БИЛАСИЗМИ, ХОЛИҚ ҲАМ ЎЗ БАНДАЛАРИНИ ЁД ЭТАР ЭКАН!
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ
«Бас, Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман. Менга шукр қилингиз, ношукрчилик қилмангиз! (Бақара 152.)
Тафаккур қилсак, оятдан англашиладики меҳрибон ва раҳмли Зот мўмин бандаларини ёд этаркан. Фақат шарти шуки Уни ёд этиш лозим.
Буюк Зот бизни ёд этишдан беҳожат, бироқ барча муҳтожлик бандаларда.
Юксак адолат Соҳиби бўлган Зотни сўзларига эътибор қилинг! «Мени ёд этингиз, (Мен ҳам) сизларни ёд этурман».
Ваҳоланки 100 марта ёд этинг ёдга оламан дейишга ҳақли Зот 1=1 қабилида, бир марта ёд этинг бир марта, икки ва ҳоказо ёд этинг ёдга олинасиз!
Унутилишданда улкан йўқотиш йўқ!
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
🍃🎊🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🌹🎊🍃
🍃🌺 Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!
🍃🌺 Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!
🍃🌺 ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!
🍃🌺 ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!
🌺💐🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎊💐🌺
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
#Ҳадис
Бойлик ва камбағаллик
Абу Зар р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
- “Эй Абу Зарр, молнинг кўплигини бойлик деб ўйлайсанми?” - дедилар.
“Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули” - дедим.
У зот:
- “Молнинг камлигини камбағаллик деб ўйлайсанми?” - дедилар.
“Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули” - дедим. У зот шундай дедилар:
- “Ҳақиқий бойлик қалбнинг бойлигидир, ҳақиқий камбағаллик эса қалбнинг камбағаллигидир. Кимнинг қалби бой бўлса, дунёда дуч келган қийинчиликлари унга зарар қилмайди. Кимнинг қалби камбағал бўлса, дунёни қанча кўп тўпламасин, фойда бермайди. Зиқналиги унга зарар етказади, холос”.
(Ибн Ҳиббон ривояти)
️ Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
99 ДАРДНИНГ ШИФОСИ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ”.
“Аллоҳнинг сақловисиз У Зотнинг масъиятидан бурилиш йўқ. Ўзининг ёрдамисиз У Зотнинг тоатига қувват йўқ” дуоси 99 дардга даводир. Бу дардларнинг энг кичиги қалб маҳзунлигидир.
(Табароний, Ҳаким).
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Ким бирор-бир нарсадан маҳзун бўлиб, азият чекса, уни йўқ бўлиши учун “Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ” дуосини ўқисин”.
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Аллоҳ бир бандага неъмат берган бўлсаю у ушбу неъматнинг ўзида доимий қолишини истаса, кўп-кўп “Лā ẋавла ва лā қуввата илла биллāҳ” дуосини ўқисин”.
(Табароний)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Лā ẋавла ва лā қуввата илла би-ллāҳи” ни кўпроқ айт. Албатта, у жаннат хазиналаридан бир хазинадир, - дедилар.
(Термизий)
Ибн Абу Дунё Асад ибн Вадоъадан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
“Ким ҳар куни юз марта: “Лā ẋавла ва лā қуввата илла би-ллāҳи” ни айтса, унга фақирлик етмас”.
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
ҚАЧОН ОНА ПОКЛАНСА, МИЛЛАТ ПОКЛАНАДИ!
Ҳусанхон Яҳё Абдулмажид
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
#Ибратли\_Ривоят
Ваъда
Подшоҳ қаттиқ совуқ бўлган кечада қасрга қайтди. Дарвоза олдида юпин кийиниб олган кекса соқчини кўриб, ундан сўради:
«Совуқни сезмаяпсизми?».
Соқчи: «Сезяпман, лекин иссиқ кийимим йўқда! Бунга чидашдан бошқа чорам йўқ».
Подшоҳ: «Қасрга кирай, хизматчиларимдан бирига сизга бирор иссиқ кийим беришларини буюраман».
Соқчи подшоҳнинг ваъдасидан хурсанд бўлди. Лекин подшоҳ саройга киргач ваъдасини унутди.
Эрталаб қари соқчи ҳаёт билан видолашганди. Унинг ёнидан бир парча йиртиқ қоғоз топдилар. Унда: «Эй подшоҳ! Ҳар кеча совуқни сабр билан кўтарардим. Лекин, сенинг иссиқ кийимлар ҳақидаги ваъданг қувватимни олиб, мени ўлдириб қўйди».
👍 Ибрат ва хулоса:
Бошқаларга айтаётган ваъданг сен, ҳа сен тасаввур қилгандан кўра муҳимроқ бўлиши мумкин. Ваъдага хилоф қилма! Сен бу билан нималарни вайрон қилаётганингни билмайсан.
️ Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
Мавлоно Румий ҳикматлари
“Коинотта ҳамма нарса ўз вақти соатини кутади.
На гул вақтидан олдин очилади, на қуёш вақтидан олдин чиқади. Сен сабр қил! Сеники бўлган нарса, албатта сенга келади.”
“Мазлум бўл, аммо золим бўлма!
Майли қалбинг ранжисин, аммо кўнгилларни вайрон қилувчи бўлма!
Маҳшардаги ҳисоб-китоб жуда оғир.
Эзил...аммо эзганлардан бўлма!”
Турк тилидан Наргиза Султонова таржимаси
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
СУРРОГАТ ОНАЛИК ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓876-CАВОЛ: Синглимнинг 9 йилдан бери фарзанди йук, 3 марта ЭКО килди, лекин бўлмади. Ҳозир соғлиги ҳам жойида эмас. Синглимнинг 2 тайёр эмбриони музлатилган, клиникада турибди. Мен опаси суррогат она бўлиб, синглимга боласини туғиб берсам бўладими? Пул ишлаб олиш ва бошка ғайр мақсад учун эмас, синглимга куйинганим учун шу йўлни танламоқчиман. Лекин Исломда мумкин бўлса агар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Суррогат” сўзи лотинчадан олинган сўз бўлиб – “бошқасининг ўрнига қўйилган” деган маънони билдиради. Ҳозирда бизда кенг тарқалаётган “суррогат она” деган ибора ҳам ҳомиладор бўлиб, фарзанд туғишда онанинг ўрнига фойдаланилган аёл назарда тутилади. Бунда эрнинг спермаси ва хотинининг тухумҳужайрасидан бўлган эмбрионни ривожлантириш учун бошқа аёлнинг бачадонига ўтказилади. Кўпинча суррогат оналик пул эвазига, баъзан кўнгилли тарзда ҳам амалга оширилади.
Ушбу амалиёт шариатимизнинг умумий қоидаларига кўра ҳаром саналади. Бунда уни пул эвазига бажариладими ёки кўнгилли тарздами фарқи йўқ. Чунки ушбу амалиётда эркак билан бачадони ижарага олинган аёлнинг ўртасида никоҳ бўлмайди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда мўминларни васф қилиб шундай деган:
﴿وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ إِلَّا عَلَى أَزْوَاجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ فَمَنِ ابْتَغَى وَرَاءَ ذَلِكَ فَأُولَئِكَ هُمُ الْعَادُونَ﴾ (المؤمنون: 5 – 7)
яъни: “Улар авратларини (ҳаромдан) сақловчидирлар. Илло, ўз жуфти ҳалоллари ва қўл остидагилар (чўрилар) бундан мустаснодир. Бас, албатта, улар маломат қилинувчи эмаслар. Кимки шундан ўзгани истаса, бас, ана ўшалар ҳаддан ошувчидирлар” (Муъминун сураси, 5-7 оятлар).
Агар никоҳ бўлган тақдирда (масалан, ўша аёл эркакнинг иккинчи хотини бўлса) ҳам мазкур амалиёт ҳалол бўлмайди. Чунки бу насабларни чалкашишига олиб келади.
Шу ва бундан бошқа омилларни ҳисобга олиб, замонамизнинг барча уламолари, кўплаб фатво уюшмалари суррогат оналикни ҳаром эканига фатво берганлар. Жумладан, Ислом Олами уюшмаси қошидаги Ислом Фиқҳи Академияси 1402 ҳижрий (1982 мелодий) йил ўтказилган йиғилишида ушбу амалиётни ҳаром деб қарор қабул қилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
БОҒЧАДАН ОЗИҚ-ОВҚАТ ОЛИБ КЕЛИБ ОИЛАМГА ЕДИРГАНМАН
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен 20 йил аввал болалар боғчасида ошпаз бўлиб ишлаганман. Ўша вақтларда боғчадан озиқ-овқат олиб келиб оиламга едирганман. Шу қилган гуноҳимни тўғрилаш учун қандай йўл тутсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дарҳақиқат болалар боғчаларига ажратилган маҳсулотларнинг барчаси боғчада тарбияланаётган болаларнинг хаққидир. Аммо ўша муассасадаги ходимларга ҳам ундан истемол қилишга маъмурият тарафдан рухсат берилган бўлса, рухсат берилган миқдорча истемол қилиш жоиз, ундан ортиғи жоиз эмас. Чунки ўзгалар молини розилигисиз истемол қилиш, ўзлаштириш ҳалол эмас. Бироқ билиб билмасдан ундан истемол қилинган ёки ўзлаштирилган бўлса, албатта унинг ўзини ёки қийматини қайтариш керак бўлади.
Саволда сўралган ҳолатда ҳам оила учун олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларини миқдорини имкон қадар аниқ эслаб, айни шу маҳсулотнинг ўзини ёки бугунги кундаги қийматини ўша боғчага қайтариш керак бўлади. Валлоҳу аълам.
мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Давра катта эди. Суҳбат қизигандан қизиди. Кимдир:
- Ҳозир Азроил алайҳиссалом келса-ю: "Уч кундан кейин жонингни оламан, тайёргарлигингни кўравер", деса, нима қилардинглар? - деб ўртага савол ташлади.
- Барча гуноҳларим учун тавба тазарру қилардим.
- Кеча-кундуз намоз ўқирдим.
- Ота-онамнинг розиликларини олардим.
- Барча қарзларимни тўлаб чиқардим.
- Молимнинг катта бир қисмини бева-бечораларга бўлиб берардим.
Ҳалиги киши яна гап ташлади:
- Нимага шу ишларни ҳозир қилмаяпмиз? Ё ичимизда биров яна уч кунгача тирик қоламан, деб қатъий ишонч билан айта оладими?
"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
#Ҳикмат
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ айтдилар:
Хонадонларингизда, дастурхон атрофида, йўлларда, бозорларда, мажлисларда ва қаерда бўлсангиз ҳам истиғфор айтишни кўпайтиринглар. Чунки сизлар мағфират қачон тушишини билмайсизлар ку?!
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
✅✅✅✅✅✅✅✅
🌙ШАЪБОН ойи ичи ва
муборак 🌙РАМАЗОН ойини МАККА да кутиб олинг
✅Бир ЖУМА намози МАДИНА да
✅Бир ЖУМА намози МАККА да
✈️Тошкент—Мадина 🧭
📅 Кетиш саналари
8—13—15—20—22— Феврал
💰Нархи: 1.250$
27—29—Феврал
💰Нархи: 1.350$
📋 Хизматларимиз
👀 Бориш ва келиш учун авиа чипталар
👀 Расмий виза
👀 Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал таомлар
👀 Тажрибали элликбоши
👀 Тиббий суғурта
🕌 Мадинада
🟣 Росулуллоҳ ﷺ Муборак Равзалари
🟣 Қиблатаин масжид
🟣 Уҳуд тоғи
🟣 Қубо масжид
🟣 Хурмо боғлари
🕋Маккада
🟣 Умра (амали) зиёрати
🟣 Арофат тоғи
🟣 Саур тоғи
🟣 Нур тоғи
🟣 Муздалифа
🟣 Транспорт хизмати
📍Жидда шаҳри:
🏖 Қизил денгиз саёҳати
🐠 Ер ости аквариум саёҳати
🛍 Хадиялар
💧ЗАМ ЗАМ (5 литр)
📖Қуръони Карим
✈️Фирма томонидан
🟣Нимча 🟣сумка 🟣бежик
🔔Мурожаат қилинг бафурча гаплашамиз
📞+998906690707
📞+998996690700
📹Телеграм 📹WhatsApp:
✉️@karimov_07 ✉️+998906690707
🖥 Зиёратчиларимиз хақида маълумот
🌐/channel/Ramazon_tour
🤩Ҳар бир мижозга бонус берилади.
ZEXTRA Ўзбекистонда бўғим касалликлари учун биринчи рақамли табиий ва ҳалол маҳсулот!
🇻🇳 Ветнам давлатида ишлаб чиқарилган.
ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШ ВАҚТИ КЕЛДИ👍
Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!
Ҳар бир мижоз учун кафолатли совғалар бор.🤩
👩🏻⚕️ +998996121222
📜 Онлайн буюртма бериш учун👇💻
@TibomedShifoolami
Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉@Zextrauz
🚘 Етказиб бериш хизмати бепул. Махсулотни қўлингизга олганингизда тўлов қиласиз.
Уч хил кўз ёшидан эҳтиёт бўл!
1. Онангни кўз ёши.
2. Етимнинг кўз ёши.
3. Мазлумнинг кўз ёши.
Уч нарса қайтиб келмайди.
1.Сўз, оғиздан чиққанида.
2.Камон ўқи отилганида.
3.Вақт, ўтиб кетганида.
Дунё уч кундир.
1. Кеча, биз уни яшаб бўлдик, қайтиб келмайди.
2. Бугун, яшаяпмиз, бардавом бўлмайди.
3. Эртага, билмаймиз, қаерда бўлишимизни.
Сендан мўминнинг уч насибаси бўлсин!
1. Манфаат бермадингми ? Зарар ҳам берма!
2. Хурсанд қилмадингми ? Ғамга ҳам ботирма!
3. Мақтамадингми? Ёмонламагин ҳам.
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
Ассалому алайкум каналимиз обуначилари! Сизларга энг яхшисини илинамиз😊
Бу китоблар сизни кутубхонангизда бўлиши зарур.
1. «Ҳидоя шарҳи» 1-жилд — 134 500 сўм
2. «Риёзус солиҳийн шарҳи» 1-жуз — 98 500 сўм
3. «Мишкот ал-масобиҳ шарҳи» (биринчи жилд) — 120 000 сўм
4. «Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими» — 66 000 сўм
Ҳилол нашр ва чорсу китоблар дўконларидан сўранг.
☎️ +998712175999
📥 Буюртма учун: @hilolnashruzbot
Ҳилол нашр дўконлар Манзиллари👈
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир кунда юз марта «Лаа илааҳа иллаллоҳу, ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду, юҳйи ва юмийту ва ҳува алаа кулли шайъин қодийр» деса, бу унинг учун ўнта қулни озод қилишга баробар бўлади, унга юзта ҳасана битилади ва ундан юзта ёмонлик ўчирилади. Бу унга ўша куни шайтондан сақланиш бўлади. Ўша ҳол кеч киргунча давом этади. Биров ундан кўра афзал нарса қила олмайди. Илло, ким ўшандан кўпроқ қилган бўлсагина, кўпроқ савоб бўлиши мумкин», - дедилар.
Имом Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ....
🤔Ҳаётда гоҳида югуриб кўринг. Ортингиздан кимлар қувлаётганини кўрмоқлик учун...
🤔Гоҳида юмшоқроқ сўзлаб ёки сукут сақлаб кўринг... Сизни кимлар тинглаётганини билмоқлик учун...
🤔Гоҳида бир қадам ортга босинг... Ортингизда турганлар ҳам борлигини унутмаслик учун...
🤔 Хато қилиб қўйсангиз ва ҳаётнинг синовли кунларида қолганингизда атрофга разм солинг. Сиз билан бирга қолганларни кўрмоқлик учун...
🤔 Ҳаётдан хақиқий маънода яшаб ўтмоқ учун албатта курашмоқ керак.Сиз унда адашасиз, хатолар қиласиз , йиқиласиз, суриласиз, ёлғиз қоласиз, аччиқ кўз ёш тўкасиз, қийналасиз ва ниҳоят ҳаётнинг ушбу зарбалари сизни кучли инсонга айлантиради.
Унутманг !
Бугунги синов ва аламлар эртага сизни фойдангизга ишлайди.
Сизга оғир бўлганда ўзингизни қўлга олишингиз, сизга алам қилганда жахлга берилмаслик, сизга азоб бериб, зулм қилганларида ҳар хил ролга кириб, шаллақилик қилиб ўзингиздан кетмаслигингиз - сизни оқил (а) эканингизга далилдир.
️Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
Ўз яхши кўрганини ким азоблайди?!
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай деган:
“Аллоҳ (эса) сабрлиларни севар” (Оли Имрон сураси, 146-оят).
Аллоҳ таоло бандаларини гуноҳларини кетказиш учун балолантиради. Бу билан улардан дўзах азобини узоқлаштиради.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ ато берилмаган”, дедилар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Мусибатлар берилиши муҳаббатнинг аломати. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар Аллоҳ бандасига яхшиликни ирода қилса, унга дунёда уқубатни тезлаштиради. Агар Аллоҳ бандасига ёмонликни ирода қилса, гуноҳи билан уни тутиб туради. Ҳатто қиёмат куни у билан келади”, - дедилар” (Имом Термизий ривояти).
Динор ҳам ўтда қайта-қайта қиздирилиб, кириб кетмагунча, болғада урилиб, қолипга солинмагунга қадар устига подшоҳлар исми нақш қилиб тушурилмайди. Бало-мусибатлар мўминнинг хорланишига эмас, унинг гуноҳи кечирилишига сабаб бўлади.
Қийинчиликлар билан юзма-юз бўлганда табассум қилинг. Қийинчиликларга дуч келгандаги дастлабки қадам сабр билан табассум қилишдир.
"Нафс тарбияси" китобидан.
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
• “Суюкли пайғамбарим билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.
• “Суюкли пайғамбаримнинг дўстлари билан 365 кун”
Саҳифа — 527 бет.
• “Суюкли Қуръон китоби билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.
✅ Фарзандини ислом дини таълимотлари асосида тарбияламоқчи бўлган кишилар учун бу китоблар айни муддаодир.
✅ Ушбу китоблардаги ҚР-код ёрдамида аудио шаклини тинглаш имкони мавжуд.
Муқова — қаттиқ
Ўлчами — 20.5x26см
🏷ТЎПЛАМ НАРХИ: 490 минг сўм
(Фақат тўплам шаклида сотилади!)
📞Буюртма учун: +998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb
🚚Етказиб бериш хизмати бепул:
👉 @ZiyoHadiya
🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹🍃
🌸 АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
🌸 Кўнглингизни хотиржам,
🌸 Юзингизни нурли қилсин,
🌸 Қалб дунёйингиздаги орзуларингиз,
🌸 Ниятлариз ижобат бўлсин!
🌸 Танангизни саломатлик,
🌸 Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
🌸 Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
🌸 Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!!
🍃💐😊ХАЙРЛИ КУН!😊💐🍃
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
#Ҳадис
Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мусулмоннинг мусулмон усидаги ҳаққи бештадир:
1. Саломга алик олиш.
2. Касални бориб кўриш.
3. Жанозага эргашиш.
4. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
5. Акса урганга жавоб қайтариш", - дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Имом Муслимнинг ривоятида эса бундай келтирилади: "Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақи олтитадир:
1. Йўлиққанда салом бериш.
2. (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
3. Насиҳат талаб этса, насиҳат қилиш.
4. Агар акса уриб, ҳамд айтса,("Ярҳамукаллоҳ), деб жавоб қайтариш.
5. Касал бўлса, бориб кўриш.
6. Жанозасида қатнашиш".
Имом Бухорий ва Муслим ривояти.
"Ал-Азкор" китобидан.
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
Қандли Диабетни бошқариш мумкинлигини билармидингиз?
Ёнғоқ сути ҳақида эшитганмисиз?
“Gluzextra” нинг Глюкемик назорати ҳақидачи?
Хозироқ мутахассис билан боғланинг👇
👩🏻⚕️ 📞+998996121222
💻 Онлайн буюртма
бериш 👉@TibomedShifoolami
Батафсил 👉 @Gluzextrauz
#ҲИКМАТ
Луқмони Ҳакимдан сўрадилар:
– Энг доно ким?
Айтди: – Ҳаёт қийинчиликларидан ғамгин бўлмаган киши.
Сўрадилар: – Энг яхши бойлик нима?
Айтди: – Ақл.
Сўрадилар: – Қайси ўт ўз ёқувчисини куйдиради?
Айтди: – Ҳасад ўти.
Сўрадилар: – Қандай бино вайрон бўлмайди?
Айтди: – Адолат биноси.
Сўрадилар: – Қайси аччиқ нарсанинг сўнгги ширин?
Айтди: – Сабрнинг.
Сўрадилар: – Қайси нарсанинг охири аччиқ?
Айтди: – Шошқалоқликнинг.
Сўрадилар: – Қайси дард бедаво?
Айтди: – Тентаклик.
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
#Бекзод_Муҳаммадкаримов
#Тавсия_қиладилар
❗️ХАР-ҲИЛ ВИРУСЛАР ТАРҚАЛАЁТГАН ПАЙТДА ИМУНИТЕТ КЎТАРУВЧИ ТАБИИЙ ТИБОМЕД ҚОРА СЕДАНА ЁҒИ!!!
Мўминларга шифо - Исломда!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» деганлар.
🎁2+1 АКЦИЯ🎁
🎁2 та олганга 1 та ҳадия🎁
💸 НАРХ ОШМАГАН👍👍👍
TIBOMED дан АКЦИЯ!
🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўловни қўлингизга олганда қиласиз!
👩🏻⚕️ Ҳозироқ қўнғироқ қилинг!
📞Телефон: +998996121222
📲Телеграм: @TibomedShifoolami
🌙РАЖАБ ОЙИ АКЦИЯСИ🤩
Саҳобалар нега касал бўлишмаган?
Мўминларга шифо - Исломда!
Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Сизлар даволанадиган энг яхши нарса ҳижома ва қист ул бахрийдир» Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.
Ва яна айтдилар:
«Болаларингизни ҳалқумидаги бодомсимон безни бармоқ теккизиб қийнаманглар балки уларга қистдан фойдаланинглар»
Имом Бухорий, Тиб китоби
Қистул ҳиндий ёғи кўплаб касалликларга, шунингдек, саратон ва бепуштлик каби касалликларга ҳам шифодир.
✅ Панкреатит, қалқонси
мон без касалликлари,
✅ Жинсий муаммолар, аёллар ва эркаклар бепуштлиги, урогенитал касалликлар, простатит ва сийдик йўллари касалликлари,
✅ Лимфа тизими ва қонни вируслардан тозалаш учун,
✅ Юрак қон томир касалликлари, асаб тизими касалликларида жуда самарали фойда беради
🇹🇷Туркия
🎁2+1 АКЦИЯ🎁
🎁2 та олганга 1 та ҳадия🎁
💸 НАРХИ 149 минг 👍
🔥Маҳсулот сони чекланган
🚚Етказиб бериш бепул
👩🏻⚕️ Ҳозироқ қўнғироқ қилинг!
📞Телефон: +998996121222
📲Телеграм: @TibomedShifoolami
Болаларга паноҳ тилаш дуоси
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнларга
أعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لاَمَّةٍ
«Уъийзукума бикалиматиллаҳит таммати мин кулли шайтонин ва ҳаммаҳ ва мин кулли ъайнин ламмаҳ», дуосини ўқиб паноҳ тилар ва: «Бу дуо отангиз Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломларнинг паноҳ тилайдиган дуолари эди», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан ҳар бир шайтондан, зарарли ҳашаротлардан ва ёмон кўздан сизларга паноҳ тилайман.)
Имом Бухорий ривоятлари.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
#Ҳикмат
Зинҳор бу ёлғончи дунёда ўликдан - жон, гадойдан - садақа, хасисдан - насиба сўраманг. Нима сўрасангиз фақат Аллоҳдан сўранг. Берса неъмат, бермаса ҳикматдир.
Шайх МуҳаммадСодиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
#Ҳадисни_қалбга_муҳрла
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:
«Маййитга уч нарса – моли, аҳли ва амали эргашиб боради. Сўнг иккитаси қайтиб кетиб, биттаси қолади. Аҳли ва моли қайтади, амали қолади»
(Бухорий, Муслим ва Термизий ривояти).
Қабрга кираркансиз, ҳол тили билан сизга шундоқ хитоб қилинади:
Ер бағрини тилиб, ўйдилар,
Қабр ясаб, сени қўйдилар.
Ҳисоб учун турганинг онда
Асқотмагай сенга ҳеч банда.
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
Тўрт илоҳий ваъда
ادْعُونِي أَسْتَجِبْ لَكُمْ
“Менга дуо қилингиз, сизларга ижобат қилурман” (Ғофир сураси, 60-оят).
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ
“Мени ёд қилинглар ва Мен ҳам сизларни ёд қилурман” (Бақара сураси, 152-оят).
لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ
“Агар шукр қилсанглар, сизларга, албатта, зиёда қилурман” (Иброҳим сураси, 7-оят).
وَمَا كَانَ اللَّهُ مُعَذِّبَهُمْ وَهُمْ يَسْتَغْفِرُونَ
“Улар истиғфор айтиб туришар экан, Аллоҳ уларни азобловчи эмас” (Анфол сураси, 33-оят).
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334
БИЛАСИЗМИ?
Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ яхши кўради:
- тақво;
- гўзал хулқ.
️ Кимда икки хислат бўлса уни одамлар яхши кўради:
- сахийлик;
- ҳаммага яхшилик қилиш.
️ Кимда икки хислат бўлса уни қўшнилари яхши кўради:
- очиқ юзли бўлиш;
- муомалада сахий бўлиш.
️ Кимда икки хислат бўлса уни дўстлари яхши кўради:
- кўрган яхшилигини эслаб туриш;
- кўрган ёмонликларини эсдан чиқариб юбориш.
️ Кимда икки хислат бўлса уни шогирдлари яхши кўради:
- тушунтиришда бор кучини сарфлаш;
- уларга мулойимлик қилиш.
️ Кимда икки хислат бўлса уни устозлари яхши кўради:
- гапни тез тушуниш;
- эҳтиромини ўрнига қўйиш.
️ Кимда икки хислат бўлса уни аёли яхши кўради:
- муомалада лутфли бўлиш;
- аёлининг муаммоларини айтмаса ҳам тушуниш.
️ Кимда икки хислат бўлса уни бошлиғи яхши кўради:
- чиройли итоатда бўлиш;
- буюрилган ишларни кўнгилдагидек бажариш.
️ Кимда икки хислат бўлса уни Аллоҳ ва барча инсонлар яхши кўради:
- барчага доим яхшиликни илиниш;
- озор беришдан сақланиш.
Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?
ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334