнг кафт билан беморни силаш керак.Дуонинг маъноси қуйидагича:«Аллоҳим! Одамларнинг Робби! Шиддатни кетказ! Шифо бер. Шифо берувчи Сенсан. Шифоингдан бошқа шифо йўқ. Ҳеч дардни қўймайдиган шифо бер!» («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси фойдали ёзмаларидан
ЭҲТИМОЛ БУ НАЖОТДУР...
🖊Жазирама иссиқ. Кўчада юриб бўлмайдиган даражада қуёш нурини аямай сочмоқда. Сен эса машинангда кетаяпсан. Кўчада бир одамни терга ботиб йўлда кетаётганини кўрдинг. Ҳаттоки кийимлари тер сувидан ювилиб ҳўл бўлиб ҳам кетган. Сен ундан ирганма, балки машинангни эшигини у инсон учун очиб бер.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Табиий ҳолки ишлашинг керак. Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсамни келтирмадингми" деб сўраб қолдилар. Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...
🖊Отанг сенга мурожаат қилиб: "ўғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Кўчада бир ишчини қуёшда, иссиқда холдан тойиб ишлаётганини кўрдинг. Унга тезда муздек сув олиб бер. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Қушлар учиб келадиган ерга озгина донми ёки гуруч сепиб қўй. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Одамлар юрадиган йўлакда керакмас қоғозми, сув идишлариними, ширинликлар қоғозиними ёки шунга ўхшаш нарсаларни ташлаб кетишганини кўриб қолдинг. Сен уялмасдан, эринмасдан шуларни олиб махсус идишга солиб қўй.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Сени биров хақорат қилиб, ёмон гапларни сенга қарата айтди. "Оғирроқ бўл". Сени Аллоҳ кечирсин деб айт. Эҳтимол бу сенга нажотдур...
🖊Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Ўсмирларни гуноҳ иш қилаётганини кўриб қолдинг. Шу заҳоти уларни тўхтатиб насиҳат қил.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134-оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
🖊Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
«Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт. Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.»
☝️Бу мавзуни сизлар учун илиндим. Эҳтимол бу бизнинг нажотимиздур. Сиз ҳам бошқалар билан улашинг. Эҳтимол бу сизнинг нажотингиздур...
✨Бугунги ҳикмат✨
Сени ҳурмат қилиб, яхши кўрган инсонга ёмонлик қила кўрма.
Сенга муҳтож бўлиб турган шахсга "мен машғулман" деб айтма.
Сенга ишонган шахсни алдама.
Сени доим эслаб турадиган шахсни сен унутма.
©Умму Мустафо таржимаси
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇👇
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
НИМА ГАП, ФАРЗАНДИНГИЗ ...МИ?
Психолог Ториқ Ҳабиб фарзанд тарбиясидаги муаммолар ечими ҳақида шундай дейди:
Фарзандингиз ёлғон гапиряптими? Демак, сиз уни қаттиқ назорат остига олгансиз!
Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими? Демак, сиз уни руҳлантирмас экансиз!
Фарзандингиз яхши гапира олмаяптими? Демак, сиз у билан суҳбатлашмас экансиз!
Фарзандингиз ўғрилик қиляптими? Демак, сиз унга совға-салом бермаётган экансиз!
Фарзандингиз қўрқоқми? Демак, сиз уни кўп ҳимоя қиларкансиз!
Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими? Демак, сиз унинг ёнида овозингизни пасайтирмас экансиз!
Фарзандингиз доим қовоғи осилганми? Демак, сиз уни мақтамас экансиз!
Фарзандингиз қизғанчиқми? Демак, сиз у билан ўзаро ҳамкорлик қилмас экансиз!
Фарзандингиз бошқаларга нисбатан тажовуз қиляптими? Демак, сиз унга нисбатан қўпол муносабатда бўларкансиз!
Фарзандингиз заифми? Демак, сиз унга кўп дўқ-пўписа қилар экансиз!
Фарзандингиз сизни қизғаняптими? Демак, сиз унга нисбатан беэътибор экансиз!
Фарзандингиз сизни безовта қилиб, тинчингизни бузяптими? Демак, сиз уни бағрингизга босиб, юзларидан ўпмас экансиз!
Фарзандингиз сизга бўйсунмаяптими? Демак, сиз ундан кўп нарса талаб қиларкансиз!
Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми? Демак, сиз ўзингиз билан ўзингиз овора экансиз!
“Бахтли ҳаёт сари” китобидан
✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
ПАЙҒАМБАРИМИЗ ﷺ НИНГ КЎРИНИШЛАРИ.
1.Ўрта бўй эдилар.
2. Ранглари оқ-қизил, юзлари буғдойранг эди.
3. Олдинга мойил бўлиб юрардилар.
4. Икки елкалари ораси кенг эди.
5. Кафт ва қадамлари тўла, гўштли.
6. Бошлари катта, юзлари думалоқроқ, кўзлари қора эди.
7. Суякларининг қўшилган ери йўғон.
8. Киприклари узун. Тана аъзолари бир-бирига мутаносиб, хушбичим эди.
9. Сийнадан киндиккача узун ва ингичка мўй.
10. Баданлари туксиз.
11. Бирор тарафга бурилсалар, гавдалари билан бурилар эдилар.
12. Пешоналари кенг.
13. Қошлари қўшилмаган, эгик эди.
14. Бурунлари баланд, қиррали.
15. Соқоллари қалин эди.
16. Тишлари майда, ялтироқ,
олдинги тишлари бир-биридан алоҳида кўринар эди.
17. Қорин ва сийналари текис ҳамда баробар.
18. Кўкраклари кенг.
19. Билаклари узун.
20. Икки елкалари ўртасида
пайғамбарлик муҳри бор. Бу муҳр каптар тухумидек
келадиган қизғиш гўшт, усти тук эди.
21. Юришлари тез.
22. Барчадан илгари салом берардилар.
23. Сочлари икки қулоқ ярмига тушади.
24. Сочларини тарар, бўяр
(қора-қизил рангга) ва баъзида фарқ очардилар.
25. Ўнгдан бошлашни
суярдилар. Сочга ёғ суртардилар. Ҳаж ва
умрада олдирганлар.
26. Кўзларига ҳар кеча сурма қўярдилар.
27. Кийимни, йиртилгунча кияр эдилар.
28. Узуклари кумушдан бўлиб, ўнг қўлга таққанлар.
29. Салла ўрардилар (7-12 газ).
30. Изорлари тўпиқдан пастга тушмаган.
31. Таомни суяниб емасдилар. Таомни айбламас, ёқса ер,
ёқмаса тарк этар эдилар.
32. Таомдан сўнг бармоқларини уч бор ялар эдилар.
33. Хонтахта устида овқатланмас эдилар.
34. Таомлари товуқ гўшти, қўй гўшти, тўрғай гўшти, сирка, зайтун ёғи, арпа нони, нон тўғралган шўрва (сарид), хурмо, талқон эди. Ширин ва совуқ ичимликни, сутни, замзамни суярдилар.
35. Пиёлалари ёғочдан бўлган эди.
36. Бодрингни ва қовунни
(янги) хурмо билан қўшиб ер эдилар.
37.Сув ичганларида уч бор тўхтаб-тўхтаб, нафас олиб ичардилар.
38. Хушбўйликлар учун махсус идишлари бор эди.
40. Бирор нарсага ишора қилсалар, бутун кафтлари
билан ишора қилар эдилар.
41. Еттита қиличлари бўлган.
42. Шеър ўқир ва эшитар
эдилар. (Шоирлари: Ҳасан ибн Собит).
43. Аввал икки ракат енгил намоз ўқиб, сўнгра таҳажжудга киришардилар.
44. Қироатни ҳарф-ҳарф, очиқ ва равшан, ҳар бир оятни алоҳида ўқир эдилар.
45. Қуръонни ўзгадан эшитишни суяр эдилар.
46. Тўшаклари теридан, ичига хурмо дарахти пўстлоғи солинган эди.
47. Саҳобалар у зотни кутиб
олиш учун ўринларидан туришмас эди.
48. Қаерга борсалар, бўш ўринга ўтирардилар.
49. Уйдаги вақтлари учга
бўлинарди: 1) Ибодат; 2) Уй ишлари; 3) Шахсий ишлар.
50. Ҳар бир ишнинг тадбирини аввалдан қилар эдилар.
51. Ўзларига эрта учун озиқ-овқат олиб қўймас эдилар.
52. Либосларига ўзлари қарар, ўзлари ямар, жониворлар сутини ўзлари соғар эдилар.
53. Сариқ либосни суймас эдилар.
54. Ҳеч кимни урмаганлар.
55. Ўзлари дарвешона ҳаёт
кечирсалар-да, эҳсонлари
шоҳларникидан аъло эди.
56. Ҳадя олиб, мукофот
берардилар. Ҳадяларни келган куниёқ (муҳтожларга) тарқатар эдилар.
57. Узоқдаги товушларни ҳам эшитар, ҳеч ким кўра
олмайдиган масофани бемалол кўрар, қоронғуда ҳам кундузгидек бемалол кўраверар эдилар.
58. Лўнда, қисқа, аниқ, такаллуфдан холи ва айни
пайтда фасоҳат билан гапирар эдилар.
59. Ҳар кимнинг ақлига мослаб сўзлар эдилар.
60. Ҳазилларига ёлғон аралашмас эди.
61. Кулишлари чиройли табассум эди.
62. Дастлаб кўрган одамни ҳайбатлари босар, муомала
қилиб таниганидан сўнг, ҳамма у зотни яхши кўриб қолар эди.
63. Туя, от минганлар.
64. Бир марта ҳаж, тўрт марта умра қилганлар.
65. Кам овқат ер, кам ухлар эдилар.
66. Ўзлари учун интиқом
олмасдилар.
67. Вафот этганларида ҳазрати Али (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ғусл қилдирган, амакилари Аббос ва у зотнинг ўғиллари Фазл (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ёрдамберганлар.
68. Қабрни Абу Талҳа қазиган.
69. Мерослари садақа қилиб берилган...
БУ МАЛУМОТЛАР ҲАДИСЛАРДАН ОЛИНГАН.
ДЎСТЛАРИГИЗГА ЮБОРИНГ! УЛАР ҲАМ УЛ ЗОТНИ ЭСЛАСИНЛАР!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ!🤲👇👇👇
АЁЛ ЭРИНИ ЁНИДА СОЧИНИ ЁЙИБ ЁТИШИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈
САЖДАДАГИ ДУО МАҚБУЛМИ?
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум, хазрат! Сиз бир маърузангизда банданинг Аллоҳга энг яқин бўладиган пайти сажда вақтида дегансиз. Сўрайдиган бўлсангиз Аллоҳдан шу вақтда сўраб қолинг дегансиз. Бу билан намоз пайтидаги сажданими ёки алохида намоздан ташқарида сажда қилиб туриб сўрашни тушиниш керакми?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу менинг гапаим эмас. Бу ҳадис.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Роббисига энг яқин бўлиши, у сажда қилганидадир. Бас, дуони кўпайтиринглар», дедилар».Намоз банданинг ўз Роббиси ила яккама-якка муножатидир. Намоз мўмин инсоннинг меърожидир. Намоз мўмин инсоннинг Аллоҳнинг ҳузурида ўзини энг хор ва энг паст тутган ҳолидир. Сажда эса, намознинг энг бандалик равшан зоҳир бўлган, хорлик ва зорлик равшан бўлган жойидир. Банданинг зорлиги қанчалар ошса, Аллоҳнинг унга яқинлиги шунчалик ошади. Шунинг учун ҳам банда саждада турганида Роббисига энг яқин ҳолда бўлади. Роббисига яқин бўлиб турганда эса, сўраган нарсаси қабул бўлиши ҳам энг яқин ҳол бўлади. Шунинг учун ҳам, банда саждада турган ҳолида дуони кўпроқ қилиши керак. Имом Муслим ва Аҳмадлар ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Огоҳ бўлинким, мен рукуъда ва саждада турган ҳолимда Қуръон қироат қилишдан наҳий қилиндим. Аммо, рукуъда Аллоҳнинг улуғланглар, саждада эса, дуо қилишга ижтиҳод қилинглар, сизга ижобат бўлиши лойиқдир», деганлар.Бу каби дуо нафл намозда бўлади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
ҲАЖ ВА УМРАНИНГ САВОБИНИ БЕРАДИГАН АМАЛ
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум! Бир марузада ким агар бомдод намозидан кейин то тонг чиққунча зикр саловат Қуръон тиловат қилса умра ва ҳажнинг савоби берилади деб эшитдим. Шу хақида хадис хам бор экан.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Шуруқ (ишроқ) намози
عَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ الْجُهَنِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ قَعَدَ فِي مُصَلَّاهُ حِينَ يَنْصَرِفُ مِنْ صَلَاةِ الصُّبْحِ حَتَّى يُسَبِّحَ رَكْعَتَيِ الضُّحَى لَا يَقُولُ إِلَّا خَيْرًا، غُفِرَ لَهُ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ أَكْثَرَ مِنْ زَبَدِ الْبَحْرِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَلَفْظُهُ: مَنْ صَلَّى الْغَدَاةَ فِي جَمَاعَةٍ، ثُمَّ قَعَدَ يَذْكُرُ اللهَ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ، ثُمَّ صَلَّى رَكْعَتَيْنِ كَانَتْ لَهُ كَأَجْرِ حَجَّةٍ وَعُمْرَةٍ تَامَّةٍ تَامَّةٍ تَامَّةٍ
Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади», деганлар»
Абу Довуд, Термизий ривоят қилган. Термизийнинг лафзида:
«Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган.
Ушбу ривоятда васф қилинаётган намоз «Салотуш-шуруқ» (Ишроқ намози) дейилади. «Шуруқ» дегани эса қуёш чиқишини билдиради. Шуруқ чошгоҳ намозининг энг аввалги вақтидаги намоздир. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
АЁЛ КИШИНИ АВТОМОБИЛ БОШҚАРИШИГА ДИНИМИЗДА РУХСАТ БОРМИ?
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассаламу алайкум устоз. Аёл кишини автомобил бошқаришига динимизда рухсат борми? Иложи бўлса далил билан жавоб берсангиз илтимос. Олдиндан раҳмат айтиб муҳлисингиз Умиджон Ош шаҳри Қиргизистон
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бу янги масала бўлгани учун турлича қараш бор. Далил ўрнига сизга ўз қулоғим билан эшитган бир воқеани айтиб берай. Домлаларимиздан бирлари қуйидагиларни айтадилар:«Аёлларнинг автомобил минишлари уларнинг латофатига тўғри келмаслигига менда тўлиқ ишонч бор. Бир қамоқда, бир одамни машина билан уриб ўлдирган ёш аёл ўша ерда ушлаб турилган экан. Яқинлари унинг боласини йўргакда келтириб эмиздириб кетишмоқда. Бу ҳолни кўриб йиғлаб юбордим».
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба
ДУШАНБА ПАЙШАНБА КУНГИ РЎЗА НИЯТИ
@Shayx_Muxlislariuz САВОЛ:
Ассалому алайкум! Душанба ва пайшанба кунлари қазо рўзаларимни тутишни бошладим. Базан сахарга туришга қийналаман гохида ярим тунда уйғонаман шундай пайтлари тунда уйғониб қолганимда ёки эрталаб турганда ният қилиб қўйаверсам шу рўзаларим дуруст бўладими?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Қазо рўзаларга кечасидан ният қилиш шарт. Яъни эртага қазо тутаман деган ният бўлиш керак. Шунга биноан бир кун олдин эртага рўза тутаман деб ният қилган бўлсангиз, ўша кифоя қилади. Муҳими саҳарлик вақтидан кейин ҳеч нарса еб-ичмасангиз бўлди. «Кифоя» китобида шундай дейилган:«Қазо, каффорат ва мутлақ назр рўзалар учун кечаси тайин қилиб, ният қилиш шарт қилинган». Чунки мазкур турлардаги рўзалар учун ажратилган тайинли вақт йўқ. Шунинг учун уларнинг бошланиш вақтини тайин қилиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476
✅ Манба