shayx_muhammadsodiq_muxlislari | Неотсортированное

Telegram-канал shayx_muhammadsodiq_muxlislari - ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

280002

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган! Манба: Savollar.islom.uz | Islom.uz Савол йўллаш! 👉 Savollar.islom.uz Реклама: @Reklamauchun_manzil

Подписаться на канал

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

☪️ Рўзадор деб кимни айтилади?

💐 Рўзадор – тана аъзоларини гуноҳдан тийган киши.
💐 Тилини ёлғон, фаҳш ва сохта нарсалардан сақлаган киши.
💐 Қорнини овқат ва ичимликлардан, фаржи(жинсий аъзоси)ни жинсий қовушишдан сақлаган киши.
💐 Гапирса, рўзасига жароҳат етказадиган сўзни сўзламайди.
💐 Бирор ишни бажарса, рўзасини бузадиган ишга қўл урмайди.
💐 Сўзларининг барчаси фойдали ва яроқли бўлади.
💐 Шунингдек, бажарган барча ишидан шундай бир ифор таралсинки, суҳбатдоши унинг ҳидидан баҳраманд бўлсин.
💐 Ким рўзадор билан бирга ўтирса, унинг суҳбатидан манфаат олсин.
💐 Ўтирган киши сохталик, ёлғон, бузуқлик ва зулмдан омонда бўлсин.
💐 Мана шу фақат таом ва ичимликдангина тийилинмаган ҳақиқий рўзадир.
💐 Рўза аъзоларнинг гуноҳдан тийилишидир.
💐 Қориннинг таом ва ичимликдан тийилишидир.
❗️ Таом ва ичимлик рўзани очиб, бузгани каби, гуноҳлар ҳам унинг савобидан маҳрум қилади. Оқибатда уни рўза тутмаганлар қаторига қўшиб қўяди.

"Рамазонга оид ҳикматлар"дан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

#САВОЛ Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21652

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

☝️​​АВВАЛГИ ГУНОҲЛАРИНГИЗ КЕЧИРИЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Муъоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таом еса-ю, кейин: «Шуни менинг куч-қувватимсиз менга таом қилиб, ризқ қилиб берган Аллоҳга ҳамд бўлсин» деса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилингай», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Дуонинг ўқилиши: «Алҳамдулиллаҳиллазий атъаманий ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлим минний ва лаа қувваҳ»

Буни қаранг, Ислом динимизнинг улуғлигини қаранг!

Таомни сиз ейсиз, сизнинг қорнингиз тўяди, таомни еб бўлиб, ушбу ҳадисдаги дуони айтишингиз билан аввалги гуноҳларингиз ҳам кечирилади.

Барчамиз гуноҳларимиз кечирилишини хоҳлаймиз. Ҳадисдаги дуо орқали мағфиратга эришамиз, инша Аллоҳ.

Кўпчилигимиз ушбу дуони биламиз, билмаганлар ёдлаб олсалар ва овқатлангандан сўнг шу дуони ихлос билан айтиб дуо қилсалар, инша Аллоҳ, аввалги гуноҳлари мағфират қилинади.

Нозимжон Ҳошимжон

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------

БОМДОДГА ТУРОЛМАСЛИК.
#САВОЛ: Бомдодга жуда қаттиқ ухлаб қолябман, будилник чалинади, ўчираман яна ухлаб қолябман. Ухлаб қолмаслик учун нима қилиш керак. Илтимос маслаҳат беринг!
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21092

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

✅ Эр хотинининг иффатини сақлаши, уни ҳаромдан ҳимоя қилиши керак. Айниқса қўшилиш чоғида хотинининг хоҳишини инобатга олиши лозим.

✅ Эр хотинини на сўз билан, на феъли билан сўкиб, айблаб, ҳақоратлаб, ёмонлаб, пастга урмаслиги, унинг жисмию хулқини, оиласию яқинларини камситмаслиги зарур. Зеро, бу мусулмон одобига мутлақо тўғри келмайди.

✅ Эр хотинини яхши кўрса, уни ҳурматлаши, қадрлаши лозим, ёмон кўрса, зулм қилмаслиги керак. Истаса, чидаб яшасин, ёки яхшиликча ажрашсин. Аёлни фақат мардлар қадрлайди, пастлар хорлайди.

📚 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ. "Ижтимоий одоблар" китоби.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
----------------

#САВОЛ: Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

НАФС ВА ИНСОН!

● Нафс: - "Мана сенга керак бўлса тахт".
○ Инсон: - "Йўқ керакмас. Исломим бор! Мен учун бу бахт".

● Нафс: - "Балки ёқар ойсулув қизлар?".
○ Инсон: - "Йўқ ёрим бор, бахтлимиз бизлар".

● Нафс: - "Балки сенга керакдир бойлик?".
○ Инсон: - "Қаноатла холим чиройлик".

● Нафс: - "Ундан кўра сен ўйнаб кулгин...".
○ Инсон: - "Қиёмат бор сен хаё қилгин".

● Нафс: - "Бу дунё беш кунлик билгин".
○ Инсон: - "Хақни айтдинг. Сен тақво қилгин".

● Нафс: - "Балки сенга ёқар кайф сафо?".
○ Инсон: - "Ҳалолга хўп, қолгани жафо".

● Нафс: - "Шароблар бор. Маст бўлиб кўргин!".
○ Инсон: - "Уни қўй. Иймон лаззатин туйгин".

● Нафс: - "Кўзингни оч дунё макрдир...".
○ Инсон: - "Макрларга тўсиқ зикрдир".

● Нафс: - "Ахмоқсан сени ҳаётинг ғурбат".
○ Инсон: - "Йўқ умидим абадий Жаннат".

● Нафс: - "Мен нафсингман енгилдим сенга".
○ Инсон: - "Кел Ҳақ йўлда ёрдам бер менга".

● Нафс: - "Розиман ҳўп. Иймон шартларин билдир".
○ Инсон: - "Махлуқ борки Роббига қулдир".

● Нафс: - "Қуллик қандай бўлади айтгин?".
○ Инсон: - "Амрига юр. Наҳийдан қайтгин!".

● Нафс: - "Гуноҳларим кечарми Қаҳҳор?!".
○ Инсон: - "У меҳрибон раҳмли Ғаффор!"

💪БУ ОЙ НАФСНИ ЕНГАДИГАН ОЙ
Рамазон ойида кўпроқ ибодат қилиб, нафсимизни тарбия қилайлик! Бу кунлар ғанимат.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

#САВОЛ Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21652

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

🌟🌙 РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🎊

💐 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

💐 Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

💐 Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

💐 Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 3-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

#САВОЛ Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

Рамазон ойини нурли манзилларда ўтказинг!!!

Ишончли ва сифатли, лицензияланган Умра зиёратига бормоқчи бўлганлар учун Рамазон ойидаги рейсларимиз!

🗓14 кунлик умра зиёрати!

🗓 17-20-март
Нархи: 1150$

🗓 23-28-31-март, 3-апрел
Нархи: 1650$

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
" عُمْرَةٌ فِي رَمَضَانَ تَعْدِلُ حَجَّةً مَعِي "

“Рамазондаги умра мен билан қилинган ҳажга тенг келади”
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Саҳарлик ва ифторлик иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.

- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик

🔔Жойлар сони чегараланган!

🔄Мурожаат учун:
📞 +998954555553
📞 +998976555553
📞 +998886555553
📞 +998978555553
📨 @Ramazon_muloqot

Ҳамкорлик учун:
📞 +998882999992

✈️Каналга қўшилиш учун:👇
/channel/Ramazon_Travel

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

«РАМАЗОН ОЙИДА ОЧ ҚОЛИШНИНГ ТУБ МАҚСАДЛАРИДАН БИРИ»

Шайх Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ

Instagram | YouTube | Telegram

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇/channel/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17476

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

#БИЛАСИЗМИ?

Рўзанинг фойдалари ҳақида тиббиёт мутахассислари ўтказган тадқиқотларнинг хулосалари:

1. Ўпка
2. Склероз
3. Тутқаноқ
4. Саратон
5. Қанд
6. Экзема
7. Аллергия
8. Бронхиал астма
9. Бронхит
10. Бавосил
11. Жигар
12. Ичак
13. Бўғинлар шиши қайтишига фойда беради
14. Юракнинг атрофини ёғ қоплаб қолишига йўл қўймайди
15. Қон босими ортишига қаршилик қилади
16. Қон айланишини фаоллаштиради
17.Қон томирлари торайишининг олдини олади
18.Шаҳвоний майлни камайтиради
19.Тўқималарда тўпланиб қоладиган заҳарли моддалардан тозалашга ёрдам беради
20.Буйракда тош пайдо бўлишидан сақлайди
21.Семизликка монелик қилади
22. Иммунитетни кўтаради
23. Камқонлик
касалликларига қарши курашишда фойда беради.

Раббимизнинг буюк марҳамати!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

#САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб.
Шу тўғрими?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

🌟🌙 РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🎊

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

🌙🌹РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

#САВОЛ Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21652

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

🎊🌙КИРИБ КЕЛГАН САҲОВАТ, МУРУВВАТ ВА ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИГАН МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИДА ХАЙРЛИ АМАЛЛАРИНГИЗ ҲУДДИ ШУ ДАРАХТ ЯПРОҚЛАРИ КАБИ БЕҲИСОБ АЖРЛАР ОЛИБ КЕЛСИН!

☝️💐АГАР ҚАЧОНДИР БИЛИБ БИЛМАСДАН ҚАЛБИНГИЗГА ОЗОР ЕТКАЗГАН БЎЛСАМ КЕЧИРИНГ!

🎊🌙РАМАЗОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

#САВОЛ Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21652

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

​​​​‼️О Г О Ҳ Б Ў Л И Н Г !

ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛМОҚДА.

#Албатта_ўқинг

Юртимиз узра фараҳбахш Рамазон ойи ўзининг файзу футуҳи билан кезмоқда. Мунаввар тонгларда, муазззам шомларда қилинаётган хайрли дуолар диёримизнинг муссаффо осмонидан раҳмат, мағфират ва барака бўлиб ёғилмоқда.
Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло: “Одам боласининг ҳамма амали – ўзи учун, фақат рўза – Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман”, деди. Рўза – сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадорман” десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда ва иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

Муқаддас динимиздаги барча ибодатларда бандалар Аллоҳнинг олдида баробар туради. Жумладан, рамазони шариф рўзасини тутишда ҳам одамлар бир хил даражада очликни бошдан кечирадилар. Уларнинг ораларидан ё бой, ё мансабдор истисно қилинмайди. Бу борада ҳамма баробар, кучли ва заиф, хос ва омманинг фарқи йўқ.

Имом Ғаззолийнинг “Мукошафатул қулуб” асарида келтирилган бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар:

“Менинг умматимга беш хислат берилди, бу аввалгиларга берилмаганди:

1. Аллоҳнинг наздида рўзадорнинг оғзидан мушкдан ҳам яхшт ҳид келади.

2. Ифторгача малаклар рўзадор учун истиғфор қиладилар.

3. Бу ойда шайтонлар боғланади.

4.Аллоҳ ҳар куни жаннатни безантиради ва “Солиҳ бандаларим, қалбларидан ёмонлик ва жавобгарликни йўқ қилиш учун шошилинч ҳаракат қилишяпти!” деб буюради.

5. У, ойнинг сўнгги кечасида уларни афв этади.

Аллоҳ таоло бу ойда қиладиган барча ибодату дуоларимизни ва тутадиган рўзаларимизни қабул айласин. Бандачилик қилиб билиб билмай қилган хатоларимизни мағфират айласин.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
Ойбек Маърупов.

Бу маълумотни имкон борича бошқаларга ҳам eтказайлик. Аллоҳ рози бўлсин!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

​​​​ЭЙ, РАМАЗОН, УЛУҒ РАМАЗОН!

#Рамазонни_соғинганлар_учун

Аллоҳ таъоло сени қанчалар муборак...қанчалар севимли...қанчалар улуғ...қанчалар муқаддас қилгандир..

ЭЙ, РАМАЗОН!..бутун дунё мусулмонлари...сенинг ташрифингга тайёргарлик кўряптилар...ва дуо қиляптилар...қанча солиҳлар...ва қанча валийлар...сени кутиб олишга жонсараклар..ва сени кутишликдаги ҳар соатни...санаб-санаб ўтказяптилар..

ЭЙ, РАМАЗОН!..сен жудаям ажойибсан...бизнинг Набиййимиз...соллаллоҳу алайҳи васаллам...У зотга жону-боримиз фидо...ражаб ойини кўрган заҳотлари сени эслашни бошлаб юборар эдилар..Эй, Аллоҳим! Биз учун Ражаб ва Шаъбонда барака ато қил..ва бизларни Рамазонга етказ дея..

ЭЙ, РАМАЗОН!..Аллоҳ таъоло сенинг халтангни ...саодатлар ила тўлдириб юборди...Аллоҳ таъоло Қуръони покдек улуғ китобини...сенинг бир кечангда...лавҳи маҳфуздан осмон дунёсига нозил қилди...Воҳ, Рамазон, воҳ!..Қуръони покдек тухфа сенинг покиза кечангда...бу уммати муҳаммадияга насиб бўлди..

ЭЙ, РАМАЗОН!..сенинг номинг ҳам Қуръони каримда зикр қилинган...шунинг учун ўзинг ҳам муборак ва номинг ҳам муборакдир..

ЭЙ, РАМАЗОН!..сенинг халтанг тўлиб тошган...сен раҳмат, мағфират, дўзахдан нажот ойисан...сен сахийлик ва ғамхўрлик ойисан..

ЭЙ, РАМАЗОН!..сенинг кундузларинг пок, кечаларинг мунаввар ва муаттардир..

ЭЙ, РАМАЗОН!..сен яна келяпсан...тамом шону-шавкат ила..тамом иззату-ҳурмат ила...маълум эмас бу сафар сен қанча гуноҳкорларнинг покланишига сабаб бўласан..

ҲА, РАМАЗОН, ҲА!..биз биламиз...сенинг кечаларингдаги нур қанча қанча шаробхўр, фосиқ, зинокор, қароқчи...ва ўғрини пок қилиб жаннатий қилиб юборади..

ҲА, РАМАЗОН!..биз биламиз...сен жуда сахийсан..сенга Аллоҳ таъоло катта куч ато қилди...Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом...Пайғамбарларга алайҳимуссалом нозил бўлар эдилар...Эй, Рамазон!..у сенинг бир кечангда умматнинг шундай одамлари ҳузурига келади...улар...қаттиқ йиғлайверадилар..йиғлаб-йиғлаб Роббиларидан сўрайверадилар...кўп кўп тиловат қилаверадилар..

ЭЙ, РАМАЗОН!..ҳа, бу сенинг ҳақиқатингки...қадр кечасида...Руҳул қудс фаришталарни олиб ерга тушадилар...ва бахтли одамлар учун омонлик сўраб дуо қиладилар..

ЭЙ, РАМАЗОН!..биз биламиз...сен келган заҳотинг жаннат эшиклари очилади...Эй, Аллоҳ! Бизга ҳам жаннатни ато қил...ва сен келган заҳотинг дўзах эшиклари ёпилади...Эй, Аллоҳ! Бизларни ҳам дўзахдан сақла...

ЭЙ, РАМАЗОН!..биз биламиз...сен баракалар бўлиб келяпсан...сен бизнинг дардларимизга даво бўлиб келяпсан...тезроқ кел...Эй, Баракалар ойи!..барча сени кутяпти..

ҲА, РАМАЗОН!..сен келяпсан...сенинг ёқимли қадамларинг овози эшитиляпти...масжидларда сенинг зикринг бошланиб кетган...умра қилувчилар эҳром боғлаганлар...Қуръон ўқувчилари...ҳар дақиқаларни санаяптилар...марҳабо!..хуш келибсан!..эй, Рамазон!..энг бахтиёр кишилар...сенинг муқаддас кунларингда...ҳар куни Қуръони покни бир хатм қиларлар...заифлар уч кунда бир хатм...маълум эмас қисматимизда нималар битилган?..Эй, Аллоҳ! Биз учун ҳам Қуръони мажидни ўқишни...ва эшитишни осон қил...кейин қабул ҳам қил..

ЭЙ, РАМАЗОН!..жуда кўп одамлар...ўзларининг хамёнлари ва сейфларини очиб қўядилар...рўзадорларга ифтор едирадилар...мухтожларга садақалар қиладилар...маълум эмас бизнинг қисматимизда нималар ёзилган?..Эй, Аллоҳ! Биз учун ҳам бу амалларни осон қил...жуда кўп одамлар бу ойда мағфират қилинадилар...аршдан эълон бўладики...уларнинг номини дўзах рўйҳатидан чиқариб, жаннат рўйҳатига ёзиб қўй дея...Эй, Аллоҳ! Биз ҳам айни шу фазилатларни сўраймиз..

ЭЙ, РАМАЗОН!..жуда кўп одамлар...сенинг келган заҳотинг худди чўчқа гўшти четга ташлангандек, гуноҳларни ташлайдилар...Эй, Аллоҳ!..бизларни ҳам улардан қил..

(“Шаҳру Рамазон” китобидан. Муаллиф: Мавлоно Муҳаммад Азҳар. 33-35-бетлар. Абдулқайюм Комил таржимаси)

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИЗГА УЛАШИНГ!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ!🤲👇👇👇
-----

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

🚘 Авто бозор
✅ Тез ва осон сотиш, сотиб олиш
👉 Автомобилларни кўриш

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

​​​​ОНАНГИЗ БУ ГАПЛАРНИ ҲЕЧ ҚАЧОН СИЗГА АЙТОЛМАЙДИ!😔
Буни уларнинг номидан биз сизга айтамиз!👇

#Албатта_ўқинг

🍂 Олдимга қўлларингизда мен учун арзимаган бўлса ҳам, бирор нарса кўтариб келишингиз, менга бўлган ЭЪТИБОРингизни билдиради…

🍂 Мен билан ишингиз бўлмай, телефонингиз билан МАШҒУЛ бўлишингиз, мени ёш боладек бу нарсаларни тушунмайди, деб
ҳисоблашингиз, бир нима десам, чалғитди, деб жаҳлингиз чиқишидан хафа бўламан!

🍂 Ошхонада белим оғриб, оёқларимда қувват қолмай, сиз ва фарзандларингиз учун ОВҚАТ тайёрласам­да, еганингизда сизга ёқмай энса қотиришингиз, юрагимни парчалайди…

🍂 Уйга келсангиз, худди мени кўриш учун эмас, бир­бирингиз билан гаплашгани келгандек, сизнинг суҳбатингизда менга ЎРИН йўқдек туришингиздан ўзимни кимсасиздек сезаман…

🍂 Сизни кутмаганимда, ёлғиз қолганимда, тўсатдан зиёратимга келишингиз, менга бир олам қувонч БАХШИДА этади…

🍂 Мени ёш боладек санаб, «Уни бундай, буни ундай қилинг», дейишингизга муҳтож эмасман… Аксинча, мени ўз ўрнимда, сизга кўп нарсани ўргатган, хатоларингизни МЕҲР билан тушунтирган она сифатида муомала қилишингизни хоҳлардим…

🍂 Ёшлигингизда хизматингизни сидқидилдан қилардим… Менинг ҳам сизга айтолмайдиган эҳтиёжларим бор… Ҳар ой маошингиздан менга ҳам озгина ажратсангиз, мени хурсанд қилган, дуоларим сабаб топганингизда баракани кўрган бўлардингиз.

🍂 Кун келиб, менинг хонамга кирасиз. Лекин унда мени тополмайсиз… Ҳар қанча улғайманг, сиз мен учун доим беғубор, юрагимнинг бир парчаси, кўзларимнинг нури, жоним-болажоним бўлиб қоласиз…

🍂 Насиҳатимни қабул қилинг, жигарбандларим. Сизларга қаттиққўллик қилган пайтимда ҳам сизни ЯХШИ кўрганман…

🍂 Дунёнинг гўзаллигини сизнинг бахтингизда кўрадиган онангиздан ХАФА бўлманг…

🍂 Менга қандай муомала қилсангиз, фарзандларингиз ҳам сизга шундай муносабатда бўлишади…

ОНАНГИЗНИ ҚАДРЛАНГ, КУН КЕЛИБ ИЗЛАБ ҲАМ ТОПОЛМАЙ ҚОЛАСИЗ!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------

БОМДОДГА ТУРОЛМАСЛИК.
#САВОЛ: Бомдодга жуда қаттиқ ухлаб қолябман, будилник чалинади, ўчираман яна ухлаб қолябман. Ухлаб қолмаслик учун нима қилиш керак. Илтимос маслаҳат беринг!
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21092

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

​​ВАҚТ

Сериал 60 дақиқа
Футбол 90 дақиқа
Кино 90 дақиқа
Фейсбукда кезиш 30 дақиқа
Ошхонада улфатлар билан ўтириш 120 дақиқа
Намоз 15 дақиқа
Субҳаналлоҳ дейиш 1 сония

15 дақиқада ўқийдиган Намозимизга хушуъ-хузуъга қараб 10 баробардан 700 баробаргача савоб оламиз.

Аллоҳ таолонинг фазли билан 5 вақт Намозини ўз вақтида ўқиган банда 50 вақт Намоз ўқиганнинг савобини олади.

Субҳаналлоҳ деб бир марта айтсак, осмону ер ораси савобга тўлади.

Аллоҳ таолонинг фазли ила 1 дақиқада 60 та, 5 дақиқада 300 та савоб топамиз.

Тан олайлик, баъзиларимиз кўп вақтимизни зикрсиз ўтказамиз. Фейсбукни 1 соатга ёпиб, шу вақтни Аллоҳ таолонинг зикрига сарфласак, Лаа илааҳа иллаллоҳ, Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар, Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ, Астағфируллоҳ десак, қанча савоб топамиз, Роббимизга ҳамд, истиғфор айтган, жаннат хазинасини тилга олган бўламиз.

Аллоҳ таоло тилларимиз доим Ўзининг зикри билан, қалбларимиз доим Ўзининг ёди билан, муҳаббати билан банд бўлишини насиб этсин!

Нозимжон Ҳошимжон

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------

БОМДОДГА ТУРОЛМАСЛИК.
#САВОЛ: Бомдодга жуда қаттиқ ухлаб қолябман, будилник чалинади, ўчираман яна ухлаб қолябман. Ухлаб қолмаслик учун нима қилиш керак. Илтимос маслаҳат беринг!
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21092

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

🍀🎊🌙РАМАЗОННИНГ 1-ЖУМАСИ МУБОРАК АЗИЗЛАР!🌟🌙

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

💐🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

💐🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

💐🌺 АЛЛОҲИМ, РАМАЗОН ойида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

🌙 РАМАЗОННИНГ 1-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИНГ!🤲👇👇👇
--------------------

#САВОЛ: Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21652

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

Рамазон ойини нурли манзилларда ўтказинг!!!

Ишончли ва сифатли, лицензияланган Умра зиёратига бормоқчи бўлганлар учун Рамазон ойидаги рейсларимиз!

🗓14 кунлик умра зиёрати!

🗓 17-март
Нархи: 1100$ (Биринчи 10 та одамга чегирма бор)

🗓 20-март
Нархи: 1150$

🗓 23-28-31-март, 3-апрел
Нархи: 1650$

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
" عُمْرَةٌ فِي رَمَضَانَ تَعْدِلُ حَجَّةً مَعِي "

“Рамазондаги умра мен билан қилинган ҳажга тенг келади”
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Саҳарлик ва ифторлик иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.

- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик

🔔Жойлар сони чегараланган!

🔄Мурожаат учун:
📞 +998954555553
📞 +998976555553
📞 +998886555553
📞 +998978555553
📨 @Ramazon_muloqot

Ҳамкорлик учун:
📞 +998882999992

✈️Каналга қўшилиш учун:👇
/channel/Ramazon_Travel

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

#Дуо
Турли ёмон хулқлар ва касалликлардан сақловчи дуо:

اللّهمّ إنّي أعوذبك من منكرات الأخلاق والأعمال و الأهواء والأدواء.

Ўқилиши: Аллооҳумма инний аъуузу бика мин мункароотил ахлаақи вал аъмаали вал аҳвааи вал адва.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Хулқларнинг ёмони, амалларнинг ёмони, хавои нафснинг ёмони ва касалликларнинг ёмонидан Сендан паноҳ тилайман. Термизий 3515 – рақам ривояти.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

#САВОЛ Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

РЎЗАНГНИ БУЗИБ ҚЎЙМА

Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангни бузиб қўйма.
● Намозингни зое қилиш орқали рўзангни бузма.
● Садақа улашмасдан, рўзангни бузма.
● Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангни бузма.
● Меҳмондорчиликни кўпайтириб, рўзангни бузма.
● Кўп гапириб ва чақимчилик қилиб, рўзангни бузма.
● Ота онангга оқ бўлиб, рўзангни бузма.
● Кўзингни номаҳрамларга қаратиб, рўзангни бузма.
● Папиросга таслим бўлиб, рўзангни бузма.
● Вақтингни зое қилиб, рўзангни бузма.
● Ҳижобингга бепарво бўлиб, рўзангни бузма.
● Қариндошлардан алоқани узиб, рўзангни бузма.

"Рамазон ҳикматлари" китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------

#САВОЛ Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/15549

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

​​#БИЛАСИЗМИ?

Савол: Ўқиганни шафоат қиладиган сура қайси?
Жавоб: Саҳиҳ ҳадисда келганидек, Мулк сураси.

Савол: Инсонни дажжолдан сақлаб қоладиган ўн оят қайси?
Жавоб: Каҳф сурасининг дастлабки ўн ояти.

Савол: Қайси сура бир мартада тўлиқ нозил бўлган?
Жавоб: Муддассир сураси.

Савол: Қайси сура Қуръоннинг ўркачи деб аталади?
Жавоб: Бақара сураси.

Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қайси сурани аёллар ўргансин деганлар?
Жавоб: Нур сурасини.

Савол: Қайси сура Ҳаворийлар деб аталади?
Жавоб: Соф сураси.

Савол: Видолашув сураси қайси?
Жавоб: Наср сураси.

Савол: Мерос ҳақидаги сура қайси?
Жавоб: Нисо сураси.

Савол: Қуръондаги энг буюк сура қайси?
Жавоб: Фотиҳа сураси.

Савол: Араб алифбосидаги барча ҳарфларни ўзида жамлаган оят қайси?
Жавоб: Фатҳ сурасининг охирги ояти.

Савол: Қайси сура кичик Нисо сураси деб аталади?
Жавоб: Талоқ сураси.

Савол: Қуръоннинг келинчаги қайси сура?
Жавоб: Ар Роҳман сураси.

Савол: Қайси сурани нажот берувчи деб аталади?
Жавоб: Таборак, Мулк сураси.

Манба: "Ҳикматлар" китоби.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

ЖИН ВА ШАЙТОНЛАР ЭНГ КЎП ЖОЙ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Instagram | Youtube | Telegram

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!👇👇👇/channel/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17476

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

🌙 РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🎊

🌺 Роббим, кўзларимизни уйқудан уйғотганингдек, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!

🌺 Борлиқни тонг шуъласи ила ёритгинингдек, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар айла!

🌺 Бизни нима учун яратган бўлсанг, ўша билан машғул қил!

🌺 Биз учун яратиб қўйганларинг билан овора қилиб қўйма!
Биз Сендан сўрарканмиз, бизни маҳрум қилма!

🌺 Модомики Сенга тавба қиларканмиз, азобингга гирифтор этма!

🤲 АЛЛОҲИМ кунларимиз соғлик саломатликда, тинчлик осойишталикда, хайр-баракали, ЭНГ муҳими Ўзинг рози бўладиган амаллар билан ўтсин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 2-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🤲

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
-------------------

#САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри?👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17476

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

​​​​​​#РАМАЗОНИЙ_ТАВСИЯЛАР

• ҒАНИМАТ

• Рамазон кириши билан:
1. Беҳуда гаплар ўрнига зикрни кўпайтиринг!
2. Аллоҳ берган неъматларига шукрни кўпайтиринг!
3. Кўп еманг!
4. Кўп ухламанг!
5. Кўчага зарурат бўлмаса чиқманг!
6. Ҳаромдан сақланинг!
7. Ғийбат қилманг!
8. Тил ва қўл билан инсонларга озор бериб қўйманг!
9. Телефонингизга ажратган вақтингизни бу ойда Қуръонга ажратинг!
10. Намозларни вақтида адо қилинг!
11. Нафл ибодатларни кўпайтиринг!
12. Аллоҳга тавба қилинг!
13. Қариндошларингизга силаи раҳм қилинг!
14. Ҳар куни иложи борича садақа қилинг!
15. Ота-онангиздан хабар олинг!
16. Ёлғон гапирманг!
17. Кунингизни интернетда, телевизор қаршисида бекорчи нарсалар билан ўтказманг!
18. Барча мусулмонларни, яқинларингизни дуода эслашни унутманг!
19. Яхшилик қилинг, ёмонликдан узоқлашинг!
20. Аллоҳ таолонинг яратган нарсалари борасида тафаккур қилинг!
21. Намозларингизни жамоат билан ўқинг!
22. Азон ва иқомат орасида дуони кўпайтиринг!
23. Ҳар кун Қуръон ўқинг! Қуръон ўқишни билмасангиз тингланг ва ўрганинг!
24. Таровеҳ ва таҳажжуд намозини қолдирманг!
25. Доим таҳоратли бўлинг!
26. Ейиш-ичиш ва таом пиширишда исроф қилманг!
27. Сабрли бўлинг!
28. Умид қилинг!
29. Ниятингиз холис Аллоҳ учун бўлсин!
30. Ҳар куни битта янги ҳадис ўрганинг!

«Албатта, муслимлар ва муслималар, мўъминлар ва мўъминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли эркаклар ва сабрли аёллар, хушуъли эркаклар ва хушуъли аёллар, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар, рўза тутувчи эркаклар ва рўза тутувчи аёллар, фаржларини сақловчи эркаклар ва фаржларини сақловчи аёллар, Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар – ўшаларга Аллоҳ мағфиратни ва буюк ажрни тайёрлаб қўйгандир».
«Аҳзоб сураси» 35 оят.

• Рамазон барчамизга хайрли, барокатли, файзли бўлсин!
• Аллоҳим рамазонда куч-қувват ва офият бер!
• Рамазондан руҳан ва жисмонан покланиб чиқишимизни насиб эт!
• Омин!
• Омин!
• Омин!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

#САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб.
Шу тўғрими?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈 /channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/17476

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

🌟🌙 РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌹🎊

💐 Аллоҳдан хонадонингиз аҳиллиги-тинчлиги давомли бўлишини;

💐 Ўзингиз, ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

💐 Аллоҳ ҳар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб қилсин!

💐 Охиратда тутган рўзангиз сизни Райён дарвозасидан жаннатга олиб кирсин!

🌙 РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

#САВОЛ Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21652

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

🌙 РАМАЗОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!!!

Абдуллоҳ ибн Масъуддан: "Сизлар рамазон ойини қандай кутиб олардинглар?" деб айтилганида, у киши: "Бизлардан бирор киши қалбида зарра миқдорича ҳам мусулмон биродарига адоват ва кек сақламаган ҳолда янги ойни кутиб олар эди", дедилар.

Аллоҳим! Ўзингни гувоҳ қилиб айтаманки, мен ҳам қалбимда халқингдан бирортасига зарра мисқолича ҳам адоватни сақламадим.

Аллоҳим! бандаларингдан бирортасининг қалбида Менга нисбатан ҳам зарра мисқолича адоват сақламаслигини Сендан сўрайман.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

#САВОЛ Акам Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21652

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

Рамазон ойини нурли манзилларда ўтказинг!!!

Ишончли ва сифатли Умра зиёратига бормоқчи бўлганлар учун Рамазон ойининг биринчи 10 кунлигидаги рейсларимиз!

🗓14 кунлик умра зиёрати!

🗓 11-март
Нархи: 1150$

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
" عُمْرَةٌ فِي رَمَضَانَ تَعْدِلُ حَجَّةً مَعِي "

“Рамазондаги умра мен билан қилинган ҳажга тенг келади”
(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Саҳарлик ва ифторлик иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.

- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик

🔔Жойлар сони чегараланган!

🔄Мурожаат учун:
📞 +998954555553
📞 +998976555553
📞 +998978555553
📨 @Ramazon_muloqot

Ҳамкорлик учун:
📞 +998882999992

✈️Каналга қўшилиш учун:👇
/channel/Ramazon_Travel

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

​​​​​​​​ОНАНГИЗ АСРАНГ!!!

#Албатта_ўқинг

Oнангиз ёнида бир зум ўтириб,
Меҳрли кўзларга бир тўйиб қаранг,
Дунё ишларини бир четга суриб,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Ҳаётдан кетганда қадри билинар,
Томоққа ҳаттоки сув ҳам илинар,
Пушаймон бўларсиз, бағир тилинар,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Қалбини ғам алам қамраб олмасин,
Йўлингизни кутиб кўзи толмасин,
Кексайган кўнглида армон қолмасин,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Онасин ҳолидан хабарсиз киши.
Мазмунсиздир умри, баҳору қиши,
Ҳеч қачон тугамас бу дунё иши,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Оналар пойида бўлса гар жаннат,
Не учун онага қилмайсиз хизмат,
Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Биз учун ҳадисдур айтган ҳар сўзи,
Дунёда онадай зот борми ўзи,
Фақат қувонч билан ёшлансин кўзи,
Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!

Яхши шеър экан, яхшиларга илиндим...!!!😊

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇
------------------

УЙ ИЧИГА ҲАММОМ. Акам уйланаётган эди. Уй ичига ҳаммом қурмоқчи. Қайсидир домла уй ичига ҳаммом қилмасликка чақирибди, ҳаммомда жинлар бўлади, уйда ҳаммоми бўлган бир келиннинг кўзига 2та катта эркак кўринибди. Биз нима қилайлик?
👉ЖАВОБНИ ЎҚИНГ👈/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

​Болаларни китобхон қилиш учун 10 та тавсия

1. Ўзингиз китоб, ўқиб ўрнак бўлинг;
2. Болангизга китоб ўқиб беринг;
3. Уйқуга ётишидан олдин эртак ёки ҳикоя ўқиб беринг;
4. Китоб ўқишнинг фойдалари ҳақида унга сўзлаб беринг;
5. Китоб ўқийдиган болалар билан дўстлаштиринг;
6. Китобдан чалғитиши мумкин бўлган нарсалар – ТВ, телефон, компьютер, планшетлардан меъёрида фойдаланишига рухсат беринг. Шунингдек, бу жиҳозлардан кам фойдаланиш билан ўзингиз ҳам ўрнак бўлинг;
7. Унга суратли, қизиқарли китоблар ҳадя қилинг;
8. Китоб ўқигани учун мукофотланг. Масалан, битта китобни ўқиб бўлсанг, фалон нарса олиб бераман ёки фалон жойга сайрга олиб бораман, деб унга хуш келадиган ваъдаларни беринг ва шартни бажарганда буни дарҳол, мамнуният ила амалга оширинг;
9. Кўп китоб ўқиб, илм ўрганиб, муваффақиятга эришган кишилар ҳақида фарзандингизга сўзлаб беринг;
10. Фарзандингиз билан китоб дўкони ва кутубхоналарга боринг. Ўзи истаган китобларни олиб беринг.

Ғиёсиддин Юсуф

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

➡️ «ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇/channel/Shayx_MuhammadSodiq_Muxlislari/21505

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

⚡️10 йилга бўлиб тўлашга

✅ Таъмирланган уй-жойлар!

👉
Уй-жойларни кўриш

Читать полностью…

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ !!!

​​☝️БОЛАДАГИ ҚОБИЛИЯТНИ ЙЎҚ ҚИЛУВЧИ НАРСАЛАР:

1.
Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади;
2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди;
3. Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра бола қобилиятни онасидан олади;
4. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади;
5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди;
6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади;
7. Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим;
8. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди;
9. Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш – бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир;
10. Болани дастлабки босқичда хатини (ёзувини) кичик ёзишга мажбурлаш яхши эмас. Катта ёзув ўзига ишончлилик ва эркинлик белгиси ҳисобланади. Агар ёзув кичик бўлса, бунинг маъноси ана шу икки сифат (ўзига ишонч ва эркинлик)нинг йўқлигидир.