#Тонг_отганида_ўқиладиган_дуо
Абдуллоҳ ибн Ғанном розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким тонг отганида:
اللهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَ شَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
«Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фаминка ваҳдака лаа шарийка лак, фалакал ҳамду ва лакаш шукр», деса, кундузнинг шукрини адо қилибди. Ким шу дуони кеч кирганида айтса, кечанинг шукрини адо этибди», дедилар.
(Маъноси: “Аллоҳим, мен билан тонг оттирган неъматлар Сен томондандир. Сен яккаю ёлғиздирсан, Сенинг шеригинг йўқ. Сенга ҳамд ва шукрлар бўлсин”).
Абу Довуд ривоятлари.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
ИСТИҒФОР – ДИЛ ҚУВОНЧИ
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, муаммодан қутуласиз.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳга яқин бўласиз.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қалбингиз қордек оппоқ, руҳингиз тетик бўлади.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, гуноҳлардан фориғ бўласиз.
📿 Кўп истиғфор айтинг, дилингиз яйрайди, кўнглингиз ёзилади.
📿 Кўп истиғфор айтинг, муваффақият қозонасиз.
📿 Истиғфорни кўпайтирсангиз, ташвишларингиз ариб ёруғ кунларга етасиз.
📿 Кўп истиғфор айтинг, касалликдан тўлиқ тузалиб кетасиз.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, қийинчиликдан фаровонликка чиқасиз.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ мушкулингизни осон қилади.
📿 Истиғфор айтишни кўпайтиринг, Аллоҳ сизни фарзанд неъмати билан сийлайди.
📿 Оила қуришга имкони йўқ йигитлар кўп истиғфор айтишса, ўзларига муносиб солиҳа жуфт топиб, кўнгиллари таскин топади.
📿 Турмушга чиқиш умидидаги қизлар истиғфор айтишни кўпайтиришса, бахт йўллари очилади.
🔶 Дунёда истиғфор билан орзуига етган қанчадан-қанча инсонлар бор. Етиб бўлмас марраларни истиғфор ила забт этган одамлар сони беҳисоб.
✅ Истиғфор айтинг, дилингиздаги васвасалар, қўрқувлар арийди.
✅ Истиғфор дилга қувонч бағишлайди, қалбга таскин беради, кўнгилни хотиржам қилади.
"Истиғфорнинг 40 хосияти I Салавотлар" китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
«ЖУМА» сари босилган қадамга дўзах ўти ҳаром
Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. «Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз «фи сабилиллаҳ» («Аллоҳнинг йўлида») босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир», – деганларини эшитган эканлар», – дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
Мажнун билан намозхоннинг мунозараси
Бир зот намоз ўқир эди. Шу пайт Лайлининг ишқига ғарқ бўлган Мажнун унинг жойнамозини босиб олдидан ўтиб кетди. Намозхон намозини тугатгач, Мажнунга қаттиқ дашном берди: «Қанақа одамсан? Нега намоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтасан? Нима, мени кўрмадингми?»
Мажнун деди: «Биродар, мен Аллоҳ таолонинг бир махлуқининг ишқида девона бўлиб, сенинг олдингдан ўтганимни сезмай қолибман. Лекин сен Аллоҳ таолога ошиқ бўлиб, намоз ўқиётган бўлсанг, қандай қилиб олдингдан кесиб ўтганимни сездинг?»
Ҳа, салаф солиҳларимизнинг намоз ўқиш сифатлари бошқача эди. Сажда қилсалар, ўзларини фано қилардилар. Азон овозини эшитсалар, тоғлардаги харсанг тошлар қулагандек ерга қулар эдилар. Уларнинг шиори шундай эди:
«Қалб ҳозирлигисиз намоз йўқ».
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
#Ҳадис
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:
بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ
«Бисмиллааҳиллазий ла йадурру маъасмиҳии шай`ун фил арди ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», - дедилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
КИМ БИРОВГА ЗУЛМ ҚИЛСА
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
ТАЪЗИЯ БЎЛГАН ХОНАДОНДА ТУХУМ ЕЙИЛМАЙДИМИ
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Баъзи жойларда таъзия бўлган хонадон аҳли йили ўтгунча товуқ гўшти ва тухум истеъмол қилишмайди. Шу тўғрими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда бундай кўрсатма йўқ. Бу айрим одамлар ўйлаб топган хурофот амалдир. Ҳалол маҳсулотларни инсон истаган вақтда ейиши мумкин:
﴿ قُلْ مَنْ حَرَّمَ زِينَةَ اللَّهِ الَّتِي أَخْرَجَ لِعِبَادِهِ وَالطَّيِّبَاتِ مِنَ الرِّزْقِ قُلْ هِيَ لِلَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا خَالِصَةً يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ﴾
“Сен: “Аллоҳ Ўз бандаларига чиқарган зийнатларни ва покиза ризқларни ким ҳаром қилди?!” деб айт. “Улар ҳаёти дунёда иймон келтирганларга, қиёмат кунида эса фақат ўзларига хосдир”, деб айт. Биладиган қавмлар учун оятларни мана шундай муфассал баён қиламиз” (Аъроф сураси, 32-оят).
Ушбу оятлар кийим киймай тавоф қилишни, ҳаж мавсумида яхши таом истеъмол этмасликни ўзларига одат қилиб олиб, бу Аллоҳнинг амри, деб юрган араб мушрикларининг қилмишлари нотўғри эканини билдириш учун тушган.
Демак, инсон ким бўлишидан қатъий назар шариатда ҳалол бўлган нарсани ҳаром қилишга ҳаққи йўқ. Таъзияли хонадонда ундай нарса еб бўлмайди, бундай нарса еб бўлмайди, дейишдан эҳтиёт бўлиш лозим. Акс ҳолда юқоридаги оят ҳукми остига тушиб қолиши мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
🍃Қаришни кечиктириш учун илмий изланиш олиб борган 7 нафар япон олими Исломни қабул қилиб мусулмон бўлган. Нега мусулмон бўлганликларини қуйидагича баён қилдилар:
«Олиб борилган илмий изланишларимиз натижасида, "табиий йўл» билан қаришни кечиктириш учун зайтун ва анжирдан фойдаланиш кераклигини аниқладик. Биз синаб кўрган бир нечта синовларда кўриндики, 7 та зайтун, 1 та анжирдан тайёрланган кремларимиз ҳақиқатда қаришни кечиктирганига гувоҳ бўлдик. Қуръони Каримда ҳам зайтун билан анжирнинг ёшликка фойдаси борлиги ёзилган экан. Бундан ташқари, Қуръонда 7 марта зайтун, 1 марта анжир сўзи зикр қилинган экан.
Бу нарса тасодиф эмаслигини билиб Исломни танладик. Бизни бошқарётган яратувчи борлигини ҳис қилдик. Биз У борлиққа Аллоҳ, деймиз.»
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
СЎНГИ ВАСИЯТ
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
#Ҳадис
Осон, аммо кўпчилик қила олмайдиган амал.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.
1. Ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.
2. Қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади”, - дедилар.
Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: “Ё Аллоҳнинг Расули! Нега осон бўлган бу амалга амал қиладиганлар оз?” деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди”, - дедилар.
Имом Термизий, Имом Насоий ривояти.
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
🤲 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ДУОЛАРИ
🔰 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман», дер эдилар.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ИНСОН 100 ЙИЛЛАБ ЯШАШИ МУМКИН?
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
АЛЛОҲ ВАСИЯТ ҚИЛГАН ФАЗИЛАТ
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
📞ZEXTRA ҳақида профессор Доктор-Д тавсияси ва мижозларимиздан шифо топган Қамариддин ака ва Муҳиддин аканинг фикрлари.
☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Операциясиз даволанинг!
👍Ишонаверинг ZEXTRA ни танлаб афсусланмайсиз!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇
👩🏻⚕️ 📞 +998996121222
📜 Онлайн буюртма👇
💻 @TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
#Унутманг
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР
– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.
– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки, шукур қилинг,
– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!
– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.
– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
☘️ Хайрли тонг! ☘️
🌷 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌷 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌷 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌷 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌷 Жаннат хушбўйларидан бўлинг баҳраманд.
🌷 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌷 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌷 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!
Кунингиз эзгу амаллар ила мазмунли ва файзли ўтсин!🤲
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
#Ҳадис
Осон, аммо кўпчилик қила олмайдиган амал.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.
1. Ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.
2. Қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади”, - дедилар.
Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: “Ё Аллоҳнинг Расули! Нега осон бўлган бу амалга амал қиладиганлар оз?” деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди”, - дедилар.
Имом Термизий, Имом Насоий ривояти.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
Пайғамбаримиз ﷺ га БИР МАРТА салавот айтишнинг фазилати ҳадисларда:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Жума куни менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки у гувоҳликка ўтадиган кундир, малоикалар ҳам гувоҳлик берурлар. Агар бирор кимса менга салавот айтса, уни менга кўрсатилади, ҳаттоки ундан фориғ бўлгунига қадар”, дедилар.
Ибн Ҳузайма Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Менга салавот (айтишни)ни кўпайтиринглар, чунки сизларни менга йўллаган салавотларингиз ўз гуноҳларингиз учун мағфират бўлур. Менга эса даража ва василани талаб қилинглар. Бас албатта менинг василам Раббимнинг ҳузурида сизлар учун шафоат бўлур”, дедилар. Ибн Асокир Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумодан ривояти.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
🌸 “Бирор банда менга саловот айтар экан, фаришталар ҳам унга саловот айтишади. Гарчи у оз бўлсин, ҳоҳ кўп бўлсин”, дедилар.
Ҳоким , Ибн Ҳузайма ва Зиёларнинг Омир бин Робийъа розияллоҳу анҳудан ривояти.
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
ШУНДАЙ ЗАМОН КEЛАДИКИ...
Пайғамбаримиз дедилар: "Умматимга шундай бир замон келадики, беш нарсани севиб, беш нарсани унутадилар: дунёни севадилар, охиратни унутадилар. Мол-мулкни севадилар, охиратда ҳисоб беражакларини унутадилар. Халқни севадилар, Ҳақ (Аллоҳ)ни унутадилар. Гуноҳ ишга бериладилар, ёмон амалларни яхши амалга айлантиришни ва тавба қилишни унутадилар. Саройларда, қўшкларда яшашни севадилар, қабрни унутадилар".
Мансур ибн Аммор бир ёшга ўгит бера туриб, бундай дейди: «Эй азамат, ёшлигинг сени алдаб қўймасин! Қанчадан-қанча ёшлар борки, тавбани орқага сурадилар, ёмон феълларини яхши феълларга айлантирмайдилар. Ҳою ҳавасга бериладилар, ўлимни унутадилар. «Эрта-индин тавба қиларман, ёмон амалларимдан воз кечарман», - дейдилар. Лекин шу тариқа ғафлат ичида ўралашиб юраркан, кутилмаганда ўлим фариштаси келади ва у ўзини лаҳадда кўради. Энди у ерда унга на мол, на бола-чақа, на хизматчи ва на ота-она фойда беради. Шунинг учун Аллоҳ таоло деди:
«У кунда на мол-дунё ва на фарзандлар фойда бермас, Фақат Аллоҳ ҳузурига соғлом дил билан келган кишиларгагина (фойда берур)» (Шуаро, 88–89).
Ё Аллох, бизга ўлмасдан олдин тавба қилиш ва ёмон феълларимизни тарк этишни насиб айла! Бизни ғафлатдан
уйғот!
«Мукошафатул қулуб» китобидан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
СИЛАИ РАҲМНИ УЗМАНГ!
Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: ''Арафот кечасида Пайғамбар алайҳиссалом билан ўтирган эдик. Шунда у зот айтиб қолдилар:
- Бугун кечаси силаи раҳмни узган киши мен билан ўтирмасин, орамиздан кетсин.
Давранинг четида ўтирган бир киши ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, у киши қайтиб келди. Пайғамбар алайҳиссалом:
- Нима учун даврамиздан туриб кетдинг?- дедилар. У айтди:
- Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан бояги гапни эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб, орамиз бузилган эди. Борганимдан кейин холам менга: ''Нимага келдинг, бу сенинг одатинг эмас эди-ку?'' деди. Мен сиз айтган ҳадиснинг хабарини бердим. Мендан кечирим сўради, мен ҳам ундан кечирим сўрадим''.
Пайғамбар алайҳиссалом:
- Яхши қилибсан кел, жойингга ўтир! - дедилар. Сўнгра:
- Огоҳ бўлинглар, силаи раҳмни узган қавмга Аллоҳнинг раҳмати тушмайди! - деб огоҳлантирдилар.
''Кўҳна дунё ва ривоятлари'' китобидан.
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
ГУНОҲЛАРНИ ЮВУВЧИ АЙРИМ ОСОН ИБОДАТЛАР!
Ушбу ҳадиси шариф билан ювинг:
"Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
Овқатдан сўнг ювинг:
"Кимда-ким таом еганидан сўнг "алҳамду лиллаҳиллазий атъамани ҳазат тоъаама ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу таомни менга едириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".
Кийим кийиш асносида ювинг:
Кимда-ким киятуриб "алҳамду лиллаҳиллазий касааний ҳазас савба ва разақанийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувва" (мендан ҳеч куч-қувват бўлмасдан ушбу кийимни менга кийдириб ризқ бериб қўйган Аллоҳга ҳамд бўлсин) деса, ўтган гуноҳлари кечирилади".
Ҳар кунингизда ювинг:
"Кимда-ким бир кунда юз бор "субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи" деса, унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
Ҳар намоз ортидан ювинг:
"Кимда-ким ҳар намоз ортидан 33 марта "Субҳаналлоҳ", 33 марта "Алҳамдулиллаҳ", 33 марта "Аллоҳу Акбар" деса, бу 99 та, юзинчисида "ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, ва ҳува ала кулли шайъин қодийр" деса,
унинг барча гуноҳлари каффорат қилинади, гарчи денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам".
... Юқорида келган дуоларнинг барчаси саҳиҳ ҳадисларда келган.
- Бундан ташқари пайғамбар алайҳиссалом бошқа кўпгина дуоларни, гуноҳларни тўкувчи зикрларни ўргатиб кетганлар.
- Бизга эса фақат бунга ихлос билан амал қилиб, чин қалбдан айтиб юриш қолди.
- Бир неча лаҳзаларда шунчалик катта савобларга эга бўлишни истамаймизми?
- Парвардигор барчамизни тилидан Аллоҳ зикри аримайдиган бандаларидан қилсин, амалларимизни ихлос билан суғорсин, риёдан, кибрдан, ҳасаду нифоқдан, бошқа қалб касалликларидан узоқ қилсин, ибодатларни баланд иштиёқ билан адо этадиганлардан қилсин. Амиин... 🤲
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
АЛЛОҲДАН НИМА СЎРАЙ?
Абу Фазл Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳу айтадилар: "Ё Аллоҳнинг Расули ﷺ менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим. У зот алайҳиссалом: "Аллоҳдан офият сўранглар", дедилар.
Бир неча кун ўтиб келдим-да "Ё Аллоҳнинг Расули ﷺ менга Аллоҳ таолодан сўрайдиган бирор нарса ўргатинг", дедим.
Набий алайҳиссалом: "Эй Аббос, эй Расулуллоҳнинг амакиси, Аллоҳдан дунёю охират офиятини сўранг", дедилар (Имом Термизий ривояти).
*Офият* - тинчлик, хотиржамлик, саломатлик, яхши кайфият дегани.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
СИЗ ҚУЁШ ЭДИНГИЗ ГЎЁ
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
ТАЪЗИЯ БЎЛГАН ХОНАДОНДА ИДИШ-ТОВОҚЛАР ТАРҚАТИЛИШИ ЖОИЗМИ?
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Бизни Қўқон томонларда таъзия бўлган хонадон эгалари таъзияга келган аёлларга идиш товоқ, баъзи жойларда қозонлар тарқатишади. Бу ҳолатга шариатда кўрсатмалар келганми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда бундай кўрсатма йўқ. Чунки агар бундай нарсалар маййитдан қолган маблағлардан ёки идишлардан берилса, мутлақо мумкин эмас. Сабаби маййитдан қолган мол-мулклар барча меросхўрлар ўртасида муштарак молга айланиб қолади. Шериклик молларни эса бир-бирининг розилигисиз бошқаларга бериш мумкин эмас. “Шарҳул мажалла” китобида бундай дейилган:
"كما ان اعيان المتوفي المتروكة عنه مشتركة بين الورثة علي حسب حصصهم."
“Маййитдан қолган мол-мулклар меросхўрлар ўртасида ҳиссасига кўра муштарак мол ҳисобланади”. “Мажаллатул аҳком” китобида бундай дейилади:
ولا يجوز لأحدهما أن يتصرف في نصيب الآخر إلا بأمره
“Шерикларнинг бири шеригининг ҳиссасини унинг рухсатисиз тасарруф қила олмайди”.
Маййитнинг яқинлари буни ўз ҳисобимиздан қиламиз, маййитнинг молига тегмаймиз, десалар ҳам бундан сақланиш керак. Сабаби шариатда буюрилмаган нарса одамлар орасида тарқаб, мажбурийга айланади ва одамларни мушкул аҳволга солиб қўяди. Шундоқ ҳам мусибат устида турганлар учун бу нарса оғирлик қилади. Бунинг ўрнига Қуръон тиловати, таҳлил, тасбиҳ каби зикрларни айтиб, савобини маййитга бағишлаш фойдалидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз. Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир... Уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз, улар учун халол меҳнат қилиб ризқ теришимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади.
Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир.
Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир.
Садақанинг энг яхшиси ўз оиласига қилинганидир.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
Бизга фақат ҳалол едиринг
Ҳасан Басрий айтади: Макка шаҳрида кийим сотиб олмоқчи бўлиб бир баззознинг ёнида тўхтадим. Баззоз молини мақтаб, қасамлар ичишга тушди. Мен «Бундай одамдан нарса сотиб олиб бўлмайди», деб уни тарк қилдим ва бошқа бировдан харид қилдим. Орадан икки йил ўтиб яна ҳаж қилдим ва яна ўша баззознинг ёнида тўхтадим. Энди у молини мақтамас, қасамлар ҳам ичмас эди.
– Бир неча йил олдин мен сизнинг олдингизда тўхтаган эмасмидим? – деб сўрадим.
– Худди шундай! – деди баззоз.
– Бу ҳолга келишингизга нима сабаб бўлди. Молингизни мақтамаяпсиз, қасам ҳам ичмаяпсиз?!
– Менинг бир хотиним бор эди. Кам нарса топиб келсам, назарга илмасди. Кўп нарса топиб келсам, кам санарди. Аллоҳнинг менга раҳми келди, аёлимнинг жонини олди. Кейин бошқа аёлга уйландим. Эрталаб бозорга чиқиб кетаётсам, у эгнимдан тутиб менга шундай деди: Эй Фалончи, Аллоҳдан қўрқинг, бизга фақат ҳалол едиринг. Агар кам нарса топиб келсангиз, биз уни кўп деб қабул қиламиз. Агар ҳеч нарса олиб келолмасангиз, сизга тўқув дастгоҳимиз билан ёрдам берамиз.
“Солиҳлар суҳбати”дан.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
Камбағалга садақа берганингда уни муҳтож, ўзингни бой санама. Тўғри, муҳтожга беряпсан, лекин ўзинг ҳам муҳтожсан. Фақат унинг ҳожати сенда, сенинг ҳожатинг эса Аллоҳдадир.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
МАҚТАЛГАН КЎЗ ЁШИ
Китоб ва суннатга уйғун бўлган кўз ёши мақталгандир. Бу китобда қуйидаги ҳолатларда йиғлаш ҳақида баён этамиз:
1. Гуноҳларига йиғлаш.
2. Хатоларига афсус чекиб йиғлаш.
3. Вақтни бекор ўтказганига йиғлаш.
4. Исломда мукаммал яшай олмаганига пушаймон бўлиб йиғлаш.
5. Аллоҳ қўрқувида йиғлаш.
6. Охират ўйлари билан йиғлаш.
7. Қуръони каримни ўқиб йиғлаш.
8. Дин учун йиғлаш.
9. Яширин йиғлаш, инсонлар кўз ўнгида йиғламаслик.
Нажот ва саодат йўли инсоннинг хатоларига йиғлаши орқали ўтади: "Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши дедилар: Мен: "Эй Расулуллоҳ! Нажот ва саодат қаерда" деб сўрадим. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Тилингни сақла! Уйингни кенг ол! Хатоларинг учун йиғла!" (Имом Термизий ривояти).
«Сарвари коинот алайҳиссаломва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
🍀Бева, камбағал бир аёл уйида сарёғ тайёрлаб бир дўкончига олиб бориб сотар эди. Баққол аёл олиб келган сарёғни ҳеч тортиб кўрмас эди. Бир куни негадир унинг кўнглига бир шубҳа тушди. Навбатдаги олиб келинган сарёғни тортиб текшириб кўрди. Бир килоли сарёғ 900 грамм чиқди. Сотувчи жуда хафа бўлди.
Эртаси куни келган аёлга шундай деди:
- Энди мен сендан сарёғ олмайман.
Аёл деди:
- Нега энди? Бир хатолик ўтдими мендан?
- Сен бир кило деб берадиган сарёғинг роппа роса 900 грам экан. Айб эмасми?
Шунда аёл деди:
- Тақсир, менинг уйимда тарозу йўқ. Мен сиздан олган бир кило шакарни тош ўрнида ишлатаман...
Сотувчи нима дейишни билмай дудуқлана бошлади...
❗️Кимгадир қилинган ноҳақлик ҳеч қачон жавобсиз қолмас экан...
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
Қадарга рози бўлганимизда Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Хурсанд бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Хафа бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Қувонганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Касал бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Мушкуллар ечилганда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Орзуларимиз жаннатга кўчган пайтда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Дунё биз учун тор бўлиб қолганда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277