Иштахасини жиловлалмайдиган аёллар учун суппер ретцепт🍱
📌Яқинларга юбориб қўямиз
/channel/tabibasohibahon
ЯХШИ ГУМОН
Бир аёл таксини орқа ўриндиғи бўш бўла туриб, ҳайдовчи ёнига ўтирди. (???)
Чунки ҳайдовчи унинг эри эди.
Соқоли бор бир киши азон айтилган масжид олдидан намоз ўқимай ўтиб кетди. (???)
Чунки у шу масжид яқинидаги масжидда имом эди.
Бир киши поёзд бекатида навбат кутиб ўтирарди. Бир киши унга салом берди. У эса жавоб қайтармади. (???)
Чунки унинг қулоғи эшитмас эди.
Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Дарҳақиқат, кўпинча атрофдаги инсонларга нисбатан унинг ташқи кўринишига қараб фикр юритиб қўямиз. Кўп ҳолларда иш биз ўйлагандан бошқача бўлиб чиқади. Кейин ўзимиз аттанг қилиб қоламиз. Бўлар иш бўлди. Энди афсус қилишнинг фойдаси йўқ. Шу каби ҳолатларда биз яхши гумон сифатини ўзимизда шакллантириб олишимиз керак.
12. «Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир...» Ҳужурот сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:
«Гумондан сақланинг. Чунки у энг ёлғон гапдир». Бухорий ва Муслимлар ривоят қилган.
Имом Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳ санади билан Жаъфар ибн Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳдандан ривоят қилади:
У зот айтади:
«Агар биродаринг ҳақида сен ёқтирмайдиган нарса етиб келса, бирдан то етмишгача узр ахтар. Агар топа олсанг. Йўқса, балки мен билмаган узр бўлса керак, дегин».
Ибн Асокир раҳматуллоҳи алайҳ санади билан Муҳаммад ибн Сириндан ривоят қилади:
У зот айтади:
«Агар биродаринг ҳақида бирор сўз етиб келса узр ахтар. Агар топа олмасанг, балки мен билмаган узр бўлса керак, дегин».
Солиҳлардан бири айтади:
«Аллоҳга қасамки, бандага ишларида ўзининг ниятини билиш мушкул. Бошқаларнинг ниятларини у қаердан ҳам билсин?!».
Аллоҳ яхши гумонда бўлишимизни Ўзи осон айласин.
/channel/tabibasohibahon
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ...
🍃
Барчамизга яна бир тонг нашидасидан бахраманд бўлиш насиб этган Роббимга ҳамдлар бўлсин...
Ҳаёт такрорланмас..
умр қисқа..
ҳар бир онимиз эса ғанимат..
Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик..
Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик..
Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси ила табассум билан қарши олайлик..
Аллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин.
Қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан туҳфа этсин..
Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин..
Фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин..!!
Кунингиз файзли, қувончли ва омадли бўлсин!
🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿
/channel/tabibasohibahon
МАГНИЙ ТАНҚИСЛИГИ ҚАЙСИ АЪЗО УЧУН ХАВФЛИ?
🗯 Инсон саломатлигида магнийнинг аҳамияти жуда катта. Магний юрак уриш тезлигини сақлашда ўзига хос роль ўйнайди. Унинг танқислиги юрак учун хавфли бўлиши мумкин.
Дарвоқе, магний ҳар куни танада юз берадиган 300 дан ортиқ биокимёвий реакциялар учун жуда зарурдир.
• Юрак фаолиятини яхшилаш билан бирга, магний асаб ва мушакларнинг функцияларини, иммун тизимининг ишлашини қўллаб-қувватлайди.
• Қонда глюкоза миқдорини тартибга солишда ёрдам беради.
• Жисмонан соғлом бўлишни қўллаб-қувватлайди ва суяк мустаҳкамлигини сақлашда кальций билан ҳамкорликда ишлайди.
🗯 Магний етишмаса...
Агар организмда магний етишмаса:
• иштаҳа йўқолиб тана ҳарорати пасаяди,
• руҳий сиқилиш,
• асабийлашиш ҳамда томирлар тортишиши рўй беради.
🗯 Кунлик меъёр
• Катта ёшдаги эркак ва аёллар бир кунда ўз вазнининг ҳар бир килограммига тахминан 4,5 мг миқдорида магний қабул қилиши лозим.
• Ҳомиладорлик ва бола эмизиш даврида бу миқдор ошади.
• 15 ёшгача бўлган болаларнинг суяклари яхши ривожланиши учун улар катталарга нисбатан бироз кўпроқ – ҳар бир килограмм вазнига 6 мг миқдорида магний қабул қилишлари даркор.
🗯 Организмда магнийнинг етарли даражада бўлиши узоқ умр кўриш ва ҳамиша бардам, тетик бўлиш кафолатидир
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
/channel/tabibasohibahon
— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.
/channel/tabibasohibahon
ЖУМА МУБОРАК 🕋
Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
Забони зикрдан тинмаганларга,
Кибр тулпорига минмаганларга,
ЖУМА муборак бўлсин!
Фақат халол луқма егувчиларга
Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга
Расулим Муҳаммад (Алайҳиссалом) дегувчиларга
ЖУМА муборак бўлсин!
Етим-у беванинг холин сўрганлар,
Дунё яйловидан савоб ўрганлар,
Мени Аллоҳ учун яхши кўрганлар,
ЖУМА муборак бўлсин!
Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга,
Дард гули ишқ туйса, сўлгувчиларга,
Иншааллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга,
ЖУМА муборак бўлсин!
Дард кирмасин кўнгил ҳудудингизга,
Аллоҳ соғлик берсин вужудингизга,
Иблис ҳасад қилсин сужудингизга,
ЖУМА муборак бўлсин!
Етим-есирларни йўқлагувчилар,
Савобни хирмондек тўплагувчилар,
Эй бир кун Кавсарни хўплагувчилар,
ЖУМА муборак бўлсин!
/channel/tabibasohibahon
🔸 Арафа ва ҳайит кунлари бажариладиган амаллар
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратлари
😀 Telegram | 😀Facebook
😀 Instagram | 📹 muslimaat_uz?si=w_uBC0FOxDLqL5ap">YouTube
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ
🌐 Youtube орқали томоша қилиш
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#namoz #Qurbon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ
Саудияда эртага Зулхижжа ойи кириб келмоқда ва Қурбон Ҳайити 16-июнь якшанбага тўғри келмоқда!
Арафа эса15-июнь шанба.
Яқинларга биринчилардан юборинг.
🇺🇿 (Тошкентликлар👇)
👉/channel/+6Kq_uxh2KYUzMjhi
Соғлом хаёт учун зарарли» холестерин ишлаб чиқаришини кўпайтирувчи махсулотларни чегаралашни ўзи кифоя қилмайди. Мухими «фойдали» холестерин даражасини меёрда ушлаб турувчи ва «зарарли» холестеринни организмдан чиқариб ташловчи махсулотлар: ўртача тўйинмаган ёғлар, омега ёғ кислоталари, клетчатка, пектин кабиларни истеъмол қилиш керак.
• Фойдали холестеринни балиқнинг ёғли навлари, масалан тунец ва скумбрия тутади. Шу сабабли 100 грамм денгиз балиғини хафтасига 2 марта истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу қонни суюқ холатда туришини таъминлайди ва қонда холестерин миқдори ортиб кетганда кузатилиши мумкин бўлган турли тромблар хосил бўлишини олдини олади.
• Ёнғоқлар – ўта ёғли махсулот хисобланиб, таркибида организм учун фойдали бўлган монотўйинмаган холестерин тутади. Диетологлар хафтасига 5 маротаба 30 граммдан ёнғоқ ейишни тавсия қилади. Даволаш мақсадида нафақат ўрмон ва грек ёнғоғи балки бодом, кедр ёнғоғи, бразилия ёнғоғи, кешью, хандон писталарни хам истеъмол қилиш мумкин. Фойдали холестерин миқдорини кунгабоқар донлари, кунжут ва зиғир ёғи хам оширади. 30 грамм ўрмон ёнғоғи таркибидаги холестерин тенг миқдорда - 7 дона грек ёнғоғида, 22 дона бодомда, 18 та кешьюда, 47 дона хандон пистасида, 8 дона бразилия ёнғоғида мавжуд.
• Ўсимлик мойларидан энг фойдалиси зайтун, сўя ва зиғир мойлари, шунингдек, кунжут уруғи мойи хисобланади. Аммо хеч қачон бу ёғларда таомларни қовуриш тавсия этилмайди. Уларни тайёр таомга қўшиш керак. Шунингдек, зайтун ва сўя махсулотларини ўзини ейиш хам мумкин.
• «Зарарли» холестеринни чиқариб юбориш учун кунига 25-35 грамм клетчатка ейиш керак. Клетчатка мева ва сабзавотларда, ошкўк ва кунгабоқар уруғида, лўя ва дон махсулотларида, кўп миқдорда мавжуд.
• Олма ва пектин тутувчи бошқа меваларни хам эсдан чиқармаслик керак. Улар қон томирларни ортиқча холестериндан тозалайди. Пектин цитрус меваларда, кунгабоқарда, қизилчада, тарвуз пўчоғида хам кўп. Пектин – моддалар алмашинувини хам яхшилаб, организмдан токсин ва оғир металларни чиқариб юборади. Бу айникса ноқулай экологик мухитда яшовчилар учун фойдали.
• Организмдан ортиқча зарарли холестеринни чиқариб юборишнинг яна бир усули шарбат терапияси хисобланади. Мева шарбатларидан энг фойдалиси апельсин, ананас, грейпфрут (айниқса лимон шарбати қўшилган бўлса) ва олма шарбатлари хисобланади. Хар хил турдаги ертут шарбатлари, сабзавотлардан қизилча ва сабзи шарбатини бир чой қошиқдан ичиш, айниқса жигарида муаммоси борлар учун тавсия этилади.
• Организмда холестерин ортиб кетганда кўк чой ичиш мақсадга мувофиқ хисобланади. Овкатдан 1 ,2 соат кейин, овкатга кушмаган холда, овкатланиш пайтда, оз оздан кайнаган иликдан иссикрок сув яхширок. Бу орқали сиз биринчидан «фойдали» холестерин миқдорини кўпайтириб, иккинчидан «зарарли» холестеринни кескин камайтирасиз
/channel/tabibasohibahon
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!
ХУРМАТЛИ ТОШКЕНТЛИК
ОПАЖОН - СИНГИЛЖОНЛАРИМ , ОЙМОМО ҚИЗЛАРИМ !
ИН ШАА АЛЛОҲ ШУ ХАФТА ИНДИНГА
30 - МАЙ ПАЙШАНБА КУНИ КЕЧКИ ПАЙТ ,
31 - МАЙ ВА 1 - ИЮНЬ ЖУМА , ШАНБА КУНЛАРИ ЭРТАЛАБДАН КЕЧГАЧА ,
2 - ИЮНЬ ЯКШАНБА ПЕШИНГАЧА
ТОШКЕНТДА ҚАБУЛДА БЎЛАМАН.
МАРХАМАТ ҚИЛИБ КЎРИНИШГА МАСЛАХАТГА
КЕЛИБ,
ТАБИИЙ ШИФОБАХШ МАХСУЛОТЛАРИМИЗДАН ОЛИБ КЕТИШИНГИЗ,
ХИЖОМА , ЗУЛУК МУОЛАЖАЛАРИ ОЛИШЛАРИНГИЗ МУМКИН !
ХУРМАТ БИЛАН: ТАБИБА
СОҲИБАХОН
Телефон :
+99890 - 950 - 88 - 97
+99895 - 950 - 88 - 97
🌦 ХАЙРЛИ ТОНГ!
Ассалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин !
/channel/tabibasohibahon
▶️МАВЗУ: ИХЛОС СУРАСИНИНГ ТАФСИРИ
🗣 Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ – Фатво маркази бош мутахассиси
🗣Саидаҳмад домла САЙДАРАЛИЕВ – Фатво маркази бош мутахассиси
📝 Ихлос сурасининг мазмун-моҳияти
📚Ихлос сурасининг нозил бўлиши сабаблари
📖Ҳадисларда Ихлос сурасининг фазилатлари ҳақида
🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЛИМОН ПЎСТИ ВА ҚАНДЛИ ДИАБЕТ
🔶Сиз қандли диабетнинг енгил шакли билан оғриётган бўлсангиз, лимон пўстлоғидан тайёрланадиган дамламадан фойаланишингиз мумкин.
Бунинг учун 2 ош қошиқ майдаланган лимон териси устига 2 стакан сув солинади ва оғзи ёпиқ ҳолда паст оловда 30 дақиқа давомида қайнатилади. Ушбу дамлама тиндирилгач, ½ стакан миқдорда кунига 3 маҳал, овқатланишдан ярим соат олдин ичиб турилади.
Муолажа давомийлиги – 1 ҳафта
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
/channel/tabibasohibahon
Қуръон билан дўст бўлинг, чунки қайта тирилганингизда у ўқиганларингизни сўзлаб беради...
🍃
Бизга ҳаловат керак.
Илоҳий Муҳаббат каби.
Сажда каби.
Ва албатта Қуръон каби...
🍃
Ҳаёт боғларида ғам алам сўлсин,
умр йўлларингиз гулларга тўлсин,
нурларга беланар бу кун замин ҳам,
Жума айёмингиз муборак бўлсин...
🍃
Орқага қайтмайди ӯтган ҳар фурсат.
Бизларга берилган бу жон омонат.
АЛЛОҲИМНИНГ хукмига қилиб итоат.
Ҳар лахза қилайлик Қуръон тиловат.
Дуога қӯл очинг бӯлсин ижобат.
Жума айёмингиз муборак бўлсин..
🍃
Ерга инган малаклар дуогўйингиз бўлсин.
Ҳар ўқиган оятингиз дармонингиз бўлсин.
Қуръон қабрингизда чироғингиз бўлсин.
Уйингизга баракот, қалбингизга имон тўлсин..
Жума муборак !
/channel/tabibasohibahon
ТОП–15 озишга ёрдам берадиган маҳсулотлар
Ушбу маҳсулотларни кундалик рационга қўшсангиз, тезроқ озишингиз мумкин!
1. Ёғзиз творог, пишлоқ
2. Овсянка ва ячмень
3. Ёнғоқлар, айниқса бодом
4. Карам
5. Кўк чой
6. Тухум
7. Нок ва олма
8. Фасол
9. Зайтун мойи
10. Уксус (сирка)
11. Аччиқ қалампир
12. Ёғсиз гўшт
13. Гречка
14. Кўкатлар
15. Денгиз маҳсулотлари
/channel/tabibasohibahon
🌙 ҲИЖРИЙ ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
📆 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.
🤲 Аллоҳ таоло бошланган ушбу янги йилни Ислом уммати учун хайрли ва баракали қилсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом айласин.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Юрак сиқилиши, ғамноклик ва маҳзун бўлишнинг сабаби учтадир:
1. Содир этган гуноҳинг.
2. Қўлингдан кетган мол-дунё.
3. Кимнингдир сенга озор бериши.
• Агар гуноҳ қилган бўлсанг, мағфират сўра.
• Агар дунёинг кетган бўлса, Раббингга қайт.
• Агар кимдир зулм қилган бўлса, сабр эт ва унга рози бўл.
Булар дардинг даволаридир. Агар тушкунлигинг сабабини билолмаган бўлсанг, у ҳолда қадар айланиши остига ўт! Чунки у тўхтамайдиган булутдир (яъни руҳий тушкунлик бироз ўтиб арийди).
/channel/tabibasohibahon
🕋 ҲАЖ САВОБИГА ТЕНГ 8 АМАЛ
☪ Динимизда баъзи амаллар борки, уларга ҳажнинг савоби берилади. Албатта, ҳеч бир амал ҳаж ибодатининг ўрнини боса олмайди. Лекин Аллоҳнинг раҳмати ва фазли кенг. Ўзининг розилигини топиш имконият ва йўлларини бандаларига осон қилиб қўйган.
1. 🕌 Масжидга таҳорат олган ҳолда бориш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким фарз намозни ўқиш учун таҳорат олган (пок) ҳолда (масжидга) чиқса, унинг ажри эҳромдаги ҳожининг савобига тенгдир” (Имом Абу Довуд ривояти).
2. 📿 Зуҳо намозини ўқиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
3. ❤️ Ота-онанинг юзига қараш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Она-отасининг юзига раҳмат билан боққан кишига ҳаж ва умранинг савоби ёзилади”, дедилар. “Кунда минг марта боқса ҳам шундайми?” деб сўрадилар. “Кунда юз минг марта боқса ҳам”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
4. 📚 Илмга интилиш.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки эрта билан масжидга фақатгина илм ўргангани ёки ўргатгани борса, унга тўлиқ ҳаж амалининг савоби берилади” (Имом Табароний ривояти).
5. 💠 Яхши ният қилиш.
Узун ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “....Яна бошқа бир бандага Аллоҳ бойлик ҳам, илм ҳам бермайди, шунга қарамай, агар менда ҳам бойлик бўлганида фалончининг амалини қилардим, дейди. Бас, у ниятига яраша олади...” (Имом Термизий ривояти).
6. 🌹 Ота-онанинг розилигини топиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳодда иштирок этишни истайман, лекин бунга ҳеч қодир бўла олмаяпман”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: “Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?” деб сўрадилар.
У: “Онам ҳаёт”, деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг борасида Аллоҳдан қўрқ (яъни унга яхшилик қил). Шундай қилсанг ҳаж, умра ва жиҳод қилувчи бўласан...” (Имом Байҳақий ривояти).
7. 🌗 Шом намозини жамоат билан адо этиш.
Уқба ибн Абдулғофир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Шом намозини жамоат билан ўқиш ҳажга, бомдодни ўқиш эса умра намозига тенгдир”.
8. 🌙 Қурбон ҳайити намозини адо этиш.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади. Михнаф ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтадилар: “Рамазон ҳайити намозига қатнашнинг ажри (савоби) умранинг ажри билан баробардир. Қурбон ҳайити намозига бориш эса ҳаж савобига тенгдир”.
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
/channel/tabibasohibahon
Бугунги кун савобларидан олиб қолишга улгуринг Азизларим !
/channel/tabibasohibahon
🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ
ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАР ЭДИЛАР?
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Qurbon #hayit #namoz
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
💐🤲🌺 ЖУМА КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!🤲🍀
💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.
💐🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.
💐🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.
💐🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.
/channel/tabibasohibahon
📹 ОНАНИНГ БУЮК ДУОСИ... 🤲
Жуда тасирли.
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг
/channel/tabibasohibahon
Эрталаб иссиқ сув ичишнинг фойдалари.
Яқинларга юбориб қўямиз
/channel/tabibasohibahon