Камбағалга садақа берганингда уни муҳтож, ўзингни бой санама. Тўғри, муҳтожга беряпсан, лекин ўзинг ҳам муҳтожсан. Фақат унинг ҳожати сенда, сенинг ҳожатинг эса Аллоҳдадир.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
МАҚТАЛГАН КЎЗ ЁШИ
Китоб ва суннатга уйғун бўлган кўз ёши мақталгандир. Бу китобда қуйидаги ҳолатларда йиғлаш ҳақида баён этамиз:
1. Гуноҳларига йиғлаш.
2. Хатоларига афсус чекиб йиғлаш.
3. Вақтни бекор ўтказганига йиғлаш.
4. Исломда мукаммал яшай олмаганига пушаймон бўлиб йиғлаш.
5. Аллоҳ қўрқувида йиғлаш.
6. Охират ўйлари билан йиғлаш.
7. Қуръони каримни ўқиб йиғлаш.
8. Дин учун йиғлаш.
9. Яширин йиғлаш, инсонлар кўз ўнгида йиғламаслик.
Нажот ва саодат йўли инсоннинг хатоларига йиғлаши орқали ўтади: "Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: У киши дедилар: Мен: "Эй Расулуллоҳ! Нажот ва саодат қаерда" деб сўрадим. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Тилингни сақла! Уйингни кенг ол! Хатоларинг учун йиғла!" (Имом Термизий ривояти).
«Сарвари коинот алайҳиссаломва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
🍀Бева, камбағал бир аёл уйида сарёғ тайёрлаб бир дўкончига олиб бориб сотар эди. Баққол аёл олиб келган сарёғни ҳеч тортиб кўрмас эди. Бир куни негадир унинг кўнглига бир шубҳа тушди. Навбатдаги олиб келинган сарёғни тортиб текшириб кўрди. Бир килоли сарёғ 900 грамм чиқди. Сотувчи жуда хафа бўлди.
Эртаси куни келган аёлга шундай деди:
- Энди мен сендан сарёғ олмайман.
Аёл деди:
- Нега энди? Бир хатолик ўтдими мендан?
- Сен бир кило деб берадиган сарёғинг роппа роса 900 грам экан. Айб эмасми?
Шунда аёл деди:
- Тақсир, менинг уйимда тарозу йўқ. Мен сиздан олган бир кило шакарни тош ўрнида ишлатаман...
Сотувчи нима дейишни билмай дудуқлана бошлади...
❗️Кимгадир қилинган ноҳақлик ҳеч қачон жавобсиз қолмас экан...
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
Қадарга рози бўлганимизда Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Хурсанд бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Хафа бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Қувонганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Касал бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Мушкуллар ечилганда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Орзуларимиз жаннатга кўчган пайтда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Дунё биз учун тор бўлиб қолганда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
Хайрли тонг!
☘️ Кунингиз барокатли
бўлсин! ☘️
🤲 Эй Аллоҳим! Мени ҳалол билан ризқлантириб, (солиҳ) ҳалолга амал қилдир.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
➡️Октябрь ва Ноябрь ойи рейслари
🗃 Октябрь ойининг
24-31 саналарига жойлар оз қолди ‼️
🗃 Ноябрь ойининг
7-10-12-14-27-28 саналарига рейслар
✈️14 кунлик Саудияга саёҳат давомида сизга керакли бўлган барча шароитларни тайёрлаб қўйдик.
👤 Малакали жамоамиз билан биргаликда Жидда, Мадина ва Макка шаҳарларининг тарихий манзилларига ташриф буюрасиз.
👇 Батафсил маълумот олиш ва ўз жойингизни банд қилиш учун ҳозироқ пастдаги рақамлар орқали бизга мурожаат қилинг.
✅ Мурожаат учун:
📞+998906690707
📞 +998996690700
🛫@islomjon_umraziyorati
✅/channel/Ramazon_Tour
Ассалoму алайкум!
💐 Хайрли тонг! 💐
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
❓Савол: Динимизда стулда ўтириб намоз ўқиш тўғрисида нима дейилган? Шу ҳақда китоблардаги далил, исбот ва ҳужжатлар билан ёритиб берсаларингиз.
📩 Жавоб: Курсида ўтириб намоз ўқиш жоиз бўлиши учун етарлича узрлар топилиши керак. Чунки намозда тик туриш фарз ҳисобланади. Узрсиз фарзни тарк қилиш билан намоз бузилади.
Фиқҳий китобларимизда бемор кишининг намози ҳақидаги тартиб-қоидалар батафсил баён қилинган. Жумладан, "Фатавои Татархония" китобида бундай дейилади:
"Киши тик туришга қодир бўлмай, ўтиришга қодир бўлса, фарз намозларни ўтирган ҳолда руку ва сажда қилиб ўқийди. Бундан бошқа суратда ўқиш жоиз эмас".
Машҳур ва мўътабар фиқҳий китобимиз яна бири "Мухтасарул виқоя"да бундай дейилган:
"Намоздан олдин ёки унинг асносида пайдо бўлган беморлик сабабли киши тик туриб намоз ўқиши узрли бўлиб қолса, ўтирган ҳолда руку ва сажда қилиб намоз ўқийди. Руку ва сажда ҳамда тик туриш узрли бўлса, ўтирган ҳолатида боши билан имо-ишора қилиб намоз ўқийди. Саждасини рукусидан пастроқ қилади".
👉 Давомини ўқинг
ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИДА ТИЛОВАТ САЖДАСИ ҚИЛИНАДИМИ?
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Жамоат транспортида кетаётиб сажда ояти ўқилса, ҳукми қандай бўлади?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сажда ояти ўқилганда, тиловат қилувчига ҳам эшитгувчиларга ҳам тиловат саждасини қилиш вожиб бўлади. Ушбу саждани дарҳол қилиш афзал. Аммо уни кечиктириб қилиш ҳам мумкин. Юқоридаги каби ҳолатларда бирорта сажда қилиб олиш мумкин бўлган жойга борганда, таҳорат билан сажда қилиб олиш мумкин бўлади.
ثُمَّ هِيَ وَاجِبَةٌ عَلَى التَّرَاخِي إنْ لَمْ تَكُنْ صَلَاتِيَّةً
“Тиловат саждаси вожибдир. Агар у намознинг ичида бўлмаса, адо этиш вақти кенгроқдир (яъни, ўша вақтда бажариши шарт эмас, кейинроқ адо қилиб қўйса ҳам бўлади)” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Аслида бундай жамоат жойи ва транспортларида бошқалар эшитадиган даражада Қуръон тиловат қилмаслик тавсия этилади. Зеро бошқа эшитган инсонлар сажда қилиш вожиб эканини ёки бу сажда ояти эканини билмай қолиш эҳтимоли катта. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
#кун_ояти
وَٱلذَّٰكِرِينَ ٱللَّهَ كَثِيرٗا وَٱلذَّٰكِرَٰتِ أَعَدَّ ٱللَّهُ لَهُم مَّغۡفِرَةٗ وَأَجۡرًا عَظِيمٗا.
«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва (Аллоҳни кўп) зикр қилувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофотни (яъни, жаннатни) тайёрлаб қўйгандир».
(Аҳзоб сураси, 35-оят).
Тафсир: Ояти каримада айтилган улуғ ажрдан мурод, жаннатдир. Зикрнинг афзаллиги ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар ворид бўлган, жумладан: Абу Ҳурайра ва Абу Саид (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилади: «Пайғамбар (алайҳиссалом): “Бирор жамоа йиғилиб, Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, уларни малоикалар ўраб олади, уларга раҳмат ёғади, уларда ҳаловат пайдо бўлади ва Аллоҳ уларни Ўзининг ҳузурида эслайди”, дедилар». (Имом Муслим ривояти).
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Исталган кулерни сотиб олинг ва совға сифатида 25 та капсула сувни бепул олинг! 🎁 Бу эса сизга 500 000 сўм тежаб қолишга имкон беради! 💸
✅ Моделларнинг кенг ассортименти
✅ Юқори сифат
✅ 12 ойлик кафолат
✅ Тошкент шаҳри бўйлаб етказиб бериш ва ўрнатиш БЕПУЛ.
Акция 2024-йил 25-июлдан бошлаб амал қилади! (фақат Тошкентда). Шошилинг, кулерлар сони чекланган.
📞 +998951705858
📞 +998712035858
✏️ @LaVitawaters
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
🕋ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
🌙Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
🌙Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
🎊«ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!
✨Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!
✨🤲АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲
☝️ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА МУБОРАК!
Имом Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса орқадаги жамоатнинг намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:👈
/channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Муҳаббатнинг закоти нима?
Умар Насафий «Ат-Тайсир фит-тафсир» китобида Бақара сурасининг «Улар ғайбга иймон келтирадиган, намозни тўкис адо этадиган ва Биз ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қиладиганлар» мазмунидаги оятда келган «юнфиқун» (инфоқ қилиш) сўзини «закот бериш» деб тафсир қилиб, уни қуйидаги кўринишларда изоҳлаганлар:
🔣Молнинг закоти – мўминларга закот беришда бағрикенг бўлиш;
🔣Иззатнинг закоти – тавозе ва эҳсон қилиш;
🔣Шарафнинг закоти – заиф ва муҳтожларга ёрдам бериш;
🔣Бола-чақанинг закоти – етимларнинг бошини силаш;
🔣Илмнинг закоти – бошқаларга ўргатиш;
🔣Уйнинг закоти – меҳмондўст бўлиш;
🔣Сиҳатнинг закоти – гуноҳлардан парҳез қилиш;
🔣Гўзал овознинг закоти – Қуръон ўқиш;
🔣Баданнинг закоти – Аллоҳга исён қилмаслик;
🔣Тилнинг закоти – туҳматдан сақланиш;
🔣Кўзнинг закоти – ҳаром нарсаларга қарамаслик;
🔣Мурувватнинг закоти – ғарибларни ҳимоя қилиш;
🔣Бандаликнинг закоти – Аллоҳнинг буйруқларини бажариш;
🔣Муҳаббатнинг закоти – Раҳмонни кўп зикр қилиш;
🔣Иймоннинг закоти – рукнларга (фарзларга) эътиборли бўлиш;
🔣Исломнинг закоти – шайтондан сақланиш;
🔣Зуҳднинг закоти – раҳбарарга қарши чиқишдан йироқ туриш;
🔣Қалбнинг закоти – иймонни мустаҳкамлаш;
🔣Ботиннинг закоти – зоҳирни муроқаба қилиш;
📚Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир фит-тафсир» асаридан Абдушукуржон Муродов таржимаси
©️Muslimaatuz
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
#Намоз
Бир шайх минбарда хутба қилаётиб, «Биз ҳар куни Аллоҳга боғланиб туришимиз лозим», деган эди, ўша ердагилардан бири: «Аллоҳга қайси рақам орқали боғланамиз?» деди. Шунда шайх: «Ёзиб ол: 2, 4, 4, 3, 4, 8, 3», деди. Одамлар шайхнинг жавобидан гангиб қолишди, шайх бу одамни мазах қилдимикин, деб ҳам ўйлашди. Лекин сўраган одам шайхнинг мақсадини англаб, йиғлай бошлади. Билсак, у айтган рақамлар кундалик намозларнинг ракъатлари экан.
2 - бомдод намозининг 2 ракъат фарзи.
4 - пешин намозининг 4 ракъат фарзи.
4 - аср намозининг 4 ракъат фарзи.
3 - шом намозининг 3 ракъат фарзи.
4 - хуфтон намозининг 4 ракъат фарзи.
8 - таҳажжуд намозининг 8 ракъати.
3 - витр намозининг 3 ракъати.
Аллоҳ таоло барчамизга Ўзи билан узилмас алоқа насиб қилсин!
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
Ота қизнинг ҳаётида такрорланмас кишидир. Унинг ўрнини бирор киши боса олмайди, на ака-ука ва на эр, ҳатто фарзанд ҳам.
Умрнинг совуқ тунларида ота омонлик соҳилидир.
Айман Ёғий
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
АЛЛОҲ ВАСИЯТ ҚИЛГАН ФАЗИЛАТ
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
📞ZEXTRA ҳақида профессор Доктор-Д тавсияси ва мижозларимиздан шифо топган Қамариддин ака ва Муҳиддин аканинг фикрлари.
☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Операциясиз даволанинг!
👍Ишонаверинг ZEXTRA ни танлаб афсусланмайсиз!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇
👩🏻⚕️ 📞 +998996121222
📜 Онлайн буюртма👇
💻 @TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
#Унутманг
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР
– Ҳаётида муваффақият қозонган одамни кўрмадим. Агар кўрган бўлсам, ота-онасига яхшилик қилиш насиб қилган одам бўлади.
– Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
– Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки, шукур қилинг,
– Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
– Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир. Жамол ва чиройнинг сабаби табассумнинг кўпидир. Ҳайбатли, виқорли бўл!
– Инсон таълим олган нарсаларнинг энг чўққиси, ҳар бир фикрни эшитиб, уни ҳурмат қилишидир. Ундан қаноатланиши шарт эмас.
– Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан маҳрум бўлибди!
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
Намознинг фазли
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Ким уйидан пок ҳолда фарз намоз(ни адо этиш учун)га чиқса, унинг ажри эҳром кийган ҳожининг ажрича бўлади. Ким фақат Зуҳо намозини ўқиш учун чиқса, унинг ажри умра қилувчининг ажричадир. Намоздан намозгача (масжидда бўлса) ва у иккаласи ўртасида беҳуда сўз айтмаса, (унинг ажри) "Иллийюн"га кўтарилади».
Имом Абу Довуд ривояти.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
Жонингиз узилмасдан нафасларингиздан ўзингиз учун фойдаланиб қолинг
Бир кеча-кундуздаги 1440 дақиқадан ўзи учун бир неча дақиқалардан фойдаланиб қолмаган инсон хақиқий бахил, мискин ва зиёнга учраган кишидир. Биз ибодат учун яратилган бўлсак-да энг кўп камчиликка йўл қўядиганимиз айнан ибодатлардир.Мўмин банда иккита қўрқинч ўртасидадир, бири яшаб ўтган умри бўлиб, Аллоҳ таоло уни нима қилишини билмайди. Иккинчиси қолган умри бўлиб, Аллоҳ таоло унда нима битганини билмайди. Шунинг учун банда олаётган нафасидан дунёси ўтмасидан олдин охирати учун, қарилик келмасидан олдин ёшлиги, ўлимдан олдин ҳаётидан фойдаланиб қолиши лозим. Зеро, дунё ҳаётидан ёки жаннат ёки дўзах бор. Умрини зое қилган ўзи учун йиғласин, Ундан насибаси ҳам, ҳиссаси ҳам йўқ бўлса. Муфлис кимлигини биласизми? Абу Хурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Муфлис (касодга учраган) нималигини биласизларми?" дедилар. Бошқа бир ривоятда: "Муфлис кимлигини биласизларми?" дейилган - Улар: "Бизнингча, муфлис дирҳами ва ҳеч вақоси йўқ одамдир", дейишди. Шунда У зот: "Умматидан (бўлган) муфлис қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келади. Шу билан бирга буни сўккан, бунга туҳмат-бўҳтон қилган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган ҳолида келади. Шу сабабли бунга ҳам, унга ҳам унинг савобларидан (олиб) берилади. Агар (зулм қилган киши) зиммасидаги (қарзлари) тўланишидан аввал савоблари тугаб қолса, (даъвогарларнинг) гуноҳлари унга юкланади. Кейин жаҳаннамга ташланади”, дедилар” (Имом Муслим, Термизий ва Аҳмад ривояти). Ундан ҳакдорлар рози бўлмагунча, Аллоҳ таоло уни кечирмайди. Шу сабабли оқил киши нафаси (жони) тугашидан, ҳақиқий маънода ҳалок бўлишдан аввал нафасларидан ўзи учун фойдаланиб қолиши даркор. Қиёматда мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам фойда бермайди, Аллоҳ таоло ҳузурига салим (ширк, куфр ва бошқа ёмонликлардан саломат) қалб билан борганларгина нажот топади. "(Эй, Муҳаммад!) Айтинг: “Ҳақиқий зиён кўрувчилар қиёмат кунида ўзларига ҳам, аҳли (оила)ларига ҳам зиён қилувчи кимсалардир. Огоҳ бўлингизки, ана шу аниқ зиёндир!" (Зумар сураси, 15-оят)
«Фазилатли амаллар ва ажри улуғ амаллар» китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
ГУНОҲЛАРНИ ЮВУВЧИ ХИСЛАТЛАР
11. Ихлос билан қилинган ҳаж ҳам гуноҳларнинг каффорат бўлишига сабаб бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: *«Ҳожи уйидан чиққанидан бошлаб Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади. Агар у фарзларни бажаришдан олдин вафот этса, ажру савоби Аллоҳнинг зиммасида қолади. Вафот этмай, ҳажнинг фарзларини *(coғ-омон)_ адо этса, аввалги ва кейинги гуноҳлари мағфират қилинади. Шу йўлда бир дирҳам сарфлаш Аллоҳ йўлида шундан бошқа миллион дирҳамни сарфлашга баравардир».
Яна бир ривоятда: «Ким фарзларини бажарса, мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», дейилган.
*12. Мақоми Иброҳим ортида намоз ўқиш ҳам гуноҳларга каффорат бўлади.*
Қози Иёз «Шифо»да шундай деган: «Ким мақоми Иброҳим ортида икки ракъат намоз ўқиса, унинг аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади, Қиёмат куни иймон келтирганлардан бўлиб тирилади».
*13. Ҳашр сурасини ўқиш, Қуръон ўқитиш ҳам гуноҳларга каффорат бўлади.*
*14. Тасбех, таҳлил ва такбир айтиш ҳам гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади.*
«Ким юз марта тасбеҳ айтса, юз марта ҳамд айтса, юз марта такбир айтса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади» (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
Яна бир ривоятда «Ким кўзи ожиз одамни қирқ қадам етакласа, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади», дейилган (Имом Аҳмад бу ҳадиснинг ривоят қилувчиларини ишончли деб айтган).
*15. Мусулмон биродарининг ҳожати учун ҳаракат қилиш ҳам гуноҳларнинг каффорат бўлишига сабаб бўлади.
*«Ким мусулмон биродарининг ҳожати учун ҳаракат қилса, уни раво қилса ҳам, қилмаса ҳам аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади, унга икки омонлик ёзилади: дўзахдан омонлик ва мунофиқликдан омонлик».
*16. Қўл бериб кўришиш ҳам гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади.*
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Аллоҳ учун бир-бирини яхши кўрадиган икки киши (бир ривоятда «икки мусулмон»)* учрашганда қўл бериб кўришса ва Набий алайҳиссаломга салавот айтишса, иккови ажралиб кетиши билан аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади»_ _(Имом Ибн Ҳиббон ва Имом Аҳмад ривояти)._
17. Таом егандан сўнг ҳамд айтиш ҳам каффорат бўладиган гуноҳларга сабаблардандир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким таом еб, сўнгра «Мени бу таом билан таомлантирган ва мендан ҳеч қандай куч-қувват талаб қилмай мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин» деса, аввалгию кейинги гуноҳлари кечирилади» _(Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ва Имом Термизий ривояти)._
18. Ҳақиқий мусулмон бўлиб умр кечириш ҳам гуноҳларнинг кечирилишига сабаб бўлади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Мусулмон одам қирқ ёшга кирса, Аллоҳ ундан уч турли балони: ақлдан озиш, мохов ва пес бўлишни буриб қўяди. Эллик ёшга етса, Аллоҳ унинг гуноҳларини енгиллатади. Олтмиш ёшга етса, Аллоҳ уни Ўзига юзланиш билан ризқлантиради. Етмиш ёшга етса, фаришталар уни яхши кўрадилар. Саксон ёшга етса, яхшиликларини қолдириб, ёмонликлари ўчирилади. Тўқсон ёшга етса, Аллоҳ таоло унинг аввалгию кейинги гуноҳларини кечиради ва у Аллоҳнинг ердаги асири деб номланади, оила аъзоларини шафоат қилишига имкон берилади».
Изоҳ*. Бу ҳадиси шарифда шариатга мувофиқ ҳаёт кечирган мусулмон назарда тутилган. Лекин шу ёшларга етса ҳам фисқу фужур ишларни қилиб юрадиган бўлса, ҳадисда айтилган фазилатлардан бебаҳра қолади. Уламолар бу ҳадисда ундай одам назарда тутилмаганини таъкидлаб айтишган.
“Энг шарафли уммат” китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37277
Ўнта кароматни қўлга киритинг
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтган кишига ўнта каромат берилади. Каромат бу - Аллоҳ Таолонинг сийловидир.
Биринчиси: Аллоҳ таоло у бандага салавот айтади.
Иккинчиси: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари насиб қилади.
Учинчиси: Фаришталарнинг амалини қилган бўлади.
Тўртинчиси: Мунофиқ ва кофирларга хилоф иш қилган бўлади.
Бешинчиси: Хато ва гуноҳлари кечирилади.
Олтинчиси: Ҳожатлари раво бўлади.
Еттинчиси: Зоҳири ва ботини мунаввар бўлади.
Саккизинчи: Охиратдаги азобдан нажот топади.
Тўққизинчи: Абадий роҳату фароғатга эришади.
Ўнинчиси: Аллоҳ таолонинг саломига муяссар бўлади.
Ибнул Жавзий.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
Сен ва қабринг орасида бир неча қадам бор холос
Ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиш касалидан фориғ бўлиб қарайсанки, кўпчилик сендан ўзиб кетибди.
Улардан бири Қуръонни ёд олибди, яна бири тажвидини яхшилабди. Кимдир матнларни ёд олибди, яна кимдир фанларда ўзиб кетибди...
Сен эса телефонинг қаршисида ўтираверибсан, умринг ўтиб кетса ҳам сезмабсан.
Шуни билки, сен билан қабринг ўртасида бир ёки бир нечагина қадам қолган холос. Надомат чекиб қолмасдан олдин ўзингни бир тафтиш қилгин, чунки у вақтдаги афсус-надоматнинг фойдаси бўлмайди.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
Дуо қиламиз, лекин сўраганимизнинг аксини кўрамиз. Шунда «Нега бундай бўлди? Ахир кечагина дуо қилган эдим-ку», деймиз. Ноқис ақлинг билан мукаммал Зотга бундай муомала қилма! Аллоҳ сўраганингни ўз вақтида бериш учун чора-тадбир қилмоқда, холос!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
🌙САЛОВАТ АЙТИНГ!!!
❗️Салавот айтинг! Ҳар дуонинг аввали ва охирида.
❗️Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини айтганда ва эшитганда.
❗️Салавот айтинг! Таҳорат олгандан сўнг.
❗️Салавот айтинг! Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.
❗️Салавот айтинг! Масжидга кираётганда ва чиқаётганда.
❗️Салавот айтинг! Бошга мушкул тушганда ва хурсандчиликда
❗️Салавот айтинг! Ҳар намоздан сўнг.
❗️Салавот айтинг! Уйқудан турганда ва уйқуга ётишдан олдин.
❗️Салавот айтинг! Қуръони каримни хатм қилгандан кейин.
❗️Салавот айтинг! Тонг отганда ва қуёш ботганда.
❗️Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни соғинганингизда... Демак, ҳар кун, ҳар сония, ҳар нафасда салавот айтинг!
‼️ Аллоҳумма, солли ва саллим ъала Набийина Муҳаммад.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
✨АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ «ЖУМА» АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🍀•Роббимиз - Аллоҳ
🍀•Динимиз - Ислом
🍀•Қибламиз - Каъба
🍀•Айёмимиз - Жума
🍀•Фарзимиз - Намоз
🍀•Қарзимиз - Закот
🍀•Орзуимиз - Ҳаж
🌹•Амалимиз - Савоб
🌹•Тилимиз - Тақво
🌹•Нафратимиз - Зино
🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!
🌙Бугун сокин осмону фалак,
🌙Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌙Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🎉Қадрдонлар Жума муборак!
✨Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉/channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi
«Агар ризқ бандаларнинг қўлида бўлганида эди, улар бизларга бир луқма ҳам қолдирмас эди. Лекин, Аллоҳга шукр, ризққа бандаларнинг Раббиси кафилдир».
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
Фалокатнинг ҳам ҳикмати бордир...
Ўтган замонда Аллоҳ таолонинг севимли бандаларидан бирининг боғида бир булбул яшар эди.
Булбул ҳар тонгда Аллоҳнинг минг бир исмини тараннум этарди. Кунларнинг бирида шиддатли бўрон бўлиб унинг уясини ер билан яксон қилди. Ўша кундан бошлаб булбул ғамгин бўлиб қолди.
Аллоҳнинг дўсти бир куни булбулдан нега сайрамаётганини сўради.
Булбул:
– Менинг жуда ҳам чиройли уям бор эди. Унинг ичига чиройли тухумлар қўйган эдим. Бахтли ва шодон яшаётган чоғимда Раббим бир бўрон юборди. Уйим-жойим йиқилди, тухумларим нобуд бўлди. Унинг қайғусидан сайрамас бўлдим¬, – деди.
Қушчанинг дардини эшитган валийуллоҳ кулбасига қайтиб бу ҳикоятнинг ҳақиқатини билиш учун муроқабага ўтирди. Важдда ўтираркан, Раббил оламийн унинг кўнглига шуларни илҳом этди.
– Булбулга айтгинки, агар бўрон юбориб уясини йиқитмасак эди, япроқлар орасидан унга яқинлашиб қолган катта илон уни ютиб юборар эди.
Аллоҳнинг дўсти булбулга бу гапни сўзлаб берганидан сўнг булбул йиғлади ва истиғфор айтди. Яна Раббимизнинг минг бир исмини тараннум эта бошлади.
Жалолиддин Румий ҳазратлари айтадики:
“Туя эгаси туясининг ярасини микроб тушмасин дея доғлар экан, туянинг жони оғрийди.
Туя нега азоб тортаётганини билмайди, туянинг эгаси эса бу ишни нима учун қилаётганини туяга айтмайди. Чунки сўйлагани билан туя уни англай олмайди”.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439
🌺Болаларни жин, шайтон ва иблисдан ҳимоя қилиш учун ўқиб, дам солинадиган оят ва дуолар:
🌸Қўлни боланинг бошига қўйиб, қуйидаги шаръий руқяни ўқинг:
🌸1. Фотиҳа сураси.
🌺2. Оятул Курси.
🌸3. Бақара сурасининг охирги
икки ояти («Ааманар-росул»).
🌺4. Ихлос сураси (3 марта).
🌸5. Фалақ сураси (3 марта).
🌺6. Нас сураси (3 марта).
Сўнгра уч марта «Бисмиллаҳ»ни айтиб, кейин етти марта «Аъузу биъиззатиллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир», дейилади (Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила кўриб, ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман)
Сўнгра: «Аставдиъукумуллоҳаллазий лаа тазийъу вадоиъуҳу», дейилади (Сизларни омонати зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим)
Кейин боланинг боши ва баданига қўлимизни суртамиз.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/c/1110637558/38439