shayx_hazrat | Неотсортированное

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Подписаться на канал

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍂🤲💐 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 💐🌙🌺

🤲 Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

💐Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.

💐Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.

💐Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.

💐Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

💐Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.

💐Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.

💐Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.

💐Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🤲 Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

🍂💐😊XАЙРЛИ КУН!😊💐🍂

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

❗️Энг ёмон соя - қўрқув.
❗️Энг ёмон хато - руҳан тушкунлик.
❗️Энг қўрқинчли одам - ёлғончи.
❗️Энг ёмон қалб қоралиги - ҳасад.
❗️Энг катта бойлик - оқиллик.
❗️Энг катта мерос - тарбия.
❗️Энг катта куч - сабр.
❗️Энг катта хазина - илм.
❗️Энг машаққатли иш - нафсни тарбияламоқ.
❗️Энг оғир меҳнат — ёмон хулқни яхшисига алиштирмоқ.
❗️Энг гўзал иш - узр сўрамоқ ва кечирмоқ.
❗️Энг гўзал кўриниш - табассум.
❗️Энг буюк неъмат - иймон.
❗️Энг ишончли дўст - Аллоҳдир.

«Қалбга таскин битиклар» китобидан.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​Нима учун асалари чаққанидан кeйин вафот этади?

Бундаги ҳикмат шуки, агар чаққанидан кeйин ўлмаса, чаққан одамидаги ифлос қонни кўтариб бориб, йиғган асалини ифлослантириши ва оқибатда у одамдаги зарарли вирусларни ташувчи бўлиб қолиши мумкин. Аллоҳ таоло Қуръони каримда асални “одамлар учун шифо”, дeб таърифлаган.
Яратиб, мутаносиб қилган сўнгра ўлчовли қилиб ҳидоятга бошлаган Зот айб ва нуқсонлардан покдир!

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37616

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ҳишом ибн Ҳасан Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳга деди: “Мен Қуръонни ўрганаман, бу вақтда онам мени кечки овқатга кутиб ўтирадилар”, деди. Ҳасан Басрий унга: “Сен онанг билан овқатланиб унинг кўзини қувнатишинг менинг наздимда нафл ҳаж қилганингдан кўра суюклироқдир!” деди.

Ибн Жавзийнинг “Биррул валидайн” асаридан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Тақво

Имом Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Аллоҳ азза ва жаллага тақво қил, узлатга чекин, ўзинг билан банд бўл ва Аллоҳнинг китобига улфат тутин».

📚 «Ал-жарҳу ват-таъдил», 1: 87.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

☝️Кимки бир нарсани ўз вақтидан аввал шошилтирса, ундан маҳрум қилиниш билан жазоланади.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​🌙Аллоҳ таоло Ўзи билган ҳолда фаришталардан сўрайди: "Бандаларим нима қиляптилар?"...

Абу Ҳурайра (р.а.) айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: “Аллоҳ таолонинг йўллардан айланиб зикр қиладиганларни ахтариб юрадиган фаришталари бор. Улар Аллоҳ таолони зикр қилаётган жамоатга дуч келсалар, бир-бирларини: “Ахтарган нарсангизга келинг!” деб чақирадилар. (Ҳаммалари келиб,) уларни қанотлари билан ўраб дунё осмонигача бўлган кенгликни тўлдирадилар. Аллоҳ таоло Ўзи жуда яхши билгани ҳолда фаришталардан сўрайди:
— Бандаларим нима қиляптилар?
— Сенга тасбеҳ, такбир, ҳамд айтишяпти ва Сени улуғлашяпти, – деб жавоб беришади.
— Улар Мени кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Агар кўрганларида Сенга яна ҳам қаттиқ ибодат қилишга, Сени жуда улуғлашга киришиб кетишар, Сенга кўп-кўп тасбеҳ айтишарди.
— Улар нимани сўрашмоқда?
— Жаннатни сўрашмоқда.
— Жаннатни кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида унга яна ҳам қаттиқ интилишар, уни яна ҳам қатъий исташар, унга қизиқишлари чандон катталашарди.
— Нимадан паноҳ сўрашмоқда?
— Дўзахдан паноҳ сўрашмоқда.
— Уни кўришганми?
— Йўқ, Парвардигор (кўришмаган).
— Кўрганларида нима бўларди?
— Кўрганларида эди, ундан янада қаттиқ қочган, ундан янада қаттиқ қўрққан бўлишарди.
— Сизларни гувоҳ қиламан (яъни, гувоҳ бўлинг), уларни кечирдим!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
сўзларида давом этиб бундай дедилар: “Улардан бир фаришта айтади: “Уларнинг орасида фалончи гуноҳкор банда ҳам бор. У мазкур жамоат аҳлидан эмас. У бир иш билан ўтиб кетаётган эди, (буларни кўриб, шунчаки келиб) ўтирди”. Аллоҳ таоло: “(Майли,) уни ҳам кечирдим! Булар шундай жамоатки, уларнинг шарофатидан улар билан ўтирганлар ҳам бадбахт бўлмайдилар”, деб марҳамат қилди».

Имом Бухорий, Имом Муслим ривоятлари

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Агар хафагарчилик етса, онангдан узоқда хафа бўлгин. Агар хурсандчилик берилса, уни аввал онанг билан бўлишгин!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Мен ўқиган энг гўзал нуқталар:
-Ортиқча мулойимлик заифликдир.
– Ортиқча кулги енгилтакликдир.
– Ортиқча роҳатланиш танбалликдир.
– Мол-дунёни ортиқча сарфлаш исрофдир.
– Ортиқча эҳтиёткорлик васвасадир.
– Энг қийин cўз комилликдир.
– Энг гўзал сўз «Ас-Салом»дир.
– Ўч ва қасоснинг афзали кечиришдир.
– Энг улкан хазина фазилатдир.
– Энг қаттиқ азоб виждон азобидир.
– Энг гўзал севги эр-хотиннинг севгисидир.
– Доимий муҳаббат онага муҳаббатдир.
– Бугунги кунингдан ибрат ол.
– Ўтган кунингдан тажриба ол.

«Шунингдек, одамлар устидан гувоҳ бўлишингиз ва Пайғамбар сизларнинг устингиздан гувоҳ бўлиши учун сизларни ўрта миллат қилдик»

(Бақара сураси, 143-оят)

Аллоҳ шундай қадар ёзсинки, дунё ва охиратда севинтирсин!

🌹✨ХАЙРЛИ ТУН! ✨🌹

🌙Тунингиз файзли ва баракали бўлсин!
🌙Бугун ажойиб кун, гўзал бу кеча,
🌙Биламан чарчабсиз роса, кечгача.
🌙Ширин уйқу тилай, осуда кеча,
🌙Яхши дам олинг хайр тонггача!

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ОИЛАНИНГ МУСТАҲКАМЛИГИ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​"МЕН АЛБАТТА ФАЛОН ИШНИ ҚИЛАМАН" ДЕЙИШ ФОЛ ОЧИШГА КИРАДИМИ?
#ақида

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Бу йил ўқишга топширмоқчиман. Агар мен ўқишга албатта кираман деб ният қилсам, яхши ният қилган бўламанми ёки олдиндан фол очган бўламанми? Очиғи, ўзимнинг ўқишга киришимга унчалик ишонмайман. Бу ёмон ниятми? Аллоҳдан кириб кетишимни чин кўнглимдан сўраяпман. Лекин менданда мукаммал тайёрланаётганлар борку. Мени тайёргарлигим мукаммал бўлмай туриб ўқишга киришни сўрашга ҳаққим борми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Яхши ният қилиш динимизда ман қилинган фолбинликка кирмайди, бу яхшиликни кутишдир. Фолбинлик – ғайбни билишни даъво қилишдир. Аммо одоб юзасидан иншоаллоҳ, ўқишга кираман, десангиз яхши бўлади. Зеро барча ишлар Аллоҳ хоҳласагина амалга ошади. Аллоҳ таоло “Каҳф” сурасида:

وَلَا تَقُولَنَّ لِشَيْءٍ إِنِّي فَاعِلٌ ذَلِكَ غَدًا إِلَّا أَنْ يَشَاءَ اللَّهُ وَاذْكُرْ رَبَّكَ إِذَا نَسِيتَ وَقُلْ عَسَى أَنْ يَهْدِيَنِ رَبِّي لِأَقْرَبَ مِنْ هَذَا رَشَدًا

Яъни: “Бирор нарса ҳақида: «Мен, албатта, эртага шуни қилувчиман», дея кўрманг! Илло, «Иншоаллоҳ, (Аллоҳ хоҳласа)» (денг. Бу сўзни) унутган вақтингизда (ёдингизга келиши билан) Раббингизни зикр қилинг (яъни «иншоаллоҳ», денг) ва: «Шояд, Раббим мени бундан ҳам яқинроқ Тўғри йўлга ҳидоят этса», денг!» - деб марҳамат қилган (Каҳф сураси 23-24 оятлар).

Ўқишга киришга ишончингиз йўқлиги ёмон ният эмас, балки имтиҳонга тайёргарликдан қониқиш ҳосил қилмасликдан келиб чиқади. Аммо Аллоҳга таваккал қилиб, астойдил ҳаракат қилиб, Аллоҳдан сўрасангиз, иншоаллоҳ, мақсадингизга эришасиз. Мусулмон киши ҳар бир ишда сабабларни қоим қилиб, Аллоҳга суянади. Буни таваккал қилиш дейилади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ТУРК ОҲАНГИДА АЗОН АЙТАМАН ДЕБ ҲАРФ ВА МАҲРАЖЛАРНИ БУЗИБ ЮБОРМАНГ!

Шайх Алижон қори

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АГАРДА СИЗДА СИҚИЛИШ ҚЎРҚУВ БЎЛСА…

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Исталган кулерни сотиб олинг ва совға сифатида 25 та капсула сувни бепул олинг! 🎁 Бу эса сизга 500 000 сўм тежаб қолишга имкон беради! 💸

✅ Моделларнинг кенг ассортименти
✅ Юқори сифат
✅ 12 ойлик кафолат
✅ Тошкент шаҳри бўйлаб етказиб бериш ва ўрнатиш БЕПУЛ.

Акция 2024-йил 25-июлдан бошлаб амал қилади! (фақат Тошкентда). Шошилинг, кулерлар сони чекланган.

📞 +998951705858
📞 +998712035858
✏️ @LaVitawaters

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

СИЗНИ ҲАМ ОИША Р. А ОНАМИЗДЕК КЎЗИНГИЗ ЁШЛАНАРМИКАН?

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​☝️Оила қачон дарз кетади, барбод бўлади, биласизми?

Оила - қачонки уйимизда яшаётган яқинларимиздан кўра бегоналар ҳақида кўпроқ қайғура бошлаган вақтимизда барбод бўлади.

Оила – қачонки оддий танишларимиз ва дўстларимиз учун турли ўтириш, кечаларни режалаб, турли табрикларни ёзсагу, ҳар куни оиламизни эҳтиром қилишни унутсак барбод бўлади.

Оила – қачонки чиройли-чиройли идишларни, коса-пиёлаларни меҳмонларга чиқариб, уйдагиларимизга эса чети синган идишлар бўлса барбод бўлади.

Оила – қачонки бошқаларни кўнглини олиш, рози қилишга уринсагу, онамизга хизмат қилишни беҳуда иш деб билганимизда барбод бўлади.

Оила – қачонки дўстларимиз даврасида ёки ижтимоий тармоқларда оиламизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни кўз-кўз қилсагу, уйда бир пиёла сув элтишгада ярамаганимизда барбод бўлади.

Оила инсон учун улкан давлат. Келинг, уларга ғамхўрлик қилайлик.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ТАЛОҚ НИМА?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ХОТИНИГА КЕТМА-КЕТ ТЎРТ МАРТА "ТАЛОҚСАН" ДЕСА НИМА БЎЛАДИ?
#талоқ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Менинг бир яқиним аёлига талоқ, талоқ, талоқ, талоқ, деб айтибди. Шунда аёлига нечта талоқ тушган? Улар энди ярашиб яшаб кетиши мумкинми?


ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши хотинига сен талоқ, талоқ, талоқ деб айтса, уч талоқ тушади. Ва хотин бегона бўлиб, қайта никоҳ ўқитиш мумкин бўлмайди. Яқинингиз айтган тўртта талоқнинг учтаси тушиб, тўртинчи талоқ деган сўзи учун гуноҳкор бўлади. Чунки шариатда талоқнинг кўпи учта холос.

Эр эндигина уйланиб, хотини билан никоҳ ўқилгандан кейин жинсий алоқа қилмаган ёки яқинлик қилишга имконият (хилвати саҳиҳа) бўлмаган бўлса, биринчи марта талоқсан дейиши билан боин талоқ тушади ва қолган талоқлар тушмайди. Яъни, бир талоқ боин бўлиб, ажрашадилар. Уларда хоҳласалар, қайта никоҳланиш имкони бўлади.

Аллома Алоуддин Косоний шундай дейдилар:

ولو قال لها أنت طالق طالق أوقال أنت طالق أنت طالق ... يقع ثنتان إذا كانت المرأة مدخولا بها

яъни: “Агар эр мадхула (яъни, никоҳдан кейин жинсий алоқа қилган ёки алоқа қилишга имкон бўлган) хотинига сен талоқ, талоқ деса ёки сен талоқ, сен талоқ деса, икки талоқ тушади (“Бадоеус-саноеъ” китоби).

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, талоқ масаласини эр-хотин иштирокида ўзларига яқин ҳудуддаги расмий имом-хатиб ҳузурида жонли мажлисда гувоҳларнинг (агар бор бўлса) сўзларини эшитиб кейин ҳал қилинади. Чунки одатда эрнинг гапи бошқа, аёлники бошқа, эшитганларнинг гапи яна бошқача чиқиб қолади.

Минг таассуфки, ҳозирда талоқ борасида етарлича билимга эга бўлмаслик оқибатида бўлар-бўлмасга эр аёлини қўрқитиш учун талоқ сўзини ишлатишга, аёл ҳам мен сендан қоламанми, талоғимни бер деб, ундан қўрқмаслигини исботламоқчи бўладилар. Ҳолбуки, кўп жанжалларни талоқсиз ҳам ҳал қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

РАСУЛУЛЛОҲГА ҚЎШНИ БЎЛИШНИ ИСТАГАН САҲОБАГА, ҚАНДАЙ ВАЗИФА БУЮРЛГАН ЭДИ?

Шайх Алижон қори

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АЖРИМЛАР КЎПАЙИШИНИНГ АСОСИЙ САБАБИ | ОИЛАВИЙ АЖРИМЛАР - ЖАМИЯТ ЗАВОЛИ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ЎЗ ҲОЛИМИЗГА ТАШЛАБ ҚЎЙИШЛИК БУ ДЎСТНИ ИШИ ЭМАС

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҚАЗО НАМОЗЛАРДА ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Кўп йиллик қазо намозларни ўқиш учун қандай ният қилинади? Хато қилса, қазо намозида ҳам аттаҳийятдан кейин саждаи саҳв қилинадими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Кўп йиллик ўқилмай қолиб кетган намозларни адо қилиш учун қазо намозини ўқиш ният қилинади. Қазо намозларида ҳам саждаи саҳвни лозим қиладиган ишлар (масалан, вожибларни тарк қилиш) юзага чиқса, албатта, “аттаҳият” дуосидан кейин саждаи саҳв қилади.

Қазо намозларининг нияти ҳақида шундай дейилади:

ولو نوي أول ظهر عليه أو آخر ظهر عليه جاز وهذا هو المخلص لمن لم يعرف أوقات الفائتة أو اشتبهت عليه أو أراد التسهيل علي نفسه

яъни: “Қазо намоз ўқувчи: “Зиммамдаги аввалги пешин намозининг қазоси ёки зиммамдаги охирги пешин намозининг қазосини ўқишни ният қилдим”, - деса, жоиз бўлади. Бундай ният қилиш қазо қилган намозини вақтларини билмайдиган ёки қачонлиги борасида шубҳаланган ёхуд енгиллик хоҳлаган киши учун ечимдир. (“Ал-ашбоҳ ван назоир” ва “Татархония” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

САВОЛ: ҚУРЪОННИ БИР ОЙДА БИР ХАТМ ҚИЛОЛМАСА ГУНОҲ ЭМАСМИ?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34358

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

💐🍀🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТҲУ!!!🕊🍀💐

✨🤲Роббимнинг марҳамати ила берилган яна бир янги тонг, янги кун барчамизга муборак, хайрли бўлсин!

✨🌹Илохим ҳар бирингизнинг
✨🌹Кўнглингиз ХОТИРЖАМЛИКни,
✨🌹Юзингиз ТАБАССУМни,
✨🌹Хонадонингиз БАРАКАни,
✨🌹Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
✨🌹Қалбингиз ИЙМОНни,
✨🌹Танингиз САЛОМАТЛИКни,
✨🌹Юрагингиз МЕҲРни йўқотмасин!

🍀Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!

✨💐ХАЙРЛИ КУН!💐✨

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Бахтли_бўлай_десангиз

✅ Ғам-ташвишлардан қутулиш ҳаловати сабрнинг аччиқ таъмини ўчиради.

✅ Ғалаба лаззати бардош берилган қийинчиликларни кетказади.

✅ Ишни пухта бажариш унинг машаққатини аритади.


ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИШ КЕРАК?

Раббингиз деди: «Менга дуо қилинглар (сўранглар), Мен сизларга ижобат қилурман (дуоларингизни қабул этурман) (Ғофир (Муъмин) сураси, 60-оят).

🤲 Хорлик билан дуо қилинглар, Мен ортиқлик билан ижобат қиламан,

🤲 Ихлос билан дуо қилинглар, Мен халос этиш билан ижобат қиламан,

🤲 Ғафлатсиз ҳолда дуо қилинглар, муҳлатсиз ҳолда (тез) қабул қиламан,

🤲 Саждалар билан дуо қилинглар, Мен лутфу карам билан ижобат қиламан.

🤲 Танглик ва кенгликда – қайғу ва шодлик вақтида дуо қилинглар, сизларга ижобат қилиб, ҳамма балоларни сизлардан кетказаман,

🤲 Сизлар бандалик ҳолида дуо қилинглар, Мен Рабблик ҳолимда ижобат қиламан!

🤲 Намозлардан кейин дуо қилинглар, сизлардан офатларни кетказаман;

🤲 Қуллар дуоси билан дуо қилинглар, Мен зиёдалик билан ижобат қиламан;

🤲 Таваккул билан дуо қилинглар, кифоя қилиш билан ижобат қиламан;

🤲 Сизлар пардасиз ҳолда дуо қилинглар, Мен Раббга лойиқ ҳолда ижобат қиламан.

🤲 Қўрқув ва умид билан дуо қилинглар, Мен ато ва инъом билан ижобат қиламан;

🤲 Сизлар нотавон ҳолда дуо қилинглар, Мен омонлик бериш билан ижобат қиламан.

🤲 Менга музтарлик – ночор-ноиложлик ҳолида дуо қилинглар, Мен зарарни кетказувчи сабаблар билан ижобат қиламан;

🤲 Узр сўраш билан дуо қилинглар, Мен мағфират билан ижобат қиламан.

🤲 Менга гўзал исмларим билан дуо қилинглар, улуғ атолар билан ижобат қиламан, бу эса Мавлога эришишдир.

🤲 Менга изтирор билан (зарурат ҳолида) дуо қилинглар, Мен ифтихор билан ижобат қиламан.

🤲 Менга муҳаббат билан дуо қилинглар, Мен валоят (дўстлик) билан ижобат қиламан.

🤲 Менга мўл-кўлчилик вақтида дуо қилинглар, Мен сизларга ташвишли вақтларда ижобат қиламан;

🤲 Менга дуо қилинглар, яъни итоат қилинглар, сизларга ажр бераман.

“Баҳрул-маҳабба”дан.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Бир кишининг кўзаси бор, лекин суви йўқ эди. Сув топгани замон кўзаси синди. Яъни, бу дунёда инсон ҳеч вақт мукаммал бахтга йетиша олмайди. Ҳар қандай лаззат бир қийинчилик билан ҳамроҳдир.

✍️Мавлоно Румий

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​☝️САЖДА...

Ҳарамда эдим. Тавоф қилаётган ёш йигитлардан учтаси ёнимга келди. Улардан бири шеригини кўрсатиб:

– Шу биродаримизнинг ҳаққига дуо қилиб қўйсангиз, – деди.

– Тинчликми? – сўрадим мен.

– Бугун пайшанба, келаётган шанба куни оғзини операция қилдиради…

Тил саратони бўлган экан, унинг тили, томоғи умуман оғзи саратон бўлган. Операциядан эса, беш фоиз умид бор, холос.

Мен бемор йигитга юзландим:

– Сенга бу дардни ким берди?

– Аллоҳ.

– Нега берди? Нима учун сени бу дардга мубтало қилди?

– ...

– Мусибат, ё гуноҳ сабабидан тушади ёки Аллоҳ суйган бандасига мусибат беради. Билгинки, Аллоҳ сени яхши кўради, У сенинг дуо қилмоғингни истайди. Энг узоқ қилган саждангни эслайсанми? Бир дақиқами, икки дақиқами?

– Эслолмадим, бир дақиқага бормайди.

– Докторга қанча «сажда» қиласан? Сўзимни нотўғри тушунма, сажда ҳокисорлик демакдир. Докторга навбат кутиб туришинг бир нав ҳокисорликдир. Агар доктор шу иссиқ кунда, “Мен бандман, кечгача кутинглар“, деса кутасанми?

– Ноилож кутаман.

– Қара, докторнинг саждасига бир кунингни ажратар экансан, аммо дардни давоси билан туширган Аллоҳ таолога эса бир дақиқа ҳам сажда қилмайсан...

Нотиқ шу ерда ҳикояни тўхтатиб, бошқа ҳодисани баёнига ўтади.
Бир куни масжидда одамларга мазкур воқеани айтиб бераётиб, уларга савол бердим: “Орангизда беш дақиқа сажда қилган киши борми? Илтимос умрида беш дақиқа сажда қилганлар бўлса, қўлини кўтарсин!”
Ҳеч ким кўтармади. Умрида икки дақиқа сажда қилганлар бўлса, беҳижолат қўлини кўтарсин, дедим. Ҳамма ерга қаради. Ҳеч ким бошини кўтаргиси келмасди.
Ҳа, ўта тез айтилган “Субҳана Роббиял аъла” тасбеҳи бизнинг уч ёки беш сония вақтимизни олади, деярли ҳаммамиз сажда учун 5 ё 10 сония ажратамиз, холос.
Нотиқ бу чекинишидан сўнг асл ҳикоясига қайтди.
– Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам: “Банданинг Аллоҳ таолога энг яқин бўлган они саждада турган пайтидир. Бас, дуони кўпайтиринглар”, деганлар. Ука, узоқ сажда қилиб, ўзинг Аллоҳга ялиниб ёлвор, дедим.
У ёнимда намоз ўқиди. Ҳарамда одам кўп эди. Хотиржам намоз ўқишнинг иложи йўқ. Йигит намозни тугатиб: “Таҳоратга чиқиб келай” деб кетди. Шу-шу, у билан бошқа кўришмадим.
Орадан саккиз ой ўтгач, Жиддада унинг шеригини кўриб қолдим. Салом-аликдан кейин беморнинг ҳолини сўрадим.

“Ўша куни таҳоратга чиқиб кетган шеригимиз, ҳа деганда келавермади. Ярим соат ўтди, бир соат, бир ярим, ҳануз ундан дарак йўқ эди. Ҳар хил хаёлга бордик, наҳот адашган бўлса! Бўлиши мумкин эмас, деб мен шеригимни излаб чиқдим, таҳоратхонага бордим, у ерда йўқ, ерга чўзилиб ётган кишилар ёнига келиб қидирдим, у ерда ҳам йўқ. Охири пана жойда намоз ўқиётганини кўриб қолдим, саждада экан. Ёнига бориб мен ҳам икки ракат намоз ўқидим. Намозни тугатиб у билан гаплашаман десам, у ҳамон саждада экан. Беш дақиқа, ўн дақиқа, йигирма дақиқа кутдим. У саждадан бошини кўтармас эди. Ниҳоят қирқ беш дақиқача ўтгач, саждадан бошини кўтарди.

Биз Риёдга қайтдик, Франциядан мутахассис доктор чақирилган. Операциядан олдин доктор рентген натижаси ва қон анализи билан танишди. Унга икки хил рентген натижаси ва икки хил анализ натижалари берилди. Бири шанба кунги натижалар, иккинчиси аввалги натижалар. 

– “Бу нима? Мана буниси бошқа одамни анализи бўлса керак”, деди. Ҳамширалар ҳар иккала рентген ва анализ шу беморники эканини тасдиқлашди. Доктор ҳайратланиб “бўлиши мумкин эмас” дерди. Барчага ишга қодир Зот беморга шифо неъматини ато этган эди. 

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​📿 Бугун Ҳабибимизга ﷺ кўп салавот айтинг

• صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалайҳи васаллам".
📜 Маъноси: "У зотга Аллоҳнинг салавот ва саломи бўлсин!"

• عَلَيْهِ السَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссалом".
📜 Маъноси: "У зотга салом бўлсин!"

• عَلَيْهِ الصَّلَاةُ وَالسَّلَامَ

📿 Ўқилиши: "Алайҳиссолату вассалам".
📜 Маъноси: "У зотга салавот ва салом бўлсин!"

• صَلَّى اللهُ عَلَى مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ъалаа Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Муҳаммадга Аллоҳнинг салавоти бўлсин!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли васаллим ва баарик ъалайҳи".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! У зотга салавот ва салом йўлла, баракангни давомли қил!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, Муҳаммаднинг оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الأُمِّيِّ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадинин Набиййил уммиййи ва ъалаа аали Муҳаммад".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! (Бирон кишидан) ўқиш-ёзишни ўрганмаган набий Муҳаммадга, Муҳаммад оиласига салавот йўлла!"

• أَللَّهُمَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَسَلِّمْ

📿 Ўқилиши: "Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадив ва ъалаа аалиҳи васаллим".
📜 Маъноси: "Аллоҳим! Муҳаммадга, у зот оиласига салавот ва салом йўлла!"

• صَلَّى اللهُ وَسَلَّمَ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِهِ وَأَصْحَابِهِ أَجْمَعِينَ

📿 Ўқилиши: "Соллаллоҳу ва саллама ъалаа Набиййинаа Муҳаммад ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн".
📜 Маъноси: "Пайғамбаримизга, у зот оила аъзоларига, барча саҳобаларига Аллоҳнинг салавот ва саломлари бўлсин!"

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

САВОЛ: ҚУРЪОННИ БИР ОЙДА БИР ХАТМ ҚИЛОЛМАСА ГУНОҲ ЭМАСМИ?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34358

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":

1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур
" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир
" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эди
к" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди
" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди
" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматиданди
р" (98 оят).

Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!


ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🕋ЖУМА куни ўқиладиган 8 сура

📚Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…
Подписаться на канал