ФАЗИЛАТЛИ ОНА..!
📿
Ҳали уч ёшга тўлмаган қизча онасининг орқасидан кийимини тортқилаб:
- Ойижон, бугун Жаннатда қаср қурмаймизми? деб қолди.
Менимча янглиш эшитдим шекилли дедиим.
Йуқ, қизча яна шу гапларни қайтарди.. сўнг опалари келиб синглиси айтган гапларни улар ҳам айтишди.
Фазилатли она кўзларимга қараб кулиб деди:
- Фарзандларим билан жаннатда қандай қилиб қаср қуришимизни кўргингиз келаяптими?
Мен "ҳа" деб, бир чеккада уларни нима деётганларини кузатиб ўтирдим.
Аввал она атрофида фарзандлари тизилиб ўтириб олишди. Фарзандларининг ёшлари тахминан 3 ёшдан 10 ёшгача эди. Ҳаммалари хаяжон билан тайёр ўтиришарди. Она "Ихлос" сурасини ўқий бошлади. Кетидан фарзандлари қайтарар эди.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм..
Қул ҳуваллоҳу аҳад, Аллоҳус сомад, лам ялийд ва лам йувлад, валам йакун лаҳу, куфуван аҳад.
Сурани 10 марта қайтаришди.
Тугатиб бўлишгач ҳаммалари бир варакайига бор овозлари билан: Алҳамдулиллаҳ, жаннатда қасримизни қурдик, деб ҳурсанд бўлиб кетишди.
Болалари онасига:
- ойижон, энди хазинамиз ҳам бўлсин.
Кейин биргалашиб,
Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ ..
Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ..
Сўнгра фазилатли она сўради:
- энди, ким сизлардан Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам унга жавоб беришларини истайди. Ва қўлларидан сув ичиб, ундан кейин чанқоғини унутишини истайди...
Кейин ҳаммалари бирданига:
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.. кама соллайта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳим иннака ҳамидум мажийд.. Аллоҳумма борик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.. кама барокта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳим иннака ҳамидум мажийд.
Кетидан эса тасбеҳ ва такбир ва таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ)ларни кетма кет этиб чиқишиб , ҳурсанд бўлишиб, ҳар қаёққа тарқалишди. Кимдир дарсига қаради, яна кимларидир ўйинчоқларига киришиб кетди.
Буларни қандай қилиб ургатдингиз, деб сўрадим.
Фазилатли Она:
- Болаларим улар билан ўтиришимни яхши кўришади. Мен ҳам вақтдан фойдаланиб, уларга Аллоҳни зикр қилишларини ўргатаман.
Азизлар бу ҳодисани сизлар билан улашгим келди. Кўп болажонларимиз кўрсатувларда ҳар хил қасрлар қурилишларини томоша қилиб унда яшашларини хоҳлашади ёки бўлмасам мультфильм қахрамонларини хазиналарга қандай эришаётганларини томоша қилишади. Уларга буларнинг ҳаммасига қандай осон йул билан эришишлиги мумкунлигини ўргатсак.
Онанинг вафотидан кейин ҳам она ўргатган азкорларни фарзандлари қайтариб турса, онага эҳсон қилишгандай бўлишади, ҳасанотлари етиб боради ин шаа Аллоҳ. Бу она учун дунё ва охиратдаги энг афзал сармоя.
Аёлингизга, фарзандларингизга ўргатинг. Қолган дўстларингиз билан ҳам улашинг...
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Қўлга киритилган нарсанинг лаззати, қадри ўша нарсага етишмоқ учун тортилган йўл заҳмати билан ўлчанади. Чўлнинг чангини ютмаган, тил ва лаблари чўл қуёшида қуриб-қақшамаган замзамнинг лаззатини билмайди. Умр бўйи Каъба хаёлини қурмаган, Каъба қадрини ҳис этолмайди. У ҳолда аввал ёнгин ки, сув сени қондирсин. Оч қолгин ки, нон тамоғингда бир лаззат бахш этсин. Соғингин ки, топганингда ҳақиқатдан уни топган бўлгин...
✍️Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#Қироат
Қори Раъд Муҳаммад Ал-Курдий томонидан гўзал тиловат.
Аъла сурасидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ПАЙҒАМБАРЛАР ЯШАГАН ВА ВАФОТ ЭТГАН ЖОЙЛАР
1. Одам алайҳиссалом Ҳинд диёрига тушган ва ўша ерда вафот этган.
2. Идрис алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Аллоҳ таоло у зотни осмонга кўтарган (вафот этмаган).
3. Нуҳ алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Маккада вафот этган.
4. Ҳуд алайҳиссалом Яманда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
5. Солиҳ алайҳиссалом Ҳижозда яшаган ва Маккада вафот этган.
6. Иброҳим алайҳиссалом Ироқда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
7. Лут алайҳиссалом Урдунда яшаган ва Суриянинг Сафро қишлоғида вафот этган.
8. Исмоил алайҳиссалом Маккада яшаган ва шу ерда вафот этган.
9. Исҳоқ алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
10. Яъқуд алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
11. Юсуф алайҳиссалом Мисрда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
12. Шуайб алайҳиссалом Мадянда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
13. Айюб алайҳиссалом Сурияда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
14. Зулкифл алайҳиссалом яшаган ва вафот этган жой аниқ эмас.
15. Мусо алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
16. Ҳорун алайҳиссалом Мисрда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
17. Довуд алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
18. Сулаймон алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
19. Илёс алайҳиссалом Ливанда яшаган ва осмонга кўтарилган (вафот этмаган).
20. Алясаъ алайҳиссалом Сурияда яшаган ва Фаластинда вафот этган.
21. Юнус алайҳиссалом Ироқда яшаган ва ўша ерда вафот этган.
22. Закариё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
23. Яҳё алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Сурияда вафот этган.
24. Исо алайҳиссалом Фаластинда яшаган ва Аллоҳ таоло уни осмонга кўтарган.
25. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккаи мукаррамада туғилганлар ва Мадинаи мунавварада вафот этганлар.
Барчаларига Аллоҳнинг саломи ва салавоти бўлсин.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
СЕҲР КЎПАЙИШИНИНГ САБАБИ
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
КАМБАҒАЛ БЎЛСАК ҚАНДАЙ ҚИЛИБ САДАҚА ҚИЛАМИЗ?
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
📞ZEXTRA ҳақида мижозимиз Қамариддин аканинг фикрлари.
☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Операциясиз даволанинг!
👍Ишонаверинг ZEXTRA ни танлаб афсусланмайсиз!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇
👩🏻⚕️ 📞 +998996121222
📜 Онлайн буюртма👇
💻 @TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
ЖАННАТ ДАРАЖАЛАРИ ВА УЛАРДАН МЎМИНГА БЕРИЛАДИГАНЛАРИ ҲАҚИДА
Термизий раҳимаҳуллоҳ Ато ибн Ясордан, у Муоз ибн Жабалдан ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннатда юзта даража бордир. Ҳар бир даража осмон билан ер орасича. Энг баланди Фирдавсдир. Фирдавснинг устида Арш бор. Жаннат дарёлари ўша ердан оқиб чиқади. Бас, агар Аллоҳдан сўрасанглар, Фирдавсни сўранглар".
Ибн Ваҳб айтади: "Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдларига келиб: "Эй Расулуллоҳ(с.а.в.), жаннатда нечта даража бор?" деди. "Юзта даража, — дедилар у зот, — ҳар бир даражанинг ораси осмон билан ер орасича келади. Биринчи даражанинг ҳовлилари, уйлари, эшиклари, сўрилари ва калитлари кумушдан; иккинчи даражанинг ҳовлилари, уйлари,
эшиклари, сўрилари ва калитлари олтиндан; учинчи даражаники ёқут, дур ва забаржаддан. Қолган тўқсон етти даражанинг қандай эканини фақатгина Аллоҳ билади".
Абу Саид Худрийдан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннат юз даражадир. Агар бутун оламлар унинг биттасига жойлапггирилса, бемалол сиғади" (Термизий ривояти).
Абу Саид Худрий розийаллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Соҳиби Қуръон жаннатга кирганда, "ўқи ва кўтарил!" дейилади. У ўқийди ва ҳар бир оятда бир даража кўтарилиб бораверади, ҳатто ўзи билган оятнинг охиргисини ўқигунча (кўтарилаверади)" (Ибн Можа ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Соҳиби Қуръонга, ўқи, кўтарил ва дунёда тартил қилганинг каби тартил қил (тартил — тажвид билан дона-дона ўқиш). Сенинг манзилинг охирги оятни ўқиган жойингдадир", дейилади" (Абу Довуд ривояти).
Абу Ҳафс Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннатнинг даражалари Қуръон оятларининг сонига тенг, ҳар бир оятга бир даража берилади. Бу олти минг икки юз ўн олти (6216) оятдир. Ҳар икки даражанинг оралиғи осмон билан ерча келади. У даражалар "иллиййин"нинг энг юқорисида ниҳоя топади. Унинг етмиш минг устуни бор, улар ёқутдан бўлиб, бир неча кеча-кундузлик масофадан нур сочиб туради".
Оиша розийаллоҳу анҳо айтдилар: "Жаннат даражалари Қуръон оятларининг ададича. Жаннатда Қуръон ўқувчи кимсадан ҳам афзалроқ даражада бирор кимса бўлмайди".
Уламолар (уларга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин) айтадилар: "Ҳофизул Қуръон, ҳамалатул Қуръон ва қорилар ҳукмларни, ҳалол ва ҳаромларни билувчилар ва ундаги нарсаларга амал қилувчилардир".
Шунингдек, Қуръонни мақтаниш ва риё учун ўқиган кимсалар ҳақида Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган қуйидаги ҳадисда етарлича огоҳлик бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ким Қуръонни ўрганса ва ўргатса-ю, ундаги нарса (буйруқ ва қайтариқ)ларни олмаса ва бузса, жаҳаннамга кириши учун Қуръон унга қарши ҳужжат ва гувоҳ бўлади. Ким Қуръонни таълим олса ва таълим берса ҳамда ундаги нарсаларни олса, жаннатга кириши учун Қуръон унинг фойдасига ҳужжат ва гувоҳ бўлади".
"Саҳиҳул Бухорий"да келган ҳадисда: "Қуръон ўқувчи ва унга амал қилувчи мўминнинг мисоли утружжа (апельсин) каби, унинг таъми ҳам, ҳиди ҳам ширин. Қуръон ўқимайдиган мўминнинг мисоли хурмо каби, унинг таъми ширин, лекин ҳиди йўқ. Қуръон ўқийдиган фожирнинг мисоли райҳон кабидир. Унинг мазаси аччиқ, бироқ ҳиди ширин. Ўзи фожир, бунинг устига Қуръон ўқимайдиган кишининг мисоли қалампир каби, унинг ҳиди ҳам йўқ,
мазаси ҳам аччиқ", дейилади.
Хуллас, маълум бўляптики, жаннатда юзта даража бор, уни Аллоҳ йўлида юрувчиларга тайёрлаб қўйган. Қуръон ўқиш эса, жами даражаларни ҳосил қилади. Аллоҳ таоло марҳамати ила ихлосли қилсин.
“Жаннат васфи” Имом Қуртубий
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Баъзилар айтишди: Кимки намозни ўз вақтида адо қилса, Аллох таоло унга беш хислат билан хурмат кўрсатади:
1. Қийинчилик билан яшашликдан (фақирликдан) омонда қилади.
2. Қабр азобидан сақлайди.
3. Аллох таоло хисоб-китобини ўнг томонидан беради.
4. Сирот кўпригидан яшиндек тез ўтади.
5. Жаннатга хисоб-китобсиз киради.
Кимки намозга бепарво бўлса, Аллох таоло 15 нарса билан азоблайди: бештаси шу дунёда, учтаси ўлим вақтида, учтаси қабрда, учтаси қабрдан чиқишликда.
Дунёда бўладиганлари ушбулардир:
1. Умрининг баракаси кетади.
2. Унинг юзидан солихларнинг сиймоси ўчирилади (яъни, истарасиз бўлиб қолади).
3. Хар бир қилган амалининг умрига фойдаси бўлмайди.
4. Дуоси осмонга кўтарилмайди.
5. Солиҳларнинг дуосида унинг хаққи бўлмайди.
Ўлим вақтидагилари эса қуйидагилардир:
1. У хор-зор бўлиб вафот этади.
2. Оч-наҳор ҳолида ўлади.
3. Чанқоқ холида ўлади, агар дунё денгизларининг хаммаси билан суғорилса ҳам, чанқоғи босилмайди.
Қабрда бўладиган азоблар ушбулардир:
1. Қабр унинг учун жуда хам тор бўлади, хаттоки қовурғалари бир-бирига киришиб кетади.
2. Қабрда олов ёнади ва у чўғининг устида кечаю кундуз тўлғаниб ётади.
3. Икки кўзи оловдан бўлган туксиз илон қабрда унга тажовуз қилади.
Бу илоннинг исми Аш-Шужаъул Ақроъ (туксиз, қўрқмас) деб аталади. Тирноқлари темирдан бўлиб, илоннинг узунлиги бир кунлик йўл миқдорича бўлади. Овози худди гумбурлаган момақалдироқнинг товушига ўхшайди. Илон қабрдаги инсонга шундай дейди: “Мен Аш-Шужаъул Ақроъман. Сен бомдод намозини қазо қилганинг учун Роббим менга то қуёш чиққунча сени урмоқликка буюрди. Аср намозини қазо қилганинг учун қуёш ботгунча сени урмоқлигимга Роббим амр қилди”. Илон инсонни хар урганида, у етмиш зироъ ер қаърига кириб кетади. У қиёматгача мана шу холида бардавом бўлади.
Фазоилул аъмол китобидан
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
СУРАЛАРНИНГ ФОЙДАЛАРИ
1. Фотиҳа сураси Аллоҳнинг ғазабидан сақлайди.
2. Ёсин сураси қиёматнинг чанқоғидан сақлайди.
3. Духон сураси қиёматнинг шиддатидан асрайди.
4. Воқеа сураси фақирликдан сақлайди.
5. Мулк сураси қабр азобидан сақлайди.
6. Кавсар сураси хусуматдан сақлайди.
7. Кофирун сураси ўлим пайти куфрдан сақлайди.
8. Ихлос сураси мунофиқликдан сақлайди.
9. Фалақ сураси ҳасаддан сақлайди.
10. Нас сураси васвасалардан сақлайди.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Гуноҳ
Абу Бакра (Нуфайъ ибн Ҳорис) розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
- «Сизларга энг катта гуноҳларни айтиб берайми?» деб уч бор такрорладилар. Биз:
- «Ҳа, ё Расулуллоҳ», дедик.
«Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш», дедилар, суяниб ётган эдилар, ўтириб олдилар ва: «Огоҳ бўлингиз, ёлғон сўзлаш ва ёлғон гувоҳлик бериш», дедилар. Шундай деб такрорлайвердилар, ҳатто биз: «Кошки сукут қилсалар» - деб қолдик.
(Муттафақун алайҳ)
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
АЛЛОҲ УЧУН БЎЛГАНИ БОҚИЙ ҚОЛАДИ
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ҚУРЪОНИ КАРИМ ФАЗИЛАТЛАРИ
– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.
– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.
– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.
– У инсонга осмонда ва ерда роҳат-фароғат ҳамда гўзал хотирани улашади.
– Мусулмон кишини ҳар-бир ёдлаган оятига Аллоҳ жаннатда даражасини кўтаради.
– Қуръонга моҳир бўлган кишиларни Аллоҳ энг афзал фаришталарга яқин қилади.
– Одамларнинг энг афзали Қуръонни таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир.
– Қуръонни ёд олиб унга амал қилган кишини Аллоҳ таоло азобламайди.
– Дунёда Қуръонга амал қилган кишиларни Қуръон шафоат қилади.
– Қуръон соҳибини Пайғамбар алайҳиссалом уламолар мартабасига кўтарадилар.
– Қуръон аҳлининг ота-онасини Қиёмат куни Аллоҳ таоло энг улкан мукофот билан сийлайди.
– Қуръон Аллоҳ таолога яқин қилиб, Унинг муҳаббатига сазовор этувчи энг улкан амаллардандир.
– Қуръон ўқувчилардан бошқа ҳаммани ҳар кеча ғофиллар деб ёзилади.
– Қуръон ўқиладиган хонадонга хайр ва барака туширилади ҳамда Аллоҳ таоло у хонадон аҳлини барча ёмонликлардан сақлайди.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
🌹Биз қалбимиз орқали улашган меҳр, бир инсонни хурсанд қилади, шу инсондаги хурсандчилик тугагунича, бизни ҳаёт бошқа тарафдан хурсанд қилади. Аксинча биздан берилган ёмонлик, ҳам алам, нафрат ҳам бир инсонни қалбини оғришига сабаб бўлади, бу эса токи у инсонни қалб оғриғи битмагунича, оғриқ берган инсонда салбий ўзгаришлар кузатилар экан.. .
🌹Ҳар бир кунни гўзаллик билан ўтказайлик.
Атрофга яъни у орқали ўзимизга яхшилик улашайлик, токи хеч қайси қалб биз учун оғримасин.
🌹Бошланган янги кун файзли, кутилмаган хурсандчиликларга
тўла бўлсин.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
🍃Ассалому алайкум, азиз инсоним! Туннинг бағридан тонгларга қучоқ очган қадрдоним! Яна бир тонг отди!
🍃Ёлғизлик атрофингда ҳеч ким қолмаслиги эмас, қалбингда ҳеч кимнинг қолмаслигида.
Қалбимиздагилар омон бўлсинлар!
🍃Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Aллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.
🍃Бугунги кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
НЕГА СЕҲРГА КЎПРОҚ АЁЛЛАР МУБТАЛО БЎЛИШАДИ?
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
АЛЛОҲ АДОЛАТЛИМИ?!
Бир аёл Довуд алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб сўради:
– Эй Набий! Роббингиз золим зотми ёки адолатлими?
Довуд алайҳиссалом:
– Шўринг қурисин, эй аёл! У зулм қилмайдиган Зотдир. Нима руй берди? – дедилар.
Аёл деди:
– Мен бева бир аёлман. Учта қизим бор. Уларни тўқувчилик қилиб боқаман. Кеча қизил рангли мато тўқидим. Уни бозорга бориб сотмоқчи ва фарзандларимга егулик олиб келмоқчи эдим. Бир қуш менга ҳамла қилиб, мато ва ипларимни олиб қочди. Тушкунликка тушиб қолдим, сабаби қизларим учун олиб борадиган ҳеч вақоим қолмади.
Аёл Довуд алайҳиссалом билан суҳбатлашаётган вақтда эшик тақиллади ва киришга изн сўрашди. Улар ўнта тижоратчи бўлиб, ҳар бирининг қўлида юз динордан маблағ бор эди. Улар дедилар:
– Эй Аллоҳнинг набийси, буларни ҳакдорларга бериб юборсангиз.
Довуд алайҳиссалом тижоратчилардан сўрадилар:
– Нима учун садақа қилмоқдасиз?
– Биз кемада эдик. Устимизга шамол кўтарилди. Ғарқ бўлишимизга оз қолди. Тўсатдан бир қуш бизга қизил мато ташлаб кетди, ёнида ип ҳам бор эди. У билан кемамизнинг камчилигини тўғриладик. Шамол ҳам тинди. Шунда ҳар биримиз юз динордан садақа беришни ният қилдик. Бу маблағни кимга хоҳласангиз, бериб юборинг!
Довуд алайҳиссалом аёлга юзланиб дедилар:
– Аллоҳ сен билан сувда-ю қуруқликда тижорат қилса-да, сен Уни золимга чиқарсанг! У Зот сенга минг динор берди, буларни фарзандларингга инфоқ қил".
Ибрат: Аллоҳ таоло ҳикматли ва адолатли Зот, У дунёда ҳам, Охиратда хам бандаларига заррача зулм қилмайди. Фақат банда шошқалоқлиги туфайли Аллоҳ таолонинг ҳикмати ва адолатини англаб етмайди.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Фарзандларингизнинг қобилиятлари (таланти) эмас, меҳнатларини мақтанг.
Масалан, боламнинг хотираси яхши, деманг, кўп такрорлашдан чарчамайди, эринмайди, меҳнаткаш денг.
Осон тушуниб олади, деманг, тушунмагунча ҳаракат қилишдан тўхтамайди, ҳафсалали денг.
Бинобарин, улар ўз меҳнатлари билан эришмаган нарсаларни мақташдан кўра, меҳнатлари билан эришганларини мақташ самаралироқ ва тўғри бўлади.
Масалан, болам чиройли деманг, ахлоқли денг. Агар кўринишини мақтамоқчи бўлсангиз, намоз ва яхши ишларда мустаҳкам эканидан юзи нурли денг.
Зеро, қобилияти (таланти)га суянган одам ўтириб қолади, меҳнатига суянган одам эса ўзиб кетади.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
АЛЛОҲ УНДАН РОЗИ БЎЛАДИ
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда таом еб, бунинг учун ҳамд айтса ва ичимлик ичиб, бунинг учун ҳамд айтса, Аллоҳ ундан рози бўлади».
Имом Муслим ривояти.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Ёлғиз намоз ўқувчи кишининг қироати
❓Савол: Имом овозини чиқариб қироат қиладиган намозларни (яъни бомдод, шом, хуфтон намозларини) ёлғиз ўқувчи киши ҳам овоз чиқариб ўқийдими?
📩 Жавоб: Ёлғиз ўқийдиган киши бомдод, шом ва хуфтон намозларининг қироатини истаса, овоз чиқариб ўқийди, истаса, ичида қироат қилади. Овоз чиқариб қироат қилгани афзалдир. Пешин ва аср намозларини эса, овоз чиқармасдан ўқиши вожибдир (“Мухтасарул виқоя”, “Фатавои ҳиндия”). Ривоят қилинишича, бир киши кундуз куни намозда овоз чиқариб қироат қилганда, ҳазрат Умар розийаллоҳу анҳу уни чақириб: “Кундузги намозда овоз чиқариб қироат қилинмайди, қироатингни махфий қилгин”, деган (Имом Ибн Абу Шайба ривояти). Валлоҳу аълам.
"Фатволар тўплами" китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Турмуш ўртоғингиз билан қуйидаги 6 та олтин қоидага келишиб олинг.
ШУНДА ЖУДА БАХТЛИ ЯШАЙСИЗ!
1. Уйингизда учта нарсани тақиқланг: ғийбатни, тортишишни ва араз-гинани.
2. Уйингизда учта нарсага меъёр белгиланг: телефонга, интернетга, телевизорга.
3. Уйингизда уч нарсани давомли қилинг: Қуръон ўқишни, илмий суҳбатларни, жамоат бўлиб намоз ўқишни.
4. Уйингизда уч нарсани кўпайтиринг: дуони, зикрни, тавбани.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
🍃Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
🍃Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
🍃Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,
🍃Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир
Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
🕊Аллоҳим тинчликда ҳадя этган яна бир гўзал тонг муборак бўлсин!
🤲🏻Аллохим, дунёда тинчлик омонлик бўлсин! Ёрдамга муҳтож инсонлар, болаларни, аёлларни, қарияларни, беморларни ўз паноҳингда асрагин! Мазлумларга ёрдам бер, ёмонларга ўзинг кифоя қилгин🤲🏻
🕊Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин🤲
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
АМАЛ ИЙМОННИНГ КЎЗГУСИДИР
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
Нега бунча ғамгинсан?
Қайғурмоқчи бўлсанг, намозни қазо қилганинг учун таҳажжудга туролмаётганинг учун, бировга озор берганинг учун, душанба, пайшанба рўзаларини тутолмаётганинг учун қайғургин.
Ғамгин бўлсанг, бугун Аллоҳ учун ҳеч нарса қилмаганинг учун, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мамнун қилолмаганинг учун ғамгин бўл.
Қайғурсанг, бир фақирга ёрдам беролмаганинг учун бир етимнинг қўлидан тутолмаганинг учун қайғур.
Ғамгин бўлсанг, дунёда бир бурда нон тополмаётган касалликлар билан курашаётган инсонлар учун ғамнок бўл.
Қайғурсанг, Қуръони Каримни ўқиб, уни ҳаётингга тадбиқ қилолмаётганинг учун қайғур.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
🤲МУСТАЖАБ ДУО
Саъид ибн Мусайябнинг ўғли Яҳё ибн Саъиддан ривоят қилинади: «Отам шундай ҳикоя қиладилар: «Бир куни кечаси масжидга кирдим. Тонг вақти бўлиб қолди деб ўйласам, ҳали тун экан. Туриб, намоз ўқидим. Сўнг ўтириб, дуо қилдим. Шу пайт орқамдан кимдир: «Эй Аллоҳнинг бандаси, айт!» деб нидо қилди. «Нимани айтай?» дедим ҳайратланиб. У шундай деди: «Аллоҳим, Сендан сўрайман. Сен барча мулкнинг Соҳибисан, ҳар бир нарсага Қодирсан, Сен нимани хоҳласанг, ўша иш албатта бўлади», деб дуо қил». Отам айтадилар: «Шундан кейин қачон шу дуони айтиб, бирор нарса сўрасам, албатта ижобат бўлар эди».
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ЮЗИНГИЗ ЭНГ ГЎЗАЛ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?
Ҳасан Басрий айтади: «Кечаси туриб ўқилган намоздан ҳам савоби ортиқроқ ибодатни билмайман». У зотдан сўрашди: «Нима учун одамлар орасида кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари энг гўзалдир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга ўз нуридан инъом этади».
КЕЧАДА ТУРИШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН САБАБЛАР ҲАҚИДА
Кечада қоим бўлиш жуда оғир, қоим бўлиш шартларидан хабардор кишигина кечалари туришга муваффақ бўлади.
Бу сабабларнинг баъзилари зоҳирий, баъзилари ботинийдир.
ЗОҲИРИЙ САБАБЛАР:
- Кўп таом емаслик. Баъзилар айтади: «Эй муридлар жамоаси! Зиёда таом есангиз, ортиқча сув ичасиз, бас, кўп ухлайсиз. Натижада ортиқча пушаймон бўласиз»;
- Кундузи ўзини оғир иш билан толиқтирмаслик;
- Кумдузи қайлула - бир оз ором олишни тарк этмаслик. Зеро, бу кечаси қоим бўлишга ёрдам беради;
- Гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш. Имом Саврий айтади: «Бир гуноҳим сабабидан беш ой кечалари туришдан маҳрум бўлдим».
БОТИНИЙ САБАБЛАР:
- Қалбнинг мусулмонларга ҳасад қилиш, уларни кўрольмаслик каби иллатлардан фориғ бўлиши. Уни бидъат ва залолатдан холи, ортиқча дунё ҳожатидан халос қилиш;
- Қалбда доим ҳавф - қўрқувнинг бўлиши;
- Кечаси қоим бўлиш фазлини билиш;
- Аллоҳ йўлидаги муҳаббат ва имон қуввати энг шарафли рағбат, сабабларидандир, чунки Парвардигорга муножот қилувчи тунда қоим бўлса, У Зот ҳозир ва унга шоҳиддир. Бас, муножоти уни тун бўйи рағбатлантиради.
Абу Сулаймон (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: «Тун аҳли кечалари дилхушлик билан банд ўйин аҳлидан кўра кўпроқ лаззатда бўлади. Тун бўлмаса, дунёда яшашни истамас эдим».
Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ида Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган ҳадисда у зот (алайҳиссалом) марҳамат қилдилар: «Кечада дуолар ижобат бўладиган шундай бир соат борки, агар мусулмон банданинг дуоси шу соатга тўғри келиб қолса, яхши тилагини Аллоҳ унга ато этади. Бу соат ҳар тунда бўлади».
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
ДОКТОР-Д седана ҳақидаги
«Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» деган ҳадисни TIBOMED седанаси асосида тажрибадан ўтказди!
😯Натижани ўзингиз кўринг!
👩🏻⚕️ Ҳозироқ буюртма беринг!
📞Телефон: +998996121222
📲Телеграм: @TibomedShifoolami
☝️Унутилган суннатларни иҳё қилинглар
Уйдан чиқишда самога назар ташлаш
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки уйимдан чиқсалар, албатта нигоҳларини осмонга қаратардилар ва: “Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа», деган дуони ўқир эдилар”. (Бу онамизнинг асл исмлари Ҳинддир)
✍Маъноси: Аллоҳим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман.
📚Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можа ривоятлари.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277
#МУЛОҲАЗА
Бир куни оилалик бир эр, уйига қайтиши билан аёли жанжал кўтара бошлади. Жанжал шу даражада авж олдики, хатто аёл талоқ сўрашга ўтди. Жаҳл отига миниб олган аёл, талоғини беришини сўрашдан нарига ўтмай қўйди. Ҳеч чора топмаган эр, қоғоз қаламни олиб "Ҳа, мен Фалоний ўғли Фалончи, ақли ҳушим жойида, нима деяётганимни яхши билиб турган ҳолимда иқрор бўлмоқдаман: Мен, аёлимни талоқ қўйиш нийятим йўқ. Ундан бошқаси керак ҳам эмас." деб ёзиб қўйиб, қаттиқ ғазаб билан ташқарига чиқиб кетди.
Қоғозни ичида талоқ қилинган иқрор бор дея ўйлаган аёлнинг хаёлидан, турли ваҳималар ўта бошлади "Энди нима бўлади? Қаерга бораман? Болларимчи? Ота-онамга нима дейман? Хаётим энди қандай кечади?" Бу саволлар қайта-қайта айланавериб, қаттиқ тушкун ҳолига ғарқ бўлди. Бир қанча вақт ўтгач, эр уйга қайтиб келди-да, бир калима ҳам демай хонасига кириб кетди. Эри олдига кириб, нотўғри иш бўлганини тушунтира бошлади. Тушунмовчилик бўлганини айтиб, узр сўради. Сўнг, бирор домлага бориб, бўлган иш борасида фатво сўраб кўришини айтди. Эр, "Ростдан ҳам бу ишдан афсусдамисиз?" дея сўради. Аёли ростдан ҳам надоматда эканини айтганидан сўнг, эр: "Бориб қоғозни очиб, ўқиб кўринг" деди.
Ҳақиқатдан қағозда ёзилган иқрорни ўқиган аёлнинг кўзига беихтиёр дув-дув ёш кела бошлади. Эр: "Ажралиш, муаммоларга ечим бермайди. Бир-биримизни тушуниб, меҳр мурувват кўрсатиш билан барча нарсани ҳал этишимиз мумкин" деганича чиқиб кетди.
«Аёлингиз ғазабингизни келтирадиган бўлса, эсланг! Аллоҳ таоло талоқни сизнинг қўлингизда қилганини боиси, ғазаб келганда уни қайтаришга аёлингиздан кўра кучлироқ бўлганингиздир»
«Айтиладики: "Аёл киши, электр токига ўхшайди. Агар, ундан тўғри қўллана олсангиз, хаётингизни нурга тўлдиради. Борди-ю, ножўйи ишлатсангиз, хаётингизга нуқта қўйиб қўйиши ҳам мумкин"»
«Яна айтиладики: "Аёл киши, совунга ўхшайди. Ўзи мулойим, ҳиди ҳушбўй. Агар, қўлда маҳкам тутмоқчи бўлсангиз, қўлдан чиқиб кетади. Борди-ю, оёқ ости қилиб боссангиз, қулаб тушасиз»
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277