#Қурбонликка_оид_масалалар
6-МАСАЛА: Қурбонлик вожиб бўлиши учун қурбонлик кунларининг барчасида бой бўлиши шарт қилинмайди, балки ушбу кунларнинг аввалида камбағал бўлган киши охирги кунида бойга айланса ҳам, унга қурбонлик вожиб бўлади (“Фатовои Оламгирийя” китоби).
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
БИР ЎЙЛАБ КЎРИНГ!
Агар Қорун пластик карточкамиздаги маблағимиз миқдорини билганида, кучли одамлар ҳам кўтаришга ожиз қолган хазина калитларидан воз кечар эди.
– Агар Форс императори Кисро, тахтидаги роҳатдан кўра уйимизнинг залларидаги юмшоқ диванларимиз роҳатбаҳш эканини билганида борми....?!
– Хизматчилар туяқуш патлари билан елпишаётган Рим императори уйларимиздаги совутгичлар (вентилятор ва кондиционерлар)ни кўрганида борми....?!
– Ҳерақл сопол графинда совуқ сув ичганида, атрофидагилар унга ҳавас қилишган эди. Агар Ҳерақл уйимиздаги музлатгичлардаги сувни ичганида борми...?!
– Халифа Мансурнинг хизматкорлари иссиқ сув билан совуқ сувни аралаштириб, илиқ сувда чўмилтиришганида, у ўзини бахтиёр ҳис қилган эди. Агар у бизнинг ҳаммомларимиздаги ванналарда чўмилганида борми...?!
– Қадимда ҳаж сафари туя устидаги бир неча ойлик юришларга чўзилар эди. У пайтда бизнинг пайтимиздаги самолётларда борилмас эди.
– Ҳозир биз шундай ҳаётда яшамоқдамизки, бизнинг турмушимизга қадимда шоҳлар ҳам қодир бўлишолмаган. Шунда ҳам баъзилар норози бўлиб, ўз қисматларидан нолишади.
Демак, кўз кенгайгани сари қалб торайиб бораверар экан. Аллоҳим! Биз учун дунёимиз ва динимизда ато қилган неъматларингга ҳамд бўлсин. Сенга лойиқ бўлганинг каби ҳамду сано айтолмаймиз. Сен ўзингга сано айтганинг кабидирсан.
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
🐏 ҚУРБОНЛИК ШАРТЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ
(ВИДЕОИНФОГРАФИКА)
📖 "Парвардигорингиз учунгина намоз ўқинг ва қурбонлик қилинг" (Кавсар сураси, 2-оят).
Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 👉ЖАВОБ:
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
🌙 Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.
❔Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🗣Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
💬Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
Даврон НУРМУҲАММАД
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
10 йиллик грижадан қутилдим!
ZEXTRA ичиб грижадан шифо топган беморимиз билан суҳбатлашдик.
Сизда ҳам бўғимлар ва бел билан боғлиқ муаммолар борми?
ВИДЕОНИ АЛБАТТА КЎРИНГ!
Турли ҳил химикатларсиз, табиий ва ҳалол, дунё тан олган маҳсулот!
Ҳозироқ малакали мутахассисимиз билан боғланиб буюртма қилинг👇
👩🏻⚕️ 📞 +998996121222
📜 Онлайн буюртма👇
💻 @TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
🎁 Исталган Magic кулерларини —электрон, компрессорли ёки пастки юкланишли кулерни сотиб олинг ва 30 та сув капсуласини совға сифатида қўлга киритинг! Бу билан 525 000 сўмни тежаб қоласиз!
Magic кулерлари бу:
✅ 18 ой кафолат;
✅ Юқори сифатли йиғув;
✅ Моделларнинг кенг танлови;
✅ Тошкент шаҳри бўйлаб бепул ўрнатиб бериш.
💸 Magic сувнинг бир капсуласи (19 л) нархи — 17 500 сўм
❗️Акция фақат Тошкент шаҳри учун амал қилади
☎️ +998712036767
🚚 Тошкент бўйлаб етказиб бериш БЕПУЛ
🍃🎊🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌸🎊🍃
🍃🌸 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🍃🌸 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!
🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🌸💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌸
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИ ЙИҒЛАТГАН СУВ
Саҳобалардан Зайд ибн Аркам розияллоҳу анҳу шундай ҳикоя қилади.
Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан бирга эдик.
Орада у киши сув сўради.
Унга асалли сув келтирдилар.
Сувни лабларига яқинлаштирганда йиғлай бошлади.
Бир оздан кейин жим қолди.
Сув ичмоқчи бўлиб яна лабларига яқинлаштирганларида яна йиғлай бошлади.
Унинг аҳволини кўриб ёнида ўтирганлар ҳам йиғлай бошлади.
Шунда бири сўради:
- Эй Расулуллоҳнинг халифаси, сени нима бунчалар йиғлатди?
-Расули Акрам билан бирга эдим.
Ёнларидаги бир нималарни қўл билан ҳайдаб, ўзларидан узоқлаштиришга уринар эдилар.
Лекин атрофларида ҳеч нарса кўринмас эди.
Ўзларидан: “У нима эди?”-деб сўрадим.
У зот шундай марҳамат қилдилар:
-Бу дунё мажозий қиёфага кириб қалбимни забт этмоқчи бўлди.
Мен уни: “Мендан нари бор”- дея ҳайдадим.
У менга:
“Сен мендан қочдинг, қутулдинг, лекин сендан кейин келганлар мендан қутила олмайди, деди”.
Имом Ғаззолий
📚“Мукошафат ул-қулуб, 144–145-бетлар”.
Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 👉ЖАВОБ:
• “Суюкли пайғамбарим билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.
• “Суюкли пайғамбаримнинг дўстлари билан 365 кун”
Саҳифа — 527 бет.
• “Суюкли Қуръон китоби билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.
✅ Фарзандини ислом дини таълимотлари асосида тарбияламоқчи бўлган кишилар учун бу китоблар айни муддаодир.
✅ Ушбу китоблардаги ҚР-код ёрдамида аудио шаклини тинглаш имкони мавжуд.
Муқова — қаттиқ
Ўлчами — 17x24см
🏷ТЎПЛАМ НАРХИ: 580 минг сўм
(Фақат тўплам шаклида сотилади!)
📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb
🚚Етказиб бериш хизмати бепул:
👉 @ZiyoHadiya
10 йиллик грижадан қутилдим!
ZEXTRA ичиб грижадан шифо топган беморимиз билан суҳбатлашдик.
Сизда ҳам бўғимлар ва бел билан боғлиқ муаммолар борми?
ВИДЕОНИ АЛБАТТА КЎРИНГ!
Турли ҳил химикатларсиз, табиий ва ҳалол, дунё тан олган маҳсулот!
Ҳозироқ малакали мутахассисимиз билан боғланиб буюртма қилинг👇
👩🏻⚕️ 📞 +998996121222
📜 Онлайн буюртма👇
💻 @TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
ҒАРОЙИБ МАЪЛУМОТЛАР
💠 - Энг аввал, биринчи бўлиб иғво, ҳасад қилган Иблисдир. У ОДАМ алайҳис саломни ёмонлаб, иғво қилиб: «Уни лойдан яратдинг» деган.
💠 - Онадан туғилмаган Аллоҳнинг тўрт махлуқи:
- Одам алайҳис салом
- Момо Ҳавво
- Исмоил алайҳис саломнинг ўрниларига қурбонлик қилинган қўчқор
- Солиҳ алайҳис саломнинг туялари. Аллоҳ уни тошдан чиқарган.
💠 - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шоирлари, муборак саҳоба Ҳассон ибн Собит 120 йил умр кўрганлар. Оталарининг бобоси ҳам 120 йил умр кўрган экан.
💠 - Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин саккизта "Муҳаммад" исмли шахс бўлган. Улардан бир кишигина Исломга кириш бахтига муяссар бўлган. Бу Муҳаммад ибн Саламадир.
💠 - Буюк саҳоба Жундуб ибн Жанода розияллоҳу анҳу «Абу Зарр» тахаллусини олдилар. Сабаби, у зот ҳамиша йўлда учраган азият етказувчи заррадек нарсани бўлса ҳам, олиб ташлаган эканлар.
💠 - Жума куни бу исм билан номланишининг сабаби, шу кунда одамлар намозда йиғиладилар ва айнан шу кунда Аллоҳ таоло аввалги - ю охиргиларни ҳисоб-китоб учун жамлайди.
💠 - Пашша 40 кун, чивин 3 кун, бурга эса 5 кун яшар экан. Бу ҳам Аллоҳнинг бандаларига марҳаматидир.
©Умму Амина тайёрлади
Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 👉ЖАВОБ:
ҚУРУҚЛИКНИНГ ҚОҚ МАРКАЗИ
Каъба – ер сайёраси қуруқлигининг қоқ маркази. У ернинг ўртасида жойлашган. У тортиш кучининг маркази бўлгани сабабли бутун магнит зарядларини ўз ичига тортиб туради. Бу қуёш чиқишининг биринчи нуқтаси. Тортиш кучи юқори даражада бўлгани боис Каъба устидан на қуш ва на бир самолёт учиб ўта олади. Атмосфера босими кучли, бўшлиқ остидаги ҳаво ҳарорати... буларнинг ҳаммаси унинг устидан учиб ўтишга тўсқинлик қилади. Бу ҳодиса фанда исботланган. Эътибор берсак, қушлар Каъба атрофида учиб юради, зинҳор устидан учиб ўта олмайди.
Каъба – ернинг нури. Нур Каъбадан тарқалади, у бўшлиқни ва осмонни кесиб ўтади. Еттинчи осмонда Байтул маъмур билан туташади. Каъба айнан Байтул маъмурнинг остида жойлашган. Яъни, Байтул маъмурнинг сояси.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Гўзал гулни, осуда кечани, дуруст дўстни ҳамма хоҳлайди. Муҳими, гулни тикани билан, кечани асрори билан, дўстни дарди билан қабул қила олмоқликдир.
Шамс Табризий.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
#ДИҚҚАТ #ПРEМEРА
ВИДЕОНИ АЛБАТТА КЎРИНГ
ВА ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИНГ!
Тиббиёт Фанлари Доктори, «Доктор Д» клиникаси асосчиси ДИЛМУРОД ЭРГАШEВдан Грижани давоси ҳақида ажойиб лавҳа!
ZEXTRA табиий ва ҳалол маҳсулот!
Ҳозироқ малакали мутахассисимиз билан боғланинг👇
👩🏻⚕️ 📞 +998996121222
📜 Онлайн буюртма👇
💻 @TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!
☘️💐 ХАЙРЛИ ТОНГ! 💐☘️
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳим, мени мункар амаллардан, ахлоқлардан, ҳаволардан ва дардлардан четда қилгин», дер эдилар.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
🌙ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ЎРНИ
Эркак киши хотинига хиёнат қилса, тошбўрон бўлади.
Иккинчисига уйланса-ю, адолат қилмаса, маҳшарда бир томони ишламаган ҳолда тирилади.
Агар эркакка аёлига бериладиган маҳр белгиланиб туриб, уни бермаса, ўғри ҳисобланади.
Агар талоқ қилса, аёлидан ҳеч нарса олмайди.
Агар аёлнинг меросдаги улушини еб кетса, Аллоҳ белгилаган чегарани бузган бўлади. Ким чегарани бузса, ўзига зулм қилибди. Хотинини уриб хорлаганлар пасткаш, уларни икром қилганлар олижанобдир.
Эр хотинини олти ойдан кўп муддат ташлаб қўйса, аёлнинг ажралишга ҳақи бўлади.
Эркак хотинига онаси каби муомала қила олмайди.
Агар эр хотинига “сен менга онамнинг орқаси кабисан” деса, унинг бўйнига қул озод қилиш ёки 60 та мискинга таом едириш ёки олтмиш кун рўза тутиш лозим бўлади.
Агар эр хотинини ёмон кўрса, сабр тавсия этилади. Эҳтимол, Аллоҳ унда кўп яхшиликларни яшириб қўйгандир?..
Агар эр хотинидан ажралса, унинг фазлини унутишга ҳақи йўқ; болаларини тортиб олмайди.
Аёлнинг моли ҳурдир. Агар эрига садақа қилса, иккита ажр олади. Агар ман этса, эр ҳеч нарса қилолмайди.
Аёлга нисбатан ҳар қандай ҳаддан ошиш жазоланади. Эр унинг таоми, ичимлиги, кийими ва масканига масъул. Эҳтиёжларига қоим туриш мажбурият. Хотиннинг эрига итоат қилиши эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир.
Агар эр хотинини яхшиликка буюрса, унга итоат қилади, гуноҳга чорласа, “Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат йўқ”.
Киши аёлини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳид ҳисобланади.
Аёл учун Набий алайҳиссалом Бани Қайнуқога қарши урушганлар.
Аёл сабаб халифа Муътасим қўшинини Амурияга олиб борди.
Бу – аёлнинг Исломдаги ўрни. Ғарбдаги ўрнини ҳам бир кўрсатинг-чи!
"Қалблардан сўранг" китобидан.
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ? Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37943
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ?
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шу гап рост. Бу маънода келган ҳадисларни бир неча муҳаддислар ривоят қилишган. Жумладан, Имом Муслим раҳимаҳуллоҳ “Саҳиҳи Муслим” китобида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган:
عَن جَابِر رَضِيَ الله عَنهُ قَالَ أنَّ رَسولَ اللهِ صَلَّى اللَّهُ عليه وسلَّمَ دَخَلَ علَى أُمِّ السَّائِبِ -أَوْ أُمِّ المُسَيِّبِ- فَقالَ: ما لَكِ يا أُمَّ السَّائِبِ -أَوْ يا أُمَّ المُسَيِّبِ- تُزَفْزِفِينَ؟ قالَتِ: الحُمَّى، لا بَارَكَ اللَّهُ فِيهَا، فَقالَ: لا تَسُبِّي الحُمَّى؛ فإنَّهَا تُذْهِبُ خَطَايَا بَنِي آدَمَ، كما يُذْهِبُ الكِيرُ خَبَثَ الحَدِيدِ. رَوَاه مُسلِم
_“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг (ёки Умму Мусайябнинг) ҳузурига кириб: “Сизга нима бўлди эй Умму Соиб, (ёки Умму Мусайяб) қалтираяпсиз?” дедилар. У: “Қуриб кетгур иситма”, деди. У зот алайҳиссалом: “Иситмани сўкманг, чунки у одамзотнинг гуноҳларини худди темирчининг босқони темирнинг зангини кетказганидек кетказади”, дедилар” (Имом Муслим ривояти). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
/channel/Shayx_Hazrat/37277
ИСИТМА САБАБЛИ ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИМИ?
@Shayx_Hazrat CАВОЛ:
Иситма чиқса, Аллоҳ таоло гуноҳларни кечираётган бўлади, дейишади. Шу гап ростми?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/37943
#Қурбонликка_оид_масалалар
5-МАСАЛА: “Икки кўзи кўр ёки бир кўзи кўр ҳайвонни қурбонлик учун сўйилмайди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Туя, қорамол, қўй ва эчкиларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам, бичилмагани ҳам қурбонлик учун сўйилса, жоиз бўлаверади (“Ал-Ҳидоя” ва “Ал-Фатово Оламгирийя” китоблари). Озғин қўй сўядиган жойгача юриб бора олса, қурбонликка ярайди. Юриб бора олмаса, қурбонликка сўйилмайди.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
ҚУРБОНЛИК НИЯТИДАГИ КИШИ ТИРНОҚ ВА СОЧИНИ ОЛМАСЛИГИ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қурбонлик қилишни ният қилган киши тирноқ ва сочларини олмаслиги керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умму Салама разияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Ким Зулҳижжа ойини кўрса ва қурбонлик қилмоқчи бўлса, қурбонлигини сўйгунча соч ва тирноқларини олмасин” (Имом Насоий ривояти). Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳга кўра қурбонлик қилмоқчи бўлган киши соч ва тирноқларини олиши мубоҳ амал саналади. Хоҳласа олиши ёки олмаслиги мумкин. Ҳанафий мазҳабининг айрим кейинги уламолари мазкур ҳадисдаги буйруқ мустаҳабни ифода қилади, деганлар. Бунга кўра қурбонлик қилмоқчи бўлган кишилар қурбонлик қилгунларига қадар савоб умид қилган ҳолда соч ва тирноқларини олмасалар — бу ўзларининг ихтиёрлари, савоб берилишидан умид қилинади. Ким соч ва тирноғини олса, гуноҳкор бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
🍃🎊🕋ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ БИРИНЧИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🕋🎊🍃
🍃🕋 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🍃🕋 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!
🍃🕋 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🍃🕋 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🌸💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌸
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
НАМОЗНИ ТАРК ҚИЛУВЧИЛАРГА ТАҲДИД БАЁНИ
Баъзилар айтишди: “Кимки намозни ўз вақтида адо қилса, Аллоҳ таоло унга беш хислат билан ҳурмат кўрсатади:
1. Қийинчилик билан яшашликдан (фақирликдан) омонда қилади.
2. Қабр азобидан сақлайди.
3. Аллоҳ таоло ҳисоб-китобини ўнг томонидан беради.
4. Сирот кўпригидан яшиндек тез ўтади.
5. Жаннатга ҳисоб-китобсиз киради”.
“Кимки намозга бепарво бўлса, Аллоҳ таоло 15 нарса билан азоблайди: бештаси шу дунёда, учтаси ўлим вақтида, учтаси қабрда, учтаси қабрдан чиқишликда.
Дунёда бўладиганлари ушбулардир:
1. Умрининг баракаси кетади.
2. Унинг юзидан солиҳларнинг сиймоси ўчирилади (яъни, истарасиз бўлиб қолади).
3. Ҳар бир қилган амалининг умрига фойдаси бўлмайди.
4. Дуоси осмонга кўтарилмайди.
5. Солиҳларнинг дуосида унинг ҳаққи бўлмайди.
Ўлим вақтидагилари эса қуйидагилардир:
1. У хор-зор бўлиб вафот этади.
2. Оч-наҳор ҳолида ўлади.
3. Чанқоқ ҳолида ўлади, агар дунё денгизларининг ҳаммаси билан суғорилса ҳам, чанқоғи босилмайди.
Қабрда бўладиган азоблар ушбулардир:
1. Қабр унинг учун жуда ҳам тор бўлади, ҳаттоки қовурғалари бир-бирига киришиб кетади.
2. Қабрда олов ёнади ва у чўғининг устида кечаю кундуз тўлғаниб ётади.
3. Икки кўзи оловдан бўлган туксиз илон қабрда унга тажовуз қилади.
Бу илоннинг исми Аш-Шужаъул Ақроъ (туксиз, қўрқмас) деб аталади. Тирноқлари темирдан бўлиб, илоннинг узунлиги бир кунлик йўл миқдорича бўлади. Овози худди гумбурлаган момақалдироқнинг товушига ўхшайди. Илон қабрдаги инсонга шундай дейди: “Мен Аш-Шужаъул Ақроъман. Сен бомдод намозини қазо қилганинг учун Раббим менга то қуёш чиққунча сени урмоқликка буюрди. Аср намозини қазо қилганинг учун қуёш ботгунча сени урмоқлигимга Раббим амр қилди”. Илон инсонни ҳар урганида, у етмиш зироъ ер қаърига кириб кетади. У қиёматгача мана шу ҳолида бардавом бўлади.
“Фазоилул аъмол” китобидан.
Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 👉ЖАВОБ:
Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:
– Энг доно ким?
Айтди: – Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши.
Сўрадилар: – Энг яхши бойлик нима?
Айтди: – Ақл.
Сўрадилар: – Қайси ўт ўз ёқувчисини куйдиради?
Айтди: – Ҳасад ўти.
Сўрадилар: – Қандай бино вайрон бўлмайди?
Айтди: – Адолат биноси.
Сўрадилар: – Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин?
Айтди: – Сабрнинг.
Сўрадилар: – Қайси нарсанинг охири аччиқ?
Айтди: – Шошқалоқликнинг.
Сўрадилар: – Қайси дард бедаво?
Айтди: – Тентаклик.
Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 👉ЖАВОБ:
Бир инсон сиздан ёрдам истаса сиз уни шундай тушунинг: “У Аллоҳдан ёрдам сўради, Аллоҳ таоло эса сизнинг манзилингизни берди”.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Вақт ҳамма нарсани ўзгартиради, дейишади. Бу нотўғри ибора. Вақт ҳеч кимни ва ҳеч нарсани ўзгартирмайди.
Ўн йил аввалги ичувчи ўзини ўзи тарбиялаб, ичкиликдан воз кечмас экан, у ичувчилигича қолаверади.
Ўн йил аввалги хасис, бахил инсон ўз хулқини ўзи тарбияламаса, ўн йилдан кейин ҳам ҳасад ўтида ёнаверади.
Ўн йил аввалги дангаса ўзи шижоат қилмас экан, ўн йилдан сўнг ҳам дангасалигича қолаверади.
Вақт ҳеч кимни ўзгартирмайди... Инсон ўзини фақат ўзи ўзгартира олади!
«Қалбга таскин битиклар» китобидан.
Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми? 👉ЖАВОБ:
Қиблани аниқлаш
❓Савол: Аввалги пайтда уламоларимиз қиблани қандай аниқлаганлар? Шу ҳақда маълумот берсангиз.
📩 Жавоб: Бизнинг диёримизда Шайх Абу Мансур Мотуридийнинг қибла тўғрисида берган фатвоси асос қилиб олинган. Имом Сарахсий “Мабсут”ида нақл қилишича, Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ бундай деганлар: “Ёзнинг энг узун кунида қуёш ботган жойни белгилаб қўй! Сўнгра қишнинг энг
қисқа куни қуёш ботган жойни ҳам аниқлаб, белгилаб қўй!
Шу икки аломат ўртасидаги оралиқни учга бўлиб, ўнг томонингга икки ҳиссасини, чап томонингга бир ҳиссасини тақсимлаб, чап томондан биринчи ва иккинчи бўлаклар туташган чизиққа юзлансанг, шу қибладир”. Валлоҳу аълам!
"Фатволар тўплами" китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
ДОКТОР АЛИ САЛЛОБИЙ ТАВСИЯЛАРИ
1. Фарзанд билан ҳар куни 20 дақиқа дўстона суҳбат (мактаби, ўқиши ҳақида гапирмай ва панд насиҳатсиз).
2. Ҳар куни 5-10 марта ота-она ўз фарзандларига меҳр-муҳаббат ҳисларини изҳор қилиши.
3. Ҳар куни 5 марта фарзанднинг яхши ахлоқи, чиройли амалига мақтов айтиш.
4. Ҳар куни фарзанднинг ўзини тутиши ва кўринишига мақтов айтиш (табассуми, чиройли, соғлом қадам ташлаши…)
5. Ҳафтада бир марта фарзанд билан уйдан ташқаридаги машғулотни бирга бажариш (пиёда юриш, спорт билан шуғулланиш, автоуловда сайр қилиш…), беш дақиқа бўлса ҳам.
6. Ҳаёт асосларини болада пайдо қилиш учун уйқудан олдин ҳар куни «Фалон яхши ишни бажарганингда, ўзимни жуда бахтиёр ҳис қилдим», «Укангга қараганинг – жуда катта иш», «Фалон келишувимизга амал қилганинг мен учун фахр» кабилар орқали ўз ризолигингизни билдириб туринг.
7. Ҳафтада бир ёки икки марта оилавий маслаҳат ва суҳбат учун кечки таомни оила даврасида танаввул қилиш.
8. Ҳар куни 1-3 дақиқа болага тўлиқ қулоқ солиш, қуйидаги ҳолатда: холи, тинч жойда фарзандга хоҳлаган гапини, чегара ва қайдларсиз гапиришига рухсат бериб, қулоқ тутиш.
9. Тасарруфлар билан фарзандга бўлган муҳаббатни изҳор қилиш; бошнинг орқа тарафини силаш – меҳрибонлик ва шафқатни ифодалайди, бошига қўлни қўйиш – фахрланишни ифода қилади, қўлни пешонасига қўйиш – тинчлантиради, қўлини тутиш – ота-бола ўртасидаги алоқани кучайтиради, агар асабий бўлса, кўксини силаш билан тинчлантиринг Қучоқлаш, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фарзанд тарбиясида бизга ўрнак Зотлар. У Зот Фотима розияллоҳу анҳони масжидда ёки саҳобалар ҳузурида пешоналари, қўлларидан ўпар ва бағирларига босар эдилар.
Шу дастурга амал қилиб, фарзандингизга ўз меҳрингизни изҳор қилиш, унинг нақадар улуғ неъмат эканини ҳис қилдириш орқали ўртангизда кучли бир алоқа вужудга келсинки, у сизнинг ҳузурингизда чиройли хулқ эгаси, итоатли, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатли ва ота-онасини рози қиладиган ҳақиқий муслим бўлиб улғайсин, ахлоқини руҳан ва жисман бузувчи омиллардан узоқлашиб, уларга дуч келганда ўзини тўғри тута оладиган инсон бўлиб етишсин.
🤔Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак? 👉ЖАВОБ:
ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ
Боласига диний таълим бераётган ё буни хоҳлаётганлар! Уларга дунёвий билимларни ҳам беринг!
Боласига фақат дунёвий таълим бераётганлар! Уларга дину диёнатни ҳам ўргатинг!
Таълимнинг бу икки жиҳати қушнинг қанотлари каби. Агар бир қанот оқсаса, қуш тўғри уча олмайди. Бир томонга оғиб кетади ва қулайди...
✍️ Мубашшир Аҳмад
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
#Қурбонликка_оид_масалалар
5-МАСАЛА: “Икки кўзи кўр ёки бир кўзи кўр ҳайвонни қурбонлик учун сўйилмайди” (“Мухтасарул Қудурий” китоби). Туя, қорамол, қўй ва эчкиларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам, бичилмагани ҳам қурбонлик учун сўйилса, жоиз бўлаверади (“Ал-Ҳидоя” ва “Ал-Фатово Оламгирийя” китоблари). Озғин қўй сўядиган жойгача юриб бора олса, қурбонликка ярайди. Юриб бора олмаса, қурбонликка сўйилмайди.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Дунёда менга учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшилик қилиш;
2. Аёллар;
3. Кўзимнинг қувончи намозда бўлиши".
Шу гапни айтганларида, ҳузурларида саҳобалар ўлтирган эдилар. Абу Бакр сиддиқ розияллоҳу анҳу айтдилар:
"Рост гапирдингиз, эй Расулуллоҳ. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Расулуллоҳнинг юзларига қараш;
2. Молимни Расулуллоҳга инфоқ қилиш;
3. Қизимнинг Расулуллоҳнинг қўл остиларида, яъни никоҳларида бўлиши".
Умар розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Абу Бакр. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Яхшиликка буюриш;
2. Ёмонликдан қайтариш;
3. Ахлоқ кийимини кийиш".
Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Умар. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Очларни тўйдириш;
2. Яланғочларни кийинтириш;
3. Қуръон тиловат қилиш".
Али розияллоҳу анҳу айтдилар: "Рост гапирдингиз, эй Усмон. Менга ҳам дунёда учта нарса севимли қилинди:
1. Меҳмонга хизмат қилиш;
2. Ёзда рўза тутиш;
3. Қилич билан урушиш".
Шу пайт Жаброил алайҳиссалом келиб: "Аллоҳ сизларнинг суҳбатингизни эшитиб, мени ҳам юборди. Ва агар дунё аҳлидан бўлганимда, нимани яхши кўришимни сўрашингизни буюрди", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссаломдан: "Агар дунё аҳлидан бўлганингизда, нималарни яхши кўрар эдингиз" деб сўрадилар.
Шунда Жаброил алайҳиссалом:
"1. Адашганларни тўғри йўлга иршод қилиш;
2. Қаноат қилувчи ғарибларга ҳамроҳ бўлиш;
3. Қийналганларга ёрдам бериш", деб айтдилар.
Ва яна айтдилар: "Аллоҳ азза ва жалла бандаларида учта хислат бўлишини яхши кўради:
1. Бор имкониятини ишга солиш;
2. Надомат қилаётганда йиғлаш;
3. Йўқчиликда сабр қилиш".
📚"Фазоилул аъмол" китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ: