🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ТАВАЛЛУД ТОПГАН ОЙ КИРИБ КЕЛДИ!!
📆 Ҳижрий 1446 йил Робиъул аввал ойининг 1-куни 2024 йил 4-сентябр чоршанба кунига тўғри келмоқда.
🕌 Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йилида Робиъул аввал ойининг ўн иккинчиси (баъзи манбаларда 8, 9 ёки 10-кунлари), душанба куни (милодий 571 йил, апрель ойида) дунёга келдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутиб: “Бу мен туғилган кун”, деб айтардилар (Имом Муслим ривояти).
Барчага кириб келган Мавлид ойи муборак бўлсин!
Яқинларга юбориб биринчилардан хабардор қилинг.
☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439
Ким Аллоҳ таолодан бирор ҳожатини сўраса, аввало, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтиб, сўнгра ҳожатини сўрасин. Кейин яна салавот айтиб, дуосига якун ясасин. Чунки Аллоҳ таоло икки салавот орасидаги сўралган ҳожатни қабулсиз ташлаб қўйишдан юксак Зотдир.
Абу Сулаймон Дороний.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439
🇺🇿 33 ЁШИНГ МУБОРАК ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!
🎉 Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин, азиз ватандошлар.
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439
🍃ЖИГАРИНГНИ ТОПОЛМАЙСАН🍃
Ҳаёт бўлса қадрига ет,
Ранжитишдан сал нари кет,
Ажралмасин тирноқдан эт,
Жигарингни тополмайсан.
Умр қисқа, жанжални қўй,
Вақт борида дийдорга тўй,
Пойларига молингни сўй,
Жигарингни тополмайсан.
Қўлларинга бир ўйлаб боқ,
Ногоҳ кесса бирин пичоқ,
Оғримайди қайси бармоқ,
Жигарингни тополмайсан.
Бўла олсанг бўлгин малҳам,
Сирларингни кўргин баҳам,
Бир кун минг бор изласанг ҳам,
Жигарингни тополмайсан.
Яқин қилгин йироғини,
Ўчирма қалб чироғини,
Кейин ҳидлаб тупроғини,
Жигарингни тополмайсан.
Эй меҳрибон ва раҳмли Роббим жигарларимни доио ўзинг асра. 🤲
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439
📚Китоб номи: Саҳиҳи Бухорий Муаллифи: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий
☝️Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўпланган саҳиҳ муснад) деб номлаган.
Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар.
📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
💰Нархи: 580.000 минг
📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb
🚚Етказиб бериш хизмати бепул:
👉 @ZiyoHadiya
ЁЛҒОН ДЎЗАХГА ЕТАКЛАЙДИ
Эй Одам фарзанди! Яхшилик қил, чунки яхшилик жаннат калити ва жаннатга етакловчидир. Ёлғондан четлан, чунки у дўзах калити ва дўзахга етакловчидир.
Эй Одам фарзанди! Билгинки, бино қилган нарсанг ҳам, умринг ҳам хароб бўлиш учун, жасадинг тупроқ бўлиш учун, тўплаган нарсанг меросхўрлар учундир. (Топган) ноз-неъматларинг ўзингдан ўзгалар учун, ҳисоби эса сенинг зиммангда, жазо ва пушаймонлик ҳам сеникидир. Амал қабрдаги ҳамроҳинг. Ҳисобга тортилишингдан олдин ўзингни ҳисоб қил. Тоатимни маҳкам ушла. Менга гуноҳ қилишдан сақлан. Берганларимга рози бўл, шукр қилувчилардан бўл.
Имом Ғаззолий Қирқ ҳадиси қудсийдан.
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439
Ғам етиши биланоқ истиғфор айт.
Чунки ғам Яратгувчининг амри ила таъсир қилади. Аллоҳ хоҳласа ғам-ташвиш сенга роҳат-фароғат бўлиши ҳам мумкин. Жалолиддин Румий
Истиғфор айтиш билан ризқ йўлини гуноҳлар уюмидан тозалаб тур: «Астағфируллоҳ!»ни кўп айт.
Икрима: «Аллоҳ банданинг амали учун бермаган нарсаларини нияти учун беради, чунки ниятда риё бўлмайди», деган эканлар.
Ташвишингда Аллоҳга яхши гумон қил! Хотиржамлигингда Аллоҳни зикр қил!
Қайғуга ботганингда Аллоҳнинг раҳматига ишон! Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга истиғфор айт!
У Зот Кузатувчи, Ижобат қилувчидир!
Ҳар кеча тижоратингни тафтиш қилиб олгин.
Сармоянг- фарз ибодатлардир.
Фойданг - нафл ибодатларингдир.
Зиёнинг- гуноҳларингдир.
-- Тасбеҳ айтиш орқали (жаннатдаги мақоминг учун) қаср қуриб, хурмо дарахти экдингми?
– Истиғфор айтишинг орқали гуноҳларинг тўкилдими?
– Сен ғафлатдамисан ёки уйғоқмисан?
–Аллоҳни зикр қилмай ўтказган вақтинг учун ғамгин бўлдингми?
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439
"Овқатимни есам, онам совға берардилар. Имтиҳондан ўтсам, отам тақдирлардилар.
Ўзингизга қилган яхшилигингиз учун дунёда фақат ота-онангизгина мукофотлайди".
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439
ЖАННАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИ КЎРИШ
Жаннат неъматларидан энг яхшиси – жаннат аҳли Аллоҳ таолони зиёрат қилиш шарафига эришадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Жаннат аҳлининг олдига бир фаришта келиб: «Аллоҳ сизларга У Зотни зиёрат қилишни буюрмоқда», дейди. Жаннат аҳли тўпланишади. Аллоҳ таоло буюради, Довуд алайҳиссаломга Довуд баланд овозда тасбиҳ ва таҳлил айтадилар. Кейин абадийлик дастурхони қўйилади». Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, абадийлик дастурхони нима?» деб нима?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «У жаннат гўшаларидан бири. У машриқ билан мағриб орасидан ҳам кенг. У ерда таом ейишади, ичимликлар ичишади, сўнгра кийимлар кийишади. Шундан сўнг: «Биз учун Роббимизнинг юзига қарашдан бошқа неъмат қолмади», дейишади.
Шунда Аллоҳ таоло уларга кўринади, барчалари саждага йиқилишади.
Шунда Аллоҳ: «Сизлар амал қилиш дунёсида эмассизлар, мукофот диёридасизлар», дейди» (Имом Абу Нуайм ривояти).
Аллоҳ субҳанаҳу таоло барчамизни ўша дастурхонда меҳмон қилиб, У Зотнинг жамолини кўриш насиб айласин!
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Усталар учун иш жойи топиб бериш ва шунинг учун бир марталик ҳақ олиш жоиз. Бу ҳолатда усталар тўғридан тўғри иш берувчи билан битим тузадилар. Лекин усталарга бир марта иш топиб бериб, ҳар ойлигидан маълум фоиз ҳақ олиб туриш ҳалол эмас. Чунки бу ҳеч қандай хизмат қилмасдан ҳақ олиш бўлади.
Агар бир киши буюртмачидан маълум бир ишни аниқ бир нарх баробарига қабул қилиб олса ва шу ишни қилишга уста ёлласа, бу иккита алоҳида битим ҳисобланади. Масалан, 100 га қабул қилиб олган ишини усталарга 80 га қилдирса, 20 фойдаси унга ҳалол. Усталарни пулини у тўлайди, унга буюртмачи тўлайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ИШ ТОПИБ БЕРГАНИ УЧУН ҲАҚ ОЛИШ
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай?
ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/38439
Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ:
1️⃣. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2️⃣. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3️⃣. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4️⃣. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5️⃣. Мол-мулкини сақлаш.
6️⃣. Сўраган нарсасини бериш.
7️⃣. Улардан маслаҳат сўраш.
8️⃣. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9️⃣. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
1️⃣0️⃣. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
1️⃣1️⃣. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
1️⃣2️⃣. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
1️⃣3️⃣. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
1️⃣4️⃣. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
1️⃣5️⃣. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
1️⃣6️⃣. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
1️⃣7️⃣. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
1️⃣8️⃣. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
1️⃣9️⃣. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
2️⃣0️⃣. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
2️⃣1️⃣. Оёқ узатмаслик.
2️⃣2️⃣. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
2️⃣3️⃣. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
2️⃣4️⃣. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
2️⃣5️⃣. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
2️⃣6️⃣. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).
✅ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Ҳаво исиган вақтда бассейнга тушиб, чўмилиб оламиз. Шу чўмилиш ғуслга ҳам ўтадими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38434
Ғийбатчига жавоб
Бир киши Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу ҳазратларининг олдиларига келиб: «Фалончи сенинг ҳақингда фалондай, пистондай номаъқул гапларни гапирди», дебди.
– Қачон?
– Бугун.
– Қаерда?
– Уйида.
– Унинг уйида нима қилаётган эдинг?
– Зиёфатга борувдим.
– Зиёфатда нима единг?
Ҳалиги киши саккиз хил таомнинг номини санади. Шунда Ҳасан Басрий қуддиса сирруҳу:
– Ўша одамнинг саккиз хил таоми қорнингга сиғдию бир оғиз сўзи сиғмадими? Тур, кет бу ердан! – дедилар ва ғийбатчини даргоҳларидан қувиб чиқардилар.
«Ҳилол» журнали 1(58) сон
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ТИЛАККА ЗОР ТИЛАНЧИ...
Кунлардан бир куни тиланчи бир йигитчанинг йўлини тўсди. У ҳеч бир сўз демай, йигитчага қоқшоқ қўлини чўзиб, тиланди.
Йигитча шошиб қолди, дарҳол чўнтакларини кавлаштирди. Аксига олиб, унинг ёнида на ҳамёни, на бирон қимматга эга буюми бор эди. “Асл шойидан тикилган дастрўмолимни бераман”, деган ўйда яна чўнтакларини ағдарди. У бугун уйидан жуда шошиб чиққан, ҳаттоки, дастрўмолини олишни ҳам унутган экан. Йигитча бу ҳолдан қаттиқ хижолат бўлди, беихтиёр ҳамон ўша алфозда турган тиланчига қўл узатди, унинг қуришиб, чангакдек қотган панжасини икки кафти орасига олиб маҳкам сиқди ва маҳзун жилмайиб, шундай деди:
— Айбга буюрмайсиз, биродар, ёнимда ҳеч вақо йўқ экан. Мен садақа ўрнига сизга яхши тилак айтмоқчиман: илоҳим, бундай забунликни тарк этиб, хайр-садақа эмас, даромади баракали меҳнат эвазига яшаш сизга насиб этсину, кейинги сафар учрашганимизда сизни ўктам ва кўркам бир ҳолда кўрай.
Тиланчи нурсиз кўзларини йигитчага тикди, унинг қиёфасидаги самимийликни кўриб ёрилган лабларида ним табассум зоҳир бўлди. Тиланчи ҳам йигитчанинг қўлларини сиқиб қўйди ва шундай жавоб қайтарди:
— Раҳмат сенга, дўстим. Муродингга ет! Бу дунёда икки калом ширин сўз, самимий тилак ҳаммага керак. Аслида буям бир хайр-садақа!
Садақани канда қилманг, дўст...
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
#Ҳадис
Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмоннинг мусулмон усидаги ҳаққи бештадир:
1. Саломга алик олиш.
2. Касални бориб кўриш.
3. Жанозага эргашиш.
4. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
5. Акса урганга жавоб қайтариш", - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Имом Муслимнинг ривоятида эса бундай келтирилади: "Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақи олтитадир:
1. Йўлиққанда салом бериш.
2. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
3. Насиҳат талаб этса, насиҳат қилиш.
4. Агар акса уриб, ҳамд айтса,("Ярҳамукаллоҳ), деб жавоб қайтариш.
5. Касал бўлса, бориб кўриш.
6. Жанозасида қатнашиш".
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
"Ал-Азкор" китобидан.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉/channel/Shayx_Hazrat/37277
Тикувчининг тавбаси
Бир куни бир тикувчи Аллоҳнинг дўстларидан бўлган валий бир зотга шундай савол берди:
- Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг: “Аллоҳ таоло гуноҳкор қулларининг
тавбасини жони чиққунга қадар қабул қилади”, - деган ҳадиси шарифлари ҳақида нима дейсиз.
Валий зот эса тикувчига жавоб беришдан аввал ундан сўради:
- Касбинг нима?
- Тикувчиман, кийим тикаман.
- Тикувчи учун энг осон иш нима?
- Қайчини ушлаб матони кесиш.
- Неча йилдан бери бу ишни қиласан?
- Ўттиз йил бўлди.
- Жонинг чиқадиган пайтда матони кеса оласанми?
- Йўқ, кесолмайман.
Шундан сўнг валий зот мақсадга ўтди ва шундай деди:
- Бир муддат заҳмат билан ўрганган ва ўттиз йилдан бери қўлингни ўйнатиб қилаётган бу ишингни жон чиқар пайти қила олмас экансан, умрингда ҳеч қачон қилмаган тавбангни қандай қилмоқчисан? Бугун кучинг борида тавба қил! Жон чиқар пайти балки тавба қила олмассан.
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439
✅✅✅✅✅✅
✅✅✅✅✅✅✅✅
🅰🅰🅰🅰🅰🅰🅰🅰
3-5-10-12-17-19-24-26-30
Камфорт - 1️⃣1️⃣5️⃣🔤💲
Эканом - 9️⃣9️⃣5️⃣💲
Агар сизда Рустамжон домла билан бирга Умра қилиш нийяти бўлса, бизга мурожаат қилинг
Одамлар биргина хатоингизни деб бутун бошли гўзал ўтмишингизни ўчириб юборишади.
Аллоҳ таоло эса биргина тавбангиз туфайли бутун бошли ёмон ўтмишингизни ўчириб юборади.
Хўш, уларнинг қай бири рози қилинишга ҳақлироқ?!
Шундай экан, Аллоҳ билан бирга бўлинг-да, қолганига парво қилманг!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439
🎊ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
✨ Жума учун ғусл қилиш.
✨ Хушбўй нарсалар суртиш.
✨ Чиройли кийимлар кийиш.
✨ Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
✨ Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
✨ Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
✨ Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
✨ Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
✨ Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
✨ Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
✨ Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
✨ Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439
🍃🎊🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌸🎊🍃
🍃🌸 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🍃🌸 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!
🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🌸💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌸
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439
Ибодат
1. Ибодат мақом ва маконни юқори қилади.
2. Ибодатда улкан савоблар бор.
3. Ибодатда Роббул оламининг розилиги бор.
4. Ибодатда дининг аломати бор.
5. Ибодатда яқийннинг далили бор.
6. Ибодатнинг мукофоти жаннатда сокин бўлишдир.
7. Ибодат таваккулнинг далилидир.
8. Ибодат оқиллик аломатидир.
9. Ибодат Аллоҳ таоло берган тавфиқнинг аломатидир.
10. Ибодат қилган одамни фаришталар қанотлари билан ўраб, муҳофаза қиладилар.
11. Ибодат қилган одамнинг атрофига раҳмат ёғилади.
12. Ибодат банданинг ўзига берилган неъматга шукур қилиши суратларидан биридир.
13. Яхши ибодатнинг самараси Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумонда бўлишдир.
14. Ибодат қабр саволида нажот беради.
15. Ибодатнинг самараси сабрдир. Сабирнинг самараси яхши эваздир.
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439
• “Суюкли пайғамбарим билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.
• “Суюкли пайғамбаримнинг дўстлари билан 365 кун”
Саҳифа — 527 бет.
• “Суюкли Қуръон китоби билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.
✅ Фарзандини ислом дини таълимотлари асосида тарбияламоқчи бўлган кишилар учун бу китоблар айни муддаодир.
✅ Ушбу китоблардаги ҚР-код ёрдамида аудио шаклини тинглаш имкони мавжуд.
Муқова — қаттиқ
Ўлчами — 17x24см
🏷ТЎПЛАМ НАРХИ: 580 минг сўм
(Фақат тўплам шаклида сотилади!)
📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb
🚚Етказиб бериш хизмати бепул:
👉 @ZiyoHadiya
🌹КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ
ХОСИЯТИ🌹
Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши
қиѐфасида кутиб олиб:
– Мени танидингми? – дейди.
Банда айтади:
– Сени танимайман.
– Мени танимайсанми?
– Ҳа.
– Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
– Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади.
– Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
– Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади.
У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади.
(Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган.)
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439
#Ҳадис
Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Бир киши бошқа бир қишлоқдаги биродарини зиёрат қилди. Аллоҳ таоло унинг йўлига кузатувчи қилиб бир фариштани юборди. Фаришта унинг олдига келиб: «Қаeрга боришни хоҳлайсан?» деганида, ҳалиги киши: «Мана бу қишлоқдаги биродаримникига», деди.
Фаришта: «Сенинг унда парваришлаб турган бирор мол-мулкинг борми?» деганида, «Йўқ, лекин мен уни Аллоҳ йўлида яхши кўраман», деди. Шунда ҳалиги фаришта: «Мен сенга юборилган Аллоҳнинг элчисиман. Албатта Аллоҳ сени худди уни яхши кўрганингдек яхши кўради», деди», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.
Бир танишим қурилиш объектларни топиб, уста солади ва ўша усталарни устидан 10 фоиз ҳақ олади. Бу қилаётган ишининг ҳукми қандай? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38439
🤲 Дуоларингизда бизни ҳам унутманг!
🕋 Кунларнинг бирида Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Изн беринг, Маккага бориб, умра қилиб келай", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рухсат бердилар ва: "Дуоларингда бизни ҳам ёд эт, эй биродарим. Бизни унутма", дедилар.
‼️ Муҳтарам биродарим, Аллоҳим менга ҳам ота-онам ва яқинларим билан бирга Каъбатуллоҳ атрофида тавоф қилиш бахтини насиб этишини сўраб дуо қилишни унутманг!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/38438
САДАҚА
Бир аёл ҳар сафар ўғилларидан биронтасини хулқида ёмон ўзгаришни кўрса, дарров садақа қилиб, таом тарқатар ва ушбу: “Уларнинг молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан ва уларнинг ҳаққига дуо қил...” Тавба сураси, 103 -оятни ўқиб дуо қиларкан: “Аллоҳим, ушбу садақам фарзандимнинг ахлоқи покланиши учундир, чунки унинг бу ҳоли менга у касал бўлиб, хасталанганидан кўпроқ таъсир қилади, безовта қилади” дер экан.
Яна бир аёл бўлса, камбағал эди, кунлик топганларига кифоя қиларли кун кечиришарди. Шу сабаб садақа қилишга ҳеч нарса тополмасди. Эри ёки ўғли бирон айб, гуноҳ содир қилишса, кечаси туриб Бақара сурасини зам қилиб намоз ўқир ва: “Аллоҳим, бу менинг садақамдир, уни мендан қабул эт. Уни менга ислоҳ қилиб бергин”, дея дуо қиларди.
Нима учун вафот этган инсон дунёга қайтиш имкони берилса, садақани танлайди? Бу ҳақда Қуръони каримда: “Ва бирингизга ўлим келиб: «Эй Роббим, агар менинг ўлимимни яқин муддатга орқага сурсанг, бас, садақа қилиб солиҳлардан бўлсам», демасдан аввал Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан нафақа қилинг” (Мунофиқун сураси, 10- оят), деб айтилган.
Нима учун “Умра қиламан” демайди, “намоз ўқийман” демайди, “рўза тутаман” демайди, балки “садақа қиламан” дейди.
Илм аҳли дейишди: Вафот этган киши ўлимидан кейин садақани қай даражада фойдаси, асари улкан бўлишини кўргани учун ҳам шундай дейди.
Садақани кўпайтиринглар, албатта мўмин қиёмат кунида садақасининг сояси остида бўлади.
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
БАССЕЙНДА ҒУСЛ ҚИЛИШ
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Ҳаво исиган вақтда бассейнга тушиб, чўмилиб оламиз. Шу чўмилиш ғуслга ҳам ўтадими?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳовузнинг суви оқиб турган (яъни сув кириб, бошқа томондан чиқиб турган) бўлса ёки оқмайдиган бўлса ҳам, катта ҳовуз (яъни эни ва бўйи камида беш метрга беш метр келадиган, сувидан ҳовучлаб олинганда таги кўринмайдиган) бўлса ва оғиз-бурнини ювиб чўмилган бўлса, ғуслга ўтади. Лекин тарки суннат бўлади. Чунки ғусл қилишнинг суннати шуки, аввал нажосат теккан жойларни ювилади, сўнг истинжо қилинади, сўнг намозга таҳорат олгандай таҳорат қилинади. Кейин ғусл қилинади.
Агар катта бўлмаган ҳовуз суви нопок бўлиб қолмаган бўлса ва чўмилувчининг баданида ҳам нажосат бўлмаса, бунда ҳам оғиз-бурнини чайиш шарти билан ғусл топилади. “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
لا يتوضأ بماء ساكن وقعت فيه نجاسة مطلقا سواء تغير أحد أوصافه أو لا ولم يبلغ الماء عشرة أذرع في عشرة .... وإن يكن عشرا في عشر فهو كالجاري فلا يتنجس إلا إذا تغير أحد أوصافه
“Ичига нажосат тушган ва ўн газга ўз газ (эни ва бўйи камида беш метрга беш метр) бўлмаган турғун сувда мутлақо таҳорат олиб бўлмайди. Нажосат тушиши билан сувдаги сифатлар (ранг, ҳид ва таъм)дан бирининг ўзгариш ёки ўзгармаслигининг фарқи йўқ. Агар ҳовуз ўн газга ўн газ бўлса, у оқар сув ҳукмида бўлиб, ичига нажосат тушса ҳам, сув нопок бўлмайди. Лекин нажосат тушиши билан бундай катта ҳовуздаги сувнинг сифатлари (ранги, ҳиди ва таъми)дан бири ўзгарса, сув нажосат бўлади”.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
БАССЕЙНДА ҒУСЛ ҚИЛИШ
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Ҳаво исиган вақтда бассейнга тушиб, чўмилиб оламиз. Шу чўмилиш ғуслга ҳам ўтадими?
ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/38434
Юра олмай қолгандим, кўтариб юришганда.😢
Zextra ичишни бошладим, ўзим юра бошладим!😊
📞ZEXTRA ҳақида мижозларимиздан шифо топаётган Адилова Мақсуда опанинг фикрлари
☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Баданингизга тиғ текказмай даволанинг!
👍Ишонаверинг ZEXTRA ни танлаб афсусланмайсиз!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇
👩🏻⚕️ 📞 +998996121222
📜 Онлайн буюртма👇
💻 @TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
🍃🌺Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌺🍃
🌹Бошланган янги ҳафтада барчангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо, қарздорларимизга қарзини ўташлик, фарзанд талабларга солиҳ зурриёд, омади келишмай турганларнинг ривож-корини берсин.🤲
🤲Ўтганларимизни Аллоҳ раҳматига ўраб, мағфиратига ноил этсин!🤲
🍃Юрагимизни кенг, ишимизни ўнг, қадаримизни яхшиликларга йўғрилган- ҳидоятда, оқибатимизни хайрда гўзал этсин!
✅ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277