Saharlikka nima yeyish kerak?
Saharlik roʻzaning muhim qismidir. Bu vaqtda tana uchun kelgusi kunga energiya toʻplash uchun yaxshi imkoniyat. Shuning uchun ham Rasululloh (s.a.v.) ning hadislarida saharlikning ahamiyati haqida shunday deyilgan: “Saharlikka rioya qiling, albatta, unda baraka bor” (Buxoriy va Muslim rivoyati).
Avvalo, siz chanqoqni keltirib chiqaradigan ovqatlardan voz kechishingiz kerak. Bular shoʻr va dudlangan mahsulotlar, shuningdek qahva ham. Uni yashil choy bilan almashtirish yaxshiroq, qon bosimi past boʻlganlar uchun qora choyni novvot bilan yoki asal bilan isteʼmol qilish tavsiya qilinadi.
Shirinliklarni, ayniqsa un mahsulotlarini haddan tashqari koʻp isteʼmol qilmaslik kerak.
Bunday oziq–ovqatlar qisqa vaqt ichida hazm boʻladi, keyin ochlik hissi tez paydo boʻlib, organizmga ozuqa moddalarni toʻlaqonli bermaydi, shuningdek qonda qand miqdori ortib, ortiqcha tana vaznining koʻpayishiga sabab boʻladi.
Saharlikka tarkibida donli yoki kepakli non boʻlishi maqsadga muvofiqdir. Bugʻdoy yoki javdar unidan farqli oʻlaroq, bunday non tarkibida barcha kerakli elementlar, jumladan uning urugʻi va qobigʻi (kepagi) mavjud, ular tarkibida esa organizm uchun kerakli ovqat tolalari, turli xil vitaminlar boʻladi. Bu paytda doʻkondan nonni toʻgʻri tanlash juda muhimdir.
Ikkinchi mahsulot – saharlikdagi asosiy taom – bu boʻtqalardir (kasha). Issiq va toʻlaqonli don va yormalardan tayyorlangan boʻtqalar roʻza tutgan kishiga uzoq vaqt ochlik hissini unutishga yordam beradi.
Boʻtqalarni foydali xususiyatlari bilan bir qatorda, ular roʻza tutadigan kishi uchun juda muhim boʻlgan – oshqozon osti bezini koʻp miqdorda insulin ishlab chiqarishga majburlamaydi (bu xolat oq non va boshqa tez hazm boʻladigan ovqatlarni isteʼmol qilganda kuzatiladi), asta-sekin soʻriladi va uzoq vaqt davomida toʻqlik hissini beradi.
Quritilgan mevalar boʻtqaga qoʻshib isteʼmol qilish roʻza tutadiganlar uchun foydali hisoblanadi. Bir osh qoshiq turli xil quritilgan mevalar aralashmasi barcha kerakli elementlar va vitaminlarni oʻzida saqlab, toʻyganlik hissini taʼminlaydi. Ayniqsa, mayiz va xurmo yeyish tavsiya qilinadi. Xurmo charchoqni ketkazishi maʼlum hamda uyqusiz tundan keyin juda muhimdir. Mayiz stressni yengillashtiradi.
Shuningdek, boshqa quritilgan mevalar (anjir va boshqalar) ichak muammolarida yordam beradi. Yongʻoq vitamin va minerallarni oʻzida ideal saqlovchi, saharlik uchun yuqori kaloriya mahsulot hisoblanadi.
Eng muhim qoidani — har bir mahsulotda meʼyor borligini unutmang!
/channel/sharq_tabobati
❓Рамазонда сув ичиш дастури қандай бўлиши керак?
✍️ Шифокор Моҳира Исматуллаева:
▫️Рамазон ойида рўзадорлар орасида баъзан кучли бош оғриши, ҳолсизлик, уйқучанлик, қабзият, қон босимининг тушиш ҳолатлари кузатилади.
🔸Бу сувни кам ичиш натижасида юзага келадиган муаммолар бўлиб, инсон танасига етарли сув нормаси берилса, бундай ҳолатлар кузатилмайди.
🧊Рамазонда сув ичиш дастури:
▫️Уйқудан уйғонган заҳоти 1 стакан;
▫️Саҳарлик таомигача 1 стакан сув;
▫️Саҳарлик таомидан кейин 1 стакан сув ичилади.
🔹Ифторликда: оғиз очилганда 1 стакан сув.
▫️Шом намозидан кейин 1 стакан сув;
▫️Ифторлик таомидан 30 дақиқадан кейин 1 стакан сув;
▫️Уйқудан 30 дақиқа аввал 1 стакан сув ичилади. Сувни илиқдан иссиқроқ ҳолатда хўплаб-хўплаб ичиш мақсадга мувофиқ
/channel/sharq_tabobati
Таровеҳ тасбеҳи
سبحان ذي الملك والملكوت سبحان ذي العزة والعظمة والقدرة والكبرياء والجبرؤت سبوح قدوس ربنا ورب الملائكه والروح لا اله الا الله نستغفر الله نسالك الجنة ونعوذ بك من النار
(Мулк ва салтанатлар Эгаси покдир. Иззат, куч-қудрат, буюклик ва улуғлик Эгаси покдир. У ухламайдиган ва ўлмайдиган, боқий ҳаёт Эгаси покдир. Бизнинг, фаришталарнинг ҳамда Руҳнинг-Жаброилнинг Робби покдир ва қуддусдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Аллоҳга истиғфор айтамиз. (Эй Аллоҳ) Сендан жаннатни сўраймиз ва дўзахдан паноҳ тилаймиз.)
/channel/sharq_tabobati
Сахарлик дуоси 🤲
Навайту ан асума совма шахри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллахи таъала. Аллоху акбар.
/channel/sharq_tabobati
АСАЛ ВА БОДОМ - ИНФАРКТНИ олдини олиш учун кучли восита.
✅ Бодом қондаги холестерин миқдорини сезиларли даражада камайтириши исботланган ва бу, ўз навбатида, юрак хуружи хавфини камайтиради.
✅ Асал бир стакан сувда суюлтирилган (тахминан 100 г ёки 3 ош қошиқ) қондаги антиоксидантлар даражасини оширади.
Бу шуни кўрсатадики, асал ҳам юрак хасталикларининг олдини олади
✅ Хулоса: асалли бодом нафақат нафис нозиклик, балки юрак хуружидан ўзингизни ҳимоя қилишнинг ажойиб усули ҳисобланади
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг!
/channel/sharq_tabobati
#Рамазонга_тайёргарлик
#Рўза_китоби (1)
Рўзанинг таърифи, унинг турлари, шартлари, ҳукми, Кимларга вожиб бўлиши, дуруст бўлиш шартлари, рўзани бузувчи амаллар, каффорат, рўзани бузмайдиган амаллар ва унинг макруҳлари ҳамда суннатлари ҳақида.
1) Рўзанинг таърифи нима?
«Рўза» деб луғатда бир нарсадан ўзини тийишга айтилади.
Шариатда эса тонг отгандан то қуёш ботгунга қадар Аллоҳ таолога ибодат қилишни ният қилган ҳолда емоқ, ичмоқ ва жимоъ қилмоқ(жинсий алоқа)дан тийилмоқдир.
2) Рўза неча турга бўлинади?
Уч турга бўлинади:
а) фарз рўза;
б) вожиб рўза;
в) нафл рўза.
3) Фарз рўза қандай рўза?
Фарз рўза Аллоҳ таоло томонидан қатъий буюрилган бўлиб, у икки турга бўлинади:
а) Муайян (маълум вақтга тайинланган) фарз рўзаси. Бунга Рамазон рўзаси мисол бўлади. Чунки бу рўза Рамазон ойига тайин қилинган.
б) Муайян бўлмаган фарз рўзаси.
Масалан, каффорат ва Рамазоннинг қазо рўзаси.
4) Вожиб рўза неча турга бўлинади?
Икки турга бўлинади.
а) Муайян (маълум вақтга тайинланган) вожиб рўзаси.
Масалан, муайян назр рўзаси. Бир киши шу ҳафтанинг пайшанба куни рўза тутишни назр қилдим деса, муайян назр рўзани ният қилган бўлади. Чунки у назр рўзани пайшанба кунга тайин қилди.
б) Муайян бўлмаган вожиб рўза.
Масалан, муайян бўлмаган назр рўзаси.
Бир киши бир кун рўза ту тишни назр қилдим деса, муайян бўлмаган назр рўзани ният қилган бўлади ва қайси кунда бўлса ҳам тутса бўлади.
5) Нафл рўза неча турга бўлинади?
Нафл рўзаларнинг барчаси бир турлидир.
6) Бизга қайси рўза фарз?
Бизга Рамазон ойидаги рўза фарз.
7) Фарзлигининг далили нима?
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз». (Бақара сураси, 183-оят).
«Рамазон ойи унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ-ойдин ҳужжатлар бўлиб, Қуръон нозил қилинган. Сизлардан ким бу ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин».
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ислом беш нарса устига бино қилинган: «Лаа илааҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур Расулуллоҳ» деб шаҳодат келтириш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар». Имом Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилган.
8) Рўза тутиш вақти қачон?
Субҳи содиқ(тонг отган)дан то қуёш ботгунча.
9) Бир киши ҳали тонг отмади деган гумон билан саҳарлик қилса-ю, тонг отган бўлса ёки қуёш ботган деган гумон билан ифторлик қилса-ю, қуёш ботмаган бўлса, нима қилади?
Ўша кунги рўзасининг қазосини тутади, каффорат бермайди. Чунки у қасддан емади.
10) Бир киши тонг отган-отмаганлиги ҳақида шакка тушса, нима қилади?
Емаслиги афзалроқдир. Бордию еса, бироқ тонг отганидан кейин еганига аниқ ишонч ҳосил қилмаса, рўзаси тугал бўлади. Кейин қазосини тутиб қўяди.
11) Рўзаниг шартлари нималар?
Рўзанинг шартлари уч турли бўлади:
1. Рўзанинг вожиб бўлиш шартлари.
Улар:
а) Мусулмон бўлиш.
б) Ақлли бўлиш.
в) Балоғатга етган бўлиш.
2. Рўзани адо этишни вожиб қиладиган шартлар.
а) соғлом бўлиш.
б) муқим бўлиш, яъни сафарда бўлмаслик.
Агар соғлом ёки муқим бўлмаган киши ҳам Рамазон рўзасини тутса, рўзаси ўтади. Лекин унга рўза тутиши фарз эмас. Соғайганидан кейин ёки сафардан келгач, Рамазондан бошқа кунларда тутиб берса ҳам бўлади.
3. Рўзанинг адо бўлиш шартлари.
а) ният;
б) ҳайз ва нифосдан пок бўлиш;
в) рўзани бузадиган амаллар содир бўлмаслиги.
Агар киши рўзани ният қилмаса ёки аёл киши ҳайз ва нифосдан пок бўлмай рўза тутса, рўзаси адо бўлмайди, яъни ўтмайди.
12) Рўзанинг нияти нима?
Қалби билан рўза тутишни қасд қилмоқ ёки саҳарлик учун уйғонишни азму қарор қилишдир. Тил билан талаффуз қилиш шарт эмас. Балки у суннатдир.
"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.
ЭСЛАТИНГ! ЗЕРО, ЭСЛАТМА МЎМИНЛАРГА МАНФААТ ЕТКАЗУР (Зориёт сураси, 55 оят).
/channel/sharq_tabobati
#hadis
Rosululloh sollallohu alayhi va sallam dedilar:
"Taom pari ketqazilmagunicha yeyilmaydi."
("Sahih silsila" kitobidan)
Yaqinlaringizga ham ulashing
👉ЁШ БОЛАЛАР САККИЗ ХИСЛАТИ БИЛАН БИЗДАН ФАРҚ ҚИЛАДИ!!!
✅Ризқнинг ташвишини қилишмайди.
✅ Бемор бўлса, Аллоҳнинг қазои-қадаридан хуноб бўлишмайди.
✅Уларнинг қалбида гина-кудурат, кек ва адоват бўлмайди.
Улар тезда ярашишга шошилишади.
✅Улар тўп-тўп бўлиб овқатланадилар.
✅ Улар бироз қўрқоқроқ бўлишади, холос.
✅Кўзларига дарров ёш келади.
✅Алдашни, иккиюзламачиликни билишмайди.
➖Қанийди биз ҳам ана шундай бўлсак!
🔝«ШAЙХ МУҲAММAД СОДИҚ ДАРСЛИКЛАРИ»дан олинган.
✅Яқинларизга ҳам улашинг!!!
Онкологик (саратон) касалликларда энг фойдали егулик
✅ Олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижасидан парча.
✅ Рак ҳужайралари ўзини-ўзи ҳимоя қилиш хусусиятига эга, буни онкологлар яхши билишади.
Тадқиқотда бир ликопчадаги брокколи (ундаги махсус фермент) егандан 3 соат ўтиб, рак ҳужайраларини ўзини-ўзи ҳимоя қилиш механизми (ҳатто кимё терапия олгандан кейинги ҳолатдан ҳам аълороқ даражада) сусайган. Бу эса уларни тезроқ нобуд бўлишига олиб келади.
✅ Демак, онкологларга тавсия! Саратон касаллиги билан оғриган беморлар рационига брокколи қўшиш кераклигини тайинланг, бу билан уларни тезроқ соғайиб кетишига ёрдам берган бўласиз
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
Эчки сутининг шифобахшлиги хакида.
Эчки сути мизожда энг мўътадил ҳисобланади. Ибн Сино таърифлашича, эчки сути ични суради, томоқдаги, қовуқдаги яраларни даволайди, йўтал, қон туфлаш, бош оғриғи, меъда хасталикларида фойда қилади. У қуруқ мизождан бўладиган хафақон, васваса ҳамда эсда сақлаёлмаслик касалига ҳам яхши даводир. У билан оғизни чайқаш ва ғарғара қилишнинг томоқ оғриққа, тилча, бодомсимон безлар шишларига, силга ва ниҳоят даражада озиб кетишга фойдаси катта.
Олимлар таъкидлашича, эчки сути кимёвий таркибига кўра кўпроқ она сутига яқин туради. Витамину минерал моддаларга бой. Таркибида, айниқса, ёғ ва оқсиллар мўл бўлиб, уларни организм тез ва осон қабул қилади. Ёғ доначалари сигир сутиникидан икки баробар кичик, оқсиллари эса нозик бўлади. Шу боис эчки сутини гўдакларга ҳам берса бўлаверади. Рахит, жигар, ўпка сили, аллергия касалликларини даволашда эчки сутининг ўрни катта. У ишқорли бўлганидан ошқозони ошиқча кислота ажратадиган одамларга яхши даводир. Экзема, қичима, астма билан оғриган кишиларга ҳам эчки сути ичиш тавсия қилинади. Бўғинлар оғриғини қолдиришда, ўт халтадаги тошни туширишда ҳам қўлланилади.
Маслаҳатлар
1. Эчки сутини фақат пишириб ичиш тавсия этилади.
2. Эчки сутидан хуштаъм қатиқ, сузма, қурут тайёрлаш мумкин.
3. 110-220 гр. эчки сути 1,75-3,5 гр. бодом елими ёки ювилган исириқ уруғи билан қўшиб ичилса, қон қусиш, йўтал ва силга, шунингдек, ички аъзолардан қон кетишига даво бўлади.
4. Эчки сутига зарпечак аралаштириб ичилса, ичкетарнинг асорати барҳам топиб, ични боғлайди.
5. Райҳон уруғини туйиб, эчки сутида пишириб боғланса, шишлар, чипқон ва тошмаларни пиширади ва ёриб, малҳам бўлади.
6. Эчки сути сузмасининг зардоби ичилса, сафроли ичкетар, савдоли иллатлар ва сариқ касаллигининг олдини олади.
7. Эчки сути иссиқ ичилса, ични юмшатади, пешоб ҳайдайди, ичаклардаги дардларни бартараф қилади.
8. Совуқ ва ҳўл мизожли одамларга эчки сутининг зарари бор, ҳиқичоқ ва кекириш пайдо қилади.
9. Эчки сути шакар билан ичилса, юз рангини чиройли қилади.
Олимлар рўзани жароҳатсиз амалиёт деб таъкидлашади. Рўза буйрак ва ўтдаги майда тошларни ҳайдаб, ҳалокатли шишларни муолажа қилади. Ундан ташқари, жигарни муолажа қилиб, асл фаолиятига қайтаради. Тадқиқотчиларнинг айтишича, рўза жароҳат амалиёти билан эришила олмаган жумбоқ ва муҳим муолажаларда қўл келган.
Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 184-оятида: «Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз сиз учун яхшидир», деган.
/channel/tabibasohibahon
Айнан Руза амалини гапиришдан максад шуки, биз 1 ой Руза тутган пайтимизда худдики, ишхонамиздан 1 йилда 1 ой отпускага чикиб, яхшилаб дам олгандек холатга ухшатса булади
Читать полностью…Тафаккур килингки, буюк Роббимиз биз бандаларига нимаики буюрган булса,уз хикмати билан - бизларга 2 дунёимизга манфаатли хаёт кечиришимиз учун буюрган
Читать полностью…Бу канални очишдан мақсад, Халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш ва касалликларни олдини олиш, шу билан бирга Соғлом турмуш тарзига татбиқ этишдир!
Читать полностью…#Бuсмuллаҳ
Саҳарда чироғи ёқилган уйларга Аллоҳни мархамати ёғилсин!!!
Ассаламу алайкум Қадрли Қадрдонларим Ҳурматли рўзадорларим Ибодатлармиз
қабул бўлсин!!!
Эрта уйғонганга барака бисёрдир,
Ризқи рўзга мўл кўхна АЗИЗ ДИЁРДИР!!!
Ассаламу алайкум Олисдаги ЯҚИНЛАРИМ!!!
ҲАЙРЛИ БЎЛСИН БУГУНГИ РАМАЗОН ТОНГИ!!!
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини БАРЧАМИЗГАга насиб қилсин!!!
Рамазоннинг ТАРОВАТЛИ кунлари СИЗ БИЛАН БЎЛСИН!!!
/channel/sharq_tabobati
РЎЗАНГНИ БУЗИБ ҚЎЙМА
Амалларни чиройли суратда адо этмасдан, рўзангни бузиб қўйма.
● Намозингни зое қилиш орқали рўзангни бузма.
● Садақа улашмасдан, рўзангни бузма.
● Ҳиссиётга берилиб, бошқаларни сўкиш орқали рўзангни бузма.
● Меҳмондорчиликни кўпайтириб, рўзангни бузма.
● Кўп гапириб ва чақимчилик қилиб, рўзангни бузма.
● Ота онангга оқ бўлиб, рўзангни бузма.
● Кўзингни номаҳрамларга қаратиб, рўзангни бузма.
● Папиросга таслим бўлиб, рўзангни бузма.
● Вақтингни зое қилиб, рўзангни бузма.
● Ҳижобингга бепарво бўлиб, рўзангни бузма.
● Қариндошлардан алоқани узиб, рўзангни бузма.
📚"Рамазон ҳикматлари" китобидан.
/channel/sharq_tabobati
Ифторлик дуоси 🤲
Аллохумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли яйа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.
/channel/sharq_tabobati
Энг афзал ҳаёт сари:
- Ассаламу алайкумни биринчи айтинг!
- Яхшиликни сўзланг!
- Ўтиб кетган нарсага маҳзун бўлманг!
- Атрофингиздагиларни хурсанд қилинг!
- Инсонлар уйқудалик пайтда, намоз ўқинг!
- Биродарингиз юзига табассум қилинг!
- Умид-орзуларингизни изланг!
- Доим ўзингизни бахт-саодатга ҳақли эканингизни ёдга олинг!
🍃
Ҳамиша энг афзал ҳаётда яшанг, энг яхши нарсалар сизники бўлсин...
Дуоларингиз ижобат бўлсин...
/channel/sharq_tabobati
Бел умуртқасидаги оғриқни бартараф этишнинг тўғри усули
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
/channel/sharq_tabobati
Эрталабда ейилган 3 дона хурмо меваси юрак, жигар ва буйраклар учун фойдали
Биз учун оддий бўлиб кўринган, бозор ва супермаркетларда сотилаётган маҳсулотларнинг инсон организмига қанчалар фойдали эканлиги ҳеч ўйлаб кўрмаганмиз. Мана шундай маҳсулотлардан бири, асосан рамазон ойида севиб истеъмол қиладиган хурмодир.
Унинг таркибида углеводлар миқдори 60-65% ни ташкил қилади, бошқа меваларга нисбатан аминокислоталар кўплиги билан ҳам ажраб туради, уларни сони 23 тага боради.
Хурмонинг куритилган мевасининг шифобахшлиги қадимдан маълум. Таркибидаги мис, темир, марганец, рух, фосфор, натрий, кальций, калий, магний, кадмий ва бошқа микроэлементларнинг ва турли витамиларнинг А, В1, В2, В6, С ниацин, рибофламин, пектин, фтор (тишларни ҳимояси учун), селен (онкологик ва юрак-қон томир касалликларини ҳавфи камайтириш учун) мавжудлиги таҳсинга лойиқ. Таркибида кўпгина модда ва микроэлементларни сақласа ҳам калорияси паст.
Хурмо меваси ҳаёт учун зарур органлар юрак, жигар ва буйраклар учун ниҳоятда фойдали. Ичак микрофлорасига ва организмнинг кислота ишқор балансига ижобий таъсир этади. Хурмо организмнинг инфекция, вирусларга чидамлилигини оширади. Анемия ва гипертонияга фойдали, йўтални тўхтади.
Хурмо саратон, туберкулез касаллигида ва турли инфекцияларга қарши самарали восита ҳисобланади. Тадқиқотлар натижаларига кўра, қуритилган хурмо мия фаолиятини 20%ошириши мумкин экан. Узоқ давом этган касалликлардан сўнг, кучсизланган организмга қайта куч тўлиши учун ҳам хизмат қилар экан.
Врачлар ҳомиладорлик ва бола эмизиш даврида хурмо еб туришни тавсия қилишади, чунки сут ҳосил бўлишида муҳим омил ҳисобланар экан. Унинг таркибидаги фруктоза ва сахароза инсон организмга мутлақо ҳавфсиз бўлиб, асалга тенглаштириш мумкин.
Кунига 10 дона хурмо истеъмол қилинса, организм керакли моддалар билан тўлдириб, очлик ҳиссиётини йўқотар экан. Бу билан организм учун бир кунлик зарур бўлган мис ва олтингугурт, темирнинг ярмини, кальцийни 1/4 қисми билан таъминлар экан.
Ҳар куни сабзи истеъмол қилиш саратон (рак) касаллигини олдини олади.
Овқатланиш соҳаси бўйича олимларнинг фикрига кўра, сабзи ёрқин тўқ сариқ рангдаги антиоксидант — бета-каротиндан ташкил топган А витаминига бой бўлиб, ўпка саратони каби касалликларни 5% гача камайтиришга ёрдам беради.
Кўпроқ лавлаги истеъмол қилинг
✅ Лавлаги таркибида магний бор, бу атеросклерознинг олдини олиш ва асаб тизимининг фаолиятини нормаллаштиришда самарали эканлиги исботланган.
✅ Қон томирлари билан боғлиқ муаммолар учун лавлаги фойдали бўлишининг яна бир сабаби органик кислоталарнинг юқори миқдори бўлиб, улар томирларда тиқинмалар ва қонда тромп шаклланишига тўсқинлик қилади
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
РАМАЗОНДА САЛОМАТЛИК
Рўза фойдалари, тавсиялар ва маслаҳатлар
Рўзанинг саломатликка оид фойдалари ҳақида китоб ёзганлардан энг машҳури америкалик олим Мак Фаддендир. У мамлакатда донғи кетган катта шифохона очиб, унга ўз номини берган. Бедаво хасталикларни йўқотишда рўза воситасида катта натижаларга эришгач, “Рўза” номли китоб таълиф қилди. У ва бошқалар: “Рўза организм учун фойдали бўлиб, уни озиқ-овқат ва дорилардан қолган заҳар қуйқумларидан тозалайди”, – дейишган.
Доктор Мак бундай дейди: “Мен рўза воситасида кўп касалларни даволадим. Рўзанинг уларга таъсири касалликларига қараб бўлади. Унинг фойдасини кўпроқ ҳис қилган беморлар, асосан, ошқозонларидан шикоят қилганлардир. Уларнинг рўза воситасида шифо топишлари тез ва ҳайратда қоларлидир. Қонга боғлиқ касалликлар ва ревматизм каби томирга оид хасталикларни даволашда ҳам рўза катта фойда беради”. Шифокор рўза билан даволаган беморларининг номлари, касалликлари ва касаллик тарихларини ҳам айтиб ўтган.
Унинг таъкидлашича, ҳар бир инсон, шунингдек касаллар ҳам, рўза тутишга эҳтиёж сезади. Чунки таом ва дорилар организмда тўпланаркан, инсонни оғирлаштириб қўяди, ғайратини сусайтиради. Шунда у бемор каби бўлиб қолади. Агар рўза тутса, заҳарлар танасидан чиқиб кетиб, вазни енгиллашиб, бутунлай покланади, ғайрат-шижоатга тўлади.
Бу шахс рўзадорнинг рўзадан оладиган фойдалари тўғрисида кўп гапирган ва қувватини янгилаш учун ўзи ҳам бир неча бор рўза тутиб, бошқа йўл билан эришиб бўлмайдиган даражада кўп фойда кўрганини айтган. У ҳаммага рўза тутиш тавсиясини беради. Айницса, унинг “Рўза бошқа даволаш воситалари ожиз қолган ҳамма дардга шифодир” ибораси жуда машҳурдир.
Доктор Алан Кот қанд ва бўғим касалликларини, доктор Карлсон ва Дженнингслар бошқа турли касалликларни даволашда рўзадан кенг фойдаланишган.
Тери таносил касалликлари бўйича мутахассис, америкалик доктор Роберт Бартол бундай ёзади: “Рўза микроблардан, айниқса, таносил касалликлари микробларидан халос бўлишнинг фаол воситаларидан эканига шубҳа йўқ. Чунки у эскирган ҳужайраларни бартараф қилиб, ўрнига янгиларини ҳосил қилади. Бу таносил касалликларини даволашнинг очлик назариясидир”.
Юқорида айтиб ўтилганлар рўзанинг саломатликка оид фойдаларидан баъзилари, холос. Кўриб турганимиздек, буни, ҳатто мусулмон бўлмаган мутахассислар ҳам тан олишган.
Абдулходий Ғиёс
/channel/tabibasohibahon
Нимаданки кайтарган булса хам , уз Мехрибонлиги билан 2 дунёимиздаги ёмонликлардан асраш учун кайтарган
Читать полностью…Биз биламизки Аллох таъоло бизларга буюрган фарз амаллар ичида буюк амаллардан бири 1 йилда 1 ой РУЗА тутишдир
Читать полностью…Бизлардан аввал ўтган тиб илмининг Хакимларини Роббим ўз рахматига олсин, қабриларини пирнур қилиб охиратларини обод айласин!
Читать полностью…