shayx_hazrat | Неотсортированное

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Подписаться на канал

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ХУРМО ҳақида 20 ФАКТ

1. Хурмо юрак, жигар ва буйракни қувватлантиради.

2. Организмнинг кислота балансини меъёрида тутиб туради.

3. Қонга озуқа бағшлайди. Анемия ва гипертонияда жуда фойдали.

4. Иммунитетни кўтаради.

5. Ичакдаги фойдали микрофлораларнинг сақланишини таъминлайди.

6. Ўпканинг ишлашини яхшилайди.

7. Йўтални тинчлантиради. Танадаги ортиқча намликни кетказади.

8. Юрак фаолиятини ривожлантиради.

9. Тонусни яхшиловчи ва қувватлантировчи восита сифатида хизмат қилади.

10. Давомий касалликлардан сўнг, қувватни қайта тиклайди.


11. Жисмоний ҳорғинлик ва чарчоқларда ёрдам беради.

12. Хурмони қандли диабетга чалинганлар ҳам истеъмол қилсалар бўлади.

13. Саратон касалликларининг хавфини камайтиради.

14. Юз нерв толаларининг шол бўлишига қарши ёрдам беради.

15. Ҳомиладорлар учун жуда фойдали. Туғишни енгиллайди. Организмнинг дастлабки сут ишлаб чиқаришида кўмаклашади.

16. 1 дона хурмо тахминан 23 калорияга эга.

17. Озишни истаганлар ширинлик ўрнига истеъмол қилишлари мумкин.

18. Миянинг тугал илдизларини ривожланишига ҳисса қўшади.

19. Мия фаолиятини мукаммал даражада яхшилайди.

20. Инсон узоқ вақт озуқа сифатида фақат хурмонинг ўзинигина истеъмол қилиши мумкин. У танага керакли барча озуқавий моддаларни ўзида мужассам этган.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Сизни саодатга етакловчи тўққизта амал:

🔷 Саодатни истасангиз, намозни ўз вақтида қоим қилинг!

🔷Ёруғ юзли бўлишни истасангиз, тунги намозни одат қилинг!

🔷Фаровонликни истасангиз, қуръон тиловатини тўхтатманг!

🔷Саломатликни истасангиз, нафл рўзаларни қўлдан бой берманг!

🔷Роҳатни истасангиз, истиғфорни ҳеч қўйманг!

🔷Ғам-қайғуни йироқлашини истасангиз, дуони канда қилманг!

🔷Фалокот кўтарилишини истасангиз, "ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳи" калимасини тилга жо айланг!

🔷Барака истасангиз, Набий алайҳиссаломга салавот йўлланг!

🔶Машаққатсиз савобга эришишни истасангиз, мақолани дўстларингизга ҳам улашинг!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Кўпинча намоз ўқишдан олдин чақалоғимни эмизишга тўғри келиб қолади. Эмизиш билан таҳорат бузиладими?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эмизиш таҳоратни бузмайди. Чунки ҳанафий фиқҳ китобларимизда танадан чиқадиган ва нажосат бўлмаган нарсалар таҳоратни бузмаслиги баён қилинган. Сут нажосат бўлмагани учун унинг чиқиши таҳоратни синдирмайди. Валлоҳу аълам.

 мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​ЖАМОАТ НАМОЗИДАГИ ФАЗИЛАТЛАР

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийс

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ :
أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :
" لَوْ يَعْلَمُ النَّاسُ مَا فِي النِّدَاءِ وَالصَّفِّ الأَوَّلِ ، ثُمَّ لَمْ يَجِدُوا إِلَّا أَنْيَسْتَهِمُوا عَلَيْهِ لاَسْتَهَمُوا ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي التَّهْجِيرِ لاَسْتَبَقُوا إِلَيْهِ ، وَلَوْ يَعْلَمُونَ مَا فِي العَتَمَةِ وَالصُّبْحِ لَأَتَوْهُمَا وَلَوْ حَبْوًا ".
مُتَّفَقٌ عَلَيْهِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Агар инсонлар азон (айтиш)да ва биринчи сафда нима (ажр) борлигини билганларида эди, сўнгра (уларга эришиш учун) қуръа ташлашдан бошқа йўл топа олмаганларида, албатта, қуръа ташлаган бўлар эдилар.  (Намозга) эрта боришда нима (ажр)  борлигини билганларида эди, бунинг учун мусобақа қилган бўлар эдилар. Хуфтон ва бомдодда нима  (ажр)  борлигини билганларида эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келган бўлар эдилар», деб, айтдилар.

Муттафақун алайҳ.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Мотивация… Ўйлаб қарасак, шу биргина сўз ҳаётимизда кўпгина ишларни
бажаришимиз учун туртки бўла оларкан. Чунки ҳар бир инсон ҳам қачондир мағлуб
бўлганида ёки тушкун аҳволга тушганда, ҳаётдан зeриккан чоғида қандайдир
рағбат бeрадиган, уни илҳомлантира оладиган, хуллас, бир сўз билан айтганда унга МОТИВАЦИЯ бeрадиган қандайдир инсонга ёки ҳодисага зарурият сeзади. Ва
шундай чоғларда мотивацияни топа олиш муҳимдир. Нeгаки, кўплаб инсонлар оғир
дамларида ўзларини умидсиз ҳис қиладилар. Бироқ инсон ҳeч қачон бир нуқтада туриб
қолиб, умидсизлик тубига тушиб қолмаслик кeрак. Ҳатто энг ёмон пайтларда ҳам
яшашимиз учун мотивация бeра оладиган кичик бир УМИДимиз бўлиши кeрак.
Муаммолар ҳар биримизнинг ҳаётимизда учраши табиий ҳолат. Йиқилганда қайта
оёққа тура олиш учун, ранжиганда бахтни ҳис қила олиш учун, имконсиз ишга қўл
урганда, бир имкон эшигини топа олиш учун ҳам бизга УМИД кeрак .
«Сeн АЛЛОҲга ишон, Умидлар ҳeч кутмаган вақтингда гуллайди.»

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

БОЛАГА ҚУРЪОН ЎРГАТИШНИНГ АЖОЙИБ УСЛУБИ.

Шайх Алижон Қори

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ҚУРЪОНГА МУҲАББАТ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37616

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​САНЖАР ИСМИМНИ ЎЗГАРТИРИШИМ КЕРАКМИ?
#исм

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Исломда Санжар исми борми? Бу исмим билан юрсам бўладими ёки исмимни ўзгартиришим керакми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. "Санжар" исми арабча исм бўлиб, кучли қалъа, қўрғон, ғолиб, музаффар маъноларини англатади. Бу исмда ножоиз ҳолат йўқ.

Аммо шуни ёдда тутиш керакки, Ислом дини инсоният жамиятини барча соҳаларини қамраб олган. Барча ишларнинг қандай амалга ошириш йўлларини ҳам таълим берган. Шулар қаторида Аллоҳ таоло инсонга неъмат ўлароқ берган фарзандга чиройли, уни ато этувчисига банда, қул эканлигини эслатувчи исмлар қўйишни ўргатади.

Ҳадисларда Аллоҳга энг кўп ёқадиган исм У зотга бандаликни англатадиган исмлар эканлиги айтиб ўтилган. Масалан, Абдуллоҳ, Абдурраҳмон, Абдулкарим ва ҳоказо. Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

" أَحَبُّ الْأَسْمَاءِ إِلَى اللَّهِ تَعَالَى عَبْدُ اللَّهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ " (رواه الإمام أبو داود عن ابن عمر رضي الله عنهما)

яъни: “Аллоҳ таолога энг маҳбуб исмлар – Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Яна бир ҳадисда шундай марҳамат қилдилар:

تَسَمَّوْا بِأَسْمَاءِ الْأَنْبِيَاءِ، وَأَحَبُّ الْأَسْمَاءِ إِلَى اللَّهِ عَبْدُ اللَّهِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ، (رواه الإمام أبو داود عن أبي وهب الجشمي رضي الله عنه)

яъни: “Пайғамбарларнинг исмларини қўйинглар. Аллоҳга энг маҳбуб исмлар Абдуллоҳ ва Абдурроҳмандир...” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Қизларга қўйиладиган исмлар ҳам нубувват хонадони хонимларининг исмлари, авлиёлик мақомига эришган кўплаб солиҳа аёлларнинг исми бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Фарзандларга қўйилган чиройли исмлар уларни ахлоқли, комил инсон қилиб тарбия қилишда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини унутмаслик керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​Тақво...

...Ва у киши(Расулуллоҳ) соллаллоҳу алайҳи васаллам
тақводорларнинг имомидирлар.

Шарҳ:
Яъни, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тақводорларнинг пешвосидирлар. Ким тақводорликни ирода қилса, фақат у кишига иқтидо қилиш билангина етишади.

Имом - ортидан бошқалар эргашадиган шахс, деганидир.
Бас, тақводорлар у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашадилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам иқтидо учун юборилганлар. Ким у кишига эргашса, иқтидо қилса,
тақводорлардан бўлади.

Далил:

«Сен: Агар Аллоҳга муҳаббат қиладиган бўлсангиз,
менга эргашинг. Аллоҳ сизга муҳаббат қиладир», деб
айтгин»
(Оли Имрон сураси, 31-оят).

«Ҳадис ва ҳаёт» 19-жуз китобидан.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​ИСТИҒФОР

🔹Истиғфор айтинг! Зеро истиғфор айтган кишини Аллоҳ ҳар бир торликдан чиқазади, ҳар бир ғамдан фориғ қилади, ҳамда уни ўзи билмаган жойдан
ризқлантиради.

🔸Далил:

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким истиғфорни лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир
торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан фориғ бўлишни
насиб қилади. Ҳамда уни ўзи билмаган жойдан
ризқлантиради», дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилишган.

Манба: «Ҳадис ва ҳаёт» 35-жуз китоби.

🔹 Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#kasb

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳеч ким қўл меҳнати билан топган таомидан кўра яхшироқ нарса еган эмас. Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом қўл меҳнати билан кун кўрар эди", деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: "Аллоҳ таоло ризқ беради, деб, касб қилишдан қўлларингизни тортманглар, Аллоҳ таоло тилла тангаларни осмондан ёғдирмайди".

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҚУРЪОН СУРА ВА ОЯТЛАРИНИ КИРИЛЛЧАДА ЁЗИБ ЁДЛАСА БЎЛАДИМИ?
#Қуръон

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Қуръон сура ва оятларини бирорта дафтарга кириллчада ёзиб ёдласа бўладими? Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аввало Қуръон ёдлашга бўлган интилишингиз мақтовга сазовор. Қуръони карим Аллоҳ таолонинг буюк каломи бўлиб, уни ёд олиш нақадар улкан савоб иш экани Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларида зикр қилинган:

اقرؤوا القران فانه ياتي يوم اقيامة شفيعا لاصحابه (رواه الامام مسلم عن ابي امامة الباهلي رضي الله عنه)

яъни: "Қуръон ўқинглар, чунки Қуръон қиёмат кунида ўз эгаларини шафоат қилади" (Имом Муслим ривоятлари).

Қуръони карим араб тилида нозил бўлган. Ундаги баъзи ҳарфлар борки, уни бошқа ёзувда, хусусан, сиз айтаётган "кирилл" ёзувида ифодалаб бўлмайди. Натижада биз хато ўқиймиз ва хато ёдлаймиз, савоб ўрнига гуноҳкор бўлиб қолишимиз ҳам ҳеч гап эмас.

Ҳанафий мазҳабининг муҳаққиқ уламолардан Имом Шурунбулолий бу мавзуда алоҳида китоб ёзиб, унда қуйидагиларни таъкидлаган:

إجماع الأئمّة الأربعة، واتفاق علماء مذاهبهم، على أنّ اتباع رسم خط المصحف العثماني واجب في كتابة القرآن الكريم، وأنّ كتابته بعبارة غير عربيّة: حرام، وكذا كتابته بغير خطّ عربيّ: ممنوع.

яъни: “Тўрт фиқҳий мазҳаб имомларининг ижмоси ва уларнинг мазҳабидаги уламоларнинг иттифоқига кўра Қуръони карим ёзилишида Усмоний мусҳаф хатига эргашиш вожибдир. Араб тилидан бошқа тилда ёзиш ҳаромдир. Шунингдек, араб хатидан бошқада ёзиш ҳам ман қилингандир” (“Ан-Нафҳатул қудсийя фи аҳками қироатил-Қуръан ва китабатиҳи бил-фарисийя” китоби).

Ҳозирги кунда кўплаб, йирик фатво уюшмалари томонидан Қуръони Каримни лотин ёки бошқа алифбода ёзиш ҳаром эканига бир овоздан қарор қабул қилганлар. Улар қаторида Саудия Арабистонидаги “Эътиборли уламолар ҳайъати”, Миср Араб Республикаси “Ал-Азҳар университети фатво қўмитаси”, “Ҳиндистон уламолар жамияти” (Деҳли) каби жами йигирмадан ортиқ нуфузли ташкилот ва ҳайъатларнинг фатво уюшмаларини кўриш мумкин.

Шундан келиб чиқиб Сизга Аллоҳ таолонинг Каломини араб ҳарфида, қандай нозил бўлган бўлса, шундайлигича ёдлашга ҳаракат қилишни тавсия қиламиз. Зотан, ҳозирда бунинг учун имкониятлар етарли. Қуръонга хизмат қилаётган қориларимиз, уламоларимиз араб имлосини ўргатувчи турли хил рисолалар ва китоблар нашр қилдилар. Қолаверса, телеграм каналлари ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали Қуръони карим ва тажвид дарсларини содда услубда таълим бериб бормоқдалар. Шулардан фойдаланган ҳолда, дарсларни мунтазам ўзлаштириб борсангиз тез кунда Қуръони каримни араб имлосида ўқий бошлайсиз, иншааллоҳ. Бунинг учун озгина меҳнат, сабр ва энг асосийси чин ихлос керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!💐🍃

🌹🤲Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;

🌹🤲 Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;

🌹🤲 Энг яхши мукофот ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўрайман!

🌹🤲 Тан сиҳҳатлик, офият, бахт - саодат, омад, ҳалол даромад сиздан асло айрилмасин! Кунингиз хайрли ўтсин!

🌹 Мана отди, яна бир тонг!
🌹 Нур таралди ҳар томон!
🌹 Хайр, баракот ва раҳматлар..
🌹 Бизга ёғилсин, ҳар он!

🌹😊ХАЙРЛИ КУН!😊
🌹

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ОЯТАЛ КУРСИНИ ЎҚИБ САВОБИНИ МАРҲУМЛАРГА БАҒИШЛАСА БЎЛАДИМИ?
#ибодат

@Shayx_Hazrta CАВОЛ:

Намоздан кейин Оятал Курсини ўқиб савобини марҳумларга бағишласа бўладими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоздан кейин оятал курсийни ўқиб марҳумларга савобини бағишлаш жоиз. Чунки Оятал курсий ҳам Қуръон каримнинг бир ояти ҳисобланади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:

لِكُلِّ شَيْءٍ سَنَامٌ، وَإِنَّ سَنَامَ الْقُرْآنِ سُورَةُ الْبَقَرَةِ، وَفِيهَا آيَةٌ هِيَ سَيِّدَةُ آيِ الْقُرْآنِ، هِيَ آيَةُ الكُرسِيِّ (رواه الإمام الترمذي عن أبي هريرة رضي الله عنه)

яъни: “Ҳар бир нарсанинг ўркачи бор, албатта Қуръоннинг ўркачи Бақара сурасидир. Бақара сурасида бир оят бор, у Қуръон оятларининг энг улуғидир. У оятал курсийдир” (Имом Термизий ривоятлари).

У зот алайҳиссалом яна шундай деганлар:

مَنْ قَرَأَ حَرْفًا مِنْ كِتَابِ اللَّهِ فَلَهُ بِهِ حَسَنَةٌ، وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، لَا أَقُولُ : الم حَرْفٌ، وَلَكِنْ أَلِفٌ حَرْفٌ، وَلَامٌ حَرْفٌ، وَمِيمٌ حَرْفٌ (رواه الإمام الترمذي عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه)

яъни: “Ким Аллоҳнинг китобидан бир ҳарф ўқиса, унга битта яхшилик, бир яхшилик ўн баробар мисличадир. Мен алиф лам мим бир ҳарф демайман, балки алиф бир ҳарф, лам бир ҳарф, мим бир ҳарф дейман” (Имом Термизий ривоятлари). Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

БЕМОР, МУСИБАТГА УЧРАГАНЛАРГА ХУШҲАБАР

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📞ZEXTRA ҳақида профессор Доктор-Д тавсияси ва мижозларимиздан шифо топган Қамариддин ака ва Муҳиддин аканинг фикрлари.

☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Операциясиз даволанинг!

👍Ишонаверинг ZEXTRA ни танлаб афсусланмайсиз!


Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇

👩🏻‍⚕️ 📞
+998996121222

📜 Онлайн буюртма👇
💻
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉
@Zextrauz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АСҲОБЛАРНИНГ ҲАЙРАТИ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃Ассалому алайкум, азиз инсоним! Туннинг бағридан тонгларга қучоқ очган қадрдоним! Яна бир тонг отди!

🍃Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда ҳеч кимнинг қолмаслигида.
Қалбимиздагилар омон бўлсинлар!

🍃Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.

🍃Бугунги кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АҚЛНИ НИМА ТЎҒРИЛАЙДИ?

Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Таҳоратсиз ҳолда тасбиҳ айтса бўладими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Таҳоратсиз тасбиҳ (Субҳааналлоҳ), таҳлил (Лаа илааҳа иллаллоҳ), истиғфор (Астағфируллоҳ), ҳамда бошқа зикрларни айтиш жоиз. Таҳоратли ҳолда бўлса янада яхши. Валлоҳу аълам.

 мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Ғусл қилинадиган жойда бавл қилмоқ

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Ғусл қилинадиган жойда бавл қилмоқдан қайтардилар». Бошқа бир ҳадисда «Албатта васвасанинг ҳаммаси шундан пайдо бўлади», деб бунинг сабаби баён қилинган. Чунки ўша замонларда, Мадинаи мунавварада ғусл қилиш учун махсус жойлар бўлмасди балки, бир ташландиқ шўрхок ерларда ғусл қилишар эди. Агар у ерга сув тушса, сингиб кетарди ва ўша жой лойхонага айланар эди. Энди ўша ерга киши бавл қилса ер уни ҳам тортиб олар ва бавл аввалги лой билан аралашиб кетар эди. Аммо агар ғуслхоналар бинода мустаҳкам қурилган бўлса, сийдик турмасдан оқиб кетадиган қилинса, бирон бир васваса сизнинг кўнглингизга йўл топиш эҳтимоли йўқ.

Турган сувга бавл қилмоқ

(Пайғамбар алайҳиссалом) «Турган сувга бавл қилишдан қайтардилар». Турган сув деганда Мадина шаҳридаги кўлчалар ва сув тўпланадиган жойлар [ҳовузчалар] тушунилади. У ерларда сув оз бўлади. Кенглиги ҳам узунлиги ҳам деярли бўлмайди, жуда кам бўлади. Агар бир киши бундай сувга бавл қилса, бошқа бир одам келиб ундан таҳорат қилиши мумкин. Бошқа бир ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) туриб қолган сувга бавл қилмоқдан, кейин эса ундан ғусл ёки таҳорат олмоқдан қайтардилар, дейилган. Бу ҳақда бизга ва ал-Жоруд ибн Муозга Умар ибн Ҳорундан, у Ҳаммод ибн Саламадан, у Абу-л-Маҳзамдан, у Абу Ҳурайрадан, шунингдек, аш-Шақиқий отасидан, у бобосидан «Абдуллоҳ ибн Бурайданинг оқар сувга бавл қилаётганини кўрдим», — деганини хабар қилган. Ҳасан ибн Мутиъни Халаф ибн Айюбдан, у Яҳё ибн Закариёдан, у Юнусдан, у Ҳасан (Басрий)дан Ҳасан ал-Басрий «Оқар сувга бавл қилмоқнинг зарари йўқ», — деганини хабар қилган. Турган сув энига ва бўйига кенгаймайдиган даражада кам сув бўлса,
унга бавл қилишдан қайтарилди. Чунки бундай оз миқдордаги сув бир идишдаги сув каби бўлиб қолади. Аммо агар оқар сувга ўхшаб атрофга тарқаб кетган бўлса, кўлмакчалар бир-бирига қўшилиб кетган бўлса, худди оқар сув кабидир. Чунки Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) денгиз тўғрисида бир ҳадисда: «Денгиз - суви пок, ўлимтиги ҳалолдир», деганлар. Ҳолбуки денгиз ҳам бир жойда туради.

«Қайтарилган амаллар» китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​ОЯТАЛ КУРСИ ҲАҚИДА

Оятал курси бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.

Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.

Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.

Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.

Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.

Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади.

Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтган.

Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹

🤲 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.

🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🤲 Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

💐🌸🌞ХАЙРЛИ КУН!😊🌸💐

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ЖОЙ НАМОЗ ТАНЛАШДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Жой намоз танлашда нималарга эътибор бериш керак?


ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Исломнинг аркони бўлмиш намозда "хушу хузуъ" катта аҳамиятга эгадир. Жуда кўпчиликда учрайдиган ҳолатлардан бири намоз пайти хаёлнинг паришон бўлишидир. Бунинг натижасида ҳатто баъзилар намозни бузиб ҳам қўяди. Хаёлимизнинг сочилишига турли ташқи ва ички омиллар сабаб бўлади. Шулардан бири турли рангли ва нақшли жойнамозлардир. Бундай иш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ҳам содир бўлган:

أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- صَلَّى فِى خَمِيصَةٍ لَهَا أَعْلاَمٌ فَقَالَ :« شَغَلَتْنِى أَعْلاَمُ هَذِهِ الْخَمِيصَةِ ، اذْهَبُوا بِهَا إِلَى أَبِى جَهْمٍ وَأْتُونِى بِأَنْبِجَانِيَّتِهِ » (رَوَاهُ الامام الْبُخَارِىُّ وَمُسْلِمٌ عَن عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا)

яъни: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам белгилари бор хомийсада намоз ўқидилар ва: "Бунинг белгилари мени машғул қилиб қўйди. Уни Абу Жаҳмга олиб бориб беринглар ва менга унинг анбижониятини олиб келинглар", дедилар.

"Хомийса" рангли ва белгиси бор ёпинчиққа ўхшаш кийим. "Абу Жаҳм" машҳур саҳобийлардан бўлиб, Омир ибн Ҳузайфа ал Қурашийдир. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга "хомийса"ни ҳадя қилган эди. (Ҳадис ва ҳаёт 5-жуз).

Намоз мўминнинг меърожидир. Киши намозда турганда ўзини оламлар Раббисининг ҳузурида турганини ҳис қилсагина намозни мукаммал адо қилган бўлади. Бунда бевосита жойнамознинг ҳам таъсири бор бўлиб, у агар оддий бир хил рангда бўлса, намозда чалғимаслигимизга хаёлимиз сочилмаслигига сабаб бўлади. Шундай экан имкон қадар жойнамоз танлашда ранги бир хил турли нақшлардан ҳоли бўлганини танлаганимиз маъқул. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АЗОН АЙТИШДА КЎП МУАЗЗИНЛАРДА КУЗАТИЛАДИГАН ХАТО ВА КАМЧИЛИКЛАР

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ГУНОҲ ҚИЛИШДАН ТЎХТАЙ ОЛМАЯПСИЗМИ?

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Ҳадис

НАМОЗНИ ВАҚТИ КИРИШИ БИЛАН ЎҚИШГА ОДАТЛАНИНГ.

Жобир розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари (вақти) ҳақида сўралди. «Бас, у киши: «У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни қуёш қиздирган пайтда, Асрни қуёш тирик турганида, Шомни қуёш ботганида, Хуфтонни одамлар кўп бўлса, эртароқ, оз бўлса, кечроқ, Бомдодни тонг қоронғисида ўқир эдилар», деди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Беш вақт намознинг вақтларини билиш лозимлиги.
2. Намозни вақти кириши билан ўқишга шошилиш кераклиги.
Бошқа ривоятларда Пешинни бир оз ҳаво совиганда, Бомдодни ёруғлик яхши тарқаганда ўқиш ҳам зикр этилган.
3. Жамоатни кўпайтиришни кутиб туриш жоизлиги.
4. Олим кишилардан савол сўраб туриш кераклиги.
5. Сўралган нарсанинг ўзига жавоб бериш жоизлиги.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг кун тартиблари…

– Мендан ҳазратнинг вирдлари ҳақида кўп сўрашади. Ҳазратнинг асосий вирдлари илм эди. У киши: «Оддий мўминнинг вирди зикр, қорининг вирди Қуръон, толиби илмнинг вирди талаби илм, олимнинг вирди илм тарқатиш», деб қўярдилар.

Кун тартибларига келсак, ҳазрат қишин-ёзин саҳарлаб турардилар. Бироз таҳажжуд ўқиб, сўнгра ишга ўтирардилар. Бомдод вақти кирганда намозни ўқиб, вирдларига ўтирардилар. Вирдлари суннатда келган тонгги зикрлар, Ёсин тиловати ва ўзлари ихтиёр қилган муайян зикрлардан иборат эди. Воқеа сурасини ҳам ҳар куни ўқирдилар.

Кўпинча эрталаб соат 7 ларда маросимга боришлари керак бўларди. Ҳазратни олиб кетгани келган кишининг келганини хабар қилиши ёки дарвоза қўнғироғини чалиши ҳазратнинг наздларида катта беодоблик ҳисобланарди. Улар айтилган вақтга келиб турар, ҳазрат ҳам келишилган вақтга ташқарига чиқардилар. Маросимга олиб кетадиган машина 6:30 га яқин келарди. Ҳазрат 3 дақиқада кийимларини алмаштириб, роппа-роса 6:30 га ташқарига чиқардилар. Вақтни тежаганларидан кийимнинг тугмасини ҳам йўл-йўлакай тақиб борардилар.

👉 Тўлиқ ўқиш:

Манба: islomuz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ айтади:

Мўмин одам кўп-кўп дуолар, тавба-тазаррулар қилганидан кейин дуолари ижобат бўлмасдан ва мушкули кушод топмасдан, ноумид бўла бошлаган пайтда ўзини ўзи айблаб: "Ўз қилмишинг туфайли шу балога йўлиқиб турибсан. Яхши одам бўлганингда дуоларинг ижобат бўларди", дейди.

Унинг мана шундай ўзини ўзи айблаши Аллоҳ учун кўп тоатлардан кўра севимлироқдир.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ОТА-ОНАМНИ БОРИБ КЎРИШДАН ТЎСИШГА ЭРИМНИНГ ҲАҚҚИ БОРМИ?
#оила

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Хўжайиним ота уйимга бир ойда бир юборадилар. Яқинда Шайх ҳазратларини Баҳтиёр оила китобларидан, зикр аҳлидан сўранг сайтидан ҳукмларни кўрсатдим. Икки ҳафтада уйга жавоб сўрадим. Яқинда бординг-ку, ношукурлик қилмагин, кўрнамаксан, дидилар. Мани фикрим адолат истайман. Оилада учта қизмиз. Боришга шароитим имкониятим бор. Устоз эримни ота-онамни бориб кўришдан тўсишга ҳаққи борми ёки мен эрим этганидек ношукурлик қиляпманми?


ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло эркак кишини жисмоний ва руҳий жиҳатлари билан оила раҳбари бўлишга мос қилиб яратган. Оила қуриш ва унинг осойишталигини сақлаш, бу йўлдаги барча сарф-харажатлар эркак кишининг зиммасидадир. Аллоҳ таоло эркак кишига оиладек муқаддас даргоҳга раҳбар бўлиш вазифасини юклаб, Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاء بِمَا فَضَّلَ اللّهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنفَقُواْ مِنْ أَمْوَالِهِمْ (سورة النساء/34)

яъни: “Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир” – деган (Нисо сураси, 34-оят).

Ривоят қилинишича, саҳобалар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан: Зиммамизда хотинларимизнинг қандай ҳақлари бор? – деб сўрашганда, У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам:

أَنْ تُطْعمَهَا إِذَا طَعِمْتَ ، و تَكْسُوهَا إِذَا اكْتَسيْتَ وَ لاَ تَضْرِبِ الْوَجْهَ ، وَ لاَ تُقَبِّحْ ، وَ لاَ تَهْجُرْ إِلاَّ فِى الْبِيْتِ (رواه ابو داود)

яъни: “Еганингизда уни ҳам едирмоғингиз, кийганингизда кийдирмоғингиз, юзига урмаслик, қабиҳ сўзлар билан ҳақорат қилмаслик, аразлашганда уйдан чиқмаган ҳолда фақат ўринни бошқа қилиб ётмоқлик” – дедилар. (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Албатта, Ислом дини ўз аёлларига нисбатан яхши муносабатда бўлган эркакларни инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Бу ҳақда Расулуллоҳ шундай деб марҳамат қиладилар:

"خَيْرُكُمْ خَيْرُكُمْ لِأَهْلِهِ وَأَنَا خَيْرُكُمْ لِأَهْليِ" (رواه الإمام الترمذي)

яъни: “Сизларнинг ичингиздаги энг яхшингиз ўз аҳли аёлига нисбатан яхши муносабатда бўлганидир. Ваҳолангки, мен ҳам ичингизда аҳлимга энг яхши (муносабатда)ман” (Имом Термизий ривоятлари).

Аёл киши ота-онасининг зиёратига бориши ҳақида Бурҳониддин Марғиноний ўзларининг машҳур “Ҳидоя” китобларида қуйидагиларни айтадилар:

وقيل (القول المفتي به ) لا يمنعها من الخروج إلي الوالدين ولا يمنعهما من الدخول عليها في كل جمعة ... وهو الصحيح

яъни: “Фатво берилган сўз шуки, эр аёлини ота-онасининг олдига боришдан ман қилмайди. Аёлнинг ота-онасини ҳам аёлини олдига ҳар жума келишидан ман қилмайди”.

Ҳанафий мазҳабида машҳур бўлган “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:

لا يمنعها من الخروج إلي الوالدين في كل جمعة مرة وعليه الفتوي

яъни: “Эр аёлини ҳар жума бир марта ота-онасини кўргани боришдан тўсмайди. Фатво шу гапга берилган”.

Демак, сиз ота-онангизни ҳафтада бир марта зиёрат қилиш ҳуқуқига эгасиз. Шуларни эрингизга мулойимлик билан тушунтиришга ҳаракат қилинг. Сабабсиз сизга рухсат бермаслиги жоиз эмас. Аммо бошқа яқинларингиз уйига, маросимларга боришга рухсат бермасликка ҳаққи бор. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…
Подписаться на канал