shayx_hazrat | Неотсортированное

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Подписаться на канал

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Ғийбат бўлиб қолдимикан деб ғийбатни қўрқинчидан йиғлайдиганлар бор Имом Бухорий (роҳимаҳуллоҳ)нинг йиғиси

Бакир ибн Мунир айтади: Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг бундай деяётганларини эшитдим: "Аллоҳдан унга рўбарў келганимда, мени бирон кимсани ғийбат қилганим учун ҳисоб-китоб қилма" деган умидим бор. Имом Бухорий Раббиларига йўлиққанларида ҳадис ривоят қилган кишилардан бирортаси ҳақида ёмон сўз айтиб қўйган бўлишидан қўрқиб йиғладилар. Ҳолбуки, бу ишда Ислом ва ҳадисларни ислоҳ қилиш бор эди. Табиийки ҳадис илми билан машғул кишилар бир-бирлари билан ровийларнинг ҳолати, ҳадисларга бирор шикаст етганми ёки адолатлими, дея ўшани аниқлаш учун Аллоҳ йўлида гаплашиб олишган. Булар орасида ҳам энг одоблиси Имом Бухорий бўлганлар. Абдурраҳмон ибн Язид ибн Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: "Абдурраҳмон ибн Язид ибн Муовия Абдулмалик ибн Марвонни энг яқин дўсти эди. Абдулмалик ибн Марвон вафот этган чоғида унинг қабрини одамлар тайёр қилишди. Қабр тепасида туриб: "Сен подшоҳ Абдулмалик менга ваъда қилардинг, сенинг ваъдаларингдан умидланиб юрардим. Баъзан қўрқинчли сўзларингдан чўчирдим. Ана энди сен шундай ҳолатга тушдингки, қўл остингдаги ҳисобсиз мулкларингдан фақат икки кийиминг ва энига икки зиро узунлиги тўрт зиро жойдан бошқа ҳеч нарсанг йўқ”, дея аҳлига қарайди ва ибодатга қаттиқ бел боғлади. Худди у яроқсиз эски мешга ўхшаб қолди. Баъзи яқинлари унинг олдига кириб, ўзига зарар етказаётганлигида уни койиди ҳам. Уни айтар эди: "Сендан бир нарса ҳақида сўрасам, айтганимни тасдиқлайсанми" деди. Шунда у "ҳа" деди. "Қани менга айтчи, ухлаб ётган ҳолатингда ўлишга розимисан" деди у. "Йўқ” деди. "Сен ҳеч бу дунёдан бошқа дунёга кўчишни қасд қилиб кўрганмисан деди. "Бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмабман” деди у: “Сен шу турган ҳолатингда сенга ўлим келиб қолишидан хотиржам деди. "Йўқ, омонда эмасман” деди. Сўнгра у: "Ақилли кишининг ҳолати шу бўлса” дея намозга киришди.

«Сарвари коинот алайҳиссаломва солиҳ умматларнинг кўз ёши» китобидан.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

➡️Октябрь ойи рейслари

🗃 Октябрь ойининг 10-15-17-22-24-29-31 саналарига рейсларимизни тайёрлаб қўйдик

✈️14 кунлик Саудияга саёҳат давомида сизга керакли бўлган барча шароитларни тайёрлаб қўйдик.

👤 Малакали жамоамиз билан биргаликда Жидда, Мадина ва Макка шаҳарларининг тарихий манзилларига ташриф буюрасиз.

👇 Батафсил маълумот олиш ва ўз жойингизни банд қилиш учун ҳозироқ пастдаги рақамлар орқали бизга мурожаат қилинг.

Мурожаат учун:
📞+998906690707
📞 +998996690700
🛫@islomjon_umraziyorati

/channel/Ramazon_Tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Гарвард талабаларини руҳлантириш учун қандай гаплар айтилишини биласизми? Ўқинг, сизга ҳам фойдаси тегади!

🔹Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан.

🔶Қачонки сен ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласанг, аслида ҳали эрта бўлади.

🔹Ўқиш азоби — вақтинчалик. Билмаслик азоби — абадий.

🔶Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш.

🔹Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг?

🔶Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан.

🔹Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.

🔶Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади.

🔹Вақт учади. Ҳозирги сўлагинг эртага кўз ёши бўлади.

🔶Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан.

🔹Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир.

🔸Сенинг топадиган пулинг – олган билиминг даражасига пропорционал.

🔷Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.

🔸Ҳозир хатто душманларинг очларча китобларни варақламоқда.

🔷Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди.

Таржимон: Акмал Хушвақов.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Ҳадис

ЖАННАТ СИФАТИ ҲАҚИДА.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Биз дедик: "Эй Аллоҳнинг расули! Бизларга жаннат ҳақида сўзлаб беринг. Унинг бинолари қандай? " У зот: "Жаннат уйларининг ғиштлари тилла-кумушдан. Уларга хушбўй мушклар суртилган. Унинг тошлари маржон ва ёқутлардан иборат. Жаннат тупроғи заъфарон. Ким унга кирса, роҳат-фароғатда бўлиб, асло ноумид бўлмайди. Унда абадий қолиб, асло ўлим топмайди. Кийимлари эскирмайди, ёшлиги ўтмайди", - дедилар.
Имом Термизий ривоят қилган.


✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ўзгалар сиздан ўзиб кетганида ўзингизда қандайдир бир нафрат ҳис қилмасангиз демак қалби салим инсонсиз!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🕯 Инсонлар дарахтлардан дарс олмоқлари лозимдир. Улар, на устиларига қўниб-учган қушларнинг, на сояларида ётган инсонларнинг, на берган меваларининг ҳисобини қиладилар...

✍️Жалолиддин Румий

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​АЁЛЛАР УМРАДАН КЕЛСА, БИРИНЧИ БЎЛИБ ОТАСИНИНГ УЙИДА НАМОЗ ЎҚИЙДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Баъзи жойларда Умра сафаридан келган аёллар биринчи ота-онасининг уйига бориб 2 ракат нафл намоз ўқиши керак, деган тушунча пайдо бўлиб қолган. Уйига қайтгач зиёратчиларнинг 40 кун чилла сақлаши ҳам урф бўлмоқда. Динимизда шундай кўрсатма борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда сафардан келган аёл тўғри ота-онасиникига борсин, кейин 40 кун чилла сақласин, деган кўрсатма йўқ.
Муборак сафардан келган киши шукрона сифатида икки ракат нафл намоз ўқиши савобли амал. Лекин бу намознинг ҳеч ким билан кўришмасдан ўқисин деган шарти йўқ. Мободо бу намоз ўқилмай қолса ҳам гуноҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ИЛМ ОЛИНГ, АЁЛЛАР

Ҳали турмушга чиқмадингизми?
- Унда турмушга чиққунингизга қадар илм олинг.

Турмушга чиқдингизми? Ҳали фарзанд йўқми?
- То фарзандли бўлгунингизга қадар илм олинг.

Фарзандли бўлдингизми?
- Ҳозирча фарзандингиз битта экан, илм олинг.

Улар иккита бўлдими? Ҳозирча иккита экан илм олинг.
Учтами...?
Бештами...?
Ҳали улар бешталигида илм олиб қолинг.

Ҳали соғлом экансиз - илм олинг.
Ҳозирча вақтингиз ва кучингиз бор экан - илм олинг.

Ҳозирча китоблар, интернет ва барча имкониятлар бор экан - илм олинг.

Ҳозирча уйингизни томи бор экан, ейишга овқатингиз, ичишга сувингиз борлигида - илм олинг.

Ҳамиша илм олинг. Бу дунёда илм олувчи ёки илм тарқатувчи бўлинг.

Китоблар, интернет ва барча имкониятлар борми, илм олинг.

Сизга насиҳат қилсам, мени ўзингиз учун намуна қилиб олманг. Чунки мен сиз мендан кўра афзал бўлишингиз учун насиҳат қиламан. Шоядки Аллоҳ таоло сизга унинг сабабидан ирода ва қувват берса-да, Ўзининг ҳузуридан мен топмаган бир мартабага мушарраф қилса.
Насиҳат бу сиздан афзаллигимни англатмайди, насиҳат бу яхшилик илиниш ва маҳаббат изҳоридир.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Ҳикмат

Имом ибн Қоййим айтадилар:

«Фотиҳа сураси ўзида икки шифони жамлагандир:

1. Қалблар шифоси.

2. Тана аъзонинг шифоси».

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Zextra sure учта асосий таркибий қисмга эга: “Калтсий + || турдаги коллаген + Оғиз сути“ тўғридан-тўғри АҚШдан импорт қилинади.
👉Зарарланган суяк ва бўғимларни тезда тиклашга ёрдам беради.
👉Суяк ва бўғимлардаги оғриқларни камайтиради.
👉Бўғимлардаги оғриқларни камайтиради ва хафтага тушадиган тўқималарни мустаҳкамлайди.
👉Таъми ширин, ичиш осон, зерикмайди, тўйинтирмайди, осон ҳазм бўлади, ножўя таъсири йўқ.
👉Юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет ва қон босими юқори бўлганлар фойдаланиши мумкин.
👉7 кунлик фойдаланишдан кейин амал қилади.
👉Иммунитетни кучайтирувчи 14 витамин, минераллар ва омега-3-6-9 иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради.


📞Мурожаат учун: +998996121222

🚘Ўзбекистон бўйлаб шахар марказларига етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @Zextrauz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​Ё Аллоҳ, молу дунё берсанг, қалбимизга эмас, қўлимизга бер.
Ё Аллоҳ, молу дунёни берсанг, уни қўлларимизга бўйсунган ҳолида жамла. Сенга тоат-ибодатдан тўсиб қўймасин!
Ё Аллоҳ, Сенга гуноҳ-маъсият қилган ҳолимизда молу дунё кетидан қувишдан асрагин!
Ё Аллоҳ, бизларга тақсимлаган ризққа барака бериб, қалбимизни унга рози қилдир!
Ё Аллоҳ, Охиратни энг катта ташвишимиз ва орзуимизга айлантир!
Эй Карамли Роббим, бошимиз узра яхшиликларингни ёғдир!

Шайх Муҳаммад Ротиб Нобулсий

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ДОКТОР-Д седана ҳақидаги
«Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» деган ҳадисни TIBOMED седанаси асосида тажрибадан ўтказди!
😯Натижани ўзингиз кўринг!

👩🏻‍⚕️ Ҳозироқ буюртма беринг!


📞Телефон: +998996121222
📲Телеграм: @TibomedShifoolami

Натижа: @Tibomed_qora_sedana

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Ҳадис

ҲАР БИР МАЪРУФ САДАҚАДИР.

Саъид ибн Абу Бурда ибн Абу Мусо Ашъарий отасидан, у бобосидан ривоят қилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмоннинг зиммасида садақа бор», - дедилар. «Бордию, топа олмаса-чи?» - дейишди. «Қўли билан меҳнат қилади, шунда ўзига ҳам фойда келтиради, садақа ҳам қилади», - дедилар. «Агар бундай қила олмаса-чи (ёки қилмаса-чи)?» - дейишди. «Бошига иш тушган ҳожатмандга ёрдам беради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» дейишди. «Яхшиликка (ёки маъруфга) буюради», - дедилар. «Агар шуни ҳам қилмаса-чи?» - дейишди. «Ундай бўлса ёмонликдан тийилади, чунки бу ҳам унинг учун садақадир», - дедилар».
Имом Бухорий ривояти.


✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​#ДУО

Гарчи Уҳуд тоғича қарзингиз бўлса ҳам...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Эй Муъоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қиладиган бўлсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у қарзингни адо қилишда ёрдамчинг бўлади”, – деб қуйидаги дуони таълим берганлар.

اللهم مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاء وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَنْ تَشَاء وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاء وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاء بِيَدِكَ الْـخَيْـر إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ . رَحْـمَانَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَ رَحِيمَهُمَا تُعْطِي مَنْ تَشَاء مِنْهَا وَ تَمْنَعُ مَنْ تَشَاء ، اِرْحـَـمْنِـي رَحْـمَةً تُغْنِينِـي بِهَا عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِوَاكَ.

Дуо: Аллоҳумма, мааликал мулки туътил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман таша ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъала кулли шайин қодиир. Роҳмаанад дунйаа вал ахироҳ. Ва Роҳиимаҳумаа. Туътии ман таша минҳаа ва тамнаъу ман ташаа. Ирҳамнии роҳматан, туғниинии биҳаа ъан роҳмати ман сиваак.

Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Ҳазрати Фузайл ибн Иёз
хикматлари

«Фазилатли кишиларнинг мақоми шулки, модомики ўзларини фазилатли кўрмас эканлар, фазилатлидирлар» (Муновий, I, 148).

Ҳақ таъоло қайси қулни севса, уни охират андишасига туширгай. Қайси қулини севмаса, уни дунё андишасига туширгай...

Ҳар нарсанинг закоти бор. Ақлнинг закоти охират андишасидир.

«Қорнига тушадиган нарсага диққат қиладиган киши сиддиқ бўлур» (Муновий, I, 149).

«Эй нафсим, нечун қўрқурсан? Оч қолурман дебми? Ҳеч қўрқма, сенинг Аллоҳ наздида у қадар қийматинг йўқ. Аллоҳ таъоло фақат ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва ул зотнинг саҳобаларига очлик неъматини раво кўргандир» (Муновий, I, 149).

“Ҳикмат хазинаси” китобидан.

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Масжидга боришдан аввал пиёз ёки саримсоқ истеъмол қилмаслик

Савол: Намозхон одам намозга яқин вақтда саримсоқ, пиёз ейиши мумкинми? Кўпинча намоз вақтлари бир-бирига яқин бўлгани учун ҳиди кетмайди.

📩 Жавоб: Динимизда пиёз ёки саримсоқ еб масжидга боришдан қайтарилган. Чунки бадбўй ҳидлардан фаришталар ҳам, одамлар ҳам озор чекади. Фиқҳ китобларимизда бу ишни макруҳ дейилган. Жобир розийаллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қиладилар: "Ким пиёз, саримсоқ ва дашт пиёзи еса, масжидимизга яқин келмасин, чунки фаришталар одамлар азият чекадиган нарсалардан озорланадилар" (Имом Муслим ривояти).

Бу маънодаги ҳадисларни шарҳлаб Аллома Бадриддин Айний бундай дейди:
"... Ҳадисда очиқ айтилган ҳар қандай ёқимсиз ҳидли, ейиладиган ёки ейилмайдиган нарсалар ҳам қўшилади. Бу ерда хоссатан пиёз, саримсоқ ва дашт пиёзи айтилгани – улар кўп истеъмол қилингани учундир.
👉 Давоми

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ шундай деди:

«Агар тўқсон тўққиз марта тўғри иш қилсанг ва бир маротаба хато қилсанг, одамлар тўғри қилган ишларингни тан олишмай беркитишади. Хатоларингни эса ёйишади».

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📞ZEXTRA ҳақида мижозимиз Муҳиддин Болтаевнинг фикрлари.

☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Операциясиз даволанинг!

👍Ишонаверинг ZEXTRA ни танлаб афсусланмайсиз!


Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇

👩🏻‍⚕️ 📞
+998996121222

📜 Онлайн буюртма👇
💻
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉
@Zextrauz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҚУРЪОН ҚИРОАТИДАН КЕЙИН СОФФАТ СУРАСИНИНГ ОХИРИНИ ЎҚИШ
#Қуръон

❓1399-CАВОЛ: Бизда Қуръон ўқилгандан кейин “Субҳана роббика роббил иззати” оятини ўқилади. Бунинг асоси борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу оятлар Соффат сурасининг охирги уч ояти бўлиб, Қуръон қироатидан кейин ўқиш бизда жорий бўлган гўзал одатдир. Уламоларимиз уни қуйидаги ҳадиси шарифга кўра жорий қилганлар.
عن الشعبي قال قال رسول الله صلى الله عليه وسلم من سره أن يكتال بالمكيال الأوفى من الأجر يوم القيامة ، فليقل آخر مجلسه حين يريد أن يقوم سبحان ربك رب العزة عما يصفون . وسلام على المرسلين . والحمد لله رب العالمين
“Шаъбийдан ривоят қилинади: _“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Амали тўлиқ ўлчов ила ўлчаниши кимни хурсанд қилса, мажлиснинг охирида туришдан аввал: “Субҳана Роббика Роббил ъиззати ъамма йасифун. Ва саламун ъалал мурсалийн валҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн”ни ўқисин, - деганлар (Ибн Абу Ҳотим ривояти).
Қуръон қироати ҳам алоҳида мажлис, яъни мустақил амал ҳисобланади. Қори Қуръон тиловат қилгач, ушбу оятлар билан якунлаш мазкур ҳадисга мувофиқдир. Аммо ушбу оятни қироатдан кейин ўқиш фарз, вожиб ёки суннат амал эмас. Яъни кимдир ўқимаса, гуноҳкор бўлмайди.
Бундан ташқари илмий-маърифий ёки бошқа турдаги суҳбатлар якунида ҳам мазкур оятларни ўқиш маҳбуб амал саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

*Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай?* [👉ЖАВОБ:](
/channel/ShayxHazrat/38439)
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ

☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

МЎМИНЛАРГА ҲАРОМ БЎЛГАН УЧ АМАЛ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

➡️Октябрь ойи рейслари

🗃 Октябрь ойининг 10-15-17-22-24-29-31 саналарига рейсларимизни тайёрлаб қўйдик

✈️14 кунлик Саудияга саёҳат давомида сизга керакли бўлган барча шароитларни тайёрлаб қўйдик.

👤 Малакали жамоамиз билан биргаликда Жидда, Мадина ва Макка шаҳарларининг тарихий манзилларига ташриф буюрасиз.

👇 Батафсил маълумот олиш ва ўз жойингизни банд қилиш учун ҳозироқ пастдаги рақамлар орқали бизга мурожаат қилинг.

Мурожаат учун:
📞+998906690707
📞 +998996690700
🛫@islomjon_umraziyorati

/channel/Ramazon_Tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Ҳадис

ЖАМОАТ НАМОЗИНИНГ ФАЗЛИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам илтифот қилдилар: "Жамоат бўлиб ўқилган намоз (фарз ва таровеҳ) ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража фазилатлидир".
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

Шарҳ: Бир кимсанинг жамоат билан ўқиган намози шу намозни уйида ёки тижоратхонасида ўкишидан йигирма беш даража фазилатлидир. Бу шундайдир: киши чиройли таҳорат олиб фақат намоз ўқиш ниятида, бошқа нарсани кўзламай жомеъга борса, қўйган ҳар бир қадами эвазига мақоми бир даража ортади ва бир гуноҳи ўчирилади. Намоз ўқиб бўлгач, сўзлашгунча малаклар: "Аллоҳим, уни афв эт, Аллоҳим, унга марҳамат қил", деб унинг учун истиғфор айтадилар. Намозни кутган киши намозда ҳисобланади".

Имом Шаъроний
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобидан.


Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#duo

Болалар учун ёмонликлардан паноҳ сўраб ўқиладиган дуо

أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللّهِ التَّامَّة مِن كلِّ شيطانٍ وهَامَّةٍ ومِن كلِّ عَينٍ لَامَّةٍ

Ўқилиши: Уъийзукума бикалимаатиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳамма(ҳ) ва мин кулли ъайнин ламма(ҳ).

Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ «ЖУМА» АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌹•Роббимиз - Аллоҳ
🌹•Динимиз - Ислом
🌹•Қибламиз - Каъба
🌹•Айёмимиз - Жума
🌹•Фарзимиз - Намоз
🌹•Қарзимиз - Закот
🌹•Орзуимиз - Ҳаж
🌹•Амалимиз - Савоб
🌹•Тилимиз - Тақво
🌹•Нафратимиз - Зино
🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌙Бугун сокин осмону фалак,
🌙Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌙Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🎉Қадрдонлар Жума муборак!

✨Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҚАТЪИЯТ

Ишончим комилки, ким ҳақиқатда бомдод намозига туришни хоҳласа, унга ҳеч нарса тўсқинлик қила олмайди. Агар мусулмон киши бомдод намозини жамоат билан ўқиш қийматини ҳақиқатда англаб етса, намозга уйғониш учун ҳаётини бунга мослаштира олади. Роббимиз Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида нима деганига назар солинг:

«Агар чиқишни хоҳлаганларида, унга тайёргарлик кўрар эдилар. Лекин Аллоҳ уларнинг ҳаракатланишларини ёқтирмай тутиб қолди. Уларга: «Ўтирувчилар билан ўтиринглар», деди (Тавба сураси, 46-оят).

Ҳар бир нарсани амалга оширишда, аввало, инсондан ирода талаб этилади. Агар мунофиқлар ҳақиқатда мусулмонлар сафида чиқишни ирода қилганларида қўлларидан келган тайёргарликни кўрган бўлар эдилар. Худди шунингдек, бомдод намозини ўқишни ирода қилган инсон унга ҳақиқий маънода тайёргарлик кўради. Тайёргарлик кўрмай туриб, бомдод ўқишни хоҳлаган эдим, лекин тура олмадим дейиш, ҳақиқий узр бўла олмайди. Уйқуга кеч ётиш, уйғотувчи воситалардан фойдаланмаслик ва барвақт уйғонишга сабаб бўлувчи бошқа воситаларни ҳозирламаслик бунга мисол бўлади. Шундай бўлгач, қандай қилиб, туришни хоҳлаган эдим, лекин азонни эшитмадим, деб баҳона қилиш мумкин?! Хуллас, инсонда ҳаққоний қатъият бўлмас экан, азон эшитилишини орзу қилиш билан иш битмайди.

«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​📖 Қалблар орасидаги масофа

Бир устоз ўз шогирдларидан сўради:

- Одамлар ўзаро жанжаллашганида нима учун бақириб гапирадилар?

- Чунки улар ўз тинчларини йўқотадилар, безовта бўладилар, - деди шогирдлардан бири.

- Лекин ёнгинасида турган одамга бақириб гапириш нима учун керак? – сўради яна устоз. – Ахир шивирлаб гапирса ҳам эшитадику?

Шогирдлар турли ҳилдаги жавобларни бердилар.

Шунда устоз деди:

- Одамлар ўзаро жанжаллашганида уларнинг қалблари бир-биридан узоқлашиб кетади. Бир қалбдан айтилаётган сўзлар шу масофани босиб ўтиб нариги қалбга етиб борсин учун одамлар бақириб гапира бошлайдилар. Улар қанчалик қаттиқ уришсалар, бир-биридан шунчалик қаттиқ ҳафа бўладилар, ва шунчалик қаттиқ гапирадилар. Одамлар ўзаро дўст бўлсалар-чи? Улар бақирмайдилар, балки сокин гаплашадилар. Чунки уларнинг қалблари бир-бирига яқин, орасидаги масофа қисқа бўлади. Одамлар бир-бирини қанчалик яхши кўриб боргани сайин улар орасидаги мулоқот овози шунчалик пасайиб боради. Ўзаро муносабат чин мухаббатга айланганида ҳатто шивирлаб гапиришнинг ҳам зарурати қолмайди. Чин муҳаббат эгалари бир-бирини сўзсиз ҳам тушунадилар.

Шунинг учун, ўзаро бахслашар экансиз қалбларингизнинг бир-биридан узоқлашувига йўл қўйманг, орадаги масофани узоқлаштиришга сабаб бўладиган сўзлардан тийилинг. Акс ҳолда қалблар бир-биридан шунчалик узоқлашиб кетиши мумкин-ки, кейин ортга қайтишнинг имкони қолмайди.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бирингиз оиласи тинч, тани соғ ва бир кунлик ризқи бор ҳолда тонг оттирса, гўёки бутун дунёни қўлга киритибди», дедилар.

🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌸

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

СУВ ИЧИШДАГИ ҲИКМАТ

Агар сувни ўтириб ичсангиз, танангиздаги барча чўкинди ва сарқитларни ҳайдаб чиқаради. Бу чиқиндилар орасида буйракда тош йиғилишига сабаб бўладиганлари ҳам бор.
Агар сувни уч марта бўлиб-бўлиб ичсангиз ва ҳар бўлиб ичишда нафас олсангиз, тана ҳаводан кислород олади, бу эса жисмга инсулин беради. Инсулин – танани қандли диабетдан ҳимоя қилувчи моддадир.
Сувни тик туриб ичмаслик лозим. Бунда ҳам ҳикмат бор. Тик туриб ичилган сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқли ичакка ўтиб, у ерни шикастлаши мумкин.
Яна бир гап. Сувни ичганда, шошмай, секин ҳўплаб ичиб, салавот ва шукрона билан ичишда ҳам ҳикмат бор.
Субҳоналлоҳ! Замон тараққий этгани сари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадисларида жуда кўп ҳикмат борлиги юзага чиқяпти:
"Сиздан бирортангиз ҳам тик туриб ичмасин" (Имом Муслим ривояти).

Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Юра олмай қолгандим, кўтариб юришганда.😢
Zextra ичишни бошладим, ўзим юра бошладим!😊

📞ZEXTRA ҳақида мижозларимиздан шифо топаётган Адилова Мақсуда опанинг фикрлари

☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Баданингизга тиғ текказмай даволанинг!

👍Ишонаверинг ZEXTRA ни танлаб афсусланмайсиз!


Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇

👩🏻‍⚕️ 📞
+998996121222

📜 Онлайн буюртма👇
💻
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉
@Zextrauz

Читать полностью…
Подписаться на канал