Эҳтиёт бўл
Абу Амр ибн Ало деди: Сен саховатпешадан эҳтиёт бўл агар уни хорлаб қўйган бўлсанг.
• — Хасисдан эҳтиёт бўл агар уни сийлаган бўлсанг.
• — Оқилдан эҳтиёт бўл агар уни уялтирган бўлсанг.
• — Аҳмоқдан эҳтиёт бўл агар унга ҳазил қилган бўлсанг.
• — Фожирдан эҳтиёт бўл агар у билан улфатлашган бўлсанг.
Сендан сўрамаган одамга жавоб беришинг ёки сенга жавоб бермайдиган одамдан сўрашинг ёинки сенга қулоқ солмайдиган одамга гапиришинг одобдан эмас.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
АБУ БАКР СИДДИҚ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ДУОСИ
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Замонни сўкманг
Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ таоло: «Одам боласи замонни сўкиб, Менга азият беради. Ваҳоланки замон Менман, ишлар Менинг қўлимдадир, кеча-ю кундузни алмаштириб тураман, дейди».
Муттафақун алайҳ.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Расулуллоҳ буюрганлар
Абу Зар розияллоҳу анҳу шундай дейдилар:
Халилим соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени етти нарсага буюрганлар:
1. Мискинларни дўст тутишга ва уларга яқин бўлишга;
2. Дунёвий ишларда ўзимдан қуйи одамларга қарашга, ўзимдан юқориларга қарамасликка;
3. Қариндошларим юз ўгирсалар-да улар билан борди-келди қилишимга;
4. Бировдан бирон нарса сўрамасликка;
5. Аччиқ бўлса-да ҳақни гапиришга;
6. Аллоҳ йўлида маломатчининг маломатидан қўрқмасликка;
7. “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ»ни кўп айтишга, зеро бу калималар аршнинг остидаги хазинадан олинган”.
(Имом Аҳмад “Муснад”)
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ЕРНИНГ НИДОСИ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади:
"Ер юзи ҳар куни ўн жумла ила овоз беради:
Эй Одам фарзанди! Сиртимда айланиб юрибсан, қайтажак жойинг қорнимдир;
● Устимда исён қилмоқдасан, қорнимда азобда қоласан;
● Устимда кулмоқдасан, қорнимда йиғлайсан;
● Устимда севиняпсан, қорнимда хафа бўласан;
● Устимда мол тўплаяпсан, қорнимда пушаймон бўласан;
● Устимда ҳаром емоқдасан, қорнимда қурт-қумурсқалар сени ейишар;
● Устимда ҳийлагарлик қилмоқдасан, қорнимда хор-залил бўласан;
● Устимда шод - қувноқ юрибсан, қорнимга хафа ҳолда тушасан;
● Устимда ёруғликда юрибсан, қорнимда қоронғулик қаърига тушасан;
● Устимда кўпчилик орасида кезяпсан, қорнимда ёлғиз ўзинг қоласан".
"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
10 та ҳаёт ҳикмати!
1️⃣ Бахтли инсонлар бошқаларни ҳам бахтли кўришни исташади!
2️⃣ Ҳеч қачон омадсизликдан бош эгманг, чунки бахтқуши ҳам эгик бошларга қўнмайди!
3️⃣ Ҳақиқий бахт - бу энг аввало саломатлик ва ота-онанинг меҳридир...!
4️⃣ Сизни ранжитган инсонларни кечиринг, аммо ўзингизга қайта яқинлаштирманг!
5️⃣ Аллоҳ инсонлар елкасига, улар кўтара олмайдиган юкни ташламайди!
6️⃣ Барчамизга ҳақиқат ёқади, аммо ҳақиқатни айтган одам ёқмайди!
7️⃣ Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, дангасалик белгиси ҳамдир!
8️⃣ Бойлик - пулнинг кўплиги эмас, нафснинг тўқлигидир!
9️⃣ Ростгўй инсон - ҳаммага душман!
🔟 Натижа ниятингизга боғлиқ эканлигини унутманг!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади.
Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.
Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:
1. Намоз дарвозаси – бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради.
2. Ғазот дарвозаси – бундан ғазот қилганлар киради.
3. Райён дарвозаси – бундан рўзадорлар киради.
4. Садақа дарвозаси – бундан садақа берувчилар киради.
5. Айман дарвозаси – бундан ҳисоб китоб қилинмайдиганлар киради.
6. Афв қилувчилар дарвозаси – бундан одамларни афв қилиб кечирувчилар киради.
7. Зикр дарвозаси – бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради.
8. Ҳаж дарвозаси – Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради.
Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни насиб этсин барчамизга
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ҚАНДАЙ ҚИЛИБ ЗИНОДАН УЗОҚЛАШИШ МУМКИН?
Аллоҳ ҳаром қилган ўринлардан кўзингни тий, зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Кўз ҳам зино қилади, қалб ҳам зино қилади. Кўзнинг зиноси назардир. Қалбнинг зиноси орзу қилишдир. Фарж эса бу нарсаларни тасдиқлайди ёки инкор қилади» (Имом Аҳмад ривояти).
Ҳеч қачон бирор аёл билан ёлғиз қола кўрма. Номаҳрам эркак-аёллар аралаш бўладиган ўтиришлардан узоқда бўл. Набий алайҳиссалом айтдилар: «Маҳрам бўлмаган эркак ва аёл асло ёлғиз қолмасин» (Имом Бухорий ривояти).
Агар уйланган бўлсанг, У ҳолда шаҳватингни Ҳабибимиз Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳадисда ўргатганлари каби ҳалол йўл билан қондир:
«Arap бирортангизни бирор аёл қизиқтириб, қалбига ўрнашиб қолса, ўз аёлига юзлансин ва унга воқе бўлсин (яъни жимо қилсин). Албатта, мана шу нарса қалбидаги нарсани кетказади» (Имом Муслим ривояти).
Нима учун Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида зикр қилган иффатли бўлиш «дори»сини синаб кўрмайсан:
«Никоҳ (имкони)ни топа олмаганлар, Аллоҳ уларни Ўз фазлидан бой қилгунича, иффатларини сақласинлар» (Нур сураси, 33-оят).
Нима учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланишга қодир бўлмаганларга тавсия қилган иффатни сақлаш рўзасини синаб кўрмайсан?
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Сизлардан кимда-ким уйланишга қодир бўлса, бас, уйлансин. Зеро, у кўзни тияди ва фаржни сақлайди. Ким қодир бўлмаса, ўзига рўзани лозим тутсин. Албатта, у (рўза) унинг учун бичилишдир» (Имом Бухорий ривояти).
Нима учун шайтон қалбингга кириб бориши мумкин бўлган учта воситани ҳам кесиб ташламайсан?
Назарни мутолаа ва ишингга қаратиш билан.
Тўқликни имкон қадар кўпроқ рўза тутиш билан.
Фикрни «Аллоҳ уни кўриб туришини билмасми?» (Алақ сураси, 14-оят) оятини шиорингга айлантириш билан.
Нима учун сен бир кун келиб ўғилларинг ва қизларинг олдида ўтириб, «Отангиз шундай киши эдики, уни бирор-бир шаҳват бука олмаган», дея фахланиб гапиришни ўйламайсан?!
“Ёш йигитга насиҳат” китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
📞ZEXTRA ҳақида профессор Доктор-Д тавсияси ва мижозларимиздан шифо топган Ҳолида опа ва Дилфуза опанинг фикрлари.
☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Операциясиз даволанинг!
👍Ишонаверинг ZEXTRA ни танлаб афсусланмайсиз!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇
👩🏻⚕️ 📞 +998996121222
📜 Онлайн буюртма👇
💻 @TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
Диққат ❗️ LaVita дан фойдали таклиф ❗️
LaVita T1 кулерига - 20% чегирма бермоқда! Бу дегани сиз компрессорли кулерни электрон кулер нархида сотиб олишингиз мумкин!
Чегирмасиз нархи: 1 560 000 сум❌
Чегирмали нархи: 1 248 000 сум ✅
🛠 12 ойлик сервис кафолати мавжуд.
Кулерлар сони чекланган.
🎁 Кулерга 10 та тозаланган ичимлик суви қўшиб берилади!
🚚 Тошкент шаҳри бўйлаб доставка ва ўрнатиб бериш БЕПУЛ!
☎️ +998951705858
☎️ +998712035858
#tabrik
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!
Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:
✅ Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.
✅ Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".
✅ Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ҚИЁМАТДАГИ ХУШХАБАР
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ҲАММАНИ КЕЧИРИНГ, ИЛЛО...
Робия Адавийянинг вафотлари яқинлашгач, Ҳасан Басрий ҳазратлари ва шогирдларига бундай васият қилдилар: "Афв қилишда иккиланманг, ўзингиздан бошқа ҳаммани кечиринг, лекин ўз нафсингизни асло кечирманг. Зеро, у (гуноҳларга мойил бўлиб, Аллоҳнинг ғазабига ва дўзахга тушишингизга сабаб бўлиши мумкин бўлган) асл душманингиздир!
Ҳаммани кечиринг!"
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
«Анави ерда бахт-саодат сотадиган дўкон бор экан» дейишса, одамлар ўша томонга ёпирилиб, уни энг қиммат баҳога ҳам сотиб олишга тайёр. Билишмайдики, чинакам бахт-саодат Аллоҳнинг ҳузуридаги текин саждадир.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ТОЖИР САДАҚА ҚИЛИБ ТУРИШИ КЕРАК!
Шайҳ МуҳаммадСодиқ МуҳаммадЮсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Югуриш инсон хотирасини мустаҳкамлайди ва бош мия фаолиятини яхшилайди.
30 ёшдан кейин одам организми кичрайишни бошлайди.
Бир кунда 4 соатдан кам ёки 10 соатдан кўп ухлаш жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Олча саратон ҳужайраларининг ўсиши ва тарқалишининг олдини олишга ёрдам беради.
Ёлғизлик жисмоний оғриқлар келтириб чиқариши мумкин. Ундан халос бўлиш учун дўстлар билан илиқ муносабатда бўлишнинг ўзи кифоя.
Биз бурун бўшлиғида кўп миқдорда аллергенлар, микроблар, чанг ва бошқа қўзғовчилардан қутулиш мақсадида акси урамиз.
Одам бадани 30 дақиқада 4 литр сувни қайнатишга етадиган иссиқлик ишлаб чиқаради.
Одам суяги гранит тоши сингари қаттиқ. Гугурт қутисига тенг ҳажмдаги суяк 9 тонна оғирликни кўтара олади.
Йиғлаш стресс, қайғу ва жаҳлни туширишга ёрдам беради.
Одам организми танадаги ҳар бир ортиқча 1 килограмм мушак ёки ёғлар учун 10 километр узунликдаги қон томирлар ишлаб чиқаради.
Одам хотираси 1 дақиқада 1000 сўз ўқиши мумкин.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Кулерлар учун муддатли тўлов (банк иштирокисиз ва фоизларсиз)
🎁 Кулерни муддатли тўловга харид қилганингизда 5 капсула сув совғага берилади
👍 Кулерларга 1 йил кафолат берилади
🚚 Етказиб бериш ва ўрнатиш фақат Тошкент шаҳри бўйлаб бепул
☎️+998999170099, +998771170099
✏️ админга ёзиш | 📲 каналга уланиш |
🌎 Instagram
ДОКТОР-Д седана ҳақидаги
«Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» деган ҳадисни TIBOMED седанаси асосида тажрибадан ўтказди!
😯Натижани ўзингиз кўринг!
👩🏻⚕️ Ҳозироқ буюртма беринг!
📞Телефон: +998996121222
📲Телеграм: @TibomedShifoolami
ХАРИДОР БИЛАН ЧИРОЙЛИ МУНОСАБАТ
Шайҳ Муҳаммадсодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: “Эй Али, уч нарсани ортга сурмагин. Намозни вақти кирганда, жанозани ҳозир бўлганда ва эрсиз аёл тенгини топганда”, дедилар” (Имом Термизий ривоят қилган).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Намознинг аввалги вақти Аллоҳнинг розилигидир. Охирги вақти Аллоҳнинг афвидир”, дедилар” (Имом Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло фарз қилган намозларнинг вақти қуйидаги пайтларда бўлади:
1. Бомдод намози вақти – субҳи содиқдан (чин тонг отгандан) кун чиққунча.
2. Пешин намози вақти – қуёш заволга (оғишга) кетганидан сўнг то нарсаларнинг сояси ўз узунлигига нисбатан икки баравар ортгунига қадар.
3. Аср намози вақти – ҳар бир нарсанинг сояси ўзига нисбатан икки баравар ортганидан қуёш ботгунча.
4. Шом намози кун ботган пайтдан кунботар томонда шафақ кўринмай қолгунча.
5. Хуфтон намози – шафақ батамом йўқолгандан кейин. Витр намозининг вақти хуфтон ўқилгандан кейин киради.
Хуфтон ва витр намозларини субҳи содиққача ўқиса бўлади.
• Бомдод намозини тонг ёришганда ўқиш мустаҳаб, аълороқдир. Соат бўйича ҳисобланса, бомдодни кун чиқишидан 40 дақиқача илгари ўқиш мустаҳаб вақтга мувофик бўлади.
• Пешин намозини ёз фаслида бироз кечиктириб, қиш фаслида эса вақти кириши билан ўқиш мустаҳабдир.
• Аср намозини қуёш тиғини ўзгартирмай, нурсиз ҳолатга киришидан олдинроқ ўқиш мустаҳабдир.
• Шом намозини доимо қуёш ботиши билан ўқиш мустаҳабдир.
• Хуфтон намозини кечанинг учдан бирининг охирида ўқиш афзал ва ниҳоятда аъло бўлади. Витр намозини эса тун охирида уйғонишга қодир бўлганлар субҳ олдидан ўқиса, мустаҳабга амал қилган бўлади.
• Ҳаво булутли кунларда аср ва хуфтон намозларини аввалги вақтларида ўқиш, бомдод, пешин, шом намозларини эса (вақти киргани маълум бўлмаса) бироз кечиктириб ўқиш мақсадга мувофикдир.
Қуйидаги вақтларда намоз ўқиш, тиловат саждаси қилиш, жаноза намози ўқиш жоиз эмас (мумкин эмас):
- қуёш чиқаётган пайтда;
- қуёш қиём (тикка)га келганида;
- қуёш ботиш чоғида.
Бу пайтларда намоз ўқиш, Қуръони каримдан сажда ояти ўқилганда сажда қилиш, жаноза намозини шу вақтга тўғрилаб ўқиш мумкин эмас. Аммо шу кунги аср намози кун ботаётган бўлса ҳам адо этилаверади.
«Муснади Кеший» китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
КУН ҲИКМАТИ
«Аллоҳдан қўрқадиганлар билан қўшни бўл!
Сени ҳурмат қиладиганлар билан мулоқот қил!
Сени яхши кўрадиганлар билан машварат айла!
Сени тушунадиганлар билан дўст тутин!»
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
БЕМОР, МУСИБАТГА УЧРАГАНЛАРГА ХУШҲАБАР
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛДИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бир киши келиб:
– Эй Аллоҳнинг Расули, мен очман, – деди.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларидан биридан егулик сўрадилар.
– Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, менда сувдан бошқа ҳеч нарса йўқ, – деган жавоб бўлди. Кейин бошқа бирига бордилар. Шу жавоб. Қолган аёлларида ҳам шундан ўзга жавоб бўлмади. Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Бу кишини шу кеча ким меҳмон қилади?
Аллоҳ раҳм қилсин ундай кишини, – деб асҳобларига юзландилар. Ансорлардан бири ўрнидан туриб:
– Эй Аллоҳнинг Расули, мен меҳмон қилурман! – деди.
Мискин кимсани етаклаб уйига олиб борди.
Хотинидан сўради:
– Бирор егулигинг борми?
– Йўқ, болаларга яраша озгина егулик қолган эди, холос, – жавоб берди аёл.
– Ундай бўлса, уларни бирор нарса билан машғул қилиб тур. Мабодо кечки овқатни емоқчи бўлиб қолсалар, ухлатиб қўй. Меҳмонимизга овқатни олиб кираётганингда чироқни ўчириб қўй. Унга ўзимизни овқатланаётгандек қилиб кўрсатамиз.
Таомни келтирдилар. Меҳмон тановул қилди. Эр-хотин иккиси ёш болалари билан ҳеч нима емасдан тонг оттирдилар. Эрталаб хонадон соҳиби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига борди. Жаноб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни кўриб:
– Сизларнинг меҳмонга қилган илтифотларингиздан ҳатто Аллоҳ азза ва жалла рози бўлди, – деб хушхабар бердилар.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
🕌 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА
📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).
📕 Каҳф сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).
📕 Духон сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума кечаси "Ҳа мим" (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади", дедилар.
Набий алайҳиссалом: "Ким жума кечаси "Ҳа мим"ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади", деганлар.
📕 Ёсин сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади...", деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).
📕 Ҳуд сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар", деганлар.
📕 Оли Имрон сураси.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: "Кимки кечаси "Оли Имрон" сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади".
Бир асарда: "Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади".
📕 Ихлос, фалақ ва наас сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).
🤲 Жума куни ушбу дуони 4 марта ўқишни ҳам унутманг:
"Аллоҳумма йаа ғоний, йаа ҳамийд, йаа мубдиьу, йаа муъийд, йаа роҳийм, йаа вадууд ағниний ъан ҳаромика ва битоаътика ъан маъсиятика ва бифазлика ъамман сиваак".
Даврон НУРМУҲАММАД
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
🌷🌹💐Жума муборак бўлсин!🌷🌹💐
❗️Салавот айтинг! Ҳар дуонинг аввали ва охирида.
❗️Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини айтганда ва эшитганда.
❗️Салавот айтинг! Таҳорат олгандан сўнг.
❗️Салавот айтинг! Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.
❗️Салавот айтинг! Масжидга кираётганда ва чиқаётганда.
❗️Салавот айтинг! Бошга мушкул тушганда ва хурсандчиликда
❗️Салавот айтинг! Ҳар намоздан сўнг.
❗️Салавот айтинг! Уйқудан турганда ва уйқуга ётишдан олдин.
❗️Салавот айтинг! Қуръони каримни хатм қилгандан кейин.
❗️Салавот айтинг! Тонг отганда ва қуёш ботганда.
❗️Салавот айтинг! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни соғинганингизда... Демак, ҳар кун, ҳар сония, ҳар нафасда салавот айтинг!
‼️ Аллоҳумма, солли ва саллим ъала Набийина Муҳаммад.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ҲАРОМ ЛУҚМА
Хазрати Юсуф ибн Асбот розийаллоҳу анҳу айтганлар: «Агар биронта йигит ибодатга берилса, шайтон ўз ёрдамчиларига: «Қаранглар-чи, таоми қандай экан?» дейди. Агар таоми ёмон (ҳаром) бўлса, шайтон: «Уни ўз ҳолига қўйинглар, қийналиб ҳаракат қилаверсин. Сизларга нафси кифоя қилади. Ҳаром еб туриб қилаётган хатти-ҳаракати унга фойда бермайди», дейди».
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ФАҚИРЛАР ДАСТУРХОНИ
- Бугун қайси ресторанда овқатланамиз?..
- Фалон ошхонанинг овқатларидан маза қочди, бошқа ерга борақолайлик...
- Фалон таомни фалон жойда яхши тайёрлашади...
- Биз кабоб егани доим фалон жойга борамиз... – Тилларингиз шу сўзларни айтишга ўрганган бўлса, фақирлар дастурхонидаги неъматлар лаззатини англашдан маҳрумсиз, демак.
Фақирлар дастурхони бошида таомлар таркиби, уларнинг тайёрланиш услуби ҳақида, бу таомларни қайси емакхонада қандай тайёрланиши ҳақида гапирилмайди.
Фақирлар дастурхони бошида таомлар борасида баҳс-мунозара ва билағонлик қилинмайди.
Фақирлар дастурхони бошида ҳеч ким мақтанмайди.
Фақирлар дастурхони бошида лофлар ва ғийбатлар бўлмайди.
Фақирлар дастурхонида ҳеч нарса увол бўлмайди.
Фақирлар дастурхонида турфа хил емаклар бўлмас, лекин, албатта, асл севинч, асл шукр, асл қаноат бўлади.
Фақирлар дастурхони атрофида бой-бадавлатлар, ишбилармонлар бўлмас, лекин, асл инсоний файз бўлади.
Аллоҳнинг пайғамбарлари ҳам машҳур емакхоналарда эмас, фақирона дастурхонлар ва камтарона давраларда таомланганлар...
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
📺Растамжон домла:
Хазрати Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи вассаламнинг Пайғамбарликларини бурилиш нуқтасидамиз
#Тунги\_зикр
ОЯТАЛ КУРСИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
🌺 “Оятал курси оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)
🌺 “Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх)
🌺 “Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)
🌺 “Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва)
🌺 “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний)
🌺 “Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кишига уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.” (Аййуҳал валад илмиҳоли). (Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди).
Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи)
Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтган. (Зухра-тур-Рияз)
“Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадислар қуйида келтирилган:
🌺 “Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кишига ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”
🌺 “Кимки намоздан сўнг Оятал курси ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан КЕЙИН ёлғиз Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”
🌺 “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта
🌱 Оятал курсини ўқиб,
🌱 33 марта Субҳоналлоҳ,
🌱 33 марта Алҳамдулиллоҳ,
🌱 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта
🌱 “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ҲИКМАТ
Турмуш қурган ва қурмаганлар ва турмуш қуриш арафасида турганлар ҳамда дўстлар ва ёр-у биродарлар учун фойдали.
Бир йигит уйлангач отаси уни муборакбод этиш учун уйига меҳмонга борибди.
Бир оз суҳбатдан сўнг ота ўғлидан оқ қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришини сўрабди.
Йигит хайрон бўлиб "нима учун эй ота" деб сўрабди.
Ота яна гапини такрор айтиб талаб этган нарсаларини келтиришини буюрибди.
Йигит қоғоз ва қалам келтирибди аммо ўчирғич топа олмабди.
Шунда ота ўғлига:
- Ундай бўлса, бориб ўчирғич сотиб олиб кел, дебди.
Йигит отасининг гапларига тyшунмай атайин бозорга бориб, ўчирғич сотиб олиб келибди. Сўнгра отасининг ёнига келиб ўтирибди.
Ота: Ёз
Ўғил: Нимани ёзай?
Ота: Истаган нарсангни ёз.
Йигит бир жумла ёзибди.
Сўнгра ота: Энди ёзганларингни ўчир.
Йигит ўчирибди.
Ота яна: «Ёз», деб буйруқ берибди.
Ўғил: Ота, Роббимиз ҳаққи менга айтинг, мендан нима истайсиз ўзи?
Ота: «Ёз» дебди.
Йигит ёзибди.
Ота: Ўчир.
Йигит ўчирибди.
Ота яна: «Ёз» дебди.
Ўғил дебди: Сиздан Aллоҳ ҳаққи буларнинг сабабини айтишингизни сўрайман.
Ота: «Ёз»
Ўғил ёзибди...
Ўчир деганакан ўғил яна ўчирибди.
Сўнгра ота ўғлига боқиб сўрабди:
- Вароғинг ҳали ҳам оқ тусдами?
Ўғил:
- Ҳа, аммо нима учун эди булар?
Ота ўғлининг елкасига қоқиб дебди:.
- Эй ўғлим, турмуш дойимо ўчирғич деган нарсага муҳтож бўлади.
Турмушингда аёлинг томонидан сени суюнтирмайдиган воқеалар содир бўлса-ю сен уларни ўчириб турмасанг ёки аёлинг ўзи билан ўчирғич олиб юрмаса ва сен томондан содир бўлган баъзи бир уни суюнтирмайдиган воқеаларни вақтида ўчириб турмаса турмуш саҳифаларингиз бир неча кунда тўлиб, қора тусга киргай!
Нақадар ҳикматли сўзлар!
Ҳаётингиз осойишта ва саодатли давом этиши истасангиз дойимо хатоларни ўчирувчи, кечирувчи, мағфиратли ва
гўзал хулқ соҳиби эгаси бўлинг!
Дўстлик, ака укачилик ва қариндош уруғлик ришталари (дарс кетмасин) давом этсин десангиз хатоларни ўчириб туринг.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277