#огох_бўлинг
ХЕЧҚАЧОН ЧАҚОЛОҚ ИЧИНИ КЕЛТИРИШ УЧУН СУЮҚ ГЛИТСЕРИН ИШЛАТМАНГ!
КУПЧИЛИК ОНАЛАР ФАРЗАНДИНИ ИЧИ КЕЛМАСА ГЛИТСЕРИН СУЮГИНИ ИШЛАТИШАДИ. БУ ЖУДА НОТУГРИ. СУЮК ГЛТСЕРИН СИРТГА ИШЛАТИШ УЧУН . СТЕРИЛ ЭМАС. ИЧАКНИ ЗАРАРЛАБ ПАРАПРОКТИТ, ГЕМАРОЙ КИЛИШИ МУМКИН. АГАР ИЧИ КОТИБ КИЙНАЛСА ЗАРУР БУЛСА ГЛИТСЕРИН СВЕЧАДАН ФОЙДАЛАНИНГ ЕКИ ТАЙЁР КЛИЗМА УЧУН ЭРИТМАЛАР ИШЛАТИНГ.
@sharq_tabobati
❗️Кўплаб касалликларни олдини олувчи Анжир қоқисидан тайёрланган шифобахш дамлама...
Яқинларга ҳам улашинг!
@sharq_tabobati
Кўпроқ лавлаги истеъмол қилинг
✅ Лавлаги таркибида магний бор, бу атеросклерознинг олдини олиш ва асаб тизимининг фаолиятини нормаллаштиришда самарали эканлиги исботланган.
✅ Қон томирлари билан боғлиқ муаммолар учун лавлаги фойдали бўлишининг яна бир сабаби органик кислоталарнинг юқори миқдори бўлиб, улар томирларда тиқинмалар ва қонда тромп шаклланишига тўсқинлик қилади
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Сизни эрта қаришга олиб келадиган одатлар нималардан иборат?
✅ Кеч ухлаш,
✅ Ҳаракат етишмаслиги ва машқ қилмаслик,
✅ Ширин таомларни истеъмол қилиш,
✅ Чекиш,
✅ Кўзларни ишқалаш,
✅ Ошқозонга нагруска билан яни ерга қараб ухлаш,
✅ Стрессни назорат қилмаслик,
Камроқ сув ичиш,
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Кўпинча жаннатга олиб борадиган йўлни "узоқлардан" излаб юрамиз.
✅ Аслида ўз уйимиз, хонадонимиздан жаннат сари энг яқин йўллар бор... Улар ота-онамиз, ака-ука, опа-сингилларимиз, аҳли аёлимиз (аёллар учун эса эрлари), фарзандларимиздир...
• Уларга меҳр-эътибор кўрсатиб, кўнгилларини олишимиз, улар учун халол меҳнат қилиб ризқ теришимиз баъзан нафл намоз ва нафл рўзалардан кўра афзал бўлади.
Ҳадиси шарифларга кўра, ота-оналаримиз айни жаннат эшигидир.
• Эркакларнинг энг яхшиси эса аҳли аёлига яхши муносабатда бўлганидир.
• Садақанинг энг яхшиси ўз оиласига қилинганидур
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Юқори қон босимини бир зумда туширишни осон учули
Оёқ кафтидаги ушбу фаол нуқтани 1-2 минут массаж қилинса, қон босимини 2 минутда нормага тушади.
Давленияси борларга жўнатиб қўямиз!
@sharq_tabobati
#эслатма
❗️Таом пишираётганда "Ихлос" сурасини ўқимоқлик, таомни еювчиларни ҳидоят ва ихлосларига васила бўлади.
«Кавсар» сурасини ўқимоқлик эса, таомни лаззатли бўлишига васила бўлади.
«Аттаҳиёту» ни ўқимоқлик, таомни баракотли бўлишига васила бўлади. ИншаАллоҳ!
Аёлларингизга айтинглар, таом пишираётган вақтда таҳоратли ва робитали бўлсинлар
@sharq_tabobati
#Билармидингиз
Қошиқсиз қўлда ош ейишнинг инсон организми учун қандай фойдалари бор?
@sharq_tabobati
Қатиқ ва гречка уни қандли диабетни даволайди
✅ Қолаверса, ичак ва қон томирларни хам токсинлардан тозалайди, моддалар алмашинувини яхшилайди, ошқозон ости безини фаолиятини оширади.
✅ 1 ош қошиқ гречка унини кефирга қўшиб, 1 кун музлатгичга қўйилади. Эртасига эрталабдан бошлаб, нонушта қилишдан ярим соат олдин истеъмол қилинади.
14 кун мунтазам истеъмол қилиш керак. Натижаси шунда сезилади
@sharq_tabobati
Камқонликда ТОП маҳсулотлар:
• гўшт
• гречка
• олма
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Пайғамбаримиз Мухаммад (саллоллоху алайхи васаллам) севган 10 та озиқ-овқат
1) Арпа
У организмни зарарли моддалардан тозалайди, овқат хазм қилишни йўлга қўяди ва ичакда фойдали бактериялар ўсишига имкон беради.
2) Хурмо (финик)
Пайғамбаримиз ( ﷺ ) уйда хурмосиз озиқ-овқат бўлмайди, деганлар. У соч ва тери учун фойдали, шунингдек, кўриш қобилияти билан боғлиқ ва жигар касалликлари олдини олишда ёрдам беради. У юрак учун хам фойдали.
3) Анжир
Хазм қилишни яхшилайди ва хорғинликда ёрдам беради.
4) Узум
Пайғамбар ( ﷺ ) қонни тозаловчи, тетикликни оширувчи, буйракларни мустахкамлаб, ичакларни тозаловчи узумни яхши кўрганлар.
5) Асал
Овқат хазм қилишни яхшилайди, қувватни тиклайди, иммунитетни оширади.
6) Тарвуз
Пайғамбар ( ﷺ ) тарвуз айниқса хомиладор аёллар саломатлиги учун фойдали, деганлар. Унинг таркибидаги ферментлар ичакнинг нормал фаолият юритишини таъминлайди. "Тарвузни истеъмол қилган хар қандай хомиладор аёл ташқи кўриниши чиройли ва феъл-атвори хам гўзал бўлган болани дунёга келтиради", - деганлар пайғамбар ( ﷺ ).
7) Сут
Пайғамбар ( ﷺ ) тозалиги бўйича сутга тенглаша оладиган бошқа хеч қандай ичимлик йўқлигини айтганлар. Сут белни ва мияни бақувват қилади,у кўриш қобилиятини ва хотирани яхшилайди.
8) Қўзиқорин
Мухаммад пайғамбар ( ﷺ ) у кўз учун яхши восита эканлигини айтганлар. Қўзиқорин организм учун тўйимли ва осон ҳазм бўладиган махсулотдир.
9) Зайтун ёғи
У тери, соч учун ажойиб восита, шунингдек, кексайиш жараёнини секинлаштиради ва овқат хазм қилишни яхшилайди.
10) Анор
Пайғамбар ( ﷺ ) анор 40 кунт ичида шайтондан ва ёвуз ниятлардан тозалашини айтганлар.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Цистит учун табиий антибиотик
Таркиби:
➖Петрушка - 250 грамм
➖Лимон - 250 грамм
➖Асал - 250 грамм
➖Зайтун мойи -200 мг
Пишириш:
✅ Аввал петрушка илдизини майдалаб, блендерга солинг.
✅ Лимон, зайтун мойи ва асал қўшинг.
✅ Эригунча аралаштирамиз.
✅ Аралашмани музлатгичга қўйинг.
Истеъмол қилиш: Ҳар куни эрталаб бу воситадан бир ош қошиқ ичиш керак.
@sharq_tabobati
ИБН СИНОНИНГ БУЙРАК КАСАЛЛИКЛАРИГА ОИД ТАВСИЯЛАРИ
🗯 Қуритилган анжирни баравар миқдорда янчилган ёнғоқ мағзига аралаштириб, ҳар куни 70-90 гр.дан еб турилса, совуқ мижозли беморлар буйрагини иссиқ қилиб, чахмазак (сийиш қиюнлашуви)ни йўқотади. Анжир шарбати эса буйрак ва қовуқдаги чиқитларни ҳайдайди.
🗯 2 чойқошиқдаги қурук наъматак меваси 1 стакан қайноқ сувга солиб қўйилиб, суви кунига 3 маҳал овқатдан кейин ичиб турилса, шифо бўлади.
🗯 Араб хурмоси (финик) данагини қайнатиб, суви ичилса, буйрак ва қовуқ тошларини майдалаб туширади
@sharq_tabobati
❓Қовун истеъмол қилиш аёллар солиғи учун қанчалик муҳим?
☑️ Қовуннинг аёллар соғлиғи учун фойдаси катта. Қовунда мавжуд бўлган фолий кислотаси суякларни мустаҳкамлайдиган воситалардан биридир.
🍈 Қовунда мавжуд бўлган кремний суяк, соч ва терининг соғлом бўлиш мувозанатини ҳам таъминлайди. С витамини шамоллашдан заифлашган кишилар организмида иммунитетни мустаҳкамлайди.
🔶 Қовун чанқоқни қондиради,
🔸 Асаб тизимини тинчлантиради,
🔷 Таркибида В9 ва С витаминлари,
🔹 Темир моддаси ва калий тузига бой,
🔶 Камқонлик, юрак, қон-томир касалликларида,
🔸 Атеросклерозда, буйрак ва жигар касалликларини даволашда қовун истеъмол қилишни жуда фойдали.
✅ Яқинларга улашишни унутманг!
@sharq_tabobati
@sharq_tabobati
Ҳар саждага борганингизда ота онангизга мағфират сўраб бир марта «Аллоҳуммағфирлий вали валидайя» (Аллоҳим ота онамни мағфират эт!) деб дуо қилиб қўйишга одатланинг
✅ Шунда бир кунда улар учун 64 бора истиғфор айтган бўласиз. Агар улар вафот этган бўлса, номаи-аъмолига савоб ёзилиб туради. Тирик бўлсалар, гуноҳлари кечирилиб туради. Қиёмат куни кишига нотаниш бўлган улкан савоб тақдим этилар экан. «Бу қаердан келди менга» деб сўраса, «Фарзандингни сенга айтган истиғфори» деб жавоб берилар экан. Бу бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган азиз инсонлар учун арзийдиган совғадир.
✅ Саждада қилинган дуо
Ин Ша Аллох қайтарилмайди!
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Кунига 2- та чой қошиқ кифоя ва сиз колит, гастрит, қабзият ва буйрайдаги тош ҳақида унитасиз.
🗯Ушбу рецепт ёрдамида
•колит
•гастрит
•яралар
•хатарли ўсмаларнинг ривожланиши ва ўсишини пасайтиради
•артрит
•яллиғланиш, айниқса ошқозон-ичак трактида
•қондаги шакарни, холестерин, триглицеридлар, қон босими даражасини барқарорлаштиради
•буйрак тошларининг шаклланишига тўсқинлик қилади
•теридаги яраларни даволашни тезлаштиришга ёрдам беради
•тана ҳужайраларини тиклайди
•ичак ҳаракатини рағбатлантиради, ич қотиши ва бошқаларни йўқ қилади.
•1/4 литр асал
•алой веранинг 4 та катта барглари
•2 та лимон қобиғи билан.
🗯Тайёрлаш:
Алое баргларидан желни ажратиб олинг, сўнгра лимонни ювинг ва барча масаллиқларни бирлаштириб, блендерда майдалаб олинади. Тайёр махсулотни сувини сиқиб олиб, музлатгичда сақланиши керак бўлган шиша идишга солиб қўйинг. 1 ҳафта давомида овқатдан кейин эрталаб ва тушдан кейин 1 чой қошиқдан ичилади. Кейин яна 1 ҳафта давомида эрталаб 1 чой қошиқдан ичилади
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
5 касаллик Қахвадан(кофе) қўрқади
✅ Қаҳвани дори дея олмаймиз. Лекн, мунтазам ичадиганлар ушбу хавфли бўлган 5 касалликка чалинишмайди, булар;
• Жигар циррози
• Қандли диабет 2-тури
• Юрак касалликлари
• Рак
• Паркинсон ва Альцгеймер касалликлари;
Кофени севиб ичадиганларга, ушбу хуш хабарни етказиб қўйинг!
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
✅ Сувни фақат бир марта қайнатиш керак. 2-3 маротаба қайнатиш саратон касаллигини келтириб чиқарувчи диоксин (заҳарли модда) ажралиб чиқишига сабаб бўлади
✅ Кўпчилик бу маълумотни билмайди. Имкон қадар тарқатинглар, аёлларимиз билишсин ва сувни фақат бир марта қайнатишсин
@sharq_tabobati
Белингиз оғриса, оёқни массаж қилинг
➥ Маълум бўлишича, умуртқа поғонасига таъсир этувчи нерв томирларини оёқ четидан топишингиз мумкин. Оғриқ юзага келганда ана шу нуқталар топилади ва улар массаж қилиниши керак.
➥ Массаж техникаси.
1️⃣ Оёқдаги "умуртқа поғонаси"ни топинг. Оёқларини узатиб,, ерга ўтиринг. Исталган оёқни кўтаринг.
2️⃣ Бош бармоғингиз билан бу чизиқни товондан оёқ бармоғигача бўлган йўналишда массаж қилинг.
➥ Агар умуртқа поғонасида муаммолар бўлса, уларнинг аксариятига давони шу ердан топасиз. Улар оғриқли ва қаттиқ нуқталар сифатида сезилади. Уларни массаж қилиш орқали умуртқа поғонасига бевосита таъсир қилмайсиз. Бундан ҳам яхшироғига эришасиз: яъни кучланишни келтириб чиқарадиган асаб тугунларини бўшаштирасиз.
@sharq_tabobati
ЗАНЖАБИЛ ХУСУСИЯТЛАРИ.
Бисмиллаҳир Раҳмонир Раҳийм
وَيُسْقَوْنَ فِيهَا كَأْسًا كَانَ مِزَاجُهَا زَنْجَبِيلًا
Ва улар у ерда аралашмаси занжабил бўлган қадаҳдан суғорилар.
(Инсон сураси 17-оят)
عَيْناً فِيهَا تُسَمَّى سَلْسَبِيلاً
Уердаги салсабийл, деб номланган булоқдан. (Занжабийл–ерга томир отган ўсимлик тури бўлиб, томири туйилиб хушбўй модда ясалади: араблар ундан ўз ичимликларига қўшиб ичишни жуда-жуда севадилар. Ичувчининг томоғидан ҳузур бағишлаб, осонлик билан ўтувчи шаробни араблар салсабийл деб атайдилар. «Салсабийлан» дейилганда шунга ишора қилиняпти.)
Томирсиз занжабил бўлса қўлингда,
Эски бўлмай, янги бўлса у бироқ.
Қоринда йиғилган елларни хайдар,
Юз фалажи,шолга фойдадир хар чоқ (Юсуфий, ”фавойиди ахёр”дан)
Занжабилни муқаддаслигидан бири шуки у муқаддас ўсимликлар қаторида Қуръони каримда келтирилади...
Янги узилган хўл занжабилнинг мизожи учунчи даражада иссиқ ва биринчи даражада қуруқ. Қуруғини мизожи иккинчи даражада қуруқ ва ортиқча рутубати бўлади.
Унинг шифобахшлиги хислатлари уни истемол қилган кишининг Ошкозон ва талоқ каби хазм аъзолари қувватини ошириб, жинсий қувватни мустахкамлайди.Меъда ва ичаклардаги ғализ елларни тахлил қилади. Хотирани яхши-лайди.
Балғам хамда меъданинг ички деворига ёпишган қуюқ рутубатларни титиб, тарқатиб юборади.Совуқдан ва олатнинг сустлигидан вужудга келган сариқ касаллиги ва чакмазакка шифо бағишлайди.Шунингдек овқат хазми бузилишидан хосил бўлган ич кетишини тўхтатади.Танадан хайвонлар захрини хайдайди, чанқаш балғамдан хосил бўлган бўлса уни бартараф этади.
Занжабилни наввот ва кундур елми билан истимол қилинса, газандалар чақишидан ўтган захарни даф этади.
Товуқ тухимини сариғи билан бирга ейилса манийни кўпайтиради ва унинг қуюқлигини ислох қилади.
Қуруқ занжабилни майин туйиб сурмага ўхшатиб кўзга тортилса кўзга тушган ва уни хиралаштирадиган пардани шунингдек,кўздаги қизил гўшт ва қора холларни йўқотади.
Занжабилни оғизга солиб сўрилса меъдада балғам йиғилиши оқибатида хосил бўлган ташналикни бартараф этади.Агар уни туйиб боғланса аъзоларни мустахкамлайди.
Занжабил илдизининг ҳамма қисмида эфир мойи бор. Қуриган илдизи хушбўй ҳидли ва мазали бўлиб, эфир мойига бой. Майдаланмаган занжабилнинг хушбўй ҳиди майдаланганига нисбатан узоқ сақланади.
Эфир мойларининг хушбойлигини таминлайдиган омил цингиберол хисобланади.
Занжабил махсулоти одамнинг иштахасига барака берибгина қолмай , у дориворлиги билан хам ажралиб туради.
Бобомиз Абу Али ибн Сино занжабилнинг хосиятлари устида тўхталиб, унинг дилни хурсанд қилувчи ва унга қувват бериши, қусишни тўхтатиши, ич кетишини қолдиришни айтиб ўтишган.
Занжабил илмий тилда singabera деб аталиб, санскритчада “шохли илдиз” деган маънони англатади ва “универсал дори воситаси“ сифатида кенг қўлланади.
Занжабил Европага ўрта асрларда савдогарлар томонидан олиб келинган ҳамда ундан зиравор ва дори-дармон сифатида фойдаланилган. Хусусан, ўлатнинг олдини олишда асосий дори воситаси ҳисобланган. Занжабилнинг қуруқ илдизи доривор бўлиб, таркибида 1,5 дан 3 фоизгача эфир ёғлари, 70 фоизгача органик бирикмалар, шунингдек, камфен, цинеол, бисаболен, борнеол, цитраль, линалоол моддалари, С, В1, В2 дармондорилари, аминокислоталар мавжуд.
Кўпинча туйилган ҳолда ишлатиладиган занжабил илдизи қўнғирсимон-сариқ унга ўхшайди. У квас ва асалга қўшилади, кулчалар, қандолат маҳсулотлари тайёрлашда ҳам фойдаланилади. Осиё мамлакатларида зираворларга ва айрим чой навларига қўшилади, гўштни шамоллатишда сепилади.
Маринадланган занжабил илдизи таомлар таъмини яхшилайди. Шунингдек, алоҳида таом сифатида ҳам истеъмол қилинади. Жануби-шарқий Осиё мамлакатларида янги занжабилдан мураббо тайёрлашади. Хитой, Ҳиндихитой, Бирма ва Англияда занжабил мураббосига апелсин пўсти қўшилса, Ҳиндистонда турли ун навларига аралаштирилади. Гўшт димланганда гўшт хушбўй бўлади ва майинлигини сақлайди.
@sharq_tabobati
БУГУН САДАҚА ҚИЛДИНГИЗМИ?
✅ Ҳар бир тасбеҳ айтиш (Субҳаналлоҳ) садақадир.
✅ Ҳар бир тамҳид айтиш (Алҳамдулиллаҳ) садақадир.
✅ Ҳар бир таҳлил айтиш (Лаа илаҳа иллаллоҳ) садақадир.
✅ Ҳар бир такбир айтиш (Аллоҳу Акбар) садақадир Имом Муслим ривояти
Садақа қилган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилсин ИншаАллоҳ!
@sharq_tabobati
Чақалоқларга асло тагликларни киндигини ёпиб тақманг
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
ПАРВАРДИГОРО! Бизни
«алиф» учун улфат,
«ба» учун баракот,
«та» учун тавба,
«са» учун савоб,
«жим» учун жамол,
«ҳа» учун ҳикмат,
«хо» учун хайр (яхшилик),
«дал» учун далил,
«зал» учун закийлик,
«pо» учун раҳмат,
«за» учун закот (поклик),
«син» учун саодат,
«шин» учун шифо,
«сод» учун сидқ,
«зод» учун зиё,
«то» учун тароват (юмшоқлик),
«зо» учун зафар,
«айн» учун илм,
«ғoйн» учун ғино (бойлик),
«фа» учун фалаҳ (нажот),
«қоф» учун курбат,
«кaф» учун каромат,
«лaм» учун лутф,
«мим» учун мавъиза,
«нун» учун нур,
«вов» учун васила,
«ҳа» учун ҳадя,
«йо- я» учун яқин (яъни, қатъий ишонч) билан ризқлантиргин Амийн
🤲🤲🤲🤲
@sharq_tabobati
КУРКУМА ЁРДАМИДА ЖИГАРНИ ТОЗАЛАЙМИЗ
🔶РЕЦЕПТ;
•Ярим стакан сув
•1/2 чой қошиқда куркума
•озгина занжабил
•1дона лимоннинг соки
✅ Бу ичимлик жигарингизни тозалайди ва ичаклардан токсинларни чиқариб юборади. Бундан ташқари, ўт пуфагида тошлар пайдо бўлишининг хам олдини олади
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
Бўлар-бўлмасга асабийлашишдан, беҳуда ғазабланишдан сақланиш учун қуйидагиларга риоя этиш керак:
1. Кўп хасталиклар замирида асаб бузилиши ётишини унутманг.
2. Жигари, буйраги, ошқозони, юраги касал одамлар ҳаёти нотинч, асаби бузуқ бўлса, уларни даволаш жуда қийин кечишини ёдда тутинг.
3. Ҳадеб кайфияти бузилаверадиган, арзимаган нарсага ҳам жаҳли чиқаверадиган кишиларда юрак, ошқозон неврози пайдо бўлади.
4. Киши ишда ёки бегоналар олдида эмас, уйда ҳам ўзини босиши, оғир бўлиши лозим.
5. Жаҳл чиққанда томирлар қисилиб, қон босими ошади, нотўғри ура бошлайди, одам кечаси яхши ухлай олмайди, боши оғрийди.
6. Қаҳр-ғазаб, алам, қаттиқ соғинч, тушкунликка тушиш ҳам спиртли ичимликлар ичиш, тамаки, нос чекиш ёки ортиқча вазн каби омиллар сирасига киради.
7. Ҳомиладор ёки эмизикли аёл осойишта ҳаёт кечириши, асабини ташқи муҳитнинг ёмон таъсирларидан асраши лозим. Шунда боланинг асаби мустаҳкам бўлади.
8. Одоб-ахлоқ, бир-бирини тушуниш, бошқаларга нисбатан сабр-тоқатли бўлиш, ишда, кўчада дўстона муносабатларни вужудга келтириш муҳим аҳамиятга эга.
9. Аллоҳнинг Каломи Қуръони каримни, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларини доим ўқиб юринг.
10. Атроф-муҳитдаги рангларга, табиат манзараларига эътибор бериш асаб фаолиятини бир меъёрда ушлаб туради.
11. Қовурилган, ёғли, шўр, аччиқ овқатларни, қази, кабобларни меъёридан ортиқ, ҳар куни истеъмол қилиш асабийлашишга олиб боради.
12. Мева-сабзавотларни, ошкўкларни кўп истеъмол қилинг.
13. Асаб бузилганида олма ейиш, ҳидини ҳидлаш, олма чой ичиш тавсия этилади.
14. Асабийлашмаслик учун ҳар куни 2 дақиқа секин югуриш, мунтазам жисмоний меҳнат қилиш, бадантарбия билан шуғулланиш зарур.
15. Асаб тизими ишини яхшилаш, унинг мустаҳкамлигини ошириш учун В1, В2, В3 каби витаминларга бой арпа нон, қўй гўшти, пишлоқ, тухум, карам, балиқ, қовоқ, исмалоқ, олма, асал истеъмол қилиб туриш мақсадга мувофиқдир.
@sharq_tabobati
КАРАМ ШАРБАТИ
✅ Очиғини айтганда, карам шарбатининг таъми кўпчиликка ёқмайди, бироқ озишни ва организмни тозалашни истовчилар, бунга ҳам рози бўлишларига ишонаман. Айтганча, карам сувини қабзият, кислотанинг пастлиги билан кечувчи сурункали гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яраси, жигар ҳамда талоқ касалликларида ичган маъқул
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
@sharq_tabobati
🍎 Эрта тонгда бош оғриса...
Агар эрта тонгда бош оғриғи билан уйғонган бўлсангиз, бир бўлак олмага бироз туз сепиб, еб олинг ва устидан илиқ сув ичиб юборинг. 10-15 минутда оғриқлар қолиб тетик бўлиб қоласиз.
Ушбу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг!
@sharq_tabobati
📍Сут маҳсулотларининг фойдали жиҳатлари
✍️ Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси
🥛 Сут ва сут маҳсулотлари қадим замонлардан бери фойдали жиҳатлари учун қимматли ҳисобланади. Қуйида айрим сут маҳсулотларини кўриб чиқамиз:
🔸Йогурт, пишлоқ ва сут - тиш, бўғим ва суяклар мустаҳкамлигини оширади, радиация таъсирини камайтиради, токсин ва оғир металл тузларини чиқариб ташлайди.
🔸 Қатиқ - ошқозон-ичак тизими касалликларида тавсия этилади, иммунитетни мустаҳкамлайди, уйқусизлик ва чарчоқни енгади.
🔸Сметана - витаминларнинг ҳақиқий конидир (А, Е, В², В¹², С, РР). Суяклар мустаҳкамлигини сақлашда аҳамияти катта.
✅ Яқинларга улашишни унутманг!
@sharq_tabobati