shayx_hazrat | Неотсортированное

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Подписаться на канал

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃🌸💐АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹🍃
ДУШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ
БЎЛСИН!

🤲Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн.

🤲Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.

🤲Ҳар тонг саҳарда уйғониб, тоат ибодат қилган банда Аллоҳнинг суюкли бандаси бўларкан...

💐КУНИНГИЗ МАРОҚЛИ ЎТСИН!💐

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​​​ШИФО ОЯТЛАРИ

“Шифо” сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар:
١ – وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُؤْمِنِينَ.
1. Мўмин қавм дилларига шифо – ором беради (Тавба сураси, 14-оят).

٢ – وَشِفَاءٌ لِمَا فِي الصُّدُورِ.
2. Диллардаги нарсаларга шифо (Юнус сураси, 57-оят).

٣ – فِيهِ شِفَاءٌ لِلنَّاسِ.
3. Унда одамлар учун шифо бордир (Наҳл сураси, 69-оят).

٤ – وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِلْمُؤْمِنِينَ.
4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз (Исро сураси, 82-оят).

٥ – وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ.
5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради (Шуаро сураси, 80-оят).

٦ – قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاءٌ.
6. Айтинг: “(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир” (Фуссилат сураси, 44-оят).
Бу маълумот Иброҳим Ҳаққийнинг “Руҳул баён” номли тафсиридан олинди .

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

☘️ ХАЙРЛИ ТОНГ ДЎСТЛАРИМ ☘️

Уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бугунги кунингиз хайрли, файзли, ва барокатли бўлсин азизлар!

🍃 🎋 🌷 🎋 🍃 🎋 🌷 🍃

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​САОДАТ НИМА?

Саодат шуки, сени яхши кўрганни сен ҳам яхши кўришингдир. Сен Аллоҳни У яхши кўрсагина яхши кўра оласан. Агар нафсинг Аллоҳнинг муҳаббатига мафтун бўлганини сезсанг, шуни билгинки, сени муҳаббат билан ўзига жалб қилган Аллоҳ таолодир. Албатта муҳаббат муҳаббатга боғлиқдир. Бориъ азза ва жалла ўз муҳаббатини сенга боғлаб қўйиши улкан саодатдир. Бундан юқори саодат бўлмайди. Жаннат саодати ҳам, неъматлар саодати ҳам мутлақо ундан устун бўла олмайди. Уларнинг барчаси воситалар холос. Асосий ғоя Аллоҳнинг муҳаббатига эришиш ва Унинг жамолини кўришдир.

Имом Бутий раҳматуллоҳи алайҳи.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Албатта_ўқинг!

ИБРАТ
Болалигимда отам билан цирк кўргани боргандик. Чипта олиш мақсадида навбатга турдик. Олдимизда эр-хотин ва уларнинг олти боласи турарди. Болаларнинг кийимлари эскириб кетган, лекин озода эди. Улар жуда хурсанд ҳолда цирк ҳақида гаплашишарди. Навбатлари келгач, ота ойна ёнига бориб, чипта нархини сўради. Нархни эшитгач, бироз тисарилиб, хотинига пичирлаб нимадир деди. Унинг юзида безовталик аломатлари яққол сезилиб турарди.
Шу пайт отам чўнтагидан 20 долларни олиб, ерга отди ва эгилиб, уни олди-да, пулни ҳалиги кишининг кафтига қўйди ва “пулингиз тушиб кетди”, деди.
Ҳалиги одам кўзларида ёш билан, “раҳмат, жаноб”, деди.
Улар томоша залига кириб кетганидан сўнг отам қўлимдан тортди ва биз ташқарига чиқиб кетдик. Чунки отамнинг ўша одамга берган 20 долларидан бошқа пули йўқ эди.
Ўша кундан буён отам билан фахрланаман. Бутун ҳаётимдаги энг гўзал манзара мана шу бўлганди. Бу ҳолат ўша кўролмай қолганим цирк томошасидан ҳам чиройлироқ эди.
Тарбия назорат билан эмас, ибрат билан бўлишига кўпроқ амин бўлдим.

✍️Киноактёр Чарлин Чаплин

👍 ҲИКОЯ ЁҚҚАН БЎЛСА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🍃🎊🌸БАҲОРНИНГ БИРИНЧИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌸🎊🍃

🍃🌸 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🍃🌸 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🍃🌸 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌸💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌸

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Баъзи ҳакимлар айтишди:

“Тавба қилувчи оқил ўн нарсага амал қилмоғи лозим:
1. Тил билан истиғфор айтиш.
2. Қалб билан надомат чекиш.
3. Баданида
н (гуноҳни) суғуриб ташлаш.
4. Абадий ўша гуноҳга қайтмасликка қасд қилиш.
5. Охиратга муҳаббат қўйиш.
6. Дунёга ғазаб қилиш.
7. Каломни камайтириш.
8. Емакни озайтириш.
9. Ичимликни камайтириб, илм ва ибодатга машғул бўлиш.
10. Уйқуни озайтириш”.

Аллоҳ таоло Зориёт сурасининг 17-18-оятларида “Улар кечадан озгина (фурсатгина) кўз юмар эдилар. Ва саҳарларда улар мағфират сўрар эдилар”, деб айтган.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

• “Суюкли пайғамбарим билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.

• “Суюкли пайғамбаримнинг дўстлари билан 365 кун”
Саҳифа — 527 бет.

• “Суюкли Қуръон китоби билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.

✅ Фарзандини ислом дини таълимотлари асосида тарбияламоқчи бўлган кишилар учун бу китоблар айни муддаодир.

✅ Ушбу китоблардаги ҚР-код ёрдамида аудио шаклини тинглаш имкони мавжуд.

Муқова — қаттиқ
Ўлчами — 20.5x26см


🏷ТЎПЛАМ НАРХИ: 490 минг сўм
(Фақат тўплам шаклида сотилади!)

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан:
@Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌤️Ассалому алайкум!
❄️ Қишнинг сўнгги куни муборак бўлсин!
☘️Хайрли тонг! ☘️

💐 ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг, қалбингиз дур каби бўлсин!

Аллоҳим розилиги ила яна бир янги тонгни қаршилаётган Қадрдон! Ҳаётингизда рўй берган барча қийинчилик ва ташвишлар ортда қолган бўлсин илоҳим...
Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барча яқинларингизга соғлик, омонлик ва иймон зиёдалигини насиб қилсин!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Аллоҳнинг зикри ила қалблар ором олур

﴿يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا اللهَ ذِكْرًا كَثِيرًا﴾✨

"Эй иймон келтирганлар Аллоҳни кўпроқ зикр қилинглар"


- «سُبْحَانَ اللهِ»
Субҳаналлоҳ

- «الحَمْدُ للهِ»
Алҳамдулиллаҳ

- «لَا إلَهَ إلَّا اللهُ»
Лаа илаҳа Иллаллоҳ

- «اللهُ أكْبَرُ»
Аллоҳу Акбар

- «سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ»
Субҳаналлоҳи биҳамдиҳи

- «سُبْحَانَ اللهِ العَظِيمِ»
Субҳаналлоҳи Аъзийм

- «لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إلَّا بِاللهِ»
Лаа ҳавлаа валаа қуввата иллаа биллааҳи

- «أسْتَغْفِرُ اللهَ وَأتُوبُ إلَيْهِ»
Астағфируллоҳа ва атуубу илайҳ

- «لَا إلَهَ إلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ»
Лаа илаҳа иллаа анта субҳаанака инни кунту миназзолимийн
.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҲАММА НАРСАНИ ПУЛ ҲАЛ ҚИЛАДИ ДЕЙДИГАНЛАРГА!

1. Қорун ниҳоят даражада бой бўлган.

Унинг хазинаси, омборларининг калитини бир қанча кишилар зўрға кўтариб юришган. У закот бермади, Мусо алайҳис-саломнинг айтганларига юрмади, бўйин товлади. Оқибатда уни бойлиги билан ер ютди. Қиёматгача уни ер ютишда давом этади.

2. Намруд бой подшоҳ бўлган.

Ўзини худо деб эълон қилган. Уни бир чивин чақиб ўлдирган. Бойликлари, султонлиги уни қутқаролмади...

3. Жаҳоннинг ярмини эгаллаган македониялик Искандарни ҳам битта чивин чақиб ўлдирган...

4. Миллиярдер Рокфеллер юрагини БЕШ МАРТА алмаштирди. Лекин ўлди. Пуллари уни қутқара олмади...

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​БАРАКА

Улуғ мутасаввиф Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурига бир кимса келиб баҳслашибди.
У:  “Барака деган нарса мавжуд эмас”, дебди.
Иброҳим ибн Адҳам жавоб берибдилар:
- Сен итлар ва қўйларни кўрганмисан?!
- Ҳа.
- Уларнинг қайси бирининг болалари кўп бўлади? Қайси бири кўпроқ туғади?
- Итлар еттита, қўйлар эса учтагача болалайди.
- Атрофингга назар солгин, қайси бири кўпроқ?
- Менимча, қўйлар кўп бўлса керак.
- Ахир қўйларни гўшти учун кўплаб сўйилади-ку, уларнинг сони камайиб кетиши керак эмасми?
- Ҳа.
- Мана шуни барака дейилади.
- Нима учун бундай бўлади (нимага қўйларда барака бор, итларда эса йўқ)?
Иброҳим ибн Адҳам: “Чунки қўйлар туннинг аввалги қисмида ухлаб, тонг отгунига қадар уйғонадилар ва Аллоҳнинг раҳмати ёғилаётган вақтда бедор бўлганлари учун уларга барака тушади. Итлар эса, туни билан вовуллаб юради, у ёқдан бу ёққа югуради, тонг отар вақтида эса уйқуга ётади. Раҳмат ёғилаётган вақтни ғафлатда ўтказгани боис уларга барака тушмайди”, деб жавоб берибдилар.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШ ВАҚТИ КЕЛДИ👍

ZEXTRA Ўзбекистонда бўғим касалликлари учун биринчи рақамли табиий ва ҳалол маҳсулот!

🇻🇳 Ветнам давлатида ишлаб чиқарилган. (АҚШ хом ашёси)

Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!

Ҳар бир мижоз учун кафолатли совғалар бор.🤩

👩🏻‍⚕️
+998996121222

📜 Онлайн буюртма бериш учун👇💻
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉
@Zextrauz

🚘 Етказиб бериш хизмати бепул. Махсулотни қўлингизга олганингизда тўлов қиласиз.

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📚Китоб номи: Саҳиҳи Бухорий Муаллифи: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий

☝️Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўп­ланган саҳиҳ муснад) деб номлаган.
Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар.

📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл

💰Нархи: 550.000 минг

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар:

“Аллоҳ бир кимсага беш нарсани бердими, унинг учун яна беш нарсани тайёрлаб қўйган бўлади:
1. Бир кишига шукр қилишни насиб этган бўлса, унга (неъматининг) янада зиёдасини ҳам тайёрлаган бўлади;
2. Дуо қилишни насиб этганми, демак, дуосининг қабулини тайёрлаб қўйибди;
3. Истиғфор айтишни берган бўлса, мағфиратини ҳам тайёрлаган бўлади;
4. Тавбани берибдими, қабулини ҳам тайёрлабди;
5. Садақа беришни насиб этган бўлса, қабул этилишини ҳам ҳозирлаб қўйган”.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Биласизми

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аҳбоблари кимлигини биласизми?

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам йиғладилар. Атрофдаги инсонлар ҳайрон бўлиб: “Ё Расулуллоҳ, сизга нима бўлди, сизни нима йиғлатди”, деб сўрашди.
У зоти бобаракот: “Аҳбоб (дўст-биродар)ларимни соғиндим”, дедилар.

“Ё Расулуллоҳ, биз сизнинг аҳбобларингиз эмасмизми?”, дейишди.
У зот: “Йўқ, сизлар менинг асҳобларимсиз. Аҳбобларим эса мендан кейин келадиган кишилардир. Улар мени кўрмасалар-да, менга имон келтирадилар”, дедилар.

Беадад шукрки, Аллоҳ бизларга Ўзининг Расулига аҳбоб бўлиш бахтини берди. Буюк Эгамиз, биз ожизларни ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам соғинган аҳбоблар жумласидан қилсин! Омин!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

- Муҳаммад алайҳиссалом қачон дунёга келганлар?
- Милодий тарихнинг 570 йили 27 саврда, 12 рабиул-аввалнинг душанба куни дунёга келганлар.

- Муҳаммад алайҳиссалом қаерда дунёга келганлар?
- Осиёда. Aрабистоннинг Макка номли шаҳрида дунёга келганлар. Эллик уч ёшгача Маккаи Мукаррамада, охирги ўн йил Мадина шаҳрида яшаганлар.

- Ул зот неча ёшларида пайғамбар этиб сайландилар?
- Қирқ ёшларида.

- Унгача умрлари қай ҳолда кечди?
- У зот ёшликлариданоқ ақлли, фаросатли ва диёнатли киши эдилар. У кишини бутун Макка аҳли иззат қиларди. Севиб «Муҳаммад ал-Aмин» (ишончли Муҳаммад), дерди.

- Пайғамбар бўлгунларича машғулотлари нима эди?
- Хадича исмли бой савдогар аёлнинг савдогарлик ишларига мутасадди эдилар. Йигирма беш ёшларида ҳазрати Хадичага уйландилар.

- Ҳазрати Хадича у пайтда неча ёшда эди?
- Қирқ ёшда.

- Исломгача Aрабистон аҳли қайси динда эди?
- Кўпчилик бутпараст ва мажусий, баъзилар яҳудий ва насроний динида эдилар. Баъзилари ўзларини Иброҳим алайҳиссалом динида ҳисоблаб, унинг миллатиданмиз, деб айтар эдилар.

- Муҳаммад алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари қандай бошланган?
- Муҳаммад алайҳиссалом қирқ ёшларида дунё ишларини тарк қилдилар. Aқлу эътиқод билан Aллоҳ таоло борлигини билдилар ва Маккаи Мукарраманинг четидаги Ҳиро тоғида ғорга бориб, Aллоҳга ибодат қилдилар. Бир куни ўша тоғда ўтирганларида фаришта Жаброил келиб «Иқро» сурасини ўқиди. Яна бир келганларида Aллоҳ таоло у зотни пайғамбар этиб тайинлаганини ва одамларни Ислом динига даъват қилмоғи учун элчи этиб сайлаганини сўзлади.

- Сўнг нима бўлди?
- Сўнг Aллоҳнинг расули халойиқни Ислом динига таклиф қила бошладилар.

- Дастлаб кимлар имон келтирди?
- Ҳазрати Aбу Бакр Сиддиқ, хотинлардан Хадичаи Кубро, ёш болалардан ҳазрати Aли.

- Пайғамбар бўлганларидан сўнг Маккаи Мукаррамада неча йил турганлар?
- Ўн уч йил. Сўнг Aллоҳнинг амри билан Мадина шаҳрига ҳижрат қилганлар. У зот билан бирга мусулмонлар ҳам ҳижрат қилишди. Биз Муҳаммад алайҳиссалом Маккадан Мадинага ҳижрат қилганларидан бошлаб ҳижрий тарих, деб ҳисоб юритамиз.

- Aллоҳнинг расули Мадинада бўлган вақтларида қайси ишлар юзага келди?

- Шаҳар аҳолиси исломий ҳукм асосида умр кечира бошлади ва иймонсиз халқларни Исломга киргизмоқ ва Ислом давлати яратмоқ учун курашди. Кофирларга қарши жанглар бўлди. 8-ҳижрий санада Макка ҳам мусулмонлар қўлига ўтди. 10-санада барча мусулмон аҳли Маккаи Мукаррамага ҳажга борди. Ушбу ҳаж вақтида Aллоҳ таолодан Каломи шарифнинг сўнгги оятлари нозил бўлди. Муҳаммад алайҳиссалом у оятларни айтиб Aллоҳ таолонинг каломи – Қуръон ниҳоясига етганини ва Ислом динининг ҳукмлари бутунлай баён қилинганини сўзладилар, ўзларининг қазолари яқинлашаётганини айтиб, халойиққа ваъз-насиҳатлар қилдилар.

- Муҳаммад алайҳиссалом неча ёшда қазо қилдилар?
- Мадинаи Мунавварада ўн йил тургандан сўнг олтмиш уч ёшларида милодий 632 санада, ҳижрий 11 сананинг 12 рабиул-аввалида, душанба куни бақога сафар қилдилар.

- Ул зотнинг қабрлари қаерда?
- Мадинаи Мунаввара шаҳрида, Масжиди набавийнинг ичида махсус бир гумбазнинг остида. Ҳожилар Равзаи мутаҳаррага зиёратга келиб кетадилар.

Aҳмад Ҳодий Мақсудий “Ибодати исломия”дан.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

❓Савол: Таҳорат олиш тартиби қандай?

📩 Жавоб: Таҳорат қилмоқчи бўлган киши ният қилиб, “Бисмиллаҳ”ни айтади, кейин қуйидаги амалларни бажаради:
– қўлларини бўғимигача уч марта ювади, бармоқларини бир-бирининг орасига киргизади;
– оғзини уч марта чаяди, биринчисида ғарғара қилади;
– бурунни ўнг қўл билан сув олиб, чап қўл билан қоқилиб, уч марта ювади;
– юзни пешонасидан бошлаб, иягининг остигача, ён томонлардан эса қулоқларигача уч марта ювади;
– аввал ўнг қўлни, кейин чап қўлни тирсаклари билан қўшиб, уч марта ювади;
– икки кафтига сув олиб, тўкиб ташлайди ва қўлларининг ҳўли билан бошига бир марта масҳ тортади. Масҳни бошнинг олди томонидан орқага қараб тортади, кўрсаткич бармоғи билан қулоғининг ичига ва бош бармоғи билан қулоғининг устига, кафтининг орқа томони билан бўйинга масҳ тортади;
– аввал ўнг оёғини, кейин чап оёғини тўпиқларини қўшиб, чап қўли билан уч марта ювади.
Таҳоратни мана шу кетма-кетликда, орасига бошқа амалларни қўшмасдан бажаради. Сувни исроф қилмаслиги лозим.

👉 Давомини ўқинг!

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!



🌙Рамазон ойи Муборак

Ишончли ва сифатли Умра зиёратига бормоқчи бўлганлар учун Рамазон ойининг биринчи 10 кунлигидаги рейсларимиз!



🗓14 кунлик умра зиёрати!

🗓 6-9-11-март

💰1.550$

1️⃣🔤2️⃣5️⃣🔤💲

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
" عُمْرَةٌ فِي رَمَضَانَ تَعْدِلُ حَجَّةً مَعِي "


“Рамазондаги умра мен билан қилинган ҳажга тенг келади” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Саҳарлик ва ифторлик иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.
- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик

🔔Жойлар сони чегараланган!

🌀Мурожаат учун:
🤙 +998906690707
🤙 +998996690700
📹 @karimov_07

Каналга қўшилиш учун:⬇️
/channel/Ramazon_Tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Эй ислом қизи...
1)Уй ишларини  қилаётганингизда бисмиллаҳни айтишни унутманг уй ишлари ибодатдур.

2 )ерда ётган ниманики бўлса олиб ўз жойига қўйишга одатланинг, у сизга қараб мени олиб қўй деб турган бўлади эсингизда тутинг.

3) уйнинг саришталиги ишларингиз тез битиши олган нарсаларингизни ўз жойига қўйишингизга боғлиқдур.

4 )бирга ўргимчак уйини бисмиллаҳ деб олишингизга Аллоҳ таоло бир қўйни сўйиб етим есирларга тарқатганлик савобини берар экан демак уй ишларини талашиб қилсангиз арзийди.

5 ) идиш товоқ ёҳуд кийимларни ювганда жудда этиборли бўлинг орқа олдини тозалаб ювинг зеро сизни бу қилган амалингиз оилангиздагиларга таъсири бор.

6 ) туҳумни асло ювмай ишлатманг бу макруҳдир.

7 ) эрингиз, акангиз, укангиз, дадангиз барчаларини яьни оилангиздагиларни кийимларини ҳар доим дазмоллаб қўйинг, дазмолланмаган кийим ювиб чайилмаган кир кабидур.

8 ) уй ҳовли кўча ҳар қандай жойни супурганда қибла томонга қаратиб супурманг туплаган ахлатларингиз қолиб кетмасин асло!! Қибланинг ҳурматини қилган аёлдан қорилар дунёга келади.

9)  овқатни таҳоратли қилишга одатланинг, овқат қилаётганда бисмиллаҳни унутманг ,,кавсар,  иҳлос" сураларини айтиб қилинг. 

Солиҳам бизга  фаросат берилган
Фойдаланмасликка ҳаққимиз йўқ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​#Биласизми?
Ота-онага яхшилик қилиш фарзанд учун саодатдир

1.  Ота-онасига яхшилик қилиш туфайли фарзанднинг бошига тушган кулфатлари аритилади.
2.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг гуноҳи кабираларига каффорот бўлади.
3.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг ризқи кенг ва умри узун бўлишига сабаб бўлади.
4.  Ота-онанинг дуосини олиш фарзанднинг дунё ва охирати обод бўлишига сабаб бўлади.
5.  Ота-онага яхшилик қилиш фарзанднинг қилган амаллари қабул бўлишига ва  гуноҳлари кечирилиб жаннатга киришига сабаб бўлади.

Ота-онага яхшилик қилиш асосан қуйидаги ишларни адо этиш билан бўлади:

1.Ота-онага холис ният билан яхшилик қилиш; Яъни улар дунёга келишларига сабаб бўлганлари учунгина эмас, балки Аллоҳ таоло буюргани учун яхшилик қилиш.  
2.Ота-онани яхши кўриб улуғлаш;
3. Аллоҳга маъсият бўлмайдиган ўринларда уларга итоат этиш;
4.Ота-онага тавозеъли бўлиш;
5. Ота-она хурсанд бўладиган ишларни қилиш;
6. Ота-онадан олдин овқатланмаслик;
7. Ота-онанинг ҳузурига киришда ҳам, чиқишда ҳам салом бериш;
8. Ота-онанинг олдида овозини баландлатмаслик;
9.  Ота-она учун молини сарфлаш;
10. Ота-она яхши кўрадиган кишиларга ҳам яхшилик қилиш;
11. Сафарга ота-онанинг дуоларини олиб чиқиш;
12. Ота-она шариатга мувофиқ қасам ичган бўлсалар уни адо этиш учун ҳаракат қилиш;
13. Ота-онанинг жаҳллари чиқадиган ишларни қилмаслик;
14. Ота-онани исмлари билан чақирмаслик;
15. Ота-онани камситадиган ишлардан сақланиш;
16. Ота-она вафот этганларидан сўнг ҳам уларнинг ҳақларини сақлаш.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​🌾 Мол-дунё ва ризқни кенгайишига сабаб бўлувчи амал!

🌹 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Ким ризқи мўл-кўл қилинишини ва умри узайтирилишини истаса, силаи раҳм (қариндошлари билан алоқа) қилсин!» (Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилганлар).
💠 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган яна бир ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Қариндошларингиз билан алоқа қиладиган даражада насабларингизни ўрганингиз! Зеро, силаи раҳм хонадон аҳлининг муҳаббатига, мол-дунёнинг кўпайишига ва умрнинг зиёда бўлишига сабабдир» (Термизий ривояти, Саҳиҳут-тарғиб: 2520).
🌙 Ризқ зиёда бўлиши борасида силаи раҳмнинг фазли каттадир. Инсон  ҳатто фосиқ бўлган тақдирда ҳам, силаи раҳм сабабли ризқи кенгайиши мумкин экан.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ВАҚТ шундай нарсаки:

-  Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан..

ВАҚТ шундай нарсаки:
-  Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан..

ВАҚТ шундай нарсаки:
-  Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо ҳафа бўлолмайсан

-  Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг..

-  Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга муҳтождирлар...

-  Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди..

-  Нолиманг, ВАҚТ бу имтиҳон.
-  Ҳаёт эса бир катта мактабдир..

-  Ўтаётган умрингизни, вақтингизни савоб ишларга, яхшиликларга сарф қилинг!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#хайрли_тун

عَنْ حُذَيْفَةَ ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ إِذَا أَخَذَ مَضْجَعَهُ مِنْ اللَّيْلِ، وَضَعَ يَدَهُ تَحْتَ خَدِّهِ، ثُمَّ يَقُولُ: اللَّهُمَّ بِاسْمِكَ أَمُوتُ وَأَحْيَا. وَإِذَا اسْتَيْقَظَ، قَالَ: الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي أَحْيَانَا بَعْدَ مَا أَمَاتَنَا وَإِلَيْهِ النُّشُورُ. صحيح البخاري

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачонки, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, қўлларини юзларини тагига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма бисмика амуту ва аҳя” (таржимаси: “Аллоҳим, исминг ила ўламан ва тириламан!”), дердилар. Уйғонсалар эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий аҳяна баъда ма аматана ва илайҳин нушур” (таржимаси: “Жонимизни қабз қилгандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир”).
Имом Бухорий ривояти.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.

2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.

3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин.
Сабр ва намоз.

4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)

5. Икки нарсани ҳеч эслама.  Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.

6. Икки нарсани ҳеч унутма.  Роббингни ва охиратни.


Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Қайси гуноҳ инсоннинг бошига нима олиб келади

• Неъматларни йўқ қиладиган гуноҳ - ҳаддидан ошишлик.
• Надомат келтирадиган гуноҳ - қотиллик.  
• Нафрат, жазони келтирадиган гуноҳ - зулм.  
• Айбларни очиб қўядиган гуноҳ - ароқхўрлик.
• Ризқни тўхтататиб қўядиган гуноҳ - зино.  
• Ўлимни тезлаштирадиган гуноҳ - қариндош-уруғлар билан алоқаларни узиш.  
• Дуони рад қиладиган гуноҳ - ота-онага оқ бўлиш.  

Тафаккур қилинг!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Қабристонда таом пишириб ейиш жоизми?

❓Савол: Қабристонда таом пишириб ейиш мункинми?
Бизда маҳалла йиғилиб эрта баҳор ҳашар қилиб, жонлиқ сўйиб, таом пишириб ейилади. Шу жоизми?


📩 Жавоб: Қабристонга борган киши ўша жойда ётганлар ҳолидан ва ўзи ҳам бир кун келиб улар қаторига қўшилишидан ибратланиши лозим. Уларнинг ҳақларига дуойи хайрлар қилиши, истиғфор айтиши мақсадга мувофиқдир. Қабристон еб-ичадиган, ўйин-кулги қиладиган жойэмас. Ҳатто у ерда баланд овозда гапиришдан ҳам қайтарилган. Аммо фавқулодда қабристонда бирор нарса ейиш ёки ичиш зарурати туғилса, бу жоиздир. Аммо одамлар тўпланиб, жамоа бўлиб, зиёфат уюштиришлар мумкин эмас. Бурайда розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Албатта, мен сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим. Энди зиёрат қилаверинглар. Зеро, у сизларга охиратни эслатади!” Яна бир ривоятда: “Ботил гап гапирманглар!”, деганлар (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).
👉 Давомини ўқинг!

"Фатволар тўплами" китобидан.

👉
@Shayx_Hazrat

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АЁЛ ЭРИНИНГ ЯҚИНЛАРИНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?

Эр қандай йўл тутади?

Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
- Яқинларимни, ака- укаларим, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди, - дебди.

Аёл норози оҳангда, хушламай:
- Майли келаверишсинчи, Худо хоҳласа бир гап бўлар! - дебди.
Эри:
- Ундай бўлса, уларни эртага чақираман... - дебди.
Тонг отдибди. Одатдагидек эр ишга кетиб, соат 13:00 да эса, уйга етиб келибди.
Аёлидан:
- Тушлик учун дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади? - деб сўрабди.
Аёл:
- Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар - ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади, - дебди.
Эр:
- Аллоҳ сизни кечирсин, Ҳоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?! - дебди.
Аёл:
- Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир бегона эмаслар, сизнинг яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади! -дебди.
Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетибди. Бир неча дақиқа ўтар - ўтмас эшик тақиллабди. Аёл бориб эшикни очиб, ҳайратдан донг қотибди!...

Чунки қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
- Куёвим қани? - деб сўрабди.
Қизи:
- Бироз олдин чиқиб кетувдилар... - дебди, зўрға.
Отаси:
- Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб колдими, а? - дебди.
Аёлни чақмоқ ургандек бўлибди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетибди: «Ахир уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади - ю лекин, ўзининг уйидагиларига бўлмайди ахир... Қандай қилиб уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?»
Аёл эрига қўнғирок қилиб:
- Нимага тушликка менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз? - дея сўрабди.
Эри:
- Менинг яқинларимми, сизникими нима фарқи бор? - дебди.
Аёл:
- Сиздан ўтинаман Ҳожам! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон - бир тайёр таом келтира қоли-и-инг... - дебди.
Эри:
- Мен ҳозир уйдан узоқдаман. Устига - устак улар бегона эмас «сизнинг яқинларингиз»! Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қилақолинг!
Токи бу сенга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрган! - дебди.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ДОНИШМАНДЛАР ТАВСИЯ ҚИЛГАН ЕТТИ СИР

1. Донишмандларнинг айтишларича, сир сақланиши лозим бўлган биринчи нарса - узоқни кўзланган режалар. Бу режалар амалга ошмагунча уларни ҳеч кимга айтманг. Бизнинг ҳар бир ғоямиз ўзимизга қарши ҳам ишлатилиши мумкин.

2. Донишмандлар сир сақлашни тавсия этган иккинчи нарса қилган хайр-саховатимиз ҳақида гапирмасликдир.
Саховат ноёб нарса бўлиб, уни кўз қорачиғидек асраш даркор. Қилган яхши амалингиз билан мақтанманг. Кибр хайрли амалингиз ортидан келган яхшиликни
тортиб олади.

3. Донишмандлар бировларга ошкор қилмасликни тавсия этган учинчи нарса бу ўз дидингиз ҳақида гапиришдир. Дуч келган кишига қандай овқатларни ёқтиришингизу нималарни емаслигингиз,
қанча ухлашингиз, жинсий хоҳишларингиз ҳақида гапираверманг.

4. Айтмаслик керак бўлган тўртинчи нарса бу мардлик, жасоратдир. Кимдир ташқи томондан синовларга дучор бўлади, кимдир эса ички томондан. Ташқи синовларни ҳамма кўради ва бу синовларни енгган инсонлар мукофот олишади, лекин ички синовларни ҳеч ким кўрмайди ва бу синовларга дош берганларни мукофотламайди.

5. Ўзгаларга айтмаслик лозим бўлган бешинчи нарса диний билимдир. Диний билим турли даражада бўлиб, бу борада мукаммалликка эришган инсонгина бу билимини бошқалар билан баҳам кўриши мумкин. Эндигина диний билимларни эгаллай бошлаганларнинг асосий хатоси шундаки, улар дарҳол бу билимларини бошқалар билан ўртоқлашгиси келади ва бу бошқаларга яхшилик келтириш ўрнига уларни адаштиради ва ҳаттоки чўчитиши ҳам мумкин.

6. Бошқалар билан ўртоқлашиш лозим бўлмаган олтинчи нарса оилавий низолар ва умуман, шахсий ҳаётдир. Ёдда тутинг: оилангиздаги муаммолар ҳақида қанчалик кам гапирсангиз, оилангиз шунчалик мустаҳкам бўлади.

7. Бошқаларга айтилмайдиган еттинчи нарса эса кимлардандир эшитилган ғийбат ва иғволардир. Кўчада юрганингизда пойабзалингиз ифлос бўлиши мумкин. Уйга келиб ёки бировнинг олдига бориб кимдандир эшитган ёмон сўзларни бошқа одамга айтиш худди уйга келиб, ифлос пойабзалини ечмаган одам кабидир.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҲАРОМ ЛУҚМАНИНГ ОҚИБАТИ

Ҳазрат Мавлоно Муҳаммад Яъқуб Нонутвий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар
:

«Бир куни бир кишининг таклифига кўра унинг уйига таом ейиш учун бордим. Эндигина бир луқма оғзимга солган эдим, таомда шубҳа бор, у ҳалол даромаддан эмас деган ҳис келди. Суриштиргандан кейин маълум бўлдики, ҳақиқатда ҳалол даромаддан эмас экан. Лекин ўша ҳаром луқма беихтиёр томоғимдан ўтиб кетди. Мен унга тавба ва истиғфор қилдим. Лекин, шунга қарамай икки ойгача ўша ҳаром луқманинг зулмати сезилиб тураверди ва икки ойгача қайта-қайта фалон гуноҳни қилиб ол, фалон гуноҳни қилиб ол деган хаёл ва васваса бўлаверди. Гуноҳ талаби қалбда пайдо бўлаверди».

Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

«Аллоҳ таоло қалбларини поклаб қўйган зотларга гуноҳларнинг зулмати ана шундай сезилади. Биз эса гуноҳларга ошно бўлганимиз сабабли бизга бу нарса сезилмайди».

«Ислахий хутбаат» китобидан.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?👉ЖАВОБ:

Читать полностью…
Подписаться на канал