shayx_hazrat | Неотсортированное

Telegram-канал shayx_hazrat - ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

161157

Бу канал Шайх Муҳаммад Аввома, Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф, Доктор Рамазон Бутий, Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган. #РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Подписаться на канал

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ҲАЙВОН СЎЙГАНДА УНИ ОҒИЗ БИЛАН ПУФЛАБ ШИШИРИШ ЖОИЗМИ?
#ҳайвон_сўйиш

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Қўй ёки мол сўйилганда уни оғизда пуфлаб шишириб терилаш жоизми?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оғизда пуфлаш макруҳ бўлади. Чунки ҳадиси шарифларда таомга ва ичимликка пуфлашдан қайтарилган. Қўй гўшти ҳам таом бўлгани боис, бунга ҳам пуфлаш макруҳ, дейилади. Улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу шундай деганлар:

أن النبي صلي الله عليه وسلم نهي أن يتنفس في الإناء أو ينفخ فيه (رواه الإمام الترمذي عن ابن عباس رضي الله عنه)

яъни: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам идишда нафас олишдан ёки идиш ичига пуфлашдан қайтарганлар” (Имом Термизий ривоятлари).

Бошқа бир ҳадисда таомга пуфлашдан қайтарганлар. Қайтариқ сабаби оғиздан ўша таом ёки ичимликка тупук, сўлак ва нохуш ҳид каби инсон табиати жирканадиган нарсалар қўшилиб қолишидир. Бу ҳолат қўйнинг гўштига ҳам тааллуқлидир. Саудия Арабистони озиқ-овқат ва фармацевтика идораси қурбонлик сўювчиларга бир қанча тавсиялар бериб, жумладан, тери ичига оғиздан пуфламасликни алоҳида такидлаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🤲🌹🕋ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🌙💐«ЖУМА» кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌙💐Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, «ЖУМА» кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌙💐«ЖУМА» кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌙💐«ЖУМА» кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌙🎉🌹«ЖУМА» АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🎉🌙

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АЛЛОҲ ЭНГ ЯХШИ КЎРГАН МАСКАНЛАР

Шайх Муҳаммад
Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​НАФЛ НАМОЗЛАРИДА ҚИРОАТ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ?
#намоз

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Таҳажжуд намозини тўрт ракат ўкийдиган бўлсам суннат намоз каби ўқийманми ёки фарз намози каби учинчи ва тўртинчи ракатда зам сура қўшмасдан ўқийманми? Илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Нафл намозининг ҳамма ракатида қироат қилиш фарз. Чунки, тўрт ракатли нафл намозида ҳар бир жуфт алоҳида намоз ҳисобланади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда шундай дейилган.

فرضها التحريمة والقيام وقراءة اية في كل من ركعتي الفرض وفي كل من الوتر والنفل

"Намознинг фарзи такбири таҳрима, қиём ва тўрт ракатлик намозларнинг аввалги жуфтлигида, витр ҳамда нафл намозларининг ҳар бир ракатида қироат қилишдир" (“Мухтасарул виқоя” китоби).

Тўрт ракатли фарз намозларининг аввалги жуфтлигида қироат қилиш фарз. Учинчи ва тўртинчи ракатида суннатдир. Хоҳласа, қироат қилиши, хоҳласа, тасбиҳ айтиши ёки тасбиҳ миқдорича сукут қилиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АЛЛОҲ УМР БЕРСА КЎП ЙИЛЛАР АЗОН АЙТАМАН ДЕГАН МУАЗЗИНЛАР УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР

Шайх Алижон қори

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

НЕГА НАМОЗ ХАҚИДАГИ САВОЛЛАР ТУГАМАЙДИ?

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ЯХШИ СЎЗ ҲАМ САДАҚАДИР

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Жаннатда ўзингиз учун уй барпо этинг! 🌱

Ким дунёда Аллоҳнинг уйини қурилишида заррача хисса қушса Аллоҳ таоло у учун Жаннатда қаср қуриб беради.

Саидобод жоме масжидининг Қурилишига имкон даражангизча
ўз хиссангизни қўшинг савобидан бебахра қолманг.

Манзил: Фарғона вилояти Бағдод тумани Самарқанд қишлоғи
Саидобод жоме масжиди.

Эҳсон учун пластик картаси
👇
AGROBANK
HUMO: 9860030362066679
👇
HAMKORBANK
HUMO: 9860160124399694
👇
AGROBANK
UZ CART: 8600045170471249
👇
Азизхон Мyсахонов номида.
👇
+998916847594
👇
@AZIZXON_MUSAXONOV

Масжид бош имом хатиби
Қосимов Муроджон домла.
👇
+998917422573

@SAIDOBOD_UZ

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

✨💐Ассалому алайкум яна бир ёруғ кунга омонликда етган бахтлилар!

✨💐Пайшанба тонгги хайрли бўлсин!
Кунингиз аъло кайфият билан, хуш дамларга, гўзал лаҳзаларга бой тарзда ўтсин.

✨💐Дилингиздаги чиройли ниятларингизга Аллоҳим ўзи етказсин.

✨💐Бошланаётган кунингиз хуш кайфият билан бошлансин!
Бугунги кунингиз мароқли ўтсин!

🍃⛅️Хайрли кун!⛅️🍃

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​​​ ☝️Қалбинг сокин топган саждадан то руҳинг тўйингунича бошингни кўтарма! Қалбингдаги энг яширин сирларни жойнамозингга тўкиб сол. Агар сен кимга ибодат қилаётганингни билганингда эди, саждада бўйин эгилган ҳолда қолишга муштоқ бўлар эдинг. Сен саждадалик пайтингда гўёки одамлар наздида пастлаган бўлиб кўринасан, аслида юқорига кўтарилаётган бўласан.
🤲Аллоҳим! Жисмим ҳам, қалбим ҳам мужассам бўлган сажда ато қил! Чунки агар қалб сажда қилса, Аллоҳга яқинлашиб, юксалади ва лаззатга айланади. Шундай экан, сажда қилиб Аллоҳга яқинлаш!

☝️Бир куни хонамда туриб, ўзимга ўзим: «Ҳаётдаги муваффақият нима?» деб сўрадим. Қарангки,жавоб ўша хонанинг ўзидан топила қолди:
Шифт: «Юқорига интилиш», деди.
Дераза: «Эртани ўйлаш», деди.
Соат: «Вақт қимматбаҳо», деди.
Кўзгулар: «Ўзингдан бошла», деди.
Эшик: «Куч билан итар», деди.
Фақатгина ер: «Бор орзуларингни сажда пайтига сақлаб қўй, чунки Аллоҳ саждада сўралган дуони қуруқ қайтармайди», деди.
Мени лол қолдирган бу жавобларни сизларга ҳам илиндим, биродар!

🕋Сен жонларнинг Каъбасисан, атрофингда тавоф қилмоқдаман. Мен қузғун эмасман ки, вайроналар устида учиб юрадиган бўлсам.
Бундан бошқа санъатим, бундан бошқа қиладиган ишим йўқ. Менинг санъатим ҳам, қиладиган ишим ҳам кечаю кундуз каби айланиб турмоқдир.
Гўзалимнинг қаршисида сажда қилишдан, Дилбаримнинг атрофида айланишдан ҳам кўра гўзалроқ иш борми?
Жамилдан ҳам кўра жамилроқ яна ким бор?

✍️Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

МАСЖИДНИ МОДДИЙ ОБОД ҚИЛИШ

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ДАЮС ДЕБ КИМГА АЙТИЛАДИ?
#ҳалол-ҳаром

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Даюс деб кимга айтилади? Шариатимизда бу ҳақда нима дейилган?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Ал-мавсуъатул–фиқҳийя” китобида хулоса қилиб: “Фақиҳларнинг истилоҳи бўйича "даюс" сўзи бир-бирига яқин маъноларда таърифланиб, хотини ва маҳрамларини номаҳрамлардан қизғанмайдиган, рашк қилмайдиган маъносида қўлланган”, – дейилади.

Ҳофиз Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ “Фатҳул борий” номли китобида шундай деганлар: “Иброҳийм ал-Ҳарбий: “Даюс – эркакларни аёлининг олдига киришига йўл қўйган кишидир”, – деганлар”.

Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар:

ثلاث لا يدخلون الجنة، ولا ينظر الله إليهم يوم القيامة: العاق بوالديه ، والمرأة المترجلة – المتشبهة بالرجال -، والديوث ، وثلاثة لا ينظر الله إليهم يوم القيامة: العاق بوالديه والمدمن الخمر، والمنان بما أعطى( أخرجه الامام أحمد )

яъни: “Уч тоифа кишилар жаннатга кирмайди ва Аллоҳ таоло қиёмат кунида уларга қарамайди: ота-онасига оқ бўлган киши, эркакларга ўхшашга уринган аёл ва даюс киши. Яна уч кишига Аллоҳ қиёмат кунида назар қилмайди: ота-онасига оқ бўлган киши, доимий маст қилувчи ичимликлар ичувчи, берганини кўп миннат қилувчи.” (Имом Аҳмад ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АЛЛОҲ ФАҲРЛАНГАН БАНДАЛАР

Шайх Алишон қори

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ясин сурасидаги 10 та барака ҳақида!

Ризқингиз кўпайишини, бой-бадавлат бўлишни хоҳлайсизми? Ундай бўлса, Ясин сурасини тез-тез ўқиб туринг.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

САВОЛ: ҚУРЪОННИ БИР ОЙДА БИР ХАТМ ҚИЛОЛМАСА ГУНОҲ ЭМАСМИ?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/34358

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ПАЙҒАМБАРИМИЗ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ АРАФА КУНИДАГИ ДУОЛАРИ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙
💐Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)

🌙
☘️АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️
🌹Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

✅🌸Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

🌙🎉🌹«ЖУМА» АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌹🎉🌙

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ «ЖУМА» АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌹•Роббимиз - Аллоҳ
🌹•Динимиз - Ислом
🌹•Қибламиз - Каъба
🌹•Айёмимиз - Жума
🌹•Фарзимиз - Намоз
🌹•Қарзимиз - Закот
🌹•Орзуимиз - Ҳаж
🌹•Амалимиз - Савоб
🌹•Тилимиз - Тақво
🌹•Нафратимиз - Зино
🌹•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
🌹•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
🌹•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌙Бугун сокин осмону фалак,
🌙Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌙Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🎉Қадрдонлар «ЖУМА»муборак!

✨Мен учун энг яқин бўлган инсоним, «ЖУМА» айёмингиз муборак бўлсин!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🌙«ЖУМА» кечаси кириб келди. Бу кечани ғафлатда ўтказиб юборманг!

🌖Жумага ўтар кеча (пайшанба оқшоми)дан то жума куни шомгача бўлган ҳар бир сония яхшиликлар хазинасидир.

🌺Кимнинг қалби шод бўлиши, гуноҳлари мағфират қилиниши, муаммолари ҳал бўлиб, ғамдан халос бўлишни истаса, ўша фурсатларда пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин.

📿Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума(га ўтар) кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.

🤲Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъалаа саййидинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ажмаъийн.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

🤲ОФАТНИ ДАФ ҚИЛИШДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло бир бандага аҳли аёли, моли ва фарзандида бир неъмат берса, у:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ

«Ма ша`аллоҳу ла қуввата илла биллаҳи» деб айтса, шу неъматларда ўлимдан бошқа офат кўрмайди», дедилар.

Маъноси: Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқада қувват йўқ.

Ибн Сунний ривоятлари.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​❗️Маҳзун бўлма!!!

☝️Хеч қачон маҳзун бўлма! Чунки қайғу сени ўтмишингдан безовта қилиб, келажакдан хавотирга солади, оқибатда бугунги кунингни йуқотасан.

☝️Ҳеч қачон маҳзун бўлма! Чунки қалб қайғу билан овора бўлиб, руҳинг сўниб, юзингнинг нури кетади. Орзу умидларинг йўқ бўлади.

❗️Эй мўмин банда, Маҳзун бўлма!!!

☝️Чунки қайғу душманингни ҳурсанд қилиб, дўстингни маҳзун қилади. Қайғу сабабли хақиқатларни кўролмай қоласан .

😊Маҳзун бўлма!

Чунки қайғу Қазои-Қадарга норозилик, неъматга эса нонкўрлик бўлади.

🙂Маҳзун бўлма!

Чунки қайғу, ғам йўқолган нарсани қайтармайди. Ўликларни тирилтириб, қадарни қайтармайди, фойда келтирмайди.

😊Маҳзун бўлма!

Чунки қайғу шайтондан. Қайғу - фақирлик ва умидсизликдир.

🙂Маҳзун бўлма!

Агар сен фақир бўлсaнг, умри қарзга ботиб кетган кишилар бор. Мингани уловинг йўқ бўлса, ойоғи шол бўлган одамлар бор.

😊Маҳзун бўлма!

Агар бир фарзандингдан айрилган бўлсанг, шундай инсонлар борки бутун оиласидан маҳрум бўлган.

🙂Маҳзун бўлма!

Агар гуноҳкор бўлсaнг тавба қил, ёмон иш қилган бўлсанг истиғфор айт. Хато қилган бўлсанг ислоҳ кил. Аллоҳни раҳмати кенг, тавба эшиклари очиқдир.

😊Маҳзун бўлма!

Агар ғамга ботсанг, асабларинг таранглашиб, вужудингни қийнаб, тунларни бедор қиласан.

🙂Маҳзун бўлма!

Чунки Қазои- Қадар қалами ишини битирган, варақлар қуриган, китоб ёпилган, бундан ошиқча ҳам, кам ҳам бўлмайди, маҳзун бўлма!

😊Маҳзун бўлма!

Қўлингдан кетган нарсага ғам чекма. Бири кетган бўлса, хали қўлингда сен англаб, англамаган Аллоҳнинг жуда кўп неъматлари бор.

🙂Маҳзун бўлма!

Ҳасадгўй, ботил аҳилларининг танқидларига парво қилма, чунки уларнинг сўзларига сабр қилишда сенга ажр мукофот бор. Сени танқид килишлари сени қадрингни белгилайди, ахир одамлар ўликка сўз отмайдиларку.

😊Маҳзун бўлма!

Касаллик албатта кетади, мусибатлар албатта кўтарилади, гуноҳлар кечирилади, қарзлар узилади, маҳбуслар озод
бўлади, ғоиблар (кетганлар) албатта қайтиб келади, осийлар тавба қилади ва албатта ёмонлар жазосини олади, маҳзун бўлма.

🙂Маҳзун бўлма!

Модомики одамларга яхшиликлар қилар экансан албатта мушкулаларинг хал бўлади, чунки бошқаларга яхшилик қилишлик инсонни ўзини мушкулларини ҳал булишига сабаб бўлади.

😊Маҳзун бўлма!

Чунки сенга қилган битта ҳасанотинг учун ўндан тортиб етти юзгача ажр берилади, балки ундан хам кўпроқ, ИншаАллоҳ. Лекин қилган гунохингачи - биттагина жазо берилади.

🙂Маҳзун бўлма!

Сенда энг катта неъмат бор, чунки сен Тавхид калимасини айтганлардансан. Аҳли қибласан, мусулмонсан, қўлингни дуога кўтарган кишилардансан, сен маҳзун бўлма.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ГУЛДЕК ОНАМ ҚАРИБ
ҚОЛИБДИ...

Юрдим ўзим тенгсиз, зўр билиб,
Кирсам давра ўрним тўр билиб.
Ёлгиз, пойда дуойим қилиб,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Нафсим орти кетибман йироқ,
Унутибман согинч, не фироқ.
Хонасидан ўчирмай чироқ,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Бажармайин фарзандлик фарзин,
Тингламабман чин, ҳақли арзин.
Бир сўрамай қирқ йилда қарзин.
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Бошим эгиб не бир санамга,
Ўйламабман бир бор танамга.
Оҳ, юрагим лим-лим аламга,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Кимлар билан бўлдим ош-қатиқ,
Кимга юмшоқ, кимгадир қаттиқ.
Мени кўриб дунёдан ортиқ,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Ёрим дедим, суйдим эркалаб,
Пайдо этдим не қилса талаб.
Суратимни суйиб, босиб лаб,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Ортмадимми рўзғор камидан?
Ё боламнинг тўккан намидан?
Оғиз очмай борсам ғамидан,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Борми менда виждон, иймон, ор,
Йўқламабман, берибман озор.
Оҳ, Отамдан қолган бир ёдгор,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Бугун ўзим ўзимга малол,
Кўксим ўяр минг битта савол.
Ок сочларин яшириб рўмол,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Мен бир ибрат мендайлар учун,
Мени кўкка тенгларлар учун.
Оҳ, аввалроқ сезмадим нечун,
Шўрлик Онам қариб қолибди.

Юрдим ўзим Ғулом, зўр билиб,
Шоир ўрни ҳар дам тўр билиб.
Мен беўйнинг дуосин қилиб.
Гулдек Онам қариб қолибди.


✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«🌙ШАЙХ МУҲАММАДСОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ҲАЗРАТЛАРИ!!!» КАНАЛИГА ҚЎШИЛИНГ!»
➥ /channel/+xmD9M9DsEHQzMzZi

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

ИСТИҒФОРНИ КЎП АЙТИНГ!

Абул Фараж Ғойс ибн Али айтади: "Қори Абул Ҳасан Оқулийни тушимда кўрдим. У жуда яхши ҳолатда эди.
— Аҳволингиз қандай? — деб сўрадим,
— Аҳволим яхши, — деди. Мен ундан сўрадим:
— Сиз вафот этмаганмидингиз?
— Вафот этгандим.
— Ўлим қанақа экан?
— Яхши — деди у хурсанд бўлиб.
— Гуноҳингиз кечирилиб жаннатга кирдингизми?
— Ҳа.
— Қайси амал манфаатлироқ экан?
— Ҳеч нарсанинг манфаати истиғфорчалик эмас экан. Истиғфорни кўп айтинглар.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​ИЧКИЛИККА БЕРИЛГАН ОТАГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛИШ КЕРАК?
#одоб-ахлоқ

@Shayx_Hazrat CАВОЛ:

Менинг отам ичкиликка берилган. Гоҳида ўз бувимни яъни ойисини сўккан ҳолларини ҳам кўрдим. Мен ва бувим намоз ўқиймиз. Шунда ҳам дадам тўғри йўлга кирмайди. Қандай маслаҳат берасиз. Ичкиликка бўлган нафрат ота-онани ҳурмат қилишдан тўсса нима қилиш даркор? Жавоб учун раҳмат.

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло отангизни бундай иллатдан халос этсин. Бундай вазиятда Сиз намозларингизда у кишининг ҳақларига дуо қилиб, Аллоҳ таолодан қалбларига ҳидоят нурини солишини сўрашингиз лозим. Ота-онаси ким бўлишидан қатъий назар уларга озор бериш улкан гуноҳ бўлиб, бу ишни қилган киши ота-онага оқ бўлиши эҳтимоли катта. Исломий манбаларда раҳмат фаришталари бут ва санамлар бор уйларга, ота-онасига оқ бўлган кимсалар бор жойга ва ҳеч меҳмон келмайдиган хонадонларга кирмасликлари ҳақида маълумотлар берилган.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"لعن الله من لعن والديه..." (رواه الامام مسلم عن علي بن أبي طالب رضي الله عنه)

"Она-отасини лаънатлаган(азият берган)ни Аллоҳ таоло лаънатлайди..." (Имом Муслим ривоятлари).

“Лаънат” сўзининг луғавий маъноси нафратланиш, дуоибад қилиш, совиш, безиш каби маъноларида келади. Исломий истилоҳда эса Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум қилиш маъносида ишлатилади.

Аллоҳ таоло лаънатлаган кимсани фаришталар ҳам лаънатлайдилар. Ҳадисга эътибор берилса, ота-она томонидан азият берган фарзанди ҳақига ҳеч қандай муносабат, яъни дуоибад, қарғиш каби ҳаракатлар содир этилмаса ҳам Аллоҳ таоло бундай инсонни ота-онаси кўнглини оғритгани учун лаънатлаши маълум қилинмоқда.

Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлганнинг ёнига малоикалар ҳам бормайдилар. Инсон учун бундан ортиқ хўрлик бўлмайди, Аллоҳнинг ўзи асрасин.

Исломий одоб китобларимизда ҳатто кофир бўлган ота-онага хизмат қилиш, нафақаларини бериш, зиёратларига бориб кўнгилларини хушнуд қилиб туришга ҳам буюрилади. Шариатга зид бўлмаган ҳар қандай буйруқларини бажариш жоизлиги кўрсатиб ўтилган. Фақат куфрга олиб борувчи вазифаларни буюрадиган бўлсаларгина зиёратларига бормасликка буюрилган.

Шунинг учун ҳам ота-онани йиғлатмасдан, уларга исён қилиш ўрнига уларни хурсанд қиладиган амалларни бажариб, дуои хайрларини олишга ғайрат қилиш керак. Бу борада Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам учта инсоннинг дуолари қабул қилинишини маълум қилиб, уларнинг орасида “Ота-онанинг фарзанд ҳақига қилган дуоси”ни ҳам зикр қилганлар.

Демак, Сиз ҳам юқоридаги маълумотларни ўз ҳаётингизга татбиқ қилган ҳолда, оила аъзоларингиз жумладан, отангизга ҳам етказишингиз керак бўлади. Отангиз томонидан ногаҳон зарар кўрган тақдирингизда ҳам у кишига қўполлик қилмасдан, ҳақларига ёмон дуо эмас балки, яхши дуо қилишингиз лозимдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

⚡️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37616

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Таҳажжуд нима дегани?

— Таҳажжуд... инсон ширин уйқудан уйғониб, Аллоҳга чинакам таслимиятни ҳис этиш демакдир... Роббингнинг Севгисига бурканмоқ учун ғафлатни тарк этмоқдир таҳажжуд.

Фарз намоз билан таҳажжуднинг орасида қандай фарқ борлигини биласизми?

– Фарз намозга инсон (азон айтиб) чақиради
Таҳажжудга эса Робби чақиради.

– Фарз намознинг азонини ҳамма эшитади. Таҳажжудга чақириқни эса баъзилар эшитади, холос.
– Фарз намозни кўпчилик ўқийди.
Таҳажжудни хослар ўқийди.

– Фарз намозга «Намозга келинглар!» деб чақирилади. Таҳажжудга э
са «Сўровчи борми, сўраганингни бераман» деб чақирилади.

Тун жуда қисқа. Сен уни уйқунг билан янаям қисқартириб юборма. Ярим тунда ўқилган икки ракат намоз дунё ва ундаги ҳамма нарсадан яхшироқ.


⚡️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

Баъзида таҳоратим бор-йўқлигида шубҳа қилиб қоламан, шу пайтда қандай йўл тутиш керак?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37616

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ҳамма гуноҳларнинг асоси учтадир.

1. Кибр. Иблиснинг бошига тушган кўргиликлар шундан бўлган.

2. Ҳирс. Одам алайҳиссаломни жаннатдан шу чиқарган.

3. Ҳасад. Одам алайҳиссаломнинг бир фарзанди инисини ўлдиришига етаклаган иллат мана шудир.

Ким мана шулардан сақланса, ёмонликнинг ҳаммасидан сақланибди. Куфр кибрдан, гуноҳ ҳирсдан, жабр ва зулм эса ҳасаддандир.

Тафаккур қилинг!

ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

Баъзилар эр-хотин ётоқхонасида намоз ўқиб ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақда жавоб берсангиз?

ЖАВОБ:👇👇
/channel/Shayx_Hazrat/36334

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

​​Гуноҳларни кетказувчи 8 зикр

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким таомини еб бўлгач:

الحمدُ للهِ الذي أطعَمَني هذا الطَّعامَ ورَزَقَنيه من غيرِ حولٍ مِنِّي ولا قوةٍ

“Алҳамду лиллаҳиллазий атъаманий ҳазат тоъама ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин” деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

Маъноси: “Бу таомни менинг куч-қувватимсиз менга таомлантириб, у ила мени ризқлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким янги кийим кийганда

الحمدُ للهِ الَّذي كساني هذا ورزقنيه من غيرِ حوْلٍ منِّي ولا قوَّةٍ

“Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳазас савба ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва лаа қувватин” деса Аллоҳ унинг олдинги гуноҳларини кечиради” (Имом Термизий, Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

Маъноси: Ўзгартирмасдан, қувватимни кетказмасдан менга ризқ берган ва мени кийинтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки азонни эшитганида:

أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ وَ أَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَ رَسُولُهُ رَضِيتُ بِاللهِ رَبًّا وَ بِالْإِسْلَامِ دِينًا وَ بِمُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ رَسُولًا

“Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи васаллама Расулан” деса гуноҳлари кечирилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

Маъноси: Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман. У якка-ю ягонадир, унинг шериги йўқдир. Муҳаммад алайҳиссалом Унинг бандаси ва расули эканига ҳам гувоҳлик бераман. Аллоҳни Роббим, Исломни эса диним, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни расул деб рози бўлдим.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар намоздан кейин ўттиз уч марта Аллоҳга тасбеҳ айтса, ўттиз уч марта Аллоҳга ҳамд айтса, ўттиз уч марта “Аллоҳу акбар”, деса ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлади, юзтанинг тамом бўлишига:

لا إلهَ إلاَّ اللَّه وحْدهُ لاَ شَرِيكَ لهُ لَهُ المُلْكُ ولَهُ الحمْدُ وَهُو عَلَى كُلِّ شَيءٍ قَدِيرٌ

“Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр”ни айтса, унинг гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам, мағфират қилинади», дедилар (Имом Муслим ривояти).

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ўрнига ётаётганида:

لا إله إلا اللهُ وحده لا شريك له له الملكُ وله الحمدُ وهو على كلِّ شيءٍ قديرٌ لاحولَ ولا قوةَ إلا بالله العليِّ العظيمِ سبحان اللهِ والحمدُ لله ولا إله إلا اللهُ واللهُ أكبرُ

“Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр. Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм. Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар” деса гуноҳлари денгиз кўпиклари каби бўлса ҳам кечирилади”, дедилар (Ибн Ҳиббон ривояти).

6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ер юзида кимда-ким:

لا إلهَ إلَّا اللهُ واللهُ أكبرُ ولا حولَ ولا قوَّةَ إلَّا باللهِ

“Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ” дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам», дедилар (Имом Термизий ривояти).

7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир кунда юз марта “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи” деса унинг хатолари ҳатто денгиз кўпикларича бўлса ҳам ўчирилади», дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:

أسْتَغْفِرُ اللهَ العَظِيمَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأتُوبُ إلَيهِ

“Астағфируллоҳал ъазиймиллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййуму ва атуби илайҳ” деса урушдан қочган бўлса ҳам гуноҳлари кечирилади», дедилар (Имом Термизий ривояти).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ёш қиз ҳакимдан сўради:

- Муҳаббат ҳақиқати нима дегани?
Ҳаким деди:
- Боққа киргин. Менга энг чиройли гулни келтиргин...
Қиз гулзорга кирди. Лекин қуруқ қўл билан қайтди.
Дедики:
- Энг чиройли гулни топдим... лекин, ундан ҳам чиройлироғини қидириб, кетдим. Аммо ундан гўзалроғини тополмагач, ўша гулнинг ёнига қайтдим. Лекин у йўқ эди...
Ҳаким деди:
- Шу нарса муҳаббатнинг ҳақиқатидир. Қўлларингда бўлганида қадрламайсан. Йўқотганингда қийматини биласан.

Ўз қўлларингизда бўлган неъмат: меҳр - муҳаббатни йўқолиб, сўнг қадри билинишини кутманг! Борида шукур қилинг, зеро шукур сиздаги инъомларнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

БИР КУНЛИК ҲАЁТИМИЗНИНГ ЗАКОТИ!

Бомдод – 4 ракъат.
Пешин – 10 ракъат.
Аср – 4 ракъат.
Шом – 5 ракъат.
Хуфтон – 9 ракъат.
Жами: 32 ракъат.
Намозни уйда ўқисангиз, ҳар ракъатига камида бир дақиқа вақт кетади, демак 32 дақиқа.

- Азон ва такбирларга жами 5 дақиқа кетса, 37 дақиқа бўлади.

- Бир кун (кеча-кундуз)да 1440 дақиқа бўлса, шундан 37 дақиқаси 2,5% ни ташкил этар экан.

Бир кунлик ҳаётимизнинг закоти!!!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Ноябрь ойи янги рейслар

2️⃣🔤2️⃣6️⃣2️⃣8️⃣ ноябрь

✈️Парвозлар Тошкентдан амалга оширилади

✈️Тошкент-Жидда-Тошкент
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Жойлар сони саноқли


✈️14 кунлик Саудияга саёҳат давомида сизга керакли бўлган барча шароитларни тайёрлаб қўйдик.

👤Малакали жамоамиз билан биргаликда Жидда, Мадина ва Макка шаҳарларининг тарихий манзилларига ташриф буюрасиз.


Батафсил маълумот олиш ва ўз жойингизни банд қилиш учун ҳозироқ пастдаги рақамлар орқали бизга мурожаат қилинг.

Мурожаат учун:
📞+998906690707
📞 +998996690700
🛫@islomjon_umraziyorati

💠Бизни кузатиб боринг
/channel/Ramazon_Tour

Читать полностью…

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Хазрати Умар розияллоҳу анҳу бундай дуо қилардилар:

"Аллоҳим менга дунё неъматларини озайтирма тирикчилик ғамида бӯлиб сени унутиб қўймай.

Аллоҳим менга дунё неъматларини кўпайтирма токи туғёнга кетиб қолмай!".

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉ЖАВОБ:
👉 /channel/Shayx_Hazrat/37277

Читать полностью…
Подписаться на канал