shayx_hazrat | Неотсортированное

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Подписаться на канал

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Аллоҳ таоло намоз ўқийдиган бандаси билан фаришталарга мақтанади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Сизларнинг орангизда кечаси келадиган ва кундузи келадиган фаришталар кетма-кет навбатчилик қиладилар. Улар бомдод ва аср намозида тўпланадилар. Бандаларни кечаси билан кузатган фаришталар осмонга кўтарилгач, Аллоҳ Ўзи билиб турган ҳолда улардан: «Келаётганингизда бандаларим нима қилишаётган эди?» деб сўрайди. Фаришталар: «Келаётганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди, борганимизда ҳам намоз ўқишаётган эди», деб жавоб беришади». (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

☝️✈️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ГРИЖA, БЕЛ, БЎҒИМ, БЎЙИН, ОЁҚ, ҚЎЛ ОҒРИҚЛАРИДАН БАТАМОМ ҚУТИЛИШНИ ИСТАЙСИЗМИ❓

Ўзбекистонда бўғим касалликлари учун биринчи рақамли табиий ва ҳалол маҳсулот!

Ҳозироқ ушбу рақам билан боғланиб сизни қийнаётган муаммоларга ечим топинг!
Сизга малакали мутахассисимиз жавоб беради!

👩🏻‍⚕️ +998996121222

📜 Онлайн буйуртма бериш учун👇💻
@TibomedShifoolami

Биз сизнинг ва оила аъзоларингизнинг соғлиғи учун қайғурамиз!

Ҳар бир ҳарид учун кафолатли бонусларимиз бор🎁

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🤲🎉🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🎉🎁🎊

🌙Қутлуғ ойининг «ЖУМА» куни муборак бўлсин! Жума кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!


🌺Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌺Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌺ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!


🌺☘🎊ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🎊☘🌺

☝️✈️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! 😊

Ал Ҳуда брендидан ажойиб Электрон Жойнамоз

Эндиликда Сиз Исломнинг 5 устунидан бири бўлган 5 маҳал намозни 5 хил тилда (Ўзбек, рус, қозоқ, қирғиз, тожик ) аёл ҳамда эркак киши овозида ўрганишингиз мумкин!

Ушбу жойнамозимиз Ўзбекистонда илк бор энг катта ўлчамда ишлаб чиқарилди!
(110 х 70 см) Ушбу ўлчамда ёши катталар бемалол жойнамоз устига чиқиб намоз ўқишни ўрганишлари мумкин!

Янгилик: Намознинг тартиблари номли рисола ҳам киритилди!

Совғабоп кўринишда ишланган қадоқ ҳам бемалол ҳадия қилишингиз имкониятини яратади ИншаАллоҳ!

Жойнамоз таркибига киритилган фойдаланувчи қўлланмасида 5 хил тилда кўрсатмалар берилган!

إِنَّ ٱلصَّلَوٰةَ تَنْهَىٰ عَنِ ٱلْفَحْشَآءِ وَٱلْمُنكَرِ ۗ

▫️«...албатта, намоз фахш ва мункар ишлардан қайтарур.» [29:45]

Эслатма: Ушбу маҳсулотга Ал Ҳуда компанияси томонидан 1 йиллик кафолат ҳамда 1 йиллик бепул сервис тақдим этилади!

Мурожаат учун
+998996121222

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизматимиз мавжуд!

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

КЎЗ ТЕГМАСЛИГИ УЧУН НИМА ҚИЛСАМ БЎЛАДИ?
#ақида
#кўз_тегиши

❓1129-CАВОЛ: Мени ёш фарзандим бор. Бир қўшни аёл уни кўриб қолса, “Бу бунчалар чиройли экан”, “Ширинлигини қаранг буни” деб кўп гапиради. Шунда кўз тегмаслиги учун нима қилсам бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Кўз тегиши воқеъликда бор нарса экани кўплаб ҳадиси шарифларда айтиб ўтилган. Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кўз тегишидан Аллоҳ паноҳ беришини сўранглар, чунки кўз тегиши – ҳақдир”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

Кўз тегишига қарши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони ўқиб дам солардилар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ الْحَسَنَ وَالْحُسَيْنَ يَقُولُ: أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لَامَّةٍ، ثُمَّ يَقُولُ: كَانَ أَبُوكُمْ يُعَوِّذُ بِهِمَا إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحاَقَ عَلَيْهِمُ السَّلَامُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб:
“Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳит-тааммати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин. Ва мин кулли айнин лаамматин”
Маъноси: “Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман” дер ва сўнгра: “Бобонгиз (Иброҳим алайҳиссалом) булар ила Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди”, дер эдилар”. Абу Довуд ва Термизий саҳиҳ санад ила ривоят қилганлар.

Яна шуни таъкидлаш лозимки, киши бирор неъматни кўрганида унга кўзи тегиб, зарар етиб қолмаслиги учун кўрган неъмат ҳаққига дуо қилиб қўйиши керак. Шунда ўзига тегишли бўлган ёки бирор биродарига тегишли бўлган нарсага зиёни тегиб қолмайди. Бу ҳақда Набий алайҳиссалом шундай деганлар:

إذا رأى أحدكم من نفسه أو ماله أو من أخيه ما يعجبه فليدع له بالبركة فٍان العين حق" (رواه الامام الحاكم)

Яъни: “Сизлардан бирингиз ўзида, молида ёки биродарида кўзни қувонтирадиган нарсани кўрса, унга барака сўраб дуо қилсин. Чунки кўз тегиши – ҳақдир” (Имом Ҳоким ривояти). Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

❓САВОЛ: ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Агар беътоб бўлсак Аллоҳ уч фариштани юборар экан, улардан бири куч қуватимизни олар экан, иккинчиси иштаҳамизни олар экан, учинчи фаришта гуноҳларимизни олар экан. Соғайганимизда эса, фаришталарга куч кувватимизни, иштаҳамизни қайтаришини буюрар экан. Меҳрибон Аллоҳ сизу бизни шунчалик яхши кўрар эканки, учинчи фариштага гуноҳларимизни кайтиб беришини буюрмас экан. Аллоҳ сизу биздан рози бўлсин.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌸АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌸

🌹🤲Аллоҳдан сиз учун дунёдаги энг яхши нарса - АЛЛОҲНИНГ МУҲАББАТИНИ;

🌹🤲 Жаннатдаги энг олий неъмат - АЛЛОҲНИНГ ЖАМОЛИНИ КЎРИШЛИКНИ;

🌹🤲 Энг яхши мукофот ПАЙМҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ БИЛАН ЖАННАТДА ЖАМЛАШИНИ
сўрайман!

🌹🤲 Тан сиҳҳатлик, офият, бахт - саодат, омад, ҳалол даромад сиздан асло айрилмасин! Кунингиз хайрли ўтсин!

🍂 Мана отди, яна бир тонг!
🍂 Нур таралди ҳар томон!
🍂 Хайр, баракот ва раҳматлар..
🍂 Бизга ёғилсин, ҳар он!

🍃🌹🍃ХАЙРЛИ ТОНГ!🍃🌹🍃

☝️🍀ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇

👍НИҲОЯТ БУ САВОЛНИНГ ЖАВОБИ ТОПИЛДИ 👍

✅Жавоби топилган “машҳур” савол

❓Савол: Қордан оппоқ тундан қора, ейиш ҳаром ичиш ҳалол. Қуръонда бор, арабчада беш ҳарф яъни “м” билан бошланиб “м” билан тугайди. Эркак киши кунига уч марта, аёл киши умрида бир марта фойдаланади. Бу нима?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/33302

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ОЯТАЛ-КУРСИЙ ЗИКРЛАРИДАН ОЛДИНМИ КЕЙИНМИ?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиш ва Қуръон қироат қилиш мумкин. Бунга ҳеч қандай монелик йўқ. Фақат намоз ўқиш макони тоза бўлса бўлди. Чунки Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг ётоқхоналарида таҳажжуд ва бошқа нафл намозларни ӯқиганлар.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُا أَنَّهَا قَالَتْ: كُنْتُ أَنَامُ بَيْنَ يَدَيْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَرِجْلَايَ فِي قِبْلَتِهِ، فَإِذَا سَجَدَ غَمَزَنِي، فَقَبَضْتُ رِجْلَيَّ، فَإِذَا قَامَ بَسَطْتُهُمَا. قَالَتْ: وَالْبُيُوتُ يَوْمَئِذٍ لَيْسَ فِيهَا مَصَابِيحُ

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд томонларида, икки оёғим у кишининг қиблаларида бўлган ҳолда ухлар эдим. Сажда қиладиган бўлсалар, менга тегиб қўяр эдилар. Шунда оёқларимни йиғиштириб олар, турганларида эса яна узатиб олардим. У пайтда уйларда чироқ бўлмас эди” (Имом Бухорий ривояти).

Қолаверса, Аллоҳ таоло бутун ер юзини Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг умматлари учун масжид қилиб қўйган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга ер масжид ва покловчи қилинди. Бас, қайси умматимга намоз вақти келиб қолса, ўқисин”, деб айтганлар. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?

Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36309

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

• “Суюкли пайғамбарим билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.

• “Суюкли пайғамбаримнинг дўстлари билан 365 кун”
Саҳифа — 527 бет.

• “Суюкли Қуръон китоби билан 365 кун”
Саҳифа — 648 бет.

✅ Фарзандини ислом дини таълимотлари асосида тарбияламоқчи бўлган кишилар учун бу китоблар айни муддаодир.

✅ Ушбу китоблардаги ҚР-код ёрдамида аудио шаклини тинглаш имкони мавжуд.

Муқова — қаттиқ
Ўлчами — 20.5x26см


🏷ТЎПЛАМ НАРХИ: 490 минг сўм
(Фақат тўплам шаклида сотилади!)

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан:
@Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Энг яхши ва энг осон амал...

Шайҳ Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?

Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36309

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

«Фаластин халқи билан бирдаммиз» — Шавкат Мирзиёев Яқин Шарқдаги вазият бўйича муносабат билдирди

Президент Исроил армияси ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида давом этаётган қуролли тўқнашувлар гуманитар инқирозни чуқурлаштираётгани, тинч, бегуноҳ аҳоли орасида кўп сонли қурбонларга олиб келаётганига эътибор қаратди. Ғазо сектори аҳолисига баҳоли қудрат ёрдам кўрсатиш учун БМТ Яқин Шарқ агентлигига 1,5 млн доллар ажратилди.

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21360

👉«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!🤲👇👇

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Фарзандларни ота-оналари томонидан кўп танқид қилинавериши улғайганида уни жамият ичида қўрқоқ ва чўчийдиган қилиб қўяди. Ким фарзандини хато қилмайдиган қилиб тарбия қилса, у ҳаёт тажрибаларини ўргана олмайди.

Ўғил ва қизларингизни хатодан қўрқадиган эмас, балки хатога ечим топадиган қилиб тарбияланглар.

Анвар Аҳмад таржимаси

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?

Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36309

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Мен жуда асабийман❗️
Бошим ҳам кўп оғрийди❗️
Кечаси уйқум деярли йўқ❗️
Ухласам ҳам миям ўчмайди❗️


🫵 Сизни шу ва шунга ўхшаш ҳолатлар қийнаётган бўлса, биз сизга Баният шифо шифобахш ёстиқларини тавсия қиламиз!

(AРОМАТЕРАПИЯ):
✔️Депрессия
✔️Асаб толиқиши
✔️Уйқусизлик, ваҳима
✔️Бош оғриғи, Мигрень
✔️Тушкун ҳолатда юриш
✔️Зеҳн ва Хотиранинг пастлиги

👆 Юқоридаги ҳолатлар сизни безовта қилса, ҳозироқ боғланинг ва харид қилинг!

📜 БУЮРТМА УЧУН ТЕЛ: 
📞 +998996121222
📜 Онлайн буйуртма бериш учун👇💻
@TibomedShifoolami

🚚  Етказиб бериш бепул!

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

МУСҲАФНИ ҒИЛОФ БИЛАН УШЛАШ МАСАЛАСИ
#Қуръони_каримни_ушлаш
#таҳорат

❓1131-CАВОЛ: Ғилофи матодан бўлган Қуръони каримни таҳоратсиз ҳолда ушлаш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу борада Ҳанафий уламоларимизнинг икки хил фатвоси бор. Аксар уламолар таҳоратсиз шахслар Қуръони каримни халтача-алоҳида ғилофсиз ушлаши мутлақо жоиз эмаслигини айтган бўлсалар, баъзилари ўша ғилоф китобга ёпиштирилмаган, қўшиб тикилмаган бўлса, таҳоратсиз ҳолда ҳам ушлаш жоиз бўлади, деганлар.

Ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбааларида бу борада шундай дейилади:

لَا يَجُوزُ لَهُمَا وَلِلْجُنُبِ وَالْمُحْدِثِ مَسُّ الْمُصْحَفِ إلَّا بِغِلَافٍ مُتَجَافٍ عَنْهُ كَالْخَرِيطَةِ وَالْجِلْدِ الْغَيْرِ الْمُشَرَّزِ لَا بِمَا هُوَ مُتَّصِلٌ بِهِ ، هُوَ الصَّحِيحُ.

яъни “Ҳайз ёки нифос кўрган аёллар, жунуб бўлганлар ва таҳоратсиз кишилар мусҳафни ушлаши жоиз эмас. Фақат халтача каби (китобдан) ажралувчи ғилоф яъни китобга қўшиб тикилмаган жилд, мусҳафга ёпишмаган нарса билангина ушлашлари мумкин. Шу гап саҳиҳдир” (“Оламгирия” китоби).

Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ:

فَالْمُرَادُ بِالْغِلَافِ مَا كَانَ مُنْفَصِلًا كَالْخَرِيطَةِ وَهِيَ الْكِيسُ وَنَحْوُهَا

яъни “бу ерда ғилофдан мурод халтача каби (мусҳафдан) алоҳида бўлган, махсус идиш ва шунга ўхшаш нарсадир” – деганлар (“Раддул муҳтор” китоби).

Демак, агар мусҳафни халтача каби махсус ғилофи бўлса, шу ғилоф билан ушлаш афзал. Аммо шу китоб учун махсус халтача бўлмаса, китоб муқовасига ёпишмаган, ечиб олса бўладиган, ҳозирги кунимиздаги теридан ёки матодан тикилган жилд билан ушлаш ҳам жоиз бўлади.

Шунингдек, таҳоратсиз киши Қуръони каримни енг билан ушлаши ҳам макруҳ ҳисобланади. Бу борада барча фиқҳий китобларимизда қуйидагича иборалар келади:

( وكُرِهَ) أي المَسُّ (بالكُمّ) أي بشيءٍ من الثوب الذي على الماسِّ، لأنه تَبَعٌ له فلا يَصيرُ حائلاً بينه وبين المصحف...

яъни “Енг билан (яъни мусҳафни ушлашни қасд қилган киши кийган кийимининг бир қисми билан) ушлаши макруҳ ҳисобланади. Чунки кийимнинг бир қисми ҳам уни кийган кишига тобедир. Шу сабабли енг таҳоратсиз киши билан мусҳаф ўртасини тўсувчи бўлмайди” (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Аммо Қуръони каримни кийимга алоқадор бўлмаган, масалан сочиқ, рўмолча каби алоҳида бирор мато билан ушлашнинг кароҳияти йўқ. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

☝️✈️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓CАВОЛ: Кўп эшитаман, пиёзни юпқа пўстлоғини ёқиш мумкинмас деб. Ёқса жаҳаннамда ёнаркан. Бу ҳақида динимиз нима дейди?

ЖАВОБ: 👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/35829

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

359. САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | НАМОЗ | 11 ҲАДИС

حَدَّثَنَا أَبُو عَاصِمٍ ، عَنْ مَالِكٍ ، عَنْ أَبِي الزِّنَادِ ، عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ الْأَعْرَجِ ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ، قَالَ : قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ :

" لَا يُصَلِّي أَحَدُكُمْ فِي الثَّوْبِ الْوَاحِدِ لَيْسَ عَلَى عَاتِقَيْهِ شَيْءٌ ".

🇺🇿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий ﷺ : «Бирортангиз кифтида ҳеч нарса бўлмай, битта кийимда намоз ўқимасин», дедилар».

«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
                           ☪ Telegram.me/HADISuz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

⏰ВАҚТ шундай нарсаки:💰

~Уни кўриб турасан, аммо ушлолмайсан..

ВАҚТ шундай нарсаки:
~Унда юра оласан, югура оласан, аммо тўхтата олмайсан..

ВАҚТ шундай нарсаки:
~Ундан хурсанд бўлишинг мумкин, аммо хафа бўлолмайсан

~Ўтаётган ВАҚТ қадрини Ота Онангизда кўринг, болаларингизда кўринг..

~Кечагина сизни қўлларида кўтариб юрган Ота Онангиз, бугун сизни қўлларингизга мухтождирлар...

~Кечагина сизни қўлингизда турган фарзандларингиз, бугун сизни қўллари билан ушлаб туришибди..

~Нолиманг, ВАҚТ бу имтихон.
~Ҳаёт эса бир катта мактабдир..

~Ўтаётган умрингизни, вақтингизни савоб ишларга, яхшиликларга сарф килинг!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

358. САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | НАМОЗ | 10 ҲАДИС

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ يُوسُفَ ، قَالَ : أَخْبَرَنَا مَالِكٌ ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ ، عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ أَنَّ سَائِلًا سَأَلَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنِ الصَّلَاةِ فِي ثَوْبٍ وَاحِدٍ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " أَوَلِكُلِّكُمْ ثَوْبَانِ ؟ "

🇺🇿 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Росулуллоҳ ﷺ дан битта кийимда намоз ўқиш ҳақида сўради. Шунда Росулуллоҳ ﷺ : «Ҳаммангизда ҳам иккитадан кийим бормиди?» дедилар».

«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
                           ☪ Telegram.me/HADISuz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

НОЯБРЬ ОЙИГА АЖОЙИБ ТАКЛИФ!

Хизматлар ЛИЦЕНЗИЯ га эга!

Тўғридан тўғри рейс

✈️ ТОШКЕНТ - - - МАДИНА
🛩

Бир ЖУМА намози МАДИНА да 👍
Бир ЖУМА намози МАККА да 👍

🗓14 КУНЛИК УМРА САФАРИ

Кетиш санаси:
🛫 07.11.2023
🛫 09.11.2023
🛫 14.11.2023
🛫 16.11.2023
🛫 21.11.2023
🛫
23.11.2023
🛫 28.11.2023
🛫 29.11.2023
🛫 30.11.2023

НАРХИ: 1250$

Пакетга қуйидаги хизматлар киради:
- Бориш ва келиш учун авиа чипталар;
- Расмий виза;
- Мадина ва Макка шаҳрида меҳмонхоналар.
- Мадинада 2 маҳал, Маккада 3 маҳал иссиқ таомлар;
- Тажрибали элликбоши доимий бирга;
- Мадина ва Макка шаҳридаги зиёратлар
- Транспорт хизмати
- Тиббий суғурта
- Қизил денгиз саёҳати.

- Зам-зам 5л
- Қуръон, сумка, нимча, бежик


🔔Жойлар сони чегараланган!

🟢Мурожаат учун:

☎️ +998906690707
☎️ +998996690700
📨 @karimov_07

✈️Каналга қўшилиш учун:👇/channel/Ramazon_tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📚Китоб номи: Саҳиҳи Бухорий Муаллифи: Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий

☝️Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китобни Имом Бухорий «Ал-жомеъ ас-саҳиҳ ал-муснад мин ҳадиси Расулиллаҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ва сунаниҳи ва айямиҳи» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадислари, суннатлари ва муборак ҳаётларидан тўп­ланган саҳиҳ муснад) деб номлаган.
Барча уламолар: муҳаддислар, фақиҳлар, усулийлар, мутакаллимлар, наҳвийлар ва бошқалар «Саҳиҳи Бухорий» Аллоҳ таолонинг Китоби – Қуръони Каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлигига иттифоқ қилганлар.

📕 Муқоваси: Қаттиқ
🇺🇿 Алифбоси: Кирилл

💰Нархи: 550.000 минг

📞Буюртма учун:
+998906700070
📲Телеграмдан: @Shukurullo_uzb

🚚Етказиб бериш хизмати бепул:

👉 @ZiyoHadiya

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Эй одам!

Бу югураётган вақт - сенинг умрингдир!

Уни зое қилма!

Аллоҳнинг зикрисиз ўтган хар нафасингда надомат, ўкинч ва алам бор.

Бу уқубатларга ўзингни қурбон қилма!

Эртага яхшилик қиламан деб айтма, чунки бу шайтоний, хозир вақтинг бор!

Хаққа таслим бўл!


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Тарозида ўлчанмайдиган 3 амал

Ушбу 3 амалнинг савоби чексизлигидан Қиёмат куни тарозига қўйилмайди:

1. Инсонларни афв этиш.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Ким афв этиб ислоҳ қилса, унинг ажри Аллоҳнинг зиммасидадир" (Шўро сураси, 40-оят).

2. Сабр.
Аллоҳ таоло марҳамат қилади: "Албатта, сабр қилгувчиларга ажрлари ҳисобсиз, тўлиқ берилур" (Зумар сураси, 10-оят).

3. Рўза.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: "Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай деган: "Одам боласининг қилган ҳамма амали ўзига, фақат рўза Менга. Унинг савобини Ўзим бераман" (Имом Бухорий ривояти).

Қиёмат кунида: "Савоби Аллоҳнинг зиммасида қолганлар қанисизлар?", деб жар солинади. Шунда рўза тутганлар, сабр қилганлар ва одамларни афв этганлар савобларини олиш учун келадилар. Шундай экан, рўза тутинг, сабр қилинг ва одамларни афв этинг.

🤲 Аллоҳим барчамизни ушбу нидо билан чақириладиганлардан қилгин.


👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat
👉 @Shayx_Hazrat

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Мусулмон қизларни ғашига тегиб, уларни ҳис туйғулари билан ўйнашиб, сўнгра: "Аллоҳим! Менга солиҳа аёл насиб қил!" деб дуо қилганларни эшитиб қоламиз.
Кечирасиз муҳтарам зот! Покиза аёллар покиза эркаклар учундир!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: ЭР-ХОТИН ЁТОҚХОНАСИДА НАМОЗ ВА ҚУРЪОН ЎҚИШ

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​#Рашк

Аёлини таҳорат олиб, таҳажжуд намозига тураётганини кўрган эр деди:

―Менга ҳам дуо қилинг!

―Хўп. Мен сизни ҳеч унутармидим? Мен сизга ҳар кеча ва ҳар намозимдан сўнг дуо қиламан.

Эри жуда хурсанд бўлиб, дуосида нималарни сўрашига қизиққан ҳолда:
―Азизам, мен учун нималар деб дуо қиласиз ва нималарни сўрайсиз?

―Ҳар намозим сўнгида: "Аллоҳим, эрим билан дунёдаги барча аёлларнинг орасидаги масофани машриқ билан мағрибчалик қилиб, улар ўртасида мингта девор барпо қилгин", деб сўрайман.😊

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?

Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36309

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

357. САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | НАМОЗ | 9 ҲАДИС

حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ أَبِي أُوَيْسٍ ، قَالَ : حَدَّثَنِي مَالِكُ بْنُ أَنَسٍ ، عَنْ أَبِي النَّضْرِ - مَوْلَى عُمَرَ بْنِ عُبَيْدِ اللَّهِ - أَنَّ أَبَا مُرَّةَ - مَوْلَى أُمِّ هَانِئٍ بِنْتِ أَبِي طَالِبٍ - أَخْبَرَهُ أَنَّهُ سَمِعَ أُمَّ هَانِئٍ بِنْتَ أَبِي طَالِبٍ تَقُولُ :

ذَهَبْتُ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَامَ الْفَتْحِ فَوَجَدْتُهُ يَغْتَسِلُ، وَفَاطِمَةُ ابْنَتُهُ تَسْتُرُهُ، قَالَتْ : فَسَلَّمْتُ عَلَيْهِ، فَقَالَ : " مَنْ هَذِهِ ؟ " فَقُلْتُ : أَنَا أُمُّ هَانِئٍ بِنْتُ أَبِي طَالِبٍ، فَقَالَ :
" مَرْحَبًا بِأُمِّ هَانِئٍ ". فَلَمَّا فَرَغَ مِنْ غُسْلِهِ، قَامَ فَصَلَّى ثَمَانِيَ رَكَعَاتٍ، مُلْتَحِفًا فِي ثَوْبٍ وَاحِدٍ، فَلَمَّا انْصَرَفَ، قُلْتُ : يَا رَسُولَ اللَّهِ، زَعَمَ ابْنُ أُمِّي أَنَّهُ قَاتِلٌ رَجُلًا قَدْ أَجَرْتُهُ، فُلَانَ بْنَ هُبَيْرَةَ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " قَدْ أَجَرْنَا مَنْ أَجَرْتِ يَا أُمَّ هَانِئٍ ". قَالَتْ أُمُّ هَانِئٍ : وَذَاكَ ضُحًى.

🇺🇿 Умму Ҳониъ бинт Абу Толиб розияллоҳу анҳо айтади:

«Фатҳ йили Росулуллоҳ ﷺ нинг олдиларига борсам, у зот ғусл қилаётган эканлар. Қизлари Фотима у зотни тўсиб турган экан. У зотга салом берсам: «Ким бу?» дедилар. «Мен Умму Ҳониъ бинт Абу Толибман», дедим. «Ҳуш келибсан, Умму Ҳониъ», дедилар.

Ғуслларини қилиб бўлгач, туриб, битта кийимга илтиҳоф қилиб олиб, саккиз ракъат намоз ўқидилар. Тамомлаганларида: «Эй Аллоҳнинг Росули, онамнинг ўғли мен ҳимояга олган кишини - Хубайранинг ўғли фалончини ўлдираман, деяпти», дедим. Шунда Росулуллоҳ ﷺ :
«Сен ҳимояга олган кишини биз ҳам ҳимояга олдик, эй Умму Ҳониъ», дедилар».

Умму Ҳониъ: «Ўшанда чошгоҳ вақти эди», деган.

⚠️ 280 ҳадис

«САҲИҲ ҲАДИС»лар тӯплами ⤵️
                           ☪ Telegram.me/HADISuz

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

📣АКЦИЯ! АКЦИЯ! АКЦИЯ!📣

🎁2+1 АКЦИЯСИ🎁
🎁2 та олганга 1 та ҳадия🎁
💸 НАРХ ОШМАГАН👍👍👍
TIBOMED дан АКЦИЯ!

#Абдукарим_Мирзаев
#Рустамжон_домла
#Сардор_домла
#Саидаброр_домла

TIBOMED қора седана ёғи капсуласини тавсия қилдилар

☝️УСТОЗЛАР ЭНГ ЯХШИСИНИ ТАВСИЯ ҚИЛАДИЛАР, ТАНЛОВДА АДАШМАНГ!

Саҳобалар нега касал бўлишмаган?
Мўминларга шифо - Исломда!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қора седана ўлимдан бошқа барча дардга даводир» деганлар.

Қора седана кўплаб касалликларга, шунингдек, саратон ва бепуштлик каби касалликларга ҳам шифодир.

Бу седананинг ёғи бактерияларга қарши муҳим ашё бўлиб, ампициллин,тетрациклин, ко-тримаксазол, гентамицин,налидикс кислота - ҳаммасининг кучи битта капсулада мавжуд...

🚚 ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўловни қўлингизга олганда қиласиз!

👩🏻‍⚕️ Ҳозироқ қўнғироқ қилинг!


📞Телефон: +998996121222
📲Телеграм: @TibomedShifoolami

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ЭШИТГАНЛАРИМИЗГА АМАЛ ҚИЛАЙЛИК

Шайҳ МуҳаммадСодиқ Муҳаммад Юсув раҳимаҳуллоҳи алайҳ

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


❓САВОЛ: ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?

Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36309

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ЕЛ ЧИҚСА МУСТАҲАБ ҚИЛИНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Бир киши эрталаб бомдодга таҳорат олиб намоз ўқиса ва пешингача бавл қилмасдан фақат ел чиқарса таҳорат олишдан олдин ҳожатхонага кириб мустаҳаб қилиб чиқадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ел ва уйқу сабабли истинжо (мустаҳаб) қилинмайди. Ел, уйқу ва олд, орқа нажосат йўлларидан бошқа жойлардан чиққан нажосат (қон, йиринг каби)лардан истижо қилиш бидъат (яъни, динда йўқ иш).

Олд ва орқа нажосат йўлидан чиққан нажосатлар: сийдик, нажосат (ва бошқа жисмга эга нарсалар) сабабли истинжо қилиш суннат. ("Мухтасарул виқоя", "Фатҳу бобил иноя") Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36309

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​КАЪБА ИЧИДА ТУҒИЛГАН САҲОБА
ИСЛОМ ТАРИХИ, СИЙРАТ

Бадавлат, оқил, гўзал хулқли Ҳаким Ибн Ҳизом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қалин дўст эдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳаким ибн Ҳизомнинг муҳаббатларига муҳаббат билан жавоб қайтарганлар. Маҳбуб расули акрамнинг эътиборларига тушган саҳобийнинг туғилишлари ҳам ўзгача бўлган. Жоҳилият (ислом дини келишидан олдин) даврида оналари ҳомиладорлик пайтларида аёллар билан ибодат қилиш учун чиқадилар. Каъба эшигининг очиқлигидан фойдаланиб ичкарига кирадилар, тўсатдан тўлғоқ тутади ҳатто Каъбаи муаззамадан чиқишга ҳам улгурмайдилар. Шундай қилиб, Ҳаким ибн Ҳизом “Фил йили”дан ўн уч йил олдин Каъбанинг ичида дунёга келадилар. Мўминларнинг онаси Ҳадича бинту Хувайлиднинг жияни Ҳаким ибн Ҳизом Каъба ичида туғилган ягона саҳоба бўлиб таниладилар. Нубувватнинг йигирманчи йили Макка фатҳ қилинган вақтда исломни қабул қилганлар.

Бир куни йиғлаб ўтирганларини ўғиллари кўриб, кўз ёшлари сабабини сўраганларида Ҳаким ибн Ҳизом: “Нега йиғламайин, энг катта хатойим жуда кеч мусулмон бўлдим” деб жавоб берган эканлар.

Исломга кеч кирган бўлсаларда хатоларини ювиш пайида бўлдилар. Аксар молларини инфоқ қилдилар. Аллоҳ неъмат қилиб берган умрнинг қолган қисмини зуҳд ва тақвода ўтказдилар. Энг узун умр кўрган саҳобалардан бўлиб, жоҳилиятда олтмиш йил, исломда олтмиш йил умр кечирганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган хабарлардан биламизки, инсоннинг амаллари ичида охиргиси эътиборлидир. Ҳар қандай киши гарчи жоҳилиятда ёки гуноҳ маъсият ичида бўлса ҳам қалбан тавба қилиб Аллоҳга қайтса, тавбаси қабул бўлади ва олдинги гуноҳлари кечирилади. Аллоҳим оқибатимизни гўзал ва хайрли қилсин.

Амийн!🤲🤲

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

❓САВОЛ: ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?

Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36309

Читать полностью…
Подписаться на канал