sharq_tabobati | Неотсортированное

Telegram-канал sharq_tabobati - Табиий даво

7495

☘️ Унутманг каналдаги маълумотлар инфо учун! Шифокор билан маслахатлашинг! тел:+99890-950-88-97

Подписаться на канал

Табиий даво

📍Воз кечиш керак бўлган зарарли маҳсулотлар

✅ Агар сиз ёш ва чиройли кўринишни истасангиз, "қора рўйхат"даги маҳсулотлардан воз кечишингиз керак бўлади.

▪️Фаст-фуд
▪️Чипслар
▪️Ширинликлар
▪️Консерваланган маҳсулотлар
▪️Майонез ва кетчуп
▪️Картошка фри
▪️Колбаса ва сосискалар
▪️Мевали йогуртлар
▪️Маргарин

✔️ Ушбу маҳсулотлардан бутунлай воз кечиш тавсия этилади.

❗️Яқинларга ҳам улашинг

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

📍Грипп ёки вирусли касалликлар билан оғриганда оқсилга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш жуда муҳим

⭕️ Ташувчи оқсиллар организмдан вирус ва бактерияларни чиқариб юборишга ёрдам беради ва ҳар бир иммун ҳужайра оқсиллардан иборатдир.

✅ Касаллик пайтида организм оқсилларни йўқотади, шунинг учун творог, тухум, гўшт, балиқ ва парранда гўшти каби протеинли овқатлар истеъмол қилиш муҳимдир.

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Кузни вирусларсиз ўтказай десангиз....

Яқинларингизга жўнатиб қўйинг ва йўқотиб қўймаслик учун ўзингизга сақлаб қўйинг

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

​​​​

​​ҚОН ОЛДИРИШ ФОЙДАЛАРИ

Қон олдириш қадимдан инсонларни даволашда асосий воситалардан ҳисобланган. Ҳижома, яъни қон олдириш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларидандир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Шифо уч нарсада: қон олиш асбоби солишда, асал ичишда, қиздирилган нарса босишда. Мен умматимни қиздирилган нарса босишдан қайтараман” (Имом Бухорий ривоят қилган).
Қон олдириш инсон учун кони фойда. У қондаги беморликка сабаб бўладиган унсурларни кетказади, қуйилганини енгиллаштиради, кўзни равшан қилади, ақлни чархлайди, хотирани кучайтиради.
Қонни қайси вақтларда олдирган маъқул? Бу саволга жавоб топиш учун ҳадисларга мурожаат қиламиз.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳижрий ойнинг 17, 19, 21-кунлари қон олдирардилар (Термизий ривоят қилган).
Бошқа ривоятда келишича, ким ўн еттинчи, ўн тўққизинчи, йигирма биринчи кунлари қон олдирса, ҳар қандай дардга шифо бўлади (Абу Довуд ривоят қилган).
Лекин қачон қон олдириш эҳтиёжи туғилса, масалан, қон қуюқлашса, киши ҳолатига қараб қон олиш мумкин.
Қон олдириш муолажасини моҳир табиб амалга оширгани маъқул. Қон олишнинг бир неча усуллари бор. Масалан, қортиқ қўйиш, наштар уриш, игна (шприс) ёрдамида олиш, зулук солиш ва ҳоказо. Булар ичида энг фойдалиси зулук солишдир. Зулук қарийб уч минг йилдан бери табиблар томонидан турли касалликларга даво сифатида ишлатиб келинган. Жумладан, мелодий иккинчи асрнинг машҳур табибларидан Жолинус, ўн биринчи асрда яшаб ўтган ватандошимиз Абу Али ибн Сино зулук билан даволашга катта эътибор беришган. Ибн Сино “Тиб қонунлари” китобида зулук солдириш афзалликлари, тартиб-қоидалари ҳақида батафсил маълумот берган.
Соҳа мутахассислари айтишича, зулукнинг 270 та тиши бор. Зулук тишлари остидаги гирудин моддасини инсон танасига юбориш орқали қонни суюлтиради, томирлардаги қонни кислород билан тўйинтиради, юракнинг кислородга бўлган эҳтиёжини қондиради. Натижада инсон танасидаги лимфа безлари қуввати ошади, иммунитет кучаяди.
Зулук сўлагида 100 хилдан ортиқ ферментатив модда бор. Улар инсон танасида қон айланишини яхшилаш билан бирга, танада тўпланиб қолган ёғларни эритади, терини майин қилади, гўзаллаштиради, ортиқча вазнни йўқотади.
Зулук қон сўриш пайтида сўлаги таркибидаги биологик фаол моддани тўқималарга бериб, модда алмашинувини яхшилайди. Зулук сўлаги таъсирида инсон терисидаги, ички аъзоларидаги майда қон томирларида қон айланиши яхшиланади. Натижада бош миянинг иш фаолияти жонланади.
Зулук антисептик хусусиятга эга бўлгани учун тери касалликларини даволашда ундан кенг қўлланади.
Бундан ташқари, зулук қўйиш ёрдамида инфаркт, стенокардия, қон босими ошиши, бавосир, жарроҳлик, урологик, гинекологик, бепуштлик, кўз, бурун, томоқ, қулоқ, тиш, милк касалликларини даволаш мумкин. Шуниндек, қон олиш ёрдамида ўпка, жигар, ўт пуфаги шамоллаши, неврология, нефрит, атериосклероз, сурункали простатитни муолажа қилинади.
Зулук таркибидаги ферментатив моддалар инсон танасини ҳар хил чиқитлардан тозалайди, тери рангини гўзаллаштиради, кишини ёшартиради. Натижада – Аллоҳнинг инояти билан – инсон умрига умр қўшилади.
Бир йилда ёки олти ойда бир зулук солдирган инсонларда ҳеч қандай касаллик аломатлари кузатилмайди.
Зулук фақат беморларга қўйилмайди. Соппа-соғ одам ҳам йилига бир марта зулук солдириб турса, саломатлиги янаям мустаҳкамланади.
Қадимда зулукдан асосан баҳор, куз фаслларида фойдаланилган. Ҳозирги замон олимлари олиб борган илмий-амалий тажрибаларда аниқланишича, йилнинг исталган фаслида зулук қўйиш мумкин.


"Бахтли ҳаёт сари" китобидан

#tabobat
#foydali


🌀 @UzTwit kanali

Читать полностью…

Табиий даво

​​✔️5 дона ёнғоқ инсонни радиация таъсиридар асрайди
📌Ёнғоқ устидаги ажин ва бурмаларга эътибор қилсак бош мия ярим шари кўз ўнгимизда гавдалангандай бўлади. Бу ўхшашликнинг ажойиб бир сабаби бор. Ёнғок 36 тадан ортиқ нейронни қайта қувватлантириб берувчи хусусиятга эга.
📌Абу Али ибн Сино ,,Тиб қонунлари” асарида:
,, Ёнғоқ ва қобиғи буруштирувчи бўлиб, қон оқишига қарши фойдали, ёғи ел ярага, сарамасга ва кўз атрофидаги яраларга шифо бўлади. Ёнғоқдан тайёрланган мураббо мижози совуқ меда учун наф келтиради, буйракка эса фойдаси катта. Шу билан бирга ёнғоқ япроғи шираси илиқ ҳолда қулоққа томизилса йиринглашнинг олди олинади, қобиғининг қуйилтирилган шираси томоқ оғриғини босиб йўталга малҳам бўлади, қовурилган меваси киндик устига қўйилса ичак оғриқларини босиб ич кетишини олдини олади”,–деб ёзган эди. Ёнғоқнинг мағзи таркибидаги темир, фосфор, сиротин, мой ва оқсиллар овкат хазм бўлишини яхшилайди, қувватни ошириб асаб тизими фаолиятини меъёрлаштиради ва кам қонликни сизга
якинлаштирмайди. Замонавий тиббиёт ёнғоқ ҳақида қуйидагиларни таъкидлайди:
📌"Бош мия томирларини тозалайди шу билан бирга атеросклерозга энг самарали даво. Асабларни даволашда яхши наф беради. Ёнғоқ мағзи кучли зўриқиш, мадорсизликни кетказади. Мағзи йод моддасига бой булгани учун қалқонсимон без фаолиятини тиклашда ёрдам беради. Қон томирлари юракни даволашда қўл келади. Унинг калий ва магний моддаларига бойлиги қон босими ва юрак хасталиклари учун яхши малхамдир. Ичак ва танадаги барча шиллиқ моддалар учун шифодир. ,,Келажак нони” деб аталмиш ушбу неъмат бактерияларни кетказишда ва яраларни битказишда самара беради.
Ёнғоқдан олинган ёғ иммунитетни мустаҳкамлайди ва ҳаётий фаолиятни оширади. Роҳит, стоматит, гингвид, томоқ яллигланганда қуйидаги дамлама самарали даво бўла олади.

✍️ Бунинг учун 1 ош қошиқ ёнғоқнинг қуритилган баргларини 1 стакан қайнатилган сувга солиб, 2 соатга дамлаб қўйинг ва сузиб олинган дамламани кунига 3 махал 1 чой қошиқдан истеъмол қилинг. Агар қўл ёки оёғингиз терласа юқоридаги дамлама билан чайиб ташланг ва упа сепиб қўйинг. Буларга амал қилсангиз албатта бу дарддан қутиласиз. Бундан ташқари бу дамламани кунига 3-4 маҳал ичиб туриш гижжаларни туширишда ёрдам беради. Ёнғоқ дарахти арраланганда дарахтдан тушган қипиқни сирка ва сув билан аралаштирилса ва тайёрбўлган аралашмани юзга суртилса терини тиниқлаштиради. Ёки ушбу қипиқни зайтун ёғи билан аралаштириб казғоқи бор инсонлар бошига суртса казғоқни йўқотишга ёрдам беради. Ёнғоқ истеъмол қилишда ҳам меъёр лозим. Кўп миқдорда ёнғоқ истеъмол қилиш бош оғриғига сабаб бўлади. Баргларидан анбар мойи ва фитонитсит ҳиди анқиб туриши сабабли ёзнинг иссик кунларида ёнғок дарахти тагида ухлаш мумкин эмас. Кунига 5 дона ёнғок истеъмол қилиш инсонни радиация таъсиридан ҳимоя қилади.
@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

💪Эркакни шер қилувчи воситалар!


👨‍🔧 Саримсоқпиёзнинг учта доначаси. Уни ҳар куни истеъмол қилинг. Бу нафақат шамоллашга қарши профилактика, балки жинсий қувватни оширишга ҳам ёрдам беради.

⚡️Ошқовоқнинг хом ёки қовурилган уруғи. Уни доимий истеъмол қилиш ҳам эркак кишининг соғлигини мустаҳкамлаш ва жинсий қувватини ошириш учун жуда фойдали.

🍯 Асалли аралашма. Бир неча замонлардан бери қувватни оширувчи манба сифатида асал истеъмол қилинади. Масалан, асал, алое соки ва петрушканинг уруғини аралаштириб, 20 кун сақланади ва истеъмол қилинади. Ёки асал, сабзи ва занжабилли аралашма ҳам қувватни оширади. Шунингдек, ёнғоқ, асал ва алое аралашмаси ҳам қадим замонлардан бери истеъмол қилинади.

🥑 Ярим кило ёнғоқ мағзи, 300 грамм асал ва 100 грамм алое аралаштирилади. Тайёр бўлган маҳсулотни таомдан аввал 300 граммдан истеъмол қилиб турилади. Умуман олганда, эркаклик қувватини ошириш учун асал, қовун, петрушка, қовоқ, творог, саримсоқпиёз, пиёз, зира каби маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қилиб бориш зарур. Бунда, албатта, организмнинг ўзига хос томонларини ҳисобга олиш талаб қиланади.

🥕 Ёки икки ошқошиқдаги қирғичдан чиқарилган сабзини 1 стакан қайнаган сутга солиб, 10 дақиқа паст оловга қўйинг. Ҳар куни 3 маҳал 100 граммдан истеъмол қилиб туринг.

Сабзавотли аралашмалар

🥓Жинсий қувватни оширишда қайнатилган шолғомнинг ҳам нафи катта. Шолғимни қирғичдан ўтказиб, тенг миқдордаги сабзи билан аралаштиринг. Ҳар куни уч маҳал асалга аралаштириб, ярим стакандан истеъмол қилинг.

🍲Ширин чой
Маълум миқдордаги занжабил, ширинмия илдизи ва долчин аралаштирилади. Стаканга солиб, қайнаган сув қуйилади ва паст оловга қайнагунча қўйилади. Тайёр бўлгач, тиндириб олиниб, ҳар куни ярим стакандан истеъмол қилиб борилади.

🥕Асалли сабзи
Сабзи шарбатини тенг миқдорда асал билан аралаштириб ичишнинг фойдасини синаб кўрганингизда биласиз. Бунинг учун тайёр аралашмани ҳар куни 60 граммдан 3 маҳал ичиш талаб этилади.

🍵Оқ қўзиқорин
Оқ қўзиқорин нафақат барча қўзиқоринлар қироли, балки жинсий қувватни оширувчи маҳсулот сифатида қадрланади. Уни таъбингизга қараб, истаган услубда истеъмол қилсангиз бўлади.

👉Мазкур услублар бир неча йиллардан буён амалда қўлланилиб, фойдаланиб келинмоқда. Қувватнинг доимий яхши даражада бўлишини истасангиз, қурбингиз етганича айтилган маҳсулотлардан истеъмол қилиб туринг. Энг муҳими, ҳаммаси табиий тоза маҳсулотлар.

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

​​👖Ўт пуфагидаги тошларни йўқотиш учун:

1 ҳафта давомида эрталаб ўртача катталикдаги қора турп майда қилиб тўғралади ва 1 ош қошиқ асал билан аралаштирилади. 1 соатдан кейин суви сиқилиб ичилади. Кечаси эса 100 г лимон сувига 100 г зайтун ёғи ва 3 бош эзилган саримсоқ ҳамда 50 г петрушка суви аралаштирилиб, 50 г дан ичилади.

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Юрагингиз соғлом бўлсин десангиз.

Юрагингиз соғлом бўлсин десангиз фақат ёғсиз, қовирилмаган (қайнатиб, димланиб пиширилган) гўштни тановул қилиб, ёғини олиб ташланг. Ҳафтасига 2-3 марта гўшт ейиш билан чекланинг, тўйинмаган сабзавот оқсилларидан баҳраманд бўлинг.Масалан: соя, кунгабоқар мағзи, ошқовоқ уруғи, ёнғоқлар — бодом, ўрмон ёнғоқлари, грек ёнғоғи, кавказ ёнғоғи. Сут маҳсулотларини истеъмол қилманг, чунки сут маҳсулотларида юқори даражада тўйинган ёғ бор. Агар жуда хоҳласангиз ҳафтасига 2-3 дона уй тухуми енг. Кундалик овқатингизнинг 50 фоизи ҳўл мева ва сабзавот ёки уларнинг енгилгина қайнатиб пиширилгани бўлиши керак. Консерваланган, қанд ўрнини босувчи егуликларни еманг, қандни ўрнини тоза асал билан тўлиқ алмаштиринг.

"Агар маймунни олдига банан ва пулни қўйсангиз, у бананни танлайди.
Чунки пулга жуда кўп банан сотиб олишга унинг ақли етмайди.

Агар одамлар пул ва соғлиқдан бирини танлашларига тўғри келиб қолса, кўпчилик пулни танлайди.
Улар билишмайдики соғлом ҳолда миллиардлаб пул топиш мумкин!"

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

🎋Алой (Сабур)

🌿Сабурнинг катта дозаси сурги дори, кичик дозаси иштаҳани очувчи сифатида тиббиётда ишлатилади.

☘️Алой баргининг суюқ экстракти, таблеткаси кўз (конъюнктивит, кўз шишасимон таначасининг хира тортиши ва бошқалар), меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, бронхиал астма, сурункали артрит ва бошқа касалликларни даволашда қўлланилади.

🌱Баргнинг суюқ экстракти суюқ суртма (линимент) шаклида ва унинг шираси куйганга, турли яраларга, қуруқ ва ҳўл эпидерматитларга, нур терапияси натижасида ИИ-ИИИ даражали куйган жойларга қўйилади, гастрит, энтероколит ва қабзиятда ичиш учун (чой қошиғида) буюрилади.

☘️Халқ табобатида алой барги ва шираси турли яраларни (меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси) ҳамда ўпка силини даволашда ишлатилади.

яқинларингизга улашинг👇
@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

🐛Қуртга қарши:

5 ош қошиқ ошқовоқ уруғини тозаланг ва эзинг. Озгина сув ва асал қўшиб, бўтқа ҳолига келтиринг. Эрталаб оч қоринга 1 ош қошиқ еб, 3 соатдан кейин ични юргизувчи дамлама ичинг. 3 кундан кейин муолажани такрорланг.

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

МАЛИНАНИНГ 6 ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТИ

1.100 гр. мевасида 42 килокалория мавжуд бўлган бу мева қоматингизга хавф солмасдан, саломатлигингизга кони фойда бўлади.

2. Янги меваси, қуритилгани, мураббоси ва барги грипп, шамоллаш каби хасталикларни даволашда энг самарали восита сифатида фойдаланилади. 1-2 чой қошиқ қуритилган малина мевасини 1 стакан қайнаган сувга солиб, бирор дақиқалардан сўнг иссиқ ҳолида ичинг. Ёки малина мураббоси солинган чой ичиб, ўраниб ётсангиз, шамоллаш осон чекинади.

3. Ушбу резавор мева гастрит, камқонлик, гипертония, юрак қон-томир хастлаликларини даволашда ҳам қўлланилади. Ичак яллиғланишлари, гастрит безовта қилса, малина шарбати ичинг. Малинани эзиб, докадан ўтказинг. Кунига 50-100 мл.дан 3 марта овқатдан олдин қабул қилинг.

4. Барги ва гули аёлларга хос касалликларга даво бўлади. 10 гр. қуритилган гули ва баргини 200 мл. қайнаган сувда қайнатиб, 30 дақиқа тиндиринг. Кейин сузгичдан ўтказиб, ичинг.

5. Доимий бош оғриғидан шикоят қилсангиз, малина мевасини сувга солиб қайнатинг-да, тайёр бўлган компотдан кунига 1-1,5 литр ичинг.

6. Ҳайз кунларида ҳам малинали чой жонингизга оро киради. У оғриқни пасайтириб, нозик даврингиз енгил ўтишига кўмаклашади. Шу билан бирга, асабларингизни ҳам тинчлантиради.

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

👩🏻 10 ёшга ёшартирувчи ниқоб

Керакли маҳсулотлар:
🔹 1 ош қошиқ асал
🔹 1 ош қошиқ сметана
🔹 50 гр творог
🔹 1 тухум
🔹 6 томчи лимон суви
🔹 1 ампуладан алоэ, витамин Б1 ва Б12 (дорихонада сотилади)

Барча маҳсулотларни аралаштиринг. Кечқурун тозалаб ювилган юзга (кўз остига ҳам) суртиб, 15-20 дақиқа давомида шу ҳолатда қолдиринг. Сўнгра илиқ сувда ювинг.

✓ Ниқобни икки ҳафта давомида юзда қўлланг. Олти ойдан сўнг муолажани такрорлаш мумкин.

❗️Яқинларга ҳам
@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Ҳар куни эрталаб 4 5 дона бодом ейишнинг фойдалари:

- Эрта қаришдан сақлайди;
- Тамаки чекувчиларда учровчи муаммоларни бартараф этади;
- Жинсий қувват беради;
- Мия яхши ишлайди;
- Витаминга бўлган эҳтиёжни қондиради


@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Семириш ва мускул йиғиш учун мазали коктейл

Семиролмай юрганларга жўнатинг!

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Мана нима учун сувни ўтирган холатда ичиш керак

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Жигарни тозалаш учун сабзавотли детокс

Таркиби:
➖3 та сабзи;
➖2 та яшил олма;
➖1 дона лавлаги;
➖қобиғисиз 0,5 лимон;
➖янги занжабил илдизининг бир бўлаги;
➖бир нечта боғ шпинат.

Барча сабзавотларни ювиш ва тозалашдан кейин блендерда майдаланг. Концентрланган сабзавотли ичимликка 2 стакан сув қўшинг. Уни музлатгичда тайёр ҳолда сақланг! Кунига ярим стакандан ичинг.

❗️Яқинларга ҳам улашинг

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Жигарни тозалаш учун миллион сўм сарфлаш шарт эмас

Ошқовоқ мавсумида тўйиб-тўйиб истеъмол қилинса етарли


@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Финдикни тез-тез истеъмол қилинг👇

️🟤Финдик соғлом ҳомиладорлик учун зарур бўлган фолий кислотаси таркиби бўйича етакчилардан бири бўлиб, Э витамини унинг узилиш хавфини олдини олади.

🟤Финдик таркибида асаб тизимига фойдали таъсир кўрсатадиган бошқа кўплаб Б витаминлари мавжуд, калий ва калций эса юрак учун фойдалидир.

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

​​Клюква (қизил нордон мева).

Бу мева антибиотик ва вирусларга қарши модда сифатида қўлланилади. Сийдик қопи ва йўлини зарарли бактериялардан тозалайди. Клюква, тўқималарни ташқи муҳитнинг салбий таъсиридан ҳимояловчи антиоксидантдир.
Клюква бактерияларни ўлдирадиган, пешоб ҳайдовчи ва шамоллашга қарши курашишда тенги йўқ мева ҳисобланади.

Малҳам тайёлаш учун: Клюква ва брусника меваларини (3:1) шакар билан обдон аралаштириб, эзиб, 2 ош қошиғига 0,5 литр илиқ сув аралаштириб тайёрланади.

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

​​​👀Зиранинг сирли хусусиятлари.

☝️Зира қон босимини тушириши сабабли қон босими ошган беморга зирали чой ичиш тавсия қилинади. У қуйидагича дамланади: ярим литрли чойнакка 1 чой қошиқ зира, худди шунча олий навли кўк ёки қора чой солинади ва қайноқ сув қуйилади. 5-7 дақиқа дам едирилгач, иссиғида ичилади.

👳 Зиранинг фойдаси ҳақида ибн Сино шундай ёзган: «Унда қиздирувчи куч бўлиб, елларни ҳайдайди ва тарқатади. Унда парчалаш, қуритиш ва буриштириш қуввати ҳам бор. Зира, айниқса, ёввойиси қон сийиш ва ичакнинг бураб оғришида, қорин кўпчишида фойда қилади».

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

🌱Ялпиз хусусиятлари


☘️Ялпизнинг юрак фаолиятини яхшилаши, тез-тез уриши олдини олиши, қон айланишини меъёрга келтириши ва терлатиш замонлар синовидан ўтган. Ундан шамоллашда ва иситмани туширишда фойдаланилган. Ялпизнинг бўшаштирувчи ва аъзолар яллиғланишига қарши малҳамлиги маълум.

🌾Меъдада оғриқ, санчиқ, сиқилиш бўлганда, қорин дамлаганда, жиғилдон қайнаганда, меъда сустлигида, ҳиқичоқ тутганда, қаттиқ бош оғриғи, кўнгил айниш ва денгиз касаллигида бу неъмат ажойиб муолажа бўлади. Ялпиз таркибидаги танинлар меъдани қўзғалишдан ҳимоялайди, ичбуруғнинг олдини олади, қориндаги ярали ич қотишга шифо. Унинг таркибидаги тахир моддалар жигар ва ўт қопини мустаҳкамлайди, шунинг учун жигарни тозалаш, ўт қопи тошларини туширишда ҳам ялпиздан фойдаланилади.

🍃Ялпиз мойи хушбўй, терини мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Шунинг учун ваннага солинади. Бош айланиш ва ҳушдан кетиш ҳолатида ҳидланади. Артрит ва бўғимлар подаграсида ялпизнинг янги узилган барглари оғриган жойга эзиб боғланади. Ялпиз таркибидаги эфир мойлари, айниқса, камфора ва ментол мойи аъзоларни совуқ урганда, бирор жой тилинган ёки чақа бўлганда газак олиб йиринглашдан сақловчи яхши антисептикдир. Шунингдек, бу мойни нафас йўллари хасталикларида ҳидлаш ва томоқ оғриғини қолдириш учун оғиз чайиш фойда беради. Ялпиз мойи тиш оғриғини қолдиради, бир томчиси қулоқ оғриғига даво.

💫Буюк ҳаким Ибн Сино ялпиз меъдани қувватлантиради, уни қиздиради, таом ҳазмига ёрдам беради, шиллиқ модда ва қон қусишни тўхтатади, сариқ хасталиги муолажасида нафи кўп, деб ёзган ва ялпиз билан ичдан қон кетишни даволаган.

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

​​👚Буйрак ва қовуқни тозалаш учун:

🌂1 ҳафта давомида 3 чой қошиқ майдаланган седанага 200 г асал ва 3 бош эзилган саримсоқ аралаштирилади. Кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан ейилади. Орқасидан 1 та лимон пўсти билан ейилади.

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

💊 Tibbiy Ma'lumotlar 💊

Ҳомиладорликдаги томир тортишишига қарши 6 чора

Бўлажак оналар кўпинча кечалари оёқ томирларининг тортишишидан азият чекадилар. Бунинг сабаблари ва чораларини қуйида санаб ўтамиз.
🔴 1. Оёқ томирлари тортишганда каравотга ётинг -да, оёқларни аста букинг ва қўйиб юборинг, токи оғриқ кетгунча машқни аста-секинлик билан давом эттиринг.
🔴 2. Агар шунда ҳам қолмаса, оёқларни уқаланг, агар бу сизга ноқулайлик туғдирса, турмуш ўртоғингиздан илтимос қилинг.
🔴 3. Томир тортишиб турган жойга дорихоналардан топиш мумкин бўлган хантални намлаб ёпиштиринг. Хантал оёқ мушакларини қиздириб, тинчлантиради.
🔴 4. Шунингдек, дориxоналарда сотилувчи музлатувчи гель кремлардан ҳарид қилинг. Аммо аввал йўриқномасини яxшилаб ўқиб чиқинг, агар қарши кўрсатмалар бўлмаса, томир тортишаётган жойга гелдан суртинг, мушаклар тинчланади.
🔴 5. Овқатланиш рационингизга магний ва калийга бой маҳсулотларни: картошка, гречиха бўтқаси, тарвуз, шоколад, банан, ўрик туршаги, майиз ва ёнғоқларни киритинг.
🔴 6. Оёқ учун уxлаш олдидан контраст ванналар қабул қилинг. Аммо иссиқ ва совуқ орасидаги фарқ 5 даражадан ошмаслиги лозим. Сувга денгиз тузларидан солиб юборсангиз улар мушаклар бўшашишига ёрдам беради.

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

​​🔴 ҲОМИЛАДОР БЎЛИШГА ЁРДАМ БЕРАДИГАН 12 МАҲСУЛОТ

1. Исмалоқни буғда пиширилади, ҳамда яримта лимон шарбати қўшиб, салат тайёрланади. Кунига бир ликопча миқдорида ейиш лозим.

2. Ёғсиз сут, йогурт ва қатиқ.

3. Қайнатилган ёки консерваланган ловия. Турли хил салатлар тайёрласа бўлади.

4. Қовоқни буғда пишириб, пюре тайёрлаб, сут ёки пишлоқ билан аралаштирса, мазалироқ бўлади.

5. Брокколи карамини буғда пишириб, ўсимлик ёғи ва туз қўшиб истеъмол қилинади.

6. 50 гр. буғдой ёрмасига 200 мл. қайнаган сув қуйиб, лимон шарбати қўшилади-да, эзилгунига қадар пиширилади. Сўнг помидор, пиёз, зайтун мойи билан аралаштириб, дастурхонга тортилади.

7. Лавлагини ҳар қандай кўринишда истеъмол қилавериш мумкин.

8. Карам ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга организмни витаминлар билан таъминлайди.

9. Помидорни ўзингизга қулай кўринишда истеъмол қилаверинг, фойдали жиҳатларини санаб адоғига етиш қийин.

10. Писта, ёнғоқ, бодом, фундук (Кавказ ва Қримда ўсадиган ёнғоқ дарахтининг меваси) кабиларни бир кунда 50 гр.дан кам бўлмаган миқдорда тановул қилиш тавсия этилади.

11. Лимон ҳамда қовун. Янги узилганидан истеъмол қилинг.

12. Чаканда (облепиха) ва клюква (қизил, нордон мевали бутанинг меваси)дан шарбат тайёрланг, ҳамда шакар ўрнига асал қўшиб ичинг.

💉 @Sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

✨Хурмо

🍑Хурмо ёйиш камқонликнинг олдини олади. Суяклар соғлом шаклланишида хурмодаги калций ва фосфат катта фойда беради.

☄️Мунтазам хурмо еб туриш суяклар заифлашуви, мўртлашувидан ҳимоя килади.

🌱Асабийлик ва руҳий зўриқиш (стресс) ҳолларида хурмо самарали таъсир қилиши исботланган. Чунки хурмода Б6 дармондориси кўп.

🏃‍♀️Хурмода инсон саломатлиги учун зарур ўндан ортиқ модда борлиги аниқланган. Улардан бири ҳазми енгил ва тез сингийдиган шакар – фруктоза танамизга қувват манбаидир

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

​​👖Ўт пуфагидаги тошларни йўқотиш учун:

1 ҳафта давомида эрталаб ўртача катталикдаги қора турп майда қилиб тўғралади ва 1 ош қошиқ асал билан аралаштирилади. 1 соатдан кейин суви сиқилиб ичилади. Кечаси эса 100 г лимон сувига 100 г зайтун ёғи ва 3 бош эзилган саримсоқ ҳамда 50 г петрушка суви аралаштирилиб, 50 г дан ичилади.

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Юриш организмга қандай таъсир кўрсатади?

• 3 дақиқа юриш - қон босимини пасайтиради
• 5 дақиқа тоза ҳавода юриш, кайфиятни кўтаради
• 10 дақиқа юриш, ижодий фикрлашни рағбатлантиради
•Овқатдан сўнг 15 дақиқа юриш, қондаги қанд миқдорини енгиллаштиради
• Овқатдан сўнг 30 дақиқа юриш, ортиқча вазндан халос қилади
• 40 дақиқа юриш, кексаларда юрак касаллигининг олдини олади

❗️Яқинларга ҳам улашинг

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

❗️Кўп сақич чайнайдиган, айниқса безсахар турини мунтазам чайнайдиган инсонларда кўз марказдан икки ёққа қочиши ва психологик травма ҳолати учрайди.

Ушбу сақич таркибидаги Аспарген кислотаси ҳарбий операцияларда мияни тормозлантириш учун ишлатилади

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

Қорни очганда асабийлашиб, ўзини билмай қоладиганлар учун маслахат

@sharq_tabobati

Читать полностью…

Табиий даво

#Диққат

❗️Ҳомиладорлик пайтида сизга айтиладиган ёлғон гаплар

Аёлларга юбориб қўямиз, бунақа гапларга ишонишмасин!

@sharq_tabobati

Читать полностью…
Подписаться на канал