shayx_hazrat | Неотсортированное

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Подписаться на канал

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ЮЗИНГИЗ ЭНГ ГЎЗАЛ БЎЛИШИНИ ИСТАЙСИЗМИ?

Ҳасан Басрий айтади: «Кечаси туриб ўқилган намоздан ҳам савоби ортиқроқ ибодатни билмайман». У зотдан сўрашди: «Нима учун одамлар орасида кечаси туриб таҳажжуд ўқувчиларнинг юзлари энг гўзалдир?» У зот жавоб бердилар: «Улар тунда Раҳмон билан ёлғиз қолишади ва Аллоҳ уларга ўз нуридан инъом этади».

КЕЧАДА ТУРИШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН САБАБЛАР ҲАҚИДА
   Кечада қоим бўлиш жуда оғир, қоим бўлиш шартларидан хабардор кишигина кечалари туришга муваффақ бўлади.
Бу сабабларнинг баъзилари зоҳирий, баъзилари ботинийдир.

ЗОҲИРИЙ САБАБЛАР:
- Кўп таом емаслик. Баъзилар айтади: «Эй муридлар жамоаси! Зиёда таом есангиз, ортиқча сув ичасиз, бас, кўп ухлайсиз. Натижада ортиқча пушаймон бўласиз»;
- Кундузи ўзини оғир иш билан толиқтирмаслик;
- Кумдузи қайлула - бир оз ором олишни тарк этмаслик. Зеро, бу кечаси қоим бўлишга ёрдам беради;
- Гуноҳлардан эҳтиёт бўлиш. Имом Саврий айтади: «Бир гуноҳим сабабидан беш ой кечалари туришдан маҳрум бўлдим».

БОТИНИЙ САБАБЛАР:
- Қалбнинг мусулмонларга ҳасад қилиш, уларни кўрольмаслик каби иллатлардан фориғ бўлиши. Уни бидъат ва залолатдан холи, ортиқча дунё ҳожатидан халос қилиш;
- Қалбда доим ҳавф - қўрқувнинг бўлиши;
- Кечаси қоим бўлиш фазлини билиш;
- Аллоҳ йўлидаги муҳаббат ва имон қуввати энг шарафли рағбат, сабабларидандир, чунки Парвардигорга муножот қилувчи тунда қоим бўлса, У Зот ҳозир ва унга шоҳиддир. Бас, муножоти уни тун бўйи рағбатлантиради.

Абу Сулаймон (раҳматуллоҳи алайҳ) айтади: «Тун аҳли кечалари дилхушлик билан банд ўйин аҳлидан кўра кўпроқ лаззатда бўлади. Тун бўлмаса, дунёда яшашни истамас эдим».

Имом Муслимнинг «Саҳиҳ» ида Пайғамбаримиздан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ривоят қилинган ҳадисда у зот (алайҳиссалом) марҳамат қилдилар: «Кечада дуолар ижобат бўладиган шундай бир соат борки, агар мусулмон банданинг дуоси шу соатга тўғри келиб қолса, яхши тилагини Аллоҳ унга ато этади. Бу соат ҳар тунда бўлади».

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ДОКТОР-Д седана ҳақидаги
«Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» деган ҳадисни TIBOMED седанаси асосида тажрибадан ўтказди!
😯Натижани ўзингиз кўринг!

👩🏻‍⚕️ Ҳозироқ буюртма беринг!


📞Телефон: +998996121222
📲Телеграм: @TibomedShifoolami

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​☝️Унутилган суннатларни иҳё қилинглар

Уйдан чиқишда самога назар ташлаш
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки уйимдан чиқсалар, албатта нигоҳларини осмонга қаратардилар ва: “Аллоҳумма инний аъузу бика ан адилла ав удалла ав азилла ав узалла ав азлима ав узлама ав ажҳала ав йужҳала ъалаййа», деган дуони ўқир эдилар”. (Бу онамизнинг асл исмлари Ҳинддир)

✍Маъноси: Аллоҳим, адашиш ва адаштирилишдан, тойилиш ва тойилтирилишдан, зулм қилиш ва зулм кўришдан, жоҳиллик қилиш ва менга нисбатан жоҳиллик қилинишидан Сендан паноҳ сўрайман.

📚Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можа ривоятлари.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​#МУЛОҲАЗА

Бир куни оилалик бир эр, уйига қайтиши билан   аёли   жанжал кўтара бошлади.  Жанжал шу даражада авж олдики, хатто аёл талоқ сўрашга ўтди. Жаҳл отига миниб олган аёл, талоғини беришини сўрашдан нарига ўтмай қўйди. Ҳеч чора топмаган эр,  қоғоз қаламни олиб  "Ҳа, мен Фалоний ўғли Фалончи, ақли ҳушим жойида, нима деяётганимни яхши билиб турган ҳолимда иқрор бўлмоқдаман:  Мен, аёлимни талоқ қўйиш нийятим йўқ. Ундан бошқаси керак ҳам  эмас."  деб ёзиб қўйиб, қаттиқ ғазаб билан ташқарига чиқиб кетди.
Қоғозни ичида талоқ қилинган иқрор бор дея ўйлаган аёлнинг хаёлидан, турли ваҳималар ўта бошлади  "Энди нима бўлади? Қаерга бораман? Болларимчи? Ота-онамга нима дейман? Хаётим энди қандай кечади?"   Бу саволлар қайта-қайта айланавериб, қаттиқ тушкун ҳолига ғарқ бўлди.   Бир қанча вақт ўтгач,  эр уйга қайтиб келди-да,  бир калима ҳам демай  хонасига кириб кетди.  Эри олдига кириб, нотўғри иш бўлганини тушунтира бошлади. Тушунмовчилик бўлганини айтиб, узр сўради.  Сўнг, бирор домлага бориб,  бўлган иш борасида фатво сўраб кўришини айтди.  Эр, "Ростдан ҳам бу ишдан афсусдамисиз?" дея сўради.  Аёли ростдан ҳам надоматда эканини айтганидан сўнг, эр: "Бориб қоғозни очиб, ўқиб кўринг" деди.
  Ҳақиқатдан қағозда ёзилган иқрорни ўқиган аёлнинг кўзига беихтиёр дув-дув ёш кела бошлади.  Эр:  "Ажралиш,  муаммоларга ечим бермайди. Бир-биримизни тушуниб, меҳр мурувват кўрсатиш билан барча нарсани ҳал этишимиз мумкин"  деганича чиқиб кетди.

«Аёлингиз ғазабингизни келтирадиган бўлса,  эсланг! Аллоҳ таоло талоқни сизнинг қўлингизда қилганини боиси,  ғазаб келганда уни қайтаришга аёлингиздан кўра кучлироқ бўлганингиздир»

«Айтиладики:  "Аёл киши, электр токига ўхшайди. Агар,  ундан тўғри қўллана олсангиз, хаётингизни нурга тўлдиради. Борди-ю, ножўйи ишлатсангиз,  хаётингизга нуқта қўйиб қўйиши ҳам мумкин"»

«Яна айтиладики: "Аёл киши, совунга ўхшайди.  Ўзи мулойим, ҳиди ҳушбўй.  Агар, қўлда маҳкам тутмоқчи бўлсангиз, қўлдан чиқиб кетади. Борди-ю, оёқ ости қилиб боссангиз,  қулаб тушасиз»

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳорат олишда, соч тарашда ва кавуш кийишда, қўйингки, барча ишларда ўнг томондан бошлаш қизиқтирар эди.

📚Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

☝️АФСУСЛАНМАНГ!

Ҳаётингизда қандай инсон бўлмасин, уни ёмон кўриб, у билан танишганингизга афсусланманг! Чунки, яхши инсонлар сизга "бахт-саодат" берса, ёмонлари "тажриба" беради. Уларнинг энг ёмонлари сизга "дарс" бўлса, энг яхшилари эса "хотира" бўлади.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Аллоҳни мехмони бўлишни истайсизми?!



🗒Ҳозирдан жойингизни банд қилинг!

Устоз Рустамжон домла билан Умра зиёрати!

🗓14 кунлик умра зиёрати!

ИЮЛ ОЙИ
🗓 2-4-7-9-11-14-16-18-21-25-28-30

АВГУСТ ОЙИ
🗓 1-6-8-13-15-20-22-27-29

Нархи:
Комфорт — 1150$

👍 Йўналиш:
✈️ Тошкент—Мадина
✈️Тўғридан тўғри рейс

✅ Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- 2-3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.
- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик

😀Жойлар сони чегараланган!

🔄Мурожаат учун:
📞 +998906690707
📞 +998996690700
📹 @karimov_07

Ҳамкорлик учун:
📞+998906690707

✈️Каналга қўшилиш учун:⬇️/channel/Ramazon_Tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📞ZEXTRA ҳақида мижозимиз Муҳиддин Болтаевнинг фикрлари.

☝️БИР ҚАРОРГА КЕЛИНГ!
Операциясиз даволанинг!

👍Ишонаверинг ZEXTRA ни танлаб афсусланмайсиз!


Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇

👩🏻‍⚕️ 📞
+998996121222

📜 Онлайн буюртма👇
💻
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉
@Zextrauz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Абу Сулаймон Дороний айтадилар:
Агар менга Фирдавс жаннатига кириш билан икки ракат намоз ўқиш ўртасида танлаш ихтиёри берилса, икки ракатни танлаган бўлардим. Чунки икки ракатда Роббимнинг ҳаққи бўлса, Фирдавсда нафсимнинг насибаси бордир.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Икки нарса сенинг кимлигингни билдиради:

1️⃣_. Ҳеч нарсанг йўқ экан, кўрсатган сабринг.

_2️⃣. Ҳар нарсанг бор экан, кўргизаётган муносабатинг.

✍️Мавлоно Румий

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладим
и? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

"Дунёда менга учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшилик қилиш;
2. Аёллар;
3. Кўзимнинг қувончи намозда бўлиши".

Шу гапни айтганларида, ҳузурларида саҳобалар ўлтирган эдилар. Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Рост гапирдингиз, эй Расулуллоҳ. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:

1. Расулуллоҳнинг юзларига қараш;
2. Молимни Расулуллоҳга инфоқ қилиш;
3. Қизимнинг Расулуллоҳнинг қўл остиларида, яъни никоҳларида бўлиши".

Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Абу Бакр. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшиликка буюриш;
2. Ёмонликдан қайтариш;
3. Ахлоқ кийимини кийиш".

Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Умар. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Очларни тўйдириш;
2. Яланғочларни кийинтириш;
3. Қуръон тиловат қилиш".

Али розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Усмон. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Меҳмонга хизмат қилиш;
2. Ёзда рўза тутиш;
3. Қилич билан урушиш".

Шу пайт Жаброил алайҳиссалом келиб: "Аллоҳ сизларнинг суҳбатингизни эшитиб, мени ҳам юборди. Ва агар дунё аҳлидан бўлганимда, нимани яхши кўришимни сўрашингизни буюрди", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан: "Агар дунё аҳлидан бўлганингизда, нималарни яхши кўрар эдингиз" деб сўрадилар.

Шунда Жаброил алайҳиссалом:
"1. Адашганларни тўғри йўлга иршод қилиш;
2. Қаноат қилувчи ғарибларга ҳамроҳ бўлиш;
3. Қийналганларга ёрдам бериш", деб айтдилар.

Ва яна айтдилар: "Аллоҳ азза ва жалла бандаларида учта хислат бўлишини яхши кўради:
1. Бор имкониятини ишга солиш;
2. Надомат қилаётганда йиғлаш;
3. Йўқчиликда сабр қилиш".

📚"Фазоилул аъмол" китобидан.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​💵 ДУНЁ ТИЖОРАТЛАРИДАН БИР МУДДАТГА БЎШАБ ОХИРАТ УЧУН ТИЖОРАТ ҚИЛИБ ҚОЛИНГ.

#Албатта_ўқинг

Аллоҳ сизга яхшиликлар берсин, Бизга ота онамиздан ҳам кўп яхшиликлар қилган, жаҳаннамга абадий тушиб кетишлигимиздан сақлаб шунга сабабчи бўлган, суюклигимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ўн бор саловот айтишликга 2 дақиқа вақтингизни аяманг.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

1. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

2. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

3. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

4. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

5. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

6. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

7. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

8. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

9. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.

أَللَّهُمَّ صَلِّ وَسَلِّمْ وَبَارِكْ عَلَيْهِ.

10. 💭 “Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалайҳ”.


Айни дамда сиз Пайғамбаримиз башорат қилган қуйидаги ютуқларга эришдингиз.

Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
- ўнта раҳмат йўллайди,
- ўн даражага кўтаради,
- ўнта ҳасанот ёзади,
- ўнта хатосини ўчиради».
(📚Насоий, Табароний, Баззор)

💰Энди шу савобларингизни кўпайтиришлик учун тижорат қилинг. Бу учун сиздан икки дақиқа вақт кетади.

☝️Рисолани ўн кишига юборинг‍‌‌‌‌‍!
‌‍‌‌‌‌‍‌‌‌‌‍‌‍‌‌‌‍‌‌‌‌‍
Бир соат мобайнида сизнинг ҳиссобингизга милиён саловат йиғилади

‌‌‍‌‌‌‌‌‌‍‌‌‌Яқинларингизни ҳам кўп саловот айтишларига сабабчи бўлинг!
‌‌
Набий ﷺ: «Ким бир яҳшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор» (Муслим ривояти)

✨ Аллоҳ сизни яхшиликлар билан мукофотласин. Амийн!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
/channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Кўп хафа бўлма..!
Шуни яхши билки, қанча йиғласанг шунча куласан...
Ҳамма нарсани тугади деб ҳам ўйлама..!
Қанча севсанг шунча севиласан...

✍️Мавлоно Румий

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Чарчадим дема, ҳамма ҳам чарчаган!
Яхшиман дема, ҳамма ҳам яхши.
Хафаман дема, ҳаммада ҳам ташвиш бор!
«Алҳамдулиллааҳ!» деб, бу ўткинчи дунёда охиратинг учун амал қилиб қол!


Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ИМОМГА РУКУДА ИҚТИДО ҚИЛСА-Ю, РУКУ ҚИЛМАСА

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Бир киши имом рукуда турган вақтда келиб иқтидо қилди. Руку қилмасдан сано ўқиди. Сано ўқигунича имом рукудан турди. Иқтидо қилган киши кейин ўзи руку қилди. Унинг намози бузилмаганми?


ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозга кечикиб келган ва ўша ракатда имом билан бирга руку қилмаган бўлса, у ракатни топмаган ҳисобланади. Агар имомдан кейин туриб, шу ракатни ўқиб қўйган бўлса, намози тўғри бўлган. Агар бу ракатни топдим деб ўқимаган бўлса, бир ракат кам ўқиб, намози бузилган бўлади ва шу намознинг қазосини ўқиб қўяди.
Бу борада “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
وَإِنْ أَدْرَكَ إمَامَهُ رَاكِعًا فَكَبَّرَ وَوَقَفَ حَتَّى رَفَعَ رَأْسَهُ لَمْ يُدْرِكْ الرَّكْعَةَ وَلَنَا أَنَّ الشَّرْطَ هُوَ الْمُشَارَكَةُ فِي أَفْعَالِ الصَّلَاةِ وَلَمْ يُوجَدْ لَا فِي الْقِيَامِ وَلَا فِي الرُّكُوعِ
“Муқтадий жамоатга имом руку қилиб турганида етиб келиб, такбир айтиб намозга киришса ва имом рукудан бош кўтаргунича руку қилмасдан туриб қолса, ўша ракатни топмаган бўлади. Бунга далил шуки, иқтидонинг шарти намознинг арконларида имомга шерик бўлишдир. Бу кишида бундай шерикчилик қиёмда ҳам, рукуда ҳам топилмади”.
Бундай ҳолатларда иқтидо қилган киши қулоқ қоқиши билан имомга эргашиб, имом қайси амални бажараётган бўлса, дарҳол шуни қилиши лозим. Чунки сано ўқиш суннат, имомга эргашиш вожиб саналади. Ундан ташқари иқтидонинг шартларидан бири муқтадий ҳар бир рукнни бир қисмини бўлса ҳам имом билан бирга бажаришидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

КИМ ИЛМ ЎРГАНСА МУАММОЛАРДАН ОМОНДА БЎЛАДИ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​​ҚУРЪОНИ КАРИМ  ФАЗИЛАТЛАРИ

– Қуръон аҳли - Аллоҳга аҳлдир.

– Қуръон тиловатининг савоби дунёдаги энг нафис мол-мулкдан ҳам улкандир.

– Ҳар-бир ҳарф учун ўнта ҳасанот берилади.

– У инсонга осмонда ва ерда роҳат-фароғат ҳамда гўзал хотирани улашади.

– Мусулмон кишини ҳар-бир ёдлаган оятига Аллоҳ жаннатда даражасини кўтаради.

– Қуръонга моҳир бўлган кишиларни Аллоҳ энг афзал фаришталарга яқин қилади.

– Одамларнинг энг афзали Қуръонни таълим олиб, бошқаларга ҳам ўргатган кишидир.

– Қуръонни ёд олиб унга амал қилган кишини Аллоҳ таоло азобламайди.

– Дунёда Қуръонга амал қилган кишиларни Қуръон шафоат қилади.

– Қуръон соҳибини Пайғамбар алайҳиссалом уламолар мартабасига кўтарадилар.

– Қуръон аҳлининг ота-онасини Қиёмат куни Аллоҳ таоло энг улкан мукофот билан сийлайди.

– Қуръон Аллоҳ таолога яқин қилиб, Унинг муҳаббатига сазовор этувчи энг улкан амаллардандир.

– Қуръон ўқувчилардан бошқа ҳаммани ҳар кеча ғофиллар деб ёзилади.

– Қуръон ўқиладиган хонадонга хайр ва барака туширилади ҳамда Аллоҳ таоло у хонадон аҳлини барча ёмонликлардан сақлайди.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

🌹Биз қалбимиз орқали улашган меҳр, бир инсонни хурсанд қилади, шу инсондаги хурсандчилик тугагунича, бизни ҳаёт бошқа тарафдан хурсанд қилади. Аксинча биздан берилган ёмонлик, ҳам алам, нафрат ҳам бир инсонни қалбини оғришига сабаб бўлади, бу эса токи у инсонни қалб оғриғи битмагунича, оғриқ берган инсонда салбий ўзгаришлар кузатилар экан.. .

🌹Ҳар бир кунни гўзаллик билан ўтказайлик.
Атрофга яъни у орқали ўзимизга яхшилик улашайлик, токи хеч қайси қалб биз учун оғримасин.

🌹Бошланган янги кун файзли, кутилмаган хурсандчиликларга
тўла бўлсин.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Бир-биримизнинг камчиликларимизни қидиришга шу қадар машғулмизки, гўзалликларни кўришга ва улашишга вақтимиз йўқ.

Нўъмон Алихон

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​🌹Хотин бўлиш қийин эмас!

Қийини — эрнинг жахли чиққанида битта гапдан қолиб, гап қайтармасликдир;
Қийини — қорни оч келганида, ярим кечаси бўлса хам, туриб овқатини олдига қўйишдир;
Қийини — ачитиб, кесатиб олишнинг ўрни келганида, уни ранжитмаслик учун тилни тия билиш, уни аяй олишдир;
Қийини — унинг хам ўз шахсий худуди борлигини тан олиш, унга дахл қилмасликдир;
Қийини — хаёт ташвишларидан чарчаб, аламини сиздан олганида, уни тўғри тушуниш, хафа бўлавермасликдир;
Қийини — кайфиятингиз яхши бўладими ёки ёмон, кўчадан кириб келганида уни илжайиб кутиб олишдир;
Қийини — баъзида хафа қилиб, ранжитса-да, заққига самимий дуолар қила билишдир.
Қийини — қанчалик қизиқ ва сирли туюлса хам, телефонини очиб, ичини титмасликдир;
Қийини — нафсга ёқмаса хам, итоат қилиш, бўйсуна олишдир;
Қийини — айблари, камчиликлари бўлса-да, болаларга отасини дунёдаги энг яхши инсон деб кўрсата билишдир...

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ЧИВИН МЎЪЖИЗАСИ

Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида марҳамат қилади: «Эй инсонлар! (Сизларга) зарбулмасал қилинди. Бас, унга қулоқ тутингиз! Аниқки, сизлар Аллоҳни қўйиб, сиғинаётган нарсаларингизнинг барчаси бирлашганда ҳам, бир пашшани ярата олмаслар, агар пашша улардан бирор нарсани тортиб олса, уни ундан айириб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб этилувчи (бутлар) ҳам заифлик қилурлар» (73-оят).
400 минг марта катталаштириб кўрсатадиган электрон микроскоп орқали таҳлил қилинганда, чивиннинг бошида юзта кўзи, оғзида 48 та тиши, кўксида 3 та юраги (марказий юрак, ҳар бир аъзо учун юрак) борлиги маълум бўлди.
Чивин қушларда мавжуд бўлмаган аъзолар билан жиҳозланган бўлиб, унда ҳароратни ўлчовчи асбоб бор экан. У атрофидаги нарсаларни рангидан, шаклидан эмас, фақатгина ҳароратидан таниб оларкан. Чивинда қонни таҳлил қилиш асбоби бор экан. У шу асбоб орқали қайси танага қўниш, қайси танадан қон олишни ҳал этар экан. Шунинг учун ҳам у ҳаммадан қон сўравермайди. Чивиннинг хартумчасида 6 та йўлак бўлиб, ҳар бирининг ўз вазифаси бор экан. Чивиннинг оёқларида тирноқлари бўлиб, уларни силлиқ терига қўнган пайтларда ишга солар экан.
Субҳаналлоҳ!
Ё Аллоҳ, Сен ҳар нарсага қодирсан!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

"Инсонлар қалбига яқинлашиш учун ўзида йўқ бўлган нарсани бор қилиб кўрсатадиган кишилардан ажабланаман. Ахир инсонларнинг қалби Аллоҳнинг қўлида-ку!".

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ВАЪЗ-НАСИҲАТ – МАЪНАВИЙ ОЗИҚА

Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейди:
«Эҳтимол, ўқувчиларга: "Одамлар рўзага доир жуда кўп мавзуларни эшитиб бўлган. Шундай экан, бу масалаларни яна қайта баён қилишга не ҳожат?" дейишлари мумкин.
Азизлар! Ахир бизлар ҳам бир ишни қайта-қайта қиламиз-ку. Масалан, кунига уч маҳал таомланамиз. Нега таомни озиқа деб биламиз-у, лекин ваъз-насиҳатни озиқа деб билмаслигим керак? Ваҳоланки, жисмнинг озуқаси бўлганидек, руҳнинг ҳам озуқаси бор. Жисмга ҳар доим янги озуқа зарур бўлганидек, руҳга ҳам доимо озуқа керак. Балки энди ваъзни қайта-қайта айтишга эҳтиёж борлигини тушунган бўлсангиз керак. Чунки ваъз-насиҳатларнинг мақсади ҳам айнан таомники кабидир. Фарқи шундаки, озуқа баданнинг қуввати, ваъз руҳнинг тиргагидир. Шундай экан, ваъз-насиҳатларнинг қайта-қайта айтилиши асло фойдадан холи эмас.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​🤲 Роббим, бизга раҳм қилгин!

▪️Роббим, “вақтиқи, ер ўзига хос зилзилага тушса..”, бизга раҳм қилгин!
▪️Роббим, “..вақтики, ер парча-парча қилиб юборилса..”, бизга раҳм қилгин!
▪️Роббим, “..юзлар оқ ва юзлар қора бўладиган кунда”, бизга раҳм қилгин,
▪️Роббим, «У Кунда на мол ва на ўғиллар манфаат бермас. Ким Аллоҳ ҳузурига саломат қалб ила келса, мустасно», бўлган вақтда бизга раҳм қилгин!
▪️Роббим, “...вақтики кар қилувчи овоз келса”, бизга раҳм қилгин!
▪️Роббим, “..вақтики катта офат (қиёмат) келса…”, бизга раҳм қилгин!
▪️Роббим, «.. у Кунда киши ўз ака-укасидан қочадир… ва онаси ва отасидан… ва хотини ва бола-чақасидан. У Кунда улардан ҳар бир кишини овора қилувчи ўз иши бор», вақтда бизга раҳм қилгин!
▪️Роббим, “..вақтики қуёш букланса.., “вақтики, осмон ёрилса..”, бизга раҳм қилгин!
▪️Роббим, “У Кунда одамлар оламлар Робби ҳузурида тик турарлар”, бўлган кунда бизга раҳм қилгин!
▪️Роббим, “Ўша Кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмас. У Кунда иш Аллоҳнинг Ўзига хосдир” бўлган чоғда бизга раҳм қилгин!

Изоҳ: Сура номлари ва оятлар :
1. Воқеа сураси, 1-оят.
2. Залзала сураси, 1-оят.
3. Фажр сураси, 21-оят.
4. Оли Имрон сураси, 106-оят.
5. Шуаро сураси, 88-89-оятлар.
7. Нозиъот сураси, 34-оят.
8. Абаса сураси, 34 - 37-оятлар.
9. Таквир сураси, 1 оят, Абаса сураси, 33-оят.
10. Мутоффиффийн сураси, 6-оят
11. Инфитор сураси, 19-оят.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ХАСТАЛИКДА ДАМ СОЛИШ ДУОСИ...

Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Исломга кирганидан буён жасадида пайдо бўлган оғриқдан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Қўлингни танангдаги оғриқли жойга қўй ва уч марта, бисмиллаҳи, етти марта, аъузу биллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру, дегин», дедилар (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).

Ҳадис матнига Имом Термизий ва Абу Довуднинг қўшимча лафзи: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. Мендаги оғриқ, мени ҳалок қилишига сал қолган эди. Бас, у зот: «Ўшани ўнг қўлинг билан ушлагин ва етти марта, аъузу би иззатиллаҳи ва қудратиҳи мин шарри ма ажиду, дегин», дедилар.
Бас, ўшандай қилган эдим, Аллоҳ мендаги нарсани кетказди.
Шундан буён аҳлимга ва улардан бошқаларга ҳам шуни буюраман».

Дуонинг маъноси бундай: «Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда ҳис қилаётган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Тўртта иш бор. Ҳар бирининг эвазига алоҳида ваъда бор

• Шукр. “Агар шукр қилсангиз, сизга яна ҳам зиёда қилиб бераман”. (Иброҳим сураси, 7-оят).
• Зикр – эслаш. “Шундай экан, мени зикр қилинглар (эсланглар), мен ҳам сизларни эслайман”. (Бақара, 152).
• Дуо. “Менга дуо қилинг, сизга ижобат қиламан”. (Ғофир, 60)
• Истиғфор – кечирим сўраш. “Модомики истиғфор айтарканлар, Аллоҳ таоло уларни азобламайди”. (Анфол, 33)

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🍃

•🎊•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🎊•🌹•Динимиз - Ислом
•🎊•🌹•Қибламиз - Каъба
•🎊•🌹•Айёмимиз - Жума
•🎊•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🎊•🌹•Қарзимиз - Закот
•🎊•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🎊•🌹•Амалимиз - Савоб
•🎊•🌹•Тилимиз - Тақво
•🎊•🌹•Нафратимиз - Зино
•🎊•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🎊•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🎊•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума муборак!

🌙✨ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Ўлимдан олдин!

40 ёшида ошқозон саратони билан касалланган халқаро миқёсда таниқли дизайнер ва ёзувчи Крисда Родригес вафот этишидан олдин шундай ёзган эди:

1️⃣. Гаражимда дунёдаги энг қиммат машина бор эди, лекин энди ногиронлар аравачасида ҳаракатланишимга тўғри келмоқда.

2️⃣. Уйимда ҳар хил брендли пойабзал ва қимматбаҳо буюмлар сотилади, аммо ҳозир менинг танам касалхона томонидан тақдим этилган кичик матога ўралган.

3️⃣. Банкда кўп пулим бор, лекин ҳозир бу маблағдан ҳеч қандай фойда йўқ.

4️⃣. Менинг уйим қасрга ўхшайди, ҳозир эса касалхонада оддийгина каравотда ётибман.

5️⃣. Беш юлдузли меҳмонхонадан беш юлдузли меҳмонхонага ўтар эдим, аммо ҳозир касалхонадаги бир лабораториядан иккинчисига ўтмоқдаман.

6️⃣. Мен юзлаб одамларга дастхат берар эдим, аммо бу сафар тиббий ҳужжатларга имзо чекмоқдаман.

7️⃣. Сочларимни етти нафар сартарош тартибга келтирар эди, энди эса бошимда битта ҳам соч йўқ.

8️⃣. Хусусий самолётимда исталган жойга уча олар эдим, аммо ҳози касалхона дарвозасига бориш учун икки йўлак керак.

9️⃣. Гарчи озиқ-овқат жуда кўп бўлсада, лекин ҳозир менинг диетам кунига икки таблетка ва кечқурун бир неча томчи шўр сувдир.

Бу уй, бу машина, бу самолёт, бу мебель, бу банк, жуда кўп обрў ва шон-шараф, уларнинг ҳеч бири менга мос келмайди. Буларнинг ҳеч бири мени тинчлантирмайди.

"Ўлимдан бошқа ҳақиқий нарса йўқ.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Шундай илм олгинки ибодат қилишингга зарар бeрмасин. Шундай ибодат қилгинки илм олишингга зарар қилмасин. Ким илмсиз амал қилса, ислоҳ қилган нарсасидан кўра, барбод қилган нарсаси кўпроқ бўлади.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Сени севмаганга суйкалма!
Севгингни ожизлик деб ўйлайди.
Бу ҳам етмагандек фидокорлигингни мажбурлик, вафойингни ялиниш дея бошлайди.
Борлигинг қадрига етмаса йўқлигинг тарбия қилсин!
Воз кечилмайдиган ҳеч кимса йўқ, ўзини воз кечилмас деб ўйлайдиган аҳмоқлар бор холос!

✍️Мавлоно Жалолиддин Румий

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…
Подписаться на канал