ЗУЛМНИНГ ОҚИБАТИ.
Бир киши ғарб мамлакатларидан бирига сафар қилди. У ерда бузуқчилик қилди. Унинг хотини, фарзандлари бор эди. У сафардан бемор бўлиб қайтди. Хотинига айтишга хижолат қилди. Чунки у хотинига хиёнат қилган эди. У бориб-келиб муолажа олиб олти йил юрди. Шифо топгунича беҳисоб пули кетди. Ўзининг дўстига шундай дейди:
"Аллоҳга қасамки, шу гуноҳимни эсласам қалбим ёнади".
"Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши зинокорлик қилар эди. Қаерда чиройли аёл борлигини эшитса уни тузоғига туширишга ҳаракат қилар эди. Аллоҳ таоло унинг жинсий аъзосини ифлос бир касалликка мубтало қилди.
"Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир йигитни биламан. Ёшликнинг авжида у. Уйи бор, машинаси бор. Жуда катта фойда келиб турадиган иши ҳам бор. Аммо Аллоҳни танимайди. Араб шаҳарларидан бирига борибди. Пляжга чўмилгани борибди. Унинг қулоғига вирус кириб кар қилибди. Умуман эшитмайдиган бўлди. Ўзини ерга отиб "кар бўлиб қолдим" деб гўдаклардай йиғлайди.
"Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши яхши, тўғри юрадиган, диёнатли ва мастура аёлга уйланди. Аёлнинг бу кўриниши эрига ёқмади. Уни ўз дўстлари билан аралаш ўтиришга, ўйнаб кулишга мажбурлади. Охири диндан чиқарди. Унинг кўзига Аллоҳ чидаб бўлмас дард берди. Бир табибдан иккинчисига қатнайверди. Фойда бўлмади. Охири бир табиб унинг кўзини олиб ташлаш лозимлигини айтди. Унинг кўзи ўйиб олинди.
"Албатта Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир!".
Бир киши хотинига талоқ бермоқчи бўлди. Хотинининг айби еттита қиз туққани эди. Саккизинчисига ҳомиладор эди. У бунинг ҳам қизлигини билиб қўрққанидан эрига айтмади. Туғиш соати яқинлашгач аёлнинг синглиси опасига поччаси ҳам шифохонага кетаётганини, қиз туғса уни талоқ қилишини айтди. Аёл қаттиқ йиғлади. Ўша кун ёмғир ёғаётган эди. Эрининг машинаси ёмғирда сирғаниб эр ҳалок бўлди.
"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".
Бир йигит хотини билан тортишиб уни қаттиқ урди. Хотини қаттиқ жароҳатланди. Аммо ҳеч қаерга шикоят қила олмади. Фарзандлари тақдиридан хавотирланди.
Эр иккинчи хотинга уйланишга қарор қилди. Никоҳдан олдин дўстлари уни ҳаммомга олиб боришди. Ярим соатдан сўнг у ҳаммомда жон берди. Ташхис инфаркт.
"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".
Димашқда бир киши яшар эди. Ёз кунлари уёқдан-буёққа юришни яхши кўрар эди. Унинг аёлларга термилишдан бошқа иши йўқ эди. Ўзича: "Аллоҳ гўзал. Гўзалликни севади", дер эди. Менинг бир дўстим унга қўшни эди. Унга насиҳат қилибди:
-Сен ҳам эркаксан-ку! Сенинг ҳам қизларинг бор-ку!
У дебди:
- Ҳеч нарса қилаётганим йўқ-ку! Фақат қараяпман.
Аллоҳ бу инсонни қовоқ заифлиги касаллигига мубтало қилибди. Кўз қовоғи ўзи очилмайди. Сени кўрмоқчи бўлса қўли билан қовоғини кўтариб сени кўради.
"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".
Ливанда бир киши бор. Унинг ширинликлар ва пишириқлар ишлаб чиқарадиган корхонаси бор. У Ливандаги энг машҳур корхоналардан ҳисобланади.
Унинг маҳсулотларини ҳар куни бир юк самолёти Амирликларга етказиб беришини эшитган эдим. Хуллас у пишириқ ва ширинликлар қироли экан.
Бир куни корхонага кирибди. Бир ишчининг иши ёқмасдан хамирни ерга ташлаб оёқлари остига ташлаб топтабди. Ишчи: "Хамирни босманг хўжайин" деса кибр билан: "Одамлар менинг оёғим остидан ейишади", дебди. Ана шу ҳодисадан бир ой ўтиб унинг оёғи қорасон бўлди. Тиззасидан икки оёғи кесиб ташланди. У ҳозир ҳам тирик. Мамлакатнинг ғарбий томонида яшайди.
"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".
Бир аёл туғмаган эди. Эрига бошқа хотин олиб берди. Янги кундош иккита бола туғди. Бир куни икки кундошнинг гапи қочиб болали хотин кундошига деди:
"Ичинг куйиб ўл! Мен яна ҳомиладорман. Олдимда бола, қўлимда бола" деди.
Ишонасизми, ўша хотиннинг учта боласи ҳам бирин-кетин ўлди. Туғмаган аёлнинг эса ҳозир бешта боласи бор.
"Албатта Роббингнинг чангали жуда шиддатлидир!".
Муҳаммад Ротиб Нобулсий.
Шайх Шаъровий раҳимаҳуллоҳ айтади:
Аллоҳга қасамки, зулмнинг интиқомини Аллоҳ албатта олади.
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
Қунут дуосини ўқий олмайдиган киши
❓Савол: Витр намозида Қунут дуосини ўрнига Ихлос сурасини уч марта ўқиса бўладими?
📩 Жавоб: Витр вожиб намозлардан ҳисобланади. Ҳанафий мазҳабига кўра бу ўринда қуйидаги машҳур дуони ўқилади: Бу матннинг ўқилиши қуйидагича: "Аллоҳумма иннаа настаийнука ва настағфирук, ва нуъмину бика, ва натаваккалу алайка ва нусний алайкал хойр, нашкурука валаа накфурук ва нахлау ва натруку май яфжурук. Аллоҳумма ийяака наъбуду, валака нусоллий ва насжуд), ва илайка насъаа ва наҳфид. Наржуу роҳматак ва нахшаа азаабак, инна азаабака бил-куффаари мулҳиқ".
Ушбу Қунут дуосини ҳазрат Умар розийаллоҳу анҳудан Имом Абдурраззоқ "Мусаннаф" ида саҳиҳ санад ила ривоят қилган.
Қунут дуосини билмайдиган кишилар унинг ўрнига Ихлос сурасини ўқиши жоиз эмас. Чунки бу ўрин дуо ўрни. Ихлос сураси эса дуо эмас.
👉 Давомини ўқинг
Фатволар тўплами" китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
#zikr #subhanalloh
📿Субҳаналлоҳ – Жаннатда боғ бўлувчи калима.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки: “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса, у учун жаннатда бир хурмо экилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Ўғил фарзанд
Кимнинг ўғил фарзанди бўлса, мен бу дунёдан ўтиб кетганимдан кейин, опа-сингилларингдан доим ҳабар олиб тургин деб айтаверинг, айтаверинг, умрингиз тугагунча айтинг.
Чунки қиёматда эркаклар опа-сингилларидан ҳабар олмагани учун сўроқ бўлар экан. Ота-онадан кейин опа-сингиллардан ҳабар олиш ака-укаларнинг зиммасида экан.
Ривоятда бир солиҳ киши биродарлари билан қабристон олдидан ўтиб кетаётиб бир қабрга дарахтнинг новдасини қўйди. Бу қабрдаги одам қабрда азобланяпти, шу новда сўлигунча азоби енгиллаб туради дедилар.
Одамлар бу одам қандай гуноҳ қилган деб сўрасалар:
-Бу йигитнинг бутун танаси ёняпти фақатгина ўнг қўли ёнмаяпти, сабаби у опа-сингилларидан ҳабар олмаган. У бир куни бир дўсти билан кетаётиб шу кўчада менинг опам яшайди деб, ўнг қўли билан кўрсатгани учун ўнг қўли ёнмаяпти. Кўрсатгани учун Аллоҳ ўнг қўлини азобдан қутқарди. Икки дона нон олиб, кўргани борганда бутун танаси азобдан қутилган бўларди дедилар.
Ўғилларимизни охират азобидан ўзинг асра, Роббим!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
#Қурбонликка_оид_масалалар
9-МАСАЛА: Етим боланинг моли нисобга етса, унинг молидан васийси қурбонлик қилади. Аммо ёш боланинг молидан қурбонлик қилинганида, унинг гўштини садақа қилинмайди. Балки захира қилиб олиб қўйилади ва мазкур боланинг ўзига едирилади. Агар захира қилиб олиб қўйишнинг имкони бўлмаса, у ҳолда сотиб, пулига айни ўзидан фойдаланса бўладиган қозон каби идишларга алмаштириб, уларни сақлаб қўйилади.
васий – етимнинг молу мулкини сақлаб, вояга етганда ўзига топширишга масъул бўлган шахс. Васий етимнинг онаси, бобоси, амакиси ёки бирор диёнатли киши бўлиши мумкин.
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
Қадр-қимматинг қачон тушади?
Хўш, қадр-қимматинг қачон тушади? Қачонки, сени тарбия қилишда машаққат чеккан зотларга овозингни баланд кўтарсанг, ўшанда тушади. Фарзанд, ўзини минг машаққат билан тарбия қилган, ювиб-тараган, ўқитган, меҳр берган ота-онасини доим ҳурмат қилиши, уларнинг хизматларида шай туриши, асло уларга овозини баланд кўтармаслиги, қўпол гапирмаслиги керак. Эътиборингизга бир ибратли ҳикояни ҳавола этамиз.
Ёши тўқсондан ошган бир онахон бор эди. Онахоннинг ўғли ҳикояни шундай давом эттиради:
“Кунлардан бир куни бизникига қариндошларимиздан бири келди. Онам менинг ҳузуримда (уйимда) эдилар. Уйга кириши биланоқ онамни кўриб: “Машааллоҳ! Онангиз ҳузурингиздаларми?” деди. Яъни сизнинг уйингиздаларми”, деди. Мен унга: “Йўқ, аксинча, мен у кишининг ҳузурларидаман” дедим. Шунда онажоним: “Йўқ, ўғлим. Кичкиналигингизда сиз бизнинг ҳузуримизда эдингиз. Биз кексайдик. Шунинг учун энди биз сизнинг ҳузурингиздамиз. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг “Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар...” деганини ўқимаганмисиз?!” дедилар. Мен онамга: “Гўёки мен бу оятни биринчи марта эшитаётгандекман, онажон” дедим”.
Ҳа, азизлар, ота-она кексайгани сайин улардаги ҳар бир нарса заифлашиб боради. Тана аъзолари, суяклари мўртлашади, заифлашади, кўнгиллари ҳам нозиклашиб боради. Аммо оталик, оналик муҳаббатлари, туйғулари, меҳрлари асло заифлашмайди. Сиз эса дўстим, борган сари қувватга тўлиб борасиз. Шундай экан, ўзингизнинг совуқ муомалангиз билан улардаги бу туйғуни сўндириб қўйманг! Бундан жуда ҳам эҳтиёт бўлинг!
Аллоҳ таоло барча ўтган ота-оналарни раҳматига олсин! Борларининг умрларига, ризқларига барака берсин! Ҳар биримизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёнинг бахту саодатига эришишимизни насиб айласин!
Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
- "Дўст ачитиб гапиради" дейишади. Ҳар аччиқ сўз сўзлаган киши, дўст бўлиб қолавермайди. Сени севмаган киши ҳам, аччиқ сўзлаши мумкин. Дўстингни сенга сўзлайдиган сўзи аччиқ бўлса ҳам, сенинг жонингни ачитмайдиган шаклда ширин тил билан сўзлайди.
Шамс Табризий
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
🌙 Зулҳижжа ойининг 1 кунлик рўзаси - 1 йилга тенг
💠 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ибодат қилинадиган бирор кун зулҳижжанинг ўн кунидан Аллоҳ таолога маҳбуб эмас. Ундаги ҳар бир куннинг рўзаси бир йилга баробардир. Ундаги ҳар бир кечада туриш қадр кечасида туришга баробардир" (Имом Термизий ва Ибн Можа ривоятлари).
✍ Одилхон қори Юнусхон ўғли
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
☝️Умрага бепул юбориш акциямизнинг биринчи босқичи аллақачон бошланган. Тезда бизга қўшилинг!
🕋 2 та умра йўлланмаси сизники бўлиши мумкин.
😊 Ҳа ҳа сизники бўлиши мумкин. Ота-онангизга ёки аёлингиз ва яқинларингизга 2 кишилик умра зиёрати йўлланмасини бепул тақдим этамиз.
🤔Қандай қилиб дейсизми?
☝️Буни йўли оддий. Tibomed қора седанасидан олинг ва акциямизда қатнашиб ғолиб бўлишингиз мумкин.
Бундан ташқари 2-3 чи ғолибларимизга қимматбаҳо совғаларимиз мавжуд.
🤓 Айтишингиз мумкин нархи қимматдир деб!
😎 Йўқ, йўқ! Нарх ва сифат ўзгармаган!
Шошилинг! Маҳсулот сони чекланган.
Батафсил маълумот ва буюртма қилиш учун ягона телефон рақам👇
☎️ +998996121222
📲 @TibomedShifoolami
👉 @Tibomed_qora_sedana
✨Фахри коинот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни севганлар учун ажойиб тавсия!
Муҳаммад Саййид Тантовийнинг “Пайғамбарлар тарихи“ китоби янгича кўринишда нашр қилинди. 4та қисмга ажратилган ушбу нашр совғабоп қутида жойлашгани ва китоб саҳифаларидаги ёзувлар катталиги билан аҳамиятли.
Ҳар бир оила аъзойингиз билан ўқиб чиқишни жуда-жуда тавсия қиламан!
Муаллиф: Муҳаммад Саййид Тантовий
Қутида 4та китоб бўлади
💸Нархи: 380 минг
📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb
🚚Етказиб бериш хизмати бепул:
👉 @ZiyoHadiya
Нега бунча ғамгинсан?
Қайғурмоқчи бўлсанг, намозни қазо қилганинг учун таҳажжудга туролмаётганинг учун, бировга озор берганинг учун, душанба, пайшанба рўзаларини тутолмаётганинг учун қайғургин.
Ғамгин бўлсанг, бугун Аллоҳ учун ҳеч нарса қилмаганинг учун, Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни мамнун қилолмаганинг учун ғамгин бўл.
Қайғурсанг, бир фақирга ёрдам беролмаганинг учун бир етимнинг қўлидан тутолмаганинг учун қайғур.
Ғамгин бўлсанг, дунёда бир бурда нон тополмаётган, касалликлар билан курашаётган инсонлар учун ғамнок бўл.
Қайғурсанг, Қуръони Каримни ўқиб, уни ҳаётингга тадбиқ қилолмаётганинг учун қайғур.
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
Ўқитувчи дарс чоғида ҳалокатга учраган кема ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди...
- Кемада эр - хотин хам бор экан... Улар қутқарув кемасигача сузиб боришди. Биргина жой бор экан...
Эр хотинини итариб юборди... Шунда чўкаётган аёл эрига нима деди...
Қани ким айтади...
Кўпчилик бир овоздан "Сендан нафратланаман", ёки, "Кўзим кўр бўлган экан" деган сўзни айтган деди...
Шу пайт ўқитувчининг кўзи жимгина ўтирган болага тушди...
- Нима деб ўйлайсан, аёл эрига нима деган?...
- Боламизни эҳтиёт қилинг - деган.
- Сен бу воқеани биласанми?- ҳайратланиб сўради ўқитувчи.
- Йўқ, мени ойим ҳам ўлими олдидан дадамга шундай деган - деди.
Ўқитувчи кўзига қалқиб келган ёшни кўрсатмаслик учун четга бурилди...
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
🌙ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ЎРНИ
Эркак киши хотинига хиёнат қилса, тошбўрон бўлади.
Иккинчисига уйланса-ю, адолат қилмаса, маҳшарда бир томони ишламаган ҳолда тирилади.
Агар эркакка аёлига бериладиган маҳр белгиланиб туриб, уни бермаса, ўғри ҳисобланади.
Агар талоқ қилса, аёлидан ҳеч нарса олмайди.
Агар аёлнинг меросдаги улушини еб кетса, Аллоҳ белгилаган чегарани бузган бўлади. Ким чегарани бузса, ўзига зулм қилибди. Хотинини уриб хорлаганлар пасткаш, уларни икром қилганлар олижанобдир.
Эр хотинини олти ойдан кўп муддат ташлаб қўйса, аёлнинг ажралишга ҳақи бўлади.
Эркак хотинига онаси каби муомала қила олмайди.
Агар эр хотинига “сен менга онамнинг орқаси кабисан” деса, унинг бўйнига қул озод қилиш ёки 60 та мискинга таом едириш ёки олтмиш кун рўза тутиш лозим бўлади.
Агар эр хотинини ёмон кўрса, сабр тавсия этилади. Эҳтимол, Аллоҳ унда кўп яхшиликларни яшириб қўйгандир?..
Агар эр хотинидан ажралса, унинг фазлини унутишга ҳақи йўқ; болаларини тортиб олмайди.
Аёлнинг моли ҳурдир. Агар эрига садақа қилса, иккита ажр олади. Агар ман этса, эр ҳеч нарса қилолмайди.
Аёлга нисбатан ҳар қандай ҳаддан ошиш жазоланади. Эр унинг таоми, ичимлиги, кийими ва масканига масъул. Эҳтиёжларига қоим туриш мажбурият. Хотиннинг эрига итоат қилиши эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир.
Агар эр хотинини яхшиликка буюрса, унга итоат қилади, гуноҳга чорласа, “Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат йўқ”.
Киши аёлини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳид ҳисобланади.
Аёл учун Набий алайҳиссалом Бани Қайнуқога қарши урушганлар.
Аёл сабаб халифа Муътасим қўшинини Амурияга олиб борди.
Бу – аёлнинг Исломдаги ўрни. Ғарбдаги ўрнини ҳам бир кўрсатинг-чи!
"Қалблардан сўранг" китобидан.
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ?
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шу гап рост. Бу маънода келган ҳадисларни бир неча муҳаддислар ривоят қилишган. Жумладан, Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Муслим” китобида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган:
عَن جَابِر رَضِيَ الله عَنهُ قَالَ أنَّ رَسولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ دَخَلَ علَى أُمِّ السَّائِبِ -أَوْ أُمِّ المُسَيِّبِ- فَقالَ: ما لَكِ يا أُمَّ السَّائِبِ -أَوْ يا أُمَّ المُسَيِّبِ- تُزَفْزِفِينَ؟ قالَتِ: الحُمَّى، لا بَارَكَ اللَّهُ فِيهَا، فَقالَ: لا تَسُبِّي الحُمَّى؛ فإنَّهَا تُذْهِبُ خَطَايَا بَنِي آدَمَ، كما يُذْهِبُ الكِيرُ خَبَثَ الحَدِيدِ. رَوَاه مُسلِم
_“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг (ёки Умму Мусайябнинг) ҳузурига кириб: “Сизга нима бўлди эй Умму Соиб, (ёки Умму Мусайяб) қалтираяпсиз?” дедилар. У: “Қуриб кетгур иситма”, деди. У зот алайҳиссалом: “Иситмани сўкманг, чунки у одамзотнинг гуноҳларини худди темирчининг босқони темирнинг зангини кетказганидек кетказади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37277
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ?
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37943
Заҳар нима?
Бир донишманддан:
– Заҳар нима? – деб сўрашибди.
Донишманд шунақа жавоб берибди:
– Эҳтиёжимиздан ортиқча бўлган ҳамма нарса заҳардир. Ортиқча меҳнат, ортиқча ҳордиқ, ортиқча қўрқув, ортиқча сокинлик, ғазаб, ортиқча қувонч, нафрат ва ҳатто яхши гумон.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
#Қурбонликка_оид_масалалар
10-МАСАЛА: Бир қўйни сотиб олаётганида, қурбонлик нияти бўлмаса, уни сотиб, ўрнига бошқа қўйни сотиб олиб қурбонлик қилиши жоиз. Қурбонлик нияти билан сотиб олинган қўйни сўяётган пайтида ният қилмаса ҳам, қурбонликдан ҳисобланаверади. Чунки сотиб олиш пайтидаги ниятнинг ўзи кифоя қилади (“Важиз лил-Кардарий”).
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
ОПЕРАЦИЯСИЗ ДАВОЛАНИНГ!
Агар сизда бўйин оғриқлари, грижа , бел, бўғим, қўл ва оёқ оғриқлари ортрит ва ортроз бўлса шу припаратни қабул қилишингизни тавсия қиламиз👍
ZEXTRA энг замонавий ва операциясиз ёрдам берувчи табиий ва ҳалол маҳсулот!
Ветнам маҳсулоти.
Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради! 👇
👩🏻⚕️ 📞 +998996121222
📜 Онлайн буюртма👇
💻 @TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ
✍️ Кўзларингизни самога қаратсангиз - уларда осмон акс этар, ботқоққа қаратсангиз - ботқоқ акс этар.
Кўзимизни қаерга қаратишимиз эса бизнинг иродамиз ва хоҳишимизга боғлиқдир.
(Конфуций)
📝 Оламдаги энг бой одам – ўз қувончи учун энг кам маблағ сарфлайдиган одамдир.
(Генри Давид)
📖 Яхшилик шундай неъматки - уни ҳатто кўзи ожизлар кўра оладилар, қулоғи оғирлар эшита оладилар.
(Марк Твен)
📚 Ҳар бир одамга ҳурмат ва яхшилик билан қаранг - улар шунга лойиқликлари учун эмас, сиз ИНСОН бўлганлигингиз учун
(Конфуций)
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
☝️«САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ»
асари янгича, совғабоп кўринишда нашр қилинди. 1, 2, 3, 4 китоб (қутида)
✨Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг таваллуд топган саналари милодий 571-йил, қамарий ҳисоби бўйича Рабиъ-ул аввал ойининг 12-куни, душанбада таваллуд топганлар. Бу зотнинг дунёга келишларида бир қанча мўъжизалар рўй берган.
☝️Бу хақида Аҳмад Лутфий Қозончининг
ушбу асари тўла ҳолида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилишларидан то вафотларига қадар муборак ҳаётларидан ҳикоя қилади. Муаллиф аниқ тарихий воқеа-ҳодисаларни ўзига хос бадиий йўсинда акс эттирган ва натижада у ғоят ўқишли чиққан.
Муқоваси: ҚАТТИҚ
Жамланган: 4 та КИТОБ📚
❗️Ўқинг ва Пайғамбаримиз хаётлари хақида, улар Ислом учун, уммат учун жуда кенг меросларини, ўгитларини хаётга тадбиқ қилинг
🏷Нархи : 380 минг
📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb
🚚Етказиб бериш хизмати бепул:
👉 @ZiyoHadiya
БАЛКИ, БУ НАЖОТИНГДИР...
Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсани келтирмадингми" деб сўраб қолдилар.
Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...
Отанг сенга мурожаат қилиб:
"уғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.
Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...
Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:
Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.
Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт.
Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
#Қурбонликка_оид_масалалар
8-МАСАЛА: Бой одамнинг балоғатга етган фарзандлари закот беришга қодир бўлмасалар, уларга қурбонлик вожиб бўлмайди. Балоғатга етмаган ёш боланинг бойлиги закот нисобига етса, унинг молидан отаси қурбонлик қилиши вожиб бўлади (“Ҳидоя” китоби).
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
ЕР ҲАМ ГУВОҲДИР
Салафлардан бири шундай деди: «Бир маконда Аллоҳга нисбатан гуноҳ қилсанг, то ўша ерда тоат қилмагунингча у ердан кетмагин, шунда ўша жой зарарингга гувоҳ бўлганидек, фойдангга ҳам гувоҳ бўлади».
«Ана ўша Кунда Парвардигорингиз унга (Ерга) ваҳий қилиб, сўзлашга буюргани сабабли у ўз хабарларини сўзлар!» (Залзала сураси, 4, 5 оятлар)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ернинг хабарлари нима эканлиги ҳақида шундай дедилар: «Ернинг хабарлари — ҳар бир эркагу аёл унинг устида қандай амал қилган бўлса, барчасини Аллоҳ таолонинг ҳузурида сўзлаб, гувоҳлик беришидир».
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
🌙 Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлигида афзал бўлган амаллар:
1. Қурби етган одам ҳаж қилиши.
2. Аллоҳ зикрини кўпайтириш.
3. Масжидни жамоатда иштирок этиш билан обод қилиш.
4. Нафл намозларни кўпайтириш.
5. Нафл рўза тутиш.
6. Қуръон тиловати.
7. Садақа.
8. Тунги таҳажжуд намози.
9. Қурби етса Қурбонлик қилиш.
10. "Алҳамдулиллаҳ", "Лаа илаҳа иллаллоҳ", "Аллоҳу акбар" каби зикрларни айтишга машғул бўлиш
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
#Қурбонликка_оид_масалалар
7-МАСАЛА: Нонвойнинг олдида закот нисоби (85 грам тилла ёки унинг) қийматича буғдой ёки ун ёки тузи бўлса, унга қурбонлик қилиш вожибдир. Ижара эвазига одамларни кирларини ювиб берувчи киши (қассор)нинг ҳузурида закот нисоби миқдорича совун ёки ишқор мавжуд бўлса, унга ҳам қурбонлик вожиб бўлади (“Муҳийтул Бурҳоний” китоби).
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
АЛЛОҲ РОЗИЛИГИ
Аллоҳга ризқ илинжида ибодат қилма, Аллоҳга мансаб илинжида ибодат қилма, Аллоҳга дунёдаги насибанг илинжида ибодат қилма! Аллоҳга шундай ибодат қилгинки, бу ибодат сени У Зотнинг розилиги томон олиб борсин. Сенинг ғоянг Аллоҳнинг розилиги бўлсин, шунда унинг ортидан барча истаган нарсаларинг ҳозир бўлади.
Шайх Шаъровий роҳимаҳуллоҳнинг сўзларидан.
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
#Қурбонликка_оид_масалалар
6-МАСАЛА: Қурбонлик вожиб бўлиши учун қурбонлик кунларининг барчасида бой бўлиши шарт қилинмайди, балки ушбу кунларнинг аввалида камбағал бўлган киши охирги кунида бойга айланса ҳам, унга қурбонлик вожиб бўлади (“Фатовои Оламгирийя” китоби).
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
БИР ЎЙЛАБ КЎРИНГ!
Агар Қорун пластик карточкамиздаги маблағимиз миқдорини билганида, кучли одамлар ҳам кўтаришга ожиз қолган хазина калитларидан воз кечар эди.
– Агар Форс императори Кисро, тахтидаги роҳатдан кўра уйимизнинг залларидаги юмшоқ диванларимиз роҳатбаҳш эканини билганида борми....?!
– Хизматчилар туяқуш патлари билан елпишаётган Рим императори уйларимиздаги совутгичлар (вентилятор ва кондиционерлар)ни кўрганида борми....?!
– Ҳерақл сопол графинда совуқ сув ичганида, атрофидагилар унга ҳавас қилишган эди. Агар Ҳерақл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!
– Халифа Мансурнинг хизматкорлари иссиқ сув билан совуқ сувни аралаштириб, илиқ сувда чўмилтиришганида, у ўзини бахтиёр ҳис қилган эди. Агар у бизнинг ҳаммомларимиздаги ванналарда чўмилганида борми...?!
– Қадимда ҳаж сафари туя устидаги бир неча ойлик юришларга чўзилар эди. У пайтда бизнинг пайтимиздаги самолётларда борилмас эди.
– Ҳозир биз шундай ҳаётда яшамоқдамизки, бизнинг турмушимизга қадимда шоҳлар ҳам қодир бўлишолмаган. Шунда ҳам баъзилар норози бўлиб, ўз қисматларидан нолишади.
Демак, кўз кенгайгани сари қалб торайиб бораверар экан. Аллоҳим! Биз учун дунёимиз ва динимизда ато қилган неъматларингга ҳамд бўлсин. Сенга лойиқ бўлганинг каби ҳамду сано айтолмаймиз. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан.
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
🐏 ҚУРБОНЛИК ШАРТЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ
(ВИДЕОИНФОГРАФИКА)
📖 "Парвардигорингиз учунгина намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг" (Кавсар сураси, 2-оят).
Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 👉ЖАВОБ:
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
🌙 Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.
❔Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🗣Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
💬Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ: