shayx_hazrat | Неотсортированное

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Подписаться на канал

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​🌙ТАРОВЕҲ ТАСБЕҲИ

Ўқилиши:
«Субҳаана зил-мулки вал-малакуут. Субҳаана зил-ъиззати вал-ъазомати вал-қудроти вал-кибрийаа’и вал-жабаруут. Субҳаанал-маликил ҳаййиллазии лаа янааму ва лаа йамуут. Суббууҳун қуддусун Роббунаа ва Роббул-малааикати вар-Рууҳ. Лаа илааҳа иллаллооҳу настағфируллоҳ. Нас’алукал-жанната ва наъуузу бика минан-наар».
Маъноси: «Мулк ва малакут Эгасини поклаб ёд этаман! Иззат, буюклик, қудрат, улуғворлик ва ҳукмронлик Эгасини поклаб ёд этаман! Ҳаргиз ухламайдиган ва ўлмайдиган Ҳаййни, Маликни поклаб ёд этаман! У Зот Суббуҳдир, Қуддусдир, фаришталарнинг ва Руҳнинг Роббидир. Аллоҳдан Ўзга илоҳ йўқ! Аллоҳдан мағфират сўраймиз. Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан Ўзингдан паноҳ тилаймиз».

«Ҳайй» сўзи барҳаёт деган маънони англатади. Ҳа, Аллоҳ таоло барҳаётдир, шунинг учун ҳам У Зот барча махлуқотга ҳаёт бахш эта олади. Унинг ҳаётлиги бирор сабабга боғлиқ эмас, аммо Ундан бошқанинг ҳаёти Унинг иродасига боғлиқдир. У Зот азалдан барҳаёт ва абадул-абад барҳаётдир.
Малик – мутлақ подшоҳ.
Мулк – подшоҳлик, ҳукмронлик.
Малакут – мутлақ тасарруф, мутлақ подшоҳлик. Тасаввуф уламолари истилоҳига кўра, «мулк» – шаҳодат олами, яъни зоҳирий, ҳиссий олам бўлса, «малакут» – ғайб олами, яъни ҳис қилиш аъзолари билан билиб бўлмайдиган олам.
«Суббуҳ» – Аллоҳ таолонинг исм сифатларидан бири, ҳар қандай нуқсондан пок маъносида.
«Қуддус» – айблардан пок, муборак Зот.
«Руҳ» – Жаброил алайҳиссалом. Аллоҳ таоло Қуръонда бу зотни шундай номлаган.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​❗️❗️​​ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ❗️❗️

🌙РАМАЗОНГА ЭНГ ЯХШИ ТАВСИЯ

✅ Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг!

- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...

✅ Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг!

- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...

✅ Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг!

- Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз...

— Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир!
(Қадр сураси, 3-оят)

✅‼️ Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз!

وعَنْ أَبِي مَسْعُودٍ الْأَنْصَارِيِّ رضي الله عنه قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِِل رواه مسلم
Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким яхшиликка далолат қилса, унга ўшани қилувчининг мислича ажр бор», дедилар».
Муслим ривояти


Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🕋 20 та умра йўлланмасидан 2 таси сизники бўлиши мумкин.

😊 Ҳа ҳа сизники бўлиши мумкин. Ота-онангизга ёки аёлингиз ва яқинларингизга 2 кишилик умра зиёрати йўлланмасини бепул тақдим этамиз.

🤔Қандай қилиб дейсизми?

☝️Буни йўли оддий. Tibomed қора седанасидан сотиб олиб бизни акциямиз ғолиби бўлишингиз мумкин.
Бундан ташқари 2-3 чи ғолибларимизга қимматбаҳо совғаларимиз мавжуд.

🤓 Айтишингиз мумкин нархи қимматдир деб!
😎 Йўқ, йўқ! Нарх ва сифат ўзгармаган!
Шошилинг! Умра йўлланмаси 20 дона холос.

Батафсил маълумот ва буюртма қилиш учун ягона телефон рақам👇

☎️ +998996121222

📲 @TibomedShifoolami

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙🤲РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

✨🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу «РАМАЗОН» ойида Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қилгайсан.

✨🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

✨🤲ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

✨🤲Аллоҳим барчаларимизга ушбу муборак Рамазон кечаларда умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айлагин АМИЙН!

🌙✨🎁ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ РАМАЗОННИНГ 1-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙 РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲Аллоҳ таоло ушбу ойни барчамиз учун хайр-баракотли қилсин, бу ойда ҳаммамизни ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин.

🎉Муборак Рамазон ойини мўмин ‎бандалари учун бу дунёда қилинган барча гуноҳ ва хатоларига қалқон қилган, рўзани ‎Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таоло шу ойнинг ҳурматидан гуноҳларимизни мағфират ‎қилсин.

🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​ЭЙ, РАМАЗОН, УЛУҒ РАМАЗОН!

☝️Аллоҳ таъоло сени қанчалар муборак...қанчалар севимли...қанчалар улуғ...қанчалар муқаддас қилгандир...

🌙Эй, Рамазон!...бутун дунё мусулмонлари...сенинг ташрифингга тайёргарлик кўряптилар...ва дуо қиляптилар...қанча солиҳлар...ва қанча валийлар...сени кутиб олишга жонсараклар...ва сени кутишликдаги ҳар соатни...санаб-санаб ўтказяптилар...

🌙Эй, Рамазон!...сен жудаям ажойибсан...бизнинг Набиййимиз...соллаллоҳу алайҳи васаллам...У зотга жону-боримиз фидо...ражаб ойини кўрган заҳотлари сени эслашни бошлаб юборар эдилар...Эй, Аллоҳим! Биз учун Ражаб ва Шаъбонда барака ато қил...ва бизларни Рамазонга етказ дея...

🌙Эй, Рамазон!...Аллоҳ таъоло сенинг халтангни ...саодатлар ила тўлдириб юборди...Аллоҳ таъоло Қуръони покдек улуғ китобини...сенинг бир кечангда...лавҳи маҳфуздан осмон дунёсига нозил қилди...Воҳ, Рамазон, воҳ!...Қуръони покдек тухфа сенинг покиза кечангда...бу уммати муҳаммадияга насиб бўлди...

🌙Эй, Рамазон!...сенинг номинг ҳам Қуръони каримда зикр қилинган...шунинг учун ўзинг ҳам муборак ва номинг ҳам муборакдир...

🌙Эй, Рамазон!...сенинг халтанг тўлиб тошган...сен раҳмат, мағфират, дўзахдан нажот ойисан...сен сахийлик ва ғамхўрлик ойисан...

🌙Эй, Рамазон!...сенинг кундузларинг пок, кечаларинг мунаввар ва муаттардир...

🌙Эй, Рамазон!...сен яна келяпсан...тамом шону-шавкат ила...тамом иззату-ҳурмат ила...маълум эмас бу сафар сен қанча гуноҳкорларнинг покланишига сабаб бўласан...

🌙Ҳа, Рамазон, ҳа!...биз биламиз...сенинг кечаларингдаги нур қанча қанча шаробхўр, фосиқ, зинокор, қароқчи...ва ўғрини пок қилиб жаннатий қилиб юборади...

🌙Ҳа, Рамазон!...биз биламиз...сен жуда сахийсан...сенга Аллоҳ таъоло катта куч ато қилди....Ҳазрати Жаброил алайҳиссалом...Пайғамбарларга алайҳимуссалом нозил бўлар эдилар... Эй, Рамазон!...у сенинг бир кечангда умматнинг шундай одамлари ҳузурига келади...улар...қаттиқ йиғлайверадилар...йиғлаб-йиғлаб Роббиларидан сўрайверадилар...кўп кўп тиловат қилаверадилар...

🌙Эй, Рамазон!...ҳа, бу сенинг ҳақиқатингки...қадр кечасида...Руҳул қудс фаришталарни олиб ерга тушадилар...ва бахтли одамлар учун омонлик сўраб дуо қиладилар...

🌙Эй, Рамазон!...биз биламиз...сен келган заҳотинг жаннат эшиклари очилади...Эй, Аллоҳ! Бизга ҳам жаннатни ато қил...ва сен келган заҳотинг дўзах эшиклари ёпилади...Эй, Аллоҳ! Бизларни ҳам дўзахдан сақла...

🌙Эй, Рамазон!...биз биламиз...сен баракалар бўлиб келяпсан...сен бизнинг дардларимизга даво бўлиб келяпсан...тезроқ кел...Эй, Баракалар ойи!...барча сени кутяпти...

🌙Ҳа, Рамазон!...сен келяпсан...сенинг ёқимли қадамларинг овози эшитиляпти...масжидларда сенинг зикринг бошланиб кетган...умра қилувчилар эҳром боғлаганлар...Қуръон ўқувчилари...ҳар дақиқаларни санаяптилар...марҳабо!...хуш келибсан!...эй, Рамазон!...энг бахтиёр кишилар...сенинг муқаддас кунларингда...ҳар куни Қуръони покни бир хатм қиларлар...заифлар уч кунда бир хатм...маълум эмас қисматимизда нималар битилган?...Эй, Аллоҳ! Биз учун ҳам Қуръони мажидни ўқишни...ва эшитишни осон қил...кейин қабул ҳам қил...

🌙Эй, Рамазон!...жуда кўп одамлар...ўзларининг хамёнлари ва сейфларини очиб қўядилар...рўзадорларга ифтор едирадилар...мухтожларга садақалар қиладилар...маълум эмас бизнинг қисматимизда нималар ёзилган?...Эй, Аллоҳ! Биз учун ҳам бу амалларни осон қил...жуда кўп одамлар бу ойда мағфират қилинадилар...аршдан эълон бўладики...уларнинг номини дўзах рўйҳатидан чиқариб, жаннат рўйҳатига ёзиб қўй дея...Эй, Аллоҳ! Биз ҳам айни шу фазилатларни сўраймиз...

🌙Эй, Рамазон!...жуда кўп одамлар...сенинг келган заҳотинг худди чўчқа гўшти четга ташлангандек, гуноҳларни ташлайдилар...Эй, Аллоҳ!...бизларни ҳам улардан қил...

📚(“Шаҳру Рамазон” китобидан. Муаллиф: Мавлоно Муҳаммад Азҳар. 33-35-бетлар. Абдулқайюм Комил таржимаси)

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​🌙РАМАЗОН ЎЗИ НИМА?

☝️Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ғунятут толибийн” да бир ажойиб нарсани ёзганлар. Шайх ёзадиларки, “Рамазон” сўзидаги ҳар бир ҳарф бу ойдаги сифатни баён қилади.

✨“Рамазон” сўзидаги “ро” ҳарфи, бу “раҳмат” ойи дейди.

✨“Рамазон” сўзидаги “мим” ҳарфи, бу “мағфират” ойи дейди.

✨“Рамазон” сўзидаги “зод” ҳарфи, бу “жаннат зоминлиги (кафолати) берилган” ой дейди.

✨“Рамазон” сўзидаги “алиф” ҳарфи, бу “унс ва улфат” (меҳрибонлик ва яқинлик) ойи дейди.

✨“Рамазон” сўзидаги “нун” ҳарфи, бу “нуроният” ойи дейди.

✨ Раҳмат истасангиз,
✨ Мағфират истасангиз,
✨ Жаннат зоминлиги (кафолати)ни истасангиз,
✨ Унс ва улфат (меҳрибонлик ва яқинлик) истасангиз,
✨ Нуроният истасангиз,

☝️У ҳолда бу ойда кўп ибодат қилинг. Шунда бу барча нарсалар насиб қилади.

📚“Тажаллиёту рамазонал-муборак” китобидан. 34-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси.


Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​#Рамазонга_тайёргарлик

🌙Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларга Рамазон ойи келиши ҳақида хушхабар беришлари

🌙Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларини ҳам Рамазон ойи учун тайёргарлик кўришга ундар ва бу ишни бу ой рўзасининг хусусиятлари, унга бериладиган улкан савоблар ҳақидаги ҳадислар билан амалга оширар эдилар.

🌙Бунга далолат қиладиган ҳадислар кўп. Қуйида уларнинг айримлари билан танишамиз:

🌙“Агар Рамазон ойи кириб келса, осмон эшиклари очилиб, Жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади".
(Бухорий ривояти, 1899-ҳадис)

🌙"Рамазон ойининг илк кечаси кириб келганида, шайтонлар ва жинлар кишанланади, Жаҳаннам эшиклари ёпилади, унинг бирорта эшиги очилмайди, Жаннат эшиклари очилади, унинг бирорта эшиги ёпилмайди. Бир нидо қилувчи шундай нидо қилади: “Эй яхшилик истовчи! Кутиб ол! Эй ёмонлик истовчи! Ўзингни тий! Аллоҳ бу ойда бандаларни Жаҳаннам оловидан озод қилади. Бу ҳар бир кечада бўлади".
📚(Термизий ривояти, 682-ҳадис. Бу саҳиҳ ҳадис.)

🌙"Сизларга Аллоҳ таолонинг фарзи ва муборак ой - Рамазон келди. Унинг рўзасини тутинглар. Бу ойда осмон эшиклари очилиб, жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар кишанланади. Унда Аллоҳнинг минг ойдан яхшироқ бўлган бир кечаси бор. Ким у кечанинг яхшилигидан маҳрум бўлса, (ҳамма яхшиликлардан) маҳрум бўлади”.
📚(Насоий ривояти, 2106-ҳадис. Бул саҳиҳ ҳадис.)

🌙"Жаннатда "Раййон” номли бир эшик бор. Ундан Қиёмат куни рўзадорлар киради. Улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. У кунда: "Рўзадорлар ўринларидан турадилар. Улардан бошқа ҳеч қаерда?”, деб нидо қилинади. Шунда рўзадорлар ким Раййон эшигидан кира олмайди. Рўзадорлар кириб бўлгач, эшик ёпилади, шундан кейин у эшикдан ҳеч ким кирмайди”.
📚(Бухорий ривояти, 1797-ҳадис.)

📚Бу улуғ суннатни тарғиб қилиш, бу чақириқ ва хушхабарларни овоза қилиш, одамларга Рамазон фазилати ва баракотини етказиш, бу ойда фурсатни ғанимат билиб, улкан савобларга эришиш ва барчани саодат сари чорлаш барчамизга муносиб вазифа саналади.

🌙Мўмин-мусулмон бандалар Рамазон кириб келиши туфайли қалбида мамнуният туйиши, Рамазонга алоҳида тайёргарлик кўришга, Рамазон ойидаги савоб ва ажрлардан тўлиқ истифода этишга, турли лаззат ва таомларга маҳлиё бўлмасдан, ибодатга кўпроқ эътибор қаратиши айни муддаодир.
Афсуски, кўп инсонлар Рамазон кириб келганини билмай қолишади, рўза тутса-да, рўзанинг мақсадини тўлиқ англамайди. Шу боис Аллоҳ таолодан ҳидоят ва тўғри йўлдан адаштирмаслигини сўраймиз!

✨«Расулуллоҳ алайҳиссалом рамазонда» китобидан.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!


Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙 РАМАЗОНГА ОЗ ҚОЛДИ

Юрак ҳапқириб кетар,
Соғинчдан дил энтикар,
Умидим бор етказар,
Рамазонга оз қолди!

Қалбга сурур баҳш этар,
Жаннат эшигин очар,
Дўзаҳ эшигин ёпар,
Рамазонга оз қолди!

Бу ой файзи ўзгача
Рахмат ёғар ҳар кеча,
Нур таралар тонггача,
Рамазонга оз қолди!

Ерга сиғмас малаклар,
Рад этилмас тилаклар,
Масжидда жам умматлар,
Рамазонга оз қолди!

Таровеҳлар ўқилар,
Тиловатлар қилинар,
Гуноҳлар ҳам тўкилар,
Рамазонга оз қолди!

Қадр кеча бор унда
Изланг сўнгги ўн кунда!
Тоқ кунларнинг бирида,
Рамазонга оз қолди!

Ҳисоби йўқ ажирлар
Ҳатто билмас Малаклар,
Қабул бўлгай тилаклар,
Рамазонга оз қолди!


Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Рўзанинг икки зийнати бор:

1. Ботиний зийнат – тақво.
«Шоядки тақводор бўлсангиз»
(Бақара сураси, 183-оят).

2. Зоҳирий зийнат – виқор ва одоб.
«Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни
қўймаса, Аллоҳ унинг таоми ва ичимлигини тарк
этишига муҳтож эмас». (Бухорий ривоят қилган)

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

САОДАТ ОЙИ КЕЛМОҚДА

Одамлар ўн бир ой мол-дунёнинг югур-югурлари ила машғул бўладилар ва Аллоҳдан узоқлашадилар, дунё ишларига ўралашиб қоладилар, ғафлатга мубтало бўладилар.

Раббимиздан жуда узоқлашган, хаёлимиз, амалларимиз - барчаси дунёнинг ташвишлари билан банд бўлиб, бандалик мақомимиз йўқолаёзган эди. Ана шундай беҳузур бир пайтда Оламлар Робби бизга саодат ойини ато этмоқда.

📚"Рамазонни қандай кутиб оламиз?" китобидан

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

РАМАЗОН ҚАЛБНИ ПОКЛАШ ОЙИ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​Тавбадан кейин қилган битта гуноҳ тавбадан олдинги етмишта гуноҳдан ёмонроқдир. Қалб ва танамиз касаллиги учун энг яхши даво гуноҳларни тарк қилмоқликдир.

Яҳё ибн Маъоз Розий.
🍃
Агар гуноҳ яхши бўлганда эди, ҳеч
Тоат қилмасанг, гуноҳ ҳам қилмагин! Агар сўзлаб гуноҳга қоладиган бўлсанг, жим ўтириб савоб олгин!

Бишри Ҳофий
🍃
Савоб йўлида шундай меҳнат қилиб чарчангки, гуноҳ ишлашга мадорингиз қолмасин...

Маҳмуд Асъад Жўшон
🍃
Гуноҳ ишлаганнинг қулоғини яхшилаб тортиб қўйинг. Зеро, бу дунёнинг жазоси охират жазосидан анча енгилдир.

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу
🍃
Аллоҳ ҳузуридаги энг ёмон гуноҳ, давомли қилинган гуноҳлардир.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​🍃🌹АЛБАТТА ЎҚИНГ!

☝️Расулуллоҳ ﷺ:“Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”.

🍃🌹САВОБ УМИДИДА АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ🌹🍃

☝️​​Ажойиб фикр 😍

صل على النبي عشر مرات

🍃🌹Пайғамбар алайҳиссаломга ўн бор саловот айтинг
1⃣2⃣3⃣4⃣5⃣
6⃣7⃣8⃣9⃣🔟

اللهم صل على
سيدنا محمد 1⃣

🍃🌹1⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 2⃣


🍃🌹2⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد3⃣


🍃🌹3⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 4⃣

🍃🌹4⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

اللهم صل على
سيدنا محمد 5⃣


🍃🌹5⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد6⃣


🍃🌹6⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 7⃣


🍃🌹7⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد 8⃣


🍃🌹8⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد9⃣


🍃🌹9⃣Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
اللهم صل على
سيدنا محمد🔟


🍃🌹🔟Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
وأرسلها لعشر أشخاص
☝️Ва уни 10 кишига юборинг

👳👳👳👳👳👳👳👳👳👳

خلال ساعة
Бир соат мобайнида
⏰⏰⌚

يكون مليون
صلاة على النبي
في ميزانك
сизни ҳисобингизга милён саловот йиғилади
⌛⏳⌛⏳⏳

متقولش مش فاضي
دى مليون صلاة
ممكن تشفع ليك 😊
Мен машғулман вақтим кам деманг ушбу милён саловот сизга шафоат бўлиши мумкин...

Бу нарса албатта, Пайғамбар алайҳиссаломни ушбу ҳадисларига асослангандир.
«Ким менга битта саловот айтса Аллоҳ унга ўнта саловот айтади» Муслим ривояти.

Ёлгизман дема берувчи Аллоҳ,
Қийналдим дема синовчи Аллоҳ,
Оғридим дема шифокор Аллоҳ,
Дўстим йўқ дема сирдошинг Аллоҳ.

☝️🌙🌹АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!!✔️

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃🌸🎊ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

•🎊•🌹•Роббимиз - Аллоҳ
•🎊•🌹•Динимиз - Ислом
•🎊•🌹•Қибламиз - Каъба
•🎊•🌹•Айёмимиз - Жума
•🎊•🌹•Фарзимиз - Намоз
•🎊•🌹•Қарзимиз - Закот
•🎊•🌹•Орзуимиз - Ҳаж
•🎊•🌹•Амалимиз - Савоб
•🎊•🌹•Тилимиз - Тақво
•🎊•🌹•Нафратимиз - Зино
•🎊•🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🎊•🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🎊•🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🎊🌹🤲АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН! АМИЙН! 🤲🤲

✨🍀🌹ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!


Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Рўза озиш учун тутилмайди!

Шайх МуҳаммадСодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ


Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​☝️БУНИ ЭНГ КЎП ТАРҚАТИНГ!!!

​​⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАЁТГАН САВОЛ-ЖАВОБЛАР (1-қисм)

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Рўзадор кундузи ювиниши мумкинми?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

❓Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
✔️ ЖАВОБ: 👉Бу ерда

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Рамазон - Қуръон ойи

1. Суфёни Саврий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кириши билан бошқа ишларни қуйиб, Қуръон тиловати билан машғул бўлар эдилар.
2. Имом Молик раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойи кириши билан ҳадис айтиш ва илм мажлисидан узулиб, мусҳафдан Қуръон тиловатига киришардилар.
3. Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойида намоздан ташқари олтмишта хатм қилардилар.
4. Имом Зуҳрий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи кирса: "Албатта бу ой Қуръон тиловат қилиш ва мискинларга таом улашиш ойидир", деб айтардилар.
5. Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойида ҳар куни кундузи битта хатм, Рамазондан сўнг эса ҳар уч кунда хатм қилар эдилар.
6. Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ Рамазон ойи келиши билан ўзларига вазифа қилиб олган вирдларини тўхтатиб, Қуръон тиловат қилиш билан машғул бўлардилар.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙 ✨РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК!✨

✨🎊РАМАЗОНИМ ХУШ КЕЛДИНГ!🎊✨

✨🌹• Қуёшни ҳам кулдириб,
✨🌹• Қалбга сурур тўлдириб,
✨🌹• Дўстларни суюнтириб,
✨🌹• Рамазон келди! Рамазон

✨🌹• Саҳар туринг ёронлар,
✨🌹• Хатм қилинг Қуръонлар,
✨🌹• Дод деворсин шайтонлар,
✨🌹• Рамазон келди! Рамазон

✨🌹• Ғафлат ойи эмас бу,
✨🌹• Овқат ойи эмас бу,
✨🌹• Раҳмат ойи демак бу,
✨🌹• Рамазон келди! Рамазон

🤲Эй, Рамазон!...биз биламиз...сен баракалар бўлиб келяпсан...сен бизнинг дардларимизга даво бўлиб келяпсан...Эй, Баракалар Рамазон ойи!...барча сени кутяпти...

✨💐🌹ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙🍃🌹РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

🌙🌹🎊РАМАЗОННИНГ ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🤲

✨ Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺнинг дуолари
✨ Қуръоннинг нури
✨ Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​‼️О Г О Ҳ Б Ў Л И Н Г !

❗️ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛМОҚДА.

🌙Юртимиз узра фараҳбахш Рамазон ойи ўзининг файзу футуҳи билан кезмоқда. Мунаввар тонгларда, муазззам шомларда қилинаётган хайрли дуолар диёримизнинг муссаффо осмонидан раҳмат, мағфират ва барака бўлиб ёғилмоқда.
Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).

📚Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло: “Одам боласининг ҳамма амали – ўзи учун, фақат рўза – Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман”, деди. Рўза – сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадорман” десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда ва иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

☝️Муқаддас динимиздаги барча ибодатларда бандалар Аллоҳнинг олдида баробар туради. Жумладан, рамазони шариф рўзасини тутишда ҳам одамлар бир хил даражада очликни бошдан кечирадилар. Уларнинг ораларидан ё бой, ё мансабдор истисно қилинмайди. Бу борада ҳамма баробар, кучли ва заиф, хос ва омманинг фарқи йўқ.

☝️Имом Ғаззолийнинг “Мукошафатул қулуб” асарида келтирилган бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар:

“Менинг умматимга беш хислат берилди, бу аввалгиларга берилмаганди:

✅1. Аллоҳнинг наздида рўзадорнинг оғзидан мушкдан ҳам яхшт ҳид келади.

✅2. Ифторгача малаклар рўзадор учун истиғфор қиладилар.

✅3. Бу ойда шайтонлар боғланади.

✅4. Аллоҳ ҳар куни жаннатни безантиради ва “Солиҳ бандаларим, қалбларидан ёмонлик ва жавобгарликни йўқ қилиш учун шошилинч ҳаракат қилишяпти!” деб буюради.

✅5. У, ойнинг сўнгги кечасида уларни афв этади.

🤲Аллоҳ таоло бу ойда қиладиган барча ибодату дуоларимизни ва тутадиган рўзаларимизни қабул айласин. Бандачилик қилиб билиб билмай қилган хатоларимизни мағфират айласин.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🎊🎉🌙КИРИБ КЕЛАЁТГАН САҲОВАТ, МУРУВВАТ ВА ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИГАН МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИДА ХАЙРЛИ АМАЛЛАРИНГИЗ ҲУДДИ ШУ ДАРАХТ ЯПРОҚЛАРИ КАБИ БЕҲИСОБ АЖРЛАР ОЛИБ КЕЛСИН!

☝️🌹АГАР ҚАЧОНДИР БИЛИБ БИЛМАСДАН ҚАЛБИНГИЗГА ОЗОР ЕТКАЗГАМ БЎЛСАМ КЕЧИРИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙 РАМАЗОН МУБОРАК!

Аллоҳ таоло ушбу ойни барчамиз учун хайр-баракотли қилсин, бу ойда ҳаммамизни ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин.

Муборак Рамазон ойини мўмин ‎бандалари учун бу дунёда қилинган барча гуноҳ ва хатоларига қалқон қилган, рўзани ‎Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таоло шу ойнинг ҳурматидан гуноҳларимизни мағфират ‎қилсин.

🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙✨🌟🌙

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Оз фурсат ичида ойлар султони – Моҳи Рамазон кириб келади. Саодатли кунларга етмоғимизга оз фурсат қолди ИншаАллоҳ...

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​Рамазонга оз қолди

Ўн икки ойнинг султони, муборак моҳи Рамазонга ҳам оз фурсат қолди. Ушбу ой қадимдан юртимизда ҳалқимизга хос меҳр-мурувват, бағрикенглик ва саховат ифодаси бўлиб келган. Ўтган солиҳлардан: «Рамазон ойини қандай кутиб олардинглар?» деб сўралганида, улар: «Биз янги ойни бошқа мусулмонларга нисбатан заррача ҳам гина адоват, кек сақламаган ҳолда, қалбимизни поклаган тарзда қаршилар эдик», дея жавоб берган эканлар.

Рамазон ойларнинг султонидир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ойларнинг энг афзали Рамазон ойидир», деганлар.

Имом Табароний ривот қилган.

Бу ҳақиқатни қуйида келадиган сатрлар ҳам тасдиқлайди.

Рамазон Қуръон ойидир. Рамазоннинг энг буюк фазилатларидан бири – бу унинг Қуръон ойи эканидадир. Аллоҳ таоло Ўзининг сўнги китоби, Қиёматга боқий қоладиган, барчани ожиз қолдирган мўъжиз каломи Қуръони Каримни нозил қилиш учун айнан Рамазон ойини танлаган. Шунинг ўзи бу ойнинг қанчалар улуғ эканини англаш учун етарлидир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: «Рамазон ойи – унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб Қуръон туширилгандир» (Бақара сураси, 185-оят).

«Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида туширдик» (Қадр сураси, 1-оят).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинишича, Аллоҳ таоло Қуръонни аввал Лавҳул-маҳфуздан дунё осмонига бутунича нозил қилган ва бу Рамазон кечаларидан бирида – Қадр кечасида бўлган. Вақти-соати келиб, Қуръоннинг Ер юзига, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилиниши ҳам айнан Қадр кечасида бошланган.

Кейинчалик ҳар Рамазонда ваҳий фариштаси Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, у зотга шу Рамазонгача нозил бўлган оятларни такрорлатадиган бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этадиган йиллари Қуръонни Жаброил алайҳиссаломга икки бора ўқиб берганлар.

Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳумо бу муборак хатмга гувоҳ бўлганлар. Бу хатм манбаларда «арзаи охир» - «сўнги ўқиб ўтказиш» деган ном билан машҳурдир.

Аллоҳим, яқинлашиб келаётган Рамазон ойини бизларга муборак қил!

Манба:
Islom.uz

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

РЎЗАДОРЛАР ЭШИГИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаннатнинг бир эшиги «Райён» деб аталади. Қиёмат куни ундан фақат рўзадорлар киради. Бу эшикдан улардан бошқа ҳеч ким кирмайди. Ўша кунда «Рўзадорлар қаерда?» деган нидо эшитилади. Шунда барча рўзадорлар ўша Райён деган эшикдан киришади. Рўзадорларнинг охиргиси кириб бўлгач, бу эшик бекитилади. Шундан сўнг бу эшикдан бошқа ҳеч ким кирмайди» дедилар.

(Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📖 ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИДА ЎҚИЛАДИГАН ХАТМИ ҚУРЪОН САҲИФАЛАРИНИНГ КУНЛИК ТАҚСИМОТИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Бошимдан ўтган ишларни ёзинг, бошқаларга ибрат бўлсин...
🍂
Мен туғилганимда ўғил туғилди деб адамлар катта тўй қилган эканлар. Йиллар ўтиб балоғатга етганимда менда қизлик аломатлари кўрина бошлаган. Оиламиз иснодга қолмаслик учун узоқроқ бошқа ерга кўчиб кетганмиз. Мен қиз бола бўлиб кийинишни бошлаганман. Чунки иложи йўқ эди эркак бўлиб кийинишни. Нозик-ниҳоллигим ҳам қизларга хос эди. Мени кўрикдан ўтказган шифокор мени фақатгина чет элда амалиёт қилишлари мумкинлигини айтди. Адамлар нафаси ўткир бир домлани таърифини эшитиб, маслаҳат қилгани борганларида мени: ""Хунаса"... Қайси томонга кўпроқ тортса, (яъни, қизгами, эркакками) ўшанга қараб бир тўхтамга келинади", дебди. Ота-онам куйгандан куйиб кетишди. Амалиёт қилинмадим. Бунга моддий имконимиз йўқ эди. Адамларни адалари яъни, додамлар онамнинг айтишларича жосус, хоин бўлган эканлар. Ҳар доим пайт пойлаб қаерда кучли домла ёки ҳужра борлигини эшитсалар ўша заҳоти сотар эканлар. Қанчадан-қанча оилаларни зир қақшатган расво одам бўлган эканлар. Маҳаллаларига янги оила кўчиб келибди. Додамлар бувимларни ўша оилага тез-тез чиқаришни бошлабдилар. Бувимлар ҳам эрга итоат деб қўшнининг уйида нима гап бўлса додамларга олиб чиқар эканлар. Бир куни бувим чиқсалар қўшни болаларига дарс бериб ўтирган экан. Чиқибдилару катта жиноятни устидан чиққандай додамларга чақибдилар. Додамлар НКВД га етказибдилар. Улар келиб текширишганда қўшнининг уйидан нодир китоблар чиққан экан. Хуллас уй боши қамалиб, аёли еттита бола билан қолиб кетган экан. Бувим ҳеч нарса бўлмагандай яна чиққанларида, қўшнининг хотини бувимнинг кўзларига тик боқиб: "Эримнинг қамалишига ким сабабчи бўлган бўлса, авлодидан хунасалар чиқсин. Кесик-кемтик болалар туғилсин...", деб айтган экан. Бу қарғишларга менинг адамлар гувоҳ бўлган эканлар. Лекин ёш бола бўлганлари учун эътибор бермаган эканлар. Адамлар домладан келиб, онамга йиғладилар." Ота-онамни қилган ишларини хунини биз тўлаяпмиз..."
Аммамнинг қизлари ҳам ногирон. Амакимнинг кичик ўғиллари туғма кўр бўлиб туғилган. Менга совчилар келганда: "Ўқитамиз", деб баҳоналар билан узатишмаган. Ҳозир ёшим 40 дан ошди...
Онамнинг айтишларига қараганда додамларни ер қабул қилмаган экан. Ҳар куни кўмиб келишаркан. Гўрков эрталаб супуриб юриб ўликни яна ташқарида ётганини кўриб қолаверар экан. Сўнг бир домлани олиб бориб Қуръон ўқиб туриб, қабрни устини цемент билан ёпиб ташлашган экан. Бувимлар ҳам жуда-жуда хунук ўлим топганларини айтишади. Шунгами ота-онам Аллоҳдан қўрқиб, намозга тушиб кетишган. Ҳозир онамлар билан яшайман. Адамлар юрак ҳуружидан вафот этиб кетганлар.
Қисқаси айтмоқчи бўлганим мусулмон биродарига сотқинлик қиладиганлар, Аллоҳ билан ўйнашишмасин! Жазо муқаррар...

Зулфия Махмуд

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🕋 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

☘️🕊 ЖУМА МУБОРАК! 🕊☘️

🎋🌷 Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🎋🌷 Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🎋🌷 Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🎋🌷 Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

🎋🌷 Жаннат хушбўйларидан бўлинг баҳраманд.
🎋🌷 Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🎋🌷 Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🎋🌷 Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​🌙 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:


☪️ЗАКОТ
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.

☪️ ФИТР
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:

буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.

Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.


☪️ФИДЯ
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади. Ҳар ким ўз имкониятига қараб, ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фидя миқдорини ажратиши кифоя қилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…
Подписаться на канал