Бир золим одам ёмонликдан қайтишни ихтиёр этиб, бир куни саҳарда ибодат қилиб ўтирса, рўпарасида фаришта пайдо бўлиб дебдики:
— Ёмонликларинг учун Аллоҳ сенга жаннатни раво кўрмади. Лекин қилаётган ибодатларинг эвазига жаннатдан бўлак нимани сўрасанг, берилади.
— Агар жаннат менга ҳаром қилинган бўлса, — дебди золим одам, — ибодатларим учун сўраганим ижобат қилинса, сўровим шуки, Аллоҳ мени шу қадар баҳайбат одамга айлантириб қўйсинки, мендан бошқа ҳеч ким дўзахга сиғмасин.
Тоҳир Малик
Одам яхшиликни чин дилдан истаса, ўзи дўзахда туриб хам бошқаларни дўзахдан асраш йўлини ўйларкан... Имконим йўқ, ўзим бу ахвол демас экан...
Мухими, ният холис бўлсин,
имкон топилади...
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
✅✅✅✅✅✅✅✅
🌙Рамазон ойини Маккаи мукаррама хамда Мадинаи мунавварада кутиб олинг
✅✅✅✅✅✅✅✅
14 кунлик умра зиёрати!
📏📏📏📏📏📏📏📏
🗓 9️⃣➖1️⃣1️⃣ 🔤🔤🔤🔤
1️⃣🔤1️⃣5️⃣0️⃣💲
📏📏📏📏📏📏📏📏
Пайғамбаримиз 🧕 (саллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай марҳамат қиладилар:
" عُمْرَةٌ فِي رَمَضَانَ تَعْدِلُ حَجَّةً مَعِي "
“Рамазондаги умра мен билан қилинган ҳажга тенг келади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
АКСА УРИШ ВА УНГА ЖАВОБ ҚАЙТАРИШ
Масала шуки, бир мусулмон акса уриб, «Алҳамдулиллаҳ» деса, саломга жавоб бериш вожиб бўлганидек, унинг ҳамд айтганини эшитганларга ҳам «Ярҳамукаллоҳ», деб жавоб қайтариш вожиб бўлади. Шунинг учун бир масалага кўра, акса урган одам «Алҳамдулиллаҳ»ни баланд овозда айтгани яхши. Токи одамлар унга «Ярҳамукаллоҳ», деб жавоб берсинлар. Шунда улар ҳам савоб оладилар, акса урган кишига ҳам дуо бўлади. Аллома Ибн Обидийн ҳам шу гапни таржиҳ қилганлар (қувватли ҳисоблаганлар).
Ҳазрат Ашраф Али Таҳонавий айтадилар: «Одамлар ўз ишлари билан машғул бўлиб турган жойда баланд овозда «Алҳумдулиллаҳ» десак, уларга жавоб қайтаришда қандайдир машаққат бўлиш эҳтимоли бўлса, яхшиси шуки, ундай ўринларда «Алҳамдулиллаҳ»ни баланд овозда айтмаслик керак».
📚"Мажолиси ҳакимул умма" китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
☪️ ҚУРЪОН НОЗИЛ БЎЛГАН ОЙ
“Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир” (Бақара, 185-оят).
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
🍃🌹🎊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУҲ!
🍃🌸Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, тонгда уйғотган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.
🍃🌸Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🍃🌸Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота - Онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🍃🌸Тонгимиз - яхшилик билан бошлансин, хонадонларимиздан тинчлик тотувлик, барака аримасин.
🍃🌸Бу кунда Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🍃🌸ХАЙРЛИ КУН!🌸🍃
☝️✈️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉/channel/Shayx_Hazrat/37277
🌙Рамазонга оз қолди. Аллоҳим барчамизни Рамазонга етказcин!🤲
📚Яҳё ибн Касир раҳимаҳуллоҳ Рамазон ойи яқинлашганда: "Аллоҳим, мени Рамазонга саломат етказгин. Рамазонни мен учун омонлик қилгин. Уни мендан мақбул ҳолида қабул қилгин", деб дуо қилардилар.
☝️🌙КИРИБ КЕЛАЁТГАН САҲОВАТ, МУРУВВАТ ВА ГУНОҲЛАР КЕЧИРИЛАДИГАН МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИДА ХАЙРЛИ АМАЛЛАРИНГИЗ ҲУДДИ ШУ ДАРАХТ ЯПРОҚЛАРИ КАБИ БЕҲИСОБ АЖРЛАР ОЛИБ КЕЛСИН!🤲
☝️✈️Дўст ва яқинларингизга албатта юборинг!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Қаришни кечиктириш учун илмий изланиш олиб борган 7 нафар япон олими Исломни қабул қилиб мусулмон бўлди. Нега мусулмон бўлганликларини қуйидагича баён қилдилар:
«Олиб борилган илмий изланишларимиз натижасида, "табиий йўл» билан қаришни кечиктириш учун зайтун ва анжирдан фойдаланиш кераклигини аниқладик. Биз синаб кўрган бир нечта синовларда кўриндики, 7 та зайтун, 1 та анжирдан тайёрланган кремларимиз ҳақиқатда қаришни кечиктирганига гувоҳ бўлдик. Қуръони Каримда ҳам зайтун билан анжирнинг ёшликка фойдаси борлиги ёзилган экан. Бундан ташқари, Қуръонда 7 марта зайтун, 1 марта анжир сўзи зикр қилинган экан.
Бу нарса тасодиф эмаслигини билиб Исломни танладик. Бизни бошқарётган яратувчи борлигини ҳис қилдик. Биз У борлиққа Аллоҳ, деймиз.»
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
- Онаси, сенга нима совға қилай тўйимизни ўн йиллигига?
- Сўраманг, барибир топиб беролмайсиз...
- Ие, бирор марта айтганингни олиб бермадимми? Айт, дарров муҳайё қиламан.
- Истаган нарсамними?? Алдамайсизми?
- Биласанку, йигит битта гапиради ва сўзида туради!
- Яхши... Ўзингиздан кўринг...
- Нима экан, жуда қизиқтирдингку?
- Вақт совға қилинг. Бошқа ҳеч нима керакмас.
- Нима деганинг бу? Қанақа вақт?...
🥀
- Ҳар куни кечки пайт мана шу қўлиздаги телефонни кавлаб ўтиришга кетган вақтиздан бир соатгинасини...
Оилангиз учун...
Оддийгина эътибор...
Болларизга...
Менга...
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Ким кўп истиғфор айтса
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Амал) сахифасида кўп истиғфорни топган кишига шодлик бўлсин", дедилар (Ибн Можа ривояти).
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳи".
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
РАМАЗОН ОЙИНИНГ БИРИНЧИ КУНИ ТЎҒРИСИДА
🗣Ўтган ҳафтада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Озарбайжон каби туркий давлатлар Фатво ҳайъатларининг онлайн мажлиси бўлиб ўтди.
🟢Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар, фалакий ҳисоб-китоблар, астрономик маълумотлар атрофлича таҳлил қилинди. Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди.
🔭 Туркий давлатлар уламолари фиқҳий қоидаларга таянган ҳолда фалакий ҳисоб-китоб ва астрономик кузатувларни эътиборга олиб, ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келиши ҳақида якдил фикрга келдилар.Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШ ВАҚТИ КЕЛДИ👍
ZEXTRA Ўзбекистонда бўғим касалликлари учун биринчи рақамли табиий ва ҳалол маҳсулот!
🇻🇳 Ветнам давлатида ишлаб чиқарилган.
Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!
Ҳар бир мижоз учун кафолатли совғалар бор.🤩
👩🏻⚕️ +998996121222
📜 Онлайн буюртма бериш учун👇💻
@TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
НИМА УЧУН ҚУРЪОН ЎҚИЙМИЗ?
1. Биз Аллоҳнинг амрига бўйсуниш учун Қyръон ўқиймиз.
2. Аллоҳга севимли банда бўлиш учун Қyръон ўқиймиз.
3. Тўғри йўлдан адашиб кетмаслик учун Қyръон ўқиймиз.
4. Қалбимиз покланиши учун Қyръон ўқиймиз.
5. Ғофил бўлиб қолмаслик учун Қyръон ўқиймиз.
6. Қалбимиз хотиржам бўлиши учун Қyръон ўқиймиз.
7. Мўминларнинг энг яхшиси бўлиш учун Қyръон ўқиймиз.
8. Хонадонимиз нурга тўлиши учун Қyръон ўқиймиз.
9. Кексаликда ночор аҳволда қолмаслик учун Қyръон ўқиймиз.
10. Дажжол фитнасидан сақланиш учун Қyръон ўқиймиз.
11. Меҳрибон ота-онамиз Aллоҳнинг марҳаматига эришишлари учун Қyръон ўқиймиз.
12. Қабр азобидан халос бўлиш учун Қyръон ўқиймиз.
13. Қиёматда шафоатга эришиш учун Қyръон ўқиймиз.
14. Жаннатдаги мартабамиз баланд бўлиши учун Қyръон ўқиймиз.
15. Энг асосийси Аллоҳ ризолиги учун Қyръон ўқиймиз...
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
“TIBBIO TIBOMED ORGANIC PRODUCTS” – сифатли ва ҳалол маҳсулотлар
Касал бўлмаслик учун соғлом турмуш тарзига риоя этиш зарур. Аслида бунга риоя этиш у қадар қийин эмас, ҳамма гап сизнинг ҳафсалангиз ва иродангизга боғлиқ. Шу икки жиҳатни идора эта олсангиз бас, организмда келиб чиқиши мумкин бўлган кўплаб ўзгаришларни енгиб ўта оласиз.
Дарвоқе, касалликнинг олдини олиш учун профилактика мақсадида организмни керакли витамин ва минераллар билан сийлаб туриш зарур. Шу мақсадда табиий маҳсулотларни истеъмол қилишга одатланинг. Уларнинг ўрни тўлмаган ҳолатда қиммат бўлса ҳам энг сифатли, ҳалол биологик қўшимчаларни танланг. Нега дейсизми? Чунки у сизда келиб чиқиши мумкин бўлган кўплаб касалликлардан ҳимоялашда ёрдам беради.
Биз бу борада сизга “TIBBIO TIBOMED
ORGANIC PRODUCTS” маҳсулотларини таклиф этамиз.
Қуйидаги ҳавола орқали каналимизга кириб, бу ҳақда батафсил маълумот олишингиз мумкин.
TIBBİO TIBOMED канали⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEY2Si4UiFP2xOcXRA
☝️Тасаввур қилинг!
Тасаввур қилинг, бир бой киши ҳар куни эрталаб соат бешда унинг олдига борсангиз, сизга бир миллион сўм беришга ваъда берди. Борармидингиз? Ёки бўлмаса, уйқучи эканингизни ёки уйғонгандан кейин бошқa ишингиз борлигини баҳона қилармидингиз? Ҳаёл қилиб кўринг, бир йил давомида ҳар куни ўша одамнинг олдига бордингиз ва ҳар боришингизда бир миллион сўм ишлаб олдингиз. Йил сўнгида 365 миллион сўм пул ишладингиз. Яна ҳаёл қилингки, ўша бир йилнинг охирида сизга ўлим етди. Сизни қабрга олиб кетишяпти. Ўзингизни шу ҳолатда тасаввур қилинг ва қуйидаги саволларга чин қалбдан жавоб бериб кўринг: Ёнингизда 365 миллион сўмингиз бўлиб, битта ҳам бомдод намозингиз бўлмаган ҳолда қабрга киришни хоҳлармидингиз? Ёки бир сўмингиз ҳам йўқ, аммо бунинг ўрнига 365 та бомдод намозингиз бўлишини истармидингиз? Тўғрисини айтиб, жавоб беринг! Қайси бири сиз билан қолиб, сизга фойда келтиради? Одамларнинг дунë матоҳи учун уйғонишларини, бироқ яхшилик тўплаш учун уйғонмасликларини қандай изоҳлай оласиз? Бундай одам ўлимга шубҳа билан қарайдими? Ёки қайта тирилишгами? Ёхуд Аллоҳ таолонинг борлигига шубҳа қиладими? Агар буларнинг ҳеч бирига шубҳа қилмасалар, ўлимнинг кутилмаганда келишини билган ҳолларида кўпчилик мусулмонларнинг ўлимга бепарволикларини қандай тушунтира оласиз? Аллоҳнинг бизни кузатиб тургани ва қудрат соҳиби эканини билиб туриб, бунга эътиборсизликларига нима дея оласиз?
Эй бомдод намозига турмаëтган инсон, сиз менинг мана шу саволларимга жавоб беринг!
«Бугун бомдод ўқидингизми?» китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
📕 ЯҚИНЛАРИНГ ЙИҒЛАТСА.
Яқинларинг йиғлатса,
Кўз ёшингни яширгин.
Битта яхшилик қилса,
Ўнта қўшиб оширгин.
Яқинларинг йиғлатса,
Ётдан ёруғлик кутма.
Сўнги йўлга кузатувчи,
Шу йиғлатган унутма.
Яқинларинг йиғлатса,
Қилма элга овоза.
Кабутар кўк қучса ҳам,
Қайтар жойи ховоза.
Яқинларинг йиғлатса,
Қўлларингни қўй кўзга.
Ҳа десалар, дегин толди,
Кўзим қараб юлдузга.
Яқинларинг йиғлатса,
Дема мени билмади.
Сен ким бўпсан абу лаҳаб,
Пайғамбарни билмади.
Яқинларинг йиғлатса,
Ғам чекма бу бор хисдир.
Қур'он ўқи бир пастда,
Қур'он таскин, мунисдир.
Бироқ шундай яшагин-ки,
Салом ўрнинг билинсин.
Ортингдан дуо қилиб,
Жаннатларни илинсин.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Биласизми?
Масжидул-Ҳаром (Макка) ҳудудида биринчи ўрнашган одам аёл киши бўлган. У Ҳожар онамиздир!
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга биринчи бўлиб иймон келтирган ҳам аёл киши эди. У Хадича онамиздир!
Аллоҳнинг йўлида биринчи бўлиб аёл кишининг қони тўкилган. У Аммор ибн Ёсирнинг онаси Сумайя розияллоҳу анҳо эди.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло Қуръонда асосий ҳукмлари аёлларга бағишланган ва уларнинг номи билан аталган "Нисо" ("Аёллар") сурасини нозил қилди. Бу сура узунлиги бўйича Қуръонда учинчи ўринда туради.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрий 10-йил, Зулҳижжа ойида бўлган Вадо хутбасида"Аёлларга яхши муомалада бўлишингизни васият қиламан", деб алоҳида таъкидлаганлар. Муслим (1218), Абу Довуд (1905), Ибн Можжа (3074), Доримий (1850).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Кимнинг учта қизи бўлиб, уларнинг (тарбиясидаги) машаққатига, қийинчилик ва енгиллик (вақт)ларига сабр қилса (яъни қизларини солиҳа қилиб тарбиялаб, вояга етказса), уларга қилган меҳрибонлиги туфайли Аллоҳ уни жаннатга киритади", дедилар. Шунда бир киши: "Иккита (қизи) бўлса-чи, эй Росулуллоҳ?"— деб сўради. Росулуллоҳ "Ёки иккита (қизи) бўлса ҳам", дедилар. Бошқа бир киши: "Битта (қизи) бўлса-чи, эй Росулуллоҳ?" — деганди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ёки битта (қизи) бўлса ҳам", деб жавоб бердилар". Аҳмад (8220), Ҳоким (4/176). Саҳиҳ ҳадис.
Бошқа бир ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким учта қизни (тарбиялаб) ўстирса, уларга (чиройли) одоб берса, турмушга узатса, яхшиликлар қилса, унга жаннат бўлади', деганлар. Абу Довуд (4481). Саҳиҳ ҳадис.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадис: "Бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келиб: "Одамларнинг қайси бири яхши муомаламга ҳақлироқ?" — деб сўради. "Онанг", дедилар. "Сўнгра ким?" "Онанг", дедилар. "Сўнгра ким?" "Онанг", дедилар. "Ундан кейинчи?" — деб сўраганди, "Кейин отанг", дедилар". Бухорий (5626), Муслим (2548).
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Ислом тарихидан сабоқлар
🕋🕌
Савол: Ким биринчи бўлиб ўлимни орзу қилган?
Жавоб: Юсуф (алайҳиссалом).
Савол: Умматнинг биринчи бўлиб қайси амаллари кўтарилади?
Жавоб: Беш вақт намоз.
Савол: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг биринчи бўлиб ўқиган намозлари қайси?
Жавоб: Пешин намози.
Савол: Қиёматда биринчи бўлиб кимнинг устидан ер очилади?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам
Савол: Ким биринчи бўлиб жаннат эшигини тақиллатган?
Жавоб: Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам.
Савол: Ким биринчи бўлиб шафоат қилади?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).
Савол: Қайси уммат биринчи бўлиб жаннатга киради?
Жавоб: Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг уммати.
Савол: Ким биринчи бўлиб осмонда азон айтганини биласизми?
Жавоб: Жаброил (алайҳиссалом).
Савол: Ким соатни 12 соатлилигини биринчи бўлиб аниқлаган?
Жавоб: Нуҳ (алайҳиссалом) кемаларида аниқлаганлар.
Савол: Ким биринчи бўлиб отга минган?
Жавоб: Исмоил (алайҳиссалом).
Савол: Ким жума кунини “жума” деб ном берган?
Жавоб: Каъб ибн Луай.
Савол: Ким бириничи бўлиб “Субҳана Раббиял аъла” деб айтган?
Жавоб: Исрофил (алайҳиссалом).
Савол: Қайси оят Қуръони каримдан биринчи бўлиб тушган?
Жавоб: Алақ сурасининг “Яратган Раббинг номи билан ўқи” ояти.
Савол: Ким биринчи бўлиб қаламда ёзган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).
Савол: Тавротдан биринчи бўлиб нима тушган?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Савол: Ким биринчи бўлиб Аллоҳ йўлида жиҳод қилган?
Жавоб: Идрис (алайҳиссалом).
Савол: Қуръони каримдаги энг буюк оят қайси?
Жавоб: Оятал Курсий ("Бақара" сураси, 255)Идрис (алайҳиссалом).
"Фотиха" сураси -> АЛЛОҲнинг қаҳридан сақлайди ...
"Ясин" сураси -> Охиратда чанқоғингизни қондиради ...
"Воқеа" сураси -> Камбағалликдан, очликдан сақлайди ...
"Мулк" сураси -> Қабр азобидан сақлайди ...
"Кафирун" сураси -> Жон таслим қилаётганда куфрдан сақлайди ...
"Ихлос" сураси -> Иккиюзламачи, ёмонлардан сақлайди ...
"Фалақ" сураси -> Кулфатдан сақлайди ...
"Нас" сураси -> Ёмон ҳаёллардан сақлайди ...
"Юсуф" сураси -> Юрак сиқилиши, мазлумлик, ғам қайғуда фойда ...
Манбалар асосида Исомиддин Аҳроров тайёрлади
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
🕋 20 та умра йўлланмасидан 2 таси сизники бўлиши мумкин.
😊 Ҳа ҳа сизники бўлиши мумкин. Ота-онангизга ёки аёлингиз ва яқинларингизга 2 кишилик умра зиёрати йўлланмасини бепул тақдим этамиз.
🤔Қандай қилиб дейсизми?
☝️Буни йўли оддий. Tibomed қора седанасидан сотиб олиб бизни акциямиз ғолиби бўлишингиз мумкин.
Бундан ташқари 2-3 чи ғолибларимизга қимматбаҳо совғаларимиз мавжуд.
🤓 Айтишингиз мумкин нархи қимматдир деб!
😎 Йўқ, йўқ! Нарх ва сифат ўзгармаган!
Шошилинг! Умра йўлланмаси 20 дона холос.
Батафсил маълумот ва буюртма қилиш учун ягона телефон рақам👇
☎️ +998996121222
📲 @TibomedShifoolami
📚Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Шаъбон ойининг охирги кунларида бизларга берган ўгитларида шундай дедилар: «Улуғ ва марҳаматли ой, Рамазон ойи яқинлашмоқда. Бу ойда бир кеча борки, у минг ойлардан афзал.
🌙Аллоҳ рўзани фарз этди, кечки (таровиҳ) намозини эса мукофотлар учун сабабчи қилди. Кимки бу ойда нафл амаллари билан Аллоҳ таолога яқинлашар экан, у гўё Рамазондан бошқа ойларда фарз ибодатни адо этган кабидир, кимки фарз ибодатини адо этар экан, у Рамазондан бошқа ойларда етмишта фарз ибодатни адо этган кабидир.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
❗️ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ каналининг кузатувчилари диққатига.
Маълумотларнинг кўплиги туфайли каналимизга айрим
дуолар ва зикрларни жойлашнинг имкони бўлмаяпти. Шунинг учун махсус “Намоз ва Дуолар” каналини очдик.
Каналга аъзо бўлинг ва кузатиб боринг! 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ
УЧ ВАСИЯТ
Луқмони Ҳаким ўлимидан олдин
Ўғлига уч васият қилди:
Биринчиси – зинҳор хотининга сирингни айтма,
Иккинчиси – бойликка янги етишган нокасдан қарз олма,
Учинчиси – миршаб билан дўст тутинма.
Отаси вафот этгач, ўғил бу уч васиятни синаб кўрмоқчи бўлди. Бозордан бир қўй олди-да, сўйиб қопга солди. Оғзини маҳкам боғлаб, уйига келтирди. Хотини сўради:
- Бу қопда нима бор?
- Бировни бехос ўлдириб қўйдим. Изни йўқотиш учун уни қопга солиб олиб келдим. Эрингдан айрилиб қолишни истамасанг, зинҳор битта-яримтага гуллаб қўйма, - кейин янги бойиган кишидан қарз олди.
Миршаб билан дўст тутинди.
Бир куни хотини билан гапи қочиб, уни тутиб урган эди, етти маҳаллани бошига кўтарди:
- Войдод, мусулмонлар! Эрим одам ўлдириб ўрганган, энди мени ҳам ўлдирмоқчи!
- Бу гапни дарҳол ҳокимга етказдилар.
- Қочиб қолмасидан уни қўлга олинглар, - деб буюрди ҳоким.
Уни ким тутиб келтиради? – дейишганида миршаб:
- Мен унинг уйини биламан, - деди. – ўзим тутиб келаман.
- -эй дўстим, мени қўйиб юбор – қочиб кетай, - деб илтимос қилди у. Лекин миршаб кўнмади.
Воқеадан хабар топган янги бой ўпкасини қўлтиқлаб келди:
- Қарзингни тўлаб қўй, ўлиб кетсанг, мен пулимга куйиб қоламан.
Бировдан олиб, унинг пулини тўлади.
Миршаб уни ҳоким ҳузурига олиб борди. Ҳоким уни таниб:
- Луқмондай одамнинг ўғлига шу иш муносибми? – деди.
- Рухсат бер, ўша қопни олиб келишсин, -илтимос қилди у.
Қопни олиб келиб, ҳокимнинг қошида очдилар – сўйилган қўй чиқди.
- Нима гап ўзи? – деди ҳоким. – тушунтириб беринг-чи?
У бўлиб ўтган барча воқеаларни ҳикоя қилиб берди:
- Отам менга уч васият қилган эди. Синаб кўрай деб шу ишларни қилдим. Отамнинг ҳамма гаплари рост чиқди.
“Донолар суҳбатидан”
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
МОМОЛАРИМИЗ ЭРКАКЛАРНИ МАНА ШУНДАЙ ТАРБИЯ ҚИЛИШГАН
🌷
Абу Язид Бистомий ҳазратлари болалик чоғлари оталаридан етим қоладилар. Оналари фозила обида аёллардан эди. Балоғат ёшига етганида хурсандлигидан оналарининг олдига келиб: Онажон! Мен эркак бўлдим, дейди.
Оналари: Нима, Расулуллоҳни кўрдингми, дейди.
У: Киши Расулуллоҳни кўрмагунича эркак бўлолмайдими, деди.
Оналари: Ҳа, деди.
У: У зотни қандай қилиб кўраман, деди.
Оналари: У зотга кўп саловот айтишинг билан, деди.
Онасининг сўзини тинглаб, ибодатида ва Расулуллоҳга саловот айтишга анча тиришди ва ниҳоят Набий алайҳис саломни тушида кўрди. Яна аввалгидек хурсанд ҳолида онасига хабар бергани келиб: Онажон! Ана энди эркак бўлдим. Набий алайҳис саломни кўрдим, деди.
Оналари: Уйғоқлигингда кўрдингми ё тушдами, деди.
У: Тушимда, онажон! деди.
Оналари: То уйғоқлигингда кўрмагунингача ҳечам эркак бўла олмайсан, деди.
У: Ахир, қандоқ қилиб, онажон?! деди.
Онаси: Ахир ҳар намознинг аттаҳиётида "Ассаламу алайка айюҳан набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу"ни ўқимайсанми. Қандай қилиб йўқ кишига салом берасан, деди.
Шунда у намозини хушуъ билан пухта адо этадиган бўлди ва "Ассаламу алайка айюҳан набий"га етганида кўзларидан ёшлари шашқатор бўлиб оқадиган даражага етти ва ниҳоят Набий алайҳис салом унга алик олаётганларини кўрадиган бўлди. Шунда онаси келиб: Ана энди эркак бўлдинг. Сенга энди хавфсирамасаям бўлади, деди.
Момоларимиз фарзандларини шу йўсинда тарбия қилиб дунё улар олдида тиз чўкадиган ЭРКАКларни етиштириб беришган.
Аллоҳим! Ўзимизни ҳам фарзандларимизни ҳам аждодларимиз йўлидан юриб Сенинг розилигинга эришишимизга Ўзинг кўмак бер! Омин.🤲🏻
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
ҚИЗИҚАРЛИ
МАЪЛУМОТЛАР
Дунё аҳолиси 7,8 млрд. кишини ташкил этади.
Бу кўпчилик одамлар учун катта рақам, холос.
Бироқ, агар сиз дунёдаги 7.8 миллиард одамни 100% деб ҳисобласангиз, янада аниқ маълумотларни кўришингиз мумкин:
Ер ахолисини 100% дан
11% Европада
5% Шимолий Америкада
9% Жанубий Америкада жойлашган
15% Африкада,
60% Осиёда жойлашган
49% қишлоқда яшайди
Шаҳарларда эса 51%
12% Хитой тилида гапиради
5% Испан тилида гапиради
5% инглизчада гапиради
3% кўпроқ ахоли инглизча гапиришни билади.
3% Ҳинд тилида,
3% авар тили гапиради
3% portugal,
2% рус тилида
2% кўпроғи Япон тилида гапиради.
62% ер ахолиси ўз тилида сўзлашади.
Ер ахолисининг
77% ўз уйларига эга,
23% ўз уйи йўқ.
Одамларнинг
21% керагидан ортиқ
63% етарлича ейиши мумкин
15% очликда яшайди
87% одам тоза ичимлик сувига эга
13% да тоза ичимлик суви йўқ ёки ифлосланган сув манбаига эга.
75% mobil телефонлар бор
25% йўқ.
30% интернетга кириш имкони бор,
70% Интернетга кириш учун шароит йўқ
7% олий маълумотли,
93% одам коллежда ўқимаган.
83% ўқишда давом этиши мумкин
17% одамларнинг бошланғич саводи йўқ
33% Масиҳийлар
22% Мусулмон
Ҳиндлар 14%
Буддийлар 7%
12% бошқа динлар
12% диний еътиқодга эга емаслар.
Ахолининг
26% 14 йилдан кам яшайди,
66% 15 ёшдан 64 ёш орасида вафот этди.
8% одамлар 65 ёшдан ошган.
Яшашга уйингиз бўлса,
табиий озиқ-овқат ва тоза сув ичсангиз,
Mobil telefon, Internet ва билим олиш учун шароитингиз бўлса, Сиз ер аҳолисининг 7 % дан камроғига насиб этган имтиёзлиларга эгасиз)
Дунёдаги 100% одамдан фақатгина 8% 65 ёшгача яшайди.
Агар, 65 ёшдан ошсангиз, Аллоҳдан миннатдор бўлинг. Сиз 92% инсонлар каби 64 ёшга етгунингизча дунёни тарк этмадингиз. Сиз бахтли инсонсиз.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Мусулмонлар идораси 2024 йил учун расмий Рамазон тақвимини эълон қилди
⏺Тошкентдан олдин: Ангрен - 3/4, Андижон - 12/13, Хонобод - 14/15, Шаҳрихон - 10/12, Хўжаобод - 13/13, Наманган - 9/10, Поп - 6/7, Чортоқ - 10/10, Чуст - 8/8, Фарғона - 9/11, Риштон - 6/9, Қўқон - 6/7, Қува - 10/12.
⏺Тошкентдан кейин: Бекобод - 2/0, Бухоро - 22/19, Газли - 26/23, Ғиждувон - 21/19, Қоракул - 25/23, Гулистон - 4/2, Сардоба - 5/4, Жиззах - 8/6, Зомин - 6/4, Фориш - 10/9, Ғаллаорол - 9/7, Навоий - 18/16, Зарафшон - 20/18, Мингбулоқ - 26/24, Конимех - 19/17, Нурота - 16/15, Учқудуқ - 22/23, Нукус - 37/39, Мўйноқ - 38/43, Тахтакўпир - 34/37, Тўрткўл - 32/30, Қўнғирот - 40/43, Самарқанд - 12/8, Иштихон - 14/11, Мирбозор - 16/13, Каттакўрғон - 15/13, Ургут - 11/9, Термиз - 10/6, Бойсун - 14/9, Денов - 9/2, Шеробод - 13/7, Шўрчи - 10/6, Қарши - 19/14, Деҳқонобод - 17/11, Косон - 20/14, Муборак - 20/15, Шаҳрисабз - 13/10, Ғузор - 18/12, Урганч - 35/35.
Ғойрил мағдувби ўрнига ғойрил мағзувби деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ
Таҳоратни бузувчи амаллар
❓Cавол: Таҳоратни синдирувчи нарсалар ҳақида маълумот берсангиз.
_📩_ Жавоб: Таҳоратни қуйидаги амаллар синдиради:
– олд ва орқа авратдан ҳар қандай (одатий ва ноодатий)
нарсаларнинг чиқиши;
– бу икки йўлдан ва бошқа жойлардан чиққан оқувчи қон,
йиринг каби нажосатлар;
– оғизни тўлдириб қайт қилиш ёки туфук қизарадиган даражада қон қайт қилиш;
– бирор нарсага суяниб ухлаш;
– ҳушдан кетиш, жиннилик ва мастлик;
– балоғатга етган кишининг руку ва саждали намозда овоз
чиқариб кулиши (“Ал–мухтар лил–фатва”). Валлоҳу аълам!
"Фатволар тўплами" китобидан.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
🍃🌸Ассалому алайкум!🌸🍃
🌸Хайрли тонг!🌸
🤲Кунингиз барокатли бўлсин!
🍃«ҲАСБУНАЛЛОҲУ ВА НИЪМАЛ ВАКИЛ»
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай дедилар: «Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя, У Зот нақадар яхши вакил!) деган сўзни илк бор Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганларида айтганлар».
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Аллоҳ берган умрни роҳат ва саломатликда яшаш учун Пайғамбаримиз қуйидагиларга албатта амал қилишимизни буюрганлар:
1. Доимо ҳалол-покиза овқатларни истеъмол этиш.
2. Таомни жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам емаслик.
3. Узоқ чайнаб, шошилмай ейиш.
4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювиш.
5. Дастурхонга иштаҳали ҳолатдагина келиш, кўп таом емаслик.
6. Овқатланиш давомида кўп суюқлик ичмаслик.
7. Қишда кўпроқ ёғли, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатларни тановул қилиш.
8. Хурмони кўп истеъмол этиш.
9. Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этишимизда сиҳат ва қувват беради.
10. Чарчаган пайтлар ширинлик ейиш.
11. Синиқ идишдан фойдаланмаслик.
12. Дастурхон устида яхши кайфиятда бўлиш, ёлғиз овқатланмаслик.
13. Таомдан сўнг дуо ўқиб Аллоҳга шукр қилиш.
14. Ҳар ойда бир кун рўза тутиш, токи ички аъзолар дам олсин.
15. Асал еб туриш, у минг дардга даводир.
16. Сут ичиб, устидан балиқ емаслик, чунки бу қонни бузади. Қуръони каримнинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга зид келмаганидек, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) бу тавсиялари ҳам тиббиётнинг ўзгармас қонунлари каби яшаб, исбот топиб келаётгани сир эмас.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
Қиёматда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлувчилар
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар.
(Имом Термизий ривояти)
Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
- “Ё Расулуллоҳ сизга салавот айтиш қандай бўлади?” - деб сўраганларида У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Аллоҳумма солли аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад, кама соллайта аъла Иброҳийма ва аъла оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдуммажийд. Аллоҳумма барик аъла Муҳаммадин ва аъла оли Муҳаммад, кама барокта аъла Иброҳийма ва аъла оли Иброҳийм. Иннака ҳамийдум мажийд”, деб айтинглар, деганлар.
(Имом Бухорий ривояти)
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
🕋 20 та умра йўлланмасидан 2 таси сизники бўлиши мумкин.
😊 Ҳа ҳа сизники бўлиши мумкин. Ота-онангизга ёки аёлингиз ва яқинларингизга 2 кишилик умра зиёрати йўлланмасини бепул тақдим этамиз.
🤔Қандай қилиб дейсизми?
☝️Буни йўли оддий. Tibomed қора седанасидан сотиб олиб бизни акциямиз ғолиби бўлишингиз мумкин.
Бундан ташқари 2-3 чи ғолибларимизга қимматбаҳо совғаларимиз мавжуд.
🤓 Айтишингиз мумкин нархи қимматдир деб!
😎 Йўқ, йўқ! Нарх ва сифат ўзгармаган!
Шошилинг! Умра йўлланмаси 20 дона холос.
Батафсил маълумот ва буюртма қилиш учун ягона телефон рақам👇
☎️ +998996121222
📲 @TibomedShifoolami
📚Китоб номи: Саҳиҳи Бухорий Муаллифи: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий
☝️Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўпланган саҳиҳ муснад) деб номлаган.
Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар.
📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл
💰Нархи: 550.000 минг
📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb
🚚Етказиб бериш хизмати бепул:
👉 @ZiyoHadiya