shayx_hazrat | Неотсортированное

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Подписаться на канал

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҚУРЪОН АЖОЙИБОТЛАРИ

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир киши Каҳф сурасини ўқиди. Ҳовлида оти турганди. Шу пайт от бирдан ҳуркиди. Ҳалиги киши отини тинчлантирди. Қараса, булутга ўхшаш нарса отни қуршаб олган экан. Буни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтганида, у зот: “Эй фалончи, ўқийвер! Бу Қуръон (тиловати) учун тушган сакинатдир”, дедилар.

Усайд ибн Ҳузайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у:
– Ё Расулуллоҳ, мен кечаси Бақара сурасини ўқиѐтганимда орқамда қандайдир овозни эшитдим. Отим ечилиб кетган бўлса керак деб ўйладим, – деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
– Эй Абу Атик, ўқийвер! – дедилар.
– Эътибор берсам, осмон билан ер ўртасида ѐйилган чироққа ўхшаш нарса экан, -деди.
– Ўқийвер, эй Абу Атик! - дедилар.
– Ё Расулуллоҳ, мен (қироатни) давом эттиролмадим, - деди.
– Бу, Бақарани ўқиганинг учун тушган сакинатдир. Агар қироатда давом этганингда, ажойиб нарсаларни кўрардинг.- дедилар.

«Қуръон қалблар шифоси»дан

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​☝️Истиғфор

​​Ҳасан Басрий айтдилар: Истиғфор айтадиган кишини Аллоҳ азоблайди деб ўйламайман.
- Нима учун? дейишди.
- Исиғфор айтишни унинг кўнглига ким солди? деди.
- Аллоҳ, дейишди.
- Қандай қилиб ўзи кечирим сўрашга ундаб яна азоблаши мумкин?! деди.

«Модомики улар истиғфор айтар эканлар, Аллоҳ уларни азобламас».
(Анфол сураси 33-оят)

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📚Китоб номи: Саҳиҳи Бухорий Муаллифи: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий

☝️Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўп­ланган саҳиҳ муснад) деб номлаган.
Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар.

📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл

💰Нархи: 550.000 минг

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🤲🍀💐ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА АЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🎊🌹🤲АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🎊🌹🤲Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🎊🌹🤲Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🎊🌹🤲Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🎊🌹🤲АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН! АМИЙН! 🤲🤲

✨🌹💐ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ЖУМА МУБОРАК!!!


Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ИМОМ ЭРТА САЛОМ БЕРИБ ҚОЛСА, ИҚТИДО ҚИЛГАН КИШИ НИМА ҚИЛАДИ?
#намоз

❓1176-CАВОЛ: Мен жамоат намозига боришни энди бошладим. Мен намозни секин ўқийман. Гап шундаки, кўпинча мен саловатни ўқиётганимда имом икки тарафга салом бераётган бўлади. Шу ҳолада мен саловатни тугатиб, кейин дуо ўқиб сўнг салом беришим керакми ёки имом билан баробар салом беришим керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз бу ҳолатда имом билан биргаликда салом берасиз. Зеро саловат ўқиш суннат, имомга эргашиш эса вожиб амал саналади. Вожиб амал суннат амалдан юқори бўлгани сабабли сиз вожиб бўлган амални бажарасиз. Агар ташаҳҳуд ("Ат-таҳийёт...") дуосини ўқиётганингизда имом салом бериб қолса, сиз ташаҳҳуд дуосини тугатиб, кейин салом берасиз. Чунки ташаҳҳуд дуосини ўқиш вожиб амал ҳисобланади. Бу ҳақда фиқҳий китобларимизда шундай дейилади:
وإذا سلم الإمام والمقتدي ما زال بالصلوات الإبراهيمية يتابع المقتدي الإمام بالتسليم لأن الصلاة على النبي صلى الله عليه و سلم في آخر الصلاة سنة
“Имомга иқтидо қилган киши саловатни ўқиётган вақтида имом салом берса, у ҳам имомга эргашиб салом беради. Чунки намознинг охирида саловат айтиш суннатдир” (“Фиқҳул ибодат” китоби).
Аллома ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
متابعة الإمام في الفرائض والواجبات من غير تأخير واجبة، فإن عارضها واجب لا ينبغي أن يفوته بل يأتي به ثم يتابع، كما لو قام الإمام قبل أن يتم المقتدي التشهد فإنه يتمه ثم يقوم بخلاف ما إذا عارضها سنة كما لو رفع الإمام قبل تسبيح المقتدي ثلاثا فالأصح أنه يتابعه لأن ترك السنة أولى من تأخير الواجب
“Фарз ва вожиб амалларда кечиктирмасдан имомга эргашиш вожиб саналади. Аммо имомга эргашиш билан бошқа вожиб амал тенг келиб қолса, “имомга эргашиш керак” деб вожибни тарк қилмайди, балки аввал вожибни бажариб, кейин имомга эргашади. Масалан, имомга иқтидо қилган киши ташаҳҳудни тугатишдан аввал имом учинчи ракатга турса, иқтидо қилган киши аввал ташаҳҳудни тугатиб, кейин ўрнидан туриб, имомга эргашади (Чунки иккиси ҳам вожиб бўлиб, бирини бажараман деб бошқасини тарк қилмайди).
Агар имомга эргашиш билан суннат амал тенг келиб қолса, юқоридагидек қилмайди. Масалан, (сажда ёки рукуда) имомга иқтидо қилган киши тасбиҳни уч марта айтишидан аввал имом бошини кўтарса - фуқаҳоларимиз энг тўғриси дея айтган гапга кўра - имомга эргашади. Чунки суннатни тарк қилиш вожибни кечиктиришдан кўра устундир”
(“Раддул муҳтор” китоби).
Хулоса қилиб айтганда, сиз салавот ёки ундан кейингги дуоларни ўқиётган пайтингизда имом салом бериб юборса, сиз имомга эргашиб, салом берасиз. Бу ўринда салавот ёки дуоларни охирига етказмайсиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​#Аёлларга_50_насиҳат
🧕🏻Зийнат ашёлари тақишда ҳаддан ошмаслик

Амр ибн Шуайб отасидан, у ҳам отасидан қилган ривоятга кўра, бир аёл қизи билан Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳузурларига келди. Қизининг қўлида 2 дона қалин олтин билакузук бор эди. Расули Акрам (с.а.в.) аёлдан: "Буни закотини берганмисан?" – деб сўрадилар. Аёл: "Йўқ", – деди. Шунда Пайғамбар (с.а.в.): "Қиёмат кунида Аллоҳ уларнинг ўрнига 2 билакузук тақтиришига розимисан?" – дейишлари билан аёл билакузукларни ечиб, Пайғамбар (с.а.в) қўлларига тутқазди ва деди: "Иккиси ҳам Азиз ва Жалил бўлган Аллоҳга ва Унинг Расулига тегишлидир". (Абу Довуд. Закот.)
Абдуллоҳ ибн Шаддод ибни ал Ҳодийдан ривоят қилинишича, "Пайғамбар (с.а.в.)нинг аҳли аёллари Оишанинг ҳузурига кирдик. Оиша (р.а.) айтдики: "Расулуллоҳ (с.а.в.) ёнимга кирдилар. Бармоқларимдаги катта кумуш узукларни кўриб, "Бу нима" – деб сўрадилар. Мен: "Уларни сиз учун безаниб тақиб олдим", – дедим. Пайғамбар (с.а.в.): "Уларнинг закотини берасанми?" – деб сўрадилар. Мен йўқ, деганга ўхшаш жавоб берган эдим, "Улар сенинг оловга киришинг учун етарли", – деб жавоб қилдилар. (Абу Довуд. Закот.)

Ҳазрати Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан аёлларга 50 насиҳат. китобмдан.

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло бундай деган: “Модомики, бандам лаблари қимирлаб, Менинг зикримни қилиб турса, Мен у билан биргаман”. 
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Бу ҳадиси қудсийда тасбеҳ, такбир ва бошқа лафзлар билан Аллоҳ таолони эслаётган зикр қилувчининг мақоми қанчалар юқорилиги, у Аллоҳга, Аллоҳ таоло эса унга яқинлиги баён қилинмоқда.

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​КАЪБА ҲАҚИДА МАЪЛУМОТЛАР

Каъба (арабча – куб, тўрт бурчак) – Ер шаридаги энг қадимий ибодатхона бўлиб, Ислом динининг энг муқаддас ибодатхонаси ҳисобланади.

-Уни яна “Байтуллоҳ” (“Аллоҳнинг уйи”), “Каъбаи муаззама” (Ҳурматли, эъзозли Каъба) деб ҳам атайдилар.

-Биринчи марта Каъбаи муаззамани, Одам ато (а.с.) яратилишларидан икки минг йил олдин, Аллоҳ таолонинг амрига биноан, фаришталар бино қилган.

-Иккинчи марта Каъбаи муаззамани биринчи одам – Одам алайҳиссалом қурганлар.

-Учинчи марта Одам алайхиссаломнинг фарзандлари (учинчи ўғиллари Шис алайҳиссалом деган тахмин бор) тош ва лойдан қурганлар. Кейин Нуҳ алайҳиссалом даврларида бутун дунёни сув босганда йўқолган.

-Тўртинчи бор Аллоҳ таолонинг амрига биноан Иброҳим алайҳиссалом ўғиллари Исмоил алайҳиссалом билан Каъбанинг олдинги асосини топиб, ўшани устидан қурганлар.

-Иброҳим алайҳиссаломдан кейин ҳам Каъба бир неча марта уруш, олов, сув босиши натижасида бузилиб, қайта қурилган.

-Қурилишда Иброҳим алайҳиссалом ҳозирда “Мақоми Иброҳим” деб аталадиган тошнинг устига чиқиб ишлаганлар, шундан оёқларининг изи қолган экан. Бу тош авваллари Каъбаи муаззамага тегиб турган экан. Кейин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу намоз ўқиётганларга ва тавоф қилаётганларга халақит бермасин, деб четроққа олдирган эканлар. Ҳозирги кунда шиша ғилоф ичида, ердан баландроқда сақланмоқда.

-Каъбаи муаззама Саудия Арабистонининг Макка шаҳридаги энг катта масжиди - Масжиди Ҳарамнинг марказида жойлашган.

-Каъба - куб шаклидаги бино бўлиб, бутун дунё мусулмонлари кунига беш марта унга қараб намоз ўқийдилар. Ҳар бир имкони бор мусулмонга умрида ҳеч бўлмаганда бир марта ҳажга бориш фарз бўлиб, шу пайтда Каъбаи муаззама атрофида ибодат қилиши керак.

-Милодий 624 йилдан бошлаб Каъбаи муаззама мусулмонлар учун қибла бўлди.

-Каъбаи муаззама деворлари тошдан қурилган бўлиб, унинг баландлиги 15 метр, эшик томони девори узунлиги 12 метр, Рукнул яманий билан Ҳажарул асвад ораси ўлчами 10 метрни ташкил этади. Деворларининг қалинлиги бир метр.

-Эшиги ҳам 2 м 20 см баландда бўлиб соф олтиндан тайёрланган. Бу эшик Истамбулда тайёрланиб, 1633 йилда Маккага олиб келиниб ўрнатилган. Уни тайёрлашга 286 кг соф олтин ишлатилган бўлиб, йилига икки марта очилади, холос.

-Шимолий-ғарбий деворнинг томидан тилла суви югуртирилган тарнов кўриниб туради, у ал-мизоб ёки мизоб ал-раҳма деб аталади. Шу тарнов билан ғарбий бурчак оралиғи, биз Ўзбекистонликлар учун қибла ҳисобланади. Яъни, биз Ўзбекистонлик мусулмонлар қиблага қараб турганимизда, шу тарнов томонга қараётган бўламиз.

-Каъбаи муаззаманинг усти ҳар йили қора мато - янги Каъбапўш (кисва) билан ёпилади, унга Қуръони Каримнинг Макка ва ҳажга оид оятлари зарҳал билан ёзиб қўйилган.

-Каъбапўш ва Каъбаи муаззаманинг деворлари мушки анбар билан артилади. Олдин шу мушки анбарни Туркиянинг Испарта шаҳридан олишар экан. 1990 йиллардан бошлаб Эрондан ола бошлаган эканлар. Каъбаи муаззама учун бир йилда 5-6 тонна мушки анбар ишлатилар экан.

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

РИЗҚИНГИЗ ТАНГЛИГИДАН ҚАЙҒУРМАНГ

Ризқ берувчи Ягонадир. Бандаларининг ризқини ёлғиз Ўзи беради. Бунинг кафолатини Ўз зиммасига олган. "Осмонда эса, сизларнинг ризқларингиз (ёмғир) ва сизларга ваъда қилинаётган нарса (жаннат) бордир". (Зориёт сураси, 22-оят).
"Ерда ўрмаловчи барча нарса (жонзот)нинг ризқи (таъминоти) Аллоҳнинг зиммасида...". (Ҳуд сураси, 6-оят). Бас, ризқ бериш Аллоҳнинг зиммасида экан, у ҳолда нима учун кўпчилик инсонлар ризқ талабида ўзи каби бошқа бир инсонга хушомадлар қилиб, ўз нафсларини хор қиладилар?!
"Аллоҳ одамлар учун қайси бир раҳматни очиб (равона қилиб) қўйса, бас, уни тутиб қолувчи бўлмас ва нимани тутиб қолса, бас, Ундан сўнг уни (бандаларга) юборувчи бўлмас. У Азиз (қудратли ва Ҳаким (ҳикматли зот)дир". (Фотир сураси, 2-оят).

"Ўкинма" китобидан.

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​☀️ ТОНГГИ ЗИКРЛАР

اللّهُـمَّ عافِـنِي في بَدَنـِي ، اللّهُـمَّ عافِـنِي في سَمْـعِي ، اللّهُـمَّ عافِـنِي في بَصَـرِي ، لا إلهَ إلاّ أَنْـتَ. اللّهُـمَّ إِنّـي أَعـُوذُبِكَ مِنَ الْكُـفْرِ ، وَالفَـقْرِ ، وَأَعـوذُبِكَ مِنْ عَذابِ القَـبْرِ ، لا إلهَ إلاّ أَنْـتَ.

📖 «Аллоҳумма, ъафини фи баданий, Аллоҳумма, ъафини фи самъий, Аллоҳумма, ъафини фи басорий, лаа илааха илла Анта! Аллоҳумма, инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва аъузу бика мин ъазабил қобри лаа илааҳа илла Анта» 3 марта айтилади.

(Маъноси: «Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ).

✍️ (Абу Довуд ва Аҳмад ривояти).

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

БИЛМАГАН НАРСАСИНИ БИЛМАЙМАН ДЕЙИШ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид


Баъзилар ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

😍КАТТА ҚУРЪОНИ КАРИМ СОТУВДА!!

Катта ўлчамдаги Қуръони Карим ( Рангли Тажвид )

📐 Ўлчами: Бўйи 50 см, эни 35 см.

⚖ Оғирлиги: 5.5 кг.

🖌 Ёзилиш услуби: Мадина босма, Усмон Тоҳа хати.

🖨 Нашриёт:
Дар ал-Маарифа - Дамашқ, Сурия.

Афзаллиги: Қоғозлари қалин, ҳарфлари катта ўлчамда берилган (Ёши катта ота-оналаримиз учун жуда қулай), ён тарафларида Тафсири Баён бериб ўтилган, ҳар бир тажвид қоидалари алоҳида рангларда ифодаланган.

👍ЯҚИНЛАРИНГИЗ УЧУН АЖОИБ СОВҒА!!!

🤲Яқинларингизга Қуръон ҳадия қилиб, улкан савобларга эришиш насиб қилсин.

💸Нархи: 1 500 000 сўм
(Бир ярим миллион сўм)

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Абдуллоҳ Ҳусайн Хийбақ:

📌 Гуноҳ одамнинг кўнглини ўлдиради, ибодат эса тирилтиради. Гуноҳли тоатнинг ҳаловати бўлмайди.

📌 Фойдалик умид Ҳаққа етказади. Умид уч хил: биринчиси шундайки, яхшилик қилиб, Аллоҳ даргоҳида қабул бўлишини умид қилади; иккинчиси шундайки, Аллоҳ дийдоридан маҳрум қилмайди, деган умидни маҳкам тутгай; учинчиси шундайки, Аллоҳ гуноҳларини ёрлақайди!


📌 Ихлос амалдан яхшироқдир. Ҳар кимнинг сидқи дуруст бўлса, Аллоҳ ғайб оламидан эшик очади ва уни муроду мақсудига етказади.

"Тазкират ул-авлиё" дан.

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​🌎• ЗАМОН ЎЗГАРДИМИ, БИЗМИ? •🌍

⏰ Ўтган кунларда меҳмонга:
- Ҳар доим сиз учун эшигимиз очиқ, қачон хоҳласангиз ташриф буюринг, марҳабо! -, дердик.

🔳 Бу кунларда эса:
- Келишингиздан олдин огоҳлантириб қўйсангиз бўлмасмиди! -, демоқдамиз…

⏰ Ўтган кунларда:
- Ҳовли олма, қўшни ол! -, дердик.

🔳 Бу кунларда эса:
- Сен менга тегма, мен сенга тегмайман!-, демоқдамиз…

⏰ Ўтган кунларда қариндошларни:
- Елкадошлар! -, дейиларди…

🔳 Бу кунларда эса:
- Қариндошлар қориндош -, дейилмоқда…

⏰ Ўтган кунларда кунлик йиғилишимиз бўлар, орамизда йўқларни сўраб-суриштирардик…

🔳 Бу кунларда эса ё байрамларда ва ё таъзиялардагина кўришмоқдамиз…

⏰ Ўтган кунларда:
- Мен бугун нима яхшилик қилдим?! -, деб ўзимизни тафтиш қилардик…

🔳 Бу кунларда эса:
- Нимага ҳеч ким яхшилик қилмаяпти?! -, деб ўзгаларни титкиламоқдамиз…

⏰ Ўтган кунларда душман кимлигини яхши билардик..
Бу кунларда эса дўст ким эканини ҳам билмай қолдик..

💫 Дунё ўзгаргани йўқ, аслида…
Балки қалблар ўзгариб кетди… 💫

🌹 Эҳ, ўтган кунларга…
Вой, бу кунларга…🥀

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ЖАВОБ ҚОНИҚАРЛИ БЎЛСА, БУНИ ИЗҲОР ҚИЛИШ ҲАҚИДА

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#кун_ояти

إِنَّ الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ سَيَجْعَلُ لَهُمُ الرَّحْمَٰنُ وُدًّا.

“Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Раҳмон, яъни Аллоҳ муҳаббат пайдо қилур”.
(Марям сураси, 96-оят).

Тафсир: Шахсларни яхши кўриш улар билан кўп кўришиш билан ўлчанмайди. Ҳаётда кам кўришилган бўлсада, қалбдан чуқур жой эгаллаган кишилар бўладилар.
Аллоҳ йўлидаги муҳаббат нақадар гўзал! Аллоҳим! Биз учун Ўз ҳузурингда муҳаббат ёзгинки, унинг ижроси ерда бўлсин!

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Дунё ёлғондир

Ҳикмат аҳлидан бири:
- “Дунё - хароб бир давр, ундан ҳам хароброғи у ердаҳавойи нафсига берилиб умр ўтказган кимсанинг қалбидир. Жаннат - обод қилинган уй, ундан ҳам маъмурроғи ҳавойи нафсига берилмай, Аллоҳ кўрсатган ахлоқ асослари доирасида яшовчи кимсанинг юрагидир”.
(Имом Ғаззолий, “Мукошафатул қулуб”)

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🎊🌟ЖУМА МУБОРАК АЗИЗЛАР!🌟🎊

🎊🌹 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

🎊🌹 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

🎊🌹 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

🎊🌹 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.

🎊🌹 АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН! 🤲

✨🌹💐ЭНГ ЯҚИН ДИНДОШИМ ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!!🤲🏻

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

☁️ ҚОР ЁҒГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🤲 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаайаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

🗣 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).

#qor #duo #дуо

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Мен жуда асабийман❗️
Бошим ҳам кўп оғрийди❗️
Кечаси уйқум деярли йўқ❗️
Ухласам ҳам миям ўчмайди❗️


🫵 Сизни шу ва шунга ўхшаш ҳолатлар қийнаётган бўлса, биз сизга Баният шифо шифобахш ёстиқларини тавсия қиламиз!

(AРОМАТЕРАПИЯ):
✔️Депрессия
✔️Асаб толиқиши
✔️Уйқусизлик, ваҳима
✔️Бош оғриғи, Мигрень
✔️Тушкун ҳолатда юриш
✔️Зеҳн ва Хотиранинг пастлиги

👆 Юқоридаги ҳолатлар сизни безовта қилса, ҳозироқ боғланинг ва харид қилинг!

📜 БУЮРТМА УЧУН ТЕЛ: 
📞 +998996121222
📜 Онлайн буйуртма бериш учун👇💻
@TibomedShifoolami

🚚  Етказиб бериш бепул!

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

❗️ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ каналининг кузатувчилари диққатига.

Маълумотларнинг кўплиги туфайли каналимизга айрим
дуолар ва зикрларни жойлашнинг имкони бўлмаяпти. Шунинг учун махсус “Намоз ва Дуолар” каналини очдик.

Каналга аъзо бўлинг ва кузатиб боринг! 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE0SI2OLoziHu5mVBQ

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🤩Ҳар бир мижозга бонус берилади.

ZEXTRA Ўзбекистонда бўғим касалликлари учун биринчи рақамли табиий ва ҳалол маҳсулот!

🇻🇳 Ветнам давлатида ишлаб чиқарилган.

ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШ ВАҚТИ КЕЛДИ👍

Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!

Ҳар бир мижоз учун кафолатли совғалар бор.🤩

👩🏻‍⚕️
+998996121222

📜 Онлайн буюртма бериш учун👇💻
@TibomedShifoolami

Маҳсулот ва натижалар ҳақида маълумотлар 👉
@Zextrauz

🚘 Етказиб бериш хизмати бепул. Махсулотни қўлингизга олганингизда тўлов қиласиз.

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

• “Суюкли пайғамбарим билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.

• “Суюкли пайғамбаримнинг дўстлари билан 365 кун”
Саҳифа — 527 бет.

• “Суюкли Қуръон китоби билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.

✅ Фарзандини ислом дини таълимотлари асосида тарбияламоқчи бўлган кишилар учун бу китоблар айни муддаодир.

✅ Ушбу китоблардаги ҚР-код ёрдамида аудио шаклини тинглаш имкони мавжуд.

Муқова — қаттиқ
Ўлчами — 20.5x26см


🏷ТЎПЛАМ НАРХИ: 490 минг сўм
(Фақат тўплам шаклида сотилади!)

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан:
@Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Бекзод_Муҳаммадкаримов
#Тавсия_қиладилар

❗️ХАР-ҲИЛ ВИРУСЛАР ТАРҚАЛАЁТГАН ПАЙТДА ИМУНИТЕТ КЎТАРУВЧИ ТАБИИЙ ТИБОМЕД ҚОРА СЕДАНА ЁҒИ!!!

Мўминларга шифо - Исломда!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» деганлар.


🎁2+1 АКЦИЯ🎁
🎁2 та олганга 1 та ҳадия🎁
💸 НАРХ ОШМАГАН👍👍👍
TIBOMED дан АКЦИЯ!

🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўловни қўлингизга олганда қиласиз!

👩🏻‍⚕️ Ҳозироқ қўнғироқ қилинг!


📞Телефон: +998996121222
📲Телеграм: @TibomedShifoolami

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Улуғлар_насиҳати

ИСТИҒФОР АЙТ!

Бир киши Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб:
— Бизга осмондан ёмғир ёғмаяпти, — деди.
Ҳасан Басрий:
— Аллоҳга истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг бошқаси келиб:
— Фақирликдан қандай қутулсам бўлади? — деди.
Ҳасан Басрий:
— Истиғфор айт, — дедилар.
Сўнг яна бошқаси келиб:
— Аёлим бепушт, туғмайди, — деди. Ҳасан унга ҳам:
— Истиғфор айт, — дедилар.
Ўша ерда ҳозир бўлган кишилар Ҳасан Басрийга:
— Ҳузурингизга шикоят килиб келган кишиларнинг ҳаммасига истиғфорни тавсия қилдингиз-а? — дейишди.
Шунда Ҳасан Басрий:
— Аллоҳ таолонинг ушбу оятларини ўқимаганмисизлар? — дедилар: "Мен дедимки: «Роббингиздан мағфират сўранглар, албатта У мағфиратли Зотдир. У Зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдиради ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад беради ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилади ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилади".

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?


ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ҒИЙБАТ БАРЧА ЯХШИЛИКЛАРНИ БАРБОД ҚИЛАДИ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

#Ибрат

Қуллик...

Иброҳим Адҳам ҳазратлари озод қилиш ниятида бир қулни сотиб оладилар. Қулдан сўрадилар:
— Исминг нима?
— Сиз ким деб чақирсангиз ўша исмим бўлади, хожам,  - дея жавоб берди қул.
—  Қандай егулик ейсан?
—  Сиз нима берсангиз уни ейман хожам...
— Нима иш қиласан?  - сўрадилар Иброҳим Адҳам ҳазратлари.
— Қандай иш буюрсангиз уни бажараман.
— Бирор истагинг борми?
— Қулда истак бўлиши мумкинми, хожам хожасининг тилаги-қулнинг истагидир - деди қул.
Бу жавобдан сўнг Иброҳим Адҳам ҳазратлари ҳўнграб йиғлаб юбордилар ва ўзларига шундай дедилар:
Эй,  мискин! Қулликни мана шу қулдан ўрган! Сен умрингда бирор марта Аллоҳ таолога шундай қул бўлдингми?...

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!



🌙РАЖАБ ойи ва муборак 🌙РАМАЗОН ойини МАККА да кутиб олинг

🟣Бир ЖУМА намози МАДИНА да
🟣Бир ЖУМА намози МАККА да

✈️Тошкент—Мадина 🧭

📅 Кетиш саналари

Феврал ойи 14 кунлик

🌟🌟🌟🌟🌟🌟

🌟🌟🌟🌟


🌟🌟🌟🌟



🌙РАМАЗОН ойини кутиб олиш

2️⃣7️⃣2️⃣9️⃣ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤

1️⃣🔤2️⃣0️⃣0️⃣💲


📋 Хизматларимиз
Бориш ва келиш учун авиа чипталар
Расмий виза
Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал таомлар
Тажрибали элликбоши
Тиббий суғурта

🕌 Мадинада
🟣 Росулуллоҳ ﷺ Муборак Равзалари
🟣 Қиблатаин масжид
🟣 Уҳуд тоғи
🟣 Қубо масжид
🟣 Хурмо боғлари


🕋Маккада
🟣 Умра (амали) зиёрати
🟣 Арофат тоғи
🟣 Саур тоғи
🟣 Нур тоғи
🟣 Муздалифа
🟣 Транспорт хизмати

Жидда шаҳри:
😀 Қизил денгиз саёҳати

🏢 Hotel MAKKA
"Al Fajr Al Badie 1" / 4*

🏢 Hotel MADINA
"Jawharat al Rowed"  / 4*

😀 Хадиялар
😀ЗАМ ЗАМ (5 литр)
📖Қуръони Карим

✈️ Фирма томонидан
🟣Нимча 🟣сумка 🟣бежик

🔔Мурожаат қилинг бафурча гаплашамиз

📞+998906690707
📞+998996690700

📹Телеграм
✉️@karimov_07
📹WhatsApp:
✉️+998906690707

🖥 Зиёратчиларимиз хақида маълумот🔽
🌐/channel/Ramazon_tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙РАЖАБ ОЙИ АКЦИЯСИ🤩

Саҳобалар нега касал бўлишмаган?
Мўминларга шифо - Исломда!

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Сизлар даволанадиган энг яхши нарса ҳижома ва қист ул бахрийдир» Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

Ва яна айтдилар:
«Болаларингизни ҳалқумидаги бодомсимон безни бармоқ теккизиб қийнаманглар балки уларга қистдан фойдаланинглар»
Имом Бухорий, Тиб китоби

Қистул ҳиндий ёғи кўплаб касалликларга, шунингдек, саратон ва бепуштлик каби касалликларга ҳам шифодир.

✅ Панкреатит, қалқонси
мон без касалликлари,
✅ Жинсий муаммолар, аёллар ва эркаклар бепуштлиги, урогенитал касалликлар, простатит ва сийдик йўллари касалликлари,
✅ Лимфа тизими ва қонни вируслардан тозалаш учун,
✅ Юрак қон томир касалликлари, асаб тизими касалликларида жуда самарали фойда беради

🇹🇷Туркия

🎁2+1 АКЦИЯ🎁

🎁2 та олганга 1 та ҳадия🎁

💸 НАРХИ 149 минг 👍

🔥Маҳсулот сони чекланган


🚚Етказиб бериш бепул

👩🏻‍⚕️ Ҳозироқ қўнғироқ қилинг!

📞Телефон: +998996121222
📲Телеграм: @TibomedShifoolami

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Агар дунё тўлалигича умматимдан бир кишининг қўлида бўлсаю, сўнг у : “Алҳамдулиллаҳ” деса ўша “Алҳамдулиллаҳ” дейиши унга берилган дунёдан афзалдир” дедилар.

“Наводирул Усул” китобидан

Ётоқхонада намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…
Подписаться на канал