sharq_tabobati | Неотсортированное

Telegram-канал sharq_tabobati - Табиий даво

7495

☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг! тел:+99890-950-88-97

Подписаться на канал

Табиий даво

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

ТОП–15 озишга ёрдам берадиган маҳсулотлар

Ушбу маҳсулотларни кундалик рационга қўшсангиз, тезроқ озишингиз мумкин!

1. Ёғзиз творог, пишлоқ
2. Овсянка ва ячмень
3. Ёнғоқлар, айниқса бодом
4. Карам
5. Кўк чой
6. Тухум
7. Нок ва олма
8. Фасол
9. Зайтун мойи
10. Уксус (сирка)
11. Аччиқ қалампир
12. Ёғсиз гўшт
13. Гречка
14. Кўкатлар
15. Денгиз маҳсулотлари

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

🌙 ҲИЖРИЙ ​ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

📆 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади.

🤲 Аллоҳ таоло бошланган ушбу янги йилни Ислом уммати учун хайрли ва баракали қилсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом айласин.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Табиий даво

​​Юрак сиқилиши, ғамноклик ва маҳзун бўлишнинг сабаби учтадир:
1. Содир этган гуноҳинг.
2. Қўлингдан кетган мол-дунё.
3. Кимнингдир сенга озор бериши.

• Агар гуноҳ қилган бўлсанг, мағфират сўра.
• Агар дунёинг кетган бўлса, Раббингга қайт.
• Агар кимдир зулм қилган бўлса, сабр эт ва унга рози бўл.

Булар дардинг даволаридир. Агар тушкунлигинг сабабини билолмаган бўлсанг, у ҳолда қадар айланиши остига ўт! Чунки у тўхтамайдиган булутдир (яъни руҳий тушкунлик бироз ўтиб арийди).

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

🕋 ҲАЖ САВОБИГА ТЕНГ 8 АМАЛ

Динимизда баъзи амаллар борки, уларга ҳажнинг савоби берилади. Албатта, ҳеч бир амал ҳаж ибодатининг ўрнини боса олмайди. Лекин Аллоҳнинг раҳмати ва фазли кенг. Ўзининг розилигини топиш имконият ва йўлларини бандаларига осон қилиб қўйган.

1. 🕌 Масжидга таҳорат олган ҳолда бориш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Ким фарз намозни ўқиш учун таҳорат олган (пок) ҳолда (масжидга) чиқса, унинг ажри эҳромдаги ҳожининг савобига тенгдир” (Имом Абу Довуд ривояти).

2. 📿 Зуҳо намозини ўқиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

3. ❤️ Ота-онанинг юзига қараш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Она-отасининг юзига раҳмат билан боққан кишига ҳаж ва умранинг савоби ёзилади”, дедилар. “Кунда минг марта боқса ҳам шундайми?” деб сўрадилар. “Кунда юз минг марта боқса ҳам”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

4. 📚 Илмга интилиш.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки эрта билан масжидга фақатгина илм ўргангани ёки ўргатгани борса, унга тўлиқ ҳаж амалининг савоби берилади” (Имом Табароний ривояти).

5. 💠 Яхши ният қилиш.
Узун ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “....Яна бошқа бир бандага Аллоҳ бойлик ҳам, илм ҳам бермайди, шунга қарамай, агар менда ҳам бойлик бўлганида фалончининг амалини қилардим, дейди. Бас, у ниятига яраша олади...” (Имом Термизий ривояти).

6. 🌹 Ота-онанинг розилигини топиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жиҳодда иштирок этишни истайман, лекин бунга ҳеч қодир бўла олмаяпман”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан: “Ота-онангдан бирортаси ҳаётми?” деб сўрадилар.
У: “Онам ҳаёт”, деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онанг борасида Аллоҳдан қўрқ (яъни унга яхшилик қил). Шундай қилсанг ҳаж, умра ва жиҳод қилувчи бўласан...” (Имом Байҳақий ривояти).

7. 🌗 Шом намозини жамоат билан адо этиш.
Уқба ибн Абдулғофир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Шом намозини жамоат билан ўқиш ҳажга, бомдодни ўқиш эса умра намозига тенгдир”.

8. 🌙 Қурбон ҳайити намозини адо этиш.
Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади. Михнаф ибн Сулайм розияллоҳу анҳу айтадилар: “Рамазон ҳайити намозига қатнашнинг ажри (савоби) умранинг ажри билан баробардир. Қурбон ҳайити намозига бориш эса ҳаж савобига тенгдир”.

✍️ Даврон НУРМУҲАММАД

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Бугунги кун савобларидан олиб қолишга улгуринг Азизларим !


/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

🌙 РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ
ҚУРБОН ҲАЙИТИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗАР ЭДИЛАР?


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#Qurbon #hayit #namoz
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Табиий даво

​​💐🤲🌺 ЖУМА КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!🤲🍀

💐🌺 АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.

💐🌺 Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.

💐🌺 Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.

💐🌺 Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.


/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

📹 ОНАНИНГ БУЮК ДУОСИ... 🤲

Жуда тасирли.

Албатта яқинларингизга хам юборинг

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

ХОЛЕСТЕРИН ДАРАЖАСИНИ МЕЁРЛАШТИРИШ УЧУН ПАРХЕЗ

Читать полностью…

Табиий даво

Эрталаб иссиқ сув ичишнинг фойдалари.

Яқинларга юбориб қўямиз

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Ёш болага дори ичириш учун лайфхак !

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Мушук воқеаси

Рано Муминова

Читать полностью…

Табиий даво

63- Гуллар байрамига безатилган Наманган шаҳридаги Бобур боғининг тунги кўриниши 😍

Келмаганлар армонда. Барчани таклиф қилиб қоламиз ))

👇👇ТЎЛИҚ 👇👇
/channel/+2TDJY5V2L_00NDNi

Читать полностью…

Табиий даво

Асаблар, асаблар, асаблар...

Читать полностью…

Табиий даво

МАГНИЙ ТАНҚИСЛИГИ ҚАЙСИ АЪЗО УЧУН ХАВФЛИ?

🗯 Инсон саломатлигида магнийнинг аҳамияти жуда катта. Магний юрак уриш тезлигини сақлашда ўзига хос роль ўйнайди. Унинг танқислиги юрак учун хавфли бўлиши мумкин.  
Дарвоқе, магний ҳар куни танада юз берадиган 300 дан ортиқ биокимёвий реакциялар учун жуда зарурдир. 

• Юрак фаолиятини яхшилаш билан бирга, магний асаб ва мушакларнинг функцияларини, иммун тизимининг ишлашини қўллаб-қувватлайди.
• Қонда глюкоза миқдорини тартибга солишда ёрдам беради.
• Жисмонан соғлом бўлишни қўллаб-қувватлайди ва суяк мустаҳкамлигини сақлашда кальций билан ҳамкорликда ишлайди.

🗯 Магний етишмаса...
Агар организмда магний етишмаса:
• иштаҳа йўқолиб тана ҳарорати пасаяди,
• руҳий сиқилиш,
• асабийлашиш ҳамда томирлар тортишиши рўй беради.

🗯 Кунлик меъёр
• Катта ёшдаги эркак ва аёллар бир кунда ўз вазнининг ҳар бир килограммига тахминан 4,5 мг миқдорида магний қабул қилиши лозим.
• Ҳомиладорлик ва бола эмизиш даврида бу миқдор ошади.
• 15 ёшгача бўлган болаларнинг суяклари яхши ривожланиши учун улар катталарга нисбатан бироз кўпроқ – ҳар бир килограмм вазнига 6 мг миқдорида магний қабул қилишлари даркор.

🗯 Организмда магнийнинг етарли даражада бўлиши узоқ умр кўриш ва ҳамиша бардам, тетик бўлиш кафолатидир

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

🔴🟠🟡🟢🔵🟣🟤

Луқмони Ҳакимнинг насиҳати...


/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

— Одам учта нарсанинг қадрини доим кечикиб билади. Ёшлик. Соғлиқ. Тинчлик.
— Дўстни хўрлаш – гуноҳ. Умр йўлдошини хўрлаш – юз ҳисса гуноҳ. Ота-онани хўрлаш – минг ҳисса гуноҳ. Гўдакни хўрлаш – чексиз гуноҳ...
— Иш кўплиги-ю, вақт йўқлигидан нолиманг. Вақт кўплиги-ю, иш йўқлигидан қўрқинг. Одамни абгор қиладиган нарса – бекорчилик.
— Ҳатто, булбул ҳам бола очганидан кейин сайрашни бас қилиб, полапонларига емиш ташийди.
— Эрталаб турганингда, кундузи юрганингда, кечаси ухлаганингда ҳеч қаеринг оғримаса шунинг ўзи бахт!
— Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.
— Дунёда мукаммал нарса йўқ. Ҳатто Муҳаббат деб аталмиш олий туйғуда ҳам адолатсизлик бор. Ким қаттиқроқ севса, ўша кўпроқ изтироб чекади.
— Инсоннинг баҳоси бу дунёда ўзи олгани билан эмас, ўзидан қолгани билан белгиланади.

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

ЖУМА МУБОРАК 🕋

Шайтон найранг қилса, синмаганларга,
Забони зикрдан тинмаганларга,
Кибр тулпорига минмаганларга,
ЖУМА муборак бўлсин!

Фақат халол луқма егувчиларга
Нафсин Аллоҳ учун енгувчиларга
Расулим Муҳаммад (Алайҳиссалом) дегувчиларга
ЖУМА муборак бўлсин!

Етим-у беванинг холин сўрганлар,
Дунё яйловидан савоб ўрганлар,
Мени Аллоҳ учун яхши кўрганлар,
ЖУМА муборак бўлсин!

Қалби ҳуррамликка тўлгувчиларга,
Дард гули ишқ туйса, сўлгувчиларга,
Иншааллоҳ, жаннатий бўлгувчиларга,
ЖУМА муборак бўлсин!

Дард кирмасин кўнгил ҳудудингизга,
Аллоҳ соғлик берсин вужудингизга,
Иблис ҳасад қилсин сужудингизга,
ЖУМА муборак бўлсин!

Етим-есирларни йўқлагувчилар,
Савобни хирмондек тўплагувчилар,
Эй бир кун Кавсарни хўплагувчилар,
ЖУМА муборак бўлсин!


/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Баракамиз ўғриси нима эканлигини биласизми?

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

🔸 Арафа ва ҳайит кунлари бажариладиган амаллар

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратлари

😀 Telegram    |  😀Facebook

😀 Instagram  |  📹 muslimaat_uz?si=w_uBC0FOxDLqL5ap">YouTube

Читать полностью…

Табиий даво

🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ТАРТИБИ

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#namoz #Qurbon #hayit
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Табиий даво

#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ

Саудияда эртага Зулхижжа ойи кириб келмоқда ва Қурбон Ҳайити 16-июнь якшанбага тўғри келмоқда!

Арафа эса15-июнь шанба.

Яқинларга биринчилардан юборинг.

🇺🇿 (Тошкентликлар👇)
👉/channel/+6Kq_uxh2KYUzMjhi

Читать полностью…

Табиий даво

Соғлом хаёт учун зарарли» холестерин ишлаб чиқаришини кўпайтирувчи махсулотларни чегаралашни ўзи кифоя қилмайди. Мухими «фойдали» холестерин даражасини меёрда ушлаб турувчи ва «зарарли» холестеринни организмдан чиқариб ташловчи махсулотлар: ўртача тўйинмаган ёғлар, омега ёғ кислоталари, клетчатка, пектин кабиларни истеъмол қилиш керак.

• Фойдали холестеринни балиқнинг ёғли навлари, масалан тунец ва скумбрия тутади. Шу сабабли 100 грамм денгиз балиғини хафтасига 2 марта истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу қонни суюқ холатда туришини таъминлайди ва қонда холестерин миқдори ортиб кетганда кузатилиши мумкин бўлган турли тромблар хосил бўлишини олдини олади.

• Ёнғоқлар – ўта ёғли махсулот хисобланиб, таркибида организм учун фойдали бўлган монотўйинмаган холестерин тутади. Диетологлар хафтасига 5 маротаба 30 граммдан ёнғоқ ейишни тавсия қилади. Даволаш мақсадида нафақат ўрмон ва грек ёнғоғи балки бодом, кедр ёнғоғи, бразилия ёнғоғи, кешью, хандон писталарни хам истеъмол қилиш мумкин. Фойдали холестерин миқдорини кунгабоқар донлари, кунжут ва зиғир ёғи хам оширади. 30 грамм ўрмон ёнғоғи таркибидаги холестерин тенг миқдорда - 7 дона грек ёнғоғида, 22 дона бодомда, 18 та кешьюда, 47 дона хандон пистасида, 8 дона бразилия ёнғоғида мавжуд.

• Ўсимлик мойларидан энг фойдалиси зайтун, сўя ва зиғир мойлари, шунингдек, кунжут уруғи мойи хисобланади. Аммо хеч қачон бу ёғларда таомларни қовуриш тавсия этилмайди. Уларни тайёр таомга қўшиш керак. Шунингдек, зайтун ва сўя махсулотларини ўзини ейиш хам мумкин.

• «Зарарли» холестеринни чиқариб юбориш учун кунига 25-35 грамм клетчатка ейиш керак. Клетчатка мева ва сабзавотларда, ошкўк ва кунгабоқар уруғида, лўя ва дон махсулотларида, кўп миқдорда мавжуд.

• Олма ва пектин тутувчи бошқа меваларни хам эсдан чиқармаслик керак. Улар қон томирларни ортиқча холестериндан тозалайди. Пектин цитрус меваларда, кунгабоқарда, қизилчада, тарвуз пўчоғида хам кўп. Пектин – моддалар алмашинувини хам яхшилаб, организмдан токсин ва оғир металларни чиқариб юборади. Бу айникса ноқулай экологик мухитда яшовчилар учун фойдали.

• Организмдан ортиқча зарарли холестеринни чиқариб юборишнинг яна бир усули шарбат терапияси хисобланади. Мева шарбатларидан энг фойдалиси апельсин, ананас, грейпфрут (айниқса лимон шарбати қўшилган бўлса) ва олма шарбатлари хисобланади. Хар хил турдаги ертут шарбатлари, сабзавотлардан қизилча ва сабзи шарбатини бир чой қошиқдан ичиш, айниқса жигарида муаммоси борлар учун тавсия этилади.

• Организмда холестерин ортиб кетганда кўк чой ичиш мақсадга мувофиқ хисобланади. Овкатдан 1 ,2 соат кейин, овкатга кушмаган холда, овкатланиш пайтда, оз оздан кайнаган иликдан иссикрок сув яхширок. Бу орқали сиз биринчидан «фойдали» холестерин миқдорини кўпайтириб, иккинчидан «зарарли» холестеринни кескин камайтирасиз

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!
ХУРМАТЛИ ТОШКЕНТЛИК
ОПАЖОН - СИНГИЛЖОНЛАРИМ , ОЙМОМО ҚИЗЛАРИМ !

ИН ШАА АЛЛОҲ ШУ ХАФТА ИНДИНГА

30 - МАЙ ПАЙШАНБА КУНИ КЕЧКИ ПАЙТ ,

31 - МАЙ ВА 1 - ИЮНЬ ЖУМА , ШАНБА КУНЛАРИ ЭРТАЛАБДАН КЕЧГАЧА ,

2 - ИЮНЬ ЯКШАНБА ПЕШИНГАЧА
ТОШКЕНТДА ҚАБУЛДА БЎЛАМАН.

МАРХАМАТ ҚИЛИБ КЎРИНИШГА МАСЛАХАТГА
КЕЛИБ,
ТАБИИЙ ШИФОБАХШ МАХСУЛОТЛАРИМИЗДАН ОЛИБ КЕТИШИНГИЗ,

ХИЖОМА , ЗУЛУК МУОЛАЖАЛАРИ ОЛИШЛАРИНГИЗ МУМКИН !

ХУРМАТ БИЛАН: ТАБИБА
СОҲИБАХОН

Телефон :
+99890 - 950 - 88 - 97
+99895 - 950 - 88 - 97

Читать полностью…

Табиий даво

🌦 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум!
Сешанба тонги муборак бўлсин!


Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин !

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

▶️МАВЗУ: ИХЛОС СУРАСИНИНГ ТАФСИРИ

🗣 Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ –
Фатво маркази бош мутахассиси

🗣Саидаҳмад домла САЙДАРАЛИЕВФатво маркази бош мутахассиси

📝
Ихлос сурасининг мазмун-моҳияти

📚Ихлос сурасининг нозил бўлиши сабаблари

📖
Ҳадисларда Ихлос сурасининг фазилатлари ҳақида



🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Табиий даво

​​
💊ТАҲОРАТНИ МУКАММАЛ ҚИЛСАНГИЗ, КАФТ ВА БАРМОҚЛАРДАГИ ОҒРИҚЛАРДАН ҚУТИЛАСИЗ!!!

Ёнимга бир бемор келди. Билак, кафт ва бармоқлари зинғиллаб ғашини келтирар экан. Ҳамма чораларни кўрдим, фойдаси бўлди-ю, батамом тузалиб кетмади. Ундан: «Таҳорат олганингда, сувни чиғаноқ (тирсак) томондан пастга оқизасанми?» деб сўрадим. «Қаёқдан билдингиз?» деди у. «Нега таҳоратни тўғри олмайсан?» деб сўрадим. «Билмадим, ўрганиб қолганман», деди у. «Эринма, энди тўғри таҳорат ол, тузалиб кетасан», дедим. У тузалди. Мен бу нарсага гувоҳ эдим. Бир дўстим шундай қилар эди ва билак, кафт, бармоқлари зинғиллашидан шикоят қилар эди. Уни таҳоратни тўғри олдириш билан даволаган эдим. Чиғаноқ ва билакларни ювганда, сув пастга оқизилса, иссиқ сувда ҳам, совуқ сувда ҳам томирлар торайиб кенгайиши натижасида кафт ва билакларда қон ҳаракати ўзгариб, қон тўпланиб қолади. Бу нерв толаларининг озиқланиши ва тозаланишига путур етказади. Сув чиғаноқ (тирсак) томон оқизилганда эса қон юрак томон интилади ва муаммо бўлмайди. Дарҳақиқат, динимизда ҳикмат кўп. Иймонингиз зиёда бўлсин!



/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

Асаблар, асаблар, асаблар..

(Давоми)

* Стрессга дучор бўлмаслик учун сабр-қаноатли бўлиш, меҳнатни дам олиш билан уйғун олиб бориш, бироз ором олиш, тинчланиш керак;
* Ишда хушфеъл, тавозели бўлиш ўзаро ҳурматли, хушмуомала инсон бўлиш керак;
* Ҳар доим кўтаринки кайфиятда бўлишга ҳаракат қилинг. Кўтаринки кайфият касалликларни йўлатмайди.
* Кулишни, хохолаб кулишни одат қилинг. Кулги одамнинг психологик вазияти енгиллашишига имкон беради.
* Одам ўзида борига рози бўлса, белгили ютуққа эришганига, ўзининг тирик юрганига шукур қилса, танқидий фикрларга розилик билан қарайдиган бўлса, иммунитетини орттириб, қон қисмини пасайтиради.
* Кўнгилсизликларни юрагингизда асраманг. Қандай бўлса ҳам, ташқарига чиқаришга ҳаракат қилинг. Шу йўл билан руҳий ҳолат саломатлигини тиклаб олиш мумкин. Руҳий зўриқишдан қутулишнинг ўзингизга маъқул йўлини топиб, ўзлаштириб олинг.
* Қийинчиликка учраган пайтда сабрли бўлинг.
* Кутишни ўрганинг. Тақдирга қарши чиқманг.
* Кўнгилсизлик сабабини топинг.
* Бошқаларнинг касалликлари билан яшаманг.
* Руҳий-асабий тарангликнинг энг яхши давоси ташвишларни унутишдир.
* Муаммоларга қўл силтаб, уларни эсдан чиқариб, кўнгилга хуш ёқадиган бирор ишга интилиш – умидбахш ва шифобахш усул.
* Ички ҳиссиётларни юзага чиқаринг, ғам-аламларингизни тўкиб солинг. Бундай пайтда йиғи-сиғи ҳам фойдали бўлиб, тананинг тозаланишига, кўнгилдаги чигилларнинг ёзилишига ёрдам беради. Айни шу пайтда ичингиздаги салбий ҳиссиёт, ачиниш ҳислари кўз ёшлари билан чиқиб кетади.
* Сизга, умуман боғлиқ бўлмаган нарсалардан сиқилманг.
* Фақат яхши хотираларни ёдга олинг.
* Баридан мамнун бўлиб қувонинг, салбий фикрдан қочинг.
* Хар бир воқеадан яхшилик изланг.
* Овқатларнинг аҳамияти катта.
* Феъл-атворнинг ҳам соғликка таъсири бор. Юраги тозалардан касал қочади.
* Яхши мусиқа бемор руҳига энг зарур озуқа, яхши малҳам бўла олади. Шўх-шодон, кўнгилга яқин тароналарни тинглаганингиз маъқул.
* Сиз ўзингизни шоширманг. Тўхтанг, чуқур нафас олинг. Сизга ўзи нима кераклигини англаб, шунга яраша хотиржам саъй-ҳаракат қилсангиз улгурасиз, уддалайсиз.
* Жисмоний машқлар асабийлик ҳолатини тартибга келтиради.
* Содир бўлган воқеаларга ақл билан ёндашилади, маслаҳатли ишни яхши амалга ошириш мумкин бўлади.
* Қийинчилик содир бўлганида унинг сабабини аниқланг, шунга қараб, режа тузинг. Шундагина ундан қутулиш чораси топилади.
* Руҳий зўриқиш ҳолати пайтида сайр қилиш, яхши танишлар билан суҳбатлашиб, фикрни бошқа томонга буриш фойдали.
* Руҳда қўрқиш, рашк балоси, хафа бўлиш, қаҳр-ғазаб, аламли ҳодиса юз берганида сирдошингиздан фикр сўранг. Воқеани бошидан шарҳлаб беринг. Касалликларнинг олдини олишга, уларни даволашга эътиборли бўлинг.
* Киви асаб касалликларини даволашда фойдали. Киви меваси таркибидаги «С» витамини, магний одам асабини тинчлантиради.
* Кўк, ҳаворанг, бинафша рангли маҳсулотлар асаб тизимини ва мияни озиқлантиради, инсон руҳига ижобий таъсир этади. Шунинг учун, стрессга тушганда шу рангдаги егуликларни истеъмол қилиш тавсия этилади.
* Сариқ ранг салбий туйғулардан озод этиб, ўз кучига ишонишга туртки беради, фикрни жамлашга ёрдам беради, овқат ҳазм бўлишига ёрдам беради, шлакларни ҳайдайди.
* Фойдали моддалари кўп таомлардан истеъмол қилиш керак, карам, лимон, пиёз, қалампир, анжир, нок, олма – ушбу егуликлар асабларни мустаҳкамлайди ва кишини тинчлантиради, нерв бардамлигини таъминлайди, кайфиятларни кўтаради. Мияга ўрнашган салбий ҳисларни тарқатиб юборади.
Бизларни Табобат марказимиз тамонидан ишлаб чиқарилган ХУШ ТАБИАТ ва АКЛИ ДОНИШ табиий гиёхлардан тайёрланган махсулотимиз Асабни тинчлантирувчи, қон айланишни яхшиловчи, кайфиятни кўтарувчи, юракни қувватловчи таьсирга эга биизниллах.


/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…

Табиий даво

АСАБЛАР АСАБЛАР АСАБЛАР...

Хозирда биз 21чи асаблар ўта кучланган асрда яшаяпмиз, интернет маълумотлари, турли хил ахборотларни мисли кўрилмаган тезликда кириб келиши, хар-хил стресс омиллар, кам ҳаракатлик, нотўғри овқатланиш, бадантарбия билан шуғулланмаслик.. оқибатида хаётимиз асослари аста - секин тўхтовсиз емирилиб бормоқда.
Асаблар биз бу сўзни ҳамма жойда эшитамиз. Шифокор ўз беморига бу сизнинг асабларингиз бузилганидан дейди.
Сезгир аёллар ўз асабларидан нолийди, ҳар куни ишхонангизда кўча –куйда асаби таранглашган инсонларни учратасиз. Ёшларимизни асаби шунчалик бузилганки, қаттиқ овозли мусиқа билан ўзларини жонлантирмоқчи бўладилар. Улар шунчалик хаяжонланганки, телефонда гаплашаётиб ўзларини бошқара олмайди.Телевизор ярим кечагача тўхтамай ишлайди. Томошабинлар таранглашган асабини мувозанатга келтираман деб, аксинча қотиллик, қон тўкиш, азоблаш, бехаё сериаллар, ўққа тутиш каби кўрсатувларни тамоша қилади. Сизнинг асаб кучларингиз жойидами? Қуйида холсиз асаб кучининг хавотирли белгиларини санаб ўтамиз:
- Лоқайдлик. Сиз хаёт зарбаларини хеч қандай қаршилик кўрсатмасдан қабул қиласизми? Асаб кучи заифлашганда ғайрат ва шижоат йўқолиб, ўрнини ялқовлик эгаллай бошлайди.
-Қатъиятсизлик, қарор қабул қила олмаслик.
-Иккиланиш. Сиз ич-ичингиздан ўз қобилятингизга ишонмайсизми? Кимдир сизга ёрдам бермоқчи бўлса, уни бу нияти чин эканлигидан иккиланасиз. Асаб кучи заифлашганда инсон омадсизликларни турли баҳоналар билан оқлашга одатланади. Соғлом ва омадли кишиларга хасад билан қарайди.
-Ҳавотирланиш. Сизда сурункали хавотирланиш борми? Бу асаб кучи заифлашганини асосий хусусияти. Хавотирдаги одам ер юзидаги энг ачинарли одам бўлиб, доимий қўрқувда яшайди. Хавотирланиш хаёт кучларини қирқади, муддатидан илгари қаритади. Хавотирланадиган одамнинг гапи: ”Менинг ташвишларим сизда бўлса сиз ҳам хавотирланардингиз. “
-Ўта эхтиёткорлик. Сиз ғоя ва режаларингизни рўёбга чиқариш учун вақт келишини кутмоқдамисиз.Бу сизда одатга айланиб қолмаяптими? Бажармоқчи бўлган ишингизни камчилигига бир кўз ташлаш, муаммони хал қилиш учун фикрни жамлаш ўрнига ютқазиб қўйиш ҳақида хавотирланиш.
Бундай ўта эхтиёткорлик, ишончсизлик ошқозонда овқат хазм бўлмаслигига, ич қотишига, нотўғри нафас олишга, безовталанишга, хотиржамлик ва ўзига ишончни йўқотишга, кайфиятнинг бузилишига олиб келади.
Агар сизда санаб ўтилган белгилар мавжуд бўлса, биз ундан халос бўлиш дастурини таклиф қиламиз.

(Давоми бор)

/channel/tabibasohibahon

Читать полностью…
Подписаться на канал