❓Инсон организмида қандай паразитлар учрайди?
✍ Шифокор Фаррух Ўрмонов:
✔️ Паразитларнинг 15 мингдан зиёд тури мавжуд ва улардан бир нечтаси инсонларда учрайди.
Энг кўп учрайдиганлари қуйидагилар:
🔻Лямблия
🔻Острица (оддий гижжа)
🔻Аскарида
🔻Трихинелла
🔻Анкилостома
🔻Эхинококк
✅ Агар организмда паразитлар бўлса, қуйидаги белгилар кузатилади:
🔹Вазн камайиши;
🔹Қоринда оғриқ;
🔹Кўнгил айниши;
🔹Ич кетиши ёки ич қотиши;
🔹Бош оғриши, бош айланиши;
🔹Баданда ҳар хил доғлар пайдо бўлиши.
☑️ Касаллик хар бир одамда индивидуал тарзда кечади, шуни ҳисобга олган ҳолда, даволаниш муолажасини олишдан олдин паразитолог ёки инфекционист шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг!
🟣 Йилида 2 марта ўзингизга вақт ажратиб, Табиб ёки врачга мурожаат қилинг.
/channel/tabibasohibahon
Мўмин мусулмоннинг бу дунёдаги энг катта ютуғи, тақдири азалга иймон келтиришидир
/channel/tabibasohibahon
❓Ошқозон ости бези безовта қилса, нима қилиш керак?
💠 Бу тавсия нафақат безовталикни бартараф қилади, балки сизни касалликдан буткул халос қилиши ҳам мумкин. Бунда сизга зиғир уруғи ёрдам беради.
✅ 0,5 стакан қайноқ сувга янги майдаланган бир ошқошиқ зиғир уруғини солинг. Оғзини ёпиб, 5 дақиқа паст оловда қайнатинг. Шу ҳолатда совигунча қолдиринг. Тайёр бўлгач, овқатланишдан 30 дақиқа олдин барча чўкиндилари билан бирга ичилади.
❗️Агар сизда безовталик кучли бўлса, дамламани кунига бир неча марта кўпайтириш мумкин. Натижа узоқ куттирмайди, енгиллик ва яхшиланиш дарҳол келади.
/channel/tabibasohibahon
🌙🌙🌸🌸, [9 мар. 2024 в 20:28]
Тошкент шаҳрида Akfa Medlineда тугма юрак пороги билан туғилган 15 ёшгача бўлган болаларни 2 апрелдан 2 майгача Руза ойи учун бепул операция қилиб берилади. 1141 га мурожаат қилишингизни сўралади. Иложи бўлса тарқатинглар савоб учун
Рамазонда тўғри овқаланишни 9 та олтин қоидаси!
Рамазон ойида тўғри овқатланиш муҳим аҳамиятга эга. Узоқ соатлик очликдан сўнг, турли таомларга бой ифторлик дастурхони бизнинг Рамазонда соғлом овқатланиш ҳақидаги орзуларимизни йўққа чиқариши мумкин. Рамазонда тўғри овқатланиш ҳақида билиш жуда муҳимдир!
Рамазонда соғлом овқатланиш ва ошқозон ичак тизими саломатлигини сақлаш учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг:
1. Таомланишни хурмодан бошланг.
Хурмо — бу рўза пайтида кун давомида энергия билан таъминлайдиган углеводларнинг манбаи ҳисобланади. Хурмо меваси толалари овқат ҳазм қилиш трактини ишлашини тартибга солади. Бундан ташқари, хурмо магний ва калийга бой.
2. Кўп миқдорда сув ичинг.
Айниқса иссиқ ҳавода танангизни сув билан таъминлаш учун етарли миқдорда сув ичиш жуда муҳимдир. Кун давомида чанқамаслик учун оғиз очилгандан кейин ва саҳарликдан олдин етарлича сув ичинг. Овқатланиш учун рухсат берилганда 8 стакан сув ичишга ҳаракат қилинг.
3. Чанқатадиган овқатлар ва маҳсулотлардан сақланинг.
Тузли овқатлар, консервалар, тузланган ёнғоқлар, бодринглар, балиқлардан сақланинг. Бундан ташқари, зираворларга бой овқатлардан сақланинг, чунки улар сизда чанқоқ ҳиссини чақиради. Кўпроқ мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг, улар организмнинг сув захираларини янгилайди ва тўлдиради.
4. Секин, шошмасдан ифторлик қилинг.
Узоқ муддатли очликдан сўнг, танага катта миқдордаги озиқ-овқат тушиши – стрессдир. Мўътадил бўлишга ҳаракат қилинг, ифторни хурмо, сув билан бошланг, кейин шўрва, салат ейишингиз мумкин. Бир мунча вақт ўтгач, асосий таомга ўтинг. Ортиқча овқатланиш овқат ҳазм қилишда муаммолар ва ошқозон оғриғига сабаб бўлиши мумкин.
Ифторни илиқ шўрва билан бошлаш рўза тутгандан кейин энг яхши овқат бўлиб, организмнинг озуқавий моддаларини тўлдиради ва танани оғирроқ овқатлар учун тайёрлайди.
5. Таомингизда барча керакли нутриентлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг.
Ифторда оқсиллар, сабзавотлар, ёрмалар, мевалар ва фойдали ёғлар каби овқатлар бўлиши керак.
6. Соғлом овқатларни танланг.
Рационингизда дон, ёрмалар, товуқ гўшти, ёғсиз гўшт, балиқ, зайтун мойи ва мевалар бўлиши керак. Қовурилган, шўр ва ёғли овқатлардан сақланинг. Гўшт, дуккаклилар, тухум ва сут маҳсулотлари оқсилга бой. Ушбу озиқ-овқат маҳсулотларидан камида биттасини ҳар куни истеъмол қилишингиз керак.
7. Ширинликлардан сақланинг.
Ифтордан кейинги ширинликлар қоринда газ тўпланишига сабаб бўлади ва овқат ҳазм қилишни бузади. Бундан ташқари, у қондаги глюкоза миқдорини оширади, бу эса ширинликларга бўлган эҳтиёжни янада оширади. Шунинг учун ифторликдан 2–3 соатдан кейин ширинликларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Ширинликларни фойдалироқ маҳсулотларга: хурмо, қуруқ мевалар, ширин мевалар билан алмаштириш керак.
8. Қаҳва (кофе) ичишдан тийилинг.
Рамазон ойида бош оғриғи ва уйқусизликка йўл қўймаслик учун кофе истеъмол қилишни камайтиришга ҳаракат қилинг.
9. Кунига уч марта овқатланиш. Рамазон ойида ҳам кунига уч маҳал овқатланиш муҳим аҳамиятга эга, бунда ифторлик, саҳарлик ва улар орасида енгил тамадди қилиб олиш керак. Асосий овқатланишингизни уч қисмга бўлинг. Учдан бир қисми мураккаб углеводлар, учдан бири ёғсиз гўшт ёки балиқ, қолганлари эса сабзавот. Бу соғлом мувозанатли овқатланиш бўлади.
Яқинларингизга улашинг!
/channel/tabibasohibahon
❓Чилим касалликлар келтириб чиқаришини биласизми?
🟣 Чилим тутуни организмга худди сигарет чеккан каби зарар келтиради.
📍Юрак ва қон-томир касалликлари. Айнан шу сабабли дунёда кўпчилик вафот этади. Чекиш қон томирини торайтиради ва шу сабабли артериал қон босими ошади, юракка қон келиши сусайиб, юракнинг ишемик касалликларини келтириб чиқаради.
📍Ўсма. Чилим ўпка, оғиз бўшлиғи, ошқозон ҳамда сийдик қопи (қовуқ) ўсма касалликлари келиб чиқиш хавфини оширади.
📍Инфекциялар. Трубкалар орқали вирус, бактерия ва замбуруғли инфекцияларни нафас йўлларига осон ўтказади ва бундан касалликлар келиб чиқади.
📍Бўлажак фарзандларга ёмон оқибатлар олиб келади. Айниқса, ҳомиладор аёлларга чилим чекиш умуман мумкин эмас. Чунки бундай оналардан туғилган фарзандлар кучсиз ва нимжон бўлиб туғиладилар
/channel/tabibasohibahon
40 ёшдан кейин ”Эҳ афсус!” - деб қолмаслик учун, ушбу 6 та хатони қилманг
Ҳали 40 ёшга етмаган танишларга юборинг
/channel/tabibasohibahon
Бир куни Шайх ҳазратларидан сўрашибди:
— Аллоҳнинг телефони борми? Бор бўлса, рақами нечи, биласизми?
— Ҳа, бор, — деб жавоб қилибдилар Шайх.
— Рақамини биласизми?
— Ҳа, биламан. Ёзиб олинг:
2 2 4 4 2 4 3 2 4 2 3, — деб жавоб қилибдилар.
— Ия бу қанақа рақам бўлди?!
— 2 ракат Бомдоднинг суннати,
2 ракат фарзи, 4 ракат Пешиннинг суннати, 4 ракат фарзи, 2 ракат суннати, 4 ракат Асрнинг фарзи, 3 ракат Шомнинг фарзи, 2 ракат суннати, 4 ракат Хуфтоннинг фарзи, 2 ракат суннати, 3 ракат Витр.
Шуни “теринг”, албатта, “кўтаради”! — деган эканлар.
P.S.: Ҳаммамизга Аллоҳ билан "телефон"лашиб туриш насиб қилсин!
/channel/tabibasohibahon
❓Болаларда гижжа бўлса, белгилари қандай бўлади?
✅ Гижжалар бу паразит организм бўлиб, инсон организмида яшаб, унга зарар етказади.
🔘 Белгилари:
🔺 умумий ҳолсизлик, тез чарчаш,
🔺 тана ҳароратининг кўтарилиши,
🔺кўз остининг қорамтир бўлиши,
🔺терида аллергияга ўхшаш тошмаларнинг пайдо бўлиши,
🔺иштаҳанинг бузилиши,
🔺кўнгил айниши ва қайд қилиш,
🔺оғизда нохуш ҳиднинг пайдо бўлиши,
🔺қорин соҳасида оғриқ,
🔺ич келишининг бузилиши (ич қотиши ёки ич кетиши),
🔺тана вазнининг камайиши,
🔺анал соҳасида қичишиш,
🔺ахлат билан бирга гижжа қуртларининг бўлиши.
🟣 Бундан ташқари, гижжа айнан қайси органда бўлишига қараб ҳам бошқа белгилар қўшилиши мумкин. Гижжалар шифокор назорати остида амалга оширилади.
/channel/tabibasohibahon
Парҳез стол No: 5п
Кўрсатма:
Сурункали панкреатит соғайиш даври, зўрайишдан кейинги ёки зўрайишсиз босқичи.
Мақсад:
Меъда ости бези фаолиятини нормаллаштириш, ошқозон ва ичакни механик ва кимёвий тежамкорлигини таъминлаш, ўт пуфагини қўзғалувчанлигини камайтириш, жигар ва ошқозон ости безини ёғли инфильтрациясини олдини олиш.
Умумий таъриф:
Оқсил миқдори юқори бўлган, ёғлар ва углеводларни, хусусан шакарни камайтирадиган парҳез. Экстрактив моддалар, пуринлар, оловга чидамли ёғлар, холестерин, эфир мойлари, қўпол овқат толалари кескин чекланган, қовурилган овқатлар чиқариб ташланган. Витаминлар ва липотроп моддалар кўпайтирилган. Овқатлар асосан эзилади ва майдаланади, сувда қайнатилади ёки буғ билан пиширилади. Иссиқ ва жуда совуқ таомни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Кимёвий таркиби ва энергетик қуввати:
Оқсил — 110–120 г (60% ҳайвон оқсили);
Ёғлар — 80 г (15–20% ўсимлик мойи);
Углеводлар — 350–400 г (30–40 г шакар)
Ош тузи (натрий хлор) — 10 г;
Эркин суюқлик — 1,5 л;
2600–2700 ккал
Овқатланиш режими:
5–6 маҳал.
Маҳсулотлар ва таомлар:
Нон ва ун маҳсулотлари: 1- ва 2-нав унидан қуритилган ёки кеча тайёрланган буғдой нони. Қуруқ печенье.
Шўрвалар: Картошка, сабзи, қовоқ, ошқовоқ билан вегетариан пюреси; овсянка, гречка, гуруч, макарон билан. 5 г сариёғ ёки 10 г қаймоқ қўшиш мумкин.
Гўшт ва парранда гўшти: Ёғсиз мол, қуён, товуқ, курка гўштлари. Гўшт ёғ ва пайлардан тозаланади; товуқлардан териси олиб ташланади. Қайнатилган ёки буғда пиширилган котлет ва маҳсулотлар (суфле, кўфте, картошка пюреси ва бошқалар). Баъзида парранда гўштини бўлаклаб қайнатиб бериш мумкин.
Балиқ: Фақат ёғсиз турлари, қайнатилган ва буғда ёки котлет кўринишида.
Сут маҳсулотлари: Ёғсиз турлари афзал. Кислоталиги кам, янги, ярим ёғли ва кам ёғли творог; сут; сливка ва сметана овқатга қўшиб; ёғсиз пишлоқ.
Тухум: Тухум оқидан пиширилган омлетлар. Овқатларга кунига ½ сариғини қўшиб бериш мумкин.
Ёрмалар: Манна ёрмаси, гречка, овсянка, гуручдан тайёрланган пюре ва бўтқалар, сувда ёки ярими сут билан қайнатилади. Қайнатилган макарон.
Сабзавотлар: Картошка, сабзи, лавлаги, гулкарам эзилган, қайнатилган, буғланган (картошка пюреси, суфле ва бошқалар) кўринишда берилади. Ошқовоқ бўлакларга бўлиниб қайнатилади.
Мева, ширин таом ва ширинликлар: Пишган, юмшоқ, кислоталилиги кам бўлган мевалар ва майдаланган хом мевалар; пиширилган олма; янги ва қуруқ мевали компотлар, желе, муссларни шакар ўрнини босадиганлар билан ёки шакар билан ярим ширин холдаги пюреси.
Соус ва зираворлар: Сутли; мевали ярим ширин қайлалар.
Ичимликлар: Кучсиз лимонли чой, ярим ширин сут, ним ширин мевалар ва уларни шарбатлари, наъматак қайнатмаси.
Ёғлар: Сариёғ–30 г; агар қабул қила олса овқатни ўсимлик мойи (10–15 г) қўшиб тайёрлаш мумкин.
Таъқиқланади:
Янги нон, нами қочмаган нон, қатлама хамирли махсулотлар;
Гўштли, балиқли, қўзиқоринли бульёнлар, борщ, щи, совуқ: окрошка, гўжа;
Ёғли гўштлар, ўрдак ва ғоз гўшти, консервалар, дудланган, қовурилган бўлакланган гўштлар, жигар, буйрак ва колбасалар;
Консерваланган, тузланган ва ёғли балиқлар, икра;
Ёғлилиги юқори сут маҳсулотлари ҳамда шакар қўшилганлари;
Тухумдан тайёрланган бошқа хар қандай таомлар, қовурилган тухум;
Буғдой, дуккаклилар, перловка, маккажўхори уни ва буғдой унидан тайёрланган бўтқалар;
Қўзиқорин, тузланган, мариновкаланган сабзавотлар, бақлажон, редиска, шолғом, пиёз, саримсоқ, шавель, шпинат, ширин булғор қалампири;
Газаклар;
Нордон ва клечаткага бой мевалар, узум, хурмо, анжир, банан, шоколад, музқаймоқ, кремли ширинликлар;
Гўштли, балиқли, қўзиқоринли соуслар, барча турдаги зираворлар;
Какао, қора кофе, газланган ва совуқ сувлар, узум шарбати;
Юқорида айтилгандан бошқа барча ёғлар.
/channel/tabibasohibahon
Ўтган ишга саловат!
Дўстларим мана рамазон ойи кириб келмоқда. Агар мендан хафагарчилик ёки хатолик ўтган бўлса Аллоҳ учун кечиринглар.
Рамазон ойига бир-биримиздан хафагарчиликсиз, яхши кайфиятда ва покиза ҳолатда кириб боришлик барчамизга насиб қилсин🤲
/channel/tabibasohibahon
Рамазон ойида истеъмол қилмаслик керак бўлган 10 та маҳсулот
1. Ширин газли сувлар, пакетли соклар
2. Таъм кучайтирувчилар
3. Олий навли ундан тайёрланган егуликлар
4. Кофеин сақловчи ичимликлар
5. Соя соуси
6. Маринадланган сабзавотлар
7. Тайёр нонушталар (мас: Мюсли)
8. Майонез
9. Конфетлар, печенье ва бошқа ширинликлар
10. Ёғсизлантирилган сут
/channel/tabibasohibahon
📌 Сақлаб қўйинг!
Рамазон ойига муносиб тайёргарлик кўришни бошлаймиз, зеро, ҳар бир ибодатни ҳукмини билмоқ бизларга фарз қилинган.
Нотўғри амал қилиб, кейин афсуслангандан кўра, тўғри амал қилишни билиб олмоқ энг тўғри йўлдир!
Ушбу Рамазон ойи қўлланмаси сифатида келтирилган савол-жавоблар Шайх Муҳаммад Содиқ раҳимаҳуллоҳнинг «Мўминнинг қалқони» китобларидан олинган.
© «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати.
/channel/tabibasohibahon
Кўз атрофидаги ажинлардан халос бўламиз
🔶 2 чойқошиқ сметана 1 чойқошиқ майдаланган петрушка билан аралаштирилади. Бу аралашма кўз атрофига суртилади ва 15 дақиқадан сўнг ювилади.
✅ 1 чойқошиқ асал ва 1 дона тухум сариғи аралаштирилади. Уни кўз атрофига суртилади. 15 дақиқадан сўнг ювилади.
/channel/tabibasohibahon
— Асал қон томирлар ва ичаклар каби аъзолардаги тиқин ва кирларни кеткизади, озуқалардаги намликни йўқотади.
— Қариялар ва балғам касали билан касалланган беморларга ҳамда мизожи совуқ ва намлик ошган кишиларга шифодир.
— Жигар ва кўкракни тозалайди, бавл йўлини яхшилайди, балғамдан келиб чиқадиган йўтални йўқотади.
— Агар асални оч қоринга истеъмол қилинса, балғамни кеткизади. Асал еб юрган кишининг ошқозонидаги зарарли гижжа ва лямбляларни туширади, ичаклардаги йўлларни тиқилиб қолишида очувчи вазифасини бажаради.
Ибн Можанинг “Сунан” асарида Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ҳадисда: “Ким ҳар ойда уч кун нонуштага асалдан озгина истеъмол қилса, унга катта бало (касаллик) етмагай”, дейилган.
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табобати” китобидан
/channel/tabibasohibahon
❓ Бароат кечаси қандай кеча ?
⚡️Эслатма! Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан бири Бароат кечасидир.
📆 Милодий ҳисобда 2024 йил 24 февралдан 25 февралга ўтар кечасига тўғри келади, ИншаАллоҳ.
/channel/tabibasohibahon
#ЭСЛАТМА
#БАРОАТ_КЕЧАСИ
Бу йилги Бароат кечаси милодий 24 феврал шанбадан 25 феврал якшанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда!
Бароат кечасини зикр, дуо ва ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ёки хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “Cаҳиҳ”ида, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).
Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
👇👇ТЎЛИҚ 👇👇
/channel/+2TDJY5V2L_00NDNi
ҚАНДАЙ ЯШАМОҚДАСАН?
✅ Умидсизликка тушма! Умидсизлик Аллоҳнинг раҳматига ношукрлик бўлади.
✅ Ғазабланма!
Ғазаб фазилатларни барбод қилади.
✅ Кек сақлама!
Кек сақлаш ҳаётнинг гўзаллигини ўчириб юборади.
✅ Маҳзун бўлма!
Маҳзунлик жисмга ҳам, асабга ҳам талофат етказиб, чидаб бўлмас ғам-ғуссага гирифтор қилади.
✅ Атрофингдаги воқеаларга бепарво бўлма!
Бошқаларга самимий ҳамдард бўлиш – инсоний хусусиятлардандир.
✅ Ҳаргиз худбин бўла кўрма!
Бошқаларга яхшиликни раво кўриш (ийсор) инсоний фазилатларнинг энг гўзалидир.
✅ Қўлга кирита олмаган нарсангга маҳзун бўлма!
Агар у пешонангга ёзилган бўлса, албатта насиб қилади.
«Бизга Аллоҳ ёзиб қўйган нарсадан ўзгаси зинҳор етмайди»
/channel/tabibasohibahon
Нима учун сувни ўтирган ҳолда ичиш керак?
Инсон ошқозони мушакли аъзо ҳисобланади.
Ошқозон бўм-бўш холатида 0.5 литрни ташкил этади.
Овқат қабул қилганда 1 литргача, баъзиларда 4 литргача кенгайиши мумкин.
Олимлар ошқозонни инсон тик турган ҳолати ва ўтирган ҳолатида ўзгаришини таъкидлашади.
Агарда тик турган ҳолатда сув ичилса, ичилган сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка тушар экан.
Ўтирган ҳолда сув ичиш эса, ичилган сувни бир муддат ошқозонда ушланиши, сув таркибидаги бактерия ва турли зарарли организмларни ошқозон шираси билан тўқнаш келиши натижасида, зарарсизланишига ёрдам берар экан.
Бу эса, ўз навбатида ичаклар саломатлиги ва дисбактериозни олдини олишда муҳимдир.
Асосийси, ўтирган холатда, хўплаб-хўплаб, шошмасдан сув ичиш пайғамбаримиз Мухаммад (С.А.В) суннатлари саналади.
© Хабибуллох Низомов
/channel/tabibasohibahon
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Жума куни ушбу 8 амални бажаришни унутманг!
/channel/tabibasohibahon